Правовое сознание и правовая культура военнослужащих (сотрудников) нaциональной гвардии

CC BY f
12-23
0
0
Поделиться
Усманов, М. (2023). Правовое сознание и правовая культура военнослужащих (сотрудников) нaциональной гвардии. Реформы в сфере подготовки юридических кадров в Узбекистане: анализ результатов и перспективные задачи, 1(1), 12–23. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/legal-personnel/article/view/22359
Мухаммади Усманов, Университет общественной безопасности Республики Узбекистан

Д.ю.н., профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Повышение правосознания и правовой культуры в обществе имеет большое значение в укреплении законодательства, формировании уважения к закону, правам и свободам человека у каждого человека, а также создании среды нетерпимости к нарушениям. В данной статье подробно рассматривается роль правосознания, правовой культуры и правового воспитания в деятельности сотрудников (сотрудников) Национальной гвардии.


background image

12

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИ

(

ХОДИМЛАРИ)НИНГ

ҲУҚУҚИЙ ОНГИ ВА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТИ

Муҳаммади УСМОНОВ

,

юр.ф.д

.,

профессор

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети

ПРАВОВОЕ СОЗНАНИЕ И ПРАВОВАЯ КУЛЬТУРА

ВОЕННОСЛУЖАЩИХ

(

СОТРУДНИКОВ

)

НAЦИОНАЛЬНОЙ ГВАРДИИ

Мухаммади УСМАНОВ

,

Д.ю.н

.,

профессор

,

Университета общественной безопасности Республики

Узбекистан

LEGAL CONSCIOUSNESS AND LEGAL CULTURE OF MILITARY

SERVICE (STAFF) OF THE NATIONAL GUARD

Muhammadi USMANOV,

Doctor of Law, Professor, University of Public Safety of the Republic of Uzbekistan

Аннотaция

:

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш

муҳим вазифа сифатида кун тартибига қўйилган қонунчиликни мустаҳкамлаш

,

ҳар бир шахсда қонунга

,

инсон ҳуқуқи ва эркинликларига ҳурмат муносабатини

шакллантириш

,

шунингдек ҳуқуқбузарликларга муросасизлик муҳитини

яратишда ўта муҳим аҳамият касб этади

.

Мазкур мақолада Миллий гвардия

хизматчилари

(

ходимлари

)

фаолиятида ҳуқуқий онг

,

ҳуқуқий маданият ва

ҳуқуқий тарбиянинг ўрни ҳақида батафсил мулоҳазалар олиб борилган

.

Аннотaция

:

Повышение правосознания и правовой культуры в обществе

имеет большое значение в укреплении законодательства

,

формировании

уважения к закону

,

правам и свободам человека у каждого человека

,

а также

создании среды нетерпимости к нарушениям

.

В данной статье подробно

рассматривается роль правосознания

,

правовой культуры и правового

воспитания в деятельности сотрудников

(

сотрудников

)

Нaциональной гвардии

.


background image

13

Abstract:

Raising legal awareness and legal culture in society is of great

importance in strengthening legislation, building respect for the law, human rights and

freedoms in every person, as well as creating an environment of intolerance for

violations. This article examines in detail the role of legal awareness, legal culture and

legal education in the activities of employees of the National Guard.

Ключевые слова

:

право

,

правосознание

,

правовая культура

,

правовое

образование

,

сотрудники

(

сотрудники

)

Нaциональной гвардии

,

должностные

обязанности

.

Калит сўзлар

:

ҳуқуқ

,

ҳуқуқий онг

,

ҳуқуқий маданият

,

ҳуқуқий тарбия

,

Миллий гвардия хизматчилари

(

ходимлари

),

вазифалар

.

Key words:

law, legal awareness, legal culture, legal education, employees

(employees) of the National Guard, official duties.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019

йил

13

декабрдаги ПҚ

-

4551-

сон

"

Конституция ва қонуннинг устунлигини таъминлаш

,

ушбу йўналишда

жамоат назоратини кучайтириш

,

шунингдек жамиятда ҳуқуқий маданиятни

юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори

[1].

Ўз ҳуқуқини биладиган

,

ўз кучи ва имкониятларига таянадиган

,

атрофида

содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустақил ва онгли муносабат билан

ёндошадиган

,

шахсий манфаатини мамлакат ва халқ манфаати билан уйғун

ҳолда кўрадиган эркин

,

билимли ва баркамол профессионал кадрларни

тарбиялаш вазифаси янги Ўзбекистонни барпо этишдаги энг долзарб

масалалардан бири ҳисобланади

.

Ҳар бир мутахассис ўз соҳаси ва касбига доир ҳуқуқий ҳужжатларни яхши

билиши ва уни ҳимоя қила олиши зарур

.

Шунинг учун профессионал кадрларни

ҳуқуқий онг

,

ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий билимлар билан қуроллантириш

демократик ҳуқуқий давлат барпо этаётган мамлакатнинг асосий вазифаларидан

бири ҳисобланади

.

Токи

,

жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўз ҳуқуқи

,

ўз бурчи ва


background image

14

масъулиятини билмас ва англамас экан

,

уни ўзининг ҳаётий эҳтиёжи сифатида

қарамас экан

,

бизнинг пировард мақсадимиз бесамар кетаверади

.

Ҳуқуқий онгни мамлакат фуқароларининг ҳам амалдаги ҳуқуққа

,

юридик

амалиётга

,

фуқаролар ҳуқуқлари

,

эркинликлари ва мажбуриятларига ва бошқа

ҳуқуқий ҳодисаларга муносабатини ифодаловчи ҳуқуқий сезгилар

,

ғоялар

,

баҳолар

,

тасаввурлар тизими сифатида таърифлаш мумкин

.

Профессионал

ҳуқуқий онг

профессионал ҳуқуқшунослар

,

яъни махсус маълумот ва

тайёргарликнинг амалий тажрибаси талаб қилинадиган касб эгалари ҳуқуқий

онгидир

.

Ҳуқуқшунослар учун ҳуқуқий тайёргарлик катта аҳамиятга эга

.

Бу

тайёргарлик

,

албатта

,

ҳатто қонунга сўзсиз итоат этувчи фуқаролар даражасидан

анча юқори бўлиши

,

ҳуқуқ тамойиллари ва нормалари бўйича билимларининг

кўлами

,

теранлиги

,

расмийлаштирилган моҳияти билан ажралиб туриши

,

энг

муҳими эса

улар ҳақиқатан ҳам шу билим ва кўникмаларини амалиётда қўллай

олиш қобилиятига эга бўлиши лозим бўлади

.

Умуман олганда

,

ҳуқуқий онг одамларнинг амалдаги ҳуқуқ ва бошқа

ҳуқуқий ҳодисаларга муносабатларини ифодаловчи қарашлари

,

ғоялари

,

тасаввурлари

,

ҳис-туйғулари йиғиндиси сифатида намоён бўлади

.

Профессионал

кадрларда ҳуқуқий онгнинг юксак даражада шаклланиши уларнинг ҳуқуқий

маданиятли бўлишларига асос бўлади

.

Ҳуқуқий маданият мураккаб

,

серқирра ҳодиса бўлиб

,

у биринчи навбатда

ҳуқуқий онгнинг муайян даражаси

,

яъни ҳуқуқий воқеликни онгли равишда

тушуниб

,

ўзлаштиришни

;

умумий маданий асослар

,

юксак маданийлик

даражаси

,

миллий негизлар ва манбалар

,

тарихий хотира

,

урф-одатлар ва

анъаналарни

;

аҳоли томонидан қонунларни билишнинг тегишли даражаси

,

ҳуқуқ нормаларига ҳурматнинг юқори даражасини

,

улар нуфузини

;

ҳуқуқий

фаолият

,

ҳуқуқий ижодкорлик

,

ҳуқуқни муҳофаза этиш

,

бошқарув ва бошқа

органлар ишининг самарали усулларини

;

фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг

қонунга итоаткорлигини талаб этади

.


background image

15

Профессионал ҳуқуқий маданият

бу қонунлар ва қонун кучидаги

ҳужжатларни

,

шунингдек ҳуқуқ манбаларини чуқур

,

кенг кўламли ва

расмийлаштирилган даражада билиш

,

ҳуқуқ принциплари ва ҳуқуқий тартибга

солиш вазифаларини тўғри тушуниш

,

ҳуқуқий кўрсатмалар

,

қонунийлик

тамойилларига қатъий ва аниқ риоя этган ҳолда ҳуқуққа ва уни қўллаш

амалиётига профессионал муносабатда бўлиш

,

яъни ҳуқуқни юксак даражада

эгаллашдир

.

Ҳуқуқий маданиятнинг функциялари илмий адабиётларда турлича

таснифланади

.

Уларда ҳар бир тадқиқотчи ўз олдига қўйган илмий-назарий

мақсадидан келиб чиққани кўзга ташланади

.

Масалан

,

профессор У.Таджихонов

ва А.Саидов таснифида фалсафий-маданий ёндашув устун тургани учун улар

ҳуқуқий маданиятнинг тартибга солувчи

,

норматив

,

социологик

,

коммуникатив

,

башорат қилиш вазифаларини ажратиб кўрсатадилар

[1].

С.А.Ходжаева ҳуқуқий

маданиятнинг ғоявий

,

ҳуқуққа онгли муносабатларни тарбиялаш

,

ҳуқуқий хулқ

-

атворни шакллантириш каби вазифалари ҳам бор

,

деб ҳисоблайди

[2].

Олиманинг

фикрича

,

улар тарбиявий ва маърифий функциялардир

.

Ҳуқуқий маданият

бу жамият ҳаётига ҳуқуқни сифатли татбиқ этишдир

.

У кундалик турмуш муаммо ва масалаларини ҳал этишда ҳуқуқий

имкониятлардан фойдаланишда

,

халқ эҳтиёжларини қондиришда ўзига хос бир

барометридир

.

Ҳуқуқий маданият жамият умумий маданиятининг таркибий

қисми сифатида жамиятни онгли равишда бошқаришни

,

ўз олдимизга қўйган

дастурий вазифаларни амалга оширишда

,

инсонларнинг мамлакатимизда олиб

борилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг туб моҳиятини тўлақонли

англаган ҳолда фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш учун

ҳамжиҳатликда фаолият юритишини таъминлайди

.

Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини давр талабига мос равишда

юксалтирмай фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдеворини яратиш

мураккабдир

.

Ўз ҳуқуқини яхши билган

,

қонунлардан хабардор

,

демократия

шароитида қонунларга мувофиқ яшашга ўрганган кишиларгина фуқаролик


background image

16

жамиятини барпо этиш

,

уни эзгу тилакдан реал ҳаётга айлантиришлари мумкин

.

Ҳуқуқий хулқ-атвор доимий

,

мақсадли хатти-ҳаракатлар натижасидир

.

Шунинг

учун ҳуқуқий-тарбиявий жараёнлар узлуксиз олиб борилиши зарур

.

Ушбу

жараёнда

бўшлиқ

содир бўлса

,

ўша жойда

нотекис”лик

,

яъни ҳуқуқий хулқ

-

атворда нопрецедент

(

илгари кутилмаган

,

мақсадга зид

)

вазиятлар юзага келади

.

Шу сабабдан

,

жамият тараққиётининг ҳозирги ҳолати ҳуқуқий

муносабатлар барча иштирокчиларнинг ҳуқуқий маданияти

,

ҳуқуқий

саводхонлигини ҳар томонлама ошишини талаб этмоқда

.

Ҳуқуқий маданият

ҳуқуқий билим

,

ҳуқуқий эҳтиёж ва изоҳий амалий фаолият мажмуи сифатида

жамият ва давлат олдида турган вазифаларнинг муваффақиятли ҳал этилишини

таъминлашга хизмат қилади

.

Жамиятимиз тараққиётининг бугунги ривожланиш босқичида ижтимоий

,

сиёсий ва иқтисодий тизимини ислоҳ қилишга қаратилган туб ўзгаришлар билан

бир қаторда маънавий қадриятлар қайта баҳоланиб

,

натижада тарбиянинг эски

тизими ўрнини янгиси эгалламоқда

.

Амалиёт шундан далолат берадики

,

жамиятда ҳуқуқ нормалари баъзан нотўғри қабул қилинади

,

баҳоланади

,

қиёсланади

,

фуқаролар томонидан бузилади

,

натижада жамиятдаги баъзи

муносабатларнинг жиноийлашувига сабаб бўлади

.

Бу ҳақда янги Ўзбекистонни

барпо этиш даврида

,

масалан

,

Фарғона водийсида рўй берган шундай йўсиндаги

воқеаларнинг бўлганлиги гувоҳлик беради

.

Ушбу ҳодисаларда Фарғона водийси

ҳудудида келиб чиққан тўқнашувни ҳал қилишда етакчи ҳаракатланувчи куч

кўрсатилган ҳудудда қонунчиликни сақлаш ва тиклаш бўйича мажбурият

юкланган Ўзбекистон Республикаси ИИВ бўлди

.

Сўнгги йилларда шундай тўқнашувлар Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш.М.Мирзиёев ва мамлакат ҳукумати

,

шунингдек жамоат

бирлашмаларининг фаол иштирокида олиб борилаётган ўзаро манфаатли ва

конструктив ички ва ташқи сиёсат туфайли орқага чекинмоқда

.

Шунга

қарамасдан Осиё ва дунё ҳамжамиятининг бошқа минтақаларидаги халқаро

вазият оғирлигича қолмоқда

,

уни юмшатишга доимо тайёр бўлишни талаб


background image

17

этмоқда

.

Хусусан

,

ушбу мақсадларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017

йил

7

февралдаги ПФ

-4947-

сон

Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантиришнинг

ҳаракатлар

стратегияси

тўғрисида”ги

фармони

йўналтирилган бўлиб

,

унга кўра

2017–2021

йилларда Ўзбекистон

Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича

ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди

.

“Хавфсизлик

,

миллатлараро тотувлик ва

диний бағрикенгликни таъминлаш

,

шунингдек

,

вазмин

,

ўзаро фойдали ва

конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлар

»

номли бешинчи устувор йўналишнинг

3-

бандида фуқаролик

,

миллатлараро

,

конфессиялараро тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш белгиланди

[3].

Ушбу

муаммони чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилишни эътиборга олиб

мамлакатимизда Миллатлараро муносабатлар соҳасидаги сиёсатнинг устувор

йўналишлари концепцияси ва Дин соҳасида давлат сиёсати концепцияси ишлаб

чиқилди

[4].

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ички қўшинларининг

асосий вазифа ва функциялари

2020

йил

18

ноябрдаги ЎРҚ

-647-

сон Ўзбекистон

Республикасининг

"

Миллий гвардияси тўғрисида”ги қонунига кўра Ўзбекистон

Республикаси Миллий гвардиясининг шахсий таркибига юклатилган

.

Хусусан

,

ушбу қонуннинг

3-

моддасига биноан Миллий гвардия қуйидагиларга мажбур

:

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари

,

эркинликлари ва қонун

билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш

;

оммавий тадбирлар

,

митинглар

,

йиғилишлар

,

намойишлар ўтказишда ва

фуқароларнинг оммавий тўпланадиган жойларида жамоат тартибини сақлаш ва

бошқалар

" [5].

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан кундалик ва

жанговор вазифалар бажарилаётганда айрим миллатлараро кескинлик

шароитининг мавжудлиги шароитида уларни ҳал қилиш бўйича асосий

йўналишлар ичида барча ҳарбий хизматчилар

(

ходимлар)нинг юқори


background image

18

ривожланган ҳуқуқий онги хизмат қилиши зарур

.

Ушбу муаммонинг

муҳимлигини эътиборга олиб

,

ушбу мақолада ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий

маданиятнинг ҳарбий хизматчи

(

ходим)лар олдига қўйилган вазифаларни

таъминлашга таъсири масалалари кўриб чиқилади

.

Шуни айтиш керакки

,

ушбу муаммони ҳал этишда Ўзбекистон

Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлиги университети

битирувчиларига фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш

,

жамоат тартиби

,

қонунийликни ушлаб туриш ва унга бўйсунувчи ҳарбий

хизматчиларни

(

ходимларни

)

ўқитиш вазифалари юклатилади

.

Жанговор хизмат

вазифаларини самарали ва камчиликларсиз бажариш учун ҳар бир ҳарбий

хизматчи

(

ходим

)

ривожланган ҳуқуқий онг эгаси бўлиши зарур

[6].

Шундай

зарурият олинган топшириқни бажаришнинг зарурлиги ва мақсадга

мувофиқлиги тўғрисида ўйланмасдан

,

ҳеч иккиланмасдан аниқ ҳуқуқий

вазифаларни бажаришда ўта муҳимдир

,

негаки қонунларни бажариш қарорини

қабул қилиш унинг ички ишончи ва эҳтиёжига ўтган

.

Маълумки

,

ишончнинг

мавжудлиги ҳар бир ҳарбий хизматчи

(

ходим)нинг ҳуқуқий тарбия

,

ҳуқуқий

маданият

,

ва

,

ниҳоят ҳуқуқий онгига боғлиқ бўлади

.

Ҳарбий хизматчи

(

ходим

)

ўрганаётган даврида айнан ҳаётда инсон фаолияти

кенг доирадаги ўринга эга бўлиши

,

бунда бу фаолиятни аниқлайдиган ва

йўналтирадиган ҳуқуқий нормаларни билиш

(

юридик ҳужжатлар ва

инструкциялар билан ишлаш

,

баъзи бошқарув ҳужжатларини қабул қилиш

,

ишлаб чиқаришда техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш

,

йўлларда

ҳаракатланиш хавфсизлиги қоидалари ва х.з

.)

биринчи ўринда туриши ҳақида

тегишли маълумотлар олади

.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018

йил

4

августдаги ПФ

-

3898-

сон

"

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий

-

тарбиявий

ишлар

самарадорлигини

ошириш

тизимини

тубдан

такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон

Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-тарбиявий ишлар


background image

19

самарадорлигини ошириш Концепциясининг

8-

бандида қуйидаги туйғуларни

мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги кўрсатилган

:

ўзининг она Ватанига ва ўз касбига

,

садоқат ва ўзини фидо қилишга

,

миллий ва умуминсоний сифатларни оширишга

,

миллий маданият ва ҳаёт

тарзига

,

қадриятларга

,

анъана ва одатларга асосланган дунёқарашни

ривожлантириш

;

фуқаровий тотувлик ва диний бағрикенглик

,

миллатлараро тотувлик

,

диний масалаларни билиш ва бизнинг миллий ғояга қарама-қарши бўлган

ғояларга танқидий муносабатда бўлиш

,

ғоявий иммунитетга эга бўлиш

,

ўзига

ишониш

,

ҳушёр бўлиш ва эҳтиёткорлик

;"…[7].

Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш ва кўриб чиқилаётган муаммони

кўриб чиқишни давом эттиришда шуни таъкидлаш лозимки

,

ҳуқуқий онгни

тарбиялаш ҳуқуқий онг элементлари шаклланадиган

,

тарбияланувчига маънавий

асос қўядиган маънавий қадриятларни ўзлаштириш

,

оила

,

мактаб қоидалари

,

ахлоқий мулоқотдан бошланади

.

Ҳаётни кузатиш

,

ҳуқуқ нормалари

,

юридик

баҳолаш билан боғлиқ ҳодисалар ва ижтимоий турмуш низолари нормал ўтиши

ҳақида фикр юритганда ёшларнинг ҳуқуқий дунёқараши шаклланади

,

олий ва

маънавий туйғулари ривожланади

.

Жамият ҳуқуқий ҳаётида ўзининг иштироки

якка шахснинг ҳуқуқий онгига таъсир қилади

,

уларда ҳуқуқий билим ва

кўникмаларни ўзлаштириш имконини беради

.

Ҳозирги вақтда бизнинг

жамиятимизда баъзи одамларни забт этган ҳуқуқий саводсизликни бартараф

этиш

,

қонунга нисбатан ҳурмат ва жавобгарлик

,

қонунсизлик

,

коррупцияга

муросасизлик ҳиссиётини тарбиялаш лозим

.

Ўзи бўларчилик

,

ҳуқуқий саводсизлик

,

ўзига ва атрофдагиларга қизиқиш

йўқолганлиги ва бефарқликни тубдан бартараф этиш бўйича барча ишларнинг

муҳим таркибий қисмидан бири фуқароларнинг

,

ушбу ҳолатда ҳарбий

хизматчилар

(

ходимлар)нинг ҳуқуқий тарбиясини яхшилаш ҳисобланади

[8].

Ҳуқуқий тарбия

бу инсонда ҳуқуқ ҳақида маълумотга эга бўлиш ва

ҳуқуқий масалалар бўйича формал билимларнинг оддий йиғиндиси эмас

,

балки


background image

20

уларга қонунчиликнинг асосий қоидаларини онгли равишда ўзлаштириш

,

олинган билимларни шахсий ишончга айлантириш

,

қонунда белгиланганларга

қатъий риоя қилиш

,

кейинчалик уни бажаришни ички эҳтиёж ва одатга

айлантириш

,

фуқароларнинг ҳуқуқий фаоллигини шакллантиришдир

.

Ҳуқуқий тарбияда бадиий адабиётлар

,

оммавий ахборот воситалари

,

телевидение

,

радио

,

матбуот катта роль ўйнайди

.

Ҳуқуқий онгни тарбиялаш

бутун жамиятнинг маданий ҳаёти

,

давлат ижтимоий функциясининг таркибий

қисми ҳисобланади

.

Бўлажак офицерларда ҳуқуқий онгни тарбиялашнинг асосий

йўналишлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади

:

ўқув ва тарбиявий ишлар жараёнида амалга ошириладиган курсантларни

ҳуқуқий ўқитиш

;

оммавий ахборот воситалари

,

деворий газеталар

,

маърузалар

,

давра

суҳбатлари

,

йиғилишлар

,

оғзаки ташвиқот

,

тематик кечалар орқали ҳуқуқий

билимларни тарғибот қилиш

;

ҳуқуқий талабларни бажаришга мажбур қилиш

(

командирлар

,

ҳуқуқни

муҳофаза қилувчи органлар билан

).

Тарбиявий ишлар бутун жамият ва давлат манфаатларига жавоб берадиган

энг умумий юридик тамойил ва талабларни тушунишга қадар шахснинг

индивидуал ҳуқуқий онгини юксалтиради

.

Ҳуқуқ

,

қонунийлик руҳида

тарбиялаш ҳуқуқий таълим

,

қонунга

,

ҳуқуққа ижобий муносабатни

шакллантириш билан чекланмайди

,

балки ўзининг якунини ҳарбий хизматчи

(ходим)нинг ҳуқуқий фаоллиги

,

унинг ҳуқуқий маданиятида топади

.

Тарбияда ўзини ҳуқуққа чуқур ҳурмат ва мустақил ўрганиш йўли билан

ҳуқуқий кўрсатмалар эҳтиёжларига онгли тарзда қатъий риоя қилиш

,

ҳуқуқий

ҳодисалар ва шахсий амалиётни мустақил таҳлил қилишдан ташкил топган

ўзини мустақил тарбиялашга катта эътибор бериш керак

.

Ҳуқуқий онг жамият ҳуқуқий маданиятининг элементларидан бири

ҳисобланади

.

Унинг мазмунига қуйидагилар киради

:

жамият ҳуқуқий ҳаётининг

ҳолати

;

ҳуқуқий ҳужжатлар ва ҳуқуқ фаолиятининг даражаси

;

шахснинг ҳулқ

-


background image

21

атвори

;

давлатнинг ҳуқуқий фаолияти ва бошқалар

.

Касбий ҳуқуқий маданият

бу норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа

ҳуқуқ манбаларини чуқур билиш

,

ҳуқуқ тамойиллари ва ҳуқуқий тартибга солиш

вазифаларини тўғри тушуниш

,

ҳуқуққа ва уни амалиётга қўллашга касбий

муносабатдир

.

Ҳарбий хизматчиларга нисбатан ҳуқуқий маданият

бу ҳуқуқни

билиш ва тушуниш

,

унинг талабларини

(

буйруқлар

,

фармойишлар

)

онгли тарзда

бажаришдир

.

Ҳуқуқий маданиятда у ёки бу даражада шахснинг

,

жамоанинг

,

жамиятнинг ҳуқуқий онги амалга оширилади

.

Фуқаронинг

,

шу жумладан ҳарбий

хизматчининг

(

ходимнинг

)

ҳуқуқий маданияти даражаси қуйидаги тавсифга эга

бўлади

:

1)

ҳуқуқий маданият эгаси бўлган ҳарбий хизматчи маълум даражада энг

кам бўлса-да ҳуқуқий билимларга эга бўлади

;

2)

унга қонунлар ва ҳарбий уставларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш

хосдир

;

3)

у ўзини ҳуқуқий нормалар талабларига мос равишда тутади

.

Шундай қилиб

,

ҳарбий хизматчилар

(

ходимлар)нинг ҳуқуқий маданияти

бу унинг ҳуқуқий билимлари

,

давлат қонунчилигига муносабати ва амалдаги

ҳулқ-атворининг бирлигидир

.

Ҳуқуқий онг шаклланиши муаммоси мажмуавий характер касб этиши

керак ва барча тоифадаги ҳарбий хизматчилар

(

ходимлар

)

томонидан амалга

оширилиши лозим

,

чунки жанговор хизмат вазифаларини бажаришда

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларининг

(ходимларининг

)

қонунийликка риоя қилишлари ҳуқуқий тарбия бўйича

сарфланаётган кучларга боғлиқ бўлади

.

Адабиётлар рўйхати

/

Библиографические ссылки

/References:

1.

Таджихонов У

.,

Саидов А

.

Ҳуқуқий маданият назарияси

.

Т

. 1. –

Т

., 1998. –

Б

. 32

2.

Ходжаева С.А

.

Правовая культура и проблемы развития социально

-

правовой активности женщин Республики Узбекистан

(

историко-правовое


background image

22

исследование

):

Автореф

.

дис

. ...

канд

.

юрид наук

. –

Т

.:

Академия МВД РУз

, 2004,

17-

б

.

3.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси

, 14.12.2019

й

,

07/19/4551/4162.

4.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами

, 2017, 6-

сон

, 70-

модда

.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси

, 04.02.2021

й

.,

06/21/6155/0082-

сон

.

5.

Қаранг

:

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича

ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Президент фармонига шарҳлар

//

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

Фармони

.

Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси

тўғрисида

/

Расмий нашр

/

Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия

вазирлиги

. –

Т

.: «

Адолат

», 2017, 72-

бет

.

6.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси

, 19.11.2020

й

.,

03/20/647/1569.

7.

Усмонов К.Х

.

Ўзбекистон ҳарбий кадрлар тайёрлаш масалаларининг

ҳуқуқий осослари

//

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий-техник

институти ахборотномаси

, 2018, 1-

сон

, 57-60-

бетлар

.

8.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами

, 2018, 32-

сон

, 656-

модда

.

9.

Давлетов Ў.М

.

Юридик кадрлар тайёрлаш сифатини такомиллаштириш

истиқболлари

//

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий-техник

институти ахборотномаси

, 2018, 1-

сон

, 103-106-

бетлар

.

10.

Рустамбаев

,

М

.

Х

. "

Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи

курси

."

Ўзбекистон

Республикаси

Миллий

гвардияси

Ҳарбий-техник

институти

.–

Тошкент

-2018 (2010).


background image

23

11.

Рустамбаев

,

М

.

Х

.,

Н

.

Е

.

Мухаммадиев

, and

С

.

Абдухаликов

. "

Миллий

гвардия хизматчилари

(

ходимлари

)

нинг касб этикаси

."

Тошкент

,

Миллий

гвардия Ҳарбий-техник институти

(2019).

Библиографические ссылки

Таджихонов У., Саидов А. Ҳуқуқий маданият назарияси. Т. 1. – Т., 1998. –Б. 32

Ходжаева С.А. Правовая культура и проблемы развития социально-правовой активности женщин Республики Узбекистан (историко-правовоеисследование): Автореф. дис. ... канд. юрид наук. –Т.: Академия МВД РУз, 2004,17-б.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й,07/19/4551/4162.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017, 6-сон, 70-модда. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.02.2021 й.,06/21/6155/0082-сон.

Қаранг: Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Президент фармонига шарҳлар//Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида /Расмий нашр/ Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. –Т.: «Адолат», 2017, 72-бет.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.11.2020 й.,03/20/647/1569.

Усмонов К.Х. Ўзбекистон ҳарбий кадрлар тайёрлаш масалаларининг ҳуқуқий осослари // Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий-техник институти ахборотномаси, 2018, 1-сон, 57-60-бетлар.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018, 32-сон, 656-модда.

Давлетов Ў.М. Юридик кадрлар тайёрлаш сифатини такомиллаштириш истиқболлари // Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий-техник институти ахборотномаси, 2018, 1-сон, 103-106-бетлар.

Рустамбаев, М. Х. "Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси." Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти.–Тошкент-2018 (2010).

Рустамбаев, М. Х., Н. Е. Мухаммадиев, and С. Абдухаликов. "Миллий гвардия хизматчилари (ходимлари) нинг касб этикаси." Тошкент, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти (2019).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов