INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
5
ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИНИНГ НОҚОНУНИЙ
МУОМАЛАСИГА ҚАРШИ КУРАШ: ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
Каримов Жахонгир Шукур ўғли
https://doi.org/10.5281/zenodo.14619178
Бугунги кунга келиб гиёҳвандлик моддаларининг савдоси,
наркобизнес дунё тараққиёти ва барқарорлигига путур етказувчи жиддий
муаммога айланди. Унинг ноқонуний тарқалишидан келиб тушаётган
фойда террорчилик, одам савдоси каби ўта оғир жиноят турларини
қўллаб-қувватлаш йўлида сарфланяпти.
Мазкур офатнинг ҳалокатли оқибатларини сергаклик билан
баҳолаш, унинг илдизига болта уриш эса, жамиятда тинчлик, хавфсизлик,
фаровонлик, соғлом турмуш, юксак маънавиятни чуқур қарор топтириш
ва юксалтиришнинг муҳим шартидир. Шу боис, юртимизда наркотик
моддаларнинг ноқонуний савдосига қарши курашга оид мустаҳкам
ташкилий-ҳуқуқий пойдевор яратилиб, уларнинг ижроси доимий
эътиборда бўлиб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистон БМТнинг наркотик
моддалар назоратига оид конвенцияларига қўшилди.
Криминоген вазиятнинг таҳлиллари жиноятчилар томонидан наркотик
моддаларнинг ноқонуний айланишида, халқаро терроризмда, қурол-яроғ
савдоси ва бошқа жиноятларни содир этишда интернетдан фойдаланиш
тобора ошиб бораётганини кўрсатмоқда. Маълумотларга кўра, АҚШ,
Европа Иттифоқи давлатлари, Украина, Россия ва Беларус Республикасида
наркотиклар ноқонуний олди-сотдисининг салмоқли қисми айнан
интернет орқали амалга оширилмоқда.
Ушбу давлатларнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари наркожиноятчиликка
қарши курашаётган бир пайтда наркосавдогарлар виртуал бўлаётгани
кузатилмоқда. Ушбу трансформациянинг асосий сабаблари сифатида
қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
1) наркотикларнинг майда чакана савдосини бевосита контактсиз ва
томонларнинг шахсини сир сақлаган ҳолда ташкил этиш имконияти;
2) ташкилотчилар хавфсизлигини таъминловчи мураккаб иерархия
схемаларининг ташкил этилиши;
3) пул маблағларини банк секторидан ташқари қалбаки электрон
ҳисоблар орқали транзакция қилиш ва даромадни аноним тарзда нақд
пулга айлантириш;
4) интернет тармоқларида наркожиноятчиликни аниқлаш ва фош этишда
ҳуқуқ-тартибот идораларининг тажрибаси етарлича эмаслиги;
5) кенг аудитория ва харидорлар базаси;
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
6
6) дунёнинг деярли барча давлатларида наркобизнесни ташкил этиш
имконияти;
7) қўшимча иш кучини интернет-реклама орқали жалб этиш.
Интернет
оламида
қидирув
тизимлар
томонидан
индексация
қилинмайдиган, “Tor” ёки “соядаги интернет” (“Darknet”) деб номланувчи
аноним тармоқ тез ривожланиб бормоқда. “Tor” маълумотларни
шифрланган кўринишда узатувчи виртуал туннеллар тармоғи бўлиб,
назорат қилишдан ҳимояланган тарзда тармоқли уланиш имконини
яратади.
Шу ўринда маълумот учун таъкидлаш жоизки, “Tor” тизими 2001 йилда
АҚШ Ҳарбий денгиз кучларининг тадқиқот лабораторияси ва Истиқболли
мудофаа илмий-тадқиқотлар агентлиги билан ҳамкорликда федерал
буюртма асосида яратилиб, махфий бўлган. Бир неча йиллардан сўнг
лойиҳадан махфийлик грифи ечилиб, тизимнинг коди ошкор этилган.
Кейинчалик “Electronic Frontier Foundation” нодавлат нотижорат
ташкилоти лойиҳани қўллаб-қувватлаб, унинг кенгайишига катта ҳисса
қўшган.
“Соядаги тармоқ”ларнинг хусусияти – тўлиқ махфийлик ва провайдернинг
серверига боғлиқ бўлмаслик, бу эса, ўз навбатида, фойдаланувчилар
қандай маълумотлар алмашаётганини аниқлашни истисно этади.
“Tor”нинг яширин хизматлари фойдаланувчиларга ўзининг жойлашган
реал манзилини сир сақлаган ҳолда веб-сайтлар ташкил этиш имконини
беради.
Мутахассислар
фикрича,
юқорида
келтирилган
сайтлар
“Tor”
технологиясининг нозик жойлари мавжудлигидан эмас, балки
ташкилотчиларнинг шахсий эҳтиётсизлиги сабабли фош этилган. Шундай
қилиб, “Tor” тизимининг юқори даражада ҳимоялангани бутун дунё
бўйлаб наркотиклар савдоси билан шуғулланувчи юзлаб веб-сайтларнинг
пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. “Tor” тизимида рус тилидаги сайтлар илк
бор 2012 йилда пайдо бўлган. “Tor Metrics” сайти маълумотига кўра,
бугунги кунда “соядаги интернет”дан фойдаланиш бўйича Россия АҚШдан
кейинги иккинчи ўринни эгалламоқда. Ҳар куни ушбу аноним тизимдан
фойдаланувчилар 11 фоиз, яъни 230 мингга яқин шахслар бевосита
Россиядан алоқага чиқади.
Бундан ташқари, героин, кокаин ва амфетаминларни сотувчи дилерлар
нархи 1000 АҚШ доллари бўлган лицензия сотиб олишлари шарт. “Tor”
тизимида наркотикларнинг савдоси учун жуда мураккаб схемалар
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
7
яратилади. Сотувчиларнинг аксарияти хабарлар алмашувида ниҳоятда
хавфсиз “Telegram” мессенжери ёки “Off The Record” номли шифрланган
“Tor” тизимидан фойдаланадилар. Маълумки, ушбу мессенжерлар
серверларига ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг қўли етмайди.
Рус тилидаги веб-сайтларда Россияда айланиши тақиқланган ёки
чекланган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар рўйхатига
киритилмаган наркотикларнинг янги турлари савдоси кенг ривожланган.
Уларнинг аксарияти Хитойда ишлаб чиқарилган. Товарни почта орқали
юбориш учун жиноятчилар айрим наркотикларнинг эритмасига
қоғозларни шимдириб тайёрлайди.
Техник жиҳатдан жиноятчилар фаолиятини тўлақонли фош этиш
имконияти йўқ, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар наркодилерларнинг
виртуал изларини чуқур ўрганишга мажбур. Аввал гумонланувчининг
Интернетдаги хатти-ҳаракатлари устидан пойлаш ўрнатилади ва унинг
доимий мулоқот давраси ҳамда мижозлар базаси устидан ҳам иш олиб
борилади. Агар шу босқичда жиноятчининг хатти-ҳаракатида бирор хато
аниқланса, унинг изи, яъни IP-манзили, кейинчалик яшаш жойини
аниқлаш ва ушлаш мумкин бўлади. Жиноятчиларнинг молиявий
фаолиятини фош этишда банкнинг шифрланган трафиги тезлигининг
пастлаб кетиши қўл келади. Гумонланувчи шахс ўғирланган аккаунт ёки
электрон ҳамёнга кирганида ҳимояланган боғланиш орқали кирган бўлса-
да, трафик тезлигининг пастлаши шифрланган трафикда ҳам акс этади. Бу
эса, ўз навбатида, айнан шу шахснинг дахлдорлигини тасдиқлайди.
Айрим давлатларда жиноятчиларни аниқлаш учун қалбаки серверлардан
фойдаланилади. Масалан, Италияда ИИВнинг махсус “DRUGS@ONLINE”
бўлими қалбаки наркосайтларни тузиб, сотувчилар ва ҳисоб рақамларни
аниқлашда назорат остидаги тезкор фаолиятни олиб борадилар. Аммо
қайд этилган мисоллар индивидуал бўлиб, ҳар бир жиноятни очиш ва
гумонланувчини фош этишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан
алоҳида ўзига хос ёндашув талаб этилади .
Шу билан бирга, қатор давлатларнинг Ички ишлар вазирликлари
таркибида Интернет тармоқларидаги жиноий хатти- ҳаракатлар, шу
жумладан, наркобизнесни аниқлаш учун махсус мониторинг бўлимлари
ташкил этилган. Бундай бўлимлар инновацион восита (дастурий
таъминот, серверлар ва ҳоказо)лар билан жиҳозланган бўлиб,
наркотикларни онлайн режимда сотувчи веб-сайтларни автоматик тарзда
аниқлаш имкониятига эгадир.
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
8
Россия Федерал хавфсизлик хизмати ташаббуси билан Интернет
тармоғидан фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларни яширувчи
дастур ва инструментларга қарши чораларни назарда тутувчи қонун
лойиҳаси ишлаб чиқилган эди. Аммо бундай чораларни кўриш
интернетнинг тўлақонли ишлаши учун зарур кўплаб дастурий ва аппарат
воситаларни блокировка қилишни талаб этади. Натижада оммалашган
почта сервислари, ижтимоий тармоқлар, банкларнинг сайтларидаги
онлайн кабинетлар шулар жумласидандир. Аксарият компаниялар ва
банклар учун хавфсиз бўлмаган Интернет тармоқлари орасида
ҳимояланган тунелларни пайдо қилиб, ягона корпоратив тармоққа кўплаб
фойдаланувчиларни бирлаштириш имконини беради. Бундай туннеллар
орқали махфий тижорат ва шахсий маълумотлар хавфсиз узатилади.
Экспертларнинг фикрича, Интернет-провайдерлар “Tor”ни фақат аниқ
бирор-бир IP-манзил учун блокировка қилиш мумкин, лекин унинг барча
фойдаланувчиларини тўлиқ назорат қилиш ва ман этишнинг иложи йўқ.
“Tor” тизимига қарши техник жиҳатдан кўрилган чоралар самарасиз
бўлса-да, қатор давлатларда қонунчилик борасида муайян ўзгаришлар
мавжуд. Масалан, Белоруссияда Интернет-манба (ресурс)ларнинг
эгаларига ўз сайтларидаги контентни мониторинг ва таҳлил қилиш,
наркотикларнинг олди-сотдисига йўл қўймаслик мажбурияти юклатилган
ва жавобгарлик ўрнатилган.
Хорижий давлатларнинг жиноят қонунчилиги таҳлил этилганида
гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласи учун жавобгарлик турлича
белгиланганлигини кузатишимиз мумкин. Бунда халқнинг ва жиноий-
ҳуқуқий
тизимнинг
ўзига
хослиги,
урф-одатлари,
жамиятда
гиёҳвандликнинг даражаси, ижтимоий, тиббий ва психологик ёндашувлар
мажмуидан келиб чиққанлигини эътиборга олиш лозим. Шунингдек, бу
ҳолат давлат ҳуқуқий тизимининг миллий ва диний хусусиятлари билан
боғлиқлиги, давлатлар ўртасидаги қайси давлат наркотик моддалар
бўйича экспорт, импорт ёки транзит давлатлигига оид халқаро-ҳуқуқий
мажбуриятларнинг мавжудлиги
кам
аҳамият
касб
этмайдиган
мезонлардан ҳисобланиши таъкидланади .
Юқоридаги
мезонлардан
келиб
чиқиб,
олимлар
гиёҳвандлик
моддаларининг ноқонуний айланмаси учун белгиланган жавобгарликдан
келиб чиққан ҳолда мамлакатларнинг ёндашувларини турли гуруҳларга
ажратишади. Чунончи, биринчи гуруҳга нисбатан либерал қонунчиликка
эга давлатлар (Испания, Швейцария, Нидерландия каби) киритилади.
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
9
Мазкур давлатларнинг жиноят қонунчилигида наркотик моддалар
турларининг тарқалганлигига қараб жавобгарлик дифференциация
қилинган. Нисбатан енгил турдаги наркотик моддалар (марихуана,
гашиш)ни махсус кафе-дўконларда истеъмол қилиш учун рухсат берилган.
Бироқ айрим турдаги наркотик моддалар, масалан, героин, кокаин ва
бошқаларни ноқонуний сақлаганлик ҳамда ўтказганлик учун жавобгарлик
мавжуд.
Иккинчи гуруҳга муаллақ жиноий-ҳуқуқий сиёсатга эга давлатлар киради.
Бунга Германия, Франция, Италия, Россия сингари кўпчилик давлатларни
киритишимиз мумкин. Ушбу давлатларда наркотик моддаларнинг
ноқонуний муомаласи бўйича оғир жиноятлар учун узоқ муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазолари белгиланган. Бироқ ижтимоий хавфи
нисбатан камроқ турдаги наркотик моддаларнинг ноқонуний муомаласи
учун эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган енгилроқ
кўринишдаги жазолар назарда тутилган. Шу билан бирга, қонунчиликда
гиёҳвандлик касаллигига чалинган ва жиноят содир этган шахсга суд
тартибида мажбурий даволанишга жўнатилиши белгиланган.
Учинчи гуруҳдан наркотик моддалар муомаласи ва унга қарши курашишда
қаттиқ сиёсат юритувчи давлатлар (АҚШ, Япония, Буюк Британия,
Испания, Австралия сингари) ўрин олган. Бу гуруҳга мансуб давлатларда
наркотик моддалар муомаласи учун жуда қаттиқ жавобгарлик ўрнатилган
ва айрим ҳолатларда шахсга ўлим жазоси билан ҳам тайинланиши мумкин.
Ва наркотик моддаларнинг муомаласи, қайси тури бўлишидан қатъи
назар, кучли назорат қилинади.
Тўртинчи гуруҳ давлатларида (Малайзия, Эрон, Покистон, Сурия,
Сингапур, Хитой, Миср ва бошқ.) наркотик моддалар савдоси ва уларни кўп
миқдорда сақлаганлик учун ўлим жазосигача бўлган оғир турдаги жазолар
қўлланилади .
Шу ўринда айтиш керакки, айрим давлатлар, масалан, Арманистон,
Озарбайжон,
Тожикистон,
хусусан,
Ўзбекистон
Республикаси
қонунчилигида наркотик моддалар муомаласи билан боғлиқ қилмишлар
учун нафақат жиноий, балки маъмурий жавобгарлик ҳам ўрнатилган.
Наркотик моддаларнинг ноқонуний муомаласи масаласига мусулмон
ҳуқуқида нисбатан қаттиқ қаралади ва бу турдаги жиноятларни содир
этган шахсларга нисбатан оғирроқ турдаги жазолар қўлланилади. Шунга
қарамасдан мусулмон ҳуқуқи гуруҳига оид давлатларда наркотик
моддалар ноқонуний муомаласи бўйича жиноятчилик ҳолатлари анча
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
10
фарқланади. Масалан, Эрон Ислом Республикаси қонунчилигига биноан,
наркотик моддаларни экиш, ишлаб чиқариш, савдо қилиш, импорт,
экспорт қилиш ва эгалик қилиш учун ўлим жазоси қўлланилиши мумкин.
Судан давлатида эса наркотик моддалар истеъмол ёки савдо қилинадиган
кафе ва ресторанларнинг эгаларига ҳам шу турдаги жазо қўлланилиши
белгиланган. Миср жиноят қонунчилигига кўра эса, бошқа шахсни
наркотик моддалар истеъмол қилишга жалб этган шахсга нисбатан ўлим
жазоси қўлланилиши белгиланган .
Наркотик моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун Марказий Осиё
давлатлари ҳамда Россия Федерацияси жиноят қонунчиликларида ҳам
турлича жавобгарликлар белгиланганлигини кузатиш мумкин. Ушбу
давлатлар ичида бу турдаги жиноятлар учун Ўзбекистон жиноят
қонунчилигида энг либерал жавобгарлик ўрнатилганлигини кузатиш
мумкин ва буни қиёсий таҳлил этиб кўрамиз. Жумладан, наркотик
моддалар истеъмол қилишга жалб этганлик учун жавобгарлик:
– Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилиги бўйича уч йилгача ахлоқ
тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч
йилгача озодликдан маҳрум қилиш, жавобгарликни оғирлаштирувчи
ҳолатларда эса уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки шу
муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси;
– Қирғизистон Республикаси жиноят қонунчилигига кўра, икки йилгача
ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки
йилгача
озодликдан
маҳрум
қилиш
жазоси,
жавобгарликни
оғирлаштирувчи ҳолатларда эса етти йилдан ўн икки йилгача озодликдан
маҳрум қилиш жазоси;
– Туркманистон жиноят қонунчилигига кўра, беш йилгача озодликдан
маҳрум қилиш жазоси, жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларда эса
олти йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси;
– Тожикистон Республикаси жиноят қонунчилиги бўйича беш йилгача
озодликдан маҳрум қилиш, жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлардан
эса етти йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси;
– Россия Федерацияси жиноят қонунчилигига кўра, уч йилгача озодликни
чеклаш ёки олти ойдан кам бўлмаган муддатга қамоқ ёхуд уч йилдан беш
йилгача озодликдан маҳрум қилиш, жавобгарликни оғирлаштирувчи
ҳолатларда содир этилган бўлса ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан
маҳрум қилиш жазоси;
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
11
– Қозоғистон Республикаси жиноят қонунчилигига кўра, ҳисоб кўрсаткичи
бўйича тўрт ойгача жарима ёки шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд
тўрт йилгача озодликни чеклаш ёки шу муддатгача озодликдан маҳрум
қилиш, жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларда эса ўн беш йилдан
йигирма йилгача ёхуд умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланиши назарда тутилган.
Шунингдек, вояга етмаган шахсни наркотик моддалар истеъмол қилишига
жалб этганлик учун Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаларида 5
йилгача, Тожикистон ва Қозоғистон Республикаларида 7 йилгача,
Туркманистонда 10 йилгача, Россия Федерациясида 15 йилгача
озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Юқоридагилардан маълум
бўладики, аксарият давлатларда наркотик моддалар ноқонуний
муомаласи учун жавобгарлик халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга мос равишда
белгиланган.
Ушбу турдаги жиноятларни содир этган шахсларга тайинланадиган
жазолар нафақат ўша давлатнинг миллий қонунчилик тизимига, балки
криминоген вазиятга ҳам бевосита боғлиқ бўлиб қолмоқда. Наркотик
моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятларга, унга
қандай жазо тайинланиши эмас, балки бу турдаги қилмишларга муросасиз
кураш олиб бориш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг асосий
эътиборини мазкур жиноятларнинг профилактикасига қаратиш ҳамда
содир этилган қилмишлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш
муҳим аҳамият касб этади.
Фикримизча, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва
прекурсорлар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш инсон
соғлиғи, ҳаёти ва хавфсизлигига жиддий таҳдид солади. Ушбу тоифадаги
жиноятлар мамлакатнинг ривожланиши, жамиятнинг иқтисодий,
ижтимоий ва маданий негизига салбий таъсир кўрсатиб, у кўпинча
уюшган жиноятчилик билан узвий алоқадор бўлади.
Айниқса, бу жиноятларнинг вояга етмаганлар орасида тарқалганлиги юрт
келажаги ва истиқболи учун катта хавф туғдиради. Кейинги йилларда
мамлакатимизда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва
прекурсорлар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши
курашиш тизимли равишда амалга оширилмоқда.
Бунда тезкор-қидирув фаолияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда суд
органларининг ўрни беқиёсдир. Лекин амалга оширилаётган ишлар билан
бир қаторда мазкур тоифадаги жиноятларни тўғри квалификация қилиш,
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
12
ушбу жиноятларни содир этган шахсларга адолатли ва таъсирчан жазо
тайинлаш амалиётида ҳам бир қатор қилиниши лозим бўлган ишлар бор.
Хулоса ўрнида айтиш мукини, бугунги кунда эришилган ютуқларга
қарамасдан, ташқи наркоэкспансия, ёшларни наркотик моддалар
истеъмолига жалб қилиш каби замонавий геосиёсий вазиятнинг
таҳдидлари сақланиб, миллий хавфсизлик, жамиятнинг иқтисодий-
ижтимоий асосларига ҳамон хавф солаётганлиги, мамлакатимизнинг
географик жиҳатдан жойлашуви, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ)
давлатлари
билан
боғловчи
транспорт
инфраструктурасининг
ривожланганлиги, Россия ва Европа мамлакатларида опий гуруҳига
кирувчи гиёҳвандлик воситаларига бўлган юқори талаб ва наркотиклар
билан боғлиқ жиноий ҳаракатларнинг юқори даромад келтириши каби
факторлар Афғонистондан наркотикларни «шимолий» деб аталувчи
йўналиш орқали транзит олиб ўтилишига қўл келмоқда.
Мазкур иллатга қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
билан бирга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, Хотин-
қизлар қўмитаси, кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда тегишли ишлар
амалга ошириш унинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Айниқса, ёшлар томонидан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп
моддаларни истеъмол қилиш ҳолатлари мавжудлиги, наркотик
моддаларнинг янги кўринишлари кундан-кунга кўпайиб бораётганлиги
сабабли, унга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий ҳужжатларни доимий
такомиллаштириб бориш, шунингдек бу каби ҳуқуқбузарлик ва
жиноятлар содир этилишининг олдини олишда жамоат ташкилотлари
билан ҳамкорликда тарғибот ишларини кучайтириш зарурати
туғилмоқда.
Шунингдек, амалдаги қонунчиликни ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва
илғор хорижий тажрибани чуқур таҳлил қилиш, жиноятчиликка қарши
курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда самарали натижаларга
эришишда асосий омил бўлади.
