ILMIY TADQIQOTLAR VA ULARNING YECHIMLARI JURNALI
JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCH AND THEIR SOLUTIONS
VOLUME 6, ISSUE 01, IYUL 2025
WORLDLY KNOWLEDGE NASHRIYOTI
worldlyjournals.com
ХОРАЗМ ВОҲАСИ ХУДУДИДА АНТИК ДАВРГАЧА ШАХАРСОЗЛИК МАДАНИЯТИ
ТАРИХИ САҲИФАСИ
Қурбонов А.
Тадқиқотчи
Аннотация:
Мақолада Қуйи Амударё, регионида Темир даври жамияти ижтимоий-
иқтисодий ва этномаданий муносабатларда шахарсозларнинг тарихий ўрни тахлил қилинган.
Калит сўзлар
: А.И.Тереножкин, С.П.Толстов, Қ.Собиров, Ю.А.Рапопорт, М.С.Лапиров -
Скобло, М.Г.Воробъева, С.Р.Баратов, У.В.Рахманов,
М.Мамбетуллаев, Е.Б.Быжанов,
В.Н.Пилипко, Д.Дурдиев, Қуйи Амударё, Довдон, Дарёлиқ, Шўрохон, Кўзалиқир, Қалалиқир,
Бозорқала, Ҳазарасп, Ичанқала, Қушқала, Дингильжа, Қанғқақала.
Аннотация:
В статье анализирован историческое место городов в развитие общественно-
экономическое и этнокультурные отношение железного периода в регионе Низовья
Амударьи.
Ключевые слова:
А.И.Тереножкин, С.П.Толстов, К.Сабиров, Ю.А.Рапопорт, М.С.Лапиров-
Скобло, М.Г.Воробъева, С.Р.Баратов, У.В.Рахмонов, М.Мамбетуллаев, Е.Б.Бижанов,
В.Н.Пилипко, Д.Дурдиев, Низовья Амударьи, Довдон, Дарёлик, Шурахон, Кузалигыр,
Калалигыр, Базаркала, Хазарасп, Ичанкала, Кушкала Дингильжа, Кангкала.
Кириш.
Мил.авв.X-V асрлар Хоразм воҳасида кечган ижтимоий-иқтисодий ва этник-
маданий муносабатлар ривожланишида юз берган ўзгаришлари билан муҳим давр сифатида
фарқланиш хусусиятига эга. Мақолада, Қуйи Амударё худудида неолит даври уруғ
жамоаларини ворислари томонидан мослашган географик кенгликда жамиятни барча
соҳаларини ривожлантириш баробарида эришган натижалари Темир даврида сақланиб қолиб,
унинг таъсирида ривожланиш тарихини ёритиш мақсади ривожланган.
Мавзуга оид адабиётлар тахлили
. Амударё ўнг ва сўл соҳили худудларида Темир даврида
Амударёдан (ўнг сохилда) чиқарилган Калтаминор, Тозабоғёб, Амиробод магистрал каналлар,
улардан иккин ён томон йуналтирилган тармоқлар хамда сўл соҳил худудида Амударё
Довдон ва Дарёлиқ ирмоқларидан теварак-атрофга чиқарилган шахобчалар боши, ўртаси ва
охирида ўтроқ ахоли томонидан қад кўтарилган қалаларни топографик жойлашиши,
ахолининг жойлашиши мудофаа тизими тарихига оид маълумотлар ёзма манбалар ва Хоразм
экспедицияси асарларида ўз маъносини топган.
ХХ аср 30 йиллари ўрталаридан Хоразм воҳаси худудида ўтроқ ахоли томонидан
қолдирилган ёдгорликларни мақсадли равишда ўрганиш мақсадида А.И.Тереножкин
Амударё ўнг соҳили худудида, яъни Шурахон ва Султон Увайс тоғи оралиғида худудда
археологик дала амалиёти олиб бориши натижасида 20 дан зиёд турар-жойларни харитага
жойлаштириш С.П.Толстов рахбарлигида археология экспедицияси фаолияти бошланишига
замин бўлган [1.1940-С 176-177.)
С.П.Толстов асарларида Хоразм воҳаси жанубий чегарасига туташган Сариқамишбўйи
шимоли-шарқий худуди, Амударё ўрта қисми сўл соҳили худудида 20 м баландлик қирига
Кўзалиқир ёдгорлиги топографик жойлашиши, уч мудофаа қаторли мудофаа девори, унинг
тўғрибурчак буржи, найза ўқли шинаклари элементлар Қалалиқир мудофаа девори, унинг
мудофаа элементлари тасвирини берган [2.1948-С 81.]. Тадқиқотчи навбатдаги
монографиясида Кўзалиқирда олиб борилган археологик изланишлар натижасида унинг
топографик жойлашиши (25 га) мудофаа тизими уч қаторли эмас, балки икки қаторли
бўлганлиги , ички тузилиши уй-хоналари сарой, ибодатхоналари [3.1962-С 100-102].
ILMIY TADQIQOTLAR VA ULARNING YECHIMLARI JURNALI
JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCH AND THEIR SOLUTIONS
VOLUME 6, ISSUE 01, IYUL 2025
WORLDLY KNOWLEDGE NASHRIYOTI
worldlyjournals.com
Шунингдек, Амударё ўнг соҳили худудида Амударёдан Қизилқум томон чиқарилган
Калтаминор суғорилиш иншоотидан ғарбий томон текисликка чиқарилган тармоқ охирида
қад кўтарилган Бозорқала режавий тузилиши, тўғрибурчак, географик ўрни (31 га) тўғрисида
маълумотлар қайд қилинган [4.1998-С 35-36.]
Ю.А.Рапопорт, М.С.Лапиров-Скобло Амударё ўрта қисми сўл соҳили Довдон ирмоғи
шимолиий томон чиқарилган Чарманёб магистрал суғорилиш иншоотидан шимоли-ғарбий
томон чиқарилган тармоқ охирида баландлик қирига турар-жойда олиб борилган қазишма
ишлари натижасида бир неча уй хоналари, уларнинг бири ички қисмида девори токчаларига
қўйилган хилма-хил шаклда ясалган оссуарийлар-остадонлар қўйилган, сарой қолдиғи
ўрганилиб, ёдгорликда маданий хаёт мил авв-ги V асрда бархам топган деган хулосага
келинган [5.1963-С141-146]
ХХ аср 50 йиллар охири-60 йиллари бошида Хазарасп ёдгорлигида Хоразм экспедицияси
қазишма ишларини олиб бориши муносабати билан (ички қисми бир неча жойида ва мудофаа
деворида кесиш) олинган моддий ашёлар мил.авв-ги IV асрга оидлиги тўғрисида хулосага
келинган
[6.1963-С 157-180.]
Хоразм Маъмун академияси археология гуруҳи ходимлари Ҳазараспда қазиш ишларини
давом эттириб, мил.авв.- V асрга оид манбаларни олган [7.2011-С 120-125.] Хейканик
(Полвонёб) суғорилиш иншооти охирида зироаткор ахоли томонидан бунёд қилинган
Ичанқалада олиб борилган қазишма ишлари муносабати билан олинган ашёлар мил.авв. V
асрга мансуб бўлган [8.1997-Б 170-171].
Устюрт Чинки Шарқий худуди Ойбуйиркўли соҳили худудига уланган баландликка аҳоли
томонидан қад кўтарилган истеҳкомли Ойбуйирқалада олиб борилган текшириш ишлари
натижалари милоддан аввалги VI аср охири-V асрларда бунёд қилинганлиги қайд қилинган
[9.965-С 50-60]. М.Г.Воробъева Жанубий Оқчадарё хавзасида Калтаминор суғорилиш
тизимида жойлашган Динғильжа ёдгорлигида олиб борган текшириш ишлари натижаларидан
келган хулосаси мил.авв.V асрга оид бўлган [10.1973-С 16-25.]
Амударё ўрта қисми Сариқамишбўйи хавзаси шимоли-шарқий худудида Қўшқала ёдгорлиги
бино қилинган, квадрат шаклда, тўрт томони мудофаа девор билан ўраб олинган, девор ва
буржлари тўғрибурчак шаклда, ўз навбатида найза ўқли шинакларга эга, мил.авв.VI асри
охири- V асрларда барпо қилинган [11.1969-С 428].
Амударёни Довдон ирмоғи қуйи ҳавзасида тармоғи Тунидарё соҳили этагига уланган
баландликка бунёд қилинган Қанғқақалъа ёдгорликда қазишма ишлари натижасида олинган
ашёлар мил.авв.VII-VI асрларга оид бўлган [12.1948-С 114].
ХХ асрнинг 70 йилларида Д.Дурдиев Қанғақалъа-2 нинг барпо қилинишини мил.авв.VII
асрга оид деган хулосага келган [13.1984-С 31-37.]
Мавзунинг илмий услублари.
Илмий холислик, тарихий тахлил, хронологик изчиллик, мунозара, мантиқий хулоса,
этнография, археология, география фанлари ютуқларидан фойдаланилди.
Тахлил.
Хоразм экспедицияси ходимлари асарларида Амударё ўнг ва сўл соҳили
худудларида ўтроқ зироаткор ахоли томонидан бунёд қилинган шахарлари тарихи янгича
қарашлар асосида тахлил қилинган.
Натижалар:
С.П.Толстов, М.Г.Воробъева, Ю.А.Рапопорт, Лапиров-Скобло, Е.Е.Неразик,
Д.Дурдиев, Б.И.Вайнберг асарларида қайд қилинган шахарларнинг темир даври жамиятини
ILMIY TADQIQOTLAR VA ULARNING YECHIMLARI JURNALI
JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCH AND THEIR SOLUTIONS
VOLUME 6, ISSUE 01, IYUL 2025
WORLDLY KNOWLEDGE NASHRIYOTI
worldlyjournals.com
ижтимоий-иқтисодий ва этник маданий муносабатлар тарихи натижалари янгича тахлил
асосида амалга оширилди.
Хулосада эса
, Хоразм воҳасида темир давридан бошлаб ахолининг доимий ўтроқлашиши,
шахарларнинг барпо қилиниши, ижтимоий-иқтисодий ва маданий омиллар масалалари
бўйича янгича хулосалар қайд қилинди.
Таклифлар:
Қарақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилояти худудларида Темир даврида
ахоли таркибида лой бинокорлиги билимини пухта ўзлаштирилиш билими асосида
шахарсозлик маданияти илк мактаблари тарихини ёзма манбалар ва археологик изланишлар
натижаларини
умумлаштирилган. Урганч, Хазарасп, Хива шахарлари умумий-таълим
мактаблар ва Олий ўқув марказлари талабаларни, саёхатлар ташкил қилиш, талабаларда
шахарсозлик маданияти тарихига доир рефератлар, курс ишлари ва мустақил ишларни
тайёрлашга жалб қилиш таклифлари берилади.
Шундай қилиб, юқорида келтирилган маълумотлар қуйидаги якуний хулосага келиш
имконини берди:
-Хоразм воҳаси географик жойлашиш табиати, ахолининг жойлашиш, урбанизацион
жараёнларнинг иссиқ шабадаларнинг қамраб олиши кеч бошланганлиги сабабли турар-
жойларнинг тузилиши мил.авв.VI аср сўнгги чорагигача ертўла шаклида бўлган.
-Мил.авв.VI аср сўнгги чорагидан бошлаб, Амударё ўнг соҳилида урбанизацион жараёнлар
қамраб олиши натижасида шаҳар мақомини олган Бозорқала бино қилиниб, илк маданий-
хўжалик меъморчилик мактаби шаклланган.
-Сўл соҳил худудида Хоразм воҳаси Жанубий чегарасидаги худудда урбанизацияни иссиқ
шабадалари Амударё ўрта қисмини қамраб олиши муносабати билан Одойтепа, Кузалиқир,
Қалалиқир, Қушқала, Қанғқақала, Ойбуйирқала маданий-хўжалик марказлари, улар
доирасида микровоҳалар шаклланган.
-Мил.авв.V асрда урбанизацион жараён давом этиши муносабати билан ўнг соҳилда
Динғильджа, сўл соҳили худудида Хазарасп, Хива шахарлари бино қилиниб, Қорақум
чегаралари бўйлаб, мудофаа чизиғини ҳосил қилганлар. Хазарасп ва Хива шахарсозлик
маданияти анъаналари навбатдаги тарихий даврда давом этганлиги боис, алоҳида мавзу
сифатида ўрганиш тақозо этади.
Фойдаланилган адабиётлар
1.Тереножкин А.И. Археологические разведки в Хорезме-СА-М.:Наука, 1940. № 6.
2.Толстов С.П. Древний Хорезм-М.:МГУ. 1948.
3.Толстов С.П. По древним дельтам Окса и Яксарта-М.ИВЛ РАН, Наука, 1962.
4.Собиров Қ. Хоразм қишлоқ ва шаҳарлари мудофаа иншоотлари-Ташкент, Фан, 2009.
5.Рапопорт Ю.А, Лапиров-Скобло М.С. Раскопки дворцового здания на городище
Калалигыр- в 1958-1961 гг.//МХЭ,-М.:Наука, 1963, Вып-6-с.
6.Воробъева М.Г, Лапиров-Скобло М-С. Неразик Е.Е. Археологические работы в Хазараспе в
1958-1960 гг //МХЭ,-М.: 1963, Вып-6.
7.Баратов С.Р, Рахманов У.В. Новые археологические материалы к древнейшей истории
города Хазарасп //Материалы республиканской научной конференции //Антик давр
цивилизацияси тараққиётида Хоразмнинг ўрни. Хива-Хазарасп. 2011.
ILMIY TADQIQOTLAR VA ULARNING YECHIMLARI JURNALI
JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCH AND THEIR SOLUTIONS
VOLUME 6, ISSUE 01, IYUL 2025
WORLDLY KNOWLEDGE NASHRIYOTI
worldlyjournals.com
8.Мамбетуллаев М. Хива антик даврда (мил.авв.VI – милодий II асрлар) //Инсониятнинг
илмий ва маданий мероси-учинчи минг йилликка. Бухоро ва Хива шахарларининг 2500
йиллигига бағишланган Халқаро Симпозиум тезислари-Тошкент, Ўзбекистон 1997.
9.Бижанов
Е.В.
Археологические
памятники
Юго-Восточного
Устюрта
//Автореф.дисс.канд.ист.наук-Нукус, 1965-С.5-7.
10.Воробъева М.Г.Дингильджа. Усадьба середины I тысячелетия до.н.э в Древнем Хорезме-
М.:Наука, 1973.
11.Пилипко В.Н. Из работ Амударьинского отряда //АО, 1968-М.:Наука, 1969.
12.Толстов С.П. По следам древнехорезмийской цивилизации-М-Л, Наука, 1948.
13.Дурдыев Д. Канга-2 поселение эпохи поздней бронзы //Проблемы археологи
Туркманистана-Ашхабад, «Ылым», 1984-С.31-37.