“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
394
Актёрлик санъатида сўзнинг ўрни
“Драматик театр ва кино санъати” кафедраси
Профессори, Ўзбекистонда хизмат
кўрсатган ёшлар мураббийси Ҳ.А.Маҳмудова
Аннотация
Мақола театр санъатида саҳна нутқининг аҳамияти хақида сўз
юритилади. Нутқ актёр ижодининг тожи ҳисобланади. Сўз устида ишлаш
жараёнида режиссёр ва актёр нималарга эътибор берилиши лозимлиги,
партнёр билан мулоқатда тасаввурнинг ўрни, оҳанг сўз ости маъносини
англаш орқали топилишига эътибор қаратилади.
Таянч иборалар
: матн; сўз ости маъноси; тасаввур; маъно оҳанги;
талаффуз; нутқ техникаси; овоз, нафас; сўз харакати; сўз таъсирчанлиги.
Аннотация
В статье обращено внимание на значении сценической речи в
театральном искустве. По определению В.И.Немировича-Данченко “Слово
венец творчества”. В работе над словом режиссёрам, актёрам необходимо
обратить внимание на роль видений, воображения, в общении с партнёром, на
текст и подтекст в результате которых рождается верная интонация
Опорные слова
: текст; подтекст; интонация; видения; воображение;
техника; смысл; выразительность
Актёрнинг энг таъсирчан қуролларидан бири унинг овози ва
нутқидир.
К.С.Станиславский ва унинг издошлари сўз ҳаракатига катта
эътибор беришган. Шекспир асарларини саҳналаштиришда меҳнатнинг
тўртдан уч қисми сўз устида ишлашга кетганидек, Мольер, ўзбек мумтоз
драматурглар: Шайхзода, И.Султон, Уйғун, Алишер Навои асарларини
томошабинга етказишликда сўзнинг ўрни беқиёсдир. Афсуски этюд устида
ишлаш жараёнининг ўзига ҳос камчиликлари ҳам мавжуддир. Табиийликка
эришиш, ҳаётий хақиқатни излаш ниқоби остида бугунги саҳнамизда адабий
нормаларга риоя қилмайдиган, ифодасиз, содда, оддий нутқ устиворлик
қилмоқда. Саҳна нутқига, унинг театрга ҳос бўлган таъсир кучи шунчаки
ўткинчи гап эмас. Асар устидаги этюд кўринишига эга жисмоний ҳаракатлар
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
395
топиш йўлида изланишлар олиб бораётган режиссёр, муаллиф томонидан
берилган сўзларга ўтиш жараёнида саҳна нутқининг бой имкониятлари, унинг
бадиий ифодавийлигини мутлақо унитиб қўймаслиги керак.
Айтганимиздек, драматик театр санъатида саҳнавий хатти-ҳаракатни
томошабинга етказиб, ифодалаб берувчи энг асосий восита - бу сўздир.
Немирович-Данченко “Сўз - ижод тожи” - деб, бекорга айтмаган. Актёрлик
санъатининг назарияси сўзга ўз нуқтаи назаридан келиб чиқиб ёндошади. У
сўзни таъсир восита, ёинки “сўз хатти-ҳаракати” сифатида ўрганади. Бу
назария актёрлик санъатининг ўзига ҳослиги, унинг талабларига таянади.
Инсон онгига таъсир этувчи энг кучли восита сифатида сўз, образ яратиш
жараёнида мантиқий хатти-харакатга асосланган актёр ижодида катта
аҳамиятга эга. “Сўз хатти-ҳаракати” актёрнинг барча хатти-ҳаракатларидан
энг муҳими ва энг таъсирчан ҳаракатдир. Актёр партнёр онгига сўз орқали
қанчалик усталик билан таъсир этса, томошабин ҳам шунчалик таъсирланади.
Актёрлик санъатида сўз қудрати бебаҳодир. Актёр сўз орқали партнёр
тасаввурига таъсир қилади, унинг ички кўзгусида зарур манзарани ҳосил
қилишга интилади. Партнёрнинг “Қулоғи учун эмас, кўзи учун” харакат
қилмоқ зарур, дейди К.С.Станиславский. Демакки, ўз тассавуридаги фикр -
манзараларини партнёрнинг тасаввурига сингдиришга ҳаракат қилмоқ зарур.
Ҳаракат - иродавий амалдир. Ҳаракат - жисмоний, сўз орқали ҳамда
фикрий фаолиятни ўз ичига олади. Бу жараёнлар ўзаро боғлиқликда кечади.
Сўзлаш, гапириш - харакат қилиш демакдир. Ўз тасаввуримизни
бошқаларга сингдириш мақсади ҳаракатимизни фаоллаштиради. Бошқалар
сизнинг тасаввурингиздаги манзарани кўришадими, йўқми бунинг аҳамияти
сиз учун муҳим эмас. Бу табиат ва онгости кучларга боғлиқ. Сиз учун
мақсадингизга эришиш, партнёр тасаввурига таъсир этиш хоҳиши, истаги
бўлса бас. Хоҳиш, истак эса хатти-ҳаракатни қўзғатади.
“Томошабин олдига сафсата қилиб чиқиб кетиш ва сўз орқали таъсир
қилиб ҳаракат қилиш бу бутунлай бошқа - бошқа нарсалардир. Биринчи
вазиятда бу “артистлик” қилиш, иккинчи вазиятда инсон сифатида жонли
ижро этиш демакдир”.
1
1
Станиславский К.С. Моя жизнь в искусстве. – М., 1933 т.3. – С.92-93
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
396
Сўз орқали бўладиган ҳаракатнинг учта шарти бор:
1.
Сўз ости маъносини аниқлаб, оҳангини маънога қараб топиш.
2.
Тасаввур қилиш – бирламчидир.
3.
Сўз ҳаракатининг учинчи шарти - нутқ техникаси.
1/ Сўзни оҳанг билан ўқиш, ўрганиш, ёд олиш тавсия этилмайди
.
Фақат тасаввурдаги тимсолнинг муносабати, ҳаракати, мақсад ва сабабларга
асосланиб сўзнинг туб маъносини етказиш мумкин. Берилган жиҳатлар орқали
тафаккур қилиш лозим. Инсон овозининг оҳанграболиги, гўзаллиги ва
таъсирчанлиги, сўз ва фикрни қалбдан қалбга бақириқ-чақириқсиз, табиий
овозда етказишга ҳам боғлиқ.
Актёр ўз сўзларига қанчалик ташқи оҳанг бермасин, қанчалик ўз
ҳиссиётларини қўзғатишга ҳаракат қилмасин, қанчалик уларни ўз бошидан
“кечиришга” уринмасин, агарда ўз тасаввурида гапираётган нарсасини
кўрмаса “сўз орқали ҳаракат”га эриша олмайди. Сўзга атайин оҳанг бериш,
сунъийликка, декламацияга олиб келиши ҳаммага аён. Шу билан бирга, актёр
ўз овозининг оҳанг имкониятларини бойитмаса, улардан фойдаланишни
билмаса, сўз ҳаракати мантиғининг мураккаб ҳолларида керак бўладиган
ёрқин ва ифодавий нутқни эгаллаши мумкин эмас. Шу боис у ўз нутқининг
оҳангдорлигига эътибор қаратишга мажбур.
Ташқи қуруқ оҳанглардан ҳолис бўлиш учун актёр овоз оҳангини
ҳаракатнинг таъсир кучига айлантириши лозим.
Актёрлар хунарга айлантирган бу каби иллатларга қарши кураш тескари
ҳолатга ҳам олиб келган ва олиб келмоқда. Саҳна нутқининг оҳангдорлиги,
аниқ ва равонлигига эътиборсизлик натижасида сўз ўз таъсир кучини
йўқотмоқда, саҳнадаги сўз ҳаракатлари мужмал бўлиб, асар маъносига салбий
таъсир кўрсатмоқда. К.С.Станиславский актёрлардан ҳамиша пурмаъно
таъсирчан хатти - ҳаракатларни талаб қилиб келган, шу жумладан нутқнинг
оҳанграболилига ҳам катта эътибор қаратган. Аммо у, тўғридан-тўғри қуруқ
оҳанг устида ишлашни инкор этган. Оҳанглар мақсад ва вазифалардан келиб
чиқиб, на фақат ёрқин бўлиши, улар жонли, ҳаракатга бўйсунган бўлиши
даркор.
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
397
К.С.Станиславский бундай оҳангларнинг туғилиши қонунларини
белгилаб кетган. Агарда актёр бу қонунларга бўйсунган ҳолда ижод қилса
(онгли - ихтиёрий ёки онгости - беихтиёрий ҳолда) у сўз орқали фаол ҳаракат
қилаолади. Бошқача қилиб айтганда, оҳанг шакли ҳаракат мазмунидан келиб
чиқса жонли, мақсадга бўйсунган, хаққоний тус олади.
Агарда инсон ўз мақсадига етишиш жараёнида жон куйдирса,
гапираётган сўзларга бефарқ бўлмаса ва бу сўзлар қалбини ларзага солса унинг
нутқи ҳам таъсирчан, овози эса оҳангларга бой бўлади. Ўз таассуротларни
ёрқин ифодалаб бермоқчи бўлган инсон овозининг бутун кўламидан
(диапазонидан) фойдаланишга ҳаракат қилади. На фақат оҳангларнинг турли
рангларидан, қарама-қарши ранглардан ҳам фойдаланиш нутқнинг
ифодавийлигани бойитади.
2/ Тасаввурдаги манзаралар (видение) - бирламчидир.
Актёр қўлига
олган роль матнида пьеса иштирокчиси тасаввурининг натижаси берилган,
тасаввурдаги манзаралар эса матн ортида қолиб кетган бўлади. Агарда актёр
матнни синчиклаб ўрганиш, сўз ости маъноларни очиш орқали, шу
тасаввурдаги манзараларни тикламаса, агарда унинг ҳар галги ижросида, ҳар
бир сўзида бу манзаралар тасаввурида тикланмаса, бундай актёр сўз орқали
партнёр ва томошабинларга таъсир этолмайди.
Сўз орқали муносабатга киришиш жараёнида тасаввурнинг ўрни асосий
аҳамиятга эгадир. Роль, ёдлаш орқали эмас тасаввур қилиш орқали
ўзлаштирилади. Тасаввурнинг мумкин қадар ёрқинлаштирилиши, берилган
шарт-шароитни кескинлаштирилиши актёр ифодавийлигининг белгисидир.
Ижодкор қобилиятининг даражасини унинг тасаввур ва ҳаёлот салоҳияти
белгилайди. Ижодий салоҳият эса таъсирчанликка, тасаввурнинг қудратига
боғлиқ. Одатда, кўз ўнгимда кўрганимни - гапиряпман ҳаракатлари бир-
бирига мос тушади. Баъзан кўрганим билан гапирганим бир-бирига тўғри
келмайди. Бир нарсани кўряпман, бошқа нарсани гапиряпман. Ўзаро
муносабат вақтида ҳамсуҳбатнинг тасаввурини уйғотиш керак бўлади.
Бошқача қилиб айтиладиган бўлса ҳамсуҳбатнинг қулоғига эмас, «кўзига»,
тасаввурига, ҳаёлотига таъсир ўтказиш зарур. Роль устидаги ишнинг
дастлабки босқичида, қаҳрамоннинг қиёфаси ҳали тасаввуримиздан узоқроқ
бўлгани боисидан, қаҳрамон ва ўзимизга яқин бўлган берилган шарт-
шароитларга мурожаат этганимиз мақсадга мувофиқдир. Бунда, этюд орқали
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
398
берилган шарт-шароитларни аста- секинлик билан ўзлаштириш, бойитиш ва
тасаввурни уйғотиш назарда тутилмоқда. Албатта қаҳрамонга хос бўлган
тасаввур манзаларини бирдан уйғотиш анчайин мушкулдир.
3/
Нутқ техникаси.
Томошабин ва эшитувчи
сўз орқали
саҳнада содир
бўлаётган жараённинг
маъносини
англаб боради.
Тимсол - образ ифодавийлигини яратиш жараёнида нутқ техникаси
катта аҳамиятга эга. У саҳна нутқининг асосий омилларидан биридир. К.С.
Станиславский, образ ички дунёсини ёрқин ва аниқ ифода этилишида
тимсолга мос овоз ва нутқидан фойдаланишга катта эътибор берган. Актёр
фақат овоз ва нутқ техникасини эгаллагандагина ўзида бўлиб ўтаётган образ
кечинмаларини ифодалаб бериши мумкин. Агарда актёрнинг овози ўзига
бўйсунмаса, имкониятлари паст бўлса, нутқи равон бўлмаса, дикция ва
орфоэпик нормалардан узоқ бўлса актёр ижросида шакл ва мазмун бир-бирига
зид келади ва ижро таъсирчанлиги бузилади.
Нутқида камчилик бор бўлган актёр партнёр онгига таъсир этиш
жараёнида муаммоларга дуч бўлади, чунки сўз орқали ифода этиладиган фикр
ва таассуротларини етказиб беришга қийналади. Талаффузининг бузилиши
сўз мазмунига путур етказади. Агарда актёрда нутқ нуқсонлари бўлмасада
сўзнинг ундош товушларни ямлаб, унлиларни қисқартириб гапирса,
талаффузи аниқ бўлмаса, демак у, биринчидан, гапирган гапи нима ҳақида
эканлигини тасаввур қилмаётганлиги ёки сўзлар нима мақсадда
гапирилаётганлигини билмаслиги ҳақида далолат беради. Иккинчидан, у нутқ
техникаси эалламаган бўлади. Шунга ўхшаш барча вазиятларда актёр ўз
тасаввуридаги манзараларини сўз орқали ифодалаб беришга ожизлик қилади.
Сўз таъсирининг кучи ўта муҳимлигини англаган ҳолда барча театр
билим юртларида “Саҳна нутқи” фанига якка тарзда ўқитиш учун соатлар
ажратилган. Бу дарсларда бўлажак актёр ва режиссёрларни сўз ҳаракати ва
унинг таъсирчанлигини оширишга қаратилган юксак техникани эгаллаш
вазифаси қўйилган. Аммо шунга қарамасдан саҳна нутқининг бугунги аҳволи
айтарли яхши эмас. Бу ҳолат ҳам объектив, ҳам субъектив сабабларга боғлиқ.
Объектив сабаблар: табиийки, театр ўз тараққиётида эстетик қарашларини
замон талабларга мос ўзгартириб боришга мажбурдир. Кинематограф,
телевидение таъсири остида томошабинларнинг қабул қилиш талаби, диди
ўзгарган ва театр баландпарвозлик, декламация, театрлийликдан воз кечиб,
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
399
табиийликка, ҳаётий ҳақиқатга, натурализмга интила бошлади. Бу саҳна
нутқига ҳам ўз таъсирини ўтказди.
Иккиламчи санъат деб юритиладиган режиссура ва актёрлик санъатида
аниқ қонун ва қоидаларсиз, ички тушунча ва сезгиларга таяниб ижод қилиш
“мумкин” деган фикр юрса /чунки бу санъатлар драматургияга асосланган ва
тайёр сўзни қалқон қилиб олишлари мумкин/, “Саҳна нутқи” фани маълум
муқим қоида ва конунларга бўйсунади. Нафас ва овоз қўйиш, талаффуз -
дикция, орфоэпик нормалар ҳақида тасаввурга эга бўлиш камлик қилади, улар
ҳақида аниқ билим ва кўникмаларни эгаллаш, тажриба ортириш муҳимдир.
Мутаҳассис бўлмасдан туриб ҳам нутқ ҳақида фикр юритиш мумкин. Овоз
борми йўқми, нутқи равонми йўқми, талаффузи тўғрими йўқми буларни ҳамма
сезиши мумкин. Аммо нутқнинг нозик томонларини фақат мутаҳассис
аниқлаши мумкин. Актёрнинг нафаси тўғри қўйилганлиги, овознинг
қайтаргичларга йўналтирилганлиги, жарангдорлиги, қўлами кенглиги; мақсад,
хатти - ҳаракат, тасаввурга бўйсундирилган оҳангларининг ранг-баранглиги;
матн устида ишлаш кўникмалари борми йўқми ва ҳ.к. буларга фақат
мутаҳассис жавоб бериши мумкин. Бўлғувси режиссёр ва актёрлар “Саҳна
нутқи”нинг бундай мураккаб соҳаларини тажрибали педагог - мутаҳассис
бошчилигида жиддий ўзлаштиришлари лозим.
“Актёр сўзнинг ҳайкалтароши бўлиши керак” - дейди К.С.
Станиславский.
2
П.Ершов ўзининг “Сўз ва сўзсиз ҳаракат мантиғи” (Логика словесных и
бессловесных действий) китобида гап тузиш мантиғига катта эътибор
қаратган. “Гап тузишнинг ички психик томони, борлиқни узуқ-юлуқ,
тасодифий боғлиқ қисмларга бўлиб эмас, шу борлиқнинг ўзаро боғлиқ
жиҳатларини жамлаган ҳолда яхлит кўраолишлик билан боғлиқ. Гап ясашнинг
(лепка фразы) ташқи физик томони унинг аниқ ва равшан ифодаланиши,
оҳангида эса унинг грамматик ҳамда маъновий қурилмаси акс этмоғи лозим.
Сўз ҳаракатининг бу иккала томони бир-бири билан узвий боғлиқдир.
Агарда актёр ички кўзгу билан гапираётган гапининг нима ҳақида эканлигини
англаса, маъно ва мағзини чақиб, нимани ва нима учун гапираётганини билса,
у бу ҳақда атайин ўйлаб ўтирмайди, гап ўз-ўзидан ўз шакл - шамойилини
2
К.С. Станиславский. Собр. Соч.: в 8-ми тт. - М., 1954-1961
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
400
топади. Ва унинг акси, агарда актёр гап тузиш қоидаларини билса, маъносини
очишга ҳаракат қилса бу ўз навбатида актёрнинг тасаввурини қўзғатишга
ёрдам беради.”
3
/
Актёрнинг вақт ва макон бирлигида топган мосламалари унинг
қобилияти ҳақида далолат беради. Бу тамойил сўз ҳаракати ва нутқнинг оҳанг
бойлигига ҳам таалуқли. Партнёр онгига ҳақиқий таъсир этмоқчи инсон ҳеч
қачон узоқ вақт давомида бир хил оҳангдан, усулдан фойдаланмайди.
Оҳанг бойлигига эришиш учун актёр, биринчидан - тасаввурни
такомиллаштириш, бойитиш зарур. Гапираётган гапи остида турган тасвирни
ички кўзгусида ёрқин, тимсолий тарзда кўриши керак. Иккинчидан - сўз ва
гапнинг аниқ ва равон етказиш кўникмасига эга бўлиши ва учинчидан - сўз
ҳаракати услубиятидан моҳирона фойдаланиши зарур. Томошабин воқеалар
оқимини сўз орқали англаб етади. Сўзнинг аниқ ва равон етиб келмаслиги,
беътасирлиги, ямланиб, чайналиб гапириш - биринчи навбатда томошабинга,
қолаверса муаллиф ва ўз касбига нисбатан ҳурматсизлик белгисидир.
Адабиётлар рўйхати:
1.
Носирова А. Саҳна нутқи. Т., Фан ва технология нашриёти. Т., 2012 й.
2.
Хожиматоа М, Саҳна нутқи. “Янги авлод” нашриёти. Т., 2007й.,
3.
Холиқулоа Г. Сахна нутқи фанини ўқитиш методикаси. Т., 2023 й.
4.
К.С. Станиславский. Собр. Соч.: в 8-ми тт. - М., 1954-1961
5.
Станиславский К.С. Моя жизнь в искусстве. – М., 1933 т.3. – С.92-93
6.
П.Ершов «Логика словесных и бессловесных действий», т.1
7.
Козлянинова И.П., Промтова И.Ю.., Сценическая речь. Изд. ГИТИС. 2002 г.
3
П.Ершов «Логика словесных и бессловесных действий», т.1
