All articles

101-109 122 0

“Жамъи Мухтасар”да мумтоз қофия турлари тадқиқи

Orzigul Khamroeva

Вохид Табризийнинг “Жамъи мухтасар” асарида кофия илми чукур тадкик этилган. Олим кофия харфлари, харакатлари, кофия турларини махсус сарлавхалар асосида таништиради. Рисоланинг узига хос хусусиятларидан бири шуки, олим хар бир назарий фикрни намуналар асосида такдим этади. Маколада рисоладаги кофия харфлари гадкики урганилади. |

84-88 98 0

“Банокат-шоҳрухия”дан топилган Қорахонийлар даври мис тангалари хазинаси

D Normuradov

Алоқа ва савдо йўллари қадимдан турли ҳудудларда яшовчи аҳоли вакилларининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий тараққиётида муҳим аҳамият касб этиб келган [5, - 432-б.]. Буларни тиклашда нафақат ёзма, балки моддий манбалар хусусан, тангалар ёки тангалар хазинасининг ҳам ўрни каттадир. Улар ёзма манбалар кам сақланган давр тарихини ёритиш, археологик маданий қатламларни аниқ даврлаштириш, маҳаллий ва халқаро савдо-сотиқ муносабатларини аниқлаш кабиларда муҳим маълумотларни беради. 2021 йилда Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, “Шоҳрухия” маҳалла фуқаролари йиғини “Ҳосилдор” маҳалласининг жанубида, Сирдарёнинг ўнг қирғоғида жойлашган Шоҳрухия археологик ёдгорлигидан топилган қорахонийлар даврига оид мис тангалар хазинасини илмий ўрганиш ҳам юқоридаги масалаларни ечишга ёрдам берадиган манбалар сирасига киради.

367-371 102 0

“Авесто” ва “Ригведа” муштараклиги

G Shaydullaeva

Осиё ва Европа халқларининг жуда катта қисми, жумладан Ўрта Осиё ва Ҳиндистон халқлари ҳам қадимда арийлар деб аталган. Ўрта Осиё халқлари тарихига оид энг қадимги ёзма манба “Авесто”да арийлар тўғрисида шундай маълумот бор, “энг аввал мен, Ахура Мазда, одамлар учун илк макон этиб Даитийа дарёси бўйидаги сўлим ўлка Арйанам Ваэжўни яратдим...[1]. Бизнинг тушунчамиз бўйича Арйанам Ваэжў тарихий ҳудудимизга оид энг қадимги географик терминдир, яъни Турон, Туркистон, Моварауннаҳр, Трансоксиана, Ўрта Осиё, Марказий Осиё сингари

162-166 87 0

Ҳаким Самарқандий – калом олими сифатида

Mukhammadjon Abdukhamidov
This article describes the life and scientific work of Hakim Samarqandi, one of the most prominent theologians of the 9th century, the scientist's contribution to the development of theological science, in particular, the role of Hakim Samarqandi in the school of theology of Samarkand in the 9th-I0th centuries
237-244 97 0

Қўқон хонлиги ва Нузуп “Мингбоши”

G Akhmedova

This article is written about Nuzup mingbashy. He was the first of the Kyrgyz who was given the post of chief vizier in Kokand under Mallya-khan. Under Sherali-khan Nuzup became the chief vizier and commander-in-chief of the troops, and as a political figure, became the main figure in the Khan's horde

19-24 146 0

Қоятош суратларини ўрганиш ва сақлашда рақамли технологияларнинг ўрни

B Kushnerenko

Ўзбекистон қоятош тасвир ёдгорликлари – жаҳон маданий меъросининг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. Кўп жиҳатдан улар қадим ўтмиш халқларининг маданий, ижтимоий, бадиий, маънавий-диний дунёқарашини англашга ёрдам берувчи манба ҳисобланади. Қоятош тасвирлари ўзларининг кўргазмалилиги, ўзига хос бадиий чиройи билан қадимий маданият ва замонавий хаёт ўртасидаги алоқаларни очиб беради

494-497 100 0

Қашқадарёда мустақиллик йилларида зиёрат туризмининг ривожланиш жараёнлари

G Urolov

Мусулмон мамлакатларида “Зиёрат” тушунчаси “муқаддас қадамжоларга бориш”ни англатади ва унинг иккита асосий тури мавжуд: зиёрат қилиш ҳамда сайёҳлик-ўрганиш йўналишидаги диний туризм. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 7,3 мингдан зиёд маданий мерос объектлари мавжуд.

150-153 74 0

Қашқадарё воҳасининг XIX аср иккинчи ярми – ХХ аср бошларидаги халқаро савдо алоқалари тарихи

N Rajabova

XVIII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Бухоро амирлигининг кўпгина шаҳарларида (Бухоро, Қарши, Термиз, Шаҳрисабз, Ғузор ва бошқалар) карвонсаройлар қурилишига катта эътибор берила бошланди. Бу ҳолат Бухоро амирлигининг Россия, Ҳиндистон, Эрон, Афғонистон ва қўшни хонликлар билан савдо-иқтисодий алоқаларининг ривожланиб бораётганлиги билан боғлиқ эди. Шунингдек, Ҳирот, Машҳад ва Кашмир билан [1. С. 171-176] савдо алоқалари йўлга қўйилган.

253-256 168 0

Қатағон қурбони-Тожихон Аҳмедова

A Akhrorova

1937 йил 15 августда СССР ХКС кошидаги НКВД раиси “нарком” Н.Ежов томонидан № 00486 сонли “Ватан хоинларининг хотинларини катагон килиш           тугрисида”ги буйруги тайсрланди. Узбскистонда хам бошка собик иттифок давлатлари каторида НКВД нинг бу буйруги буйича катагонга учраган эркаклар каторида уларнинг купчилиги уй бскаси булган асллари хам катагон гирдобига тортилди. Сиёсий катагон булганларнинг аёллари, хатто болалари хам у ёки бу шаклда катагон тигига учраган, улар учун алох.ида, махсус лагсрлар, болалар уйлари ташкил этилган [6].

283-288 79 0

Қарши шаҳрининг халқаро савдо-сотиқда тутган ўрни

U Muminov

Шаҳарлар йирик савдо марказлари сифатида ҳам муҳим аҳамият касб этган. XVIII асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида шаҳар аҳолиси асосий қисмининг асосий машғулоти савдо-сотиқ эди. Воҳадаги энг йирик савдо шаҳри бўлган Қарши бутун Бухоро амирлигининг савдо алоқаларида катта ўрин тутган. Қарши шаҳри катта карвон йўлининг чорраҳасида жойлашганлиги туфайли бу йўл орқали шаҳар шарқ ва ғарб, жануб ва шимолий ўлкалар ва мамлакатлар билан доимий алоқада бўлган. Қарши шаҳри Бухоро воҳасини Шаҳрисабз ва Ҳисор билан боғлаб турувчи Бухоро амирлигидаги муҳим аҳамиятга эга шаҳар ҳисобланади.

229-234 72 0

Қарши беклигининг сиёсий-маъмурий тузилиши тарихидан

A Hasanov

Қадим ва илк ўрта асрларда Нахшаб номи остида алоҳида тарихийгеографик вилоят ёки ҳукмдорлик (мулклик) сифатида билинган Қарши Суғд воҳасининг таркибий бир қисми бўлиб, Кеш билан бирга Жанубий Суғд ҳукмдорликларидан бири бўлган. Ривожланган ўрта асрларда Насаф номи билан танилган ушбу тарихий-географик вилоят Чиғатой улуси, Темурийлар, Шайбонийлар, Аштархонийлар ва Бухоро амирлиги даврида асосан Қарши номи билан юритилган. Шу билан бирга, ўрта асрларга тегишли араб, форс ва туркий тилли тарихий ва адабий асарларда Насаф номи билан ҳам тилга олингани кўзга ташланад

27-28 72 0

Қадрли устозим Ўктам Мавлоновга чизгилар

R Najimadinov

Инсонлар бўладики, ўзининг комиллиги, меҳнатсеварлиги, фидоийлиги, бағрикенглиги, ватанпарварлиги, дилкашлиги, одамохунлиги, оилапарварлиги, фикрлаш доирасининг теранлиги, юксак дидлилиги ҳамда ўзига хос дунёқараши билан бошқалардан ажралиб туради.

392-396 97 0

Қадимги Хоразм мудофаа иншоотларининг моддий манбаларда акс этиши

K Sobirov , F Karimov

Жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий жиҳатидан турли тарихий тараққиёт босқичларида ривожланиш жараёнини шаҳарсозлик маданияти ёрқин тасирлайди. Ўтроқ ҳаёт, суғорма деҳқончилик, хўжалик соҳасидаги барча билимларнинг тараққиёти асосида вужудга келган шаҳарлар жамиятнинг ижтимоий иқтисодий ва маданий-этник жиҳатидан қудратини, далатчилик масалаларини намоён этади

196-199 91 0

Қадимги йўллар шаклланишига доир айрим мулоҳазалар (Жанубий Ўзбекистон мисолида)

J Togaev

Жанубий Ўзбекистон ҳудудидан ўтган қадимги йўллар масаласига турли тадқиқотлар бағишланган. XIX асрнинг 70-йилларидан бошлаб, ўрта асрлар муаллифларининг маълумотларига таянган ҳолда, Амударё кечувлари ҳамда Балхдан Кеш ва Самарқандга олиб борувчи йўллар таърифланган [1]. Шунингдек, юнон-рим манбалари асосида Македониялик Александрнинг Бақтрия шаҳридан Мароқандага юришлари ёритилган [2]

14-19 275 0

Қадимги даврнинг тарихий реконструкцияси масалалари

N Egamberdiyeva

Тарих – ижтимоий ҳаёт тарзини ўзида акс эттирувчи кишилик жамиятининг ўтмишидир. Тарих бўлган воқеаларнинг ёритибгина қолмай, ундан сабоқ чиқаришга ва келажакни башорат қилишга ҳам имкон беради. Шу жиҳатдан қараганда, тарихни объектив ва ҳаққоний ўрганиш хар бир даврнинг долзарб масаласи бўлиб келган

242-246 135 0

Қадимги даврда Марказий Осиё ва Ҳиндистон халқлари ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий муносабатлар тарихи

A Byukuziev

Ҳозирги вақтда Ўрта Осиёнинг қадимги аҳолиси ҳисобланган орийлар тарихи долзарб бўлиб келмоқда. Уларнинг милоддан аввалги II минг йилликнинг охирида Ҳинд ва Ганга дарёлари оралиғидаги ҳудудга бостириб кириши, Мохенжо Даро ва Хараппа маданиятлари инқирозидан сўнг қадимги Ҳинд цивилизациясини янгидан ривожланишига сабабчи бўлган эди.

29-33 117 0

Қадимги давр меъморчилиги тарихини ўрганишда иншоотларнинг реконструкция моделларининг аҳамияти

J Togayev

Қадимги давр меъморчилиги тарихини ўрганишда иншоотларнинг реконструкция моделлари ҳам муҳим илимий аҳамиятга эга. Мазкур реконструкция моделлари тадқиқотнинг энг муҳим хулосаларини ўзида акс эттириши ҳамда барча соҳа вакиллари учун тушунарли бўлиши билан ҳам ўзига хос ўринга эга

505-508 106 0

Ғузор беклигининг тарихий – географик шарҳи

A Ernazarov

Ғузор беклигининг географик ўрни Ҳисор тоғ тизмасининг ғарбий ён бағридаги адирларга тўғри келади ва Қаршидан 45 верст жанубий шарқда жойлашган[1:663]

173-176 82 0

Ғарбий Турк хоқонлиги даврида Чочнинг товар ва пул муносабатлари

Ya Mukhamedov

Инсоният тарихида савдо йўлларининг аҳамияти жуда муҳим ўрин эгаллайди. Кишилик жамиятининг бронза давридан, баъзи жойларда ундан ҳам анча аввал, маълум ихтисослашган йўллар пайдо бўлганлигини биламиз. Уларнинг пайдо бўлишида қабилалар, халқлар ва давлатлараро алоқалардан келиб чиққан иқтисодий, этник, сиёсий ва маданий эҳтиёжлар сабаб бўлди. Дастлаб Ўрта ва Яқин Шарқда Бадахшоннинг лаъл(лазурит)ига бўлган эҳтиёж “лазурит йўли”нинг вужудга келишига олиб келган. Милоддан аввалги VI-IV асрларда эски йўллар асосида Эронда (Ахамонийлар империяси даврида такомиллашиб борган) “шоҳ йўли” таркиб топади. Кейинчалик бу йўллар негизида Буюк ипак йўли ва бошқалар такомиллашиб боради.

449-451 87 0

Янгиланаётган Ўзбекистонда олий таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштирилиши

R Siddikov

Охирги беш йилда Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида Харакатлар стратегияси асосида стратегик аҳамиятга эга бўлган ўзгаришлар амалга оширилди.Жумладан олий таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими мамлакат эҳтиёжларидан келиб чиқиб ҳамда жаҳон таълим маконидаги тенденцияларни инобатга олган ҳолда тубдан ислоҳот қилинди.

446-449 85 0

Юнусхоннинг Мовароуннаҳр тарихида тутган ўрни (Тарихи Рашидий асари асосида)

K Tukhtabekov

Тарихдан маълумки ҳар қандай жамиятнинг тараққиёти, аввало, одил ҳукмдорга кўп жиҳатдан боғлиқ. Айнан шундай ҳукмдортлар орият, ғурур, садоқат ва олий даражадаги ҳукмдор шаънининг тимсолига айланишган. Ушбу мақола асосида давлатчилигимиз тараққиёти босқичларининг маълум даври аниқ маълумотларга таянган ҳолда асослашдан иборат. Зеро, “миллий ўзликни англаш, Ватанимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, бу борада илмий тадқоқот ишларни кучайтириш...”га алоҳида аҳамият берилмоқда [1].

286-291 117 0

Эффективность внешней академической мобильности как фактор обеспечения трудоустройства выпускников Казахстанских вузов

A Nurmagambetov, L Ivatova, L Khasenova

Современный этап цивилизационного развития, переход к постиндустриальному, информационному обществу требует от системы высшего образования, как социокультурного института, обновления содержания его функций, приведения образовательных программ в соответствии с потребностями современного уровня производства и общества.

438-442 81 0

Эрон элчиси сафарномасида Бухоро амирлиги расмий қабул маросимлари

A Kholikulov

Тарихдан маълумки, ҳар бир давлатнинг давлат бошқаруви расмий жараёнларида ўзига хос анъалари мавжуд бўлиб, бу ҳолат дипломатик муносабатлар, хусусан, расмий қабулларда яққол кўзга ташланади. Расмий қабул маросимлари ҳақида қатор тарихий манбалар маълумот бериб ўтган. Хусусан, Бухоро амирлигида бўлган Эрон элчиси Аббосқулихон ўз сафарномасида расмий қабул маросимларида иштирок этувчи амалдорлар, элчиларни қабул қилиш тартиби ҳақида тўхталиб ўтади.

180-184 82 0

Эрназар элчи мадрасаси тарихидан

S Hamraev

Ўзбекистон тарихан бой маданият маркази, дунё илм фан ўчоқларидан бири бўлиб келган. Мутахассислар томонидан Марказий Осиё минтақасида хонликлар даври (XVI-XIX асрлар) турғунлик, тараққиётдан ортда қолиш, илм-фан ривожидан тўхташ даври сифатида баҳоланади. Аммо, ушбу даврда ҳам мамлакат ривожи, унинг дунё билан савдо-иқтисодий алоқаларини қайта йўлга қўйиш борасида ҳаракатлар бўлган. Шундай уринишлардан бири элчи Эрназар Мақсуд ўғли томонидан амалга оширилган. Шунингдек, Марказий Осиё хонликларида мадраса таълими ривожланишдан тўхтамаган эди. Ҳукмдорлар, йирик амалдорлар, савдогарлар ва катта сармоя эгалари ўз ҳисобидан мадрасалар ва масжидлар қурдирган ҳамда унда таълим ва илмни ёйиш ишларига ҳомийлик қилганлар. Элчи ва йирик савдогар Эрназар Мақсуд ўғли ҳам ўз олдига шундай эзгу мақсадларни қўйган эди.

261-265 121 0

Электронное портфолио студентов как один из ключевых способов повышения качества образования в современных вузах

J Syzdykova

Преимущества использования электронного портфолио в качестве инструмента оценки заключаются в том, что оно способствует обучению на протяжении всей жизни, поскольку оно помогает собирать, контролировать и изучать опыт обучения студентов, с его помощью преподаватели и студенты могут улучшить метапознание, передать истинную концепцию или новую информацию и использовать анализ данных (Chang, Chou & Liang, 2018); студенты могут использовать мультимедийные артефакты, включая видео и аудио, чтобы сделать портфолио более интересным; кроме того, электронное портфолио более практично по сравнению с обычными методами, потому что оно хранится на флэш- или виртуальных накопителях и не требует большого пространства (Mohamad, Embi & Nordin, 2016)