MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-18
Часть–5_ Январь –2025
193
ТУРЛИ ХИЛДАГИ ТУҒМА ЮРАК НУҚСОНИ БИЛАН
ТУҒИЛГАН БОЛАЛАРДА ТАНА ТУРЛИ ҚИСМЛАРИ
МОРФОМЕТРИК ПАРАМЕТРЛАРИНИНГ ЭХОКАРДИОГРАФИК
КЎРСАТКИЧЛАР БИЛАН КОРРЕЛЯЦИОН БОҒЛИҚЛИК
ДАРАЖАЛАРИ
Саидова Садоқат Йўлдошовна
Бухоро давлат тиббиёт институти
Аннотация:
Тақдим этилаётган илмий ишда турли шаклдаги туғма
юрак нуқсони билан туғилган болаларда тана турли қисмларининг
антропометрик кўрсаткичларининг эхокардиографик кўрсаткичлари билан
корреляцион боғлиқлик даражалари келтирилган
.
Калит сўзлар:
юрак, ЭХОКГ текшируви, морфометрик кўрсаткичлар,
оқ нуқсонлар, кўк нуқсонлар.
Мавзунинг долзрблиги
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, барча
ўлим ҳолатларининг 56 фоизи юрак-қон томир тизими касалликлари оқибатида
келиб чиқади. Европа мамлакатларида юрак-қон томир касалликлари йилига 4,3
млн (48%) аҳоли ўлимига сабабчи бўлади. Шимолий мамлакатлардан
Aмерикада туғма юрак нуқсони билан туғилиш кўрсаткичи тирик туғилган
болалар орасида - 8,2/1000 тани ташкил этади [4,6].
EUROCAТ
институти маълумотларига кўра, Ғарбий Европа
мамлакатларида туғма юрак касалликларининг ўртача тарқалиши 1000 болага
ўртача 8,0 та ни ташкил қилади. Россияда ҳар йили 10 000 га яқин бола туғма
юрак касаллиги билан туғилиб, неонатал даврда уларнинг 30-50 фоизида
жиддий нуқсонлар келиб чиқади [1,5]. UZSТAТ маълумотларига кўра,
Ўзбекистонда демографик ва меҳнат статистикаси 2019 йилда чақалоқлар
ўлими 1000 тирик туғилганга 9,3 ни ташкил этган. Ҳозирги кунга келиб,
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-18
Часть–5_ Январь –2025
194
республика неонатал даврдаги болалар ўлимининг 57%и ни беш ёшгача бўлган
болалар ташкил қилади [2,7].
ТЮН лари орасида қоринчалараро тўсиқ нуқсонлари (ҚТН) энг кенг
тарқалган булиб, умумий тузилишда эса 20% ҳолларда изоляция қилинган ҚТН
ли болалар мавжуд. Кичик, гемодинамик жиҳатдан аҳамиятсиз мушак
нуқсонларининг 90% га яқини боланинг 10 ойлигида ўз - ўзидан ёпилиши
аникланган. Ҳажми бўйича ҚТН лар кичик (4 мм гача) ва кенг бўлиши мумкин.
30 - 50% ҳолларда ҚТН юқори ўпка гипертензияси (ЎГ) ривожланиши билан
мураккаблашади, бу эса прогрессив ҳисобланади. Ўпка артериясидаги бу босим
очиқ артериал йўлининг (ОАЙ) диаметрига боғлиқ эмас [3,8].
Тадқиқот мақсади.
Бухоро вилоятида туғма юрак нуқсонлари билан
туғилгандан 3 ёшгача бўлган болаларда антропометрик кўрсаткичларнинг
эхокардиографик кўрсаткичларга боғлиқлик даражаларини ўрганиш.
Тадқиқот материал ва усуллари
Мазкур ишда Бухоро вилоятида янги туғилгандан 3 ёшгача туғма юрак
нуқсони билан туғилган болаларда тана турли қисмлари морфометрик
параметрлари ва эхокардиографик текширув таҳлили тақдим этилган.
Текширув мақсадида соғлом ва туғма юрак нуқсони билан туғилгандан 3
ёшгача бўлган 99 нафар болаларда ўтказилди.
Болалар ёши 1-28 кун
1 ёш
2 ёш
3 ёш
Соғлом
болалар сони
10
15
18
16
Тюн болалар
сони
8
10
12
10
Тадқиқот натижалари
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-18
Часть–5_ Январь –2025
195
Туғилгандан 3 ёшгача бўлган соғлом, оқ нуқсон ва кўк нуқсон билан
туғилган болалар юрак эхокардиографик ва антропометрик кўрсаткичлар
орасидаги корреляцион боғлиқлик натижалари
Антропометрик
кўрсаткичлар (см)
Болалар
Соғлом
оқ нуқсон
кўк нуқсон
бўй узунлиги
Ўғил
0,95***
0,96***
- 0,96***
Қиз
0,94***
0,95***
- 0,94***
тана вазни (кг)
Ўғил
0,93***
0,98** *
- 0,98***
Қиз
0,91***
0,95***
- 0,96***
бош ўлчамлари
Ўғил
0,95***
0,99***
- 0,88***
Қиз
0,93***
0,97***
- 0,85***
кўкрак айланаси
Ўғил
0,76***
0,87***
- 0,95***
Қиз
0,73***
0,85***
- 0,94***
қорин айланаси
Ўғил
0,94***
0,99***
- 0,98***
Қиз
0,92***
0,98***
- 0,97***
юқори мучалар
Ўғил
0,86***
0,79***
- 0,76***
Қиз
0,77***
0,76***
- 0,79***
пастки мучалар
Ўғил
0,97***
0,89***
- 0,80***
Қиз
0,96***
0,87***
- 0,78***
Изоҳ- *** кучли тўғри корреляция, **- тўғри ўртача корреляция, *- тўғри
кучсиз корреляция ., ***(-) - тескари кучли корреляция, **(-) - тескари ўртача
корреляция, *(-)- тескари кучсиз корреляция
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, чақалоқликдан 3 ёшгача бўлган
болаларда юрак эхокардиографик ва антропометрик кўрсаткичлар орасида
корреляцион боғланишлар аниқланганда, соғлом ва ок нуқсон билан туғилган
болаларда тўғри кучли, кўк нуқсон билан туғилган болаларда эса тескари кучли
корреляция аниқланди
.
Хулоса
Тадқиқотларимиз натижаси шуни кўрсатдики соғлом ҳамда турли
шаклдаги туғма юрак нуқсони билан туғилган болалар антропометрик
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-18
Часть–5_ Январь –2025
196
кўрсаткичлари ва эхокардиографик кўрсаткичлари орасидаги корреляцион
боғланишлар таққосланганда туғма юрак нуқсонининг оқ тури билан туғилган
болаларнинг тана турли қисмларидаги морфометрик кўрсаткич натижалари
билан эхокардиографик кўрсаткичлар мутаносиб равишда, туғма юрак
нуқсонининг кўк тури билан эса номутаносиб натижалар исботланди. Бундан
кўриниб турибдики кўк нуқсонли болаларда антропометрик кўрсаткичлар
ўсиш даражаси, эхокардиографик кўрсаткичлардан орқада қолаётганини
исботлайди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. Yuldashevna, S. S. (2022). Analysis of Factors for the Occurrence Congenital Heart
Defects in Children. Miasto Przyszłości, 24, 179-181.
2. Saidova, S. Y. (2022). Echocardiographic and Anthropometric Analyzes of
Children Born with Tetrad of Fallot. Central Asian Journal of Literature, Philosophy
and Culture, 3(11), 369-373.
3. Saidova, S. Y. (2021). Revealing echocardiographic and anthropometric changes
in children from birth to 3 years old with congenital heart defects. ACADEMICIA:
An International Multidisciplinary Research Journal, 11(9), 1071-1075.
4. Cаидова, C. Ю. (2022). Выявление эхокардиографических и
антропометрических изменений у детей, рожденных с врожденными пороками
сердца (0-1 года). Журнал биомедицины и практики, 7(3).
5. Саидова, С. (2021). Юрак туғма нуқсонлари билан янги туғилгандан 3 ёшгача
булган болаларда антропометрик ўзгаришларни аниқлаш. Общество и
инновации, 2(2/S), 439-445.
6. Саидова, С. (2021). Выявление антропометрических изменений у детей от
рождения до 3-х лет с врожденными пороками сердца. Общество и инновации,
2(2/S), 447-454.
7. Saidova, S. Y. (2021). A study regarding revealing echocardiographic and
anthropometric changes in children from birth to 3 years old with congenital heart
defects. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal,
11(10), 395-399.