“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 3, ISSUE 04, 2025. APRIL
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
455
Судланганлик ҳолатининг тугалланиши ёки судланганликни олиб
ташлаш муддатларини ҳисоблаш масалалари
Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги
Судьялар олий мактаби тингловчиси
Турсунов Шерзод Мусирманкулович
Судланганликнинг тугалланиши – бу асосий ва қўшимча жазолар
ўталгандан кейин қонунда кўзда тутилган муддатлар давомида судланганлик
ва унинг оқибатлари бекор бўлиши ҳисобланади. Судланганликнинг
тугалланиши ва олиб ташланишининг моҳияти шундан иборатки, содир этган
жинояти учун ҳукм қилинган ва жазони ўтаган шахс учун судланганлик билан
боғлиқ барча ҳуқуқий оқибатлар бекор бўлади (ЖК 77-модда 4-қисми).
Судланганликнинг белгиланиши икки функцияни амалга оширишдан иборат -
криминологик ва жиноят-ҳуқуқий. Криминологик функция ҳуқуқларни
чеклаш сифатида намоён бўлади (муайян мансабларда ишлашни тақиқлаш,
муайян аҳоли пунктларида яшаш ва б.), судланганлик жиноятларнинг олдини
олишда ҳам аҳамиятга эга. Судланганликнинг жиноят-ҳуқуқий функцияси
шахс томонидан жиноят содир этилгандан кейин белгиланган муддатлар
давомида шахс томонидан янги жиноят содир этилиши шахснинг ижтимоий
хавфлилик даражаси ва характерига таъсир кўрсатувчи ҳолат сифатида хизмат
қилиши мумкинлигида намоён бўлади.
Судланганликни бекор қилишнинг тавсифи юридик факт сифатида бу
факт-ҳодиса ёки факт-ҳаракат эканлигини аниқлашни назарда тутади. Агар
судланганликни бекор бўлишининг юзага келиши муайян бир субъектнинг
ҳуқуқий ҳаракатларига боғлиқ бўлган юридик факт-ҳодиса бўлса, бу
субъектларнинг актида судланганликнинг бекор бўлиши учун унинг ҳуқуқий
оқибатларини тугалланишига махсус кўрсатма талаб қилинмайди. Бундай
ҳолатда судланганликнинг бекор қилиниши ўз-ўзидан содир бўлади ва бу
субъектларнинг иродасига боғлиқ бўлмайди
1
.
Агар судланганликнинг бекор бўлиши юридик факт - ҳаракат
ҳисобланса, бу ҳуқуқий ҳаракатнинг ваколатли субъект томонидан содир
1
Флетчер Дж., Наумов А.В Основные концепции современного уголовного права – М., 1998. С. –97.
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 3, ISSUE 04, 2025. APRIL
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
456
этилишида бу субъектлар актларида тўғридан-тўғри судланганликни олиб
ташланишини кўрсатиш зарур.
Кўриб чиқилаётган институтнинг қўлланилишида юридик факт
сифатида судланганликнинг бекор қилиниши ҳуқуқни ўзгартирувчи
(шунингдек, ҳуқуқни тикловчи) вазифаси амалга оширилади. Маҳкумнинг
ҳуқуқий ҳолати судланганликнинг қандай шарт-шароитлар, асослар ва қайси
тартибда бекор қилинишидан келиб чиқади
2
. Судланганликни бекор
қилинишининг ҳуқуқни ўзгартирувчи аҳамияти нафақат маҳкумнинг ҳуқуқий
ҳолатига (ҳуқуқ ва унинг субъектив аҳамияти)га, балки Жиноят кодекси
Умумий ва Махсус қисми нормаларини қўлланиш тартибига тадбиқ қилинади.
Судланганлик ҳолатини бекор қилишнинг ҳуқуқий табиатини
аниқлашдаги нуқтаи назарлардан бири жазони ўтаган шахснинг ижтимоий
хавфлилигини йўқотиши ҳисобланади (М.П. Евтеев, О.Э. Лейст, В.П.
Малков)
3
, бошқа олимларнинг фикрича, судланганликнинг бекор қилиниши
жиноий жазонинг мақсади билан асосланади (В.Д. Филимонов)
4
. Бироқ,
судланганликни бекор бўлишининг ҳуқуқий табиатини жиноий жавобгарлик
билан боғлайдиган олимларнинг нуқтаи назарини омадлироқ деб ҳисоблаш
тўғри бўлади (А.Н. Тарбагаев, В.Н. Курляндский, В.П. Божьев ва б.)
5
ва шу
сабабли, судланганликнинг бекор бўлиши жиноий жавобгарликни амалга
ошириш билан боғлиқлиги ва унинг якунловчи босқичи ҳисобланиши
ҳолатини тан олиш керак бўлади. Жиноий жавобгарликнинг бекор бўлиши
вақти жазо муддатининг амалда ўталиши ва содир этилган жиноятнинг
таснифига боғлиқ, шундай экан, шахс қачон жазони тўлиқ ва қисман ўтаб
бўлса, шунда содир этилган жиноятнинг таснифига боғлиқ бўлган
судланганликнинг тугалланиш муддатлари ўта бошлайди
Қонун асосий ва қўшимча жазоларни ўтаб бўлган шахслар учун
автоматик равишда судланганлик ҳолатини тугалланишининг турли
муддатларини белгилайди. Бу муддатлар айбдорга суд томонидан тайинланган
2
Грамматчиков М.В. Судимость: исторический, уголовно-правовой и уголовно-исполнительные аспекты.
Орел, 1996. С. - 254.
3
Евтеев М.П. Погашение и снятие судимости. М., 1964. С. 143,
Малков В.П. Освобождение от наказания как
основание аннулирования судимости // Уголовное право. 2001. №3.
4
Филимонов В.Д. Утрата лицом общественной опасности как основание погашения и снятия судимости
//Доклады итоговой научной конференции юридического факультета. Томск, 1992. С. –139.
5
Тарбагаев А.Н., Курляндский В.Н., Божьев В.П. Судимость и ее уголовно-правовое значение // Вестник
ЛГУ. 1990. Вып.2. № 13.
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 3, ISSUE 04, 2025. APRIL
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
457
жазонинг миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Жазо муддати
қисқартирилган ёки енгилроқ жазо билан алмаштирилган ёхуд жазодан
муддатидан илгари шартли ёки муддатидан илгари озод қилинганда
судланганлик жазонинг амалда ўталган муддатидан келиб чиққан ҳолда
ҳисобланади.
Жазо ўталганидан кейин қонун билан белгиланган муддатлар ўтишидан
ташқари, бу муддатлар давомида шахс янги жиноят содир этмаслиги талаб
этилади.
Янги жиноят содир этилиши билан судланганлик ҳолатининг
тугалланиш муддатининг ўтиши узилади. (ЖК 80-модда 4-қисми). Биринчи
судланганлик ҳолатини тугатувчи муддатлар шахс томонидан янги жиноят
учун тайинланган жазонинг ўтаб бўлиниши билан яна ўта бошлайди. Бу
вақтдан бошлаб иккинчи жиноят бўйича судланганлик ҳолатини тугалловчи
муддатлар ҳам баравар ҳисобланади.
Бироқ,
олдинги
жиноят
қонуни
(СССР
ва
иттифоқдош
республикаларнинг жиноят қонунчилиги Асослари (1958 йил)) фақатгина суд
томонидан оқланган, шартли ҳукм қилиниб, синов муддати давомида янги
жиноят содир этмаган ва уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан
маҳрум қилишга ҳукм қилиниб, жазони ўтаб бўлган кундан бошлаб, олти йил
давомида янги жиноят содир этмаган шахсларга нисбатан судланганлик
ҳолатининг тугалланиш имкониятини кўзда тутганди. Шахсга сиғиниш
йиллари шароитида ҳукм қилинган ва жазони ўтаган одамнинг бундан кейин
бутун умри давомида судланган деб, ҳисобланган ҳолатлари ҳам бўлган
6
.
Судланганлик ҳолатининг тугалланиши учун қонунда белгиланган
муддатлар бутунлай ўтиб бўлиши лозим. Лекин қонун барча жазони ўтаб
бўлганларга судланганлик ҳолатидан олдинроқ озод бўлиш учун ҳаракат
қилишга имкон беради. Судларга айбдор жазони ўтагандан кейин унга
нисбатан маъмурий жазо ёки интизомий таъсир чоралари қўлланилмаган
бўлса ёки ўзининг хулқ атвори ва меҳнати билан тузалганлигини исботлаган
ҳолларда, шахсдан судланганликни муддатидан илгари олиб ташлаш ҳуқуқи
тақдим қилинган.
6
Шаутаева Г. Х. Судимость в уголовном праве России и ее правовое значение: Дис. канд. юрид. наук.
Ижевск, 2000. С. –192.
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 3, ISSUE 04, 2025. APRIL
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
458
ЖК 79-моддаси 1-қисмида шакллантирилган норма ўзи билан
рағбатлантирувчи бошланишни олиб келади: агар маҳкум озодликдан маҳрум
қилиш жазосини ўтагандан сўнг унга маъмурий жазо ёки интизомий таъсир
чоралари қўлланилмаган бўлса, суд унинг илтимосномасига кўра,
судланганлик ҳолатининг тугалланиш муддатлари ўтиб бўлмасдан ундан
судланганликни олиб ташлаши мумкин. Судланганликнинг олиб ташланиши
судланганликнинг тугалланишидан фарқли равишда, маҳкумга маъмурий
жазо ёки интизомий таъсир чоралари қўлланилмаган ҳолатда, унинг
илтимосномасига кўра, суднинг асослантирилган қарорни мажбурий
чиқариши билан амалга оширилади. Судланганлик содир этилган жиноятнинг
таснифи ёки маҳкумнинг шахсини ҳисобга олувчи бирон-бир чекловларсиз,
жазони ўтаган ҳар қандай шахсдан олиб ташланиши мумкин.
Амалдаги ЎзР ЖКда судланганликни муддатидан илгари олиб ташлаш
тўғрисида илтимоснома билан судга мурожаат қилиш учун бирон-бир расмий
чекловлар мавжуд эмас. Судланганликни олиб ташлаш тўғрисидаги масала
жазони ўтаган шахснинг илтимосномаси бўйича ушбу шахснинг яшаш
жойидаги жиноят ишлари бўйича суд томонидан ҳал қилинади. Бунда
судланганликни олиб ташлаш тўғрисидаги илтимоснома кимга нисбатан
кўриб чиқилаётган бўлса, суд мажлисида ўша шахснинг иштирок этиши шарт.
Қонунда бундай илтимосномани беришни чекловчи муддат сифатида
ЖКнинг 78-моддасида назарда тутилган муддатларнинг камида ярми ўтиши
белгиланган.
Шунингдек, иқтисодиёт асосларига қарши жиноятлар ҳамда хўжалик
фаолияти соҳасидаги жиноятлар туркумига кирувчи ЖК 178-184, 185-185
2
,
189-192-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлик учун
ҳукм қилинган шахсларнинг судланганлиги улар давлатга жуда кўп зарар
етказмаганда, ЖКнинг 78-моддасида назарда тутилган муддатларнинг камида
тўртдан бир қисми ўтганидан кейин суд томонидан олиб ташланиши мумкин.
Ўн беш йил ва ундан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазосини ўтаб чиққан шахслар ҳамда ўта хавфли рецидивистлар, агар улар
жазони ўтаб чиққанидан кейин ўн беш йил мобайнида янги жиноят содир
этмасалар, суд уларнинг судланганлигини олиб ташлаши мумкин.
Жиноят кодексининг 13-моддаси иккинчи қисмида қилмишнинг
жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 3, ISSUE 04, 2025. APRIL
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
459
аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга, яъни
ушбу қонун кучга киргунга қадар тегишли жиноий қилмиш содир этган
шахсларга, шу жумладан жазони ўтаётган ёки ўтаб бўлган шахсларга
нисбатан, агар улар ҳали судланган ҳисоблансалар, татбиқ этилади, деб
белгилаб қўйилган. Ушбу асослар мавжуд бўлган тақдирда ҳам судланганлик
олиб ташланиши мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодекси 78-моддасига алоҳида қисмни киритиш ва унда қуйидаги қоидани
мустаҳкамлаб қўйиш мақсадга мувофиқдир:
“жазони ўташдан муддатидан
илгари шартли равишда озод қилинган шахсларга нисбатан – жазонинг
ўталмаган қисмининг муддати ўтиши билан”.
Жазони ўташдан муддатидан
илгари шартли равишда озод қилишни судланганликни бекор бўлишининг
шарти сифатида ЖК 73-моддасининг қўлланилишини, асоси сифатида –
жазонинг ўталмаган қисмининг муддатлари тугашини кўриб чиқиш зарур, деб
ҳисоблаймиз.
