Authors

  • Атаджанова Зулфия Сапарбаевна

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.jnci.93609

Keywords:

Калит сўзлар: транспорт юк ташиш йўловчи ташиш корреляция регрессия транспорт салоҳияти.

Abstract

Ушбу мақола ҳудуднинг ривожланиши ва транспорт фаолияти ўртасидаги ўзаро таъсирни ўрганишга бағишланган. Тадқиқотда йўловчи ва юк ташиш ҳажмига таъсир қилувчи омиллар аниқланиб, уларнинг корреляция ва регрессия таҳлили орқали баҳоланди. 2014--2023 йиллар даврида олинган маълумотлар асосида иқтисодий-математик модел ишлаб чиқилди, бу модел минтақада транспорт ривожланишини прогноз қилиш имконини беради. Натижалар транспорт инфратузилмасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўз таъсирини кўрсатади.


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–76_Issue-1_May-2025

260

260

260

260

ҲУДУДНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

РИВОЖЛАНИШИДА ТРАНСПОРТНИНГ РОЛИ

Атаджанова Зулфия Сапарбаевна

– Тошкент давлат транспорт

университети, “Транспорт логистикаси” кафедраси

Аннотация

Ушбу мақола ҳудуднинг ривожланиши ва транспорт фаолияти ўртасидаги

ўзаро таъсирни ўрганишга бағишланган. Тадқиқотда йўловчи ва юк ташиш
ҳажмига таъсир қилувчи омиллар аниқланиб, уларнинг корреляция ва регрессия
таҳлили орқали баҳоланди. 2014--2023 йиллар даврида олинган маълумотлар
асосида иқтисодий-математик модел ишлаб чиқилди, бу модел минтақада
транспорт ривожланишини прогноз қилиш имконини беради. Натижалар
транспорт инфратузилмасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўз
таъсирини кўрсатади.

Калит сўзлар:

транспорт, юк ташиш, йўловчи ташиш, корреляция,

регрессия, транспорт салоҳияти.

Кириш

Ҳудудий ривожланиш кўп қиррали ва кўп ўлчамли жараён бўлиб транспорт

фаолиятига боғлиқ бўлган иқтисодий тизимларнинг самарадорлигини
таъминлайдиган

муҳим

омилдир.

Ҳудуднинг

ижтимоий-иқтисодий

ривожланишида транспорт комплекси асосий таркибий қисм сифатида муҳим
рол ўйнайди. Ушбу тадқиқот ҳудуднинг ривожланиши ва транспорт фаолияти
ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ўрганишга қаратилган бўлиб, йўловчи ва юк
ташиш ҳажмига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уларнинг таъсир
даражасини баҳолашни мақсад қилиб қўяди. Транспорт фаолиятининг
кўрсаткичлари ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ўртасида кучли корреляция
мавжуд бўлиб, бу омилларнинг таъсирини математик моделлаштириш орқали
прогнозлаш мумкин.

Усуллар

Тадқиқотда корреляция ва регрессия таҳлилига асосланган стохастик

усуллар қўлланилди. Хоразм вилояти бўйича 2014-2023 йиллар давомида
олинган статистик маълумотлар асосида йўловчи ва юк ташиш ҳажмига таъсир
қилувчи омиллар аниқланди. Тадқиқотда қуйидаги усуллардан фойдаланилди:

Корреляция таҳлили: Омилларнинг таъсир даражасини ва боғланиш

йўналишини аниқлаш.

Регрессия таҳлили: Иқтисодий-математик моделни яратиш учун энг кичик

квадратлар усули.

Эксперт баҳолаш: Транспорт фаолиятини тавсифловчи кўрсаткичлар


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–76_Issue-1_May-2025

261

261

261

261

гуруҳи аниқлаш.

Йўловчи ташиш жараёнларини режалаштириш ва бошқариш масалалари

тизимли ёндашувни тақазо этади. Чунки йўловчи ташиш тизими фаолияти ва
жараёнлари турли элемент ва қисмлар ҳамда уларнинг кўплаб эҳтимолий
характердаги

ўзаро

таъсирлари

натижасида

шаклланади.

Йўловчи

транспортининг яна бир муҳим хусусияти унинг параметрлари аниқ
белгиланиши қийин бўлган эҳтимолий муҳитда фаолият кўрсатиши ва бу
муҳитга мослаша олишидадир. Бошқача айтганда, йўловчи транспорти тизими
ўзаро функционал алоқадорлик ва иқтисодий муносабатлар билан боғлиқ
элементлар тўпламидан иборатдир.

Хоразм вилоятида йўловчи ташиш фаолиятининг амалдаги ҳолатини тадқиқ

қилиш орқали уни такомиллаштириш имкониятлари хақида хулоса қилиш
мумкин.

1-расм. Вилоятда ташилган йўловчиларнинг умумий хажмида туманларнинг

улуши

Вилоят бўйича йўловчи ташиш маълумотларидан энг кўп хажм Урганч

шахрига тўғри келади, чунки у вилоятнинг энг йирик шаҳари ҳисобланади.(1-
расм). Йўловчи ташиш хажмига таъсир қилувчи бир қанча омиллар мавжуд
бўлиб, улар:

-

иқтисодиётда банд бўлган аҳоли сони;

-

янги қурилган турар-жой бинолари сони;

-

вилоятдаги жами аҳоли сони;

-

вилоятдаги даромади паст аҳоли сони;

-

вилоят бўйича жон бошига ўртача даромад;

- аҳоли зичлиги;

0,00%

20,00%

40,00%

60,00%

80,00%

100,00%

120,00%

0

10000

20000

30000

40000

50000

60000

70000

80000

90000

100000

Yo'lovchi tashish hajmi, ming yo'lovchi
Foiz
Ulush


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–76_Issue-1_May-2025

262

262

262

262

- йўловчи ташиш фаолиятидаги транспорт воситалари сони;
- шахсий автомобиллар сони.
Хоразм вилоятида юк ташиш хажмини худудлар кесимида таҳлил

қиладиган бўлсак жами ташишларнинг катта қисми асосан Урганч шахри ва
тумани хамда Хива тумани хиссасига тўғри келганлигини кўриш мумкин.

2-расм. Вилоятда ташилган юкларнинг умумий

хажмида туманларнинг улуши


Юк ташиш ҳажмига ҳам бир қанча омиллар таъсир қилади ва улар

қуйидагилар:

-

вилоят бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ);

-

қурилиш ишлари ҳажми;

-

ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар ҳажми;

-

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;

-

транспорт корхоналари сони;

-

жами корхоналар сони;

-

хусусий сектордаги юк автомобиллари сони.

Ҳудудда транспортнинг ривожланиши ва ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий

ривожланишини тавсифловчи кўрсаткичларнинг ўзаро таъсирини баҳолаш учун
маълум бир омилнинг таъсир даражасини ва улар ўртасидаги муносабатлар
йўналишини аниқлаш имконини берувчи корреляция усулидан фойдаланамиз.

Корреляция коэффициенти қуйидаги формула асосида ҳисобланди:

𝑅

𝑝𝑘

𝑖

=

(𝑘

𝑖

− 𝑘

^

) ∙ (𝑝

𝑖

− 𝑝

^

)

𝑛

𝑖=1

√∑

(𝑘

𝑖

− 𝑘

^

)

2

𝑛

𝑖=1

∗ ∑

(𝑝

𝑖

− 𝑝

^

)

2

𝑛

𝑖=1

0,00%

20,00%

40,00%

60,00%

80,00%

100,00%

120,00%

0

1000

2000

3000

4000

5000

6000

7000

Yuk tashish hajmi, ming tonna

Foiz

Ulushi


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–76_Issue-1_May-2025

263

263

263

263


бу эрда

𝑘

𝑖

– № 1-кўрсаткичнинг ҳақиқий қиймати;

𝑘

^

– № 1- кўрсаткичнинг кутилаётган (ўртача) қиймати;

𝑝

𝑖

– № 2-сонли кўрсаткичнинг ҳақиқий қиймати;

𝑝

^

-–№ 2-сонли кўрсаткичнинг кутилаётган (ўртача) қиймати;

n – кузатишлар сони
Регрессия модели чизиқли кўп регрессия тенгламаси шаклида тузилди:

𝑦 = 𝑎 + ∑ 𝑏

𝑛

𝑥

𝑛

𝑛

𝑖=1

бу ерда:

𝑎

– Y-кесишиш коеффициенти;

𝑏

𝑛

–прогноз қилинган индикаторнинг коеффициенти;

𝑥

𝑛

– прогноз кўрсаткичи.

Натижалар

Йўловчи ташиш ҳажмига таъсир қилувчи омиллар учун корреляция

коэффициентлари 1-жадвалда келтирилган.

1-жадвал

Йўловчи ташиш ҳажмига таъсир қилувчи омиллар

учун корреляция коэффициентлари

Кўрсаткичлар

Корреляция
коэффициентининг
кўрсаткичи

иқтисодиётда банд бўлган аҳоли сони;

0,8445

янги қурилган турар-жой бинолари
сони;

0,9090

вилоятдаги жами аҳоли сони;

0,9645

вилоятдаги даромади паст аҳоли сони;

-0,8242

вилоят бўйича жон бошига ўртача
даромад;

0,9942

аҳоли зичлиги;

0,9579

йўловчи

ташиш

фаолиятидаги

транспорт воситалари сони;

0,9165

шахсий автомобиллар сони.

0,9748


Юк ташиш ҳажмига таъсир қилувчи омиллар учун корреляция

коэффициентлари 2-жадвалда келтирилган.



background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–76_Issue-1_May-2025

264

264

264

264

2-жадвал

Юк ташиш омиллари учун корреляция коэффициентлари

Кўрсаткичлар

Корреляция
коэффициентининг
кўрсаткичи

вилоят бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот
(ЯҲМ);

-0,9780

қурилиш ишлари ҳажми;

-0,9829

ишлаб чиқарилган товарлар ва
хизматлар ҳажми;

-0,9897

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;

-0,9899

транспорт корхоналари сони;

-0,9571

жами корхоналар сони;

-0,8815

хусусий сектордаги юк автомобиллари
сони.

-0,9331


Регрессия таҳлили натижалари асосидa йўловчи ташиш модели учун

тенглама қуйидагича:

3

2

1

786

,

0

101

,

1104

741

,

60

345

,

128369

x

x

x

y

бу ерда: x

1

– аҳоли сони,

x

2

– даромади паст аҳоли,

x

3

– жон бошига даромад.

Юк ташиш модели учун тенглама:

2

1

736

,

0

249

,

0

3

,

1643

x

x

y

бу ерда: x1– корхоналар сони,
x2 – саноат маҳсулоти.

Тадқиқот натижалари транспорт фаолиятининг минтақавий ривожланишга

муҳим таъсир кўрсатади. Йўловчи ташишда аҳоли сони ва жон бошига даромад
юқори корреляцияга эга (0.9942 ва 0.9645), юк ташишда эса ЯҲМ ва қурилиш
ишлари муҳим омиллардир (-0.9780 ва -0.9829).

Натижаларга асосланган ҳолда вилоятнинг транспорт салоҳиятини

ривожлантириш учун ҳудуднинг транспорт инфратузилмасига
инвестицияларни кўпайтириш, аҳоли зичлиги паст ҳудудларда субсидиялар
жорий қилиш ва ҳудудда логистика марказларини ташкил этиш мақсадга
мувофиқ.

Хулоса

Тадқиқот транспорт фаолияти ва ҳудудий ривожланиш ўртасидаги кучли

ўзаро боғлиқликни кўрсатди. Ишлаб чиқилган иқтисодий-математик модел


background image

JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS

https://scientific-jl.com/new

Volume–76_Issue-1_May-2025

265

265

265

265

транспорт ривожланишини прогноз қилиш ва бошқарув қарорларини қабул
қилишда қўлланиши мумкин. Шунингдек келгусида экологик ва инновацион
жиҳатларни ҳам ўрганиш орқали мазкур омиллар таъсирини баҳолаган ҳолда
янада самарали натижаларга эришиш имконияти пайдо бўлади.


1.

Л.Ю. Криклевская. Моделирование взаимовлияния развития транспорта и
социально-экономического развития Забайкальского края [Электронный
ресурс] Экономика. 2018г

2.

Атаджанова З.С., Муродов А.С. Транспорт хизматлари сифати самарадорлик
омили сифатида EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND APPLIED
SCIENCES

Innovative

Academy

Research

Support

Center.

https://doi.org/10.5281/zenodo.6478281

3.

xorazmstat.uz

References

Тадқиқот транспорт фаолияти ва ҳудудий ривожланиш ўртасидаги кучли ўзаро боғлиқликни кўрсатди. Ишлаб чиқилган иқтисодий-математик модел транспорт ривожланишини прогноз қилиш ва бошқарув қарорларини қабул қилишда қўлланиши мумкин. Шунингдек келгусида экологик ва инновацион жиҳатларни ҳам ўрганиш орқали мазкур омиллар таъсирини баҳолаган ҳолда янада самарали натижаларга эришиш имконияти пайдо бўлади.

Л.Ю. Криклевская. Моделирование взаимовлияния развития транспорта и социально-экономического развития Забайкальского края [Электронный ресурс] Экономика. 2018г

Атаджанова З.С., Муродов А.С. Транспорт хизматлари сифати самарадорлик омили сифатида EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND APPLIED SCIENCES Innovative Academy Research Support Center. https://doi.org/10.5281/zenodo.6478281

xorazmstat.uz