Ўрмон фонди ерларидан фойдаланишнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш йўналишлари

CC BY f
294-297
6
1
Поделиться
Абдиримов, Р. (2023). Ўрмон фонди ерларидан фойдаланишнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш йўналишлари. Основные направления стратегии земельной реформы: проблемы и решения, 1(1), 294–297. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/land-reform/article/view/16781
Р Абдиримов, проектный институт "Ормонлойиха"

директор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

2022 йилнинг 1 январ холатига Ўзбекистон Республикаси ўрмон фонди ерларининг умумий майдони 11,998 млн. гектарни ёки жами Республика ерларининг 26,5 фоизини ташкил қилади. Бу жуда катта кўрсаткич бўлиб, мазкур ерлардан ҳозирги кунда қандай фойдаланилаётганлиги тўғрисида ҳақли савол туғилади. Шундан, ўрмонзор ва бутазорлар майдони 3,2 млн. гектарни ташкил қилади. Умумий давлат ўрмон фондининг 81 фоизи чўл худуди, 16,1 фоизи тоғ худуди, 1,8 фоизи водий худуди, 1,1 фоизи тўқай худудидан иборат


background image

294

ЎРМОН ФОНДИ ЕРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ҲОЗИРГИ

ҲОЛАТИ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Р.Р.Абдиримов

“Ўрмонлойиҳа” лойиҳалаш

институти директори

2022 йилнинг 1 январ холатига Ўзбекистон Республикаси ўрмон фонди

ерларининг умумий майдони 11,998 млн. гектарни ёки жами Республика

ерларининг 26,5 фоизини ташкил қилади. Бу жуда катта кўрсаткич бўлиб,

мазкур ерлардан ҳозирги кунда қандай фойдаланилаётганлиги тўғрисида

ҳақли савол туғилади. Шундан, ўрмонзор ва бутазорлар майдони 3,2 млн.

гектарни ташкил қилади. Умумий давлат ўрмон фондининг 81 фоизи чўл

худуди, 16,1 фоизи тоғ худуди, 1,8 фоизи водий худуди, 1,1 фоизи тўқай

худудидан иборат.

Давлат ўрмон фонди ерларида жами 101 та давлат ўрмон хўжаликлари,

ўрмон ов хўжаликлари, ўрмон ишлаб чиқариш корхоналари, 2 та миллий

табиат боғлари, 13 та дориворчиликка ихтисослашган ўрмон хўжаликлари, 5

та ўрмон тажриба станциялари мавжуд.

Ўрмон фонди ерлари ўзлаштириш ишлари жадал суръатлар билан давом

этмоқда. Асосий эътибор кўпроқ кислород ишлаб чиқарувчи дарахтзорларни

кўпайтириш, ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этишга қаратилмоқда.

Дарахтзорларни кўпайтиришдан ташқари ўрмон фонди ерларида жойлашган

корхоналарда бугунги кунда доривор ўсимликлар, бодом, писта, ёнғоқ каби

мевалар етиштирилмоқда. Саноатбоп ёғоч етиштиришга ҳам катта эътибор

қаратилиб, тез ўсадиган терак ва павловния плантациялари барпо этилмоқда.

Бундан ташқари Орол денгизининг суви қуриган тубида ва Оролбўйи

минтақаларида 2018-2022 йиллар давомида қарийб 2.0 млн. гектар ерга

саксовул уруғлари экилди. Биз томонимиздан ўтказилган мониторинг

натижаларига кўра кўкарувчанлик 50-60%ни ташкил этмоқда. Чўл

ҳудудлари учун бу жуда яхши кўрсаткич. 2018 йилдан бошлаб йилига 2.5


background image

295

минг гектардан суғориладиган ерларда иҳота дарахтзорлари барпо

этилмоқда. Бунда йилига тахминан 62.0 млн. дона дарахт экилиши назарда

тутилади. Эътибор берган бўлсанглар, Тошкент-Чорвоқ, Урганч-Хива,

Нукус, Бухоро халқа йўллари каби катта автомагистрал йўллар ёқаларига ҳам

ўрмон хўжаликлари томонидан дарахтзорлар барпо этилмоқда. Мазкур

ишларнинг лойиҳалари бизнинг мутахассисларимиз томонидан ишлаб

чиқилмоқда.

Маълумки, ҳар қандай соҳа каби ўрмончилик, ўрмон ерларидан

фойдаланиш самарадорлигини ошириш ушбу соҳадаги лойиҳаларнинг

мукаммаллигига боғлиқ. Биз фаолият юритаётган “Ўрмонлойиҳа”

лойиҳалаш институти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил

21 январда “Ўрмон хўжалиги соҳасида илм-фанни ривожлантириш ва илмий-

тадқиқот ишларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4960-

сонли қарори билан ташкил этилган. Институтни ташкил этишдан асосий

мақсад илгаридан давлат унитар корхонаси томонидан бажариб келинган

лойиҳа

ишларига

илм-фанни,

илғор

замонавий

инновацион

технологияларни жорий этишдан иборат. Институт ва корхонанинг фарқи

ҳам айнан шунда, лойиҳалар илгаригидан кўра илмий жиҳатдан мукаммал,

сифатли ва самарадор бўлиши лозим.

Институтнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: Давлат

ўрмон фонди ер майдонларида ўрмон тузиш, лойиҳа-қидирув ишларини

бажариш, ўрмон таксациясини ишлаб чиқиш, давлат ўрмон фондини

хатловдан ўтказиш, ўрмон хўжаликларининг ишлаб чиқариш режаларини

лойиҳалаш; шаҳар ва бошқа аҳоли яшаш пунктлари атрофини, автомобиль

ва темир йўллар ёқасини кўкаламзорлаштириш ишларининг лойиҳа-смета

ҳужжатларини ишлаб чиқиш; инновацион технологиялар асосида (дронлар,

GPS навигаторлар ва бошқалар ёрдамида) давлат ўрмон хўжаликлари ер

майдонлари чегараларини, ер тоифаларини аниқлаш ва уларнинг

хариталари, электрон маълумотлар базасини шакллантириш; нуфузли

халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда замонавий технологиялар асосида


background image

296

геоахборот тизимларини ўрмон тузиш, мониторинг ва лойиҳалаш ишларига

жорий этиш ва бошқалардан иборат.

Мазкур масалада

инновацион технологиялар (дронлар, GPS

навигаторлар ва бошқалар) билан ишлайдиган малакали кадрларни

тайёрлаш, замонавий дронлар ва GPS навигаторларни харид қилиш юзасидан

ишлар бошлаб юборилган. Шу йил давомида инновацион технологиялар

асосида давлат ўрмон хўжаликлари ер майдонлари чегараларини ва ер

тоифаларини аниқлаш, Ўзбекистон Республикаси давлат ўрмон хўжаликлари

ўрмон фонди ерларининг электрон хариталарини яратиш ишлари режага

киритилган.

2022 йил режасига асосан инновацион технологиялар асосида

Ўзбекистон Республикасининг 24 та давлат ўрмон хўжаликларидаги 2.1

млн. гектар ерда ўрмон тузиш дала ва камерал ишларини ўтказиш

режалаштирилган ва март ойидан бошлаб бу ишлар бошлаб юборилган.

Институт томонидан Орол денгизининг қуриган тубидаги, шунингдек

Оролбўйи минтақасидаги ботқоқлиғи қуриган, ўрмонлар билан қопланмаган

ва чўлда ўсишга мослашган маҳаллий дарахт-буталарни уруғдан кўпайтириш

имконияти мавжуд ерларни аниқлаш юзасидан лойиҳа қидирув ишлари олиб

борилади, Орол ва Оролбўйи минтақасида “яшил қопламалар” барпо

этиладиган жойларнинг координаталарини аниқлаш ҳамда картографик

материаллар тайёрланади, Орол ва Оролбўйи минтақасида “яшил

қопламалар” барпо этиш юзасидан тўпланган материаллар асосида

уруғларни механизация, авиация воситасида сепиладиган жойлар, ниҳол

экиладиган майдонларга ажратилади, тўпланган материаллар асосида

лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, давлат экспертизасидан ўтказилади,

муаллифлик назорати доирасида механизация ва авиация воситасида уруғ

сепилаётган майдонларнинг электрон хариталари кундалик янгилаб

борилади, уруғларнинг униб чиқиши устидан йиллик мониторинг

кузатувлари олиб борилади.


background image

297

“Ўрмонлойиҳа” лойиҳалаш институти 2019 йилдан буён Бирлашган

Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти

“Food and Agriculture Organization of United Nations” (FAO) билан биргаликда

“Ўзбекистон тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш” лойиҳаси

устида илмий изланишлар олиб бормоқда. Мазкур лойиҳа доирасида халқаро

ташкилот билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг учта вилояти:

Қашқадарё вилоятининг Китоб ва Дехқонобод туманларида, Сирдарё

вилоятининг Сирдарё ва Наманган вилоятининг Поп Давлат ўрмон

хўжаликларининг жами 200, 0 минг гектар ўрмон фонди ерларида

масофавий зондлаш ишлари олиб борилди.

“Ўрмонлойиҳа” Лойиҳалаш институти 2021 йилдан бошлаб мазкур

ташкилотнинг Чехия, Туркиядаги мутахассислари билан ҳамкорликда

Ўзбекистон Республикасидаги 12 млн. гектарда жойлашган жами ўрмон

фонди ерларининг электрон хариталарини масофавий зондлаш ишларини

бажаради. Бунинг учун барча маълумотлар “QGIS”, “ЕСОGINATION”,

“FIELD MAP” дастурлари орқали қайта ишланиб, институтнинг картография

бўлимида ташкил этилган лабораторияда халқаро ҳамкорлар билан

биргаликда изланишлар олиб борилмоқда.

Демак, ўрмон фонди ерларидан фойдаланишни ривожлантиришнинг энг

тўғри ва мақбул усули – инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда

барча ўрмон фонди ерлари электрон базасини яратиш ва улар устидан

доимий мониторинг ўрнатишдан иборат. Институтимиз жамоасининг айни

кундаги олиб бораётган изланишлари ҳам айни шу масалага қаратилган ва

ўйлаймизки яқин келажакда ушбу улкан вазифаларни тўлиқ адо этамиз.


inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов