MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-20
Часть–2_ Февраль –2025
344
ТАСВИРИЙ САНЪАТДА «ҚОРАЛАМА»НИНГ МОҲИЯТИ
Мурод Асрарходжаевич Азлярходжаев
Тошкент Кимё халқаро университети. “Рангтасвир” кафедраси
ўқитувчиси.
Аннотация: Мақолада тасвирий саньатда “Қоралама”(Набросок)нинг
мохияти, рассом учун мухим жараён эканлиги ёритилган. Рассом ҳар доим
қоғоз ва қалам билан тезкор хомаки чизгилар чиза олиши қадимдан бизгача
етиб келган мухим амалий машғулот саналади. Ушбу мақолада қоралама
ҳақида илмий таҳлиллар ва рассом-талабалар фаолиятидаги махоратни
оширишга қаратилган ушбу жараённинг тасвирий саньатдаги ахамияти
тўғрисида фикрлар ёритилган.
Калит сўзлар: Қоралама, хажм, графит қалам, ретушь, рангли
қаламлар, графика, композиция, ритм, динамика.
Annotation: The article explores the essence of "sketching" in visual arts and
its significance as a crucial process for artists. The ability of an artist to quickly create
preliminary drawings with paper and pencil has been an essential practical exercise
passed down through generations. This article presents a scientific analysis of
sketching and discusses its importance in enhancing the skills of art students,
emphasizing its role in visual arts.
Keywords: Sketch, proportion, graphite pencil, retouching, colored pencils,
graphics, composition, rhythm, dynamics.
Кириш.
Тасвирий санъатда «Қоралама» (набросок) – бу санъаткорнинг
асосий асарини яратишдан аввал амалга оширган илк, тезкор ва йўналишни
белгилашга қаратилган иш. Қоралама ёки набросок рассом-ижодкорнинг
қўлидан чиққан илк ижодий иш бўлиб, у асосий композициянинг
структурасини, аниқ контур ва пропорция (хажм)ларни белгилашга ёрдам
беради. Қораламанинг хусусиятлари амалиёт жараёнида ўзлаштирилади.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-20
Часть–2_ Февраль –2025
345
Қоралама, одатда, вақтдан унумли фойдаланиш яани чизаётган натуранинг
кетиб қолиши ёки холатини қисқа муддатларда ўзгартириши мумкин бўлган
сабаблари туфайли тезкор шаклда амалга оширилади. Бунда ижодкор кўпроқ
шакл ва холатларнинг биринчи назардаги жиҳатларига диққат қаратмайди,
балки унинг умумий табиати, харакат ва динамикасини яратади.
Асосий қисм. Қораламалар бажариш рассом учун тез алмашинувчи
харакатларни илғай олиш, образи ва холатларни бир-икки чизиқлар билан
тасвирлаш орқали махоратини оширишларига ёрдам берадиган жараён
хисобланади. Бажарилган хомаки қораламалар кўпинча томошабинга бир
қарашда осон ва енгил чизилгандек таассурот беради. Қоралама ишлаш учун
турли материаллардан фойдаланиш мумкин. Одатда кўмир (уголь), тушь,
пастель, графит қалам, ретушь, рангли қаламлар, рангли ручка, маркер ва
бошқалардан хар хил услубдаги қораламалар бажарилади.
Қоралама – бу ортиқча деталларни ва
барча тафсилотларни тўлиқ тасвирламасдан,
шакллар ва йўналишларни тезкор холати ва
харакатини белгилашга қаратилган техника
хисобланади. Бу ишнинг мақсади, композиция
ёки натуранинг асосий структурасини қисқа
вақт ичида яратишдир. Қоралама орқали, ижод
ахли асарни муҳокама қилиши, бўшлиқлар,
шакл ва хажмлар ҳақида фикр юритиши
мумкин. Рассом учун қораламанинг ахамияти
хар бир ишида мухим хисобланади. Қоралама
нафақат
рассом
учун
ишлашнинг
осонлаштирувчи
воситаси,
балки
у
ҳайкалтарошлик, графика ва бошқа турли
санъат йўналишларида ҳам муҳим босқичдир.
Бунинг ортидан ижодкор ўрганувчи амалий ишнинг чуқур тафсилотларига
киришишга тайёр бўлади. Унинг ёрдамида ўзи учун замонавий янгиликларни
В.А. Серов
“Портрет балерины
Т.П.Карсавиной”, 1909.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-20
Часть–2_ Февраль –2025
346
яратишга ва санъатнинг янги йўналишларига қадам қўйишга имконият
туғилади.
1
- Ритм ва динамика: Қораламада ҳажм, пропорция, динамика ва харакат-
холатларнинг биринчи тасвирлари пайдо бўлади.
-Композиция:
Қораламада
рассом
композициянинг
асосий
структурасини белгилайди, шунинг учун у тўғри ва мувофиқ шакл ва
ҳажмлардан фойдаланишни талаб қилади.
- Ижодий жараён: Қоралама, ижодкорнинг фикрларини эркин ва тез
излаш имкониятини беради, бунинг ортидан янги ва ижодий изланишлар пайдо
бўлади.
- Қораламанинг тасвирий саньатдаги ўрни. Қоралама – ҳар бир
санъаткор учун асосий назарий ва амалий кўникма бўлиб, бу уларнинг ижодий
жараёнининг аввалги босқичидир. Бу
босқичда
санъаткор
композицияни
тўғри йўналишда шакллантира олади,
бу эса у билан ишлашга янги
ёндошувлар
ва
мураккабликларни
яратишга олиб келади. Унинг ортидан
санъаткор асосий асарини бажаришга
чидамли ва тўлиқ ёндашади.
Хулоса.
Қораламадаги
мақсадлар турлича бўлади. Юқорида
кўрсатилганлардан ташқари, қоралама
билан ишлашнинг асосий мақсади –
мукаммал, аниқ ва деталланган асар
яратиш учун замин тайёрлашдир. Бу, ўз
навбатида, санъаткорга ўз шаклларини,
ўйларини ва тасаввурларини шакллантириш учун аниқ асосларни тайёрлашга
ёрдам беради. Қоралама ёрдамида, санъаткор ажойиб тажриба орқали асосий
1
https://www.izocenter.ru/blog/nabroski-karandashom-bystraya-i-effektnaya-grafika/#article-396-1
Илья Ефимович Репин
«Рубинштейн, набросок к большому
портрету»,1881.
MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT
Выпуск журнала №-20
Часть–2_ Февраль –2025
347
асарнинг асосларини белгилайди, сўнгра эса ана шу белгиларни тўлдириш ва
деталлаштириш билан классик ёки замонавий асарлар яратади.
2
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
МакГрегор, Дж. (2002). «Drawing on the Right Side of the Brain». Penguin.
2.
Нилсен, С. (2004). «The Art of Sketching». Dover Publications.
3.
Барщ, А. Наброски и зарисовки : учебно-методич. пособие для
художественных училищ прикладного искусства / А. Барщ. – М. : Искусство,
1970. – 166 с.
2
https://www.izocenter.ru/blog/nabroski-karandashom-bystraya-i-effektnaya-grafika/#article-396-8