Mualliflar

  • Янгибоев Рустам Бердиярович

Muallif biografiyasi

  • Янгибоев Рустам Бердиярович

    Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети тадқиқотчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.itrizthro.90948

Annotasiya

1.Тижорат ссудалари назарияси. Бу назария 18-асрда Англияда пайдо бўлган. Унга кўра, банкнинг активлари қисқа муддатли ссудаларга жойлашган тақдирда, банк ўз ликвидлигини сақлаб қолади. Кредитлар фақатгина оборот маблағларини шакллантириш ва “пул-моддий товар захиралари-реализация-дебиторлик қарзлари-пул” қонунининг бажарилишига, яъни ишлаб чиқариш жараёнидан истеъмолгача бўлган жараённинг бажарилишига қаратилган. Аммо, бу назарияда ривожланаётган иқтисодиётнинг кредитларга эҳтиёжи ҳисобга олинмайди, чунки иқтисодий таназзул шароитида қисқа муддатли ссудалар ҳам сўндирилмай қолиши мумкин. Бундан ташқари фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган корхоналар янги ер, бино, иншоот ва воситаларни сотиб олишга ва узоқ муддатли кредитга эҳтиёж сезади, бу эҳтиёжнинг бажарилишини банклар ёқламаганлиги учун тижорат майдонига кредит уюшмалари, жамғарма кассалари ва бошқа молия муассасалари каби рақобатчилар чиқа бошладилар ва улар корхоналар учун узоқ муддатли кредитлар ажрата бошладилар.


background image

Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy

ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari

5-To’plam 2-son May , 2025

164

ТИЖОРАТ БАНКИНИНГ ЛИКВИДЛИЛИГИНИ БОШҚАРИШ

НАЗАРИЯЛАРИ

Янгибоев Рустам Бердиярович

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети тадқиқотчиси

Иқтисодий адабиётларда банк ликвидлигини бошқаришнинг ҳозирда

тўрт хил назарияси мавжуд:

1.Тижорат ссудалари назарияси

. Бу назария 18-асрда Англияда пайдо

бўлган. Унга кўра, банкнинг активлари қисқа муддатли ссудаларга

жойлашган тақдирда, банк ўз ликвидлигини сақлаб қолади. Кредитлар

фақатгина оборот маблағларини шакллантириш ва “пул-моддий товар

захиралари-реализация-дебиторлик

қарзлари-пул”

қонунининг

бажарилишига, яъни ишлаб чиқариш жараёнидан истеъмолгача бўлган

жараённинг

бажарилишига

қаратилган.

Аммо,

бу

назарияда

ривожланаётган иқтисодиётнинг кредитларга эҳтиёжи ҳисобга олинмайди,

чунки иқтисодий таназзул шароитида қисқа муддатли ссудалар ҳам

сўндирилмай

қолиши

мумкин.

Бундан

ташқари

фаолиятини

кенгайтирмоқчи бўлган корхоналар янги ер, бино, иншоот ва воситаларни

сотиб олишга ва узоқ муддатли кредитга эҳтиёж сезади, бу эҳтиёжнинг

бажарилишини банклар ёқламаганлиги учун тижорат майдонига кредит

уюшмалари, жамғарма кассалари ва бошқа молия муассасалари каби

рақобатчилар чиқа бошладилар ва улар корхоналар учун узоқ муддатли

кредитлар ажрата бошладилар.

2. Жойдан жойга кўчириш назарияси (shiftability theory)

. Бу

назарияга кўра, банкларнинг активлари осонликча бошқа кредиторлар ва

инвесторларга реализация қилинадиган бўлиши керак. Бунда кредит

таъминоти учун олинган ликвидли активлар, масалан, қимматли қоғозлар

исталган пайтда сотилиши ёки шу қимматли қоғозлар эвазига Марказий

банкдан ресурс жалб қилиш мумкин. Бу қимматли қоғозлар иккиламчи


background image

Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy

ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari

5-To’plam 2-son May , 2025

165

резерв вазифасини бажаради ва уч талабга жавоб бериши: юқори сифат, тез

сотилиши ва қисқа муддатга мўлжалланиши керак. Инқироз шароитида

ликвидли активлар фонд бозоридаги котировкалар кескин тушиб кетиши

оқибатида қадрини йўқотиши мумкин. Аммо, юқори ликвидли

активларнинг даромадлилиги паст бўлади.

3. Кутиладиган даромад назарияси

. Банк кредит учун олинган

таъминот объекти ёрдамида эмас, қарз олувчининг бўлғуси даромадлари

асосидаги пул оқимларини таҳлили орқалигина режалар тузиши лозим.

Саноат учун берилган кредитлар истеъмол учун берилган кредитлардан

ликвидлироқ, ўз навбатида, истеъмол кредитлари ипотека кредитларидан

ликвид, яъни уларнинг риски камроқ ва муддати қисқа. Аммо, ҳар доим ҳам

қарз олувчининг барча пул оқимларини ҳамиша ҳам назорат қилиш имкони

бўлавермайди, кутилмаган вазиятлар қарз олувчининг пул оқимларини

тўхтатиб қўйиши мумкин. Банкнинг инвестицион портфели шундай ташкил

топиши керакки, бунда қимматли қоғозлар бўйича тўланадиган

маблағларнинг сўндирилиш муддати кредит портфели бўйича тўловларга

яқин бўлиши керак.

4. Пассивларни бошқариш назарияси

. Бу назариянинг асоси

ликвидликни таъминлаш учун бозордан активларни сотиб олишга

қаратилган.

Биринчидан, банклар ликвидлик муаммосини ҳал қилишда валюта

бозорлари орқали қўшимча маблағлар жалб этадилар, бу усул ғарб

мамлакатларида кенг тарқалган.

Иккинчидан, ликвидни сақлаш учун ресурслар Марказий банк, тижорат

банклари ва евровалюталар бозоридан жалб этилади. Аммо, баъзи

пайтларда маблағларни жалб эта олиш имконияти банкнинг талабига эмас,

балки обрў ва мавқеига боғлиқ бўлиши мумкин.

Инфляция шароитида фоиз ставкаларининг ўзгариши хўжалик

юритувчи субъектларга бевосита таъсир кўрсатади ва улар фаолиятининг

узлуксиз бўлиши учун кредитга эҳтиёж сезадилар ва ушбу даврда


background image

Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy

ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari

5-To’plam 2-son May , 2025

166

корхоналарнинг банклардаги муддатсиз депозитлари ҳажми ошмайди.

Бунда ресурсга талаби бўлган банклар нодепозит маблағларни жалб этишга

ҳаракат қиладилар.

Ликвидлик ҳолатини бошқаришда 2 та йўналишни ажратишимиз

мумкин:

Биринчиси, резервларни доимий назорат қилиш сиёсати. Бу шуни

англатадики, банкда даромад келтирмайдиган активларни ошишига йўл

қўймаслик керак.

Иккинчиси, резервларни бир даражада сақлаб туришни қўллаб-

қувватлаш сиёсати, яъни мажбурий резерв нормалари, жалб қилинган

депозитларга резервлар ва ҳ.з.

Ликвид маблағларга бўлган талабни режалаштиришда нақд пулларни

бошқариш, яъни мижозларнинг талабини қондириш мақсадида мажбурий

резервларни бир маромда сақлаш лозимдир. Шуларни инобатга олган ҳолда

банк кассасидаги пуллар кун давомида, яъни пул тушум ва чиқим

битимларини амалга ошириш натижасида ўзгариб боради.

Банк амалиёти шуни кўрсатадики, ликвидлиликнинг етарли

даражасини таъминланмаслиги банк фаолиятидаги жиддий камчиликларни

келтириб чиқаради. Бундай ҳолатнинг юзага келиши одатда банкдаги

депозитларнинг йўқотилишига, бу эса нақд пул маблағларининг

камайишига ва банк активларидага ўта ликвид қимматли қоғозларнинг

сотилишига сабаб бўлади. Банк ликвидлилигини бошқа банклардан олинган

кредитлар ҳисобига ҳам қондириш мумкин. Аммо, бошқа банклар юқори

фоиз ставкада кредитлар тақдим этади ёки берилаётган кредитларга

қўшимча таъминот қўйишни талаб этишади. Бу эса, банк оладиган

даромаднинг камайишига сабаб бўлади.

Банкларнинг

ликвидлилик

муаммосини

ҳал

қилиш

учун

ликвидлиликни бошқаришнинг бир қанча стратегиялари мавжуддир. Булар:


background image

Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy

ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari

5-To’plam 2-son May , 2025

167

1. Активлар ҳисобига ликвидлиликни таъминлаш стратегияси

(активларни бошқариш орқали ликвидлиликни бошқариш). Бу стратегияга

мувофиқ банк активларни тез сотиладиган қимматли қоғозларга

жойлаштиришни назарда тутади. Агар, ликвид маблағларга талаб юзага

келадиган бўлса банк нақд пулларга бўлган талабни қондиргунча ўз

активларини сотади. Одатда ликвидлиликни бошқаришнинг ушбу

стратегияси активларнинг трансформацияси деб аталади, чунки пул

кўринишида бўлмаган активлар нақд пулга айланиши ҳисобига ликвид

маблағлар юзага келади.

Ликвид активлар учта ҳусусиятга эга бўлиши лозим:

тез пулга айланиши учун ўз бозорига эга бўлиши лозим;

бозорларда барқарор баҳога эга бўлиши ;

сотувчи минимал риск орқали бирламчи инвестицияни қоплай олиш

имкониятининг бўлиши лозим.

Активларни бошқариш орқали ликвидлиликни бошқариш стратегияси

одатда майда банклар фаолиятида қўлланилади, чунки ушбу ликвидлиликни

бошқариш методи қарз ликвид маблағлари орқали активларни

трансформациялаш стратегияси ликвидлиликни бошқаришнинг арзон йўли

ҳисобланмайди. Активларни сотилиши банкнинг келгуси даромадларини

йўқолишига сабаб бўлади. Шунингдек, кўп активларнинг сотилиши

қимматли қоғозлар билан бўладиган операцияларда брокерларга

тўланадиган комиссион харажатлар билан боғлиқдир. Бундан ташқари, нақд

пул маблағларига эга бўлиш мақсадида активларнинг сотилиши банк

балансининг ёмонлашувига олиб келади, аммо бу активлар (мисол учун

давлат қисқа муддатли облигациялари)ни мавжуд бўлиши банкнинг

молиявий фаолияти барқарорлигидан далолат беради.

2. Пул маблағларига талабни қондириш учун ликвид қарз

маблағларидан фойдаланиш стратегияси (пассивларни бошқариш). Кўпгина


background image

Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy

ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari

5-To’plam 2-son May , 2025

168

йирик банклар ликвид маблағларнинг манбаси сифатида кўпроқ пул

бозоридаги қарз маблағларидан фойдаланишади. Одатда бу стратегияни

пассивларни бошқариш деб аталади. Бунда тижорат банклари ўзларининг

ликвид маблағларга бўлган талабларини йирик микдордаги депозит

сертификатларини ва бошқа банклардан олинган кредит маблағлари орқали

таъминлашади. Пассивларни бошқариш стратегияси орқали маълум бир

муддат учун қарз маблағлари ҳисобига ликвидлилик таъминланади. Бу

стратегияни йирик банклар амалга оширишининг асосий сабаби шундаки,

банкларнинг ўз маблағларига нисбатан мажбуриятларининг ортиши ва банк

балансида тез пулга айлана оладиган активларнинг етарли даражада

бўлмаслиги, банкнинг тўловга лаёқатсиз бўлиш риски юзага келиши

мумкин ҳамда банк ликвид маблағларга бўлган талабини қондира олмай

қолиши мумкин.

3. Актив ва пассивларни бошқариш қарз ликвид маблағларини

бошқариш

стратегиясининг

рисклигини

ва

активларда

ликвид

маблағларнинг юқори баҳосини ҳисобга олган ҳолда, банклар

ликвидлиликни бошқаришнинг актив ва пассивларини бошқариш

стратегиясини танлайдилар. Бу стратегига мувофиқ ликвид маблағларга

кутилаётган талабнинг бир қисми тез сотиладиган қимматли қоғозлар ва

бошқа банклардаги депозит кўринишларида сақланади, шу пайтда ликвид

маблағларга бўлган бошқа талаблар банк корреспондентлар билан очилган

кредит линиялари ва бошқа маблағлар орқали қондирилади. Кутилмаганда

юзага келадиган ликвид маблағларга талаблар қисқа муддатли кредитлар

орқали қопланади.

Тижорат банклари томонидан қачонки банк депозитларини энг

барқарор даромад манбаси эканлиги амалиётда халққа кўрсатила олинар

экан, шунда банкларнинг депозит базасининг барқарорлигини таъминлаш

муаммоси барҳам топишига эришишимиз мумкин бўлади.

Хулоса қилиб айтганда, тижорат банклари ликвидлигини самарали

бошқариш муҳим масала бўлиб, ҳозирги кунда Ўзбекистон Респубикасида


background image

Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy

ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari

5-To’plam 2-son May , 2025

169

тижорат банкларининг ликвидлилик ҳолатини тартибга соладиган

қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинган.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Банковские риски. под ред. О.И. Лаврушина, Н.И. Валенцевой;

Финансовая академия при Правительстве РФ. -2-е изд., стереотип.. -М.:

КноРус, 2024. -232 с.

2.

Валенцева Н.И. Организация деятельности коммерческого дело:

учебно методический комплекс. - Москва: 2022.-40с.

3.

Лаврушин О.И. Банковское дело: учебник. 2-е изд. Перераб. и доп.

/ О.И. Лаврушина. - Москва: КноРус, 2008. – 768 с.

4.

Печникова

А.В.

Банковские

операции.

Учебник.

–М.:

ФОРМ:ИНФРА-М, 2023. -393 с.

5.

Платонова И. Валютное регулирование в современной мировой

экономике. – М.: МФА,1999. – 256 с.

6.

Роуз П.С. Банковский менеджмент. Пер. с англ./ П.С. Роуз. –

Москва.: Дело, 2001. – 796 с.

7.

Джозеф Синки. Финансовый менеджмент в коммерческом банке и

в индустрии финансовых услуг. – М.: МФА,2007. – 765 с.

8.

Зинкевич В.А., Кудрявцев М.Ю., Усков К.В. Ликвидность под

контролем: депозиты физических лиц//Банковское дело. – Москва, 2023. -

№6. – С. 40-46.