Authors

  • Қаҳрамон Усманович Умидуллаев
  • Чўтбоев Муҳаммад Чориевич

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.jnci.132975

Keywords:

Калит сўзлар: Хоразмшохлар ануштегинлар давлат бошқаруви марказлашган ҳокимият девонлар тизими вилоят мамлуклар.

Abstract

Аннотация: Ушбу мақолада Ануштегинлар сулоласи томонидан асос солинган Хоразмшоҳлар давлати бошқарув тизими таҳлил қилинган. Хоразмшоҳлар давлатининг сиёсий-маъмурий бошқарув тизими, марказий ва ҳудудий ҳокимият органлари фаолияти ҳамда ташқи алоқалари ўрганилган. Хоразмшоҳлар давлатининг давлат бошқаруви органлари фаолияти шу соҳада илмий тадқиқотлор олиб борган миллий ва хорижий олимларнинг ишлари,  тарихий манбалар ва замонавий тадқиқотлар асосида таҳлил қилинган.


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–82_Issue-1_August-2025

121

121

ХОРАЗМШОҲЛАР ДАВЛАТИ БОШҚАРУВИ ТИЗИМИ

Қаҳрамон Усманович

Умидуллаев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Давлат ва ҳуқуқ институтининг катта илмий ходими,

юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)

Чўтбоев Муҳаммад Чориевич

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Давлат ва ҳуқуқ институти ходими


Аннотация:

Ушбу мақолада Ануштегинлар сулоласи томонидан асос

солинган Хоразмшоҳлар давлати бошқарув тизими таҳлил қилинган.
Хоразмшоҳлар давлатининг сиёсий-маъмурий бошқарув тизими, марказий ва
ҳудудий ҳокимият органлари фаолияти ҳамда ташқи алоқалари ўрганилган.
Хоразмшоҳлар давлатининг давлат бошқаруви органлари фаолияти шу соҳада
илмий тадқиқотлор олиб борган миллий ва хорижий олимларнинг ишлари,
тарихий манбалар ва замонавий тадқиқотлар асосида таҳлил қилинган.

Калит сўзлар:

Хоразмшохлар, ануштегинлар, давлат бошқаруви,

марказлашган ҳокимият, девонлар тизими, вилоят, мамлуклар.


Ўрта Осиё ҳудудида ХI аср охирларидаги сиёсий ўзгаришлар, янги

кучларнинг юзага келиши Хоразмшоҳлар давлатининг ташкил топишига туртки
бўлди. Салжуқий ҳукмдор Маликшох даврида Хоразм вилоятига ҳоким этиб
тайинланган Ануштегин дастлаб Салжуқийларга қарам, мазкур сулоланинг
заифлашуви натижасида алоҳида ажралиб чиқиб, мустақил ануштегинлар
сулоласини бошлаб берди ва мустаҳкам бошқарув тизимини ташкил этди.
Хоразмшохлар давлати ўрта асрлардаги йирик ва қудратли давлатлардан бири
бўлиб, ушбу давлат ўзининг мураккаб тузилиши аммо самарали бошқарув
тизими билан ажралиб туради. Ануштегинлар томонидан ташкил этилган мазкур
давлат ўз даврида Хоразм ҳудудидан ташқари Эрон, Афғонистон, Туркманистон
ва Ҳиндистоннинг шимолий қисмларигача бўлган ҳудудларни қамраб олган.

Хоразмшоҳлар 1077 йилдан 1231 йилгача ҳозирги Марказий Осиё,

Афғонистон ва Ероннинг катта қисмини бирлаштириган ҳудудларга раҳбарлик
қилган. Улар дастлаб Салжуқийлар империяси

1

ва Қорахитойлар

2

нинг

вассаллари сифатида, тахминан 1172 йилдан бошлаб эса то мўғуллар
истилосигача ҳукмронлик қилган

3

.

1

Rene Grousset, The Empire of the Steppes:A History of Central Asia, Transl. Naomi

Walford, Rutgers University Press, 1991, p. 159.

2

Biran, Michel, The Empire of the Qara Khitai in Eurasian history, (

Cambridge

University Press

, 2005), 44.

3

A.Yazberdiev. Gurgendj – srednevekoviy nauchniy i kulturniy sentr Vostoka –

Ashxabad, Turkmenskaya gosudarstvennaya izdatelskaya slujba, 2018 g., s. 242—243


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–82_Issue-1_August-2025

122

122

Айрим таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Хоразмшоҳлар давлатининг

географик жойлашуви унинг стратегик аҳамиятини белгиловчи омил бўлган.
Амударё ҳавзасида жойлашган Хоразм ҳудуди қадимдан Шарқ ва Ғарб
ўртасидаги муҳим савдо йўлларининг кесишиш нуқтаси эди. Бу минтақа орқали
Буюк Ипак йўлининг муҳим йўналишлари ўтган ва бу ўз навбатида давлатнинг
иқтисодий ривожланишига катта ҳисса қўшган. Давлатнинг кенгайган даврида
унинг чегаралари жанубда Эрон ҳудудидан Ҳиндуқуш тоғларигача, шимолда
Орол денгизи атрофидаги чўллардан Сирдарёнинг юқори оқимларигача, шарқда
Зарафшон ва Қашқадарё ҳавзаларидан ғарбда Каспий денгизи соҳилларигача
чўзилган. Бу кенг ҳудуд турли иқлим шароитлари, табиий бойликлар ва маданий
анъаналарга эга бўлиб, бу ўз навбатида давлат бошқарувида мураккабликни
юзага келишига сабаб бўлган. Хоразмшоҳлар давлати ўз давридаги мавжуд
бошқарув тажрибаларининг энг яхши намуналарини ўзида мужассамлаштирган.
Бартолд ҳам ўз тадқиқотларида бу давлатнинг маъмурий тизимининг
мураккаблиги аммо самарадорлигини алоҳида таъкидлаган

4

.

Шунингдек, Жувайнийнинг “Тарихи жаҳонкушо” ва бошқа шарқшунос

олимларнинг асарларида Хоразмшоҳлар давлатининг ички тузилиши ва ташқи
сиёсати ҳақида муҳим маълумотлар келтирилган. Манбаларда давлатнинг турли
даврларидаги ўзгаришлари, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиш
жараёнлари ёритилган. Хоразмшоҳлар давлатининг бошқарув тизимини
ўрганиш нафақат тарихий, балки замонавий аҳамиятга ҳам эга. Ушбу давлатнинг
бошқарув тажрибаси кўп миллатли ва кўп маданиятли жамиятни бошқариш,
марказий ва маҳаллий ҳокимият ўртасидаги мувозанатни ҳамда иқтисодий
ривожланишни таъминлаш каби муҳим масалаларда қимматли маълумот олишга
имкон беради

5

.

Хоразмшоҳлар давлатининг бошқарув тизими қатъий марказлашган

характерга эга эди. Давлат бошида турган Хоразмшоҳ мутлақ ҳокимиятга эга
бўлиб, унга барча сиёсий, ҳарбий ва маъмурий ваколатлар тўпланган

6

.

Давлат маъмурий жиҳатдан вилоятларга, вилоятлар эса, шаҳар ва

қишлоқларга бўлинган. Хоразмшоҳлар давлатнинг олий ҳукмдори, ҳокими
мутлақ ҳисобланган. Гурганжда шоҳ саройи қошида Марказий бошқарма —
девонхона ташкил этилиб, унинг таркибида зироат, савдо-тижорат, молия, солиқ
ишлари, шаҳар ва қишлоқларда осойишталикни сақлаш, ҳарбий ишлар ва бошқа
давлат аҳамиятига эга вазифалар билан шуғулланадиган маҳкамалар ташкил

4

В. В. Бартольд. Туркестан в эпоху монгольского нашествия. Санкт-Петербург.

1900. – C. 345-350.

5

Тарихи жахонгушо (Жахон фотихи тарихи) / Алоулдин Атомалик Жувайний;

Т.: МУМТОZ SO‘Z, 2015. – Б. 275-278.

6

Ш.М.Насавий. Жалолиддин Мангуберди ҳаёти – Т.: “Ўзбекистон”, “Ёзувчи”,

1999. – Б. 17-21.


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–82_Issue-1_August-2025

123

123

этилган.

Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ ҳукмронлигининг сўнгида саройда яна бир

олий маҳкама, яъни вакиллар Кенгаши номи билан юритилган давлат кенгаши
таъсис этган. Кенгаш ишида олий ҳукмдордан бошқа яна тажрибали, билимли
вакиллар иштирок этган. Давлат кенгашида энг долзарб масалалар муҳокама
этилиб, қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинган. Хоразмшоҳлар давлатида
улуғ Ҳожиб, Амир охур, Амир шикор, мутасарриф, тоштдор, қиссадор,
давлатдор, Амир улалам каби лавозимлар ҳам бўлган. Хоразмшоҳлар давлатида
давлат ҳокимияти марказлашган бошқарув тизимига эга бўлиб, давлат маҳаллий
ва марказий ҳокимиятнинг кенг ваколатли маҳкамалари ёрдамида идора
қилинган. Давлатнинг маҳаллий ҳокимият органлари марказий ҳокимиятнинг
назорати бўлган. Катта ҳудудда марказлашган йирик сиёсий бирликнинг
вужудга келиши туфайли давлатнинг сиёсий мавқеи ортган. Ҳунармандчилик ва
савдо-сотиқ ривожланган, шаҳарлар юксалган, пойтахт Гурганж йирик сиёсий,
иқтисодий ва маданий марказга айланган. Шаҳарлар ривожи учун савдо,
айниқса, халқаро савдо муҳим ўрин тутган. Хоразмшоҳлар давлатининг савдо
карвонлари нафақат ўз ҳудуди, Жанубда Ҳиндистонга, ғарбда Арабистон ва
Европага қатнаган. Хоразмшоҳлар даврида илм-маърифат, маданият юксалган.
Нажмиддин Кубро, Абдуллоҳ ар Розий, Маҳмуд Самарқандий, Маҳмуд
Замахшарий ва бошқаларни келтириш мумкин

7

.

Хоразмшоҳлар давлатининг марказий ҳокимияти пухта ишлаб чиқилган ва

самарали ташкил этилган ҳолда фаолият юритган. Давлат бошқаруви бир нечта
ихтисослашган вазирликларнинг тизимли фаолияти орқали амалга оширилган
бўлиб, ҳар бир вазирлик ўзининг аниқ белгиланган ваколат ва масъулият
доирасига эга бўлган.

Манбаларда келтирилишича, давлатнинг энг муҳим ва таъсирли лавозими

вазири азам

(Бош вазир) бўлиб, у иерархик тузилмада хоразмшоҳдан кейинги

иккинчи шахс сифатида тан олинган. Бош вазир нафақат бошқа барча
вазирликларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, балки давлат сиёсатининг
асосий йўналишларини белгилаш ва амалга оширишда ҳам ҳал қилувчи рол
ўйнаган

8

.

Бош вазирнинг ваколатлари жуда кенг бўлиб, у бошқа барча

вазирликларнинг фаолиятини назорат қилиш, давлат хазинасини бошқариш,
муҳим лавозимларга тавсия этиш ва ташқи сиёсат масалаларида хоразмшоҳга

7

Толстов С. П., Хоразм маданиятини излаб, М., 1948; Ғуломов Я., Хоразмнинг

суғориш тарихи, Т., 1959; Абу Райҳон Беруний, қадимги халқлардан қолган
ёдгорликлар, 1 Ж., Т., 1968; Шаҳобиддин Муҳаммад аннасавий, Султон
Жалолиддин Мангуберди ҳаёти тафсилоти, Т., 1999; Ойдин Тонарий,
Жалолиддин Хоразмшоҳ ва унинг даври, Т., 1999; Буниёдов З., Ануштагин
Хоразмшоҳлар давлати, Т., 1998. Неъмат Полвонов.

8

Тарихи жахонгушо (Жахон фотихи тарихи) / Алоулдин Атомалик Жувайний;

Т.: МУМТОZ SO‘Z, 2015. – Б. 340.


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–82_Issue-1_August-2025

124

124

маслаҳат бериш вазифаларини бажарган. Шунингдек, Бош вазир давлатнинг
ички сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ҳам етакчи рол ўйнаган.

Бош вазир лавозимига одатда юқори маълумотли, тажрибали ва давлат

ишларида чуқур билимга эга бўлган шахслар тайинланган. Улар нафақат
бошқарув малакасига, айни пайтда дипломатик кўникмаларга ҳам эга бўлишлари
керак эди. Чунки тез-тез бошқа давлатлар элчилари билан мулоқот қилиш ва
давлатлараро музокаралар олиб бориш зарурати бўлган.

Бош вазир фақат ҳукмдор олдида ҳисобдор бўлган. Барча амалдорлар ва

ҳарбий бошлиқлар ҳам Бош вазирга итоат қилган, унинг олдида ҳисобдор
бўлган.

Девони арз

хоразмшоҳлар давлатининг ҳарбий кучларини бошқариш ва

мудофаа сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал
қилувчи вазирлик бўлган. Бу вазирлик давлатнинг хавфсизлигини ва ҳарбий
қудратини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган. Ҳарбий
вазирликнинг асосий вазифалари қўшин таркибини шакллантириш, ҳарбий
хизматчиларни ўқитиш, тайёрлаш, қурол-яроғ ва ҳарбий техникани таъминлаш,
қалъа ва истеҳкомларни қуриш ва таъмирлаш, ҳарбий амалиётларни
режалаштириш каби муҳим масалалар бўлган.

Шунингдек, бу вазирлик давлатнинг чегара ҳудудларини ҳимоя қилиш ва

ҳарбий разведка фаолиятини ташкил этиш билан ҳам шуғулланган. Ҳарбий вазир
одатда тажрибали ҳарбий саркарда бўлиб, у нафақат ҳарбий стратегия ва
тактикани мукаммал билиши, давлатнинг умумий сиёсий мақсадларини ҳам
тушуниши керак эди. Хоразмшоҳлар давлатида ҳарбий вазирларнинг аксарияти
шахсан ҳарбий юришлар ва жанглар иштирокчиси бўлган.

Девони истифо

давлатнинг молиявий фаолиятини бошқариш ва солиқ

тизимини ташкил этиш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилувчи вазирлик
бўлган. Бу вазирлик давлатнинг иқтисодий барқарорлиги ва молиявий
мустақиллигини таъминлашда муҳим рол ўйнаган.

Вазирлигининг асосий вазифалари орасида турли солиқларни йиғиш

ишларини ташкил этиш, давлат даромадларини ҳисобга олиш ва тақсимлаш,
давлат хазинасини бошқариш, пул айланишини назорат қилиш ва иқтисодий
сиёсатни ишлаб чиқиш каби масалалар бўлган. Шунингдек, ушбу вазирлик
савдо-сотиқ фаолиятини тартибга солиш ва бозор муносабатларини назорат
қилиш билан ҳам шуғулланган.

Вазир юқори малакали молиячи ва иқтисодчи бўлиши керак эди. Чунки у

давлатнинг мураккаб молиявий масалаларини ҳал қилиши ва иқтисодий
сиёсатни ишлаб чиқишда иштирок этиши талаб қилинган. Бу вазирлик орқали
давлатнинг барча даромад манбалари назорат қилинган ва давлат харажатлари
режалаштирилган.


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–82_Issue-1_August-2025

125

125

Девони барид

давлатнинг алоқа тизими ва ахборот алмашинувини ташкил

этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилувчи вазирлик бўлган. Бу вазирлик
давлатнинг турли қисмлари ўртасидаги самарали алоқани таъминлаш ва ахборот
оқимини назорат қилишда муҳим рол ўйнаган. Вазирлигининг асосий
вазифалари орасида почта хизматини ташкил этиш, етказиб бериш тизимини
бошқариш, ахборот тарқатишни назорат қилиш, разведка фаолиятини ташкил
қилиш ва ўзаро алоқа усулларини ривожлантириш каби масалалар бўлган.
Шунингдек, ушбу вазирлик давлатнинг муҳим ахборотларини ҳимоя қилиш ва
ахборот хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган

9

.

Мазкур вазирлик тизими ва тузилмалари орқали Хоразмшоҳ ва марказий

ҳукуматнинг вилоятлар ва узоқ ҳудудлар билан доимий алоқаси таъминланган.
Почта ва ахборот вазирлиги давлатнинг иерархик бошқарув тизимининг
самарали ишлашида ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган.

Хоразмшоҳлар давлатининг марказий ҳокимият тизими вазирликлар

ўртасидаги ўзаро муносабатлар самарали мувофиқлаштирилган, ҳамкорлик
асосида қурилган ва ҳар бир вазирлик ўз соҳасида мустақил фаолият юритган
бўлса-да, муҳим масалалар бўйича бошқа вазирликлар билан ҳамкорлик қилиш
ва умумий давлат манфаатларини ҳисобга олиш мажбуриятига эга бўлган. Бош
вазир барча вазирликларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва умумий давлат
сиёсатининг бирлигини таъминлаш вазифасини бажарган. Мунтазам равишда
вазирлар кенгаши йиғилишлари ўтказилган. Ушбу йиғилишларда муҳим давлат
масалалари муҳокама қилинган ва биргаликда қарорлар қабул қилинган.

Бу тизим Хоразмшоҳлар давлатининг кенг ҳудудларини самарали

бошқариш ва турли соҳалар ўртасидаги мувозанатни таъминлашга имкон берган.
Вазирликлар тизимининг бундай ташкилоти ўрта аср давлат бошқаруви
тарихида илғор тажриба сифатида баҳоланиши мумкин.

Маълумики, хоразмшоҳлар давлатининг кенг ҳудудлари самарали

бошқариш мақсадида пухта ишлаб чиқилган ҳудудий бошқарув органлари
тизими ҳпм ташкил этилган. Давлат бир неча йирик вилоятларга бўлинган бўлиб,
ҳар бир вилоят алоҳида ҳоким томонидан бошқарилган. Бу бошқарув тузилмаси
давлатнинг турли иқлим шароитлари, иқтисодий хусусиятлари ва этник таркибга
эга бўлган ҳудудларини муваффақиятли назорат қилиш имконини берган.
Вилоятларга бўлиш асосан табиий географик чегаралар, иқтисодий алоқалар ва
тарихий анъаналарга асосланган ҳолда амалга оширилган.

Шунингдек, ҳар бир вилоят ўз навбатида кичик бирликларга – туманлар,

шаҳарлар ва қишлоқ ҳудудларига бўлинган. Бу иерархик тузилма марказий
ҳокимиятдан энг қуйи даражадаги маҳаллий бошқарув органларигача узлуксиз

9

З. М. Буниятов. Государство Хорезмшахов- Ануштегинидов 1097 - 1231 гг. 3

ТОМ. 1-TOM. T.: “БАКУ—ЭЛМ”, 1999. – C. 60-65.


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–82_Issue-1_August-2025

126

126

назорат занжирини таъминлаган. Бу тизим давлатнинг катта ҳудуди ва мураккаб
таркибига қарамай, самарали бошқарувни амалга оширишга имкон берган.

Ҳокимлар нафақат бошқарув раҳбарлари, балки ҳарбий қўмондонлар,

судялар ва иқтисодий фаолият ташкилотчилари вазифаларини ҳам бажарган.
Уларнинг кенг ваколатлари вилоят даражасида барча муҳим масалаларни ҳал
қилишга имкон берган. Бевосита Хоразмшоҳ томонидан тайинланадиган вилоят
ҳокимлари марказий ҳукуматга тўлиқ бўйсунган ва ўз фаолиятлари ҳақида
мунтазам ҳисобот беришлари шарт бўлган.

Вилоят ҳокимларининг тайинланишида бир неча муҳим мезонлар, хусусан:

ҳарбий ва бошқарув тажрибаси, хоразмшоҳга содиқлик, маҳаллий тиллар ва
анъаналарни билиши, шунингдек, савдо-иқтисодий фаолиятни ташкил эта олиш
қобилияти ҳисобга олинган. Бу мезонлар ҳокимларнинг ўз вазифаларини
самарали бажара олишини таъминлаган

10

.

Вилоят ҳокимларининг ваколатлари жуда кенг бўлиб, улар ўз ҳудудларида

деярли мустақил равишда фаолият юритган, аммо марказий сиёсатга риоя қилиш
мажбурияти бўлган. Ҳокимларнинг асосий вазифалари орасида қуйидагилар
кўрсатиш мумкин: ҳарбий соҳадаги вазифалар, вилоят хавфсизлигини
таъминлаш, маҳаллий қўшинларни ташкил этиш ва назорат қилиш, чегара
ҳудудларини ҳимоя қилиш ва керак бўлганда марказий ҳарбий кучларга ёрдам
кўрсатишни ўз ичига олган. Ҳокимлар шунингдек, вилоятдаги қалъа ва
истеҳкомларнинг ҳолатини назорат қилиб, уларни таъмирлаш ва мустаҳкамлаш
ишларини ташкил этган.

Бошқарув соҳасида ҳокимлар маҳаллий қонунларнинг бажарилишини

назорат қилиш, фуқаролик низоларини ҳал қилиш, кадрлар масалалари билан
шуғулланиш ва давлат буйруқларини амалга ошириш вазифаларини бажарган.
Улар шунингдек, вилоятдаги барча расмий лавозимларни эгаллаш учун
номзодларни таклиф қилиш ҳуқуқига эга бўлган.

Иқтисодий фаолият соҳасида ҳокимлар солиқларни йиғиш ишларини

ташкил этиш, савдо-сотиқ фаолиятини рағбатлантириш, қишлоқ хўжалиги
ишларини ривожлантириш ва умумий иқтисодий барқарорликни таъминлаш
билан шуғулланган. Улар вилоят ғазнасини тузиш ва тасдиқлаш, шунингдек,
марказий ҳукуматга ўз ҳиссаларини ўз вақтида юбориш масъулиятини ҳам
олган

11

.

Хоразмшоҳлар давлатида вилоят ҳокимлари устидан самарали назорат

тизими мавжуд бўлган. Бу назорат бир неча йўл билан, хусусан мунтазам

10

З. М. Буниятов. Государство Хорезмшахов- Ануштегинидов 1097 - 1231 гг. 3

ТОМ. 1-TOM. T.: “БАКУ—ЭЛМ”, 1999. – C. 65-66.

11

З. М. Буниятов. Государство Хорезмшахов- Ануштегинидов 1097 - 1231 гг. 3

ТОМ. 1-TOM. T.: “БАКУ—ЭЛМ”, 1999. – C. 67- 69.


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–82_Issue-1_August-2025

127

127

ҳисоботлар, махсус вакил юбориш, молиявий назоратлар ўтказиш ва маҳаллий
аҳолидан шикоятларни кўриб чиқиш орқали амалга оширилган.

Вилоят ҳокимлари ҳар ой марказий ҳукуматга батафсил ҳисоботлар

юборишлари шарт бўлган. Бу ҳисоботларда вилоятдаги сиёсий ҳолат, иқтисодий
кўрсаткичлар, ҳарбий тайёргарлик даражаси ва ижтимоий вазият ҳақида
маълумотлар

келтирилган.

Ҳисоботлар

асосида

марказий

ҳукумат

вилоятлардаги вазиятни баҳолаган ва керакли чора-тадбирларни кўрган.
Марказий ҳукумат мунтазам равишда махсус вакилларни вилоятларга юборган.
Бу вакиллар ҳокимларнинг фаолиятини текшириб, маҳаллий аҳолининг
аҳволини ўрганиб, солиқларнинг тўғри йиғилишини назорат қилган.
Вакилларнинг ҳисоботлари асосида ҳокимларнинг самарадорлиги баҳоланиб,
керак бўлганда улар алмаштирилиб турилган

12

.

Шу билан бирга, вилоят даражасидаги бошқарувда маҳаллий халқнинг

иштироки ҳам муҳим ўрин тутган. Шаҳар ва қишлоқ даражасида маҳаллий
кенгашлар (мажлис) фаолият юритган, улар маҳаллий масалаларни муҳокама
қилиб, ҳокимга тавсиялар берган. Бу кенгашларда диний раҳбарлар, савдогарлар,
ҳунармандлар ва деҳқонлар вакиллари иштирок этган.

Маҳаллий кенгашлар орқали аҳолининг шикоятлари юқори даражадаги

раҳбарларгача етказилган. Шунингдек, кенгашлар маҳаллий низоларни ҳал
қилиш ва ижтимоий тартибни сақлашда ҳам муҳим рол ўйнаган. Диний ва
маданий масалалар ҳам маҳаллий даражада ҳал қилинган. Масжидлар,
мадрасалар ва бошқа диний муассасалар фаолияти маҳаллий жамоалар
томонидан ташкил этилган, аммо вилоят ҳокимининг умумий назорати остида
бўлган.

Хоразмшоҳлар, Салжуқийлар, Ғазнавийлар ва бошқа қўшни давлатлар

билан мураккаб дипломатик муносабатларни олиб борган. Бу муносабатлар
доимо ўзгарувчан бўлиб, савдо манфаатлари, ҳарбий хавфсизлик ва ҳудудий
кенгайиш мақсадларига қараб шакллантирилган.

Салжуқийлар билан муносабатлар айниқса мураккаб характер касб этган.

Дастлаб Хоразмшоҳлар Салжуқийлар давлатига вассал бўлган, аммо вақт ўтиши
билан мустақилликка эришган. Салжуқий султонлари билан дипломатик
мулоқотда Хоразмшоҳлар ўзларининг стратегик аҳамиятини – шимолий савдо
йўлларини назорат қилиш ва қипчоқ ҳужумларидан ҳимоя қилиш эканлигини
таъкидлаб турган.

Ануштегин даврида Салжуқийлар билан муносабатлар нисбатан барқарор

бўлган. У Салжуқий султонларига садоқат кўрсатиб, бир вақтнинг ўзида ўз
ҳудудида тўлиқ автономияни сақлаб қолишга муваффақ бўлган. Кейинги
хоразмшоҳлар, айниқса Эл-Арслон ва Отсиз даврида, Салжуқийлар билан

12

Империя Хорезмшахов.Станислав Чернявский – М.: Вече, 2018. – С. 75-79.


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–82_Issue-1_August-2025

128

128

муносабатлар тобора мураккаблашиб, баъзан очиқ душманчиликкача етган

13

.

Ғазнавийлар билан алоқалар асосан жанубий чегаралар ва савдо йўллари

назорати атрофида шакллантирилган. Хоразмшоҳлар Ғазнавийлар билан савдо
келишувлари тузиб, ўзаро фойдали савдо асосида алоқалар ўрнатган. Аммо икки
давлат ўртасида вақти-вақти билан айниқса Хоразмшоҳлар жанубга кенгайиш
сиёсатини олиб борган пайтларда чегаравий низолар ҳам юзага келган.

Қорахитойлар билан муносабатлар шарқий чегараларда хавфсизликни

таъминлаш учун муҳим бўлган. Хоразмшоҳлар Қорахитойлар билан музокара
олиб бориб, ўзаро тажовуз қилмаслик тўғрисида келишувлар тузган. Бу
келишувлар Хоразмшоҳларнинг шарқдан келувчи таҳдидларга қарши
курашишда муҳим рол ўйнаган

14

.

Хоразмшоҳлар

дипломатиясининг

ўзига

хос

хусусияти

унинг

мослашувчанлик ва амалий ёндашув эди. Улар ҳар бир қўшни давлат билан
муносабатларда ўша давлатнинг кучи, иқтисодий имкониятлари ва сиёсий
вазиятини ҳисобга олиб, мос стратегия ишлаб чиққан. Бу ёндашув
Хоразмшоҳлар давлатининг узоқ вақт давомида мустақиллигини сақлаб
қолишига ёрдам берган.

Хоразмшоҳлар давлатининг йирик шаҳарларида махсус бошқарув тизими

мавжуд бўлган. Бу тизим давлатнинг шаҳардаги турли жараёнларини тартибга
солиш ва уларнинг иқтисодий-ижтимоий ҳаётини самарали бошқариш
мақсадида ишлаб чиқилган

15

.

Шаҳар ҳокими (раис) шаҳарнинг барча ишларига масъул бўлган. У

тўғридан-тўғри вилоят ҳокимига ёки давлат марказига ҳисобот бериб,
шаҳарнинг кундалик бошқарув ишларини олиб борган. Раиснинг асосий
вазифалари қаторига аҳоли рўйхатини юритиш, солиқларни йиғиш, тартиб-
интизомни сақлаш ва шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш кирган.

Шаҳар ҳокимиятининг таркибида бир неча махсус лавозимлар бўлган.

Котиб

барча расмий ҳужжатларни юритиб, шаҳар аҳволини қайд этиб турган.

Амири шурта

(шаҳар хавфсизлиги бошлиғи) жамоат тартибини сақлаш,

жиноятларни тергов қилиш ва хавфсизликни таъминлаш билан шуғулланган.

Соҳиби барид

(ахборот хизмати бошлиғи) шаҳардан келиб-кетаётган

маълумотларни назорат қилиб, муҳим воқеалар ҳақида марказга ҳабар бериб

13

Harezmşahlar devleti tarihi (485-618/1092-1221) Prof. Dr. İbrahim Kafesoğlu. 1972.

– S. 41.

14

Harezmşahlar devleti tarihi (485-618/1092-1221) Prof. Dr. İbrahim Kafesoğlu. 1972.

– S. 77.

15

З. М. Буниятов. Государство Хорезмшахов- Ануштегинидов 1097 - 1231 гг. 3

ТОМ. 1-TOM. T.: “БАКУ—ЭЛМ”, 1999. – C. 70-71.


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–82_Issue-1_August-2025

129

129

турган

16

.

Гурганж, Кат ва бошқа йирик шаҳарларда маҳаллий кенгашлар ҳам фаолият

кўрсатган. Бу кенгашлар шаҳарнинг нуфузли савдогарлари, дин вакиллари ва
ҳунармандчилик усталаридан иборат бўлиб, муҳим масалаларни ҳал қилишда
раис билан ҳамкорлик қилган. Маҳаллий кенгашлар айниқса шаҳар ғазнаси,
қурилиш ишлари ва бозор тартибини белгилашда муҳим рол ўйнаган.

Хоразмшоҳлар бозор фаолиятини қатъий назорат остида тутган ва савдо

қоидаларини белгилаган. Бу назорат тизими шаҳар иқтисодиётининг соғлом
ривожланишини таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
мақсадида ташкил этилган.

Муҳтасиб

(бозор

назорати амалдори) савдо-сотиқ фаолиятининг

қонунийлигини назорат қилувчи асосий шахс бўлган. У ҳар куни бозорларни
айланиб, товарларнинг сифати, ўлчов асбобларининг тўғрилиги ва нархларнинг
адолатлилигини

текшириб

турган.

Муҳтасиб

савдогарларнинг

рухсатномаларини текшириш, қалбакилаштириш ҳолатларини аниқлаш ва савдо
низоларини ҳал қилиш ҳуқуқига эга бўлган

17

.

Савдо тизими ҳам яхши ишлаб чиқилган ва ҳар бир савдогар ўз фаолият

турини рўйхатдан ўтказиб йиллик ижоза пули тўлаши шарт бўлган. Бу тизим
орқали давлат савдогарлар фаолиятини назорат қилиб, шу билан бирга ғазна
даромадларини таъминлаган.

Аммо тарихда бўлган барча давлатлар каби Хоразимшохлар давлати ҳам

турли сабабларга кўра аста секин инқирозга учраган. Хоразмшоҳлар
давлатининг қулаши бир неча омилларнинг натижаси билан боғлиқ. Давлатнинг
ҳаддан ташқари кенгайиши ва марказий назоратнинг заифлашуви асосий
сабаблардан бири бўлган. Шунингдек, Алоуддин Муҳаммад даврининг сўнгги
йилларида марказий ҳокимиятнинг заифлашуви натижасида назорат сезиларли
даражада сусайган. Кенг ҳудудларни бошқаришнинг қийинлашуви, вилоят
ҳокимларининг мустақилликка интилиши ва марказий буйруқларнинг
бажарилмаслик ҳолатлари беқарорликка сабаб бўган. Узоқ давом этган ҳарбий
юришлар, давлат аппаратининг ортиб бориши ва кенг ҳудудларни сақлаш
харажатлари давлат ғазнасига катта юк бўлган. Солиқ юкининг ортиши
аҳолининг норозилигига ва маҳаллий қўзғолонларга сабаб бўлган. Ички
можаролар, узоқ ҳарбий юришлар натижасида қўшиннинг заифлашуви юзага
келган. Профессионал аскарлар сони камайиб, маҳаллий қўшинларига таяниш
зарурияти юзага келган. Бу эса ўз навбатида армиянинг жанговар қобилиятини

16

З. М. Буниятов. Государство Хорезмшахов- Ануштегинидов 1097 - 1231 гг. 3

ТОМ. 1-TOM. T.: “БАКУ—ЭЛМ”, 1999. – C. 72-73.

17

З. М. Буниятов. Государство Хорезмшахов- Ануштегинидов 1097 - 1231 гг. 3

ТОМ. 1-TOM. T.: “БАКУ—ЭЛМ”, 1999. – C. 74-75.


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–82_Issue-1_August-2025

130

130

пасайтирган ва ички тартибсизликларга йўл очган. Натижада 1219-1221
йилларда Чингизхон томонидан амалга оширилган истило давлатнинг тўлиқ
қулашига олиб келган. Ҳарбий жиҳатдан тайёргарлик етишмаслиги мўғул
истилоси олдидан Хоразмшоҳлар армиясининг асосий заифлик томони бўлган.
Мўғулларнинг ҳарбий тактикаси, тезкорлиги Хоразмшоҳлар учун кутилмаган,
разведка, психологик уруш Хоразмшоҳлар давлатини қулашига сабаб бўлган.

Алоуддин Муҳаммад ўз қўшинларини марказлаштирмай, уларни турли

шаҳарларга тақсимлаб қўйгани мўғулларга ҳар бир шаҳарни алоҳида-алоҳида
забт этишга имкон берган. Қочиш ва охирги қаршилик кўрсатмаслик давлатнинг
тезкор қулашига олиб келган ва 1231 йилда Хоразмшоҳлар давлати буткул тарих
саҳнасидан кетган

18

.

Хоразмшохлар давлатининг заифлашуви ва инқирозга юз тутиши борасида

турли таҳминлар илгари сўрилган. Шундай таҳминлардан бирига кўра,
Хоразмшохлар давлатининг заифлашувига Хоразмшоҳ малика Туркан
Хотуннинг давлат ишлирга ўринсиз аралашуви сабаб бўлган. Туркон Хотуннинг
шоҳ ўлимидан сўнг ўғли Хоразмшоҳ Муҳаммад ҳукмронлиги даврида ҳам
давлат ишларига аралашиши давлатнинг заифлашишига, парокандаликка ва
охир оқибатда мўғиллар томонидан мағлуб этилишига сабаб бўлган.

Хоразмшоҳлар давлатининг бошқарув тизими кейинчалик Ўрта Осиё ва

Эрондаги бир қанча давлатлар бошқарув тизимида маълум жиҳатдан асос
бўлган. Бу таъсир айниқса Элхонийлар, Темурийлар ва Сафавийлар даврларида
яққол кўринади. Хоразмшоҳларнинг вазирлик тизими, вилоят бошқаруви
усуллари ва давлат назорати механизмлари сақланиб қолган. Темурийлар
давлатида ҳам “Вазири аъзам” лавозими ва унга бўйсунувчи махсус вазирликлар
тизими Хоразмшоҳлар анъанасининг давоми эди. Вилоят ҳокимларини
тайинланиш тартиби, уларнинг ваколат ва мажбуриятлари ҳам Хоразмшоҳлар
намунасидек белгиланар эди

19

.

Шунингдек, Хоразмшоҳларнинг ҳуқуқ тизими кейинги давлатлар

томонидан татбиқ этилган. Хоразмшоҳлар давлатида ишлаб чиқилган қозилик,
суд тизимининг иерархияси ва турли соҳалардаги махсус судлар тизими
мўғуллар босқидан кейинги асрларда ҳам қўлланилган. Бу тизим орқали Ислом
ҳуқуқи ва маҳаллий анъаналарнинг уйғунлаштириш усуллари кейинги давлатлар
ҳуқуқ тизимида ҳам қабул қилинган.

Хоразмшоҳлар давридаги илмий ва маданий ютуқлар умумбашарий

цивилизациянинг тараққиётига катта ҳисса қўшган. Бу даврда математика,
астрономия, тиббиёт, фалсафа ва адабиёт соҳаларида ажойиб ютуқларга

18

Империя Хорезмшахов. Станислав Чернявский – М.: Вече, 2018. – С. 256-267.

19

Петрушевский И.П. Ислам в Иране. Л., 1966. – C. 148-156.


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–82_Issue-1_August-2025

131

131

эришилган. Хусусан, Замахшарийнинг (1075-1144) Қуръон тафсири (Ал-
Кашшоф) ва арабча луғати (Асос ал-балоға) машҳур бўлган. Унинг асарлари
ислом дунёсидаги таълим тизимида асосий дарсликлар сифатида фойдаланилган
ва ҳозирги вақтгача ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Бу каби олимлардан кўплаб
мисолар келтириш мумкин.

Хулоса ўрнида қайд этиш жоизки, Хоразмшоҳларнинг давлат бошқаруви ўз

даврининг мукаммал тизимларидан бири бўлиб, марказлашган ҳокимият,
маъмурий аппарат, кучли ҳарбий тизим ва самарали солиқ сиёсати юритилган.
Ушбу давлат бошқаруви тизими ўзининг бир неча муҳим хусусиятлари билан
ажралиб туради.

Хусусан, бошқарув тизими ва бошқарув тузилмалари ўртасида мукаммал

мувофиқлик ҳамда маъмурий, ҳарбий, молиявий ва ҳуқуқ тизимининг бир-бири
билан уйғунлиги таъминланган. Бу уйғунлик давлат тузилмаларининг самарали
ишлашига хизмат қилган ва барқарорликни таминлаган.

Хоразмшоҳлар давлатининг бошқарув тажрибаси Ўрта Осиё давлатчилиги

тарихидаги муҳим босқич бўлиб, кейинги асрларда ҳам ўз таъсирини сақлаб
қолган. Бу тажриба нафақат маҳаллий, балки халқаро миқёсда ҳам эътиборда
бўлган ва кейинги давлатлар учун намуна бўлиб хизмат қилган.

Мўғиллар босқинидан сўнг Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангуберди 1220

йилдан 1231 йилгача, яъни умрини охирига қадар 11 йил давомида Ҳиндистон,
Ерон ва Озарбайжон ҳудудларида мўғулларга қарши кураш олиб борган.
Жалолиддин Мангубердининг вафотидан сўнг 154 йил ҳукмронлик қилган
Ануштегинлар сулоласининг ҳукмронлиги тугаган.

Гарчи бу давлат мўғул истилоси натижасида қулаган бўлса-да, унинг бой

тарихий, маънавий, маданий, диний, аҳлоқий, илмий ва амалий мероси сақланиб
қолган. Хоразмшоҳлар давлатининг бошқарув тизими, маданий ютуқлари ва
илмий мероси кейинги давлатлар учун намуна бўлиб хизмат қилган ва бугунги
кунда ҳам ўрганиш ва тадқиқ этишга муносиб татқиқот объекти ҳисобланади.
Мазкур давлатнинг бошқарув тажрибаси замонавий давлат бошқаруви назарияси
ва амалиёти учун ҳам фойдали эканлигини қайд этиш жоиз.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Rene Grousset, The Empire of the Steppes: A History of Central Asia, Transl.

Naomi Walford, Rutgers University Press, 1991, p. 159.

2.

Biran, Michel, The Empire of the Qara Khitai in Eurasian history, (

Cambridge

University Press

, 2005), 44.

3.

A.Yazberdiev. Gurgendj – srednevekoviy nauchniy i kulturniy sentr

Vostoka – Ashxabad, Turkmenskaya gosudarstvennaya izdatelskaya slujba, 2018 g., s.
242—243


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–82_Issue-1_August-2025

132

132

4.

В. В. Бартольд. Туркестан в эпоху монгольского нашествия. Санкт-

Петербург. 1900. – C. 345-350.

5.

Тарихи жахонгушо (Жахон фотихи тарихи) / Алоулдин Атомалик

Жувайний; Т.: МУМТОZ SO‘Z, 2015. – Б. 275-278.

6.

Ш.М.Насавий. Жалолиддин Мангуберди ҳаёти – Т.: “Ўзбекистон”,

“Ёзувчи”, 1999. – Б. 17-21.

7.

Толстов С. П., Хоразм маданиятини излаб, М., 1948; Ғуломов Я.,

Хоразмнинг суғориш тарихи, Т., 1959; Абу Райҳон Беруний, қадимги халқлардан
қолган ёдгорликлар, 1 Ж., Т., 1968; Шаҳобиддин Муҳаммад аннасавий, Султон
Жалолиддин Мангуберди ҳаёти тафсилоти, Т., 1999; Ойдин Тонарий,
Жалолиддин Хоразмшоҳ ва унинг даври, Т., 1999; Буниёдов З., Ануштагин
Хоразмшоҳлар давлати, Т., 1998. Неъмат Полвонов.

8.

Тарихи жахонгушо (Жахон фотихи тарихи) / Алоулдин Атомалик

Жувайний; Т.: МУМТОZ SO‘Z, 2015. – Б. 340.

9.

З. М. Буниятов. Государство Хорезмшахов- Ануштегинидов 1097 - 1231

гг. 3 ТОМ. 1-TOM. T.: “БАКУ—ЭЛМ”, 1999. – C. 60-65.

10.

З. М. Буниятов. Государство Хорезмшахов- Ануштегинидов 1097 - 1231

гг. 3 ТОМ. 1-TOM. T.: “БАКУ—ЭЛМ”, 1999. – C. 65-66.

11.

З. М. Буниятов. Государство Хорезмшахов- Ануштегинидов 1097 - 1231

гг. 3 ТОМ. 1-TOM. T.: “БАКУ—ЭЛМ”, 1999. – C. 67- 69.

12.

Империя Хорезмшахов.Станислав Чернявский – М.: Вече, 2018. – С. 75-

79.

13.

Harezmşahlar devleti tarihi (485-618/1092-1221) Prof. Dr. İbrahim

Kafesoğlu. 1972. – S. 41.

14.

Harezmşahlar devleti tarihi (485-618/1092-1221) Prof. Dr. İbrahim

Kafesoğlu. 1972. – S. 77.

15.

З. М. Буниятов. Государство Хорезмшахов- Ануштегинидов 1097 - 1231

гг. 3 ТОМ. 1-TOM. T.: “БАКУ—ЭЛМ”, 1999. – C. 70-71.

16.

З. М. Буниятов. Государство Хорезмшахов- Ануштегинидов 1097 - 1231

гг. 3 ТОМ. 1-TOM. T.: “БАКУ—ЭЛМ”, 1999. – C. 72-73.

17.

З. М. Буниятов. Государство Хорезмшахов- Ануштегинидов 1097 - 1231

гг. 3 ТОМ. 1-TOM. T.: “БАКУ—ЭЛМ”, 1999. – C. 74-75.

18.

Империя Хорезмшахов. Станислав Чернявский – М.: Вече, 2018. – С.

256-267.

19.

Петрушевский И.П. Ислам в Иране. Л., 1966. – C. 148-156.

References

Фойдаланилган адабиётлар:

Rene Grousset, The Empire of the Steppes: A History of Central Asia, Transl. Naomi Walford, Rutgers University Press, 1991, p. 159.

Biran, Michel, The Empire of the Qara Khitai in Eurasian history, (Cambridge University Press, 2005), 44.

A.Yazberdiev. Gurgendj – srednevekoviy nauchniy i kulturniy sentr Vostoka – Ashxabad, Turkmenskaya gosudarstvennaya izdatelskaya slujba, 2018 g., s. 242—243

В. В. Бартольд. Туркестан в эпоху монгольского нашествия. Санкт-Петербург. 1900. – C. 345-350.

Тарихи жахонгушо (Жахон фотихи тарихи) / Алоулдин Атомалик Жувайний; Т.: МУМТОZ SO‘Z, 2015. – Б. 275-278.

Ш.М.Насавий. Жалолиддин Мангуберди ҳаёти – Т.: “Ўзбекистон”, “Ёзувчи”, 1999. – Б. 17-21.

Толстов С. П., Хоразм маданиятини излаб, М., 1948; Ғуломов Я., Хоразмнинг суғориш тарихи, Т., 1959; Абу Райҳон Беруний, қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар, 1 Ж., Т., 1968; Шаҳобиддин Муҳаммад аннасавий, Султон Жалолиддин Мангуберди ҳаёти тафсилоти, Т., 1999; Ойдин Тонарий, Жалолиддин Хоразмшоҳ ва унинг даври, Т., 1999; Буниёдов З., Ануштагин Хоразмшоҳлар давлати, Т., 1998. Неъмат Полвонов.

Тарихи жахонгушо (Жахон фотихи тарихи) / Алоулдин Атомалик Жувайний; Т.: МУМТОZ SO‘Z, 2015. – Б. 340.

З. М. Буниятов. Государство Хорезмшахов- Ануштегинидов 1097 - 1231 гг. 3 ТОМ. 1-TOM. T.: “БАКУ—ЭЛМ”, 1999. – C. 60-65.

З. М. Буниятов. Государство Хорезмшахов- Ануштегинидов 1097 - 1231 гг. 3 ТОМ. 1-TOM. T.: “БАКУ—ЭЛМ”, 1999. – C. 65-66.

З. М. Буниятов. Государство Хорезмшахов- Ануштегинидов 1097 - 1231 гг. 3 ТОМ. 1-TOM. T.: “БАКУ—ЭЛМ”, 1999. – C. 67- 69.

Империя Хорезмшахов.Станислав Чернявский – М.: Вече, 2018. – С. 75-79.

Harezmşahlar devleti tarihi (485-618/1092-1221) Prof. Dr. İbrahim Kafesoğlu. 1972. – S. 41.

Harezmşahlar devleti tarihi (485-618/1092-1221) Prof. Dr. İbrahim Kafesoğlu. 1972. – S. 77.

З. М. Буниятов. Государство Хорезмшахов- Ануштегинидов 1097 - 1231 гг. 3 ТОМ. 1-TOM. T.: “БАКУ—ЭЛМ”, 1999. – C. 70-71.

З. М. Буниятов. Государство Хорезмшахов- Ануштегинидов 1097 - 1231 гг. 3 ТОМ. 1-TOM. T.: “БАКУ—ЭЛМ”, 1999. – C. 72-73.

З. М. Буниятов. Государство Хорезмшахов- Ануштегинидов 1097 - 1231 гг. 3 ТОМ. 1-TOM. T.: “БАКУ—ЭЛМ”, 1999. – C. 74-75.

Империя Хорезмшахов. Станислав Чернявский – М.: Вече, 2018. – С. 256-267.

Петрушевский И.П. Ислам в Иране. Л., 1966. – C. 148-156.