INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
75
PRНИНГ ФАН СИФАТИДА ШАКЛЛАНИШИ ВА УНИНГ
РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
Хаитова Мастура Хусановна
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий
коммуникациялар университети
таянч докторанти
Тошкент, Ўзбекистон
https://doi.org/10.5281/zenodo.14545771
Аннотация:
Мақолада РR тушунчаси ҳамда унинг моҳияти, PRнинг
фан сифатида шаклланиши ва унинг ривожланиш босқичлари ҳақида
маълумот берилади. Шунингдек, олимларнинг PR жамоатчилик фикрини
бошқариш, ташкилот ижобий имижини яратиш ва турли манфаатдор
томонлар билан муносабатларни сақлашга қаратилган кенг кўламли
стратегия ва тактика эканлиги ҳақидаги фиклари атрофлича ўрганилган.
Мақолада PR тарихига ҳам тўхталиб ўтилган.
Таянч сўзлар:
Public relations, PR, PRнинг консолидациялашуви, PRSA,
IPR ва оммавий ахборот воситалари.
Аннотация:
В статье дается информация о понятии РR и его
сущности, становления PR как науки и этапах ее развития. Также были
проанализированы взгляды ученых на широкий спектр стратегий и
тактик, направленных на управление общественным мнением, создание
положительного имиджа организации и поддержание отношений с
различными заинтересованными сторонами. В статье также подробно
рассматриваются история PR.
Ключевые слова:
Public relations, PR, консолидация PR, PRSA, IPR и
средства массовой информации.
Abstract:
The article provides information about the concept of PR and its
essence, the formation of PR as a science and the stages of its development. The
views of scientists on a wide range of strategies and tactics aimed at managing
public opinion, creating a positive image of the organization and maintaining
relations with various stakeholders were also analyzed. The article also
discusses the history of PR in detail.
Keywords:
Public relations, PR, consolidation of PR, PRSA, IPR and mass
media.
PR – жамоатчилик фикрини бошқариш билан боғлиқ касбий амалиёт
намунаси ва илмлар соҳаси бўлиб, жамиятнинг аҳамияти ошган даврларда
PR ўз функциясини тўлиқ бажара бошлайди. Рус олими Г.Почепцовнинг
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
76
таъкидлагандек, фуқаро жамиятда муносиб ўринга эга бўлмагунича,
ҳақиқий PR бўлмайди.
XX асрнинг 20-40 йилларида жамоатчилик билан алоқалар касб
сифатида ва назарий жиҳатдан шакллана бошлади. 1923 йили Эдвард
Бернейзнинг “Жамоатчилик фикрининг таҳлили” асари чоп этилиб,
мазкур соҳанинг илмий ўрганилишига асос солинди. Айнан шу йили Нью-
Йорк университетида “Паблик рилейзшнз” кафедраси очилди. Бу PR
соҳасининг амалиёти ва этикасини ўрганувчи биринчи курс эди.
PRни қонунийлаштиришдаги муҳим давр – 1948 йилда Америка PR
ассоциацияси (PRSA – Public Relations Society of America)нинг яратилиши,
1955 йилда эса PR бўйича халқаро ассоциацияга асос солиниши бўлди.
Буларнинг барчаси PR амалиёти ва унинг меъёрларини расман
байналмилаллаши далилини қайд қилди.
PR Америкада тараққий этган бўлса-да, у секин-аста Европа
малакатларига ҳам кириб кела бошлади. Жумладан, “Англияда NALGO
ҳарбий хизматчилари ва давлат ходимларининг ўқув маркази ташкил
этилиши, Франция ҳукуматида алоҳида ходимлар ҳамда ҳарбий
хизматчилар учун бўлим очилиши PRнинг юзага келишига сабаб бўлган
бўлса, 1950 йиллардан бошлаб Германияда такомиллашган бу соҳа
жамиятнинг жисплашувига бевосита хизмат қилди” [1, б. 7].
“Паблик
рилейшнз
фан
сифатида
замонавий
жамиятнинг
коммуникациясини ташкил этиш билан шуғулланади... Чунки замонавий
янги жамият юқори даражада коммуникатив борлиққа боғлиқ... Шу
сабабдан биз Паблик рилейшнзни жамоатчилик фикрини бошқариш
тўғрисидаги фан сифатида кўриб чиқишимиз мумкин” [2, б. 28].
Г.Г.Почепцов ўз фикрини исботлаш мақсадида оддий бир мисол
келтиради. Яъни давлат раҳбари бўлмиш президентлар бошқа бир
давлатга расмий ташриф буюриш санасини айнан ўша мамлакатдаги
янгиликларнинг махсус сонига мўлжаллашар экан. Бу мисол PRнинг
нечоғлиқ ахборот билан боғлиқлигини исботлайди. Ҳозирда ахборотнинг
ўрни қанчалик муҳим эканлигини таъкидлаб ўтиш шарт эмас, назаримда.
Чунки “Ахборот қудратли куч бўлиб, у орқали халқнинг онги, маданияти,
менталитетига, ҳукуматнинг ахборий, сиёсий, ижтимоий тизимига ижобий
ёки салбий таъсир ўтказиш мумкин” [3, б. 36]. Шу сабабдан БМТнинг Бош
Асамблеяси томонидан 1998 йилда бошлаб ҳар йили “Халқаро хавфсизлик
соҳасида ахборотлаштириш ва телекоммуникация доирасида эришилган
ютуқлар” масалалари бўйича резолюция қабул қилинади.
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
77
XX асрнинг 40-60 йиллари PRнинг консолидациялашуви (латинча con
– бирга, solido – мустаҳкамлайман, бирлашув, жипслашуви) даври бўлди
ҳамда жамоатчилик билан алоқалар соҳасида ишловчи мутахассисларни
бирлаштирувчи халқаро ташкилотлар тузилди. Мисол учун 1948 йил Буюк
Британия PR институти (IPR) ва АҚШ PR ассоциацияси, 1955 йил 1 май
куни Лондонда эса халқаро PR ассоциацияси (IPRА) тузилиб, касбий
фаолият кодекслари ишлаб чиқилди [4, сайт].
IPRА (International public relations association) – Халқаро жамоатчилик
билан алоқалар ассоциацияси – у пайтда унинг бор йўғи 155 та аъзоси бор
эди. Ҳозирги кунда унинг 65 давлатда 800 дан ортиқ аъзоси бор. IPRА PR
соҳасидаги мутахассис ва PRнинг халқаро даражада иш юритишга тўғри
келадиган мутахассислар орасида юқори андоза ва ахлоқий меъёрларга
риоя қилиш нуфузини оширади ва уни қўллаб-қувватлайди. Ҳар йили IPRА
“Дунёдаги энг яхши ҳамфикрлик учун катта ҳисса қўшган PR мутахассиси”
каби мукофотларни топширади.
IPRA Бирлашган Миллатлар ташкилоти тизимидаги халқаро нодавлат
ташкилот сифатида тан олинган бўлиб, Иқтисодий ва ижтимоий Кенгаш
(ECOSOC) ҳамда ЮНЕСКОда маслаҳат мақомини олган [5, сайт].
PRнинг яна бир назарий асоси “истеъмол даври’’ бошлангач, юзага
келди. “80-90 йиллар хорижда машҳур бўлган маркетолог Филипп Катлер
анъанавий маркетинг “P” тўртлиги – “Product”, “Price”, “Place”, “Promation”
(маҳсулот-нарх-жой-тарғибот (реклама)га бешинчи “Р” – “Public
relations”ни қўшиш кераклигини таъкидлади” [6, б. 12]. Бу PRнинг
маркетинг яъни иқтисодиёт соҳаси билан боғлиқлигини таъминлади.
PRнинг МДҲ доирасидаги илк назарий манбалари ҳамда PR соҳаси
бўйича
мутахассисларни
“тарбиялаган”
китоблардан
бири
Л.Б.Невзлиннинг 1993 йил нашр этилган “Паблик рилейшнз кому это
нужно?” деб номланган китоби, иккинчи ва энг асосийси эса 1998 йил
нашр этилган Сэм Блэкнинг “Паблик рилейшнз. Что это такое?”
китобилари ҳисобланади.
Шунингдек, бир қатор таржима асарлар нашр этилди. Э.Ноэль-
Нойманнинг “Общественное мнение. Открытие спирали молчания”, Г.Брумнинг
“Паблик рилейшнз: теория и практика”, С.Блэкнинг “Введение в паблик
рилейшнз” асарлари шулар жумласидандир. Кейинроқ PRнинг турли
соҳаларда қўлланишига бағишланган адабиётлар нашр этила бошланди.
Жумладан, Д.В.Ольшанскийнинг “Политический PR”, А.В.Лукашев,
А.В.Пониделконинг “Черный PR” как способ овладения властью или бомба
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
78
для имиджмейкера”, Е.Пашенцевнинг “Паблик рилейшнз: от бизнеса до
политики”, В.Корольконинг “Основы паблик рилейшнз”, В.А.Моисеевнинг
“Паблик рилейшнз: теория и практика” Б.А.Грушиннинг “Массовое сознание:
опыт определения и проблемы исследования” асарлари чоп этилиб, улар
сиёсий жараёнларда ҳукумат, давлат ташкилотлар, хусусий сектор ва
алоҳида сиёсий шахслар ҳамда жамоатчилик ўртасидаги алоқаларни
самарали ўрнатиш масалаларига бағишланади.
Ҳозирда PR деб аталаётган кўп нарсалар “Матбуот агентлиги” номида
жамланган эди. Ғарбликларнинг АҚШга жойлашиши даврида нафақат
ерларни ўзлаштиришга тарғибот қилиш учун, балки сиёсий қаҳрамон
қиёфасини яратиш учун ҳам бу фаолиятдан фойдаланилди.
Г.Г.Почепцов ўзининг “Мутахассис (профессионал)лар учун Паблик
рилейшнз” китобида таъкидлашича, “PR – бу жамоатчилик фикрини
бошқариш соҳасидаги самарали стратегиядир”. Қарангки, бу ерда гап
шунчаки коммуникация ҳақида эмас, балки маҳаллий “ташкилот
(корпорация)нинг коммуникатив борлиғи”дан жамоатчилик фикри
ҳукмрон бўлган “глобал коммуникатив борлиқ”гача бўлган жараён ҳақида
бормоқда.
Ўзбекистонда Паблик рилейшнз мустақилликдан сўнг, ўтган асрнинг
90-йиллари ўрталарида оммалаша бошлади. “1998-1999 ўқув йилидан
Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети ўқув
тизимига “Паблик Рилейшнз – жамоатчилик билан алоқалар” фани
киритилди... Юртбошимиз ташаббуси билан 1998 йил 27 майдан
фаолиятини бошлаган Ўзбекистон Миллий Матбуот маркази “Ахборот
олиш кафолотлари ва эркинлиги тўғрисида”ги қонуннинг амалдаги
тадбиғи, жамиятни демократлаштириш, миллий-маънавий, умуминоний
қадриятларни қайта тиклаш ва сингдириш механизми сифатида майдонга
чиқди” [7, газета].
Ҳозирда PR фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Давлат ва жамият қуриш академияси, Жаҳон иқтисодиёти ва
дипломатия
университети,
Ўзбекистон
Миллий
университети
журналистика
факультети,
Ўзбекистон
Давлат
жаҳон
тиллари
университети халқаро журналистика факультети, 2018 йил 24 май куни
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан янги таъсис
этилган Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар
университетида,
Тошкент
Давлат
Шарқшунослик
университети,
Қорақалпоғистон давлат университети Журналистика бўлимида ҳамда
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
79
бир қатор давлат ҳамда нодавлат олий ўқув юртларида ўқитилмоқда.
Мазкур олий таълим муассасаларига 2019-2020 ўқув йилидан эътиборан
Ахборот хизматлари йўналишида ҳам абитуриентлар қабул қилина
бошлагани, шу соҳада кадрлар тайёрлашга ихтисослаштирилган
факультетлар ташкил этилаётгани муҳим воқеликдир.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, PRнинг асосий мақсади ҳукумат ва
жамоатчилик ҳамда жамоат ташкилотлари ўртасидаги умумий
манфаатларни топиб, шу манфаатлардан келиб чиққан ҳолда тўлиқ,
ҳаққоний ахборотга асосланган алоқаларни ўрнатиш ҳисобланади.
Жамоатчилик билан алоқаларнинг асосий вазифаси эса давлат
ташкилотлари, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти ҳамда
жамоатчилик ўртасидаги самарали алоқаларни ўрнатишга ёрдам
беришдир.
Зеро, PR яъни жамоатчилик билан алоқалар шаклланиб бораётган ахборий
жамият учун муҳим соҳа ҳисобланиб, уни ўрганиш, назарий манбаларини
янада такомиллаштириб ҳамда янги изланишларни амалга ошириш
бугунги кунимизнинг долзарб вазифаларидан бири саналади.
Адабиётлар рўйхати:
1. Ғаффоров Н.Н. Жамоатчилик билан ишлаш – Паблик рилейшнз. – Т.: ZAR
QALAM, 2004.
2. Почепцов Г.Г. Паблик рилейшнз для профессионалов. – М.: Рефл-бук,
Ваклер, 1999.
3. Зарипова Р. Ахборот хавфсизлиги ва конунчилик. // Ўзбекистон
матбуоти, 2006 йил № 4.
4. https://www.ipra.org/history/ipras-story/
5. https://www.ipra.org/history/ipras-story/
6. Чумиков А.Н. Паблик рилейшнз. Связи с общественностью. – М.: Дело,
2000.
7. Ғаффоров Н.Н. Матбуот хизмати: муаммо ва янгиланиш. // Фидокор, 5
декабрь 2006 йил.