Authors

  • Умарова Малика Сирожиддиновна

Author Biography

  • Умарова Малика Сирожиддиновна

    Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг

    "Кичик бизнес ва тадбиркорлик "йўналиши магистратура босқичи тингловчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.mead.119253

Keywords:

кичик бизнес инновацион технологиялар рақамлаштириш самарадорлик ривожланиш тенденциялари рақамли трансформация.

Abstract

Мақолада кичик бизнес субъектлари фаолиятида инновацион технологияларни қўллашнинг долзарб масалалари тадқиқ этилган. Инновацион технологияларнинг кичик бизнес ривожланишига таъсири ва самарадорлигини ошириш йўллари кўриб чиқилган.Кичик бизнесда рақамли технологияларни қўллашнинг асосий йўналишлари - электрон савдо, CRM ва ERP тизимлари, булутли хизматлар, онлайн банкинг, автоматлаштириш тизимлари самарадорлиги асосланган. Тадқиқот натижалари асосида кичик бизнесни инновацион ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–5_ Март –2025

309

КИЧИК БИЗНЕСДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ

ҚИЛИШ ВА ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИК

Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги бизнес ва тадбиркорлик олий

мактабининг

"Кичик бизнес ва тадбиркорлик "йўналиши магистратура босқичи

тингловчиси

Умарова Малика Сирожиддиновна

АННОТАЦИЯ Мақолада кичик бизнес субъектлари фаолиятида

инновацион технологияларни қўллашнинг долзарб масалалари тадқиқ этилган.

Инновацион технологияларнинг кичик бизнес ривожланишига таъсири ва

самарадорлигини ошириш йўллари кўриб чиқилган.Кичик бизнесда рақамли

технологияларни қўллашнинг асосий йўналишлари - электрон савдо, CRM ва

ERP тизимлари, булутли хизматлар, онлайн банкинг, автоматлаштириш

тизимлари самарадорлиги асосланган. Тадқиқот натижалари асосида кичик

бизнесни инновацион ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб

чиқилган.

Калит

сўзлар:

кичик

бизнес,

инновацион

технологиялар,

рақамлаштириш, самарадорлик, ривожланиш тенденциялари, рақамли

трансформация.

АННОТАЦИЯ В статье исследованы актуальные вопросы применения

инновационных технологий в деятельности субъектов малого бизнеса.

Рассмотрено влияние инновационных технологий на развитие малого бизнеса

и пути повышения его эффективности. Обоснована эффективность основных

направлений применения цифровых технологий в малом бизнесе - электронной

коммерции, CRM и ERP систем, облачных сервисов, онлайн-банкинга, систем

автоматизации. На основе результатов исследования разработаны

практические рекомендации по инновационному развитию малого бизнеса.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–5_ Март –2025

310

Ключевые слова: малый бизнес, инновационные технологии,

цифровизация,

эффективность,

тенденции

развития,

цифровая

трансформация.

ABSTRACT The article examines current issues of implementing innovative

technologies in small business activities. The impact of innovative technologies on

small business development and ways to increase its efficiency are considered. The

effectiveness of key digital technology applications in small business - e-commerce,

CRM and ERP systems, cloud services, online banking, and automation systems - has

been substantiated. Based on the research results, practical recommendations for

innovative development of small business have been developed.

Keywords: small business, innovative technologies, digitalization, efficiency,

development trends, digital transformation.

КИРИШ

Рақамли иқтисодиётни такомиллаштириш ижтимоий, иқтисодий, сиёсий

ва ҳуқуқий асосларга оид илмий тадқиқотларнинг нодавлат соҳада амалга

ошириладиган ислоҳотларга таъсири ҳамда Ўзбекистон Республикаси миллий

иқтисодиётидаги инновацион ташаббуслар жамиятнинг ҳар томонлама

ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, рақамли иқтисодиётнинг ялпи

ички маҳсулотдаги улуши 2,2 фоизни ташкил этмоқда, энг яхши оптимал

кўрсаткич эса 7-8% ҳисобланади. Буюк Британияда бу кўрсаткич 12,4%,

Жанубий Кореяда 6,9%, Россияда 2,8% ва Қозоғистонда 3,9% ни ташкил

қилади. Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш тенденциялари

ва имкониятлари замонавий рақамли технологияларнинг иқтисодиётнинг турли

тармоқларига жорий этилиши билан узвий боғлиқдир. Президент Ш.М.

Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида рақамли иқтисодиётни

ривожлантиришга алоҳида эътибор берилиб, «Рақамли Ўзбекистон – 2030»

дастурини ишлаб чиқиш режалаштирилган. [1]

Замонавий иқтисодиётда кичик бизнес субъектларининг самарали

фаолияти кўп жиҳатдан инновацион технологияларни қўллаш билан боғлиқ.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–5_ Март –2025

311

Рақамли технологиялар тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштириш,

харажатларни камайтириш ва рақобатбардошликни оширишнинг муҳим

воситасига айланмоқда.

Ўзбекистонда кичик бизнесни ривожлантириш давлат сиёсатининг

устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. 2023 йилда қабул қилинган давлат

дастурлари доирасида соҳани қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратилган.

Бироқ, кичик бизнес субъектларининг инновацион технологиялардан

фойдаланиш даражаси ҳали етарли эмас.

Мазкур тадқиқотнинг мақсади кичик бизнес субъектлари фаолиятида

инновацион технологияларни қўллаш ҳолатини ўрганиш ва самарадорлигини

ошириш йўлларини аниқлашдан иборат. Тадқиқот натижалари асосида соҳани

янада ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Тадқиқот давомида статистик таҳлил, қиёсий таҳлил ва тизимли

ёндашув усулларидан фойдаланилди. Ҳудудлар кесимида кичик бизнеснинг

ривожланиш тенденциялари ва инновацион технологияларни жорий этиш

имкониятлари ўрганилди.

Долзарблик таҳлили:

Кичик бизнес (КБ) замонавий иқтисодиётнинг муҳим таркибий қисми

бўлиб, янги иш ўринлари яратиш, рақобатни кучайтириш ва иқтисодий ўсишни

рағбатлантиришда муҳим роль ўйнайди. Бироқ, КБ кўпинча катта корхоналарга

нисбатан ресурслар чекланганлиги ва рақобат босими юқорилиги каби

муаммоларга дуч келади. Бундай шароитда, инновацион технологияларни

жорий қилиш КБнинг рақобатбардошлигини ошириш, харажатларни

камайтириш ва иқтисодий самарадорликни ошириш учун муҳим аҳамиятга эга.

Мавзунинг аниқ ҳолати ва кўлами:

Глобал тенденциялар:

Глобал

рақобатнинг кучайиши КБни доимий равишда инновацияларга интилишга

мажбур қилмоқда. Рақамли технологияларнинг тез ривожланиши КБга янги

имкониятлар яратмоқда (электрон тижорат, онлайн маркетинг, булутли

технологиялар ва бошқалар). Истеъмолчилар талабларининг ўзгариши КБдан

янги маҳсулотлар ва хизматлар яратишни талаб қилмоқда.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–5_ Март –2025

312

Ўзбекистондаги ҳолат:

Ўзбекистонда КБни ривожлантириш давлат

сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. КБни қўллаб-

қувватлаш учун турли хил дастурлар ва имтиёзлар жорий этилмоқда.Бироқ,

КБда инновацион технологияларни жорий қилиш даражаси ҳали ҳам

пастлигича қолмоқда. КБнинг аксариятида молиявий ресурслар чекланганлиги,

малакали кадрлар етишмаслиги ва ахборот технологияларидан фойдаланиш

кўникмаларининг пастлиги каби муаммолар мавжуд.

Жорий ҳолат юзасидан таҳлил:

КБда инновацион технологияларни

жорий қилишнинг асосий йўналишлари:Электрон тижорат ва онлайн

маркетинг. Булутли технологиялар ва ахборот тизимлари.Автоматлаштирилган

ишлаб чиқариш ва логистика. Янги маҳсулотлар ва хизматлар яратиш.КБда

инновацион

технологияларни

жорий

қилишнинг

иқтисодий

самарадорлиги:Харажатларни камайтириш.Маҳсулдорликни ошириш.Янги

бозорларни эгаллаш.Рақобатбардошликни ошириш.

Тадқиқот методологияси

Мавзуни илмий тадқиқ қилишда тизимли таҳлил, статистик таҳлил ва

илмий абстраксия каби ёндашувлар қўлланилган. Мақолада мамлакат миллий

иқтисодиётидаги аҳамияти кўриб чиқилади. Кичик бизнес субъектлари

фаолиятига инновацион технологияларни жорий этиш мавзусини ўрганиш

турли хил ёндашувлар, жумладан қиёсий таҳлил, иқтисодий таққослаш ва

таҳлил қилиш, мантиқий фикрлашни ўз ичига олади. Мавзуга оид

адабиётларнинг таҳлили

Инновацион технологияларни жорий этиш мавзусидаги адабиётлар

асосан кичик бизнеснинг иқтисодий ўсишдаги ролига бағишланган. Таниқли

иқтисодчилар, масалан, Йозеф Шумпетернинг инновацион назариясида,

инновациялар янги маҳсулотлар, технологиялар, бозорлар ва ташкилотчилик

шаклларини яратиш орқали иқтисодий ўсишни таъминловчи асосий омил

сифатида қаралади. Шунингдек, замонавий инновацион ғояларнинг

ривожланиш жараёнлари ва иқтисодиётга кўрсатаётган таъсирини таҳлил

қилган.[2] И.М. Барабашовага кўра, кичик бизнесда инновацияларни


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–5_ Март –2025

313

ривожлантириш мамлакат иқтисодиёти учун муҳим аҳамиятга эга. Бу соҳанинг

ривожланиши иқтисодий ўсиш, фан-техника тараққиёти ва бозор ҳажмининг

кенгайишини таъминлайди. [3] К. И. Сирожиддинов, И. В.Ходжибаевалар

барқарор иқтисодий ўсиш ва жаҳон бозорида рақобатбардошликни таъминлаш

учун кичик бизнес субъектлари асосий эътиборни фан ва техника ютуқлари ва

инновацияларини жорий этишга қаратиш муҳимлигини таъкидлайди. [4] Р.Э.

Яхшибоев ва Ш.Ш.

Атаджановлар рақамлаш бизнес жараёнларини асосли ўзгартириш,

ахборотга кириш имкониятларини яхшилаш, операцион жараёнларни

оптималлаштириш

ва

рақобатбардошликни

ошириш

муҳимлигини

таъкидлашади. Улар жараёнларни автоматлаштириш, катта маълумотлардан

фойдаланиш (Big Data), булутли технологиялар, нарсалар интернети (IoT) ва

электрон тижорат каби рақамли технологияларни жорий этишни таклиф

этадилар. [5]

Таҳлил ва натижалар

Замонавий иқтисодиётда инновацияларнинг роли тобора ортиб

бормоқда.

Ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, ялпи ички

маҳсулот ўсишининг асосий қисми инновацион фаолият ҳисобига

таъминланмоқда.

Илмий тадқиқотлар натижалари кўрсатишича, билим ва инновацияларга

йўналтирилган маблағлар анъанавий капитал қўйилмаларга нисбатан юқори

самара беради. Бу айниқса кичик инновацион корхоналар фаолиятида яққол

намоён бўлмоқда. Масалан, АҚШ ва Европада энг муҳим ихтироларнинг

аксарияти айнан кичик корхоналар томонидан яратилган.

Ҳозирги кунда жаҳон инновацион бозорида АҚШ, Япония ва Германия

етакчилик қилмоқда. Улар илм-фанга асосланган маҳсулотлар экспортида

юқори кўрсаткичларга эга.

Кичик корхоналарнинг инновацион фаолиятдаги самарадорлиги юқори

бўлиб, бу АҚШ ва Ғарбий Европа тажрибасида ўз исботини топган. XX асрда


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–5_ Март –2025

314

яратилган 58 та муҳим ихтиродан 46 таси айнан кичик корхоналар томонидан

амалга оширилган.

Кичик корхоналар илмий тадқиқотларга йўналтирилган маблағлардан

самарали фойдаланади. 500 нафаргача ходими бўлган фирмалар сарфлаган ҳар

бир доллар йирик корпорацияларга нисбатан 24 марта кўпроқ инновация

яратган.

Ҳозирги кунда жаҳон инновацион бозорининг ҳажми 2.3 триллион

долларни ташкил этади. Етакчи давлатлар орасида АҚШ 700 миллиард,

Германия 530 миллиард ва Япония 400 миллиард долларлик илмий маҳсулотлар

экспорт қилмоқда. Энг ривожланган 7та давлат макротехнологияларнинг 80

фоизини назорат қилади. [6] Ўзбекистонда ҳам барқарор иқтисодий ўсишни

таъминлаш учун инновацион ривожланиш йўлини танлаш, илмий-тадқиқот

фаолиятига хусусий секторни жалб этиш ва кичик инновацион корхоналарни

ривожлантириш зарур.

Бу рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва иқтисодиётни

модернизация қилиш имконини беради.

Ўзбекистонда кичик бизнес энг муҳим иқтисодий секторлардан бири

ҳисобланади. Кичик бизнесдаги тадбиркорлар янги технологияларни жорий

этиш орқали ўз фаолиятларини самарали қилиш имкониятига эга. 2023 йилда

қабул қилинган давлат дастурлари кичик бизнеснинг ривожланишини

тўғридан-тўғри рағбатлантиришга қаратилган бўлиб, шундан келиб чиқиб,

давлат томонидан 6 триллион сўм маблағ ажратилган.[7] Кичик

тадбиркорларнинг банк кредитларига мурожаат қилишида баъзи муаммолар

кузатилмоқда. Шунинг учун давлат томонидан барқарор банкларни жалб

қилиш ва кредитларни арзон шаффоф ҳамда имтиёзли шаклларда тақдим этиш

муҳим аҳамиятга эга.

Тадбиркорларнинг замонавий технологиялардан фойдаланиш бўйича

билим ва кўникмаларини ошириш зарур. Бунинг учун таълим дастурларини

такомиллаштириш, тадбиркорлар учун тренинглар ташкил этиш муҳимдир.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–5_ Март –2025

315

Ўзбекистонда инновацион технологияларнинг ривожланиши мамлакат

иқтисодиётини диверсификация қилиш ва ривожлантиришда катта аҳамият

касб этади. Кичик бизнесларда инновацияларнинг жорий этилиши ишлаб

чиқариш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот сифатига ижобий таъсир

кўрсатишга замин яратади. Шунингдек, кичик бизнесларни қўллаб-

қувватлашга йўналтирилган давлат дастурлари инновацион фаолият учун қулай

муҳит яратишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб, ўқув, молиялаштириш ва

маслаҳат бериш дастурларини ўз ичига олади. Бу эса инновацияларни жорий

этиш имкониятини янада кенгайтиради.

Кичик тадбиркорлик субъектларининг жами бандликдаги улуши

(вилоятлар кесимида) [8].1-жадвал Манба муаллиф томонидан тузилган.

Жадвалда, Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари бўйича 2019 йилдан 2023 йилгача

бўлган кичик бизнесдаги бандлик улуши динамикаси акс эттирилган.

Жадвалда ҳар бир вилоят ва шаҳар учун беш йил давомидаги бандлик

улуши фоизларда берилган. Жадвал таҳлилидан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг

турли ҳудудларида кичик бизнесдаги бандлик улушида турли тенденциялар

кузатилмоқда. Қуйидаги асосий нуқталарни таъкидлаш мумкин: Жиззах,

Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида кичик бизнесдаги бандлик улуши

анча юқори бўлиб, деярли барқарорлигини сақлаб қолган. Бу ҳудудларда кичик

бизнес

иқтисодиётнинг

муҳим

драйверларидан

бири

эканлигини

кўрсатади.Андижон, Бухоро, Наманган ва Тошкент шаҳри каби ҳудудларда

кичик бизнесдаги бандлик улуши бироз камайган бўлсада, умумий даражада

барқарорлигини сақлаган. Бу ҳудудларда ҳам кичик бизнес иқтисодиётга катта

таъсир кўрсатиб келмоқда.Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларида кичик

бизнесдаги бандлик улуши сезиларли даражада камайган. Айниқса, Самарқанд

вилоятида 55.0%дан 51.4%гача тушгани, кичик бизнеснинг умумий

иқтисодиётдаги улуши пасайиб бораётганини кўрсатади. Камайиш

тенденцияси кузатилаётган вилоятларда давлат томонидан кичик бизнесни

қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурларни янада ривожлантириш ва янги

инвестицияларни жалб қилиш муҳим аҳамиятга эга бунга мисол килиб


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–5_ Март –2025

316

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари кичик

бизнесни ривожлантириш учун асосий ҳуқуқий базани курсатишимиз мумкун

шунингдек "Ўзбекистон – 2030" стратегияси доирасида кичик бизнесни

қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади. Кичик бизнесни

ривожлантириш учун махсус давлат дастурлари ишлаб чиқилган ва амалга

оширилмоқда.. Бу ҳудудларда замонавий инновацияларни жорий этиш ва кичик

тадбиркорларнинг кредит олиш имкониятларини яхшилаш зарур. Кичик бизнес

тадбиркорларининг замонавий технологиялардан самарали фойдаланишлари

учун таълим ва тренинг дастурларини кучайтириш талаб этилади. Шунингдек,

ушбу таҳлиллар асосида ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини инобатга

олган ҳолда, барқарорлик ва ўсишни таъминлайдиган ислоҳотлар ўтказилиши

мақсадга мувофиқ бўлади.

Кичик тадбиркорлик субъектларининг кўрсатилган хизматлар

ҳажми(вилоятлар кесимида).2-жадвал

Манба муаллиф томонидан тузилган.

Жадвалдан кўриниб турганидек, Андижон вилояти энг юқори

кўрсаткичга эга (313,805.5 млн сўм, 2024 йил),Тошкент шаҳри иккинчи ўринда

(28,265.6 млн сўм, 2024 йил),Хоразм вилояти ҳам юқори кўрсаткичларни

намойиш этмоқда (28,435.6 млн сўм, 2024 йил). Барча ҳудудларда ижобий ўсиш

тенденцияси кузатилмоқда. Энг юқори ўсиш суръати Андижон вилоятида қайд

этилган. Сирдарё вилояти ҳам сезиларли ўсишни кўрсатган.

Фарғона,Самарқанд вилоятларида паст кўрсаткичда фаолият олиб

боришган.

Кўрсатилган хизматлар ҳажмидан келиб чиқиб, паст кўрсаткичли

ҳудудларда қўшимча рағбатлантириш чораларини кўриш, муваффақиятли

ҳудудлар тажрибасини бошқа вилоятларга тарғиб этиш, кичик тадбиркорликни

қўллаб-қувватлаш дастурларини такомиллаштириш тавсия этилади.

Ўзбекистонда кичик бизнес самарадорлигини ошириш учун замонавий

технологиялардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Бунда электрон

савдо, CRM ва ERP тизимлари, булутли хизматлар ва мобил иловалар каби


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–5_ Март –2025

317

рақамли ечимлар асосий ўрин тутади. Молиявий операцияларни онлайн

банкинг, электрон тўловлар ва краудфандинг орқали амалга ошириш бизнес

самарадорлигини оширади. Маркетинг соҳасида ижтимоий тармоқлар,

мақсадли реклама ва сунъий интеллект технологиялари қўлланилади. Ишлаб

чиқаришни автоматлаштириш, 3D босиб чиқариш ва “ақлли” омборхона

тизимларини жорий этиш орқали меҳнат унумдорлигини ошириш мумкин.

Бошқарув тизимини такомиллаштиришда масофавий иш платформалари

ва бизнес жараёнларни автоматлаштириш воситалари самарали натижа беради

Рақамли технологияларнинг кичик бизнесга таъсири:

Ўзбекистонда

электрон тижорат ҳажми йилига ўртача 30-40% га ўсиб бормоқда. Бу кичик

бизнес учун онлайн савдони кенгайтириш имкониятини беради. Кичик

бизнеснинг 60% дан ортиғи ижтимоий тармоқлар орқали ўз маҳсулотларини

сотади. Бу маркетинг харажатларини камайтиришга ёрдам беради. Булутли

технологиялардан фойдаланган кичик бизнес корхоналарининг 45% дан ортиғи

харажатларни камайтирганлигини таъкидлаган.

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР

Ҳудудий таҳлиллар натижасида Андижон, Тошкент шаҳри ва Хоразм

вилоятлари инновацион технологияларни жорий этишда етакчилик қилаётгани

аниқланди. Самарқанд ва Фарғона вилоятларида эса технологик ривожланиш

суст кечмоқда. Бандлик кўрсаткичлари таҳлили Жиззах, Сурхондарё ва

Сирдарё вилоятларида кичик бизнесда бандлик даражаси юқори

эканлигини кўрсатди. Айрим ҳудудларда эса бандлик улуши камайиш

тенденциясига эга.Соҳадаги асосий муаммолар сифатида молиявий ресурслар

етишмаслиги, малакали мутахассислар тақчиллиги ва технологик билимлар

даражаси пастлиги аниқланди. Молиявий ёрдамни кучайтириш мақсадида

имтиёзли кредитлар бериш, грант маблағларини кўпайтириш ва

инвестицияларни жалб қилиш тизимини такомиллаштириш зарур. Кадрлар

тайёрлаш борасида ўқув курсларини ташкил этиш, амалий тренинглар ўтказиш

ва хорижий тажрибани ўрганиш имкониятларини кенгайтириш лозим.

Инфратузилмани яхшилаш учун рақамли тизимларни ривожлантириш,


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–5_ Март –2025

318

технопарклар ташкил этиш ва инновация марказларини кўпайтириш мақсадга

мувофиқ. Ҳудудий ривожланишни таъминлаш учун ҳар бир ҳудуднинг

имкониятларини ҳисобга олиш, илғор тажрибани тарқатиш ва ҳудудлар

ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш тавсия этилади. Рақамли технологияларни

жорий этиш кичик бизнес учун янги бозорларни эгаллаш ва

рақобатбардошликни

ошириш

имконини

беради.

Инновацион

технологияларни жорий этиш учун молиявий қўллаб-қувватлашнинг самарали

механизмларини яратиш зарур. Кичик бизнес субъектларининг рақамли

саводхонлигини ошириш учун узлуксиз таълим тизимини жорий этиш лозим.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 05.10.2020 йилдаги

ПФ-6079-сон «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни

INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL OF BIRUNI

ISSN (E) 2181-2993

Vol. 3, Issue 2. Oct. (2024)

186

www.birunijournal.uz

самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”

https://lex.uz/docs/5030957

2. Йозеф Алоіс Шумпетер (Joseph Alois Schumpeter) [Електронний

ресурс].−Режимдоступу: http://visionary.management.com.ua/management/jozef-

alois-shumpeter-joseph-alois-schumpeter/.

3. Барабашова И.М. РАЗВИТИЕ МАЛОГО ИННОВАЦИОННОГО

ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСТВА В РОССИИ // Вестник науки №9 (78) том 2. С. 13

- 18. 2024 г. ISSN 2712-8849 // Электронный ресурс: https://www.вестник-

науки.рф/article/17140 (дата обращения: 06.11.2024 г.)

4. Сирожиддинов, К. И. Стимулирование и поддержка инновационного

развития малого бизнеса в Узбекистане / К. И. Сирожиддинов, И. В.

Ходжибаева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2016. — № 10

(114). — С. 873-875. — URL: https://moluch.ru/archive/114/29884/ (дата


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–5_ Март –2025

319

обращения: 06.11.2024).

5. ВЛИЯНИЕ ЦИФРОВЫХ ТЕХНОЛОГИЙ НА РАЗВИТИЕ МАЛОГО

ИСРЕДНЕГО БИЗНЕСА В УСЛОВИЯХ ЦИФРОВОЙ ЭКОНОМИКИ. (2024).

Innovations in Science and Technologies, 1(1), 1-10.

https://innoist.uz/index.php/ist/article/view/16

6. Ашуров, М. С. ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИНИ ИННОВАЦИОН

МОДЕЛГА ЎТИШИНИНГ АЙРИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ//SCIENCE

PROBLEMS.UZ. — 2023. Ns S/3 (3)- 2023. — С. 93-99

7. https://www.gazeta.uz/ru/2023/09/19/business/

8. https://stat.uz/uz/rasmiy-statistika/small-business-and-entrepreneurship-2