“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
176
Болалар кўрсатувларининг ўзига хос хусусиятлари
Юнисова Меҳрибан Даулетмурат қизи
Қорақалпоқ давлат университети телевидение ва радиоэшиттиришлар
мутахассислиги 2 босқич магистранти
Аннотация
:
Ушбу
мақолада
телевидениеде
болалар
учун
кўрсатувларнинг ўзига хослигини кўрсатиб берадиган асосий омиллар,
болалар кўрсатувлари вазифалари, жамияда болаларни тарбиялашдаги ўрни
масалалари таҳлил қилинган. Бундан ташқари, болалар кўрсатувларига
қўйиладиган талаблар, болалар кўрсатувларининг ўзига хосликлари маҳаллий
телеканал мисолда таҳлилга тортилган.
Калт сўзлар
: Болалар кўрсатувлари, журналистика ва психология,
болалар аудиторияси, умуминсоний қадриятлар.
Бугунги куни телевидение ижтимоий ҳаётнинг ажралмас бир қисми
ҳисобланади.
Телевидение
аудиторияни
янги
информация
билан
таъминлайди, янги инсонлар билан таништиради. Болалар аудитория учун
тайёрланган кўрсатувлар ҳам ўзига хос вазифаларни бажаради. Ёш
аудиториянинг эътиборини тортиш орқали уларнинг бўш вақтларини
мазмунли ўтқазиш билан чекланиб қолмосдан, уларни ҳар томонлама билимли
ва ҳаётга ҳам тайёрлашдан иборат.
Телевидение – болаларга тарбия беришнинг асосий қуролларидан бири
ҳисобланади. Болалар учун кўрсатувлар фақатгина кичик ёшдаги болалар учун
кўрсатувлар тайёлаб кўрмасдан, ўсмирлар учун ҳам кўрсатувлар тайёрлаб
боради.
Болалар учун кўрсатувлар тайёрлашда уларнинг мавзуига алоҳида
эътибор
қаратилади.
Биринчидан,
телевидениеда
болалар
учун
кўрсатувларнинг доимий эмаслиги, болаларда кўрсатувни кўришга бўлган
истакни камайтириб қўйиши мумкин. Иккинчилан, бугунги телевидение
боланинг шаклланаши, унинг онгига таъсир қилади, шунинг учун ҳам
кўрсатувларнинг сифат даражасига алоҳида эътибор берилади. Учунчидан,
ҳар бир бола ўз дунёсига эга, шу сабабли болаларнинг қизиқиш ва талабларини
ўрганиб керак бўлади. Туртинчидан, телевидение болаларда қизиқищ
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
177
шакллантиришгина эмас, у болаларга дунёни кенг ҳолда кўрсатувчи восита
ҳам ҳисобланади.
Болалар журналистика ва психологияси бўйича қатор олимлар илмий
ищлар олиб боришган, улардан, А.Н.Фортунатова [1], Н.В.Шохина [2]
И.Г.Кацев [3]. Болалар журналистикасининг болаларни ҳаётга тайёрлашдаги
ўрни ҳақида Д.Б. Эльконин [4], Э.Х. Эриксонларнинг [5] меҳнатларида ўз
аксини топган.
Болалар учун кўрсатувлар қандай шаклда бўлиши керак деган савол
кўпчилик томонидан берилади. Қандай кўрсатувлар болалар учун тамошабоп?
Бизнинг фикримизча болалар аудиторияси учун бағишланган кўрсатувлар
қўйидаги талабларга жавоб бериши керак:
1. Тамошабинлар билан интерактив алоқа: кўрсатувда аудитория билан
яхши алоқа ўрнатилиши лозим.
2. Болалар учун кўрсатувларда уйин турларидан фойдаланиш мақсадга
мувофиқ келади. Нимага деганда керакли бўлган маълумотлар ва янгиликлар
уйин шаклида берилса, болалар томонидан тез хазм қилинади.
3. Иложи борича қисқа сюжетлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ
келади. Кўрсатув 15-20 минут атрофларида бўлиши керак, нимага деганда
қизиқиши тез сусайиб қолади.
4. Кўрсатувларга кучли бошловчиларни чақириш керак. Улар керак
жойларида актерлик маҳоратини ҳам ишга солиши лозим. Аниқ ва лунза
гапириш, болалар билан «бир тилда» гаплаш мақсадга мувофиқ келади.
5. Болалар учун кўрсатувларда ёрқин ранглардан фойдаланиш.
А) қизил ранг – энергия ёки ҳаётга деган қизиқишна юксалтириш.
Б) сариқ ранг (апельсин ранг) – боланинг психологик ҳолатига яхши
таъсир кўрсатади, қобилияти билан энергияси тошритади.
В) сариқ ранг – бу ранг кайфиятни кўтариб қўймасдан, миянинг яхши
ишлашига таъсир қилади, эътиборни бир жойга жамлайди.
Г) кўк ранг – асабни тиничлантиради, уйқуни яхшилайди.
6. Кўрсатувда ёқимли ва паст овоздаги мусиқадан фойдаланиш.
7. Болани қизиқтириш учун кўрсатув журналист ёқимли оҳонг билан
гапириши керак.
8. Текстни ёдлаб олмаслик керак, жонли алоқа ўрнатган ҳолда
маълумотларни жонли тарзда ётқазиш керак.
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
178
9. Кўрсатувга болалар учун обрули мехмонларни чақириб туриш лозим.
Болалар улардан мотивация олсин.
Кўпчилик олимлар ҳаддан ташқари телевизор кўриш болаларда
патологик оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлаб ўтишади.
Экрандаги ёмон ҳаракатлар ёш авлоднинг онгига ёмон таъсир қилиши
мумкин. Зурликка бағишланган айрим фильмлар болаларда тунда қўрқиш ва
тинишсизланиш аломатларини келтириб чиқариши мумкин.
Қорақалпоғистон телеканали ўзининг пайдо бўлган кунидан бошлаб шу
кунгача болалар учун кўрсатувларга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.
Телеканал томонидан эфирга узатилган болалар учун кўрсатувлар ҳар хил
даврларда ҳар хил вазифаларни бажариб келган.
Айниқса,
мустақилликдан
кейинги
йиллари
кўрсатувларнинг
тематикаси бойиди, жанрлар ҳилма-ҳиллиги ошди. Биз Қорақалпоғистон
телеканалида болалар учун кўрсатувлар тайёрлашда асосий вазифалари
қўйидагилар иборат эканлигини аниқладик:
- Ҳозирги кунда мамлакатимизда амалга оширилиб келинаётган
реформаларни болалар тилида тушунарли этиб етқазиб бериш. Яъни
болаларга тўғридан-тўғри эмас, ҳар хил уйинлар кўринишида етқазиш.
- Болаларнинг билим даражасини, онгини ўстиришга таъсир
кўрсатадиган кўрсатувларга алоҳида эътибор қаратиш. Яъни болаларнинг
қобилиятини юксалтиришга қаратилган кўрсатувларни тайёрлаш.
- Миллий урф-одатларимиз, тарий меросларимизди қадрлашга
қаратилган кўрсатувларни тайёрлаш. Нимага деганда болани эрта ёшдаг
миллийлик, миллий қадриятлар рухида тарбиялаш уларнинг келажакда ақлли
ва идрокли бўлиб ўлғайишида ўрни беқиёс.
- Болаларни Ватанни севиш, умуминсоний қадриятлар рухида
тарбиялаш ҳам асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Болаларга
кичкиналигидан инсонийлик, асосийси унинг юрагида миллий қаҳрамонлар,
уларнинг хизматлари бўйича фикрларни шакллантириш келажакда ўз
натижасини беради.
Шу асосда Қорақалпоғистон телеканалида қатор кўрсатувлар
тайёрланиб келинмоқда. Улар қаторига «Балалар студиясы», «Ким епшил, ким
шаққан», «Ойлан, излен, тап», «Жумбақлар атаўы», «Түлкишек», «Сырлы
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
179
әлем», «Сениң бос ўақтың», «Балалар дүньясы», «Тапқыр балалар» ва бошқа
кўрсатувларни киритсак бўлади.
Болалар учун кўрсатув тайёрлаш юки оғир. Боланинг қизиқувчанлигини
аниқлаш ва улар дунё қарашини аниқлаш осон эмас. Шунинг учун ҳам
Қорақалпоғистон телеканалида эфирга узатилиб келинаётган кўрсатувларнинг
кўпчилиги Ўзбекистоннинг болалар телеканалларидаги кўрсатувларига ухшаб
кетади. Мисоли, бир вақтлари Ўзбекистон каналида эфирга узатилган «Қувноқ
стартлар» кўрсатувлар Қорақалпоғистон телеканалида «Қуўнақ стартлар»
кўринишида эфирга узатилиб келинди.
Бугунги кунда Қорақалпоғистон телеканалининг кўрсатувларини
интернетдан топиш қийн, айрим кўрсатувлари тақдим этилган бўлса ҳам
ҳаммасини ҳам интернетдан топиш қийин. Бизнинг фикримизча бугунги
болаларнинг кўпчилиги интернетдан контентларни томашалаганди қўлай
кўради. Шундай экан телеканал томонидан эфирга берилиб келаётган
кўрсатувлар ҳам интернет тармоғига жойлаштириб борилса, кўрсатувларнинг
тамошагирлиги анча ортган бўлар эди.
Шундай экан бугунги кун болалар кўрсатувларига катта талаблар
қўйилади. Сабаби бир томондан болалар кўрсатувлари you tube видео
контентлари, иккинчи томондан ижтимоий тармоқлар болалар учун
берилаётган қисқа рилслар билан рақобатлашишга тўғри келмоқда. Шундай
экан экранларда узатилиб келинаётган кўрсатувларнинг ҳам ижтиомий
тармоқларга мослашган форматларини яратиш давр талаби бўлиб қолмоқда.
Адабиётлар
1. Фортунатов А.Н. Проблемы истории телевидения: (Текст): Учебное
пособие / Фортунатов А.Н. - Н.Новгород: Нижегородской гуманитарный
центр, 2007. Стр -105.
2. Шохина Н.В. Современное состояния детских телеканалов России и
Германии.: Под редакции Бережной. Спб – Санкт-Петербургский
государственный университет, 2012, стр-230.
3. И.Г.Кацев. История российского телевидение (1917-2000) : / Г.Кацев.
М: - РГГУ, 2004, стр -256.
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
180
4. Эльконин Д.Б. К проблеме периодизации психическое развития в
детском возрасте. (Текст) / Эльконин Д.Б. Вопр. Психологии.
Педагогика.2001, №4, стр-97.
5. Эриксон Э.Х. Детство и общество / перевод с англиского. / Эриксон
Э.Х. СПб- Реч: 2002, стр-89.
