MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-22
Часть–3_Март –2025
241
ЭССЕДА БУЮК ШОИР ОБРАЗИ ТАЛҚИНИ
Ахмедова Шоира Нематовна
,
ф.ф.доктори, Осиё халқаро университети профессори
Аннотация.
Буюк шоир, миллатимизнинг фахри Алишер Навоийга
бағишланган бадиий, адабий, адабий-танқидий асарлар сони ҳам сон
жиҳатдан, ҳам сифат жиҳатдан кўпайиб бормоқда. Бу силсилада адабий-
танқидий асарларнинг ҳам ўрни бор. Шу жиҳатдан қарагнада, ушбу мақолада
академик Азизхон Қаюмовнинг Алишер Навоийга бағишланган эссеси ва унда
инсонпарвар давлат арбоби ва улуғ шоир образини яратиш йўлидаги
изланишлари таҳлил қилинган, эссенавис олимнинг маҳорат қирралари ҳақида
мулоҳазалар билдирилган.
Калит сўзлар:
эссе, ижодкор, эссенавис, хаёлот, эркинлик, шоир,
танқидчи “мен”и.
Abstract.
The number of artistic, literary, and literary-critical works dedicated
to the great poet, the pride of our nation, Alisher Navoi, is increasing both
quantitatively and qualitatively. Literary-critical works also have a place in this series.
In this regard, this article analyzes the essay of Academician Azizkhan Kayumov
dedicated to Alisher Navoi and his research on creating the image of a humanist
statesman and a great poet in it, and comments on the mastery of the essayist.
Key words:
essay, creator, essayist, imagination, freedom, poet, critic "I".
Кириш.
Адабий-танқидий мавзуларда ёзилган, адабиётшунослик,
эстетика, фалсафа масалалари эркин таҳлил ва талқин қилинадиган адабий
танқидчилик жанрларидан бири эсседир.Эркин тузилишга эга, шахсий мулоҳаза
ва
қарашларни
ифодаловчи
асар
эссе
ҳисобланади.
Эсседа
адабиётшуносликнинг турли соҳаларидаги даъво ва хулосалардан фойдаланиш
орқали муаллиф ўзининг шахсий қарашларини далиллашга интилади. Эсседа
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-22
Часть–3_Март –2025
242
адабиётшунослик
қонун-қоидаларига
тўла-тўкис
риоя
қилиниши,
далилларнинг илмий жиҳатдан ҳар томонлама исботланган бўлиши кўпам талаб
қилинавермайди [Ахмедова, 2009: 108]. Европа адабиётида бу жанрнинг
асосчиси француз ёзувчиси-гуманист ва файласуф М.Монтеннинг
"Тажрибалар" асаридан кейин эссе мустақил адабий жанр сифатида шакллана
бошлаган. Фаранг олими Френсис Бэкон Монтень кашфиёти ҳақида гапирар
экан, эссенинг келиб чиқиши ҳақида шундай дейди: “Эссе бадиий маданиятда
янги сўз. Аммо пайдо бўлиш илдизлари бағоят қадимийдир”[КЛЭ.1968: 961].
Мунаққиднинг ижодкор ҳақидаги эссеси ХХ асрнинг 70-йилларида
алоҳида йўналишда ривожлана бошлади. Уларда санъаткорнинг табиати,
ижодининг нозик жиҳатлари, ўзига хос қирраларини илғаб, образли ва илмий
тафаккур чиғириғидан ўтказиб бериш тамойили кучли. Бу хусусият, айниқса,
эссе-романда ёрқин акс этган. Ўзбек адабиётшунослигида ХХ асрнинг 60-
йилларининг охиридан юзага кела бошлаган “Ажойиб кишилар ҳаёти”
сериясидаги эссе-романларда илмий-назарий тадқиқотчилик йўналиши билан
бирга илмий-оммабоплик ва маърифийлик хусусиятлари устувор. Шу
маънода “Ажойиб кишилар ҳаёти” туркумидаги асарларда адабиётшунослик
ва танқидчилик “фикрлари камолининг ёрқин излари” кўринади.
Адабиётшунос олимлар, мунаққидларнинг ижодкорлар ҳақидаги
эсселари ХХ асрнинг 70-йилларида алоҳида йўналиш ривожлана бошлади.
Уларда санъаткорнинг табиатини, ижодининг нозик жиҳатларини, ўзига хос
қирраларини илғаб, образли ва илмий тафаккур чиғириғидан ўтказиб бериш
тамойили кучли бўлиб, улар, айниқса, эссе-романларда ёрқин акс этган
[Ахмедова, 2009: 120].
Эссе-романлар силсиласини ташкил этувчи асарлардан бири академик
Азизхон Қаюмов қаламига мансуб. Адабий танқидга хос илмий ва эстетик
тафаккурнинг кенглиги, эркинлик, илмий далилларга доимо ҳам
бўйсунмаслик каби хусусиятлар буюк шоир Алишер Навоийга бағишланган
эсседа яққол намоён бўлган.
Азизхон Қаюмов дастлаб 1976 йилда асарни “Алишер Навоий”
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-22
Часть–3_Март –2025
243
(шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида лавҳалар” номи остида нашр эттирган
бўлиб, у 24 қисмдан иборат эди. Кейин тўлдириб, яна қайта ишлаб, олим уни
1991 йилда “Алишер Навоий” (Улуғ шоир ҳаёти ва ижоди тўғрисида
лавҳалар)” сарлавҳаси билан буюк шоирнинг 550 йиллигига армуғон
сифатида “Машҳур сиймолар ҳаёти” рукнида чоп эттиради. Янги нашрда
олимнинг ўзи кўрсатганидек, Навоийнинг отаси, Абулқосим Бобур Мирзо
ҳақида, шоир шеъриятига оид янги маълумотлар, “Вақфия”, “Назмул
жавоҳир”, “Сирожул муслимийн” ва бошқа бир қанча асарлари “илмий ва
бадиий” лавҳалар билан тўлдирилди.
Эссенинг ўзига хос етакчи фазилати - эркин ва бемалол фикр мулоҳаза
юритиш тамойилига эга бўла туриб, мустақил сюжет йўналиши ва қаҳрамонга
эга ички лавҳа - эпизодлар асосида таркиб топишидир. Бу хусусият айниқса,
эссе-романда яққол намоён бўлади. А.Қаюмов ҳам шу тамойилга асосланиб,
буюк шоирнинг туғилишидан то умрининг охиригача бўлган даврни ўзига хос
ижодкорлик билан бадиий буёқларда ўқувчи дунёқарашига мослаган ҳолда
тасвирлайди. Шоир туғилиши ҳақидаги бадиий ва илмий лавҳа “Хушхабар”
деб номланган бўлиб, у Ҳиротдаги совуқ қиш шамолини тасвирлаш билан
бошланади. Шоирнинг тоғаси Мавлоно Али бу хушхабарни отаси Ғиёсиддин
Кичкинага етказганда отаси шундай дейди: “Жиянингизни сизнинг номингиз
билан атаймиз. Сиздек шоир, фозил одам бўлсин. Яна шер ҳам
қўшамиз.Шердек қудратли, жасур бўлиб ўссин. Фарзандимизнинг номи
Алишер бўлади”[Қаюмов, 1991:9].
Танқидчи худди шу тарзда кейинги қисмларда ҳам буюк шоирнинг
ёшлик йиллари, ўсмирлиги, Шарафиддин Али Яздий билан учрашуви,
Лутфий, Саййид Ҳасан Ардашер, Муҳаммад Паҳлавон, Жомий каби устозлар
билан муносабатлари ҳақида ҳикоя қилади. Айниқса, шоирнинг
Самарқанддаги ҳаёти ҳақидаги лавҳалар таъсирчанлиги билан диққатни ўзига
тортади: “Самарқандда ғурбат азобини кўп чеккан Навоий Хуросондаги
қадрдон дўстларини соғиниб ёдлар эди. Бир куни у танишларидан бирини
Хуросонга кетадиган карвон билан йўлга чиқажагидан хабар топди. Навоий у
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-22
Часть–3_Март –2025
244
киши орқали Саййид Ҳасан Ардашерга бир мактуб юборишга ният қилди.
Карвон саҳар пайти йўлга отланар эди. Алишернинг фақирона ҳужрасида тонг
отгунча чироқ ўчмади. Ойлаб кўнглида йиғилган кудурат, дард, ҳасратини
қоғозга тўкди. Мисралар ёнаётган шамнинг кўз ёшидек тинимсиз қуйилар
эди...” ”[Қаюмов, 1991:47]. Шу билан бирга асарда 294 мисрадан иборат
шеърий мактубдан парчалар келтирилади, унинг ёзилиш жараёни ҳақидаги
бадиий лавҳа танқидчининг фантазияси кенглигини, шу билан бирга
ижодкорлик истеъдодини ҳам намоён этади.
Эссе-романда изчиллик устуворлиги кўзга ташланади. Олим
хронологияга эътибор бериб, шоирнинг юксакликка бўй чўзишини қадам-
бақадам тасвирлайди. “Ҳилолия” қасидасининг яратилиш жараёни, “Илк
девон” номи билан машҳур девон атрофидаги баҳсу мунозаралар, “Хазойин ул
- маоний” ва ундаги шеърларнинг ўзига хос хусусиятлари содда ва ширали
тилда ўқувчига етказилади.
Танқидчи Алишер Навоийга бўлган муҳаббатини китобхондан
яширмайди, аксинча, унга ҳам юқтиришга интилади. Шоир яратган чинакам
ҳақиқий асарлардан олган эстетик завқини бошқалар билан баҳам кўришга
ошиқади. Шунинг учун китобда олимнинг танқидий-биографик характердаги
барча асарларига хос хусусият - илмий ва эстетик тафаккурнинг ўзаро синтези,
шоир ижодига симпатия билан қараш, асарларига кучли муҳаббат сезилиб
туради.
Эсседа мунаққид ўзини эркин ҳис этади, фикр оқимининг
чегарасизлиги, ҳис-туйғуларнинг ранг-баранглиги унга катта имконият
беради. Шунинг учун ҳам эссенинг бошланишидан то охиригача танқидчи
тафаккури кенгликларни қамраб олишга ҳаракат қилади. “Хамса”нинг
яратилиши, Жомий билан Навоийнинг бу борадаги суҳбатлари тасвирланган
қисмда устоз - шогирд ўртасидаги ҳурмат, тавозега танқидчи эътибор
қаратади: “Навоий одоб билан қайтариб узатган қўлёзмани олар экан, Жомий
унга деди:
Туркий тилда “Хамса” битмоқ энди Сиз учун ҳам фарз, ҳам қарз бўлиб
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-22
Часть–3_Март –2025
245
қолди.
- Низомий ва Хисрав мени қўлласалар, Сиз дуо билан мададкор
бўлсангиз, иншооллоҳ, бу вазифанинг адосига киришгумдир,- деди Навоий”
”[Қаюмов, 1991:86]. Бу лавҳада шогирд Навоийнинг устози Жомийга бўлган
чексиз ҳурмати, одоби тасвирига кенг ўрин берилганки, бу эпизод ўқувчи учун
ибрат мактаби бўла олади.
Шу тариқа мунаққид Алишер Навоий яратган ҳар бир асар тавсифига
бир лавҳа бағишлайди. Соф беллетристик эссе ҳажман чегараланмаган, эркин
композицияли, синкретик тарзда яратилади. Аммо адабий-танқидий мавзуда
ёзиладиган эссе, айниқса, эссе-роман ҳам синкретик ҳусусиятга эга бўлса-да,
унда кўпинча композиция қатъий бўлади. Танқидчининг барча мулоҳазалари,
улар эркин, хаёлотга тўйинган бўлса-да, Навоийнинг ҳаёти ва ижодини
тасвирлаш атрофида жипслашади.
“Шуниси эътиборлики, муаллиф китобнинг кўпдан-кўп саҳифаларида
ўз тахайюли, хаёлотига эрк беради, бу услуб, ўз навбатида, асарнинг
бадиийлигини ошириб, уни янада ўқимишли, сеҳрли, қизиқарли қилади. Олим
тахайюлидан тўйинган шоир ҳаёти ва ижодига доир айрим маълумотларнинг
ҳужжатли асоси бўлмаслиги мумкин, лекин уларга биз тўлиқ ишонамиз, чунки
улар шоир турмуши, ижоди ва тақдирига доир шарт-шароитлар билан
ажралмас уйғунликда содир бўлади” ”[Назаров, 2002: 8]. Академик Бахтиёр
Назаровнинг “Усмон Носир” эссе-романи ҳақидаги бу мулоҳазаларини
“Алишер Навоий” эссесига ҳам қўллаш мумкин. Чунки ҳақиқатан ҳам эссе-
роман яратишдаги бундай усул китобхон диққатини бир нуқтага жамлаб,
асарни жозибали қилишга ёрдам беради.
Мунаққид асарда образли ифода, тасвирий воситалардан унумли
фойдаланади. Асардаги фаслларнинг номланишида муаллифнинг тафаккури
бойлиги, ҳаяжонлари кўпинча драматизмга тўлиқ эканлиги, энг муҳими
қайноқ қалби ва миллат фахрига бўлган буюк ҳурмати кўриниб туради.
Академик А.Қаюмов “Машҳур сиймолар ҳаёти” сериясидаги асарида
Алишер Навоий ижоди ҳақида ёш китобхонларга мўлжалланган ҳикоя қилиш
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-22
Часть–3_Март –2025
246
йўсинини танлайди, шу сабабли буюк шоир ҳаётининг зиддиятлари,
ижодининг фалсафий-эстетик асосларини ёритишга кўп эътибор қаратмайди.
Тўғри, Алишер Навоий ҳақида яратилган бадиий, илмий асарлар кўп, аммо
улар орасида А.Қаюмовнинг мазкур эссе-романи ўзининг илмий-эстетик
мушоҳадаларга бойлиги, Навоий ижоди ва ҳаётини тарғиб қилишдаги ўзига
хос йўсини, айниқса, мактаб ўқувчилари, ёшларга мўлжалланганлиги билан
ажралиб туради.
Хулоса
. Академик А.Қаюмов эсселари ўзининг илмий-эстетик
тафаккурга йўғрилганлиги, ижодкорга ва адабиётга бўлган чуқур
муҳаббатининг рамзи сифатида намоён бўлади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, навоийшунос олим, ижодкор
мунаққид А.Қаюмовнинг “Алишер Навоий” эссеси қуйидаги хусусиятларга
эга: адабий танқиднинг кўламли ва йирик жанрларидан саналган эссе-романда
муаллифнинг ҳис-туйғулари жўшиб, сатрларга сочилади, шунинг учун у
кўпроқ эркин мулоҳазаларга асосланади. Асарда фалсафий, бадиий,
публицистик, илмий услублар синтезлаштирилади. Унинг илмий-маърифий
қиммати шундаки, асар ёш китобхонни “беш асрдан бери назмий саройни
титратиб” келаётган буюк аждодининг ҳаёти ва ижоди билан таништиради,
асарларининг илмий-эстетик тавсифу талқинлари билан шоирнинг бадиий
оламига яқинлаштиради, ёшлар қалбида буюк шоирга нисбатан ҳурмат ва
қизиқиш уйғота олиши жиҳатидан ҳам муҳим тарбиявий аҳамиятга эгалиги
намоён бўлади. Шунинг учун шу йўналишдаги улуғ инсонларнинг шахси,
ҳаёти тасвирландиган, тавсифланадиган асарларга эҳтиёж катта бўлиб
қолмоқда.
АДАБИЁТЛАР:
1.
Ахмедова Ш. Ўзбек адабий танқидчилиги жанрлари.Тошкент. “Фан”.
2009.
2.
Ахмедова Ш.
Портрет-мақола жанри ривожи (Ойбек ижоди мисолида)
//Journal of new century innovations. – 2024. – Т. 53. – №. 2. – С. 99-104.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-22
Часть–3_Март –2025
247
3.
Ахмедова, Ш. Н., and Д. Т. Назарова. Адабий портретнависликда маҳорат
масаласи. С
onference on the role and importance of science in the modern world
.
Vol. 1. No. 4. 2024.
4.
Akhmedova, Shoira, and Sofiya Mahmudova. "ABU ALI IBN SINA ON A
CRITICAL
BIOGRAPHICAL
ESSAY."
Oriental
renaissance:
Innovative,
educational, natural and social sciences
2.7 (2022): 795-799.
5.
Ахмедова Ш. Н. Хуршид Давроннинг адабий–эстетик қарашлари:
//Образование и инновационные исследования международный научно-
методический журнал. – 2022. – №. 6.2. Махсус сон. – С. 20-28.
6.
Ахмедова, Шоира Нематова. "Прогресс портретописания в период
глобализации в литературоведении."
Россия-Узбекистан. Международные
образовательные
и
социально-культурные
технологии:
векторы
развития
(2019): 12-14.
7.Краткая литературная энциклопедия. М., 1968. С.961.
8. Назаров Б. Теран адабиётшунос // Ўзбек тили ва адабиёти, – Тошкент,
2002, - № 6. – Б.5-8.
9.NEMATOVNA,
AKHMEDOVA
SHOIRA,
KADYROVA
NASIMA
SAIDBURKHONOVNA, and KURBANOVA OLTINOY BEKMURODOVNA.
"METHODOLOGY AND SKILLS PROBLEMS."
The journal of contemporary
issues in business and government
27.5 (2021): 778-784.
10. Қаюмов А.Алишер Навоий.Тошкент. “Камалак”. 1991.