MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-19
Часть–4_ Февраль –2025
256
БАЧАДОНДАН ТАШҚАРИ ҲОМИЛАДОРЛИК ХОЛАТИДА
ПАТОЛОГО-АНАТОМИК ТЕКШИРИШНИНГ АХАМИЯТИ
Аслонов Ғулом Аслонович
1
Болтаев Нодиржон Абдусаломович
2
Эшмуротов Ғулом Мухторович
3
1. Навоий давлат университети тиббиёт факультети декани,
тиббиёт фанлари номзоди, доцент. Узбекистан, Навоий. 210100
2. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий вилоят
филиали патолого-анатом врачи, Тиббиёт факультети “Клиник фанлар
кафедраси” ўқитувчиси, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Узбекистан, Навоий. 210100
3. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий вилоят
филиали, патолог-анатом врачи. Узбекистан, Навоий. 210100
Аннотация. БТҲ (Бачадондан ташқари ҳомиладорлик) жами
ҳомиладорликларнинг сонига нисбатан 2-4% ҳолатларда аниқланади ва унинг
кўлами давомли тарзда ортиб бормоқда. Муаммонинг долзарблиги шундаки,
БТҲ оналар ўлимининг сабабларидан бири бўлиб қолмоқда. Барча оналар
ўлимининг учдан икки қисми сифатсиз тиббий ёрдам кўрсатилиши билан
боғлиқ. Эктопик ҳомиладорликни ўтказган аёлларнинг 60-80% да бепуштлик ва
20-30% да эса БТҲ қайта ривожланади.
Калит сўзлар: бачадондан ташқари хомиладорлик, эктопик
хомиладорлик, хомила ворсинкалари, децидуал тўқима.
Бачадон бўшлиғи учбурчак шаклда бўлиб, юқоридаги икки бурчагида
бачадон найлари (узунлиги 10-12 см) жойлашган. Сперматозоидлар жинсий
аъзо орқали бачадон бўшлиғига тушади, сўнг бачадон найига ўтиб тухум
ҳужайра билан тўқнашади. Уруғланиш бачадон найида рўй беради. Яъни,
уруғланган тухум ҳужайра бачадон найининг қисқаришлари туфайли бачадон
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-19
Часть–4_ Февраль –2025
257
бўшлиғи томон сурилиб боради ва майин тукчалар билан қопланиб, кўп
хужайрали эмбрионга айланади. Сўнгра тукчалари ёрдамида бачадон шиллиқ
пардасига пайвандланиб олади. Худди шу вақтдан ҳомила шакллана бошлайди.
Этиологияси ва патогенези: БТҲ нинг патогенези уруғланган тухум
ҳужайрасининг транспорти бузилишидан сўнг ҳомила тухумининг патологик
имплантацияси содир бўлишидан иборат.
Бачадондан ташқари ҳомиладорликка жинсий аъзонинг қуйидаги
касалликлари сабаб бўлиши мумкин.
1.
Эндометрит (бачадон ички шиллиқ қавати яллиғланиши);
2.
Бачадон фибромиомаси;
3.
Аднексит (тухумдон ва бачадон найлари яллиғланиши);
4.
Инфантилизм (жинсий аъзонинг етилмай қолиши);
5.
Пелвиоперитонит (кичик чаноқ қорин пардаси яллиғланиши).
Таснифи: анатомик таснифи эктопик ҳомиладорликларнинг аксарият
ҳолатлари бачадон (фаллопий) найларида жойлашади.
Клиник таснифи, кечиши бўйича:
-ўсиб борувчи (яшовчан);
-ривожланишдан тўхтаб қолган (бачадондан ташқари жойлашган
қисмнинг ёрилиши ёки найдаги аборт);
Асоратлар мавжудлиги бўйича:
-асоратланган;
-асоратланмаган.
Клиник кўриниши: ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қиндан қон
кетишлар ва (ёки) қоринда оғриқнинг бўлиши БТҲ да энг кўп кузатиладиган
симптомлар ҳисобланади. БТҲ симптомларсиз кечиши ҳам мумкин. Қиндан
қон кетиши ва (ёки) қоринда оғриқ мавжуд бўлган туғиш ёшидаги ҳар қандай
аёлда шифокор клиницистлар қуйидаги хусусиятларни кўриб чиқишлари
лозим:
-тасдиқланмаган бачадон ичи ҳомиладорлиги;
-ЭКУ орқали содир бўлган ўруғлантириш ва ҳомиладорлик;
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-19
Часть–4_ Февраль –2025
258
-ҳомиладорлик бор ёки йўқлиги ноаниқ, айниқса ҳозирги қиндан қон
кетишига 4 ҳафта мобайнида аменорея давом этган бўлса;
-камдан-кам ҳолатларда гемодинамик беқарорлик ва бошқа диагноз
билан қиёсий ташхис ўтказилмаган ўткир қорин синдроми мавжуд бўлган аёл.
Диагностикаси:
Қуйидагиларга асосланган ҳолда БТҲ ташхиси қўйилади:
-шикоятлар;
-анамнестик маълумотлар;
-физикал текширув;
-кичик чаноқ соҳаси УТТ маълумотлари;
-ОХГ га сифатли ва миқдорий текширувларнинг мусбат натижаси;
-тубэктомия
амалиёти бажарилган холларда патолого-анатомик
(микроскопик) текширувдан сўнг якуний клиник ташҳислаш лозим бўлади.
Микроскоп билан текшириб кўрилганида йўлдош ворсинкалари ва
децидуал хужайралар кўзга ташланадиган бўлса, найдаги хомиладорлик
диагнози тасдикданади.
Операция қилинган аёл бир йилгача ҳомиладорликдан сақланиши,
шахсий гигиена қоидаларига риоя этиши ва турли яллиғланиш касалликларини
ўз вақтида даволаб, тузатиши зарур. Аёл ўз-ўзича даволанмаслиги, қон
тўхтатувчи дорилар ичмаслиги ва қорин соҳасига грелка ёки музли халталар
қўймаслиги керак.
Хулоса:
1. Туғиш ёшидаги аёлларга тўғри ва сифатли овқатланиш, шифокор
тавсиясига кўра E, А, B гуруҳи витаминларини қабул қилиш, сельдерей,
гулкарам, анор, балиқ, сабзавот-мевалар, сут-қатиқ маҳсулотлари, творог
истеъмол қилиб туриш она организмини иммун тизими фаолиятини
мустаҳкамлашда қанчалик ўринли эканлигини тушунтириш, фаол тарғибот
қилиш лозим. Шу билан бирга, хар куни турли машқлар бажариш, тоза ҳавода
кўпроқ сайр қилиш соғлом турмуш тарзининг асосини ташкил этади.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-19
Часть–4_ Февраль –2025
259
2. Бачадондан ташқари хомиладорлик ва унинг асоратлари билан
(мутлоқ тиббий кўрсатмаларга кўра) ўтказилган жаррохлик амалиётида
олинган
биоматериал-макропрепарат
патолого-анатомия
бўлимларига
юборилиб, микроскопик текширувдан сўнг, якуний клиник ташҳислаш лозим
бўлади.
Манба: Avitsenna.uz
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1.
Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-
амалий тиббиёт маркази. “Эктопик (бачадондан ташқари) хомиладорлик”
миллий клиник баённомаси. 2023 й.
2.
М.С.Абдуллахўжаева. /Одам патологияси асослари II қисм/. 1999. 412-
455-б