Authors

  • Гафурова Камола Мирсалиевна

Author Biography

  • Гафурова Камола Мирсалиевна

    Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи

    давлат музейи Музей буюмлари ва фонд тўпламларини

    қайд этиш ва рўйхатга олиш бўлими мудири

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.mead.119359

Keywords:

жулхирс напрамач мапрамач тўрва хуржун ишлик халта қошиқ халта туз халта буғжома жун ип темир тароқ ўсимлик толалари.

Abstract

Ушбу  мақолада  гиламчилик  тарихи, ривожланиши, турлари ҳақида ёритиб   берилган. Унинг      ҳудудлари   ва   тараққий   этиш   босқичларини   фарқлари тўғрисида сўз борган. ХIХ -ХХ асрда гиламлар тўқишда  ишлатиладиган  ўсимликлар (пахта,  зиғир,  жун)  толалари,  жун (қўй, эчки,  туя  жуни)дан  тайѐрланган  иплар  ҳақида  ёритилган.  Гиламдўзлик санъатининг инсон ҳаётига кириб келиши, нима мақсадларда қўлланилишига тавсиф берилган.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–4_ Март –2025

46

ГИЛАМДЎЗЛИК-АСРЛАРГА ТЕНГДОШ АНЪАНА

Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи

давлат музейи Музей буюмлари ва фонд тўпламларини

қайд этиш ва рўйхатга олиш бўлими мудири

Гафурова Камола Мирсалиевна

Аннотация: Ушбу мақолада гиламчилик тарихи, ривожланиши,

турлари ҳақида ёритиб берилган. Унинг ҳудудлари ва тараққий этиш

босқичларини фарқлари тўғрисида сўз борган. ХIХ -ХХ асрда гиламлар

тўқишда ишлатиладиган ўсимликлар (пахта, зиғир, жун) толалари, жун

(қўй, эчки, туя жуни)дан тайѐрланган иплар ҳақида ёритилган. Гиламдўзлик

санъатининг инсон ҳаётига кириб келиши, нима мақсадларда қўлланилишига

тавсиф берилган.

Калит сўзлар: жулхирс, напрамач, мапрамач, тўрва, хуржун, ишлик

халта, қошиқ халта, туз халта, буғжома, жун ип, темир тароқ, ўсимлик

толалари.

Аннотация: В данной статье освещена история ковроделия, его

развитие и разновидности. Рассмотрены регионы ковроткачества и различия

в этапах его становления. Описаны волокна растений (хлопок, лён, шерсть),

используемые в ковроткачестве XIX-XX веков, а также нити, изготовленные

из шерсти (овечьей, козьей, верблюжьей). Дана характеристика тому, как

искусство ковроделия вошло в жизнь человека и с какими целями оно

применялось.

Ключевые слова: Джульхирс, напрамач, мапрамач, торба, хурджун,

рабочий мешок, мешок для ложек, мешок для соли, бугджама, шерстяная нить,

железный гребень, растительные волокна.

Annotation: This article covers the history, development, and types of carpet

weaving. It discusses the differences in the stages of development across various

regions. It also provides information about the plant-based fibers (cotton, flax, wool)


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–4_ Март –2025

47

used in carpet weaving during the 19th and 20th centuries, as well as yarns made

from different types of wool (sheep, goat, camel wool). Additionally, the article

describes the introduction of the art of carpet weaving into human life and its various

purposes.

Key words:

julkhirs,

napramach,

mapramach, torba,

khyrdjun,

work bag,

spoon bag, salt bag, bugdzhama,

wool thread,

iron com, plant fibers.

Ўзбекистонда миллий ҳунармандчилигимизга кенг йўл очилганлиги

туфайли миллий хунармандчилигимиз ривожлана бошлади. Шулардан бири

гилам тўқиш саънатидир. Ўрта Осиё халқлари ичида кенг таркалган гилам

тўқиш, халқ амалий безак санъатининг кенг тарқалган тури бўлиб, кўп асрлик

миллий анъана ва узоқ тарихга эга. Гилам тўқиш қадимдан аёллар орасида кенг

тарқалган ҳунар сифатида машҳурдир. Хонадонларимиз ва бугунги кунда

деворларимизнинг кўрки бўлган гиламларнинг яратилиш тарихи олис

ўтмишга бориб тақалиши тарихий манбалардан дарак беради.

Энг қадимги гилам эрамиздан аввалги V-асрларга оид бўлиб, Тоғли

Олтойдан топилган, абадий музлоқда бўлгани учун яхши сақланган.

Олимларнинг тахминига кўра, у Ахоманийлар даври форслари ёки Ўрта Осиё

қабилалари орасида тайёрланган. Бу эса гиламдўзлик санъати қадимий ноёб

ҳунарлардан бири эканлиги ҳамда уни тўқиш учун ҳунармандлардан катта

тажриба ва маҳорат талаб этилганлигидан далолат беради.

Қадимги ва илк ўрта асрлар гиламдўзликка оид маълумотлар ёзма

манбаларда сақланган. Ўрта асрларда эса уч йўналишда-кўчманчи ва ярим

кўчманчи чорвадор қабилаларда, ўтроқ (қишлоқ ва шаҳар) аҳолиси орасида,

сарой устахоналарида ривожланган. Сўнгги ўрта асрлар даврида гиламдўзлик

Ўзбекистон ҳудудида учта давлат-Бухоро амирлиги, Хива ва Қўқон хонликлари

сарҳадларида ҳунармандчиликнинг ўзига хос мактаб ва марказлари

ривожланган.

Гиламдўзлик, жумладан, Шарқда ҳам кенг тарқалган бўлиб, “Хива

гилами”, “Туркман гилами”, “Озарбайжон гилами”, “Эроний гилам” каби


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–4_ Март –2025

48

атамалар пайдо бўлгани бунинг исботидир. Улар бетакрорлиги ва юқори

сифати билан дунёда довруғ қозонганлиги чет мамлакатларга сотилганлигидан

далолат беради. Тарихий манбаларда ёзилишича, қадимдан Уссури, Бобил,

кейинчалик Эрон, Ҳиндистон, Туркия ва бошқа давлатлар гиламлари машҳур

бўлган. XII аср қўлёзмаларида гилам тўқиш унга безак бериш санъати Ўрта

Осиёда, шу жумладан, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида ривож топганлигини

тасдиқлайди. Айниқса, XIV-асрнинг иккинчи ярмида Ўрта Осиёдаги

ҳудудларининг кўп қисмида гиламдўзлик санъати кенг ривожланган. Гилам

тўқиш устахоналарида ҳам хорижий усталар билан биргаликда маҳаллий

усталар меҳнат қилган бир-бирларидан тажриба алмашишган. Темурийлар

даврида гиламларнинг асосий турлари Эроний ва Туркий анъана уйғунлашган,

XVI асрдан бошлаб Мовароуннаҳрда даштиқипчоқ ўзбек қабилаларининг

гиламдўзлик намуналари кенг тарқалган. Туркий халқларининг ҳунармандлик

анъаналарининг ўзаро пайдо бўлиш уйғунлиги ва мутаносиблиги ўзбек миллий

гиламдўзлик маданияти асосини ташкил этади.

Ўзбекистон ҳудудидаги Хоразм, Самарқанд, Жиззах, Шаҳрисабз,

Сурхондарѐ ҳудуди тоғ ва тоғолди қишлоқларида уй шароитида жундан мато

тайѐрлаш кенг тарқалган, жумладан турли гиламлар, тўрвалар, шолчалар,

дастурхонлар, кигизлар, уй ички безак анжомлари кабилар тайѐрланган

Гиламларнинг қўл иши сифатида тўйлар ва оила даврасида фойдаланиш

учун тўқилиши уларнинг олий сифати билан изоҳланган. Таомилга кўра келин

сепи сифатида «ўтовнинг тўлиқ жиҳозини келтирган: камида учта гилам, тўртта

буюм солинадиган қоп, иккита тўрва, иккита палос, бир нечта намат, рўзғор

анжомлари учун халтачалар…»

1

. С.М.Дудин ёзади: «Ўзбек гилам маҳсулотлари

орасида ўзининг манзарали қадр-қиммати, чуқур ва шаффоф ранглари,

соддалиги ва ҳатто расмларининг хомакиси бўйича Кавказнинг дағал ва ранг

баранг гиламлари, ҳатто форс ва Кичик Осиёнинг кўплаб гиламларини ҳам

ортда қолдирган»

2

.

1

Мошкова, 1970 г. 7 б.

2

Дудин, 1928 г. -167б.-76 б.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–4_ Март –2025

49

Маҳаллий гиламдўзлик махсулотларининг ранг-баранг турлари,

уларнинг бадиий безакка бойлиги билан ажралиб туради. Барча маҳсулотлар

вазифасига кўра икки гуруҳга – тўшаладиган ва маиший гилам маҳсулотларига

бўлинган. Ўз навбатида тайёрлаш услуби бўйича асосан жунли ва силлиқ юнгли

тўқилган гиламларга бўлинади. Тўшаладиган гиламларга узун жунли

жулхирс,

қисқа жунли қирқилган ва силлиқ тўқилган гиламлар киради.

Жулхирс

– асл ўзбек гиламларидан бири

бўлиб, араб ва тожик тилидан таржима қилинганда

“айиқ териси” маъносини англатади. Узунлиги 8 –17

мм оралиғида бўлади. ХIХ аср ва ХХ аср бошларида

бундай узун жунли гилам тўқиш ҳунари кўпроқ

Самарқанд ва Жиззах, Нурота тоғ оралиғида қисман

Қашқадарѐ араблари ва Фарғона водийсидаги

қирғизлар орасида кенг тарқалган. Улар гиламлардан

асосан ерга тўшаш учун ёки тўшак сифатида

фойдаланишган.

Калта жунли гиламлар –асосан 3-7мм узунликда тўқилади. Гиламлар

нақш безаклари, тўқилиш услуби, бўялиш техникаси ва сифат даражасига қараб

фарқланади. Патсиз (палос) гиламлар –икки томонлама нақш ҳосил қилиб қўлда

ѐки машинада тўқиб тайѐрланади. Ип, жун, сунъий толалардан тўқилади.

Катта тўшама гиламларга асосан шаҳарликларнинг талаби катта бўлган.

Чўпоннинг турмуш тарзи эса енгил палослар ва халталарни талаб қилган. Булар

уй-рўзғор гиламдўзлик буюмлари саналган. Гиламдўзлик маҳсулоти бўлмиш

халталардан бири

напрамач

(тикилган сиғим)нинг кўрпа-ёстиқ ва бошқа

юмшоқ буюмларни сақлаш ва ташишда муқобили бўлмаган.

Напрамач

(

мапрамач, мепремеч, чавдон

)дан ўтмишда кўчманчи турмуш тарзини кечирган

барча халқлар фойдаланган.

3

С.М.Дудин ёзганидек,

напрамач

сепни, кийим ва аёлларнинг бошқа

буюмларини сақлашга хизмат қилган. «Бой хонодоннинг янги турмушга чиққан

3

Мошкова, 1970 г. 65 б.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–4_ Март –2025

50

қизи ўз эрининг уйига иккита

мапрамач

» олиб борган

4

. Кўчиш пайтида эса

ушбу халталардан юкларни солиш мақсадида, ўтроқ шароитда эса ўтовнинг

безаги сифатида фойдаланилган. Тўй пайтида меҳмонлар келиннинг бойлиги ва

ҳунарини баҳолашлари учун напрамачни кўзга ташланадиган жойга қўйишган.

Гиламдўзликда

тўрва

ва

хуржунлар

ҳам кенг тарқалган.

Тўрвалар

турли вазифаларни ўтаган. Масалан,

кўчиш пайтида унга кир кийимлар

тахланган, бундай тўрвалар чиркин деб

номланган. Бошқаси тоза тўрва, тоза

кийимларни

сақлашда

ишлатилган.

Бундан ташқари, турли мақсадларга

мўлжалланган

халталардан-

маиший

буюмлар учун майда халталар-

ишлик халта

(турли анжомлар учун),

кошик

халта

(қошиқлар учун),

туз халта, ойна халта

ва бошқалардан

фойдаланишган.

Маҳсулотнинг яна бир махсус

тури –

буғжома

ҳисобланган.

Буғжома

-

кийимлар, кўрпа-ёстиқ ва бошқа юмшоқ

буюмларни тахлаш учун ишлатиладиган

тўғри бурчак шаклда бўлиб, нарсалар

тахланганда эса конверт кўринишида

бўлган. Ёйилган, эркин осилиб турган

буғжоманинг бурчаги кашта билан безатилган ҳамда хонани безатишга хизмат

қилган.

Тўқима гиламларни таёрлаш учун қўй юнги (кам миқдорда-эчки ва туя

жуни), шунингдек, пахта ипи ишлатилган. Гилам тўқиш учун дастлаб жунлар

4

Мошкова, 1970 г. 124 б.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–4_ Март –2025

51

ювиб тозаланган

,

жунни йигиришган, тарашган, ўрашган, тараш учун тахта

асосга махкамланган икки қаторли узун металл тишли жун тароқдан

фойдаланишган. Ипни урчуқ ёрдамида йигиришган, тайёр иплар ғалтакка

ўралган. Пахтали иплар патли гиламлар ва палослар учун асос сифатида

ишлатилган. Иплар табиий бўёқларда бўялган. Тўқ қизил, деярли жигар ранг

ёки олча рангларни ёввойи рўян дарахти илдизидан, сариқ рангни тоғнинг

ёввойи ўсимлиги-испарокдан олишган. Бўёқ сифатида шунингдек анор қобиғи,

ёнғоқ пўстлоғи, ўрик ва равоч илдизлари, писта япроғи, наъматак ва тол

пўстлоғи ишлатилган. Индиго ўсимлиги бўёғи Ҳиндистондан келтирилган.

Шунга кўра табиий бўёқларда бўялган гилам ранглари ўзгармайди ва ўз

сифатини йўқотмайди.

Гиламлар нақшлари ниҳоятда хилма хиллиги билан эътиборни тортган.

Қадимги гиламдўз ҳунармандлар 60 дан ортиқ нақшларни ишлатишган ва бу

нақшлар антиқа номларга эга бўлган. Масалан, қўс мўйиз (жуфт шох);

сегиз мўйиз(чопилган шох); жўмалак мўйиз(ўралган, думалоқ шох).

Нақшларда бошқа безаклар ҳам тез-тез учрайди, уларнинг номлари ҳайвонот

ва ўсимликлар дунёси, кийим-кечак, уй-рўзғор буюмлари билан боғлиқ.

Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи

фондида ҳам гиламчилик марказларининг турли даврдаги гиламлари сақланиб

келмоқда. Музей экспозициясида Қорақалпоғистон, Хива, Қашқадарё ва

Сурхондарё гиламлари ўрин олган бўлиб, нақш безаклари, тўқилиш услуби,

бўялиш техникаси билан бир-биридан фарқ қилади. Гиламдўзлик

маҳсулотларининг сифати ва дизайни, турлари, ранг-баранг кўринишлари

музейга ташриф буюраётган нафақат юртдошларимизни, балки чет эллик

меҳмонлар, сайёҳларни ҳам лол қолдираётгани ҳар биримизни беҳад

қувонтиради. Миллий гиламдўзликнинг ноёб намуналари нафақат бизда, балки

ҳудудларимиздаги деярли барча музейларда ҳам сақланмоқда.

Ҳулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон гиламдўзлик санъати халқ

меросининг муҳим қисми бўлиб, уни асраш ва ривожлантириш келажак авлод

учун маданий бойликни сақлаб қолишда катта аҳамиятга эга.


background image

MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT

Выпуск журнала №-22

Часть–4_ Март –2025

52

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

1.

«Ўзбекистон гиламдўзлиги: Асрларга тенгдош анъана» китоб-альбоми.

Тошкент. 2020 й.

2.

Ўзбекистон ҳунармандчилиги ва амалий санъати энциклопедияси.

Тошкент. 2016 й.

3.

Мошкова В.Г. Ковры народов Средней Азии конца ХIХ-начала ХХ

века. Ташкент. 1970 г.

4.

Дудин С.М. Ковровые изделия Средней Азии. Ташкент. 1928 г.