Authors

  • М.Э.Рузимов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.jnci.93589

Keywords:

Калит сўзлар: прокурор назорати қурилиш соҳасига оид қонунчилик қонунийлик ҳуқуқий воситалар миллий қонунчилик муаммолар ва ечимлар.

Abstract

Аннотация: мақолада қурилиш соҳасига оид қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратининг зарурати, прокурор фаолиятининг ҳуқуқий воситалари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари, миллий қонунчилигимиздаги муаммолар ва уларни ҳал этиш масалалари ўрин олган.


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–76_Issue-1_May-2025

357

357

357

357

ҚУРИЛИШ СОҲАСИГА ОИД ҚОНУНЧИЛИК ИЖРОСИ

УСТИДАН ПРОКУРОР НАЗОРАТИНИНГ ЗАРУРАТИ:

МУАММО ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ

М.Э.Рузимов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

бошқарма прокурори

Аннотация:

мақолада қурилиш соҳасига оид қонунчилик ижроси устидан

прокурор назоратининг зарурати, прокурор фаолиятининг ҳуқуқий воситалари
ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари, миллий қонунчилигимиздаги муаммолар ва
уларни ҳал этиш масалалари ўрин олган.

Аннотация:

в статье рассматривается необходимость прокурорского

контроля за исполнением законодательства в сфере строительства, правовых
средств прокурорской деятельности и их особенности, проблемы национальном
законадательстве и пути их решения.

Abstract:

the article discusses the necessity of the prosecutor's control over the

implementation of legislation related to the construction industry, legal means of
prosecutorial activity and their features, problems of national legislation and ways to
solve them.

Калит сўзлар:

прокурор назорати,

қурилиш соҳасига оид қонунчилик,

қонунийлик, ҳуқуқий воситалар, миллий қонунчилик, муаммолар ва ечимлар.

Ключевые слова:

прокурорский надзор, строительное законодательство,

законность, правовые средства, национальное законадательство, пролемы и пути
их решения.

Key words:

prosecutor’s supervision, construction legislation, legality, legal

means, national legislation, problems and solutions.

Қурилиш соҳаси ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий

тараққиётида стратегик аҳамиятга эга бўлган соҳалардан бири ҳисобланади.
Инфратузилмани янгилаш, аҳолига қулай яшаш муҳити яратиш, инвестиция
муҳитини яхшилаш ва саноат ривожини таъминлашда қурилишнинг ўрни
беқиёсдир.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳам қурилиш соҳаси улкан суръатлар

билан ривожланмоқда. Янги турар жойлар, мактаблар, шифохоналар, йўллар ва
бошқа инфратузилма объектларининг қурилиши жамият тараққиёти учун муҳим
аҳамият касб этмоқда.

Президентимиз Ш.Мирзиёев қурилиш соҳаси ходимлари учун байрам

табригида ҳозирги кунда мамлакатимиз том маънода улкан қурилиш майдонига


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–76_Issue-1_May-2025

358

358

358

358

айлангани, бошқа жабҳалар қаторида қурилиш тармоғи ҳам жадал
ривожланаётгани, соҳага янги технология ва инновациялар, энг замонавий
меъморий ечимлар фаол кириб келаётганини, ўтган етти йил давомида
юртимизда қурилиш ишлари ҳажми бир неча баробар ортиб бораётганини,
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 1 минг 500 дан ортиқ
қишлоқ ва маҳаллаларда йўл ва транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-
коммуникация тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларида улкан қурилиш ва
ободонлаштириш ишлари амалга оширилганини, уй-жойга талаб юқори бўлган
ҳудудларда “Янги Ўзбекистон” массивлари ва уй-жойлар барпо этилаётганини
таъкидлади.

1

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

28.01.2022

йилдаги

ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган “2022 — 2026 йилларга
мўлжалланган

Янги

Ўзбекистоннинг

тараққиёт

стратегияси”нинг

22-мақсади доирасида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини
2 баробарга кўпайтириш, 33-мақсад доирасида қурилишда техник меъёрлаш ва
стандартлаштириш илмий-амалий марказини ташкил этиш, шаҳарлар ва қишлоқ
аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш дастурини
ишлаб чиқиш ва қурилиш соҳасини техник тартибга солиш чора – тадбирлари
белгиланганлиги ҳам юқоридаги фикрларимиз тасдиғи ҳисобланади.

2

Ҳақиқатда бугунги кунда Республикамиздаги қурилиш ишлари йилдан-

йилга кенгайиб, унга ажратилаётган маблағлар ҳам ортиб бормоқда.

Шу билан бирга, ушбу соҳада содир қилинаётган қонун бузилиши

ҳолатлари сони ҳам ортиб қолмоқда.

Жумладан,

мамлакатимизда

прокуратура

органлари

томонидан

2023

йилда

қурилиш

соҳасидаги

қонунчилик

ижроси

юзасидан

ўтказилган назорат тадбирлари давомида 15 741 нафар фуқароларнинг
ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланиб, уларнинг ҳуқуқлари тикланган бўлса,
2024 йилда ушбу кўрсаткич 54 фоизга ортиб, 24 265 тани ташкил қилган.

3

Шу сабабли, мазкур соҳа учун ажратилган маблағларнинг мақсадли

сарфланиши, соҳада самарали ҳуқуқий ва техник назоратни таъминлашни
такомиллаштириш зарурати туғилмоқда. Шундан келиб чиқиб, қурилиш
соҳасида прокурор назорати долзарб масала сифатида майдонга чиқмоқда.

Бизнинг назаримизда, мамлакатимиз қурилиш соҳасида мавжуд бўлган

тизимли муаммоларни қуйидаги гуруҳларга бўлиб ўрганишимиз мақсадга
мувофиқ:

1

https://president.uz/uz/lists/view/6552

2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги

Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони // https://lex.uz/docs/5841063

3

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ягона ҳисоботлар портали // Электрон манбаа: http//report.bp.gov.


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–76_Issue-1_May-2025

359

359

359

359

1.

Қонунчиликдаги зиддият ва тушунмовчиликлар – турли соҳалардаги

норматив ҳужжатлар ўртасида уйғунлик етишмайди;

2.

Назорат органлари ўртасидаги вазифалар такрорланиш – айрим

ҳолларда ваколатлар бир неча органга бериб қўйилган;

3.

Коррупция ва манфаатлар тўқнашуви – қурилиш тендерларида ва

экспертиза жараёнларида шаффофлик етишмайди;

4.

Кадрлар малакасининг пастлиги – маҳаллий даражада техник ва

ҳуқуқий саводхонлик кам;

5.

Рақамлаштириш даражасининг пастлиги – ҳужжат айланмаси ва

назорат маълумотлари ҳали тўлиқ рақамлаштирилмаган.

Ушбу тизимли муаммолар ечими сифатида соҳани тўлиқ рақамлаштирган

ҳолда инсон омилини камайтириш муҳимдир. Ушбу орқали соҳада коррупция ва
манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари камайишига, соҳада самарали прокурор
назоратни ташкил қилишга кенг имконият яратади.

Аксарият олимларнинг таъкидлашича, қурилиш саноати бутун дунё бўйлаб

энг кўп меҳнат талаб қиладиган ва энг кам рақамлаштирилган ва
автоматлаштирилган тармоқлардан бири бўлиб, бунинг оқибатида унумдорлик
пастлиги,

ишчи

куч

танқислиги

ва

хавфсизлик

муаммоларига

дуч келмоқдалар.

4

Мамлакатимизда ҳам қурилиш соҳасини рақамлаштириш борасида

бир қатор ишлар амалга оширилган бўлиб, бунга биргина мисол
лицензиялаш, лойиҳаларни келишиш ва экспертизадан ўтказиш жараёнлари
рақамлаштирилди ҳамда инсон омилисиз электрон “Шаффоф дастури” орқали
аниқлаш тизими жорий этилди.

Соҳада амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, таҳлил ва ўрганишлар

ҳали соҳада муаммолар кўплигини, қонунийлик аҳволини такомиллаштириш
зарурлигини кўрсатмоқда.

Объектларнинг ўз вақтида, энг асосийси, тўлиқ ва сифатли қурилишини

таъминлаш энг долзарб масала эканлиги барчамизга бирдек маълум.
Лекин, бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш, сифатсиз иш бажариш, талабга
жавоб бермайдиган қурилиш материалларидан фойдаланиш каби ҳолатлар кенг
авж олган.

Қурилиш объектлари бўйича лойиҳа - қидирув ишларини ташкил этиш

ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда ягона норматив ҳужжат ва амалиёт
мавжуд бўлмаганлиги сабабли, буюртмачилар ва лойиҳачилар ишларни тизимли
ташкил этишда турли муаммоларга дуч келинмоқда.

Оқибатда, сифатсиз лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиши, муддатларнинг

4

G. Ofori, Research on construction industry development at the crossroads, Construction Management and Economics

11 (3) (1993) 175–185, https://doi. org/10.1080/01446199300000017.


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–76_Issue-1_May-2025

360

360

360

360

кечикиши,

оширилган

нархда

маҳсулотлар,

ортиқча

иш

ҳамда

хизмат

турлари

киритиш

каби

салбий

амалиётларга

чек

қўйилмаяпти.

Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда ягона ёндашув мавжуд эмаслиги

сабабли сўнги икки йилда 26 071 та лойиҳага 5 трлн. сўмлик қиймат ортиқча
киритилган.

5

Юқоридагиларга кўра, Қурилиш ва уй - жой коммунал хўжалиги вазирлиги

тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда лойиҳа - смета ҳужжатлари ишлаб
чиқиш жараёнини тартибга солувчи ҳамда лойиҳачилар жавобгарлигини
белгиловчи норматив - ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш таклиф қилинади.

Бунда, объектга ажратилган лимит маблағларини тежаш даражасидан келиб

чиқиб лойиҳачиларга қўшимча устама ҳақлари тўлаш, лойиҳалаш ишларининг
аниқ муддатларини, лойиҳа ташкилотларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари,
муаллифлик назоратини олиб бориш тартиби ва муддатларини белгилаш
лозим.

Шунингдек, лойиҳалаш ва қурилиш жараёнларини “онлайн” назорат қилиш

имконини берувчи хорижда кенг қўлланиладиган BIM (Building Information
odeling) технологияларини ҳам жорий этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Бундан ташқари, ваколатли идоралар томонидан қурилиш учун рухсат

бериш босқичларида бюрократик тўсиқлар яратилиб, коррупциявий ҳолатлар
юзага келтирувчи муҳит шаклланган.

Хусусан, ўтган йиллардаги ўрганишларда қурилиш учун рухсат олишга

доир 30 мингдан ортиқ ариза белгиланган муддатда кўриб чиқилмаган бўлса,
рухсатнома бериш ва лойиҳаларни тасдиқлаш масаласидаги қарийб 1 мингта
ариза асоссиз равишда рад этилган.

Умуман, ўтган йилги ўрганишларда, қурилишга рухсат беришда

1 245 та ҳолатда қонун бузилиши аниқланиб, 74 та ҳолатда чегаралар ва
137 та муҳофаза ҳудудлари, 289 та “яшил ҳудуд”, 246 та автотураргоҳ ва
болалар майдони ташкил этиш талаблари бузилган ҳолда келишиб берилганлиги
аниқланган.

6

Бунинг оқибатида, ҳудудларда тартибсиз қурилишлар авж олган, уйга кириб

чиқиш ва автомобилларни жойлаштириш муаммога айланган, болаларни
ташқарига чиқариш хавфга айланган. Аҳвол шу даражага етиб бордики,
қурилишда тартибни ўрнатишга масъул кенгашнинг ноқонуний хулосалари
кўпчилик инсонлар ҳаётини хавф остида қолдирмоқда.

Ҳақли савол туғилади, “Одамлар ҳаётини хавф остида қолдиришга” ва

амалдаги шаҳарсозлик қоидаларини бузиб, рухсат берувчи бу каби кенгашнинг

5

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 25.02.2025 йилдаги таҳлилий маълумотномаси.

6

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 25.02.2025 йилдаги таҳлилий маълумотномаси.


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–76_Issue-1_May-2025

361

361

361

361

бизга кераги борми? Кенгашлар фаолиятини бу зайлда давом қилдириш асло
тўғри келмайди.

Шунга кўра, юқоридаги тизимли муаммоларни ечими сифатида “Шаффоф

қурилиш” платформасида

“Рақамли шаҳарсозлик кенгаши”

ахборот

тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш таклиф қилинади.

Бунда, Архитектура шаҳарсозлик кенгашлари фаолиятини рақамлаштириш

ва қурилишга рухсат олишда инсон омилини қисқартирилган ҳолда, 3 та рухсат
берувчи ҳужжат, яъни реконструкция қилишга рухсатнома, архитектура
режалаштириш топшириғи, архитектура шаҳарсозлик кенгаши хулосалари битта
ҳужжатга бирлаштирилади.

Ҳозирда бир объект учун мазкур ҳужжатларни олиш учун 30 кун муддат

талаб қилинаётган бўлса, тизим натижаси бўйича бу давлат хизматларини инсон
ресурслари сарфламасдан 20 дақиқада ҳал қилинади.

Мазкур тизими ортидан қуйидаги натижаларга эришилади:
‒ қурилишга рухсат бериш жараёнлари тўлиқ коррупциядан ҳоли соҳага

айланади;

‒ шаҳарсозлик нормалари (қавати, ҳажми, фаолият ихтисослашуви, оралиқ

масофа, автотураргоҳ, яшил ҳудуд, яшил энергия ва бошқа) талаблар инсон
омилисиз автоматик тарзда белгиланади;

‒ кенгашлар фаолияти тугатилади;
‒ Бош режага риоя этилиши устидан назорат кучаяди ҳамда режага зид

бўлган объектлар қурилиш имкони чекланади;

‒ шаҳарнинг рақамли эгизаги реал вақт режимида шаклланиб боради;
‒ рухсат берувчи ҳужжатлар ва муддатлар камайиши, тадбиркорлик

муҳитига ижобий таъсир ўтказади;

‒ рухсат берувчи шаҳарсозлик ҳужжатларини асоссиз рад этиш имконсиз

бўлади;

‒ аҳоли ва бизнес эгалари ортиқча тўлов юкидан озод бўлади.
Соҳани рақамлаштириш орқали

“Рақамли шаҳарсозлик кенгаши”

ахборот тизими жорий қилиниши соҳада прокурор назоратини амалга ошириш
учун ҳам анча қулайликлар яратиб беради. Ҳудудий прокуратураларнинг
қурилиш соҳасига масъул ходимлари ишчи компютерлари ушбу тизим
интеграция қилиниши баробарида улар томонидан масофавий, тез ва сифатли
прокурор назоратини амалга ошириши имконияти юзага келади.