Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy
ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari
5-To’plam 1-son May , 2025
135
КОРПОРАТИВ ДАРОМАДНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ
МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БОРАСИДАГИ
ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ ҚАРАШЛАР
Мухамеджанов М.
UTAX SMT МЧЖ директори
ТДИУ мустақил изланувчиси
Аннотация: Ушбу мақолада корпоратив даромадни солиққа тортиш
механизмини такомиллаштиришнинг илмий-назарий асослари таҳлил
қилинган. Солиқ сиёсатининг самарадорлигини ошириш, инвестиция
муҳитини яхшилаш ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини
рағбатлантиришда корпоратив даромад солиғининг роли ёритилган.
Шунингдек, халқаро амалиёт таҳлил қилиниб, Ўзбекистон шароитида
татбиқ этиш имкониятлари ўрганилган. Муаллиф корпоратив солиқ
сиёсатида адолат, шаффофлик ва самарадорлик принципларини
таъминлашга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиққан.
Калит сўзлар: корпоратив даромад солиғи, солиқ сиёсати, иқтисодий
самарадорлик, солиқ механизми, инвестиция муҳити, халқаро амалиёт,
Ўзбекистон.
КИРИШ
Ҳар қандай солиқ механизмининг самарадорлиги авваламбор унинг
иқтисодиётда ўз функциясини қай даражада бажара олиши билан
белгиланади. Шу сабабдан айни бир солиқ сиёсати ва механизмини
лойиҳалашда унинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги функцияси
ҳисобга олиниши зарур.
Корпоратив даромадларни солиққа тортишга (КДС) қаратилган солиқ
механизмлари юқорида кўриб чиққанимиздек, иқтисодиётда фискал
функцияни бажаришдан ташқари узоқ муддатда мақсадли йўналишларда
Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy
ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari
5-To’plam 1-son May , 2025
136
инвестицияларни рағбатлантириш ҳамда қисқа муддатда иқтисодий
барқарорликни таъминлаш салоҳиятига эга бўлиши лозим.
Карпоратив даромадларни солиққа тортиш механизми олдига қўйилган
вазифаларни тўлақонли бажара олиши учун даставвал унинг сиёсати
самарали (яхши) солиқ сиёсатининг тамойилларига мос келиши,
шунингдек, оптимал элементларга эга бўлган механизмга эга бўлиши лозим.
Ушбу истиқболда
самарали (яхши) солиқ сиёсатининг
тамойиллари
бўлиб қуйидагилар ҳисобланади (1-расмга қаранг).
1-расм. Самарали солиқ сиёсати тамойиллари
Назарий адолат ва тенглик тамойили -
солиқ юки солиқ тўловчининг
тўлов қобилиятига мутаносиб бўлиши кераклигини таъкидлайди. Бу тўлов
қобилияти (
ability-to-pay
) принципи деб номланади. С.Фишер, Р.Дорнбуш,
Р.Шмалензилар солиққа тортишнинг горизонтал ва вертикал адолатлилиги,
солиқ тўлашдаги тенглик, тўловга қобилликнинг инобатга олиниши ва
тўланган солиққа яраша манфаат кўрилиши каби солиққа оид принципларни
илгари сурганлар
Фискал етарлилик тамойили
-
давлатнинг фискал ва солиқ сиёсати
мутаносиблиги билан изоҳланади. Бошқа сўз билан айтганда, фискал
етарлилик бюджет даромадлари давлат эҳтиёжларини қондириш ва
ижтимоий товарларни тақдим этишга етарли бўлиши кераклигини талаб
этади. Бироқ, солиқ йиғимлари бу миқдордан кўп бўлмаслиги ҳам керак,
1
Муаллиф томонидан шакллантирилди
2
Фишер С., Дорнбуш Р., Шмалензи Р. Экономика: Пер. с англ. со 2-го изд. – М.: Дело, 1997. – С. 380-381.
Назарий адолат ва тенглик
Фискал етарлилик
Маъмурий мувофиқлик
Самарали солиқ сиёсати тамойиллари
Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy
ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari
5-To’plam 1-son May , 2025
137
чунки бу аҳолига ортиқча солиқ юкини келтириб чиқаради. Идеал ҳолатда,
агар солиқ даромадлари зарурий миқдордан юқори ёки паст бўлса, бу ушбу
тамойилнинг бузилишига олиб келади.
Маъмурий мувофиқлик
- солиқ қонунчилиги ва ундаги қоидалар солиқ
тўловчига энг кам ноқулайлик туғдирган ҳолда самарали қўлланилишини
англатади. Шунингдек, солиқ қонунчилиги бошқаришга қулай, адолатли ва
самарали бўлиши керак. Бу ҳар бир солиқ солиқ органлари томонидан бир
хилда ижро этилиши, тўлаш вақти, жойи ва усули бўйича қулай бўлиши,
ортиқча мураккабликларни юзага келтириб тадбиркорлик фаолиятига
тўсқинлик қилмаслиги керак. Бу шуни англатадики, солиқ тизими солиқ
тўловчиларга энг кам ноқулайлик туғдирган ҳолда самарали бошқариш ва
ундиришга имкон бериши керак.
КДСи фискал функция билан бир вақтда иқтисодиёт ва тадбиркорлик
фаолиятини тартибга солиш ва рағбатлантириш мақсадида ҳам
қўлланилади. Ушбу истиқболда, солиқнинг тартибга солиш салоҳияти
солиқ юкини камайтиришга эмас, балки макроиқтисодий ўсиш ва
тадбиркорлик субъектларининг узоқ муддатли ривожланишига қаратилган
бўлиши кераклигини талаб этади. Бунинг учун КДСи механизмидаги
инструментлар, жумладан амортизация сиёсати, инвестицион солиқ
имтиёзлари, турли чегирмалар ва бошқалар юқори самарадорликни намоён
қилиши керак.
Корпоратив даромадларни солиққа тортиш механизми орқали
иқтисодиётни тартибга солишнинг иккита асосий сиёсати мавжуд
Биринчи
йўналишда,
бизнес
субъектларига
юқори
ва
табақалаштирилган ставкалар солиқ солинадиган базани сезиларли
даражада камайтирадиган кўплаб имтиёзлар билан бирлаштирилади.
3
Clausing, K. (2005) “Corporate tax revenues in OECD countries,” Reed College, USA.
Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy
ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari
5-To’plam 1-son May , 2025
138
Иккинчи йўналишда, бизнес субъектларига ўрта ва паст солиқ
ставкалари мақсадли имтиёзлардан чекланган ва ўрта даражада
фойдаланиш билан бирлаштирилади
Таъкидлаш жоизки, сўнгги ўн йилликларда жаҳон солиқ амалиётида
фойда солиғи ставкаларни босқичма-босқич пасайтириш ва имтиёзлар
сонини камайтириш тенденцияси кузатилмоқда. Бироқ, инвестициялар,
илмий-тадқиқот, турли фаолият турлари ва алоҳида ҳудудларни
ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган имтиёзларнинг асосий
турлари сақланиб қолинмоқда. Шу билан бирга, таҳлиллар асосида бир
қатор мамлакатларда (Ғарбий Европа мамлакатлари, АҚШ, Канада)
инвестицияларни рағбатлантиришга қаратилган имтиёзлар сони ва тури
ошиб бормоқда. Шарқий Европа мамлакатларида эса тескари жараён
кузатилмоқда.
Ғарб мамлакатларидаги солиққа тортишнинг замонавий назарияси ва
амалиёти КДСининг етакчи тартибга солувчи ролини тасдиқлайди. ХХ
асрнинг 70-йилларидаги инқироз жараёнларигача Кейнс назарияси
ривожланган мамлакатларда ҳукмронлик қилган бўлса, кейинчалик солиқ
амалиёти неоклассик мактаб ғояларига эътиборни қарата бошлади. Бу
минимал солиққа тортиш сиёсати бўлиб, юқори иқтисодий ривожланишни
рағбатлантиришга қаратилади. Минимал солиқ ставкалари солиқ базасини
сезиларли даражада кенгайтиришга ва давлат даромадларини оширишга
имкон бериши таъкидланди
“Таклиф
иқтисодиёти”
мактаби
вакиллари
бюджет
солиқ
тушумларининг ставкалар даражасига ўрнатилган математик боғлиқлигига
асосланиб, ортиқча солиқ юки тадбиркорлик фаолиятини сўндиради, деган
хулосага келди. Баъзи иқтисодчилар “лаффер эффектлари” мавжудлигини
4
Каженова, Дина Гибаратовна. Развитие регулирующего механизма налогообложения прибыли
организаций тема диссертации и автореферата по ВАК РФ 08.00.10, кандидат экономических наук.
5
Глазко, Елена Сергеевна. Влияние механизма налогообложения прибыли на экономическую
деятельность организаций тема диссертации и автореферата по ВАК РФ 08.00.10, кандидат экономических
наук
Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy
ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari
5-To’plam 1-son May , 2025
139
тасдиқлайдилар, бу бизга репродуктив жараёнда ставканинг тартибга
солувчи таъсирга эга эканлигини кўрсатади
Прогрессив, регрессив ва пропорционал корпоратив даромад солиғи
ставкаларининг йирик ва кичик бизнесни ривожлантиришга таъсирининг
назарий жиҳатлари таҳлили ўтиш давридаги иқтисодиётлар учун
корпоратив даромад солиғининг пропорционал ставкасини қўллаш
мақсадга
мувофиқлиги
таъкидланади.
Пропорционал
ставкадан
фойдаланиш солиқ нейтраллиги тамойилига, шунингдек, жаҳон амалиётига
мос келади. Солиқ ставкасининг тартибга солувчи роли унинг камайиши
билан аста-секин ортади
Корпоратив даромад солиғи ставкасининг оптимал тури ва даражасини
танлаш муаммоси солиқ имтиёзлари тизими масаласи билан узвий
боғлиқдир. Солиқ имтиёзлари солиққа тортиш назарияси ва амалиёти
бўйича қизғин илмий мунозараларга сабаб бўлмоқда. Бир томондан, солиқ
имтиёзлари иқтисодиётни тартибга солишнинг бозор усули бўлиб, муайян
ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишга ёрдам беради. Бошқа
томондан, солиқ имтиёзлари адолатлилик тамойилини бузилишига олиб
келади.
Айрим солиқ тўловчилар учун имтиёзли режим бошқалар учун
қўшимча юк дегани. Бундан ташқари, имтиёзларнинг кенгайиши муқаррар
равишда бюджет даромадлари йўқотишларига олиб келади.
Шу сабабдан корпоратив даромад солиғи бўйича бериладиган
мақсадли имтиёзлар асосан инвестициялар ва ижтимоий йўналишларга
ажратилади. Инвестицион имтиёзлар нафақат мавжуд, балки янги ташкил
этилган ташкилотларга ҳам уларнинг ривожланишини рағбатлантириш
учун берилиши керак. Узоқ муддатли истиқболда бундай имтиёзлар солиқ
6
Pascoe, Kenneth. (2019). A Plot of the Laffer Curve.
7
Тендрякова А.С. Развитие налогообложения прибыли и доходов Российских организаций за рубежом.
Автореферат диссертации на соискание ученой степени к.э.н. - Волгоград. 2009.
Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy
ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari
5-To’plam 1-son May , 2025
140
солинадиган базани кенгайтириш ва иқтисодий ўсишга ёрдам бериши
таъкидланади
Юқоридагилардан кўриш мумкинки, корпоратив даромадларни
солиққа тортиш механизмининг самардорлиги марказида солиқ объекти ва
базасини тўғри танлаш ётади. Бу ўз навбатида бошқа солиқ элементлари
комбинациясини оптималлаштириш имконини беради.
Қуйида назарий ва амалий жиҳатдан мақбул деб ҳисобланадиган КДС
базасини аниқлаш схемаси кўриб чиқамиз.
2-расмда КДС базасини ҳисоблашнинг амалий жиҳатдан кенг
қўлланиладиган механизми келтирилган бўлиб, унга асосан солиқ базаси
солииқа тортиладиган даромадлар, яъни хўжалик фаолиятининг турли
фаолиятларидан (асосий, бошқарув ва инвестицион) олинган даромадларга
солиқ қонунчилиги билан тан олиниши талаб этиладиган солиқ махсус
даромадларининг йиғиндиси (солиқ имтиёзларини ҳисобга олган ҳолда)
ҳамда солиқ қонунсилиги билан чегиришга рухсат этилган (ҳужжатлар
билан ҳамда иқтисодий оқланган) асосий, бошқарув, инвестицион фаолият
билан боғлиқ харажатлар ҳамда махсус солиқ чегирмалари йиғиндиси
ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Ушбу механизм мамлакат
иқтисодий-ижтимоий шароитидан келиб чиқиб мослашитирилади.
КДС механизмининг кейинги муҳим элементи солиқ субъекти, яъни
тўловчилари бўлиб, назарий адабиётлар ҳамда жаҳон амалиёти бизнес
субъектларининг мулкчилик шакли ҳамда даромадлар даражасига қараб
солиққа тортишнинг турли режимларини солиқ сиёсатининг адолатлилик
тамойили бузилишига олиб келиши таъкидланади. Шу сабабдан микро
бизнесдан ташқари кичик, ўрта ва йирик тадбиркорлик субъектлари учун
соддалаштирилган солиқларни (айланмадан олинадиган солиқ) қўллаш
амалиётидан воз кечган ҳолда барча субъектларни КДС асосида солиққа
тортиш тавсия этилади
8
Миляков Н.В. Налоги и налогообложение. Курс лекций. – М.: ИНФРА-М, 1999. – с. 72.
9
Пинская М. Р., Шаталов С. Д., Пономарева К.А. Налогообложение прибыли цифровых компаний.
Монография. 2023
Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy
ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari
5-To’plam 1-son May , 2025
141
2-расм. КДС базасини ҳисоблаш механизми
Аммо, кичик бизнес субъектларининг солиқларга таъсирчанлигини
инобатга олган ҳолда улар учун соддалштирилган ва/ёки енгиллаштирилган
КДС механизмини ишлаб чиқиш тавсия этилади. Жаҳон амалиётида кичик
бизнес субъектлари учун КДС механизмининг соддалштирилган шакли ёки
енгиллаштирилган шакли ёки иккаласини камбинацияси қўлланилади
10
Каллистова, Юлия Игоревна. Прибыль как объект налогообложения и источник платежей организаций
в бюджет тема диссертации и автореферата по ВАК РФ 08.00.10, кандидат экономических наук
11
Митрофанова И. А.
Модернизация механизма налогообложения прибыли хозяйствующих
субъектов. Автореферат диссертации на соискание ученой степени к.э.н. - Волгоград. 2011.
Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy
ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari
5-To’plam 1-son May , 2025
142
Бунда
соддалаштирилган КДС механизми
солиқ базасини
ҳисоблашнинг касса усулини қўллашни ёки даромадлар улушида харажат
тан олишни назарда тутса,
енгиллаштирилган КДС механизми
кичик
бизнес субъеклари учун пастроқ бўлган дифференциал солиқ ставкаларини
қўллашни назарда тутади.
КДС механизмидаги элементлардан яна бири солиқ ставкаси бўлиб,
илмий-назарий тадқиқотлар ҳамда жаҳон амалиёти солиқ ставкасини
иқтсиодий ўсшни рағбатлантирашга йўналтирилган оптимал даражасини
белгилашни тавсия этади. Солиқ ставкасининг иқтисодий ривжланишни
рағбатлантиришга йўналтириш зарурлиги КДС механизмининг фискал
функциядан ташқари бизнес субъектларининг инновацион ва инвестицион
фаолиятни рағбатлантириш орқали иқтисодиётни тартибга солишга
қаратилган функциясини тўла қонли бажариш имконини беради
Юқорида назарда тутилган чора-тадбирлар тарқоқ ҳолда эмас балки
ҳар томонлама (комплекс) амалга оширилсагина КДСи асосий
функцияларини уйғунлаштириш кенг кўламли ва узоқ муддатли синергик
таъсирни таъминлаши мумкин
ХУЛОСАЛАР
Корпоратив даромадларни солиққа тортишнинг иқтисодий аҳамияти
борасидаги илмий-назарий адабиётлар таҳлили унинг мамлакат иқтисодий
ўсишига фискал функциядан ташқари, инвестицияларни рағбатлантириш ва
расмий иқтисодиётнинг жозибадорлигини ошириш функциялари хусусий
секторда капитал яратиш орқали мамлакат ялпи ички маҳсулотини
оширишда муҳим рол ўйнашини кўрсатди.
Ўрганишлар корпоратив даромадларни солиққа тортиш сиёсатиининг
самарадорлиги авваламбор, унинг қай даражада инвестицион фаолиятни
12
OECD (2015), Taxation of SMEs in OECD and G20 Countries, OECD Tax Policy Studies, No. 23, OECD
Publishing, Paris, https://doi.org/10.1787/9789264243507-en.
13
Зарипов Х.Б. Солиқларнинг корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятига таъсирини баҳолаш йўллари.
Монография - Т.: “Иқтисод-Молия”, -48 б. 2021 йил
Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy
ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari
5-To’plam 1-son May , 2025
143
рағбатлантиришга йўналгантирилганлиги билан белгиланиши аниқланди.
Ушбу истиқболда, корпоратив даромадларни солиққа тортиш механизмини
капиталдан фойдаланиш нархини пасайтиришга қаратилган элемнтларни ўз
ичига олиши зарурлиги таъкидланади.
Адабиётлар рўйхати
1.
Фишер С., Дорнбуш Р., Шмалензи Р. Экономика: Пер. с англ. со 2-го
изд. – М.: Дело, 1997. – С. 380-381.
2.
Clausing, K. (2005) “Corporate tax revenues in OECD countries,” Reed
College, USA.
3.
Каженова, Дина Гибаратовна. Развитие регулирующего механизма
налогообложения прибыли организаций тема диссертации и автореферата
по ВАК РФ 08.00.10, кандидат экономических наук.
4.
Глазко, Елена Сергеевна. Влияние механизма налогообложения
прибыли на экономическую деятельность организаций тема диссертации и
автореферата по ВАК РФ 08.00.10, кандидат экономических наук
5.
Pascoe, Kenneth. (2019). A Plot of the Laffer Curve.
6.
Тендрякова А.С. Развитие налогообложения прибыли и доходов
Российских организаций за рубежом. Автореферат диссертации на
соискание ученой степени к.э.н. - Волгоград. 2009.
7.
Миляков Н.В. Налоги и налогообложение. Курс лекций. – М.: ИНФРА-
М, 1999. – с. 72.
8.
Пинская М. Р., Шаталов С. Д., Пономарева К.А. Налогообложение
прибыли цифровых компаний. Монография. 2023
9.
Каллистова, Юлия Игоревна. Прибыль как объект налогообложения и
источник платежей организаций в бюджет тема диссертации и автореферата
по ВАК РФ 08.00.10, кандидат экономических наук
10.
Митрофанова И. А.
Модернизация механизма налогообложения
прибыли хозяйствующих субъектов. Автореферат диссертации на
соискание ученой степени к.э.н. - Волгоград. 2011.