Authors

  • Эрманова Мунира Абдулладжановна

Author Biography

  • Эрманова Мунира Абдулладжановна

    Вазирлар Махкамаси хузуридаги бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг "Кичик бизнес ва тадбиркорлик" йўналиши магистратура босқичи тингловчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.mead.119255

Keywords:

макроиқтисодиёт барқарорлик валюта бозор. Иқтисодиётини янада барқарор ривожлантириш ва ўзгартириш учун амалга оширилаётган вазифалардан энг муҳими давр талабига тўлиқ жавоб бера оладиган банк тизимини ривожлантиришдан иборат. Жаҳон талабига тўлиқ жавоб берадиган саноат тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарини банкларнинг молиялаштириш сиёсати орқали қўллаб-қувватлашда тижорат банклари кредитларидан самарали фойдаланиш муҳим ва долзарб масалалардан биридир.

Abstract

 

Аннотация. Мазкур мақолада бугунги кунда Ўзбекистонда

макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашда валюта бозорининг роли ва унинг аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар келтирилган. Муаллиф томонидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–5_ Март –2025

296

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Вазирлар Махкамаси хузуридаги бизнес ва тадбиркорлик олий

мактабининг "Кичик бизнес ва тадбиркорлик" йўналиши магистратура

босқичи тингловчиси Эрманова Мунира Абдулладжановна

Аннотация

. Мазкур мақолада бугунги кунда Ўзбекистонда

макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашда валюта бозорининг

роли ва унинг аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар келтирилган. Муаллиф

томонидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар

. макроиқтисодиёт, барқарорлик, валюта, бозор.

Иқтисодиётини янада барқарор ривожлантириш ва ўзгартириш учун амалга

оширилаётган вазифалардан энг муҳими, давр талабига тўлиқ жавоб бера

оладиган банк тизимини ривожлантиришдан иборат. Жаҳон талабига тўлиқ

жавоб берадиган саноат тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

корхоналарини банкларнинг молиялаштириш сиёсати орқали қўллаб-

қувватлашда тижорат банклари кредитларидан самарали фойдаланиш муҳим ва

долзарб масалалардан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил

24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик фаолиятини

тубдан ислоҳ қилиш борасида қуйидаги фикрларни яъни, “Тадбиркорликни

кенг ривожлантириш ва бу соҳа учун янги шароитлар яратишга барча

имкониятларимизни сафарбар этяпмиз. “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури

доирасида ўз бизнесини бошлаётган оилаларга 5,9 триллион сўм кредитлар

ажратилди” дея таъкидлаб ўтган1 Дунё давлатлари тажрибасига назар

соладиган бўлсак, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ижтимоий-

иқтисодий тараққиёт ҳамда барқарорликни таъминлашдаги аҳамияти тўғрисида

илмий мақолалар изчил амалга оширилмоқда. Кичик бизнес ва хусусий


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–5_ Март –2025

297

тадбиркорлик асосан АҚШ, Германия, Хитой, Франция, Япония, Италия каби

ривожланган мамлакатларда иқтисодиётни барқарорлаштиришда катта аҳамият

касб этади. «Халқаро кичик бизнес

Кенгаши (ICSB) маълумотларига кўра, кичик бизнес субъектлари барча

корхоналарнинг 90% дан ортиғини, иш билан банд бўлганларнинг 60-70% ни,

ялпи ички маҳсулотнинг 50% ни ташкил этади2 Юртимизда ижтимоий-

иқтисодий муносабатлар тизимини тубдан ислох қилиш орқали мамлакат

иқтисодиётини бозор муносабатларига ўтказиш соҳасида тамомила янгича

ёндашувлар ишлаб чиқилди, ислоҳотларнинг ҳар бир босқичида асосий

мақсадлар ва устувор йўналишлар пухта белгилаб олинди. Кичик бизнесни

қўллаб-қувватлаш бозор ислоҳотларининг муҳим йўналишини ташкил этади ва

барқарор иқтисодий ўсишга кўмаклашади.

Иқтисодиётда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини

тижорат банклари орқали молиялаштириш асосида қўллаб-қувватлаш бўйича

биринчи навбатда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, кооперация

алоқаларини

кенгайтириш,

мустаҳкам

ҳамкорликни

йўлга

қўйиш,

мамлакатимиз кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини тижорат

банклари орқали молиялаштириш ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга ички

талабни рағбатлантириш масалалари алоҳида ўрин тутди.

Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтиш шароитидаги энг принципиал

масала иқтисодиётни модернизациялаш шароитида талабга жавоб берадиган

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини тижорат банклари

орқали қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш фаолиятини ташкил этиш, ишлаб

чиқаришини ташкил этишда тижорат банклари кредитларидан самарали

фойдаланишдан иборат. Магистрлик илмий тадқиқот ишининг мавзуси

юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда долзарблигини ҳисобга олган ҳолда

танлаб олинди. Саноат тармоқларида кичик бизнесни ривожлантиришда

тижорат банкларининг ролини ошириш ва уни таҳлил қилиш бўйича хориж

олимлари бир қанча мақола ишларини олиб бориб асарлар яратган, улар банк

сиёсатини олиб бориш масаласига эътибор берганлар. Бу хориж олимлари


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–5_ Март –2025

298

жумласига К.Макконел, И.Липсиц, Дж.Лоренс,А.Бланк, С.Брю, В.Бернес,

Л.Гитман, Т.Густафсон, А.Мертенс, В.Миловидов, П.Самуэльсон, А.Хавранек,

М.Фридман, Е.Черкасов ва бошқаларни мисол қилиб айтишимиз мумкин.

Саноат

тармоқларида

кичик

бизнесни

ривожлантиришда

тижорат

банкларининг ролини ошириш ҳамда кредитларидан самарали фойдаланиш

борасидаги масалаларни комплекс ва изчил равишда ўрганиш, бу борадаги

мавжуд камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш ва келажакда

такомиллаштириш учун назарий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

Мақола вазифалари қўйилган мақсадни амалга ошириш мақсадида

қуйидагилар белгилаб олинди: Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

субъектларини ташкил этишнинг назарий ва услубий асосларини ўрганиш;

- саноат тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

субъектларини тижорат банклари орқали молиялаштиришнинг назарий ва

услубий асосларини ўрганиш;

- Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари

фаолияти кўрсаткичларини таҳлил қилиш;

- Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки акциядорлик жамияти

томонидан саноат тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

субъектларини молиялаштириш ҳолатини таҳлил қилиш; - саноат тармоқларида

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқаришини

ривожлантириш йўллари бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

- саноат тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

субъектларини қўллаб-қувватлашда тижорат банкларининг ролини ошириш

йўллари бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

Мақоланинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ташкил

этишнинг назарий ва услубий асослари ўрганилди;

- саноат тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

субъектларини тижорат банклари орқали молиялаштиришнинг назарий ва

услубий асослари ёритиб берилди;


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–5_ Март –2025

299

- Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари

фаолияти кўрсаткичлари таҳлил қилинди;

- ташқи иқтисодий фаолият миллий банки акциядорлик жамияти

томонидан саноат тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

субъектларини молиялаштириш ҳолати таҳлил қилинди;

- саноат тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

субъектлари ишлаб чиқаришини ривожлантириш йўналишлари бўйича

тавсиялар ишлаб чиқилди;

- саноат тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

субъектларини қўллаб-қувватлашда тижорат банкларининг ролини ошириш

йўллари бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

Саноат тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

субъектларини қўллаб-қувватлашда тижорат банкларининг ролини оширишга

таъсир этувчи омилларни ўрганиш. Мақола ишидан келиб чиққан ҳолда мақола

фаразлари саноат тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

субъектларини қўллаб-қувватлашда тижорат банкларининг ролини оширишга

эришишдан иборат.

Президентимиз

асарларида,

етакчи

иқтисодчи

олимлар

ва

мутахассисларнинг ушбу мавзуга оид илмий ишларида илгари сурилган ғоялар,

фикр ва мулоҳазалар хизмат қилади. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари,

Президент фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва

бошқа идораларнинг меъёрий ҳужжатларига, таҳлил олиб борилган

«Ўзмиллийбанк» АЖ Тошкент шаҳар филиалининг охирги уч йиллик ҳисобот

материалларига асосланилади.

Мақоланинг амалий аҳамияти шундан иборатки, саноат тармоқларида

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашда

тижорат банкларининг ролини ошириш йўналишларини ривожлантиришга

ёрдам беради.

Илмий тадқиқот ишида Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлик субъектлари фаолияти кўрсаткичлари таҳлили, Ташқи иқтисодий


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–5_ Март –2025

300

фаолият миллий банки акциядорлик жамияти фаолияти тавсифи ва иқтисодий

кўрсаткичлари таҳлили ҳамда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки

акциядорлик жамияти томонидан саноат тармоқларида кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш ҳолати таҳлили каби масалалар

ўрин олган ҳамда саноат тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

субъектлари ишлаб чиқаришини ривожлантириш йўналишлари ва саноат

тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-

қувватлашда тижорат банкларининг ролини ошириш йўллари кўриб ўтилган.

Тижорат банклари фаолиятининг кенгайиб бориши, ўз навбатида, улар

томонидан берилаётган кредитлар, банклардаги депозитлар ва умумий капитал

ҳажмига ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020–2025 йилларга

мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш

стратегияси тўғрисида” ги Фармони. 12 май 2020 й.

JOURNAL OF MARKETING, BUSINESS AND MANAGEMENT(JMBM)/SJIF

FACTOR: 5.57

www.jmbm.uz VOLUME 2, ISSUE 3 (June) ISSN: 2181-3000 Page 76

2. Ўзбекиcтон Республикаси Президентининг “Тижорат банкларида

аҳоли омонатлар шартларини либераллаштириш ҳамда кафолатларини

таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 2017 йил 2

сентябрдаги Фармони.

3. Ўзбекиcтон Республикаси Президентининг “Чет эл инвестициялари

билан лойиҳаларни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш чора-

тадбирлари тўғрисида” ги 2017 йил 7 ноябрдаги Фармони.

4. http://www.lex.uz (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизими)

5. http://www.mf.uz (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги)

6. http://www.cbu.uz (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки).