Authors

  • Ахмедова Зарифахон Шавкатовна

Author Biography

  • Ахмедова Зарифахон Шавкатовна

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби  МБА-Кичик бизнес ва тадбиркорлик курси тингловчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.mead.119305

Keywords:

Кичик бизнес тадбиркорлик фаолияти гендер иқтисодиёти хотин-қизлар тадбиркорлиги аёл тадбиркорлар иқтисодий барқарорлик бозор иқтисодиёти хусусий тадбиркорлик.

Abstract

Ушбу мақолада бозор иқтисодиёти шароитида мамлакат иқтисодиётида муҳим ўрин тутувчи кичик бизнесни ривожлантиришда аёллар тадбиркорлигининг ахамияти, иқтисодий барқарорлик ва ривожланишга қўшадиган муҳим ҳиссаси,  миллий хўжаликда янги иш ўринлари яратилиши, аҳолининг даромад манбаларини ошириш ҳамда тадбиркорлик муҳитини яхшилашдаги ўрни ва роли тўғрисида сўз боради. Мазкур мақолада кичик бизнесни ривожланишида хотин-қизлар тадбиркорлигининг ривожланиш йўналишлари, унинг давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳамда иқтисодий аҳамияти таҳлил қилинган. Шунингдек, кичик бизнесни ривожлантиришда аёл тадбиркорлар дуч келиши мумкин бўлган муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари, бу борада мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам фикр юритилади.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–4_ Март –2025

400

КИЧИК БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА АЁЛ

ТАДБИРКОРЛАРНИНГ РОЛИ

Ахмедова Зарифахон Шавкатовна

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва

тадбиркорлик олий мактаби МБА-Кичик бизнес ва тадбиркорлик курси

тингловчиси

Aннотация: Ушбу мақолада бозор иқтисодиёти шароитида мамлакат

иқтисодиётида муҳим ўрин тутувчи кичик бизнесни ривожлантиришда аёллар

тадбиркорлигининг ахамияти, иқтисодий барқарорлик ва ривожланишга

қўшадиган муҳим ҳиссаси, миллий хўжаликда янги иш ўринлари яратилиши,

аҳолининг даромад манбаларини ошириш ҳамда тадбиркорлик муҳитини

яхшилашдаги ўрни ва роли тўғрисида сўз боради. Мазкур мақолада кичик

бизнесни ривожланишида хотин-қизлар тадбиркорлигининг ривожланиш

йўналишлари, унинг давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳамда

иқтисодий аҳамияти таҳлил қилинган. Шунингдек, кичик бизнесни

ривожлантиришда аёл тадбиркорлар дуч келиши мумкин бўлган муаммолар ва

уларни ҳал қилиш йўллари, бу борада мамлакатда амалга оширилаётган

ислоҳотлар ҳақида ҳам фикр юритилади.

Калит сўзлар: Кичик бизнес, тадбиркорлик фаолияти, гендер

иқтисодиёти, хотин-қизлар тадбиркорлиги, аёл тадбиркорлар, иқтисодий

барқарорлик, бозор иқтисодиёти, хусусий тадбиркорлик.

Кириш.

Мамлакатимизда хотин-қизлар тадбиркорлиги сўнгги йилларда

жамият иқтисодий ривожланишининг асосий омилига айланиб, соҳада олиб

борилган туб ислоҳотларнинг илк натижаларини кўрсатмоқда. Ўзбекистонда

хусусий ва кичик бизнес соҳасининг ўсишини рағбатлантирилмоқда. Расмий

маълумотларга кўра, Ўзбекистонда аёллар томонидан ташкил этилган

тадбиркорлик субъектлари сони йил сайин ортиб бормоқда. Масалан, 2019


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–4_ Март –2025

401

йилда 93 мингта янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилган бўлиб, бу 2018

йилга нисбатан қарийб 2 баравар кўпдир.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев

1

таъкидлаб ўтганидек: “...“Мен – бунёдкор аёлман” деган лойиҳани илгари

суриб, маҳаллаларда минглаб аёлларни касб-ҳунарга ўқитиб, даромадли қилиш

ташаббусини билдирган, ...ўзига катта ижтимоий масъулият олган мана шундай

ишбилармон хотин-қизларни “Янги Ўзбекистоннинг бунёдкор аёллари” деб

биламан” деб таъкидлаган ҳолда, Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тадбиркор

аёллар кенгашини ташкил этиш ташаббусини илгари сурганлиги муҳим

воқелик бўлди дейиш мумкин. Мамлакатнинг тез ўзгариб бораётган иқтисодий

салоҳиятида аёл ва хотин-қизлар ўз бизнес ғояларини муваффақиятли бизнесга

айлантириш ва янги иш ўринлари яратишда тобора муҳим ўрин эгалламоқда.

Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш сиёсати бошқа

давлат ва ҳудудлар тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда, тадбиркорликни

қўллаб-қувватлашнинг ўзбек модели яратилди дейиш мумкин. Мазкур

мақолада кичик бизнеснинг ривожланиш омиллари, унинг иқтисодиётга

таъсири ва самарадорлиги, унда аёллар тадбиркорлигининг ўрни ва ахамияти

таҳлил қилинади.

Тадқиқот услубиёти.

Ушбу тадқиқотда кичик бизнес ва хотин-қизлар

тадбиркорлигини ривожлантириш ва унинг иқтисодий аҳамиятини таҳлил

қилиш учун бир қатор усуллардан фойдаланилди, жумладан, адабиётлар

таҳлили методи орқали аёллар тадбиркорлигининг иқтисодий тизимдаги ўрни,

унинг ривожланиш тенденциялари ва таъсир омиллари таҳлил қилинди.

Хорижий ва маҳаллий олимлар ва тадқиқотчиларнинг мавзуга доир илмий

адабиётлар ва мақолалардаги изланишларидан ҳавола ва иқтибослар

келтирилди. Статистик метод орқали аёллар тадбиркорлигининг

ривожланишига доир мавжуд маълумотлар тўпланиб, уларни таҳлил қилиш

1

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган

тантанали маросимдаги нутқи. 07.03.2025 й.

https://president.uz/uz/lists/view/7928

(Мурожаат санаси:

18.03.2025 й.)


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–4_ Март –2025

402

орқали хулосалар чиқарилди. Таққослама услуб билан турли мамлакатлардаги

аёллар тадбиркорлиги моделлари ўрганилиб, уларнинг афзалликлари ва

камчиликлари солиштриб чиқилди. Тадқиқотда фойдаланилган маълумотлар

асосида якуний хулосалар шакллантирилди.

Адабиётлар таҳлили.

Маълумки, кичик бизнесни ривожланишида

аёллар тадбиркорлигининг ахамияти беқиёсдир. Ушбу масалада бир қатор

хорижий ҳамда маҳаллий олимлар илмий тадқиқотлар олиб борганлар.

Жумладан, Европанинг Ривожланиш Тадқиқотлари Журналида Миннити, М.,

ва Науде, В. (2010)

2

томонидан чоп этилган мақолада турли мамлакатларда

аёллар тадбиркорлигининг хусусиятлари ва уларни белгилайдиган омиллар

ўрганилган.

Браш, де Бруин ҳамда Велтер (2009) лар ўз мақолаларида аёл

тадбиркорлигини тушуниш учун янги, гендерни ҳисобга олувчи "5М" моделини

таклиф қиладилар.

3

Улар мавжуд "3М" (бозорлар (market), пул (money) ва

бошқарув (management)) моделини кенгайтириб, унга "оналик" (motherhood) ва

"мезо/макро муҳит" (meso/macro environment) элементларини қўшадилар.

"Оналик" аёл тадбиркорларнинг оилавий ва уй хўжалиги шароитларини ифода

этувчи метафора бўлиб, бу омиллар аёллар учун эркакларга нисбатан каттароқ

таъсир кўрсатиши мумкин. "Мезо/макро муҳит" эса бозордан ташқаридаги

омилларни, жамиятнинг кутилмалари ва маданий меъёрлар (макро) ҳамда ўрта

даражадаги тузилмалар ва институтларни (мезо) ўз ичига олади.

Осиёлик тадқиқотчи Жамайли (2009) ўз тадқиқотларида аёл

тадбиркорларнинг ривожланаётган мамлакатларда дуч келадиган чекловлари

ва имкониятларини ўрганган.

4

Муаллиф Ливандаги ўн нафар аёл тадбиркор

билан чуқур интервьюлар ўтказиб, уларнинг шахсий тажрибалари ва

тушунчаларини таҳлил қилган. Натижалар шуни кўрсатадики, тадбиркорлик

тадқиқотларида микро, мезо ва макро даражадаги омилларни ҳисобга олиш

2

Minniti, M., & Naudé, W. (2010). "What Do We Know About The Patterns and Determinants of Female

Entrepreneurship Across Countries?" European Journal of Development Research, 22(3), 277–293.

3

4

Jamali, D. (2009). "Constraints and Opportunities Facing Women Entrepreneurs in Developing Countries: A

Relational Perspective." Gender in Management: An International Journal, 24(4), 232–251.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–4_ Март –2025

403

муҳимдир. Бу ёндашув аёл тадбиркорлар тажрибасининг мураккаблигини ва

уларга таъсир этувчи омилларнинг ўзаро боғлиқлигини яхшироқ тушунишга

ёрдам беради.

Яна бир гуруҳ тадқиқотчилар, Вернел, ван Стел ҳамда Турик (2006) лар

томонидан олиб борилган тадқиқотда 29 мамлакат бўйича аёл ва эркак

тадбиркорлигига таъсир этувчи омиллар ўрганилган.

5

Муаллифлар аёл

тадбиркорлигини икки кўрсаткич орқали баҳолаганлар: аёл тадбиркорлар сони

ва уларнинг умумий тадбиркорлар орасидан улуши. Натижалар шуни

кўрсатдики, аёл ва эркак тадбиркорлик фаоллигига таъсир этувчи омиллар

асосан бир хил ва бир йўналишда таъсир этади. Бироқ, баъзи омиллар (масалан,

ишсизлик, ҳаётдан қониқиш) аёл ва эркак тадбиркорлигига турлича таъсир

кўрсатади. Шунингдек, аёл тадбиркорлар сонига таъсир этувчи омиллар

уларнинг умумий тадбиркорлар орасидан улушига таъсир этувчи омиллардан

фарқ қилиши мумкинлиги аниқланди.

Шунингдек, Япониялик олимлар Фужии, Т., ва Канаока, С. (2014)

Япония Молия Корпорацияси Журналидаги (Real Image and Significance of

Female Entrepreneurs) мақолада аёл тадбиркорларнинг ҳақиқий ҳолати ва

уларнинг аҳамиятини ёритиб беришган бўлса, Аини Сузана Ариффин ва бошқа

Малайзиялик тадқиқотчилар (2020) Жанубий-Шарқий Осиё Тадқиқотлар

Журналида чоп этилган (Enhancing Women Entrepreneurship Development

Framework: Policy & Institution Gap and Challenges in the Case of Malaysia)

мақолада Малайзияда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш учун сиёсат ва

институционал муаммоларни таҳлил қилиб берганлар.

Ўзбекистонлик маҳаллий олимлардан Марҳабо Назарова (2024)

6

: -

"Аёлларни тадбиркорликда қўллаб-қувватлаш на фақат уларнинг иқтисодий

мустақиллигини оширади, балки мамлакатнинг умумий иқтисодий ўсиши ва

ижтимоий ривожланишига ҳам ҳисса қўшади" – деб ҳисоблайди.

5

Verheul, I., van Stel, A., & Thurik, R. (2006). "Explaining Female and Male Entrepreneurship at the Country Level."

Entrepreneurship & Regional Development, 18(2), 151–183.

6

"Аёллар тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш: муаммолар ва имкониятлар." European Journal of Interdisciplinary

Research and Development, 29, 37–41.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–4_ Март –2025

404

Яна бир тадқиқотчи Мухлиса Жумаева (2022)

7

нинг фикрлари ҳам

муҳим: "Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, аёллар тадбиркорлиги фаолиятини

ривожлантириш

мамлакатларнинг

ижтимоий-иқтисодий

ривожланиш

кўрсаткичларини барқарорлигини таъминлашга сезиларли даражада ижобий

таъсир кўрсатди."

Натижалар ва муҳокама.

Аёллар тадбиркорлиги жаҳон иқтисодиётида

муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг иштироки иқтисодий ўсиш, ижтимоий

барқарорлик ва инновацияларни рағбатлантиришга ҳисса қўшади. Жаҳон

банкининг маълумотларига кўра, дунё бўйича барча тадбиркорларнинг

тахминан 30 %ини аёллар ташкил этади. Бу кўрсаткич мамлакатлар ва

минтақалар бўйича фарқланади. Масалан, АҚШда 2020 йилда аёллар

томонидан бошқариладиган бизнеслар умумий бизнесларнинг 42 %ини ташкил

этган. Бу 2014 йилга нисбатан 4 %га ўсганини кўрсатади. Европа

Комиссиясининг маълумотларига кўра, Европа Иттифоқида аёллар кичик ва

ўрта бизнесларнинг 34,4 %ини бошқарадилар. Албатта ушбу кўрсаткич ҳам

мамлакатлар бўйича фарқланиб, айрим давлатларда юқори, бошқаларида эса

паст бўлиши мумкин. Мисол учун, Германия ва AҚШда бундай

корхоналарнинг ЯИМдаги улуши 50-52 %, Японияда 55 %, Италияда 60 %ни

ташкил этади.

Кичик бизнес иқтисодиётнинг муҳим қисми ҳисобланади ва унинг

ривожланиши мамлакат тараққиётига салмоқли ҳисса қўшади. Бу жараёнда аёл

тадбиркорлар ўзига хос ўрин тутади. Улар нафақат янги иш ўринларини

яратадилар, балки жамиятда ижтимоий барқарорликни таъминлашга ҳам ҳисса

қўшадилар.

Аёллар тадбиркорлиги иқтисодиётнинг муҳим таркибий қисми

ҳисобланади. Улар иш ўринларини яратиш, инновацияларни жорий этиш ва

ижтимоий барқарорликни таъминлашда катта роль ўйнайди. Аёллар

тадбиркорлигининг иқтисодиётдаги aҳамияти ўзига хос ва беқиёс ҳиcобланади.

7

"Аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришнинг хориж тажрибаси." Iqtisodiyot va taʼlim, 23 (Maxsus_son), 375–

383.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–4_ Март –2025

405

Аёллар томонидан ташкил этилган бизнеслар нафақат уларнинг ўзи учун, балки

бошқа инсонлар учун ҳам иш ўринлари яратиб, ишсизликни камайтиришга

ҳисса қўшади. Аёллар тадбиркорлигининг ривожланиши турли хил

секторларда иқтисодий ўсишни тезлаштиради ва инклюзив ривожланишни

таъминлайди. Аёл тадбиркорлар кўпинча ижтимоий тадбиркорликка эътибор

қаратади, жумладан, таълим, тиббиёт, кам таъминланган аҳолини қўллаб-

қувватлаш соҳаларида фаолият юритади. Аёллар ўзининг ноёб тафаккури ва

ёндашувлари билан янги маҳсулот ва хизматлар яратишда фаол иштирок этади,

бу эса бозор рақобатбардошлигини оширади. Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-

қувватлаш орқали жамиятда гендер тенглигини мустаҳкамлаш ва аёлларнинг

иқтисодий фаоллигини ошириш мумкин. Аёл тадбиркорлар асосан кичик ва

ўрта бизнес соҳасида фаолият юритади, бу эса иқтисодиётнинг

мустаҳкамлашишини ва диверсификация қилинишини таъминлайди.

Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш учун молиявий ёрдам, таълим

дастурлари, маслаҳат хизматлари ва тармоқлаш имкониятларини кенгайтириш

зарур. Бу, ўз навбатида, бутун жамиятнинг иқтисодий барқарорлигига ва

ривожига хизмат қилади.

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлик соҳаларида фаолиятинини жадал суръатлар билан ўсиб

бораётганлигини кўриш мумкин. Қуйида Ўзбекистон Республикаси Давлат

Статистика қўмитаси маълумотлари асосида тайёрланган жадвални кўриб

ўтамиз. (1-жавдал.)

1 – жадвал. Давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтиб,

фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркор аёллар сони

8

8

https://gender.stat.uz/uz/asosiy-ko-rsatkichlar/mehnat


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–4_ Март –2025

406

Жадвалдан кўриниб турибдики, мамлакат бўйича 2018 йилга нисбатан

2023 йилга келиб давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтиб, фаолият

кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркор аёллар сони 69 756 тадан 102 802

тагача, яъни 47,4 % га ўсган. Эътиборлиси, бу каби ўсишни барча вилоят ва

худудлар бўйича ҳам кузатиш мумкин.

Ҳудудлар

2018

2019

2020

2021

2022

2023

Ўзбекистон

Республикаси

69 756

75 295

81 703

85 634

99 307

102

802

Қорақалпоғистон

Республикаси

4 795

5 114

5 432

5 178

6 081

6 902

Aндижон вилояти

673

763

5 302

5 545

6 335

6 681

Бухоро вилояти

7 390

7 324

6 406

6 687

7 293

7 448

Жиззах вилояти

2 769

3 086

3 468

3 529

3 955

4 090

Қашқадарё вилояти 5 913

7 015

7 351

7 667

8 917

9 214

Навоий вилояти

3 796

2 885

2 520

2 946

3 305

3 294

Наманган вилояти

2 684

3 277

3 981

4 131

4 748

4 938

Самарқанд вилояти 8 038

9 362

10 700

10 464

12 698 12 436

Сурхондарё вилояти 5 271

5 377

5 445

5 906

6 913

6 662

Сирдарё вилояти

2 077

2 472

2 390

2 535

3 133

3 273

Тошкент вилояти

7 431

8 666

8 466

9 440

10 602 10 968

Фарғона вилояти

6 014

6 393

6 651

6 734

8 007

7 881

Хоразм вилояти

5 468

6 051

5 946

5 923

7 074

6 968

Тошкент шаҳри

7 437

7 510

7 645

8 949

10 246 12 047


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–4_ Март –2025

407

Қуйида аёл тадбиркорларнинг кичик бизнес ривожига қўшаётган

ҳиссалари ва улар дуч келадиган муаммолар ҳақида батафсил маълумот

берилади.

1. Аёл тадбиркорларнинг кичик бизнес ривожига таъсири.

Иш ўринларини яратиш.

Мамлакатда бугунги кунда энг катта масала,

бу – ишсизлик эканлигини давлат раҳбари ҳам ўз нутқида айтиб ўтди. Шу боис,

2025 йилда 2 миллион нафар аёллар бандлигини таъминлаш, шундан 1 миллион

300 минг нафар хотин-қизни тадбиркорликка жалб этиш бўйича катта режалар

белгиланган.

Бунинг

учун

тижорат

банклари

томонидан

аёллар

тадбиркорлигини ривожлантириш учун қулай молиявий пакетлар тақдим

этилиши таъкидлаб ўтилди.

9

Ўзбекистонда 2025 йилда тижорат банклари

томонидан, “Микрокредитбанк” АТБ паррандачиликда – 160 минг нафар,

“Саноат қурилиш банк” АТБ сабзавот ва кўчатлар етиштиришда – 160 минг,

“Халқ банки” узум, брокколи ва маҳаллий карам етиштиришда – 150 минг,

“Агробанк” боғдорчилик йўналишида – 144 минг, “Бизнесни ривожлантириш

банки” кўкат, булғор қалампири, бақлажон ва помидор етиштиришда – 94 минг,

“Асакабанк” фармацевтика ва узумчиликда – 82 минг, “Алоқабанк” IT,

асаларичилик ва мевали экинлар етиштиришда 58 минг нафар аёлларни банд

этишга кўмаклашиши кутилмоқда. Аёллар томонидан ташкил этилган кичик

бизнеслар кўп ҳолатларда маҳаллий иш ўринларини яратиб, аҳолининг турмуш

даражасини оширишга ёрдам беради. Ушбу тадбиркорлик тури хусусан қишлоқ

ҳудудларида аҳамиятлидир, чунки у ерларда иш билан бандлик даражаси паст

бўлади.

Иқтисодий ўсишга ҳисса қўшиш.

Расмий маълумотларда, хотин-

қизлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этиш бўйича катта

дастурларни амалга оширилаётганлиги, жумладан, 2024 йилнинг ўзида бу

мақсадларга 17 триллион сўм кредит ажратилганлиги маълум бўлади. Ана

шундай эътибор туфайли аёл тадбиркорлар 2024 йили 81 триллион сўмлик

маҳсулот яратиб, 450 миллион долларлик экспортни амалга оширганлигини

9

https://president.uz/uz/lists/view/7928


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–4_ Март –2025

408

кўриш мумкин. Аёл тадбиркорлар томонидан ташкил этилган бизнеслар

иқтисодиётга янги ресурсларни жалб қилади ва инновацияларни

рағбатлантиради. Масалан, кичик ҳунармандчилик корхоналари, қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида,

шунингдек, касаначилик, уй (масофа)дан туриб меҳнат фаолиятини олиб

боришда аёллар муҳим зрин эгаллайди.

Инновация ва ижодкорлик.

Аёллар тадбиркорлиги кўпинча янгича

ёндашув ва инновацион ғояларга асосланган бўлади. Масалан, экологик тоза

маҳсулотлар ишлаб чиқариш, қўл меҳнати билан тайёрланган буюмлар, ўзига

хос дизайн ва услублардаги маҳсулотлар аёл тадбиркорлар томонидан йўлга

қўйилган бизнесларда кўп учрайди.

2. Аёл тадбиркорлар дуч келадиган муаммолар.

Молиявий ресурсларга эга бўлиш қийинчилиги.

Аёл тадбиркорлар кўп

ҳолларда кредит ва инвестицияларни жалб қилишда қийинчиликларга дуч

келадилар. Жаҳон амалиётида банклар кўпинча аёлларга камроқ кредит

беришади ёки улардан юқори кафолат талаб қилишади. Бироқ, мамлакатимизда

бу йўналишда ҳам алоҳида имтиёзлар кўзда тутилмоқда, жумладан, ушбу

мақсадда 2025 йилда маҳаллаларда аёллар тадбиркорлиги лойиҳалари учун

қўшимча 3,3 триллион сўм ажратилади. Хусусан, оилавий тадбиркорлик

дастурлари доирасида яна 100 миллион доллар берилади. Бунга қўшимча

равишда тижорат банклари ҳам 100 миллион доллар жалб қилиб, маҳаллаларда

ўзини ўзи банд қилган хотин-қизларга 50 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар

ажратади.

Жамиятдаги стереотиплар ва таъсирлар.

Кўп жойларда аёллар

тадбиркорлигига нисбатан салбий ёки шубҳали муносабатлар мавжуд.

Айниқса, анъанавий жамиятларда аёл кишининг бизнес билан шуғулланиши

қўллаб-қувватланмаслиги мумкин.

Бизнес юритиш учун малака ва билимларни етарли даражада

эгаллаш.

Тадбиркорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун бозорни

ўрганиш, молиявий саводхонлик ва бошқарув кўникмалари талаб этилади. Кўп


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–4_ Март –2025

409

аёллар бундай билимларга эга бўлмагани сабабли муваффақиятга эришиш

қийин бўлиши мумкин. Буни кенгайтириш мақсадида давлат банклари

томонидан яна 3 та венчур компания очилиб, 50 миллион доллар фонд

шакллантирилди. Хориждан ҳам яна 50 миллион доллар жалб қилинади. Бу

бизнесни бошлаётган тадбиркорлар учун қўшимча имконият бўлади. Энг

муҳими, бундай лойиҳалар иқтисодиётга янги йўналиш, технология, инновация

ва юқори қўшилган қиймат олиб киради.

3. Аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чоралари.

Имтиёзли кредитлар ва грантлар тақдим этиш.

Ҳукумат ва халқаро

ташкилотлар томонидан аёл тадбиркорлар учун имтиёзли кредитлар,

субсидиялар ва грантлар тақдим этилиши уларни бизнесга жалб қилишда

муҳим омил ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 март санасидаги

ПҚ-122-сон Қарори

10

да хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш,

касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб

этиш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан уч йиллик имтиёзли

давр билан етти йил муддатга йиллик 14 фоиз ставкада жами 100 миллион АҚШ

доллари эквивалентида, шундан АТ «Халқ банки»га 35 миллион АҚШ доллари,

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБга 35 миллион АҚШ доллари ва

«Микрокредитбанк»АТБга 30 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит

ресурслари ажратиш кўзда тутилганлигини алоҳида таъкидлаш зарур.

Бизнес таълим ва тренинглар ташкил этиш.

Аёллар учун бизнес

бошқаруви, маркетинг ва молиявий саводхонлик бўйича тренинглар ўтказиш

уларга ўз бизнесларини самарали бошқариш имкониятини беради.

Ўзбекистонда 2025 йилда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш

бўйича 4 босқичли янги тизимни йўлга қўйилиш кўзда тутилган. Бунда,

Биринчи босқичда бизнесга қизиққан, лекин кўникмаси бўлмаган 20 минг

10

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга

қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-122-сон
Қарори. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.03.2024 й., 07/24/122/0193-сон; 03.04.2024 й.,
07/24/149/0262-сон.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–4_ Март –2025

410

нафар хотин-қиз тадбиркорликка ўқитилади. Иккинчи босқичда “Халқ банки”

ўзини ўзи банд қилган 100 минг нафар аёлнинг кичик тадбиркор бўлиши учун

кўмаклашади. Навбатдаги босқичда ҳар бир туманда 2 тадан кичик корхонани

намунали ўрта бизнес даражасига олиб чиқилиб, сўнгги босқичда нг фаол 50

нафар аёл тадбиркорни йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан ошадиган

“чемпион тадбиркор”га айлантирилади.

Тадбиркор аёллар учун тармоқлар ва ҳамкорлик платформаларини

яратиш.

Аёл тадбиркорлар учун махсус клублар, уюшмалар ва тармоқлар

ташкил этиш уларга бир-бирлари билан ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш

имконини беради.

Хулоса.

Аёл тадбиркорлар кичик бизнес ривожланишида муҳим ўрин

тутади. Улар янги иш ўринларини яратиш, иқтисодиётга инновациялар

киритиш ва жамиятда ижтимоий барқарорликни таъминлаш каби муҳим

жараёнларга катта ҳисса қўшадилар. Шу билан бирга, уларнинг юзланиши

мумкин бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун давлат, жамият ва халқаро

ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилиши лозим. Аёл

тадбиркорларни рағбатлантириш орқали жамиятнинг барқарор ривожланишига

эришиш мумкин.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро

хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи. 07.03.2025 й.

https://president.uz/uz/lists/view/7928

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 мартдаги “Хотин-

қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-

қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-122-сон Қарори.

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.03.2024 й., 07/24/122/0193-сон;

03.04.2024 й., 07/24/149/0262-сон.

3.

Minniti, M., & Naudé, W. "What Do We Know About The Patterns and

Determinants of Female Entrepreneurship Across Countries?" European Journal of

Development Research, 2010. 22(3), рр. 277–293.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–4_ Март –2025

411

4.

Brush, C. G., de Bruin, A., & Welter, F. "A Gender-Aware Framework for

Women's Entrepreneurship." International Journal of Gender and Entrepreneurship,

2009. 1(1), рр. 8–24.

5.

Jamali, D. "Constraints and Opportunities Facing Women Entrepreneurs in

Developing Countries: A Relational Perspective." Gender in Management: An

International Journal, 2009. 24(4), рр. 232–251.

6.

Verheul, I., van Stel, A., & Thurik, R. "Explaining Female and Male

Entrepreneurship at the Country Level." Entrepreneurship & Regional Development,

2006. 18(2), рр. 151–183 б.

7.

Марҳабо Назарова. "Аёллар тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш:

муаммолар ва имкониятлар." European Journal of Interdisciplinary Research and

Development, 2024. 29, 37–41-б.

8.

Мухлиса Жумаева. "Аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришнинг

хориж тажрибаси." Iqtisodiyot va taʼlim, 2022. 23 (Maxsus_son), 375–383-б.

9.

https://gender.stat.uz/uz/asosiy-ko-rsatkichlar/mehnat

-

Ўзбекистон

Республикаси Давлат Статистика қўмитасиниг расмий сайти.