MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-22
Часть–5_ Март –2025
158
ОНА ТИЛИ ДАРСЛАРИДА
МУСТАҚИЛ ИШЛАРНИНГ БАЖАРИЛИШИ
Абдураимова К.
Шароф Рашидов тумани
1-сон Политехникум
Ўрта махсус таълими ўқув юртларида таълим олаётган ўқувчилар билим
ва савиясини ошириш, мавзулар устида мустақил ишлашни ўрганиш, мустақил
ишлаш малакасини ошириш таълим ва тарбиянинг бугунги кундаги энг долзарб
муаммоларидан. Ўқувчилар гуманитар фанлар бўйича мавзулар устида
мустақил ишлар эканлар, уларда, табиий-ки, ҳар бир мавзу юзасидан мустақил
фикр юзага келади. Мустақил фикрлаш эса мавзуга нисбатан мустақил
муносабатни шакллантиради.
Мустақил ишларни бажариш жараёнида ўқувчиларнинг фикрлаш
қобилиятларини юксалтириш, нутқ маданиятларини ошириш мақсадида фан
мавзулари, бўлимларига оид қўшимча топшириқларнинг мунтазам бериб
борилиши ҳам таълим соҳасида мустақил таълим тушунчасининг кенг ва
самарали тадбиқ этилишига олиб келади. Бу ўринда айниқса гуманитар фанлар
бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш, уларга фанлар бўйича чуқур билим
беришда мустақил равишда назарий ва амалий топшириқлар бериш ёшларда
илмий муносабатни шаклланишига олиб келади. Айниқса ўқувчилар адабиёт
фани юзасидан олиб борилаётган мустақил ишлар жараёнида бадиий матн
устида ишлар экан, улар таҳлилни ўз олган билим, орттирган савия ва малака
юзасидан амалга оширадилар.
Мутахассислик фанлари – гуманитар фанлардан билим олаётган
ўқувчилар фан сирларини пухта эгаллашлари учун замонавий ўқув
адабиётларидан самарали фойдаланишини, техника, технологияларнинг
тузилиши ва ишлаш принциплари бўйича мустақил ўқиб-ўрганишини мустақил
ташкил этиш жараёнида ўқитувчи томонидан ҳар бир ўқувчининг индивидуал
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-22
Часть–5_ Март –2025
159
қобилиятлари ҳисобга олинади. Бунда ўқувчининг қизиқиши, ўзлаштириши,
мустақил таҳлил эта олишини билиш ўқитувчи учун жуда муҳимдир.
Ўқитувчи ўқувчилар мустақил ишларини ташкил этар экан, уларни
назорат қилиб боради. Бундаги биринчи назорат турига ўқувчиларнинг назарий
ва амалий билим ва кўникмаларини ўз вақтида баҳолаб бориш киради.
Ўқувчилар билимини баҳолаш орқали уларда нафақат фанга нисбатан
қизиқиши ўстирилади. Балки улар шахс сифатида шаклланишига, ўз устида
мустақил ишлашга, ҳар қандай муаммоли вазиятларда ҳам чиқиб кета
олишларида сабоқ бўлади. Мустақил ишларнинг бажарилиши, савияси ўз
вақтида ўқитувчи томонидан амалга оширилар экан, ўқувчиларда жиддий
муносабатни шаклланишига ҳам олиб келади. Ўқитувчи томонидан ўқувчилар
билимини жорий баҳолаш, оралиқ баҳолаш ва якуний баҳолаш натижаларини
белгилашда уларнинг мустақил ишларни бажариш бўйича олган қўшимча
балларини инобатга олиниши ҳам ижобий самара беради.
Ўрта
махсус
ўқув
юртларининг
гуманитар
йўналишида
адабиётшунослик терминлари устида иш олиб бориш ҳам мақсадга
мувофиқдир. Қуйида баъзи терминларнинг изоҳини беришни лозим кўрдик.
Абстрактционизм
(
лат.
Abstraction – узоқлашиш, мавҳумлик сўзидан)
– абстрактционизм. Ҳозирги тушкун, реакцион буржуа санъатидаги ўта
формалистик (қ..
Формализм
) оқимлардан бири бўлиб, бу оқим реал воқелик
ва конкрет предметларни акс эттиришни рад этади. Абстрактционизм “санъати”
мавҳум геометрик шекллардан, беўхшов ҳажм ва маъносиз, мантиқсиз
чизмакашликдан иборатдир. Абстрактционизм чириб бораётган буржуа
мафкурасини тарғиб қилувчи оқим бўлиб, у санъатдаги реалистик оқимга
қарши кураш олиб борган. Чунки бу оқим тарафдорлари фикрича, санъат
борлиқни акс эттирмайди, балки санъаткорнинг ҳис туйғуларини ифодалайди.
Абстрактционизм ХХ асрнинг 20-йилларидаАмерика Қўшма Штатларида
пайдо бўлган. Чарльз Ховард, Стюарт Девис, Крауфорд, Ретнер, Моррис, Тонги
ва Колдер каби рассомлар абстрактционизмнинг кўзга кўринган
намоёндаларидир.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-22
Часть–5_ Март –2025
160
Авангардизм
(
фр.
avant-garde – илғор отряд сўзидан) – авнгардизм. ХХ
аср санъати ва адабиётидаги «сўл оқим»ларни ифодалайди. Германиядаги
экспрессионизм,
Чехославакиядаги
поэтизм
авангардизмнинг
турли
кўринишларидир. “Сўл оқим”ларнинг юзага келиши биринчи жахон уриши
хамда империалистик система кризисининг бошланиши билан боғлиқдир.
Ижтимоий шарт-шароитларга қарши бадиий ифода шакллари орқали кураш
олиб бориш авангардизм тарафдорларини реалистик методдан чекинишга олиб
келди. Улар ўз санъатларини ревалюцион санъат деб билдилар ва буржуа
маданиятига қарши кураш олиб бордилар.
Автобиографик асар
. Бирор ёзувчи ёки шоирнинг ўз ҳаёти, бошидан
кечирганлари ҳақидаги асари. Улуғ рус пролетар ёзувчиси М.Горький ўз
таржимаи ҳоли, бошидан кечирган воқеалар асосида «Болалик», «Кишилар
орасида», «Менинг университетларим», автобиографик триологиясини яратди.
С.Айнийнинг «Эсдаликлар», Ойбекнинг «Болалик», А.Қаххорнинг «Ўтмишдан
эртаклар», Н. Сафаровнинг «Кўрган кечирганларим» каби асарлари
автобиографик жанрнинг қимматли намуналаридир.
Адабиётшунослик терминлари устида мустақил ишлаш ҳам
талабаларнинг фан бўйича билимлариниоширишга хизмаи қилади.
Адабиёт:
Пардаева З.Д. Талабаларнинг мустақил ишларини ташкил қилиш. Т., Фан, 2007.
Темпус дастури. Т.,2006.