“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
81
Зулфия Мўминова шеърларида ватанпарварлик ғоялари
Салохиддинова Нигорахон Иномжоновна
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент в.б.
“UNIVERSITY OF ECONOMICS AND PEDOGOGY” НОТМ.
Андижон
Аннотация.
Мақолада Зулфия Мўминова адабий-эстетик оламида
ижтимоийлик тамойили, ватанпарварлик, миллатпарварлик туйғулари ҳақида
мулоҳазалар берилган.
Калит сўзлар
. шахснинг маънавий эркинлиги, публицистик руҳ, бадиий
деталлар, ижтимоийлик тамойили.
Зулфия Мўминова ҳам ўзига хос ижод йўлига эга шоиралардан биридир.
Унинг “Ишқ боғида бор эдим…” тўпламидан жой олган бир қатор шеърларида
шахснинг маънавий эркинлиги, қадриятларнинг жамият муаммолари билан
уйғунликда акс эттирилиши, публицистик руҳ асосий ўринни эгаллайди.
Жумладан, унинг “Шу ватанни севаман жондан…”, “Ватанни ҳар кимга
ишониб бўлмас”, “Ватан тинч – биз тинч”, “Ўзбекистон” каби шеърларида
миллат озодлигига, юрт тинчлигига, Ватан мустақиллигига қайта-қайта урғу
берилади.
Ўзбекистон – она, онажон!
Она сандиғингда қонли кўйлак бор,
Қирқ биринчи йилда тешиб ўтган ўқ.
Она, кўкрагингда олов юрак бор,
Қаҳратон, аёзда музлагани йўқ
1
.
Шеърда келтирилган
сандиқ, қонли кўйлак, ўқ
кабилар бадиий деталлар
бўлиб, бу иккинчи жаҳон урушидан қолган хотираларни эслатади. Ушбу
деталлар ўқувчида беихтиёр ғайритабиий ҳаяжон уйғотади. Бунда ижодкор
ҳеч нарсани яшириб ўтирмайди, балки ўша манзарани керакли деталлар
орқали бадиийлаштира олади. Шеърда “Она, кўкрагингда олов юрак бор”
мисрасининг маъноси ҳали ҳам ватанни севиш, унга садоқатнинг
1
Мўминова З. Ишқ боғида бор эдим... - Тошкент: Шарқ
,
2019. – Б.18.
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
82
мустаҳкамлиги тарзида ифодаланган. Чунки қаҳратон, аёзда ҳали ҳам
музламаган. Яъни она ватанга бўлган муҳаббат сўнмаган.
Зулфия Мўминова адабий-эстетик оламида ижтимоийлик тамойили,
ватанпарварлик, миллатпарварлик туйғулари тасвири, фалсафий-аналитик
таҳлил устувор. У ижтимоий воқеликни – она Ватан мустақиллиги, шахс
ҳурлиги, миллат озодлигини бадиий тафаккур билан теран англайди. Шоира
гўшанга, пахта далалари, шийпон каби топохронослар, келинчак, деҳқон,
гўдак каби образлар, оқ либос, шам, беланчак каби детал образлар орқали
лирик қаҳрамони бўлган ватанпарвар инсон кечинмаларини тасвирлайди.
Маънавий-ахлоқий қадриятлар (эзгулик, яхшилик, озодлик, адолат, гўзаллик
ва ҳ.к) бадиий-эстетик изланишларининг моҳиятини ташкил қилади.
Эртага урушга жўнаб кетар у...
Гўшанга, келинчак, оқ либос ва шам.
Титради: Ватан, бу – э нг буюк қайғу,
Титради: Ватан, бу – энг муқаддас ғам
2
.
Лирик қаҳрамон табиатида намоён бўлаётган ватанга содиқлик,
миллатпарварлик нима сабабдан бунчалик кучли? Буни қандай, қай тариқа
тушунтириш, изоҳлаш мумкин? “Ватанпарварлик – бу ҳар бир миллат
кишисининг ўз она юртига, халқи яратган маънавий, маданий, ахлоқий
қадриятларга бўлган муносабатидан туғиладиган фазилат”
3
ҳисобланиб,
ҳазрати инсоннинг руҳиятида шаклланган фикрнинг ўй-кечинма тарзида
ҳаётга, жамиятга, воқеликка муносабатида кўринади. Бу қараш юраги ватан
ишқига тўлган ҳар қандай инсонда кучли ҳиссий-эстетик муносабат уйғотади.
Ўзбекистон —
Бемаҳал совуқ,
Қиров тушган пахтани териб,
Тирноқлари кўкарган деҳқон.
Сенда —
Ўйчан кўзга сурмамас,
Пахта суртган келинчаклар бор.
2
Мо'минова З. Бешикларни асрагин дунё. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти.
1988. – Б. 26.
3
Ҳамидова Ҳ. Ҳалима Худойбердиева лирикасининг бадиий хусусиятлари: фил.фан.номз… дисс.
автореферат. – Тошкент, 2004. – Б.13.
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
83
Оналари пахтага кетган
Гўдакларни асраган шийпон
Паноҳида беланчаклар бор.
Тинчлик учун овоз бераман!
4
.
Зулфия Мўминова адабий-эстетик оламида ижтимоийлик тамойили,
ватанпарварлик, миллатпарварлик туйғулари тасвири, фалсафий-аналитик
таҳлил устувор. У ижтимоий воқеликни – она Ватан мустақиллиги, шахс
ҳурлиги, миллат озодлигини бадиий тафаккур билан теран англайди. Шоира
гўшанга, пахта далалари, шийпон каби топохронослар, келинчак, деҳқон,
гўдак каби образлар, оқ либос, шам, беланчак каби детал образлар орқали
лирик қаҳрамони бўлган ватанпарвар инсон кечинмаларини тасвирлайди.
Шоиранинг лирик қаҳрамони урушнинг одамлар ҳаётига раҳна солишидан
ўкинади, ватан мадҳини, тинчликни куйлайди. Унинг туйғуларини
шакллантирган, шахсиятини тарбиялаган тупроқ ҳиди, пахта далалари,
қишлоқнинг содда одамлари бўлади. Шунингдек, ХХ аср кишиларининг
аянчли ва машаққатли тақдирини бош мавзу сифатида бадиийлаштиради. Юрт
мустақиллиги, тинчлик олий неъмат эканлигига алоҳида урғу беради.
Шеърларининг ўзига хослиги, ғоявий-эстетик жиҳатдан таъсирчанлиги
шундан.
Зулфия Мўминова шеъриятининг халқчиллиги, ватанга бўлган садоқат
туйғусининг бетакрорлиги унинг лирикасида етакчи тамойилга айланган.
Шеърларида халқ тақдири, унинг яшаш тарзи, инсонларнинг содда қалби
аксланади. Шунингдек, миллийлик хусусияти ҳам устуворлик касб этади.
4
Мо'минова З. Бешикларни асрагин дунё. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти.
1988. – B. 7.
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
84
Адабиётлар
1.
Мўминова З. Ишқ боғида бор эдим... - Тошкент: Шарқ,
2019. – Б.18.
2.
Мо'минова З. Бешикларни асрагин дунё. – Тошкент: Ғафур
Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти.1988. – Б. 26.
3.
Ҳамидова Ҳ. Ҳалима Худойбердиева лирикасининг бадиий
хусусиятлари: фил.фан.номз… дисс. автореферат. – Тошкент, 2004. –
Б.13.
