JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–80_Issue-1_July-2025
347
347
ДАВЛАТ - ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК АСОСИДА ЛОЙИҲАЛАР ИШЛАБ
ЧИҚИЛИШИ ВА УНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
Ҳамроев Ғайратжон Султонович
Қарши Давлат Техника Университети
“Минтақавий иқтисодиёт” мутахассислиги
мустақил тадқиқотчиси
ORCID: 0009-0000-8679-2325
Аннотация:
Ушбу мақолада Ўзбекистонда амалга оширилган давлат-
хусусий шериклик лойиҳаларини таҳлили баён қилинган бўлиб, унда
мамлакатимизда охирги йилларда давлат-хусусий шериклик лойиҳалари
соҳалар
кесимидаги
амалга
оширилган
давлат-хусусий
шериклик
муносабатлари ёритиб берилган. Шунингдек, мамлакатимизда давлат-хусусий
шериклик лойиҳалари амалга оширишнинг афзаллик ва камчиликлари
аниқланиб, лойиҳалар самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
Давлат-хусусий шериклик, хусусий инвестор, молиявий
лойиҳалар,
молиявий
рисклар,
лойиҳалар
самарадорлиги,
бюджет
самарадорлиги, коррупцияга қарши кураш, молиявий назорат, давлат молияси.
Abstract:
This article presents an analysis of public-private partnership projects
implemented in Uzbekistan, which highlights public-private partnership relations
implemented in our country in recent years in all sectors of public-private partnership
projects. The advantages and disadvantages of implementing public-private
partnership projects in our country have also been identified, and proposals and
recommendations have been developed to improve the effectiveness of projects.
Key words:
Public-private partnership, private investor, financial projects,
financial risks, project efficiency, budget efficiency, fight against corruption, financial
control, public finances.
Аннотация:
В данной статье представлен анализ проектов государственно-
частного партнерства, реализованных в Узбекистане, в котором освещаются
отношения государственно-частного партнерства, реализованные в нашей
стране за последние годы во всех секторах проектов государственно-частного
партнерства.
Также определены преимущества и недостатки реализации
проектов государственно-частного партнерства в нашей стране, разработаны
предложения и рекомендации, служащие повышению эффективности проектов.
Ключевые слова:
Государственно-частное партнерство, частный инвестор,
финансовые проекты, финансовые риски, эффективность проекта, бюджетная
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–80_Issue-1_July-2025
348
348
эффективность, борьба с коррупцией, финансовый контроль, государственные
финансы.
Кириш.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқлари ва
ижтимоий соҳада тўпланиб қолган кўплаб муаммолар ечимини топиш, уларни
бартараф этишда давлат-хусусий шериклик тизимини жорий этиш орқали
ижобий натижаларга эришилмоқда. Бугунги кунда давлат-хусусий шериклик
асосида фаолият олиб бораётган ижтимоий соҳа ташкилотлари, айниқса, чекка
ҳудудларда барча қулайликларга эга болалар боғчалари, мактаблар ташкил
қилиниб, самарали фаолият олиб бораётганида кўришимиз мумкин.
Ҳудудларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил қилинган
муассасалардаги харажатларнинг маълум бир қисми бюджетдан субсидиялар
ажратиш орқали қопланиши, тадбиркорлик субъектлари томонидан
ижтимоий аҳамиятга эга муассасалар ташкил қилиш эвазига ҳам фойда
олиш имкониятини кенгайтириб, жойлардаги ижтимоий муаммолар
ечилишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Давлат-хусусий шериклиги кооператив келишувнинг бир кўриниши бўлиб,
икки ёки ундан ортиқ давлат ва хусусий сектор вакилларининг инвестиция,
инфратузилма, инновация лойиҳалари ҳамда ижтимоий-иқтисодий, илмий,
шунингдек, давлат аҳамиятига молик дастурлардаги шериклик муносабатлари
тушунилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
Олий Мажлисга Мурожаатномасида иқтисодиёт тармоқлари, шунингдек,
таълим муассасаларини ташкил этиш ва ривожлантиришда давлат-хусусий
шериклик имкониятларидан кенг фойдаланиш кераклиги алоҳида таъкидлаб
ўтилди [1].
Хусусан, агентлик давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича
тармоқ дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиши, давлат-хусусий
шериклик лойиҳаларининг самарадорлиги ва афзалликларини баҳолаш
услубини ишлаб чиқиши, бу соҳадаги лойиҳаларни амалга оширишда
идоралараро мувофиқлаштиришни таъминлаши, лойиҳалар концепцияларини
ишлаб чиқишда вазирлик ва идораларга кўмаклашиши белгилаб қўйилмоқда
Ушбу давлат-хусусий шериклик тизимининг шаффоф ва очиқ бўлиши,
нафақат иқтисодий самарадорликни оширади, балки коррупцион ҳолатларнинг
олдини олиш, жамоатчилик ишончини мустаҳкамлаш ва рақобат муҳитини
ривожлантиришга хизмат қилади.
Шу боис, мазкур тадқиқот ишининг асосий мақсади - давлат-хусусий
шериклик тизимидаги шаффофликни таъминлаш орқали лойиҳалар
самарадорлигини ошириш йўлларини таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни
аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–80_Issue-1_July-2025
349
349
чиқишдан иборат.
Мавзуга оид адабиётлар шарҳи.
Давлат-хусусий шерикликнинг
(ДХШ)
иқтисодий, институционал ва бошқарув жиҳатлари борасида бир қатор
хорижлик
ва
ўзбекистонлик олимлар томонидан илмий тадқиқотлар олиб
борилган ва
улар томонидан қатор илмий ишлар чоп этилган. И.Бойлер,
С.Сшеллпр, Ирвин Эрхард, Давид Баткер, Рагнар Нурске, Пол Хартман, Жефф
Огден, Росс Жексон, Жеффри Делмон сингари хорижлик олимлари давлат-
хусусий шериклик механизми ва барқарор ривожланишининг назарий
асослари бўйича илмий фаолият олиб борганлар [2].
Кўпгина манбаларда келтирилишича, давлат билан хусусий бизнес
ўртасидаги шериклик турли йўналишдаги бизнес-модель ва
муносабатлардир. Тадқиқотларда бу тушунчага турли таърифлар ҳам мавжуд.
Лекин, умуман олганда, бу тушунча хусусий сектор ресурсларидан
умумжамият эҳтиёжларини қондиришда фойдаланиш маъносини англатади.
Яъни бундай ҳамкорлик доирасида хусусий ва давлат ресурслари ҳамда
активлари бирлашади, ваколатлар тақсимланади, натижада бир томоннинг
куч-салоҳияти иккинчи томон учун ҳам хизмат қилади. Одатда ҳар бир ҳамкор
ўз инвестициясига мутаносиб равишда фойда кўради. Бундай хусусий бизнес
оддий хусусий корхонадан давлат учун хизмат кўрсатиш билан фарқ қилади.
Масалан, хусусий корхона ўз маблағини таваккалчилик асосида жалб қилиши,
давлат эса ҳеч қандай харажатсиз қўшимча даромад олиши ёки ортиқча
тўловларсиз бирор-бир хизматни йўлга қўйиши мумкин.
Америкалик олим Рагнар Нурске (1953) томонидан билдирилган ишлаб
чиқариш салоҳиятига хизмат қилувчи элементлардан ташкил топган
инфраструктура таъсири олдиндан белгилаб қўйилди, шунингдек, кичик
тармоққа ўхшаш бўлган инфраструктура аслида жуда муҳим эканлиги уни
шакллантиришда энг ДХШ амалиёти муҳим эканлиги таъкидлаган.
Ўзбекистонлик
иқтисодчи
олимлар
С.Ғуломов,
И.Искандаров,
У.Джуманиязов, Б.Б.Беркинов, Н.Обломуродов, Н.Махмудов, О.Собиров,
А.Сатторов, Н.Жумаев, Б.Валиев, А.Ахмедиева, З.Тожиева ва бошқалар давлат-
хусусий шериклик муносабатлари мавзуларида илмий тадқиқот ишлари олиб
борганлар[3].
Ўзбекистонлик иқтисодчи олим Н. Обломуродовнинг (2018) тадқиқот
ишларида давлат-хусусий шерикчилик тамойиллари асосида йўл қурилиши
ва транспорт инфраструктураси, муқобил энергия манбалари, ижтимоий
объектлар, шу жумладан, туризм инфраструктураси объектларини қурилиши
каби устувор соҳаларда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида
инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни рағбатлантириш мақсадга
мувофиқлигини таъкидлаган.
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–80_Issue-1_July-2025
350
350
Жаҳон амалиётида давлат-хусусий шериклигини амалга ошириш учун турли
хил моделлар, шакллар, турлар ва ўзига хос имкониятлар мавжуддир. Давлат-
хусусий шериклиги давлат бюджетининг энг катта харажат турларидан бири
бўлиб, иқтисодий самарадорлик, рақобат муҳитини ривожлантириш ва
коррупцияни камайтиришда муҳим рол ўйнайди. Шу сабабли, сўнгги йилларда
кўплаб маҳаллий ва хорижий тадқиқотчилар ушбу соҳани чуқур ўрганишга
эътибор қаратмоқдалар.
Хулоса қилиб айтганда, мавжуд адабиётлар Давлат-хусусий шерикликда
шаффофликни таъминлаш масаласини назарий ва амалий жиҳатдан чуқур
ўрганган бўлса-да, Ўзбекистон шароитида бу жараённи маҳаллий реалликларга
мослаштирилган тарзда такомиллаштириш, шунингдек, илғор хорижий
тажрибаларни интеграциялаш муҳим аҳамиятга эга. Тизимли ёндашув,
институционал ислоҳотлар ва замонавий технологияларнинг уйғунлиги ушбу
соҳада кутилган ижобий натижаларга эришишда муҳим омил бўлиб хизмат
қилади.
Тадқиқот методологияси.
Мазкур тадқиқотда тизимли таҳлил,
солиштирма
таҳлил,
индикаторлар
асосида
баҳолаш
усулларидан
фойдаланилган.
Таҳлиллар ва натижалар.
Бугунги глобаллашув шароитида мамлакатимиз
иқтисодиётини янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун
мутлақо янгича ёндашув ҳамда принципларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш
талаб этилмоқда. Умуман, тизим сифатида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) ўз
ривожланишида муайян босқичлардан ўтган (1-расм) [4].
ДХШ ривожланиши босқичлари
Биринчи босқич
- Бозорнинг бирламчи доираси шакллантирилади ва дастлабки
тажриба тўпланади.
- Мазкур босқичда лойиҳалар кам миқдорда амалга оширилади
Иккинчи босқич
- ДХШ тизимининг мослашуви ва дастлабки «ўсиш» юз беради
Учинчи босқич
- ДХШни қўллаш миқёси сезиларли даражада кенгаяди. Бу билан
кетма-кет равишда институционал база (махсус бошқарувчи ва тартибга
солувчи ташкилотлар), капитал бозорлари, молиялаш технологиялари ва
воситалари ривожланади
1-расм. Давлат-хусусий шериклик механизмининг
ривожланиш босқичлари.
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–80_Issue-1_July-2025
351
351
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг молиявий муносабатларини
таҳлил қилиш, лойиҳаларда ҳал қилувчи молиявий кўрсаткичларни аниқлаш,
тўғри прогнозлаштириш муҳим ҳисобланади. Давлат-хусусий шериклик
лойиҳаларининг самарадорлик қийматининг юқори бўлиши кўп ҳолларда
рискларнинг
тўғри
тақсимланишига,
капитал
баҳосини
минималлаштирилишига, оптимал капитал структурасини танланишига ва
кутилаётган минимал даромадлиликни таъминланишига боғлиқ бўлади.
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалиётга жорий этишда, энг
аввало, мукаммал лойиҳалаштириш босқичидан ўтиши ҳамда, иқтисодий ва
молиявий жиҳатдан моделлаштирилган ҳолатда амалга ошириш мақсадга
мувофиқдир.
Таъкидлаш жоизки, Европа бозорида ДХШ лойиҳалари умумий
қийматининг 66 %ини (9,6 млрд. евро) 8 та лойиҳа ташкил қилди (1-жадвал).
№
Мамлакат
Лойиҳа номи
Лойиҳа
қиймати
1.
Туркия
Чанаккале кўприги
3,1 млрд.
евро
2.
Туркия
Анкара-Нигде автомагистрали
1,2 млрд.
евро
3.
Франция
Жирондаги кенг полосали
фойдаланиш тармоғи
1,2 млрд.
евро
4.
Нидерландия Бланкенбург туннели
1 млрд. евро
5.
Нидерландия Роттердамдаги A16 шоссеси
930 млн.
евро
6.
Нидерландия Афслейтдейк тўғони
810 млн.
евро
7.
Туркия
Билкент университетидаги
лаборатория
711 млн.
евро
8.
Германия
Нойруппин-Панков A10/A24
шоссеси
652 млн.
евро
Давлат-хусусий шериклик учун транспорт сектори дунё мамлакатларида
муҳим соҳалардан бири ҳисобланади. Мазкур тармоқда 2020 йилда амалга
оширилаётган барча лойиҳаларнинг умумий қиймати 7 млрд. еврога тенг
бўлган. 2024 йилда эса уларнинг қиймати тахминан 8,2 млрд. еврони ташкил
қилган.
Мамлакатимизда ҳам давлат-хусусий шерикликни такомиллаштириш ва
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–80_Issue-1_July-2025
352
352
лойиҳаларнинг кўламини кенгайтириш мақсадида турли ислоҳотлар амалга
оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 29-
декабрдаги ПҚ-422-сонли қарори 7-иловаси билан тасдиқланган биринчи
даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг 2024–2026-йиллар учун
бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторларига
кўра 2024-йил давомида давлат - хусусий шериклик асосида 266 та лойиҳалар
ишлаб чиқилиши белгиланган.
Давлат-хусусий шериклик асосида мамлакат ҳудудларидаги лойиҳалар сони
ва уларнинг қиймат кўрсаткичлари қуйидаги жадвалда таҳлил қилинган
(Жадвал №2).
Давлат-хусусий шериклик асосида ҳудудлардаги лойиҳалар сони ва
уларнинг қиймати кўрсаткичлари.
Жадвал №1
Т.р
Ҳудудлар номи
Лойиҳа
сони
Лойиҳа
қиймати
трлн. сўм
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
26
134,8
2.
Андижон вилояти
26
3,3
3.
Бухоро вилояти
13
48,4
4.
Жиззах вилояти
6
14
5.
Қашқадарё вилояти
7
10,8
6.
Навоий вилояти
7
19,9
7.
Наманган вилояти
14
7,1
8.
Самарқанд вилояти
15
32,5
9.
Сирдарё вилояти
62
25,6
10. Сурхондарё вилояти
9
20,4
11. Тошкент вилояти
18
21,4
12. Фарғона вилояти
26
2,1
13. Хоразм вилояти
7
4,4
14. Тошкент шаҳри
34
0,5
2024-йилда 345,2 трлн сўмдан ортиқ бўлган 270 та лойиҳаларнинг рўйхати
шакллантирилди. Хусусан, энергетика соҳасида қиймати 340,9 трлн сўм бўлган
63 та, транспорт соҳасида қиймати 2,3 трлн сўм бўлган 1 та, таълим соҳасида
умумий қиймати 1,5 трлн сўм бўлган 62 та, соғлиқни сақлаш соҳасида умумий
қиймати 97,9 млрд сўм бўлган 11 та, маданият соҳасида умумий қиймати 98,7
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–80_Issue-1_July-2025
353
353
млрд сўм бўлган 20 та, спорт соҳасида умумий қиймати 35,9 млрд сўм бўлган 6
та, қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий қиймати 0,8 млрд сўм бўлган 5 та, сув
хўжалиги соҳасида умумий қиймати 9,6 млрд сўм бўлган 84 та, ҳамда бошқа
соҳаларда умумий қиймати 149,8 млрд сўм бўлган 18 та лойиҳаларни ташкил
этади.
2024-йил давомида вазирлик ва идоралар билан 270 та ДХШ лойиҳалари
устида қуйидаги ишлар олиб борилди. Жумладан:
- 329,6 трлн сўм бўлган 251 та лойиҳаларнинг ДХШ тўғрисидаги
битимларни ДХШ лойиҳалари реестрига киритилди, шундан, 2024-йил
давомида қиймати 1,7 млрд сўм бўлган хусусий шериклар билан тузилган 5 та
ДХШ тўғрисидаги битимлар (сув хўжалигида 4 та, қишлоқ хўжалигида 1 та)
бекор қилинган;
- 13,1 трлн сўм бўлган 11 та ДХШ лойиҳалар бўйича хусусий шериклар
аниқланиб ДХШ тўғрисидаги битимларни расмийлаштирилди, ДХШ
тўғрисидаги битимларни ДХШ лойиҳалари реестрига киритиш босқичи
бошланди;
- 45,4 млрд сўм бўлган 5 та ДХШ лойиҳалар бўйича тендер ўтказилиб,
хусусий шерик аниқланди. Битимни имзолаш босқичи бошланди;
- 2,4 трлн сўм бўлган 3 та ДХШ лойиҳаларининг тендери эълон қилинди
Шунингдек, ДХШ лойиҳалари реестрига киритилган 251 та ДХШ
тўғрисидаги битимлар энергетика соҳасида умумий қиймати 328,0 трлн сўм
бўлган 61 та, таълим соҳасида умумий қиймати 1,3 трлн сўм бўлган 59 та,
маданият соҳасида умумий қиймати 97,2 млрд сўм бўлган 19 та, спорт соҳасида
умумий қиймати 19,9 млрд сўм бўлган 3 та, соғлиқни сақлаш соҳасида умумий
қиймати 34,4 млрд сўм бўлган 5 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий қиймати
0,8 млрд сўм бўлган 5 та, сув хўжалиги соҳасида умумий қиймати 9,6 млрд сўм
бўлган 84 та ҳамда бошқа йўналишлар бўйича умумий қиймати 123,5 млрд сЎм
бЎлган 15 та лойиҳани ташкил этади.
2024-йилда Ўзбекистон Республикасида бажарилган қурилиш ишларининг
иқтисодий фаолият турлари бўйича таҳлилида қурилишнинг энг катта улуши
бино ва иншоотларга 71,7 фоиз тўғри келса, фуқаролик объектлари 19,3 фоиз ва
ихтисослаштирилган қурилиш ишлари 9 фоизни ташкил этди.
2024-йилда қурилиш ишлари ҳажмида норасмий секторнинг улуши 30,3
фоиз, кичик корхона ва микрофирмаларнинг улуши 46,2 фоиз ва йирик
қурилиш ташкилотларининг улуши 23,6 фоизни ташкил этди.
Хулоса ва таклифлар.
Давлат-хусусий шериклик тизимида шаффофликни
таъминлаш орқали лойиҳа самарадорлигини ошириш замонавий молиявий
бошқарувнинг муҳим йўналишларидан биридир. Таҳлиллар шуни кўрсатадики,
электрон
тизимларнинг
жорий
этилиши,
жамоатчилик
назорати,
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–80_Issue-1_July-2025
354
354
қонунчиликнинг такомиллашуви ва доимий мониторинг механизмлари нафақат
коррупциявий хатарларни камайтиради, балки бюджет маблағларидан
мақсадли ва самарали фойдаланишни ҳам таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июлдаги “Бюджет
маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-100-сон Фармони асосида давлат-
хусусий шериклик лойиҳалари самарадорлигини амалга оширишнинг рақамли
трансформациясини амалга ошириш;
Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари самарадорлигини аниқлашда халқаро
стандартлар асосида аудит ўтказишга қаратиб, давлатнинг профессионал
хулоса берувчи ва баҳоловчи аудит органи сифатида қайта шакллантириш;
Ушбу мақсадда илғор халқаро тажриба асосида аудитнинг самарадорлик,
мувофиқлик, молиявий, стратегик ва IT стандартлари ҳамда уларни ўтказиш
қўлланмалари ишлаб чиқиш, идоравий ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул
қилиш;
Рақамлаштиришни жадаллаштириш мақсадида риск-таҳлиллар асосида
масофавий аудит тадбирларини назорат қилишга қаратилган “Давлат аудити”
ахборот тизими янада тизимлаштириш.
Ушбу яратиладиган катта ҳажмдаги маълумотлар базаси Давлат-хусусий
шериклик лойиҳаларига бюджет маблағлари сарфининг қонунийлиги,
мақсадлилиги ва самарадорлигини мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилади.
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини самарадорлигини оширишга
қаратилган қуйидаги илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқилди:
Биринчидан,
Давлат-хусусий шериклик асосидаги лойиҳаларини соф
жорий қийматини таъсир оралиқларини ҳисобга олган ҳолда белгилаш лозим
ва бу орқали давлат-хусусий шериклик лойиҳалари молиявий-иқтисодий
самарадорлиги кўрсаткичларини ишончлилиги ва самарадорлик доирасини
белгилаб олишга хизмат қилади;
Иккинчидан,
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида хусусий инвестор
учун минимал даромадлиликни кафолатлаш мақсадга мувофиқдир, чунки,
минимал кутилаётган даромадлиликни белгилаш лойиҳаларнинг амалга
оширилишида албатта хусусий инвестор учун туртки бўлиб хизмат қилади.
Учинчидан,
лойиҳанинг соф жорий қийматларини турли хил сценарийлар
асосида таҳлил қилиш ва кутилаётган соф жорий қийматнинг ўзгариш
даражасини белгилаш ва кутилаётган даромадлилик даражаларини прогнозлаш,
шу асосда хусусий инвестор учун молиявий рисклар даражасини камайишига
олиб келади.
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS
Volume–80_Issue-1_July-2025
355
355
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
Олий
Мажлисга
мурожаатномаси. https://xs.uz/uzkr/post/.
2. Boyer & Scheller - An Examination of State-Level Public–Private Partnership
Adoption: Analyzing Economic,Political, and Demand-Related Determinants of PPPs
– Sage journals - 2018.
3. Беркинов Б.Б. Неделькина Н.И., Ахмедов У.Қ. Ўзбекистоннинг
инфратузилмавий соҳаларида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига
инвестициялар жалб этиш. – Т.: Фан ва технология, 2019 й.,189 бет.
4. Турсунов Имомназар Эгамбердиевич, Хамроев Гайратжон Султонович
ГОСУДАРСТВЕННО-ЧАСТНОЕ
ПАРТНЁРСТВО
КАК
МОДЕЛЬ
ИННОВАЦИОННОГО РАЗВИТИЯ ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСТВА // ELS. 2024.
№сентябрь 6. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/gosudarstvenno-chastnoe-
partnyorstvo-kak-model-innovatsionnogo-razvitiya-predprinimatelstva.