Authors

  • Шукуров Икром Қосимович

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.jnci.132961

Keywords:

Калит сўзлар: ҳуқуқий давлат фуқаролик жамият олий қадрият инновация исбот қилиш институти одоб-ахлоқ қоидалар хорижий тажриба жавобгарликнинг муқаррарлиги.

Abstract

Аннотация: жиноят процессуал қонунчилигида шахс ҳуқуқларини ишончли ҳимоялаш энг муҳим вазифа саналади. Айниқса, жиноятларни исбот қилиш жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқларини муносиб таъминлаш, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиш ҳар бир тергов органлари ходимларининг қонуний мажбуриятидир.


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–82_Issue-1_August-2025

186

186

ИСБОТ ҚИЛИШ ИНСТИТУТИДА ШАХС ҲУҚУҚЛАРИНИ

ИШОНЧЛИ ҲИМОЯЛАШНИ ТАЪМИНЛАШ

ОБЕСПЕЧЕНИЕ НАДЕЖНОЙ ЗАЩИТЫ ПРАВ

ЛИЧНОСТИ В ИНСТИТУТЕ ДОКАЗЫВАНИЯ

THE PROVING OF TRUE DEFENCE OF PERSON’S

RIGHTS IN THE INSTITUTE OF PROOFE

Шукуров Икром Қосимович

Ижтимоий инспекциянинг

Бухоро вилоят бошқармаси ходими

91-447-79-77

Аннотация:

жиноят процессуал қонунчилигида шахс ҳуқуқларини

ишончли ҳимоялаш энг муҳим вазифа саналади. Айниқса, жиноятларни исбот
қилиш жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқларини муносиб таъминлаш, уларнинг
шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиш ҳар бир тергов органлари ходимларининг
қонуний мажбуриятидир.

Аннотация:

в уголовно-процессуальном законодательстве надежная

защита прав личности является важнейшей задачей. Особенно, в процессе
доказывания преступлений достойное обеспечение прав граждан, уважение их
чести и достоинства – законная обязанность сотрудников каждого следственного
органа.

Abstract:

i

n criminal proceeding legislation protection the rights of the person is

the most important task. Especially in the process of proof of crimes worthy of ensuring
the rights of citizens, respect for their integrity and dignity is a legal obligation of
officials of each investigative div.

Калит сўзлар:

ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамият, олий қадрият,

инновация, исбот қилиш институти, одоб-ахлоқ қоидалар, хорижий тажриба,
жавобгарликнинг муқаррарлиги.

Ключевые слова:

правовое государство, гражданское общество, высшая

ценность, инновация, институт доказывания, правила поведения, зарубежный
опыт, неотвратимость ответственности.

Key words:

legal state

, civil society, the higher the value, innovation, institute of

proof, rules of conduct, foreign experience, the inevitability of punishment.


Мамлакатимизда замонавий ҳуқуқий давлат, адолатли ва мустаҳкам

демократик фуқаролик жамият қуриш пировардида миллий қонунчилик ва суд-
ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар давлат, жамият ва халқ
манфаатларини изчил таъминлашнинг кафили сифатида юзага чиқмоқда.


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–82_Issue-1_August-2025

187

187

Авваломбор, суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш,
суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат органлари фаолияти
ошкоралиги ва самарадорлигини ошириш, аҳолини одил судловга бўлган
ишончини кучайтириш, жамиятда қонунийликни чинакамига таъминлаш энг
устувор вазифаларимиздан бири бўлиб қолмоқда.

Бизга маълумки, инсон омили энг олий қадрият эканлиги, уларнинг ҳуқуқ

ва қонуний манфаатларини сўзсиз таъминлаш, жамиятда адолат ўрнатиш,
жиноятчиликнинг олдини олиш ҳозирги давр талаби сифатида қонунчилик ва
ҳуқуқни қўллаш амалиётида ишни тўғри ташкил этишнинг илғор хорижий
тажрибани ўрганиш асносида инновацион, замонавий шакл ва усулларини жорий
этиш ҳамда буларни амалда қўллаш бош мақсадларимиздан бири саналади.

Жиноят содир этган шахснинг ҳатти-ҳаракатини тўғри изоҳлаш, унинг

қилмиши жазога сазоворлигини аниқлаш, топилган далилларга холисона баҳо
бериш, унга адолатли, асосли ва қонуний жазо белгилаш, исбот қилиш
жараёнида инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоялаш ҳамда жиноят иши юзасидан
ҳақиқатни аниқлаш, исбот қилиш институтининг мақсадидир.

Биринчи

президентимиз

И.А.Каримов

таъкидлаганидек:

"қабул

қилинаётган ҳар бир қонун ҳужжати аввало инсон манфаатларини кўзлаб
ҳаракат қилган, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилсин".

1

Ушбу фикрни

қўллаб-қувватлаган ҳолда, суд-ҳуқуқ тизими ривожини янги босқичга
кўтараётган Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг "Суд ҳуқуқ тизимини янада
ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш
кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари" тўғрисидаги Фармони

2

қабул

қилиниши бу соҳада мавжуд камчиликларни яққол кўрсатиб берди ва келгусида
бу борада амалга оширилиши шарт бўлган муҳим масалаларни белгилаб берди.
Хусусан, жиноят судлов ишларини юритишда исбот қилиш институтини янада
такомиллаштириш, жиноятларни исбот қилиш жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ
ва эркинликларини ишончли тарзда ҳимоялашни кучайтириш чораларини
кўришга ушбу фармон туртки бўлди ва олдимизга жиноятларни исбот қилиш
жараёни юзасидан қуйидаги кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни бажариш
масалалари қўйилди:

-

биринчидан

, исбот қилиш субъектларидан исбот қилиш жараёнида

фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш борасида одоб-ахлоқ
қоидаларига оғишмай риоя этилишини таъминлаш;

-

иккинчидан

, исбот қилиш жараёнида ходимлар ўртасида фуқароларнинг

ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоялашда суиистеъмолчилик ва бошқа

1

И.А.Каримов "Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон хаёт пировард максадимиз". Т. 2000. 17- бет.

2

Ш.М.Мирзиёев

"Суд ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини

ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари" тўғрисида Фармони 2016 йил 22
октябрь. Халқ сўзи газетаси. № 209(6644).


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–82_Issue-1_August-2025

188

188

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни таъминлаш;

-

учинчидан

, тергов ҳаракатлари чоғида фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний

манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш юзасидан идоравий
назоратни кучайтириш;

-

тўртинчидан

,

исбот қилиш жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқлари,

эркинликлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қилиш ҳолатлари юзасидан
зудлик билан зарур чоралар кўриш таъминлаш;

-

бешинчидан

, исбот қилиш жараёнида вояга етмаганларга нисбатан тергов

ҳаракатларни ўтказишда уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришни
таъминлаш;

-

олтинчидан

, исбот қилиш жараёнида қонун талабларини жиддий бузиш,

фуқароларга нисбатан тақиқланадиган ҳолатларни қасддан содир этган
ходимларга нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлигини янада кучайтириш
чораларини кўрилишини таъминлаш иборат.

Исбот қилиш жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини

қўриқлаш жиноят процессуал қонунчиликнинг 88-моддасида мустаҳкамланган.
Ушбу нормага биноан суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан
далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва
қонуний манфаатларини қўриқланиши таъминланиши кераклиги ҳамда исбот
қилишда тақиқланадиган ҳолатлар тўғрисида қатъий қоидалар белгиланган.

Шунингдек, ЖПКнинг 95-моддасига биноан, далилларга баҳо беришда

суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ишдаги барча ҳолатларни синчковлик
билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқиш асосида қонун ва ҳуқуқий
онгга амал қилиб, ўзларининг ички ишончлари бўйича исботлаш предметига
кирадиган ҳолатларни аниқлаш учун ҳар бир далилнинг ишга алоқадорлиги,
мақбуллиги ва ишончлилиги ҳамда уларнинг мажмуи етарлилиги ҳақидаги
хулосага келадилар.

Исбот қилиш жараёнида шахс ҳуқуқларининг ишончли ҳимояси, уларга

бериладиган кафолатлар, уларнинг(оила аъзоларининг) хавфсизлигини
таъминлаш чораларини тўлалигича кўриш, шахс тақдирини ҳал қилувчи
далилларга баҳо бериш юзасидан муоммоли вазиятлар амалиётда афсуски учраб
турмоқда. Давр талаби бўлган шахс ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, суд-
ҳуқуқ соҳасидаги янгича ислоҳатларнинг амалга ошаётгани, юқоридаги салбий
ҳолатларга чек қўйилишини тақозо этади.

Исбот қилиш институтида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга

ошишини таъминлашда яна бир муҳим жиҳат аҳолининг ҳуқуқий онги ва
ҳуқуқий маъданиятини юксалтириш масаласи ҳисобланади. Жиноят содир этган
ҳар бир шахс ўзининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини мукаммал даражада билса,
ўзига нисбатан ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар қилинишига йўл қўймайди. Бу


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–82_Issue-1_August-2025

189

189

борада ҳам ҳозирги кунда республикамизда тизимли равишда жадал
суръатларда ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, жиноят судлов ишларини
юритишда ҳимоячи иштироки юзасидан унинг ролини янада кучайтириш,
аҳолига юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизими янада такомиллашгани,
халқимизнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маъданияти ўсишига самарали ҳисса
қўшади.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш керакки, бугунги кунда суд-ҳуқуқ

соҳасидаги рўй бераётган туб ўзгаришлар, авваломбор, халқимизнинг ҳуқуқ ва
манфаатлари ҳар жабҳада муносиб таъминланиши учун хизмат қилади. Жиноят
содир этган шахсларнинг ҳуқуқлари ҳам жиноят процессининг барча
босқичларида, шунингдек исбот қилиш жараёнида ишончли таъминланиши
барча тергов органлари зиммасидаги энг масъулиятли вазифа саналади. Зеро,
инсон ҳуқуқлари таъминланган юртда тараққиёт, ривожланиш, халқнинг давлат
органларига ишончи, халқаро майдонда муносиб ўрни ва келажаги бардавом
бўлади.