Mualliflar

  • Кузиева Динора Баходировна

Muallif biografiyasi

  • Кузиева Динора Баходировна

    PhD.

    Тошкент давлат иқтисодиёт университети,

    “Аудит” кафедраси доценти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.itrizthro.90930

Annotasiya

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини ташкил этишда узоқ муддатли активлар муҳим аҳамият касб этади. Узоқ муддатли активларни ҳисобга олишнинг жуда кўп қиррали муаммоси бухгалтерия ҳисобининг шаклланиши ва ривожланишининг деярли бутун тарихи давомида кўплаб тадқиқотчилар томонидан ўрганилган. Бироқ, ҳозирги вақтда иқтисодиётда бозор муносабатларини шакллантиришнинг мураккаб жараёнлари бухгалтерлар ва иқтисодчиларнинг қарашларини  чуқур қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда.


background image

Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy

ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari

5-To’plam 2-son May , 2025

272

СОТИШ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ

АКТИВЛАРНИНГ МЕЗОНЛАРИ

Кузиева Динора Баходировна, PhD.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети,

“Аудит” кафедраси доценти

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини ташкил этишда узоқ

муддатли активлар муҳим аҳамият касб этади. Узоқ муддатли активларни

ҳисобга олишнинг жуда кўп қиррали муаммоси бухгалтерия ҳисобининг

шаклланиши ва ривожланишининг деярли бутун тарихи давомида кўплаб

тадқиқотчилар томонидан ўрганилган. Бироқ, ҳозирги вақтда иқтисодиётда

бозор муносабатларини шакллантиришнинг мураккаб жараёнлари

бухгалтерлар ва иқтисодчиларнинг қарашларини чуқур қайта кўриб

чиқишни талаб қилмоқда.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз молиявий-хўжалик фаолияти

самарадорлигини оширишга бўлган интилиши уларнинг бизнес

жараёнларини таҳлил қилишга бўлган қизиқишининг ортишига олиб келди.

Бундай таҳлил натижаларига кўра, хўжалик юритувчи субъектлар кўпинча

узоқ муддатли активларни сотиш, айрим бизнес йўналишларини ёпиш,

филиалларни тугатиш ёки шўъба корхоналарини тўлиқ сотишга мажбур

бўладилар. Бундай ҳаракатлар хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий

ҳолатига, унинг келгуси фаолияти натижалари ва пул оқимларига сезиларли

таъсир кўрсатиши мумкин, бу эса молиявий ҳисоботни тайёрлашнинг

асосий тамойилларидан бири – фаолият узлуксизлиги тамойилининг

бузилишига олиб келиши мумкин.

Узоқ муддатли актив (ҳисобдан чиқариладиган гуруҳ) агар унинг

баланс қиймати доимий фойдаланиш орқали эмас, балки асосан сотиш

орқали қопланса, сотиш учун мўлжалланган деб таснифланади. Масалан,

агар компания автомобиль сотишга қарор қилса, унинг баланс қиймати


background image

Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy

ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari

5-To’plam 2-son May , 2025

273

асосан сотишдан тушадиган пул маблағлари ҳисобидан қопланади. Шу

нуқтаи назардан, ушбу автомобиль “сотиш учун мўлжалланган”

тушунчасига тўлиқ мос келади.

Актив (ҳисобдан чиқариладиган гуруҳ) сотиш учун мўлжалланган деб

таснифланиши учун қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлиши керак:

узоқ муддатли актив (ҳисобдан чиқариладиган гуруҳ) ҳозирги

ҳолатида дарҳол сотишга тайёр бўлиши керак (бундай активларни сотиш

учун одатдаги бозор шартларига мувофиқ);

сотиш жараёни юқори даражада эҳтимолий бўлиши керак.

Узоқ муддатли активни сотиш жараёни юқори даражада эҳтимолий

бўлиши учун бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя қилиш зарур:

компания раҳбарияти активни (ҳисобдан чиқариладиган гуруҳни)

сотиш режасини тасдиқлаган бўлиши керак

харидор топиш ва режани амалга ошириш бўйича фаол дастур ишга

туширилган бўлиши керак

сотишни амалга ошириш учун фаол ҳаракатлар олиб борилиши, шу

жумладан, активни бозордаги ҳаққоний қийматига мос нархда таклиф

қилиш зарур

сотиш битими актив (ҳисобдан чиқариладиган гуруҳ) сотиш учун

мўлжалланган деб тан олинган кундан бошлаб бир йил ичида

якунланиши кутилаётган бўлиши керак

режани амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режадан воз кечиш

ёки уни жиддий ўзгартириш эҳтимоли кам эканлигини кўрсатиши

керак

Аммо амалиётда сотиш жараёни 12 ой ичида якунланмаслиги мумкин

ва бу белгиланган мезонлардан бирининг бажарилмаслигини англатади.

Агар сотишнинг кечикиши компания назоратидан ташқари сабабларга

боғлиқ бўлса, лекин шу билан бирга компания раҳбарияти сотиш режасини

амалга ошириш ниятидан воз кечмаган бўлса, у ҳолда актив (ҳисобдан


background image

Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy

ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari

5-To’plam 2-son May , 2025

274

чиқариладиган гуруҳ) сотиш учун мўлжалланган сифатида таснифлашда

давом этилади.

5-сон МҲХС нуқтаи назаридан, бундай ҳолат сотиш муддатига бир

йиллик чегарани белгиловчи талабдан истисно ҳисобланади. Чунки ушбу

стандартга мувофиқ истиснони қўллаш учун белгиланган шартлар

(камчиликларни бартараф этиш учун керакли чора-тадбирлар компания

томонидан ўз вақтида кўрилган ва тўсқинлик қилаётган омиллар ўз вақтида

баратраф этилган) бажарилган. Шу сабабли, компания ишлаб чиқариш

биносини узоқ муддатли актив сифатида сотиш учун мўлжалланган деб

таснифлашда давом этади.

Молиявий ҳисобот ва унинг изоҳларида сотиш учун мўлжалланган

узоқ муддатли активлар (ёки ҳисобдан чиқариладиган гуруҳлар) ҳақидаги

маълумотларни ошкор этиш бўйича қуйидаги асосий талабларга риоя этиш

зарур:

сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар (ёки ҳисобдан

чиқариладиган гуруҳ активлари) молиявий ҳолат тўғрисида ҳисоботда

бошқа активлардан алоҳида кўрсатилиши лозим;

сотиш учун мўлжалланган ҳисобдан чиқариладиган гуруҳ

мажбуриятлари ҳам молиявий ҳолат тўғрисида ҳисоботда бошқа

мажбуриятлардан алоҳида тақдим этилиши керак;

ушбу активлар ва мажбуриятларни ўзаро ҳисобга олиш тақиқланади;

сотиш учун мўлжалланган активлар ва мажбуриятларнинг асосий

тоифалари молиявий ҳолат тўғрисида ҳисоботда ёки унинг изоҳларида

алоҳида очиб берилиши шарт;

сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар (ёки ҳисобдан

чиқариладиган гуруҳлар) билан боғлиқ бўлган ва бошқа ялпи даромаднинг

таркибий қисмларидан алоҳида тақдим этилиши керак бўлган ялпи даромад

(ёки харажатлар) алоҳида кўрсатилиши лозим;

қиёсий маълумотларни қайта тақдим этиш талаб қилинмайди.


background image

Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy

ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari

5-To’plam 2-son May , 2025

275

Фикримизча, сотиш учун мўлжалланган деб таснифлаш мезонларига

жавоб берадиган узоқ муддатли активлар компаниянинг молиявий ҳолат

тўғрисида ҳисоботда алоҳида кўрсатилиши ва уларга махсус бухгалтерия

ҳисоби қоидалари қўлланилиши керак. Бухгалтерия ҳисобига қўйилган

талаблар бундай активларнинг иқтисодий моҳияти билан боғлиқ. Чунки

ушбу активларнинг баланс қиймати давомли фойдаланиш натижасида эмас,

балки уларни сотиш орқали қопланиши кутилгани сабабли, уларнинг

ҳисоби амортизация ҳисоблаш орқали баланс қийматини даромадлар билан

боғлаш жараёни эмас, балки баҳолаш жараёнидан иборат бўлади.

“Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва тугатилган

фаолият” номли 5-сон МҲХСга мувофиқ тақдим этиладиган маълумот

молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига узоқ муддатли активлар ва

ҳисобдан чиқариладиган гуруҳларнинг сотилиши натижасидаги молиявий

натижаларни баҳолаш, компаниянинг рентабеллиги, молиявий ҳолати ва

пул оқимларини янада ишончлироқ башорат қилиш имконини беради.