Authors

  • Мухаматов Бобирмирзо Фарходович

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.jnci.114255

Keywords:

Калит сўзлар: Гиёҳвандлик воситалари бангихона жиноят тарқатиш ҳуқуқий асослар Жиноят кодекси халқаро ҳамкорлик профилактика экстрадиция жиноятчи шахслар илмий тадқиқотлар

Abstract

Аннотация :Мазкур мақолада гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш ва уларни истеъмол қилиш учун махсус жой “бангихона” ташкил этиш жиноятининг ҳуқуқий асослари ўрганилган. Миллий ва халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил қилинган ҳолда, ушбу жиноятнинг ҳуқуқий табиати, жамият учун хавфли жиҳатлари ва унга қарши курашишдаги амалиётдаги муаммолар ёритилган. Шунингдек, қатор илмий тадқиқотларда билдирилган фикрлар орқали ҳуқуқий ёндашувларни мустаҳкамлашга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–79_Issue-2_June-2025

97

97

БАНГИХОНА ТАШКИЛ ЭТИШ ЖИНОЯТИ ВА УНГА ҚАРШИ

КУРАШИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ: ИЛМИЙ ЁНДАШУВ

Мухаматов Бобирмирзо Фарходович

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси мустақил изланувчиси

Аннотация

:Мазкур мақолада гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш ва

уларни истеъмол қилиш учун махсус жой “бангихона” ташкил этиш
жиноятининг ҳуқуқий асослари ўрганилган. Миллий ва халқаро ҳуқуқий
ҳужжатлар таҳлил қилинган ҳолда, ушбу жиноятнинг ҳуқуқий табиати,
жамият учун хавфли жиҳатлари ва унга қарши курашишдаги амалиётдаги
муаммолар ёритилган. Шунингдек, қатор илмий тадқиқотларда билдирилган
фикрлар орқали ҳуқуқий ёндашувларни мустаҳкамлашга доир таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар

: Гиёҳвандлик воситалари, бангихона, жиноят, тарқатиш,

ҳуқуқий асослар, Жиноят кодекси, халқаро ҳамкорлик, профилактика,
экстрадиция, жиноятчи шахслар, илмий тадқиқотлар.

ПРЕСТУПЛЕНИЕ ОРГАНИЗАЦИИ НАРКОПРИТОНА И ПРАВОВЫЕ

ОСНОВЫ БОРЬБЫ С НИМ: НАУЧНЫЙ ПОДХОД

Мухаматов Бобирмирзо Фарходович

соискатель Академии МВД Республики Узбекистан


Аннотация:

В данной статье исследуются правовые основы преступления,

связанного с распространением наркотических средств и организацией
специальных мест – так называемых «наркопритонов» – для их употребления.
На основе анализа национального и международного законодательства раскрыта
юридическая природа данного преступления, его социальная опасность и
актуальные проблемы борьбы с ним на практике. Также приведены предложения
и рекомендации, основанные на мнениях ряда исследователей, по
совершенствованию юридических подходов в борьбе с данным видом
преступлений.

Ключевые слова:

Наркотические средства, наркопритон, преступление,

распространение, правовые основы, Уголовный кодекс, международное
сотрудничество, профилактика, экстрадиция, лица, совершившие преступление,
научные исследования.

THE CRIME OF ORGANIZING A DRUG DEPTRON AND THE LEGAL

BASIS FOR FIGHTING IT: A SCIENTIFIC APPROACH

Mukhamatov Bobirmirzo Farhodovich

Applicant of the Academy of the Ministry of Internal Affairs of the

Republic of Uzbekistan


Abstract :

This article explores the legal foundations of the crime involving the

distribution of narcotic substances and the organization of designated places—


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–79_Issue-2_June-2025

98

98

commonly referred to as "drug dens"–for their consumption. Based on the analysis of
national and international legal frameworks, the study examines the legal nature of this
offense, its threat to society, and practical challenges in combating it. The article also
presents proposals and recommendations, grounded in various academic studies, aimed
at strengthening legal measures to counter this category of crime.

Keywords:

Narcotic substances, drug den, crime, distribution, legal foundations,

Criminal Code, international cooperation, prevention, extradition, offenders, academic
research.


Республика ҳудудида гиёҳвандлик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи

воситалар ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатларнинг йилдан йилга
кўпайиш тенденцияси кузатилмоқда. Хусусан, сўнгги беш йилда ноқонуний
муомала қарийиб 62 фоизга, ноқонуний муомаладан олинган гиёҳвандлик
воситалари саккиз баробарга, янги пайдо бўлган синтетик наркотикларнинг
ноқонуний муомаласи 270 баробарга, кучли таъсир қилувчи дорилар 21 фоизга
кескин ошганлигини кўришимиз мумкин.

Маълумки, дунёда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки

психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятларга
қарши курашиш масаласи энг долзарб масалалардан бири бўлганлиги боис,
айнан ушбу масалада Ўзбекистон Республикаси билан бошқа давлатлар ва
халқаро ташкилотлар ўртасида халқаро ҳужжатлар жами 18 та қабул қилиниб,
шундан, 3 таси конвенция, 1 таси шартнома ва 14 таси халқаро битимларни
ташкил этади.

Наркобизнес минтақалараро ва трансмиллий миқёсдаги уюшган

жиноятчилик кўриниши сифатида нафақат жиноий, балки сиёсий тусга ҳам эга
бўлиб бормоқда. Шу билан бирга, глобаллашув жараёнлари шиддатли тус олган
ҳозирги замонда халқимизда,айниқса ёшлар қалбида миллий ғурур, ёт ғоялардан
сақловчи мафкуравий иммунитетни ошириш талаб этилади [1].

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси,

айниқса уларни тарқатиш ва истеъмол қилиш учун мўлжалланган махсус
жойларни – “бангихона”ларни ташкил этиш жинояти замонавий жамият
хавфсизлиги, аҳоли саломатлиги ва маънавий барқарорлигига жиддий таҳдид
солади. Бу каби жиноятлар нафақат якка шахсларни, балки кенг жамоатчиликни
гиёҳванд моддалар таъсирига дучор этиш, жиноятчилик даражасини ошириш ва
ҳуқуқбузарлик муҳитини вужудга келтириши билан оғир ижтимоий хавф
туғдиради.

Хусусан, гиёҳванд моддаларни тарқатиш жинояти – уларни тайёрлаш,

сақлаш, олиш, ташиш ва бошқаларга берилишини ўз ичига олган мураккаб
ноқонуний айланма бўлиб, жиноятчилар томонидан тизимли ва гуруҳлик шаклда
амалга оширилади. Бу эса жиноятнинг ташкилий хусусиятини ва у орқали
иқтисодий манфаат кўзланишини англатади. Шу боис, жиноят кодексида бундай
қилмишлар учун оғир жазо чоралари назарда тутилган.

Айниқса, “бангихона” ташкил этиш ва сасақлаш – гиёҳванд моддаларни

истеъмол қилиш ёки тарқатиш учун махсус жойларни тайёрлаш, жиҳозлаш ёки
бошқаларга тақдим этиш каби хатти-ҳаракатлар жамиятда наркотик моддаларга


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–79_Issue-2_June-2025

99

99

нисбатан муҳит яратилишига, янги истеъмолчилар пайдо бўлишига ва
жиноятнинг тарқалиш доирасининг кенгайишига сабаб бўлади. Бу эса ушбу
жиноятнинг оғир ижтимоий хавфлилигини ва аниқ мақсадли жиноий ният билан
боғлиқлигини кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “Гиёҳвандлик воситалари

ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан
иборат жиноятлар” [2] бобида назарда тутилган моддага мувофиқ, гиёҳвандлик
воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадида
қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ва тарқатиш каби
хатти-ҳаракатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Ушбу моддада эса,
гиёҳванд моддаларни лаборатория шароитида, ўзгаларнинг мол-мулки, асбоб-
ускуналари ёки прекурсорларидан фойдаланган ҳолда тайёрлаш ёки қайта
ишлаш, шунингдек уларни истеъмол қилиш ёки тарқатиш учун махсус жойлар
— яъни бангихоналар ташкил этиш ёхуд сақлаш каби оғир жиноий қилмишлар
учун жавобгарликни кўзда тутувчи қисм белгилаб қўйилган.

Бундай жиноятларга қарши самарали кураш олиб бориш, аҳолининг,

айниқса ёшлар орасида наркотик моддаларнинг салбий оқибатлари ҳақидаги
ҳуқуқий онг ва маърифий иммунитетни кучайтиришни, ички ишлар, суд-тергов
ва божхона органлари ўртасида мувофиқлаштирилган тизимли фаолиятни,
халқаро ҳуқуқий ҳамкорликни янада ривожлантиришни талаб этади.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида бангихона (гиёҳванд

моддаларни истеъмол қилиш ёки тарқатиш учун махсус жойлар) ташкил этиш
билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар билан
тартибга солинган, жумладан, жиноят қонунчилигидаги мазкур жиноятнинг
мазмунига кўра кўкнор, мойли кўкнор, каннабис ўсимликлари ёки таркибида
БМТнинг «Гиёвандлик воситалари тўғрисида»ги 1961 йилдаги Ягона
Конвенциясининг I ва II рўйхатларига киритилган табиий ҳар қандай гиёвандлик
воситалари

ёки

БМТнинг

«Психотроп

моддалар

ҳақида»ги

1971 йилдаги Конвенциясининг I, II, III ва IV рўйхатларига киритилган ҳар
қандай табиий моддалар бўлган экинлар назарда тутилади.

Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп

моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятларга қарши
курашишга оид халқаро шартнома ва битимлар Ўзбекистон билан Швейцария,
Туркия, Покистон, Россия, Афғонистон, Туркманистон, Қирғизистон, Болгария,
Хитой, Словакия, Украина ва ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида қабул қилиниб,
ушбу

ҳужжатларда

назарда

тутилган

асосий

вазифалар

халқаро

конвенциялардаги умумий қоидаларга асосланиб белгиланган.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси бир қатор халқаро конвенцияларга

қўшилган. Масалан, Ўзбекистон Олий Мажлиснинг 1995 йил 24 февралдаги
№32-1 сонли қарори билан “Гиёҳванд моддалар ва психотроп воситаларнинг
ғайри қонуний муомаласига қарши кураш тўғрисида”ги БМТнинг 1988 йил
20 декабрда имзоланган Вена Конвенциясига қўшилди ҳамда пировардида 1995
йил 22 ноябрдан ушбу Конвенция Ўзбекистон учун ҳам кучга кирди. Шу
баробарида 1961 йилдаги “Гиёҳванд моддалар тўғрисида”ги (қўшимчалар билан)
ягона конвенция ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 24


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–79_Issue-2_June-2025

100

100

февралдаги қарори билан ратификация қилинган ҳамда 1995 йил 23 сентябрда
кучга кирган. Шунингдек, 2000 йил 21 ноябрь Римда Ўзбекистон ва Италия
ҳукуматлари ўртасида Уюшган жиноятчиликка, терроризм ҳамда гиёҳвандлик
моддалари ва психотроп воситаларнинг ғайри қонуний муомаласига қарши
курашда ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланган (2000 йил 15 декабрда ЎзР
Вазирлар Маҳкамаси №479 сонли қарори билан тасдиқланган).

Шунингдек, 2024 йил 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти

томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва
психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш орқали уларнинг
аҳоли саломатлиги ва мамлакатимиз генофондига салбий таъсирини бартараф
этиш стратегик чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-73-сонли фармонга мувофиқ,
мамлакатимизда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг
ноқонуний айланмасига қарши қатъий чоралар кўриш, аҳоли саломатлиги ҳамда
миллат генофондини асраш мақсадида муҳим қадам қўйилди. Мазкур фармон
билан “Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши
курашиш бўйича 2024 – 2028 йилларга мўлжалланган Миллий стратегия”
тасдиқланди.

Мазкур стратегик ҳужжатда, аввало, жамиятда гиёҳвандликка қарши

мафкуравий ва маънавий иммунитетни шакллантириш, шунингдек, ушбу иллат
ва унга боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш бўйича сифат жиҳатдан янги,
самарали механизмларни жорий этиш асосий вазифалардан бири сифатида
белгилаб қўйилган.

Шу билан бирга, наркожиноятларга қарши курашда замонавий иш

усулларини кенг татбиқ этиш, аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини
замонавий илмий ва клиник ютуқлар асосида такомиллаштириш, гиёҳвандликка
мубтало шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш жараёнларини янада
ривожлантириш, соҳадаги илмий тадқиқотларни кучайтириш каби устувор
йўналишлар Миллий стратегиянинг асосий мақсадини ташкил этади. Бу орқали
мамлакатимизда гиёҳвандлик ва унга боғлиқ жиноятларни камайтириш,
аҳолининг соғлом ва маънавий етук бўлишига эришиш, ёш авлодни бу хатарли
иллатдан асраш мақсад қилинган.

Гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш ҳамда “бангихона” ташкил этиш

жиноятига қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари юзасидан олиб борилган
илмий тадқиқотлар олимлар А.А.Хамдамов, Ш.О.Матёзов, Б.Э.Закиров,
Б.А.Умаровлар томонидан , шу билан бирга, г

иёҳванд воситалар ва психотроп

моддаларнинг ноқонуний муомаласи соҳасидаги жиноятларни тергов қилиш,
фош этиш масалалари турли даврларда В.И. Брилев, В.С. Бурданова, В.П.
Игнатов, А.Г. Калугин, К.С. Кузмин, В.А. Коханов, И.И. Курилев, Г.М.
Меретуков, С.А. Роганов, Н.Г. Шурухнов каби олимлар томонидан атрофлича ва
чуқур ўрганилган. Шунингдек, наркотик жиноятчиликка қарши курашиш
муаммолари жиноий-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари Г.А. Аванесов, А.И.
Алексеев, Ю.М. Антонян, М.М. Бабаев, С.В. Бородин, С.Э. Витсин, А.А.
Габиани, Л.Д. Гаухман, Я.И. Гилинский ва бошқа олимларнинг диққат марказида
бўлиб келган. И.И. Курилев, Г.М. Меретуков, С.А, Роганов, Н.Г. Шурухнов,
шунингдек, Г.А. Аванесов, А.И. Алексеев, Ю.М. Антонян, М.М. Бабаев, С.В.


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–79_Issue-2_June-2025

101

101

Бородин лар томонидан тадқиқ қилинган.

Ўрганишлар шуни кўрсатмоқда-ки, гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш,

уларни истеъмол қилиш ёки тарқатиш учун махсус жойларни -
“бангихоналар”ни ташкил этиш билан боғлиқ жиноятлар нафақат ҳуқуқий, балки
ижтимоий-маънавий жиҳатдан ҳам жамият учун юқори хавфли ҳисобланади. Бу
каби жиноятларга қарши курашиш, уларни ҳуқуқий жиҳатдан баҳолаш ва
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини такомиллаштириш масалалари
бугунги кунда илмий жамоатчилик эътиборида ҳам муҳим ўрин тутади.

Ўтказилган тадқиқотларда нафақат жиноятнинг ҳуқуқий жиҳатлари, балки

унинг ижтимоий-ахлоқий оқибатлари, бангихоналарнинг ёшлар ва кенг
жамоатчиликка таъсири ҳам атрофлича ёритилган. Шунингдек, тадқиқотчилар
халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар – БМТ конвенциялари, минтақавий ҳамкорлик
форматлари ва миллий қонунчилик ўртасидаги уйғунлик масалаларини ҳам
ёритиб ўтганлар.

Хусусан, олим Б.А. Умарова ЖКнинг 273-моддасидан бангихона ташкил

этиш ёки сақлаш чиқарилиб, алоҳида модда сифатида берилиш мақсадга
мувофиқ, чунки Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикаси ЖК ушбу
қилмиш учун алоҳида моддада жавобгарлик назарда тутилган ва фоҳишахона,
қиморхона сақлаш каби қилмишлар учун ЎзР ЖКнинг алоҳида моддасида
жавобгарлик белгиланган. Юқоридагиларни эътиборга олиб ЖКга янги 276¹-
модданинг киритилиши бўйича таклиф киритган [3].

Юқоридагилар асосида гиёҳвандликка қарши курашда қонунчиликни

такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари яқин йиллар давомида
қуйидагича кўриниш касб этиши керак:

– жиноят, жиноят-процессуал ҳамда жинояти жроия қонунчилигини

такомиллаштириш борасида комплекс таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

– гиёҳванд моддаларнинг ғайриқонуний муомаласи ва аҳолининг

гиёҳвандлик таъсиридан холи этишга доир халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар
қоидаларини миллий қонунчиликка инкорпорация ва имплементация қилиш
бўйича таклифлар тайёрлаш;

– бир вақтнинг ўзида гиёҳвандлик моддалари ғайриқонуний муомаласидан

тушган даромадларни легаллаштиришга қарши кураш борасидаги қонунчиликни
ҳам такомиллаштириб бориш

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг ўндан ортиқ

нормалари (2, 36, 381, 391, 392, 48, 81, 87, 88, 225, 329, 355, 367, 3815, 3819, 382-
моддалари)даги қоидалар [4] барча жиноятлар учун шу жумладан, гиёҳвандлик
воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар билан боғлиқ
жиноятларнинг олдини олиш ва фош этишда далилларни тўплаш ва
исботланиши лозим бўлган ҳолатлар, тезкор-қидирув тадбирларни ўтказишда
эътиборга молик масалалар, процессуал ҳужжатларни расмийлаштириш, тезкор-
қидирув фаолиятининг натижаларини ваколатли субъектларга тақдим этиш
тартиби, назорат қилувчи давлат органининг тезкор-қидирув фаолияти
соҳасидаги ваколатларига бағишланган бўлиб, тезкор-қидирув фаолиятини
амалга оширувчи органларнинг тезкор ходимларини суриштирув ва тергов
органлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–79_Issue-2_June-2025

102

102

психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятларни самарали фош этишда
масъулият билан ёндошган ҳолда тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув
тадбирларини ўтказилишини тақозо этади [5].

Ҳаммамизга маълумки, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларга қарши

самарали кураш олиб бориш, аввало, тезкор-қидирув тадбирларини тўғри ва
мақсадли ташкил этиш орқали амалга оширилади. Бу тадбирлар гиёҳвандлик
воситаларининг ноқонуний айланмаси, бангихона сақлаш ва тарқатиш
ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш, уларни фош этиш ҳамда жиноятчиларни
жавобгарликка тортишда муҳим аҳамиятга эга. Тезкор-қидирув фаолияти эса ўз
навбатида белгиланган қонунчилик асосларига таянган ҳолда, яъни “Тезкор-
қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
доирасида амалга оширилади. Шу боис, гиёҳвандликка қарши кураш
тизимининг асосини айнан ушбу ҳуқуқий базани чуқур билиш ва унга мувофиқ
иш олиб бориш ташкил этади.

Тезкор-қидирув фаолиятининг ҳуқуқий асослари ўзининг моҳияти ва

мазмунига кўра ҳуқуқий нормалар мазмунини акс эттиради. У тезкор-қидирув
фаолиятини ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг алоҳида тури сифатида,
яъни унинг субъектлари ва бошқа иштирокчилари ҳамда бу фаолият жараёнига
жалб этилган бошқа жисмоний ва юридик шахслар ўртасида юзага келадиган
ҳуқуқий ва ижтимоий муносабатларни тартибга солади [6].

Гиёҳвандлик

воситалари,

уларнинг

аналоглари

ёки

психотроп

моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш
мақсадида

Ўзбекистон

Республикасининг

“Тезкор-қидирув

фаолияти

тўғрисида”ги қонунида “жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга
барҳам бериш ва уларни фош этиш, шунингдек жиноятларни тайёрлаш ва содир
этишга дахлдор шахсларни аниқлаш ҳамда топиш” каби вазифалар [7] тезкор-
қидирув тадбирларини ўтказиш орқали бажарилиши белгиланган.

Наркожиноятчилик билан кураш самарадорлигини оширишда фақат куч

ишлатиш ва маъмурий чораларни қўллаш билан чекланиб қолмаслик керак.
Чунки наркобосқиннинг асосий объекти ёшлар оммаси ҳисобланади. Шунинг
учун гиёҳванд воситаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашишни янада
кучайтириш амалга оширилиши лозим.

Шунга кўра, профилактик тезкор-қидирув тадбирларни кенгайтириш, яъни,

наркотикларнинг ноқонуний тарқалиши ва истеъмол қилинишининг олдини
олиш усуллари турлича бўлиши керак [8]. Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар
орасида гиёҳвандлик воситаларнинг тарқалишига қарши курашишни
муваффақиятли олдини олишга салбий таъсир қилаётган қуйидаги омилларни
келтириб ўтишимиз мумкин. Булар:

-жамиятдаги ёшларни ижтимоий фойдали бўлган машғулотлар билан тўлиқ

қамраб олинмаганлиги;

-интернет тармоқлари орқали жумладан, телеграмм ва бошқа ижтимоий

сайтларда, интернетнинг қора қисми (ДаркНет)да гиёҳвандлик воситаларнинг
очиқчасига сотилиши;

-гиёҳвандлик воситаларнинг таъсирини берувчи кучли таъсир қилувчи

психотроп моддаларнинг турларини кўпайганлиги;-ота-оналар ва уларнинг


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–79_Issue-2_June-2025

103

103

ўрнини босувчи шахслар назоратининг етарли эмаслиги.

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши,

хусусан уларни истеъмол қилиш ёки тарқатиш учун махсус жойлар –
бангихоналарни ташкил этиш жинояти бугунги кунда нафақат миллий, балки
халқаро миқёсда ҳам жиддий таҳдид ҳисобланади. Ушбу жиноятга қарши
самарали курашиш мақсадида халқаро ва миллий норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида қуйидаги таклифлар илгари сурилади:

-халқаро

ҳамкорликни

институтционаллаштириш:

Ўзбекистон

Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти
ташаббуси билан ҳар уч ойда бир марта “Гиёҳвандлик воситалари ва
психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишда халқаро
ҳамкорлик” мавзусида халқаро илмий-амалий конференциялар, семинарлар
ва тренинг машғулотларини ташкил этиш. Ушбу тадбирларда Олий Мажлис
Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, тегишли идоралар ҳамда Осиё
ва Европа мамлакатларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари
вакиллари иштирок этиши орқали бангихона ташкил этиш билан боғлиқ
жиноятларни тергов қилиш, айбдорларни қидириш, экстрадиция қилиш каби
масалаларни самарали ҳал этиш имкони яратилади.

-халқаро

шартномавий-ҳуқуқий асосларни кенгайтириш: Гиёҳванд

моддаларнинг ноқонуний айланиши, жумладан бангихона ташкил этиш билан
боғлиқ жиноятларни содир этиб қидирувда юрган шахслар Ўзбекистон
Республикаси халқаро шартнома тузмаган давлатлар ҳудудида аниқланган
тақдирда, биринчи навбатда ушбу давлатлар билан шартнома ва келишувларни
тузиш орқали ҳуқуқий ҳамкорликни йўлга қўйиш лозим. Бу эса қидирувдаги
шахсларни ушлаш ва уларни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш жараёнини
енгиллаштиради.

-“бангихона” ташкил этиш жиноятини алоҳида модда сифатида ажратиб

кўрсатиш: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 4-
қисмида бангихона ташкил этиш жинояти умумий таркиб доирасида қайд
этилган. Шу муносабат билан, ушбу жиноятни алоҳида модда сифатида
таснифлаб, унинг таркибий аломатларини аниқ белгилаш зарур.

-халқаро тажриба асосида жазо чораларини индивидуаллаштириш:Бир

қатор мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, бангихона ташкил қилган
шахсларга нисбатан жазонинг тури ва муддатини жиноят оғирлигига мутаносиб
белгилаш, шунингдек реабилитация ва мажбурий даволаш чораларини ҳам
қўллаш имкониятларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.

-тегишли ҳуқуқий атамаларнинг аниқ ва ифода сифатида қонуний

мустаҳкамланиши: “Бангихона” атамаси ҳозирги кунда ҳуқуқий жиҳатдан аниқ
таърифланмаган. Шу боис, унинг ҳуқуқий таърифи Жиноят кодекси ва бошқа
меъёрий ҳужжатларда расман белгиланиши зарур.

Бангихона ташкил этиш жинояти гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний

айланмаси тизимида энг хавфли шакллардан бири ҳисобланади. Мазкур жиноят
нафақат жамиятда гиёҳвандлик муҳитини шакллантиради, балки бошқа турдаги
ҳуқуқбузарликларнинг ўсишига ҳам туртки беради. Таҳлиллар шуни
кўрсатадики, миллий қонунчиликда бу жиноятга нисбатан жазо чоралари


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–79_Issue-2_June-2025

104

104

мавжуд бўлса-да, амалиётда унинг аниқлаш ва олдини олиш механизмларини
янада такомиллаштириш талаб этилади. Илмий тадқиқотлар асосида бангихона
ташкил этиш жиноятини алоҳида ҳуқуқий таърифлаш, тезкор-қидирув
фаолиятини қонуний жиҳатдан мустаҳкамлаш, халқаро ҳуқуқий ҳамкорликни
кенгайтириш ва профилактик тадбирларни кучайтириш каби йўналишларда
ҳуқуқий чоралар амалга оширилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар;

1.

Нигматов Р.О. Мудофаа ва хавфсизлик масалаларининг конституциявий-
ҳуқуқий асослари. Илмий мақола. Ҳуқуқий олам журнали. No2-сон.-Т.,2022.
ИИВ Академия. -Б.14.

2.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг ХIХ боби, 273-моддаси 4-
қисми.

https://www.lex.uz/docs/111453

(мурожаат санаси 10.06.2025й)

3.

Умарова Б.А.Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида содир этилган
жиноятларнинг жазони оғирлаштирувчи белгилари. 2012. Дисс. Ю.ф.н. Б-25

4.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси .01.04.1995й.

https://lex.uz/docs/111460

(мурожаат санаси 10.06.2025й)

5.

Низомиддинов , Ж. ., Нусратиллоева , Ш. . (2025). Гиёҳвандлик воситалари
ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишнинг
халқаро ва миллий норматив-ҳуқуқий тартибга солиниши. Академические
исследования в современной науке, 4(29), 49–61. извлечено от

https://inlibrary.uz/index.php/arims/article/view/98679

(мурожаат

санаси

12.06.2025й)

6.

Бекмуродов Н.Н.. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий
асосларини такомиллаштириш масалалари. ЕВРАЗИЙСКИЙ ЖУРНАЛ
ПРАВА, ФИНАНСОВ И ПРИКЛАДНЫХ НАУК, 2(10 СПЕЦИАЛЬНЫЙ
ВЫПУСК), 165-169, 2022.

https://doi.org/10.5281/zenodo.7574894

(мурожаат

санаси 12.06.2025й)

7.

Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрдаги “Тезкорқидирув
фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ—344-сон қонуни // Электрон манба: http: //

www.lex.uz

. (мурожаат санаси 11.06.2025й)

8.

Ш.О.Матёзов. Ички ишлар органлари томонидан ёшлар орасида гиёҳвандлик
воситаларинг нохонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятларга қарши
курашишни амга оширишда профилактик тадбирларинг ўрни ва аҳамияти.
JMEAJournalof Modern Educational Achievements 2024, Volume 1


References

Нигматов Р.О. Мудофаа ва хавфсизлик масалаларининг конституциявий-ҳуқуқий асослари. Илмий мақола. Ҳуқуқий олам журнали. No2-сон.-Т.,2022. ИИВ Академия. -Б.14.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг ХIХ боби, 273-моддаси 4-қисми. https://www.lex.uz/docs/111453 (мурожаат санаси 10.06.2025й)

Умарова Б.А.Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида содир этилган жиноятларнинг жазони оғирлаштирувчи белгилари. 2012. Дисс. Ю.ф.н. Б-25

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси .01.04.1995й. https://lex.uz/docs/111460 (мурожаат санаси 10.06.2025й)

Низомиддинов , Ж. ., Нусратиллоева , Ш. . (2025). Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишнинг халқаро ва миллий норматив-ҳуқуқий тартибга солиниши. Академические исследования в современной науке, 4(29), 49–61. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/arims/article/view/98679 (мурожаат санаси 12.06.2025й)

Бекмуродов Н.Н.. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари. ЕВРАЗИЙСКИЙ ЖУРНАЛ ПРАВА, ФИНАНСОВ И ПРИКЛАДНЫХ НАУК, 2(10 СПЕЦИАЛЬНЫЙ ВЫПУСК), 165-169, 2022. https://doi.org/10.5281/zenodo.7574894 (мурожаат санаси 12.06.2025й)

Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрдаги “Тезкорқидирув фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ—344-сон қонуни // Электрон манба: http: // www.lex.uz. (мурожаат санаси 11.06.2025й)

Ш.О.Матёзов. Ички ишлар органлари томонидан ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларинг нохонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятларга қарши курашишни амга оширишда профилактик тадбирларинг ўрни ва аҳамияти. JMEAJournalof Modern Educational Achievements 2024, Volume 1