JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–78_Issue-1_June-2025
54
54
ЎЗБЕКИСТОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР
(2017-2025): ЮТУҚЛАР, МУАММОЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР
Пирниязова Турдыгул Омирзаковна
Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Қорақалпоғистон тиббиёт институти
Ўзбек тили,тиллар ва ижтимойи фанлар кафедраси
turdigul431@gmail.com
+998 93 485 25 18
Нукус, Ўзбекистон
Қырықбаева Манзура Мақсетбаевна
Болалар анестезиология ва реаниматологияси
2 курс клиник ординатори
КРДССМ ги Республика шошилинч тиббий ёрдам
илмий марказининг Қорақалпоғистон филиали
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг соғлиқни
сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва модернизациялаш йўлидан бормоқда.
Айниқса, 2017 йилдан бошланган кенг қамровли ислоҳотлар даври мамлакат
тиббиёти ривожида янги саҳифа
очди. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан
тасдиқланган
2017-2021
йилларда
Ўзбекистон
Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси
ва унинг мантиқий давоми сифатида қабул қилинган кейинги ривожланиш
стратегиялари соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан яхшилаш, аҳолига
кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш, тиббиёт
муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳани малакали
кадрлар билан таъминлаш каби муҳим вазифаларни белгилаб берди. Ушбу
мақолада 2017-2025 йиллар оралиғида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида
амалга оширилган асосий ислоҳотлар, уларнинг натижалари, мавжуд муаммолар
ва келгуси ривожланиш истиқболлари, шу жумладан клиник ординатура
тизимидаги ўзгаришлар таҳлил қилинади.
2017-2025 йиллардаги ривожланиш стратегиялари ва тиббиёт соҳаси
мақсадлари.
Ўзбекистон Республикасининг 2017-2025 йилларга мўлжалланган
ривожланиш стратегиялари доирасида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш
давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди. Бу
даврда амалга оширилган ва режалаштирилган ислоҳотлар аҳоли саломатлигини
мустаҳкамлаш, тиббий хизматлар сифати ва қамровини оширишга қаратилган.
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–78_Issue-1_June-2025
55
55
Расмий ҳужжатлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017
йил 29 мартдаги ПҚ-2857-сонли "Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-
санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва 2019-2025 йилларда
Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш
Концепцияси (Президентнинг 07.12.2018 йилдаги ПФ-5590-сон Фармонига 1-
илова) бу борадаги асосий мақсад ва вазифаларни белгилаб берди.
Ислоҳотларнинг асосий мақсадларидан бири бирламчи тиббий-санитария
ёрдами (БТСЁ) тизимини тубдан такомиллаштиришдир. Бунда асосий эътибор
касалликларнинг олдини олиш, профилактика ва патронаж ишларига қаратилди.
Фаолият самарадорлигининг асосий мезони сифатида шифохонада даволаниш,
касалланиш ва ногиронлик даражасини пасайтириш белгиланди. Қишлоқ
врачлик пунктлари (ҚВП), оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларнинг иш
вақтини узайтириш (соат 8:00 дан 20:00 гача), уларда туну-кун ишлайдиган тез
ёрдам шохобчаларини ташкил этиш орқали аҳоли учун тиббий хизматлардан
фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилди. Шунингдек, фертил
ёшидаги ва ҳомиладор аёллар, болалар, кексалар, ногиронлар ва сурункали
касалликларга чалинганлар ўртасида мунтазам патронаж ишларини йўлга қўйиш
муҳим вазифа сифатида белгиланди.
Қишлоқ аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида
профилактик кўриклар, лаборатория ва инструментал текширувларни бевосита
уларнинг яшаш жойларида ўтказиш, касалликларни эрта аниқлаш тизимини
яратишга урғу берилди. ҚВП ва поликлиникаларда кўрсатиладиган тиббий
хизматлар ҳажмини кенгайтириш, уларнинг моддий-техник базасини
(диагностика ва даволаш жиҳозлари, мобил бригадалар) мустаҳкамлаш,
шифокорлар учун замонавий клиник протоколлар, тиббий адабиётлар ва
электрон ҳужжат айланиш тизимидан фойдаланиш имкониятларини яратиш
режалаштирилди. Қишлоқ жойларда ишлайдиган шифокорларни уй-жой ва
транспорт билан таъминлаш масалалари ҳам эътибордан четда қолмади.
Стратегияда соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш механизмларини
такомиллаштириш, хусусан, мажбурий тиббий суғурта тизимини босқичма-
босқич жорий этиш муҳим ўрин тутди. Бу бюджетга боғлиқликни камайтириш
ва тиббий хизматлар сифатини оширишга хизмат қилиши керак эди. Шунингдек,
тиббий хизматларнинг клиник тавсиялари ва стандартлари билан боғлиқ клиник-
харажат гуруҳлари (DRG тизими)ни ишлаб чиқиш зарурати таъкидланди.
Ислоҳотларнинг яна бир муҳим йўналиши соғлиқни сақлаш соҳасидаги
қонунчилик базасини такомиллаштиришдир. Трансплантология, кўмакчи
репродуктив технологиялар, телетиббиёт каби замонавий йўналишларни
ҳуқуқий тартибга солиш, соҳадаги қонуности ва идоравий ҳужжатларни
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–78_Issue-1_June-2025
56
56
тизимлаштириш орқали тизимнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсад
қилинган. Шу билан бирга, тиббиёт кадрларини тайёрлаш ва малакасини
ошириш
тизимини
такомиллаштириш,
айниқса,
умумий
амалиёт
шифокорларини тайёрлаш сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди.
Умуман олганда, 2017-2025 йиллардаги стратегия Ўзбекистон соғлиқни
сақлаш тизимини аҳолига яқинлаштириш, профилактикага урғу бериш,
хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш, молиялаштириш ва бошқарув
механизмларини модернизация қилиш ҳамда соҳанинг ҳуқуқий ва кадрлар
салоҳиятини мустаҳкамлаш каби кенг қамровли мақсадларни ўз ичига олган.
Амалга оширилган асосий ислоҳотлар (2017-2025).
Ўзбекистон Республикасининг 2017-2025 йилларга мўлжалланган
ривожланиш стратегияларида белгиланган мақсадларга эришиш йўлида
соғлиқни сақлаш тизимида бир қатор муҳим ислоҳотлар амалга оширилди. Бу
ислоҳотлар тиббий хизматлар сифатини яхшилаш, аҳолининг барча қатламлари
учун тиббий ёрдамдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва соҳа
бошқарувини такомиллаштиришга қаратилди.
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами (БТСЁ) тизимини ислоҳ қилиш устувор
йўналишлардан бири бўлди. 2017 йилдаги ПҚ-2857-сонли қарорга мувофиқ,
ҚВПлар ва поликлиникалар фаолияти касалликлар профилактикаси ва
патронажга йўналтирилди. Уларнинг иш вақти узайтирилди, моддий-техник
базаси мустаҳкамланди. Қишлоқ врачлик пунктлари сонини мақбуллаштириш ва
улар негизида оилавий поликлиникалар, кундузги стационарлар ташкил этиш
ишлари бошланди. Аҳолига яшаш жойида профилактик кўриклар ва
текширувлар ўтказиш тизими йўлга қўйилди. 2017 йил 5 сентябрдаги 696-сонли
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Низом эса давлат бюджети
маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини белгилаб берди. Унга
кўра, мижозларни БТСЁ муассасаларидан бошлаб туман, вилоят ва республика
даражасидаги тиббиёт ташкилотларига йўналтиришнинг аниқ механизми жорий
этилди. Бунда имтиёзли тоифадаги фуқаролар учун давлат томонидан
кафолатланган тиббий ёрдам ҳажми ва турлари аниқланди.
Ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни ривожлантиришга ҳам алоҳида
эътибор қаратилди. Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт
марказлари фаолияти такомиллаштирилди, уларнинг ҳудудий филиаллари
ташкил этилди. Бу юқори технологик тиббий хизматларни аҳолига
яқинлаштириш имконини берди. Шошилинч тиббий ёрдам тизими ҳам
модернизация қилинди, ягона марказлашган тизим яратилди, тез ёрдам
хизматининг моддий-техник базаси янгиланди.
Соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш механизмларини ислоҳ қилиш
доирасида давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этиш бўйича дастлабки
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–78_Issue-1_June-2025
57
57
қадамлар қўйилди. Сирдарё вилоятида тажриба-синов лойиҳаси бошланди. Бу
тизим соғлиқни сақлашга ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш,
тиббий хизматлар сифатини ошириш ва аҳолининг тиббий ёрдам олишдаги
молиявий юкини камайтиришга қаратилган.
Тиббиёт соҳасида хусусий секторни ривожлантириш учун ҳам қулай
шароитлар яратилди. 2017 йилдаги Президент қарори (ПҚ-2863) хусусий
тиббиёт муассасалари фаолиятини кенгайтириш, уларга солиқ ва божхона
имтиёзлари бериш, замонавий тиббий асбоб-ускуналар олиб киришни
рағбатлантиришга йўналтирилди. Бу давлат тиббиёт муассасалари билан
рақобатни кучайтириш орқали хизматлар сифатини оширишга хизмат қилди.
Электрон соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга ҳам эътибор
қаратилди. Тиббиёт муассасаларида электрон ҳужжат айланиши, электрон
тиббий карталар, онлайн навбатга ёзилиш каби тизимларни жорий этиш ишлари
бошланди. Телемедицина технологияларини ривожлантириш орқали чекка
ҳудудлардаги аҳолига малакали тиббий маслаҳатлар бериш имконияти яратилди.
Ушбу даврда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида аҳолининг ўртача
умр кўриш давомийлиги ошди, оналар ва болалар ўлими кўрсаткичлари камайди.
Юқумли касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашишда сезиларли
ютуқларга эришилди. Шунга қарамай, тизимда ҳали ҳал этилиши керак бўлган
муаммолар, жумладан, тиббий хизматлар сифатини янада ошириш,
молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш ва кадрлар салоҳиятини
мустаҳкамлаш каби масалалар мавжуд.
Клиник ординатура тизимидаги ислоҳотлар.
Ўзбекистонда 2017-2025 йиллардаги соғлиқни сақлаш ислоҳотлари
доирасида тиббиёт кадрларини тайёрлаш тизими, жумладан клиник ординатура
(резидентура) фаолиятини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу
борадаги асосий ҳужжатлардан бири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2017 йил 27 сентябрдаги 769-сонли "Тиббиёт кадрларини
тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қароридир.
Ушбу қарор ва кейинги меъёрий ҳужжатлар клиник ординатура тизимида бир
қатор ўзгаришларни жорий қилди.
Ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири клиник ординатура
мутахассисликлари рўйхатини замонавий тиббиёт талаблари ва амалиёти
эҳтиёжларидан келиб чиқиб янгилаш бўлди. Даволаш фаолияти билан боғлиқ
бакалавриат
таълим
йўналишлари
негизида
клиник
ординатура
мутахассисликлари рўйхати тасдиқланди. Бу тор мутахассисларни тайёрлаш
жараёнини тизимлаштиришга хизмат қилди. Шунингдек, умумий амалиёт
шифокорларидан мутахассислар тайёрлаш тартиби белгиланди, бунда камида
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–78_Issue-1_June-2025
58
58
бир йиллик иш тажрибасига эга бўлган шифокорлар мақсадли тайёргарликдан
ўтиш имкониятига эга бўлдилар.
Клиник ординаторларнинг амалий кўникмаларини ошириш мақсадида олий
тиббий таълим муассасаларининг клиникалари, ихтисослаштирилган илмий-
амалий тиббиёт марказлари, илмий-тадқиқот институтлари ва вилоят
клиникаларининг ресурсларидан максимал даражада фойдаланиш тартиби
ишлаб чиқилди. Бу ординаторларнинг ўқув жараёнида бевосита беморлар билан
ишлаш, замонавий диагностика ва даволаш усулларини ўзлаштириш
имкониятларини кенгайтирди.
Давлат грантлари асосида таҳсил олган клиник ординатура битирувчилари
учун мажбурий ишлаб бериш тизими ҳам ислоҳотларнинг бир қисми бўлди. 769-
сонли қарорга кўра, давлат гранти асосида ўқиган битирувчилар, айниқса
"Даволаш иши", "Педиатрия иши" ва "Касбий таълим (даволаш иши)"
йўналишлари битирувчилари, кейинчалик доимий яшаш жойида мажбурий
тартибда камида уч йил (36 ой) ишлаб беришлари белгиланди. Бу муддат 2020-
2021 ўқув йилидан бошлаб айрим ҳудудлар ва мутахассисликлар учун беш
йилгача (60 ой) узайтирилди. Битирувчиларни ишга тақсимлаш жараёнини
мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида
махсус Комиссия ташкил этилди. Ушбу комиссия ҳудудларнинг шифокор
кадрларга бўлган эҳтиёжи, мавжуд бўш иш ўринлари ва битирувчиларнинг яшаш
жойи каби омилларни ҳисобга олган ҳолда тақсимотни амалга оширади. Бу
чоралар чекка ҳудудларни малакали тиббиёт кадрлари билан таъминлашга
қаратилган.
Кейинги йилларда клиник ординатурага қабул қилиш тартиблари ҳам
такомиллаштирилиб борилди. Қабул квоталари белгиланди, имтиҳонлар
шаффофлигини таъминлашга қаратилган чоралар кўрилди. Клиник ординатура
тизимидаги бу ислоҳотлар Ўзбекистонда юқори малакали тиббиёт
мутахассисларини тайёрлаш сифатини ошириш ва соғлиқни сақлаш тизимининг
кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Мавжуд муаммолар ва келгусидаги истиқболлар.
2017-2025 йилларда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида амалга
оширилган ислоҳотлар салмоқли бўлишига қарамай, соҳада ҳали ечимини
кутаётган бир қатор муаммолар сақланиб қолмоқда. Кадрлар масаласи ҳам
долзарблигича қолмоқда. Айниқса, тор мутахассисларнинг ҳудудлардаги
тақсимотида номутаносиблик мавжуд. Қишлоқ жойларига шифокорларни жалб
қилиш ва уларни ушлаб қолиш механизмларини янада такомиллаштириш зарур.
Соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш ҳам муҳим масалалардан бири.
Давлат тиббий суғуртаси тизимининг бутун мамлакат бўйлаб тўлиқ жорий
этилиши молиявий оқимларнинг шаффофлигини таъминлаш, маблағлардан
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–78_Issue-1_June-2025
59
59
самарали фойдаланиш ва тиббиёт муассасаларининг молиявий мустақиллигини
ошириш имконини беради. Бироқ, бу тизимга ўтиш жараёни мураккаб бўлиб,
аҳоли ва тиббиёт ходимлари ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб
боришни талаб этади. Шунингдек, тиббий хизматлар учун тарифларни
белгилаш, клиник-харажат гуруҳларини (DRG) тўлиқ жорий этиш каби
масалалар ҳам ўз ечимини кутмоқда.
Электрон соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш борасида ҳам
қилиниши керак бўлган ишлар кўп. Гарчи электрон ҳужжат айланиши, онлайн
навбатга ёзилиш каби элементлар жорий этилаётган бўлса-да, тизимни тўлиқ
интеграциялаш, барча тиббиёт муассасаларини қамраб олиш ва маълумотлар
базаларининг ўзаро ишлашини таъминлаш муҳим вазифадир. Телемедицина
имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланиш чекка ҳудудлардаги аҳоли учун
малакали тиббий ёрдам олиш имкониятини кенгайтиради.
Келгуси истиқболлар ҳақида гапирганда, бошланган ислоҳотларни изчил
давом эттириш, эришилган натижаларни мустаҳкамлаш ва янги чақириқларга
мос равишда тизимни такомиллаштириб бориш муҳим аҳамиятга эга.
Профилактик тиббиётга, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган
эътиборни янада кучайтириш лозим. Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш,
ўз
саломатлигига
масъулият
билан
ёндашишини
шакллантириш
касалликларнинг олдини олишда муҳим омил бўлади. Тиббиёт фанини
ривожлантириш, илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этиш,
халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳам соҳа ривожи учун зарурдир. Хусусий
тиббиёт секторини янада ривожлантириш ва давлат-хусусий шериклик
механизмларини кенг қўллаш орқали соғлиқни сақлаш тизимининг умумий
салоҳиятини ошириш мумкин.
Хулоса ва фикрлар.
Ўзбекистонда 2017-2025 йиллар оралиғида соғлиқни сақлаш тизимида
амалга оширилган ислоҳотлар мамлакат тиббиётини модернизация қилиш
йўлидаги муҳим қадам бўлди. Ҳаракатлар стратегияси ва кейинги ривожланиш
стратегияларида белгиланган мақсадлар соҳанинг деярли барча жабҳаларини
қамраб олди ва сезиларли ўзгаришларга замин яратди. Бирламчи тиббий-
санитария ёрдами тизимининг профилактикага йўналтирилиши, моддий-техник
базанинг мустаҳкамланиши, иш вақтининг узайтирилиши аҳолига тиббий
хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтирди. Ихтисослаштирилган тиббий
ёрдамнинг ривожлантирилиши, хусусан, республика марказларининг ҳудудий
филиалларининг очилиши юқори технологик хизматларни жойларга
яқинлаштирди. Шошилинч тиббий ёрдам тизимининг модернизацияси ҳам
муҳим ютуқлардан биридир.
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–78_Issue-1_June-2025
60
60
Молиялаштириш механизмларини ислоҳ қилиш, жумладан, давлат тиббий
суғуртаси тизимини тажриба тариқасида жорий этиш, соҳага бозор
механизмларини олиб киришга уриниш сифатида баҳоланиши мумкин. Бу
тизимнинг тўлиқ ишга туширилиши соғлиқни сақлашга ажратилаётган
маблағлардан самарали фойдаланиш ва хизматлар сифатини оширишда муҳим
рол ўйнаши кутилмоқда. Хусусий секторни ривожлантиришга берилган
имтиёзлар рақобат муҳитини яратиш орқали умумий тиббий хизматлар сифатига
ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Кадрлар сиёсатидаги ўзгаришлар, айниқса, клиник ординатура тизимининг
такомиллаштирилиши, мутахассисликлар рўйхатининг янгиланиши ва
битирувчилар учун мажбурий ишлаб бериш тизимининг жорий этилиши
соҳанинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ҳудудлардаги шифокорлар
етишмовчилигини бартараф этишга қаратилган муҳим қадамлардир. Клиник
ординаторларнинг амалий кўникмаларини оширишга қаратилган чоралар ҳам
уларнинг келгусидаги фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Электрон соғлиқни сақлаш ва телемедицинанинг ривожлантирилиши эса
тизимни рақамлаштириш ва замонавий технологиялардан фойдаланиш
борасидаги интилишларни кўрсатади.
Шу билан бирга, амалга оширилган ислоҳотлар жараёнида бир қатор
муаммолар ва камчиликлар ҳам кўзга ташланмоқда. Тиббий хизматлар сифати,
айниқса, қишлоқ жойларда, ҳануз етарли даражада эмас. Моддий-техник
таъминотдаги
камчиликлар,
кадрлар
тақсимотидаги
номутаносиблик,
молиялаштириш механизмларининг тўлиқ ишга тушмагани каби масалалар ўз
ечимини кутмоқда. Давлат тиббий суғуртаси тизимининг бутун мамлакат бўйлаб
жорий этилиши ва унинг самарали ишлашини таъминлаш катта саъй-
ҳаракатларни талаб этади.
Фикримизча, келгусида ислоҳотларнинг изчиллигини таъминлаш,
эришилган натижаларни мустаҳкамлаш ва аниқланган муаммоларни бартараф
этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш зарур.
Профилактик тиббиётга, аҳолининг тиббий маданиятини оширишга, соғлом
турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Кадрлар
тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш, уларни,
айниқса, ёш мутахассисларни моддий ва маънавий рағбатлантириш
механизмларини кучайтириш муҳим. Тиббиёт фани ва амалиёти интеграциясини
чуқурлаштириш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш соҳа
ривожининг гаровидир. Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш ва
соғлиқни сақлаш тизими бошқарувини такомиллаштириш ҳам келгусидаги
устувор вазифалардан бўлиши керак. Фақатгина шу йўл билан Ўзбекистон
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–78_Issue-1_June-2025
61
61
соғлиқни сақлаш тизимини халқаро стандартлар даражасига олиб чиқиш ва
аҳоли саломатлигини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш мумкин.
Манбалар:
1. president.uz — 2017–2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси
2. minzdrav.uz — Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотлари
3. who.int — ВОЗнинг Ўзбекистон бўйича ҳисоботлари
4. tma.uz — Тошкент тиббиёт академияси
5. norma.uz — Қонунчилик базаси ва таҳлиллар
