Barcha maqolalar

3-16 206 0

“Ўткан кунлар”да миллий руҳ ифодаси

Nurboy Jabborov

Адабиётнинг асл моҳияти миллий руҳнинг бадиий талқинига кўра белгиланиши, муайян ижодкор асарини баҳолашда миллий адабий-эстетик тафаккур асосий мезон эканлиги мақола илмий концепциясини ташкил этган. Қайси тилда яратилган бўлишидан қатъи назар, жаҳондаги ҳар бир халқ адабиётининг энг сара намуналари миллий руҳ ифодаси нуқтаи назаридан илмий таҳлил этилиши зарурияти долзарблик касб этади. Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи ХХ аср ўзбек адабиётида ана шу мезонга жавоб бера оладиган асар сифатида таҳлил этилган.


Муаллифнинг фикрича, “Ўткан кунлар” романида миллий руҳ қуйидаги уч тамой ил асосида намоён бўлган: 1) миллат руҳини мужассам этган ўзига хос урф-удумлар, анъаналар, қадриятлар, миллатнинг орзу-армонлари талқини; 2) миллатнинг ўз-ўзига танқидий руҳда қарай олиш салоҳияти ифодаси; 3) асарда миллий шахсиятларга хос собит эътиқоднинг поэтик сувратланиши. Ўз навбатида, бу тамойиллардан биринчиси – миллатнинг ахлоқи, иккинчиси – иродаси, учинчиси – эътиқодини тажассум этади ва бу учлик яхлит ҳолда миллий руҳни ташкил қилади.


Мақола сўнгида тадқиқот натижалари назарий умумлаштирилган.

457-461 105 0

“Сунъий интеллект” ҳақида фалсафий мулоҳазалар

Zamiraxon Isakova

Қадимги асотирларда турли шакл ва мазмунда акс этган “сунъий интеллект” концепцияси ХХ асрга келиб (1950) илмий муомалага киритилган. Шу вақтдан бошлаб “сунъий интеллект”га доир бир неча ўн мингдан ортиқ тезис, илмий мақола, қўлланма, монография нашрэтилган бўлса ҳам унинг фалсафий моҳияти етарли очиб берилмаган. Мақолада интеллект, “сунъий интеллект”нинг инсон ва жамият ҳаётидаги муҳим аҳамияти, қадриятлар тизимидаги ўрни, “сунъий интеллект”нинг ахлоқий баҳоси, “сунъий интеллект”га доир фантастик асарларда илгари сурилган ғояларнинг фалсафий моҳияти, инсонни мукаммаллик сари йўллайдиган “трансгуманизм” тарафдорлари илгари сурган қарашлар фалсафий таҳлил қилиниб, инсон энг олий қадрият экани илмий далилланган.

159-161 143 0

“Yog‘och muzey” - juma masjidini saqlash va ta’mirlash davr talabidir

Gavxar Durdiyeva, Adilbek Zargarov, Bekzod Xudayberganov

Ushbu maqolada YUNESKOning merosiy shaharlar ro‘yxatiga kiritilgan Xiva shahridagi “Ichan
Qal’a” muzey qo‘riqxonasida joylashgan Juma Masjidi me’moriy yodgorligining texnik holatini aniqlash bo‘yicha olib
borilgan monitoring kuzatuv natijalari yoritilgan.

162-166 87 0

Ҳаким Самарқандий – калом олими сифатида

Муҳаммаджон Абдуҳамидов
Мазкур мақолада ИХ аср калом илми олимларининг етук олимларидан бўлмиш, Ҳаким Самарҳандий ҳаёти, илмий фаолияти, олимнинг калом илми ривожига кўшган ҳиссаси, хусусан, ИХ-Х асрларда Самарқанд калом илми мактабида уаким Самарқандийнинг тутган ўрни ҳақида фикрлар баён этилган.
145-152 108 0

Шамсиддин Қайс Розийнинг “Ал-мўъжам фи маъойири ашъор ал-ажам” асари тадқиқи

Orzigul Xamroyeva

Маълумки, балоғат фанлари: илм баён, илми маъон, илми бадеънинг такомили натижасида мумтоз поэтикада илми сегона (илмлар учлиги: илми аруз, илми қофия, илми бадеъ) юзага келди. Илмлар учлигининг таркибий қисмларидан бири илми қофиянинг назарий асослари аввал араб адабиётида кейинчалик форс адабиётида пайдо бўлди. Форс адабиёти таъсирида туркий адабиётда ҳам қофия илмининг назарий асосларига бағишланган  рисолалар яратилди. Мумтоз поэтиканинг назарий асосларига бағишланган араб, форс ва туркий тилдаги рисолаларнинг аксариятида бу уч илм яхлит ҳолда берилса ҳам, улар бир-бирининг таъсирида яратилган. Абулҳасан Али Сараҳсий Баҳромий (ваф. 1106), Шамсиддин Қайс Розий (XI аср охири – XIII асрнинг I ярми), Аҳмад Тарозий (XIV аср охири – XV аср бошлари), Абдураҳмон Жомий (1414–1492), Воҳид Табризий (XV) каби олимлар қофия илми хусусида махсус асарлар ёзган.

1-154 167 0

ХХ аср бошлари матншунослиги тараққиётида Фитрат мажмуаларининг ўрни

Orzigul Xamroyeva

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон манбашунослиги ва матншунослигида Шарқ адабиётига оид манбаларни ўрганишга интилиш матн таҳлилига оид тадқиқотлар ортиб бормоқда. Натижада матншуносликнинг назарий асослари, матн таҳлилига оид аниқ концепциялар ишлаб чиқилмоқда, таҳлил усуллари аниқланмоқда. Матншуносликдаги мавжуд устувор йўналишлар мумтоз адабиёт намуналарининг асл манбаларини аниқлаш ва мамлакатимизнинг маънавий-маданий тараққиётида тутган ўрнига доир янги хулосалар чиқариш имконини беради.


Жаҳон манбашунослик ва матншунослик илмида бирламчи манбалар қиёсий таҳлил ва талқин тамойиллари асосида ўрганилмоқда. Манбашуносликнинг асосий объекти бўлган матн ва унинг муаллифи ҳақида илмий-назарий хулоса чиқариш учун, аввало, бирламчи манбани тадқиқ этиш, уларнинг илмий-танқидий матнларини яратиш,қадим адабий манбаларни қўлёзма нусхалар асосида нашр этиш муҳим вазифалардан саналади. Аср бошларида вужудга келган илмий-адабий муҳитни ўрганиш, манбаларни табдил ва талқин қилиш тамойилларини ишлаб чиқиш бугунги кун адабиётшунослик ва матншунослик фанлари олдида турган долзарб муаммолардандир.  


Аждодларимиз яратган адабий мерос, уни тадқиқ этиш халқимиз маънавий оламини бойитишда, келажак авлодни баркамол шахс сифатида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. «Бизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк тарихимиз бор, ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган беқиёс бойликларимиз бор. Ва мен ишонаман, насиб этса, ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз, буюк адабиётимиз ва санъатимиз ҳам, албатта, бўлади»[1]. Бизнинг ана шундай


бой маънавий меросимиз XX аср бошларидан мустақиллик даврига қадар матншунос ва манбашунос олимлар томонидан тўпланиб нашр қилинди. Бу борада аср бошларида профессор Абдурауф Фитрат (1886–1938) олиб борган тадқиқот ва нашр ишлари бугунги кунга қадар аҳамиятини йўқотгани йўқ. Фитратнинг ўзбек мумтоз адабиётига доир манбалар устида ишлаб, уларнинг матнини  табдил этиб,  нашр эттириш борасидаги тадқиқотлари «Энг эски турк адабиёти намуналари» (1927) ҳамда «Ўзбек адабиёти намуналари» (1-жилд, 1928) мажмуаларида жамланган. Гарчи бугунги кунга қадар Фитратнинг ижодий ҳамда илмий фаолияти бир қанча тадқиқотларда ёритилган бўлса-да, олимнинг матншунос ва манбашунос сифатидаги фаолияти жиддий тадқиқга тортилмаган. Олимнинг манбашунослик ва матншунослик соҳасидаги тадқиқотлари ўзбек матншунослигининг ўзига хос хусусиятлари ва тамойилларини назарий- амалий жиҳатдан ишлаб чиқишда асос бўлиб хизмат қилди.  Асар мазмуни, ғояси, матн тарихини чуқур билиш, аниқ хулосага келиш, мавжуд манбалар матнини танқидий ўрганиш, матндан келиб чиққан ҳолда муаллиф таржимаи ҳолини тиклаш ва бадиий асар талқини каби илмий-назарий тамойилларни ишлаб чиқишда олимнинг матншунос ва манбашунос сифатидаги фаолиятини ўрганиш нафақат ўз даври, балки бугунги кун манбашунослиги ва матншунослигида ҳам муҳим аҳамият касб этади.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ–4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони, 2017 йил 24 майдаги ПҚ–2995-сонли «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқи ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Респубикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789 -сонли «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа


меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти республика фан ва технологиялар ривожланишининг I.«Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни ривожлантириш»устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.


Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ўзбек мумтоз адабиёти манбалари ва намуналарини нашрга тайёрлаш ва унинг илмий тамойилларини ишлаб чиқиш бўйича матншунослик йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилган. С.Айний, Ғафур Ғулом, Амин Умарий, Ҳусайнзода, И.Султон, П.Шамсиев, Ҳ.Сулаймон, С.Ғаниева, Ғ.Каримов, Ш.Эшонхўжаев, Э.Аҳмадхўжаев, С.Эркинов, И.Ҳаққул, Н.Раҳмонов, Б.Тўхлиев, Қ.Содиқов, С.Ҳасанов, В.Раҳмонов, Н.Жабборов, А.Эркинов, Р.Зоҳидов[1] ва бошқа олимлар матншунослик ва манбашунослик; В.Маҳмуд, О.Шарафиддинов, Э.Рустамов, А.Қаюмов, А.Ҳайитметов, С.Ғаниева, А.Абдуғафуров, Р.Воҳидов, М.Ҳамидова, Ш.Сирожиддинов, Н.Жумахўжа, К.Муллахўжаева, Д.Юсупова[2]  каби олимлар мумтоз адабиёт намуналари


нашрларини таҳлил қилган; хорижий олимлар Н.Осимбек, Ф.Кўпрулу, Б.Аталай; С.Е.Малов, В.В.Радлов, А.Самойлович, Е.Э.Бертельс, И.В.Стеблеванинг матн ва тадқиқотлари шулар жумласидандир[1]. Шунингдек, Фитрат ижоди ва жадидчилик муаммолари О.Шарафиддинов, Н.Каримов, Э.Каримов, Б.Қосимов, Ҳ.Болтабоев, М.Қурбонова, И.Ғаниев, Б.Каримов, У.Жўрақулов[2] ва бошқа олимлар томонидан тадқиқ этилган. Бироқ Фитрат мажмуаларининг матний тадқиқини амалга ошириш, мажмуадаги намуналарнинг бирламчи манбаларни излаб топиш, уларни ўзаро қиёслаш натижасида асл манбани аниқлаш, таҳлил ва тадқиқ этиш ҳамда ХХ аср матншунослиги тарихида Фитрат тажрибаларини ўрганишга доир махсус тадқиқотлар амалга оширилмаган.


 


[1] Самойлович А. Собрание стихотворений императора Бабура. – Петроград, 1917; Малов С.Е. Из третьей рукописи «Кутадгу билиг», Изв. АНСССР Отд. Гумм.: Наук, 1929; Малов С.Е. Памятники древнетюркской письменности. – М.–Л., 1951; Кўпрулу Ф. Турк адабиётида илк мутасаввуфлар. – Истанбул, 1918. / Купрулу Ф. Турк адабиётининг маншаъи //  Миллий татаббулар мажмуаси. 2-жилд, 4-сон. – Б.71; Besim Atalay. Divanü Lügat-ıt-Türk ve Tercümesi üzerine Notlar / Kaşgarlı Mahmud. Divanü Lügat-ıt-Türk (çeviri). Çeviren: Besim Atalay. 5.Baskı. Cild I-III. – Ankara, 2006; Бертельс Е.Э. Навои. Опыть творческое биографие. – М., 1947; Навои и Джами. – М., 1965;  Стеблева И.В. Семантика газалей Бабура. – М., 1978, Тюркская поэтика. – М., 2012;


[2] Шарафиддинов О. Ижодни англаш бахти. – Т.: Шарқ, 2004; Каримов Н. Адабиёт ва тарихий жараён. – Т., 2013; Каримов Э. Развитие реализма в узбекской литературе. – Т., 1978; Қосимов Б. Милллий уйғониш даври ўзбек адабиёти. – Т.: Маънавият, 2004; Болтабоев Ҳ. Абдурауф Фитрат – адабиётшунос. – Т.: Ёзувчи, 1996; Болтабоев Ҳ. Фитрат ва жадидчилик. – Т.: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2007; Қурбонова М. Фитратнинг тилшунослик мероси: Фил.фан.номз. ... дисс. – Т., 1993; Ғаниев И. Фитрат драмалари поэтикаси. – Т.: Фан,. 2005; Каримов Б. Жадид мунаққиди Вадуд Маҳмуд. – Т., 2000; Жўрақулов У. Фитратнинг тадқиқотчилик маҳорати. – Т., 2003.


 


 



1-42 36 0

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш шароитида шахс информацион маданиятини шакллантириш

Абдулатиф Абдумаликов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Бугун жахонда информацией маданият халқлар ва давлатлараро муносабатларда, шунингдек, мамлакат ички ҳаётида хам ҳар качонгидан кўра кўпроқ аҳамият касб этмокда. Ҳозирги даврда дунё бўйича 3,2 млрд, одам Интернет хизматларидан фойдаланади. Ҳар қандай вокеа-ҳодиса ахборот технологиялари туфайли бир зумда Глобал воқеага айланмокда. Глобаллашув жараёнида ахборот ҳам ижобий, хам салбий куч сифатида намоён бўлмокда. Жаҳон хамжамияти кишиларда информацион маданиятни ривожлантириш муаммосига жиддий эътибор қаратмокда. Ривожланган мамлакатлар томонидан имзоланган глобал ахборот жамияти хартияси тузилганлиги фикримизнинг далилидир.
Жахонда ахборот сохасидаги турли тазйиқларнинг олдини олиш механизмларини, технологиясини ишлаб чикишга харакат қилмокдалар. Жумладан, шахе информацион маданияти ва унинг ижтимоий-фалсафий тахдили; ахборотлашган жамиятда информацион маданият: назарий тахдил ва амалий хулосалар; глобаллашув жараёнида шахе хаётида информацион маданият ахамиятининг ортиб бориши, унинг ижтимоий вазифалари, тузилиши ва йўналишларида тадкикотлар олиб борилмокда. Шу боне ахборот сохасидаги глобаллашув жараёнлари, ахборотнинг ижтимоий-фалсафий, мафкуравий моҳияти, конуниятлари, ўзига хос хусусиятлари, информацион маданиятни шакллантириш муаммоларига алохида эътибор қаратилмоқда.
Мамлакатимизда ахборот соҳасини жаҳон андозаларига мослаштириш хамда ахборот хуружларининг олдини олиш борасида кенг камровли ишлар амалга оширилмокда. Демократии ислоҳотлар даврида мамлакатимизда 200 дан ортиқ қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва амалиётга татбиқ этилиб, улар асосида 9000 дан купрок нодавлат нотижорат ташкилотлари, 1500 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари, 10 мингдан зиёд махаллалар фаолият кўрсатмокда, Интернетдан фойдаланувчилар сони 20 миллиондан ошди. Узбекистан Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази ташкил этилганлиги Интернетдан фойдаланувчиларни ахборот тахдидларидан огохдантириш имконини бермокда. Фуқаролик жамияти ривожланишининг янги тарихий босқичи, халк билан мулоқот, инсон манфаатларига муҳим аҳамият берилаётган шароитда шахе информацион маданиятини ривожлантириш муаммоларини ўрганиш муҳим назарий ва амалий ахамиятга эта.
"Узбекистан Республикасининг 2007 йил 15 январдаги «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунлари, 2017 йил 7 февралдаги «"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон, 2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва "Узбекистан ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қуватлаш тўғрисида»ги ПФ-5106-сон фармонлари, 2017 йил 27 мартдаги «Фукаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил института фаолиятини такомиллаштириш бўйича кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2851-сон, 2017 йил 28 июлдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида»ги ПҚ-3160-сон Қарори ва мавзуга оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади шахе информацион маданиятини шакллан-тиришнинг ижтимоий, маънавий, ахлокий омилларининг фалсафий жиҳатларини асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
фукаролик жамияти ривожланиши шароитида шахс маънавий оламини информацион хуружлар, мафкуравий тажовуз, дезинформация каби ахборот тахдидлардан ҳимоялашга оид таклиф-тавсиялар ишлаб чикилган;
информацион маданиятнинг мазмуни ва мақсадини ривожлантиришга таъсир этувчи ижтимоий маънавий омиллар - информацион онг, информацион макон, информацион саводхонлик моҳиятини аниқланган;
информацион маданиятни шакллантиришнинг объектив ва субъектив асослари, яъни инсон тафаккурининг субстрата - мия ярим шарлари асимметрияси хамда хотира, хаёл, ҳиссий эмоционал кечинмалар ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан асосланган;
ахборот хуружларининг шахс маънавий-ахлокий дунёсига салбий таъсирини олдини олишда информацион маданиятнинг интегратив, гносеологии, аксиологик функциялари ва шахс информацион маданияти ривожланишига таъсир этувчи механизмлари такомиллаштирилган.
Хулоса
«Фукаролик жамиятини ривожлантириш шароитида шахс информацион маданиятини шакллантириш» мавзусидаги фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Ҳозирги ижтимоий иқтисодий тарақкиёт мазмун жихатдан илгарги даврдан тубдан фарқ қилади. Бунда шахснинг инновацион информацияларга эҳтиёжининг ортиб бораётганини кузатиш мумкин, ёшларнинг мафкуравий, информацион хуружлардан химояланишида шахснинг юксак информацион маданиятга эга бўлишини тақозо этади.
2. Шахсда маънавий фазилатларни шакллантиришда унинг информацион дунёқараши, эҳтиёжи, билим ва малакалари тизими, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий йўналишдаги воқеликкга онгли муносабати ҳамда ҳар қандай салбий мафкуравий таъсирдан ўзини ҳимоялаш кобилиятини тарбиялаш жамиятнинг ривожланиш стратегияси вазифаларидан бири ҳисобланади.
3. Мамлакатимизда фукаролик жамияти ривожланишини таъминлаш учун ҳар жихатдан баркамол авлодни тарбиялаш, унинг информацион маданиятини шакллантириш, интеллектуал кобилияти, ақл-заковатини, ислоҳотлардаги иштирокини фаоллаштириш заруриятини тақозо қилади.
4. Ижтимоий тараккиётнинг ҳозирги босқичида шахснинг фаолиятига информацион восита ва омиллар таъсири ортиб бормокда, тезкор информа-циялашган жамиятга хос хусусият ва функциялар карор топаётганлиги информацион маданият юксалишига муҳим эътиборни талаб килади.
5. Глобаллашув шароитида ёшларни бузгунчи информацион окимлар таъсиридан ҳимоялаш, уларда юксак ахборот маданиятини юксалтириш муаммоси ижтимоий заруриятга айланиб бормокда. Шунингдек, ҳозирги даврда шахсда информацион маданиятни шакллантириш узлуксиз таълим ролининг тизимли концепциясини яратишга катта эҳтиёж сезилмокда.
6. Фукаролик жамияти ривожланишининг хозирги мураккаб, масъулият-ли даври маънавий-маърифий ишлар, мафкуравий таълим-тарбия марказида ёш авлод манфаатлари туриши зарурлигини англаш, уларнинг теран фикрли, мустахкам эътикодли қилиб тарбияланишларини асосий максад килиш, сохта, бузғучи ғоялар таъсирига тушиб колишидан асрашда информацион маданият имкониятларидан самарали фойдаланишни такозо килади.
7. Хорижий давлатлар олий ўкув юртлари, таълим муассасаларида шахс информацион маданиятини шакллантиришда фойдаланиш мумкин бўлган самарали восита, методик усул, инновацион педагогик технологиялардан фойдаланилаётган тажрибалардан, унинг ижобий жиҳатларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

3-182 211 0

Фурқатнинг хориждаги ҳаёти ва ижодий мероси: манбалари, матний тадқиқи, поэтикаси

Nurboy Jabborov

Миллий адабий меросни қўлёзма ва тошбосма манбалар ҳамда архив ҳужжатлари асосида ҳар тарафлама чуқур ўрганиш, илмий тадқиқ этиш, ундан жамият маънавиятини юксалтириш йўлида фойдаланиш бугунги кунда адабиётшуносликнинг ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифаларидан бирига айланди. Зеро, “Бирон-бир жамият маънавий имкониятларини, одамлар онгида маънавий ва ахлоқий қадриятларни ривожлантирмай ҳамда мустаҳкамламай туриб ўз истиқболини тасаввур эта олмайди”.
Бугун, айниқса, XIX аср охири XX аср бошларидаги адабий жараённи, бу даврда яшаб фаолият кўрсатган, миллатни юксак маданият ва маърифатга тарғиб этган маърифатпарвар ижодкорлар меросини ўрганиш айрича аҳамиятга эга. Бинобарин, “...жамият тараққиётининг асоси, уни муқаррар ҳалокатдан қутқариб қоладиган ягона куч – маърифатдир. Асримиз бошида Туркистонда кечган воқеаларни бир эсланг. Нега бу ўлкада ўша йиллари маърифатчилик ҳаракати ҳар қачонгидан ҳам кучайиб кетди? Негаки, чор Россияси асоратига тушиб қолиб, буткул таназзулга юз тутган ўлкани уйғотишга, халқнинг кўзини очишга фақат маърифат орқалигина эришиш мумкин эди”
Шу жиҳатдан, миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг йирик намояндаси, шоир ва адиб, адабиётшунос ва мутаржим, муаррих ва этнограф сифатида ўзидан бой мерос қолдирган, хаттотлик ва журналистик фаолияти билан миллий маънавият ривожига улкан ҳисса қўшган, замонасининг машҳур табиб-ҳакимларидан бири сифатида эл дардига малҳам бўлган серқирра истеъдод соҳиби Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ижодиётини, айниқса, шоир ҳаётининг ўн саккиз йили кечган хориждаги даврини илк манбалар асосида тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга.
Фурқатшуносликда шоир ҳаёти ва ижодий фаолиятининг хориждаги даври ҳақида мулоҳаза билдирилган тадқиқотлар муайян даражада мавжуд. Шунга қарамай, уларни таҳлил этиш натижалари бу борада қилиниши зарур бўлган ишлар кўп эканлигини кўрсатади.
Бу ҳақдаги энг дастлабки маълумот Исмоилбек Гаспрали муҳаррирлигида нашр этилган “Таржимон” газетасининг 1896 йил 18 август 32-сонида учрайди. Газетадаги “Кошғар” сарлавҳали хабар-мақолада Фурқат машҳур ўзбек шоири ва сайёҳи сифатида эътироф этилади. Унинг Ёркент маданий ҳаёти ҳақидаги публицистик мақоласи хусусида мулоҳаза юритилади. Хабар-мақола, жадид матбуотининг Фурқат ижодига муносабатини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.
XX аср бошида Оренбургда нашр этилган “Шўро” журнали ва унинг Туркистон жадидчилик ҳаракатида тутган мавқеи мутахассисларга аён. Мазкур журналнинг 1909 йил 1-сонидаёқ Фурқатнинг “Мухаммас Муҳаммад Худоёрхон тилидан” асари тўла ҳолда эълон қилиниши шоир ижодиётига жадид мутафаккирларининг катта қизиқиш билан қараганлигини кўрсатувчи яна бир муҳим далилдир
Шу пайтгача Фурқатнинг чет эллардаги ҳаёти ва ижоди у ёки бу даражада тадқиқ этилган бир қанча мақолалар тўпламлари 5 , рисолалар 6 , танқидий-биографик очерк 7 , услубий қўлланма 8 ҳамда монографик асарлар 9 яратилди. Мазкур тадқиқотларда Фурқат ҳаёти ва ижодий фаолиятининг хориждаги даврини ўрганиш жиҳатидан муайян ютуқлар қўлга киритилди. Бизнингча, уларда эришилган илмий натижаларни қуйидагича тасниф этиш мумкин:
1. Ўша пайтдаги сафар йўллари йўналиши асосида Фурқатнинг чет элларга қилган саёҳати маршрути белгиланди 10 .
2. Шоирнинг хориждаги ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид янги манбалар аниқланиб, илмий муомалага киритилди, тадқиқ ва таҳлил этилди 11 .
3. Фурқат чет элларда ёзган бир қанча асарларнинг илмий таҳлили амалга оширилди 12 .
4. Шоирнинг хорижга кетиш ва юртга қайта олмаслик сабаблари ҳақида турлича мулоҳазалар билдирилди.
Кўриниб турибдики, адабиётшуносликда Фурқат ҳаёти ва ижодининг хориждаги даврини илмий ўрганиш борасида муайян ютуқлар қўлга киритилган. Лекин, мазкур тадқиқотларнинг аксарияти учун, хусусан, шўро замонида яратилган илмий ишлар учун хос бўлган, яққол кўзга ташланиб турадиган ва асл моҳиятга кўпда мувофиқ келавермайдиган бир хусусиятни ҳам айтмасликнинг иложи йўқ. Бу ҳам бўлса, деярли ҳар бир шеър, ҳар бир асар талқинида коммунистик мафкура талаблари асосидаги ёндашувнинг, шоирни ўзи яшаб турган тузумдан норози, жабрдийда қилиб кўрсатишга, уни сунъий равишда динга, диндорларга қарши қўйишга уринишнинг очиқ сезилиб туришидир. Шунинг ўзиёқ бу асарларни янгича тафаккур асосида қайта баҳолаш, уларни биринчи навбатда бадиият намунаси сифатида тадқиқ этиш ва адабиётимиз тарихида тутган ўрнини белгилаш нечоғлик долзарб вазифалардан эканлигини кўрсатади.
Мазкур тадқиқотларда эришилган илмий натижаларни заррача камситмаган ҳолда, таъкидлаш жоизки, уларда Фурқат ҳаёти ва ижодининг хориждаги даврини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлган қуйидаги масалалар етарлича ўрганилмаган:
1. Фурқатнинг хорижга кетиш ва юртга қайта олмаслик сабаблари.
2. Шоирнинг чор Россияси мустамлака сиёсатига муносабати.
3. Фурқатнинг хорижда ёзилган айрим асарларининг илмий таҳлили (Масалан, “Қавоиди Чин ва умуроти сиёсий”, “Рус аскарлари таърифида”, “Масарратнома” ва ҳ.қ.).
4. Шоирнинг ҳар бир хорижий мамлакатда қанча муддат бўлганлиги.
5. Фурқатнинг чет элларда ёзган асарлари матний тадқиқи.
Қуйидаги масалалар эса мутлақо ўрганилган эмас:


1. Фурқатнинг Араб мамлакатларида яшаган даврида яратилган диний-маърифий мавзудаги асарлари (“Ҳажнома” ва шу йўналишдаги шеърлари);
2. Хорижда ёзган асарларининг илк манбалар билан муқоясаси;
3. Шоир ҳаёти ва ижодига чет эллик олимларнинг муносабати;
4. Фурқат асарларининг хориждаги нашрлари таҳлили.
Ушбу илмий иш мавзуси мазкур муаммоларни ечиш йўлидаги интилиш эканлиги билан ҳам долзарб ҳисобланади.

19-23 153 0

Формирование «Культа знаний» в молодёжной среде: гармония ценностей ислама и современных педагогических подходов

Negmatjan Almetov, Ikram Xashimjanov
Почтение и интерес современных учащихся и студенческой молодёжи к познанию, знаниям, книге и другим источникам познавательной деятельности, уважение учителя, образованности - актуальная социально-педагогическая проблема, решение которого требует глубокого изучения, философско-педагогического осмысления, инновационных практических подходов.
1-83 85 0

Фитратнинг адабиётшуносликка оид қарашлари

Orzigul Xamroyeva

Abdurauf Fitrat zamonasining yirik olimi sifatida adabiyotshunoslikning barcha yo‘nalishlarida izlanishilar olib borgan. Fitrat matnshunos, manbashunos, tilshunos, lug‘atshunos, adabiyotshunos, nazariyotchi sifatida bir qancha ilmiy risola va maqolalar yaratdiki, bu ilmiy merosda aks etgan ilmiy xulosalarning aksariyati bugungi kun tadqiqotlari uchun asos vazifasini o‘tamoqda. Garchi oradan bir qancha vaqt o‘tgan bo‘lsa-da, olim tomonidan olib borilgan tadqiqotlar hali hanuz o‘z ilmiy ahamiyatini yo‘qotgan emas.


Abdurauf Fitrat garchi adabiyotshunoslikka oid qarashlarini maxsus tadqiqot yoki maqola shaklida yozmagan bo‘lsa-da, olimning bu boradagi ilmiy xulosalari adabiyot tarixida yashab, ijod etgan shoirlar ijodiyoti tahliliga bag‘ishlangan ilmiy maqolalarida, ularning manbalari va matniy tadqiqiga bag‘ishlangan ilmiy risola, majmualarida o‘z aksini topgan. Aslida Fitratning har bir yo‘nalishdagi ilmiy tadqiqotlari alohida tadqiqot uchun  material bo‘la oladi. Fitratning tahrir va tahlil uslubi alohida tadqiqqa muhtoj. Olimning matnshunoslik va manbashunoslikdagi xizmatlari beqiyos, ularni bir butunlikda taqdim qilish adabiyotshunosligimiz oldidagi asosiy vazifalardan biridir.


Biz ushbu monografiyada Fitratning adabiyotshunoslikka oid qarashlarini tadqiq etishga imkon qadar harakat qildik, natijada bu boradagi izlanishimiz tugal bo‘la olmasligini angladik, tadqiq jarayonida olimning yangidan yangi tadqiqotlariga duch keldik. Bu esa adabiyotshunoslikda hali qilinajak vazifalar ko‘pligini ko‘rsatadi. Ushbu monografiyada Abdurauf Fitratning adabiyotshunoslikka oid qarashlari quyidagi yo‘nalishlar asosida taqdim qilindi:



  • Olimning davrlashtirishga oid qarashlari;

  • aruzshunos sifatidagi faoliyati;

  • Fitratning manba bilan ishlash tamoyili;

  • olimning lug‘atshunos  sifatidagi faoliyati;

  • adabiy tur va janrlarga oid munosabati ;

  • badiiy asar uslubi masalasi;

  • qofiyaga oid qarashlari;

  • milliy she’r tizimi, tahlil, talqinlar;

  • adabiy oqimlar borasidagiilmiy xulosalari;

  • badiiyat masalasi;

  • Fitrat tadqiotlarida xalq og‘zaki ijodi;

  • qadimgi davr manbalari;

  • Fitratning tasniflash tamoyili(“Eng eski turk adabiyoti namunalari” majmuasi asosida).


Umid qilamizki, qo‘lingizdagi monografiya Abdurauf Fitratning ilm yo‘lidagi, adabiyotshunoslik sohasidagi tadqiqotlari bilan tanishtirishga yordam beradi.

13-17 130 0

Философия проблемы жизни и смерти в романе «Лавр» Е. Водолазкина

Abdugapir Kosimov, Zebiniso Tursunova
В данной статье мы рассмотрим философию проблемы жизни и смерти в романе «Лавр» Е. Водолазкина - русского писателя, специалиста по древнерусской литературе.
Нашей задачей является определение сущности размышлений писателя, обращающегося к материалу русского Средневековья о смерти и жизни в аспекте соотношения времени и вечности, телесности и духовности, общего и личного.
1-23 62 0

Фалсафа, миллий истиқло ғояси ва фан методологияси

Н Мирзаева

Маълумки, Шарк фалсафасининг етакчи йўналиши инсон калбини, рухини поклашга, унда комил инсон сифатларини вужудга келтиришга, шу негизда ижтимоий муносабатларни инсонийлаштиришга каратилган.
Ўткинчи мол-дунё, мансаб-мартабалар эмас, балки маънавий бойлик, ахлокий поклик, халоллик, инсоф-диёнатлилик одамни инсонга айланишининг муҳим шарти, деган фикрлар тасаввуф (сўфийлик)нинг шаклланишига ва кенг ёйилишига сабаб бўлди.
Сўфийлик оқим сифатида исломгача хам мавжуд бўлганини тадқикотчилар кўрсатмокдалар. Масалан, Шамсуддин Бобохонов ва Абдулазиз Мансурнинг фикрича, тасаввуф лафзи хижратнинг иккинчи асрида пайдо бўлган бўлса-да, лекин шу мазмунни ифода этувчи зоҳидлик каби лафз-истилоҳлар орқали бу йўналиш исломдан олдинги даврларда хам мавжуд бўлганлигини қайд этиб ўтадилар. Ammo у ислом заминида муайян бир тизимга кириб, ташкилий тус олганини айтиш жоиздир.
Тасаввуф мураккаб диний-фалсафий оким бўлиб, хилма-хил йўналишга эта.
Унда 2 та асосий ғоявий йўналиш кўзга яқкол ташланади: бу ўткинчи дунё, мол-мулк, мансабга ихлос қўйиш Аллоҳни унутишга, имонсизликка олиб келади, деган ғояга таяниб, таркидунёчиликни таргиб этганлар; азрўзи азалда пешонага ёзилган такдир борлигига, одам ундан қочиб кутила олмаслигига ишонтиришга интилганлар.
Иккинчи йўналиш - бу дунё Аллоҳ томонидан одамлар, уларнинг инсонлардек яшаши учун яратилгани, одам шу дунёдаги эзгу ишлари билан худо висолига етишиш учун оғир, машаққатли покланиш йўлидан боришни ташвиқ этганлар.
Тасаввуфда Аллоҳ рахматига етишишнинг, инсон маънавий камолот йўлининг 4 босқичи мавжудлиги тасдиқ этилади. Булар шариат, тариқат, маърифат ва ҳақиқатдан иборат.
Шариат - диний конун-қоидалар ва маросимларни, Қуръони Карим ва Ҳадиси Шарифдаги ахлоқий, илоҳий кўрсатмаларни пухта ўзлаштириш, айнан изчил суръатда бажариш, худога ибодат қилишдир. Шариат худони идрок билан танишни кўзда тутади. Шариат талаблари, коидаларини бажармасдан тариқатга ўтиш мумкин эмас.
Тариқат - лаззатлардан воз кечиб, нафсни тийиб, хилватда яшаб, фақат худо хақида ўйлаш, хаёл суриш, эслаш, уни қалбдан севишдан иборат йўлни танлаш боскичидир.
Маърифат - Устоз (муршид) ёрдамида мурид (шогирд) хол босқичига ўтиш бўлиб, ҳамма нарса - бутун борликнинг асоси Аллох эканини англаб, шу тариқа худога яқинлашишдир. Маърифатда олам, юлдузлар, Ой, Қуёш, одамлар, ҳайвонлар, қушлар, капалаклар - бошқа жамики нарсалар худонинг зуҳуротидан иборат, одам ҳам Аллоҳ зуҳурининг зарраси ҳисобланади.
Ҳақиқат босқичида солик ўзини худонинг висолига етган ҳисоблаб, у билан қўшилиб кетади, яъни фанога айланади. Марказий Осиёда фанога айланиш ҳакиқатга етишиш ҳисобланиб, солик ҳакиқат тимсоли бўлиб майдонга чиқади.
Юсуф Ҳамадоний, Абдулхолик Ғиждувоний, Нажмиддин Кубро, Ҳожа Ахмад Яссавий йўналишларининг бевосита таъсирида Марказий Осиёда нақшбандийлик йўналиши вужудга келиб, у Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларига кенг ёйилади.
Тасаввуфнинг сўл қаноти - диний-фалсафий таълимот сифатида акидапарастлик, расмий исломга нисбатан мухолифиятда бўлиб, Якин ва Ўрта Шаркда, айниқса Марказий Осиёда табиий ва фалсафий фанлар ривожида ўз ўрни ва мавқеига эгадир.
Хулоса тарзида айтиб ўтиш жоизки, Хожа Ахмад Яссавийнинг диний-тасаввуфий карашлари халқимиз бой маънавий меросининг сарчашмасидан муносиб ўрин олиб, уни зийнатлантириб турибди. “Ҳикматлар”нинг тили ўзбек адабий тилининг камол топишининг асосий вазифасини адо этиб келди. Уларни мустакиллик шароитида маънавий-ахлокий жиҳатдан баркамол инсонни шакллантиришдаги ахамияти бекиёсдир десак, хато қилмаймиз.

1-27 81 0

Ўлим ва барҳаётлик тўғрисида илмий ва диний ғояларнинг фалсафий таҳлили

Равшонбек Худайберганов

Тадқиқот объекта: ўлим ва барҳаётликни инсоннинг табиий ва ижтимоий ҳолати эканлиги.
Ишнинг мақсади: ўлим ва барҳаётликнинг моҳияти, намоён бўлиш хусусиятлари тўғрисидаги илмий ва диний ғояларни ижтимоий-фалсафий таҳлил қилишдан иборат.
Тадқиқот методлари: илмий билишнинг объективлик, тарихийлик ва мантикийлик тамойилларига ҳамда анализ ва синтез, умумлаштириш, аналогия, диалектика каби методларига таянилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлнги: диссертацияда: а) “танатология”, “ўлим” ва “барҳаётлик” тушунчаларининг моҳияти, уларнинг умумий ва хусусий жиҳатлари асосланган; б) ўлим ва бархаётлик тўғрисидаги қарашлар эволюцияси таснифланган; в) ўлим ва барҳаётликнинг диний таълимотлардаги инъикоси тадқиқ этилган; г) инсоннинг маънавий-руҳий фаолиятида ўлим ва барҳаётликка бўлган муносабатлар муносабатлар таҳлил қилинган; д) Ўзбекистонда ўлим ва бархаётликнинг шахс маънавий-ахлоқий камолотидаги аҳамияти асосланган. Танатос яъни ўлим организм ҳаёт фаолиятининг мукаррар тўхташидан далолат эканлиги, суицид ўлим ҳар бир инсон учун фожеа эканлиги, шу боис инсон умрнинг энг олий неъмат эканлигини доимо тушиниш лозимлиги очиб берилган.
Амалий аҳамияти: диссертациядаги хулоса, таклиф ва тавсиялардан ўрта махсус ва олий таълим тизимида таълим олувчи ёшларда ҳаёт маъносини тушуниш, умр мазмунини бойитиш билан боғлиқ амалий этикани такомиллаштиришда фойдаланиш мумкин. Диссертациянинг илмий хулосаларидан танатология, ўлим, барҳаётлик муаммолари бўйича изланишлар олиб бораётган ёш мутахассислар дастлабки илмий тадқиқот маҳсули сифатида фойдаланишлари мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Диссертациянинг асосий мазмуни ЎзМУ Фалсафа факультетида “Фаннинг фалсафий масалалари”, Узбекистан давлат жисмоний тарбия институтида “Фалсафа” ва “Этика” фанлари бўйича олиб борилган амалий машғулотларда, шунингдек, тадқикот ишидан олинган хулосалар муаллифнинг республика ва халқаро миқёсда ўтказилган конференцияларидаги маърузаларида ўз ифодасини топди.
Қўлланиш сохаси: диссертация натижаларидан тафалогия, тафагенез, нейрология, патаногенез каби фанларнинг фалсафий масалаларини ўрганишда, “Ижтимоий фалсафа” фанида шунингдек, мавзуга оид илмий тадқиқотларда фойдаланиш мумкин.

1-28 59 0

Ўзбекистонда миссионерлик ҳаракатининг ижтимоий-фалсафий таҳлили

Соҳиба Яздонова

Тадқиқот объектлари: миссионерлик билан шуғулланаётган ижтимоий, диний ташкилот ва секталарнинг фаолиятини ижтимоий-фалсафий, илмий-назарий тахлил қилиб, объектив ва субъектов омилларини аниклаш.
Ишнинг мақсади: Миссионерлик фаолияти пайдо бўлиши, унинг шаклланишидаги шарт-шароитлар, бошқа мамлакатларга тарқалиши ва Ўзбекистонга кириб келишининг объектив, субъектов омиллари, ижобий, салбий таъсири муаммоларини илмий, фалсафий тахлил ва тадқик этиш.
Тадқиқот методлари: - тарихийлик, ворисийлик, мантиқийлик, объективлик, анализ, синтез, тизимли функционал ёндошув, киёсий таҳлил, социодинамик кузатув, прогнозлаш каби методологик тамойилларга таянилиб, қўйилган муаммонинг мазмунини очиш учун манбалар, статистик маълумотларни тахлил қилиш усулларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Миссионерлик тушунчасининг фалсафий моҳияти очиб берилиб, унга янги таъриф берилди ва унинг вужудга келиши узок даврларга бориб такалиб, унинг асл мақсади динни тарғиб қилиш эмас, балки сиёсий хавфли муаммо ва бурилишларни юзага келтириш, халкаро дипломаток алокаларга путур етказиш эканлиги илмий асосланди. Ёшларимиз уларнинг ғаразли тузоқлари таъсирига тушиб қолмасликлари учун бегона, ёт мафкураларга карши чора тадбир ва ғоявий тарғибот, тарбия воситалари ишлаб чиқилди.
Амалий аҳамияти: диссертацияда ишлаб чикилган илмий хулоса ва тавсиялардан олий ўкув юртлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, ўз-ўзини бошкариш органлари ва нодавлат ташкилотлар хафли диний тахдидларни олдини олиш тўғрисидаги маърузаларда фойдаланишлари мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлигн: тадқиқот натижаларидан олий таълимда ўқитиладиган «Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий маърифий асослари», «Маънавият асослари ва диншунослик», «Динлар тарихи» ва бошқа ижтимоий гуманитар фанларни ўқитишда, оммавий ахборот воситалари ходимлари, маҳаллалар иш фаолиятида фойдаланишган.
Қўлланиш сохасн: Диссертация натижаларидан ўкитувчилар, коллеж, лицей ва олий ўкув юртларида маънавият дарслари, маданиятшунослик фанлари бўйича ўқув-услубий қўлланма сифатида фойдаланишлари мумкин.

185-208 144 0

Туркий жаҳонда интеграциявий жараёнлар: ўзаро ҳамкорлик ва ривожланиш масалалари

Abdumannop Tulyaganov, Mirodiljon Baratov, Ravshan Xakimov, Bori Akramxojayev
Мацала муаллифлари кўплаб манбаларни ўрганиш асосида туркий дунё маконидаги интеграция жараёнлари билан боглиц масалаларини кўриб чиқдилар ва Лев Гумилёвнинг пассионарлик назариясига асосланиб туркий давлатларни бирлаштириш зарурлигини асослаб бериб, теллурократия назариясининг тарафдорлари сифатида намоён цилиб, жумладан, Узбекистан Республикасининг Жахон савдо ташкилотига аъзо бўлишига ижобий жиҳатдан қараб, турк давлатларининг келажакда улкан Иттифоқ тузишига умид билдирадилар.
573-579 55 0

Туркий давлатлар ҳамкорлик кенгаши – Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги муҳим трансформация

Асроржон Сатторов
Ушбу мақолада Узбекистан Республикасинииг ташқи сиёсатдаги муҳим ўзгаришлардан бири ҳисобланган Туркий давлатлар ҳамкорлик Кенгаши ташкилотига аъзо бўлиб кириши ва ушбу ташкилотдаги фаолиятининг муҳим аҳамияти ёритиб берилади. Шунингдек, ташкилотга аъзо давлатлар билан кенг миқёсдаги ҳамкорлик алоқаларининг мустаҳкамланиш жараёнига ҳам тўхталиб ўтилган.
579-584 71 0

Туркий давлатлар ташкилотининг ривожланиш истиқболига доир айрим қарашлар

Мухтор Назиров
Ушбу маколада Туркий давлатлар ташкилоти ривожланишининг айрим жиҳатлари бўйича мулоҳаза юритилган. Хусусан, маколада мазкур тузилмапинг кўп томонлама, ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун муҳим платформага айланиб бораётгани, Ўзбекистон фундаментал қадриятлар ва умимий тил билан боғлаиган ушбу улкан геосиёсий маконнинг марказий устунларидан бири ткани тахдил килинган. Шунингдек, “Туркий дунё нигоҳи -2040” концептуал дастурини амалга оширишнинг истиқболли йўналишлари кўрсатиб бсрилган.
1-266 149 0

Темурийлар давридаги поэтикага доир рисолаларда қофия илмининг қиёсий таҳлили

Orzigul Xamroyeva, Ҳамидулла Болтабоев

Мавзунинг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиётшунослиги, хусусан, мумтоз шарқ адабиётшунослиги, унинг назарий асослари тадқиқи мумтоз матнлар ва уларнинг бадиий-поэтик таҳлилини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга. Шу боис мумтоз адабиётда шеъриятнинг етакчилигини, шеършунослик тарихи, вазн, қофия, шеърий нутқ, шеърнинг назарий асослари, шеърий санъатлар, шеърий шакллар каби масалалар ва уларнинг ўзига хослигини белгилаш муҳим вазифалардан бири бўлиб келмоқда.


Дунё адабиётида, шу жиҳатдан “илми адаб”,  кейинчалик “илми сегона”нинг таркибий қисмларидан бири бўлган мумтоз қофия илми назарияси, қофиянинг асосий унсурлари, таркибий қисми, қофия ҳарф ва ҳаракатлари, қофиядаги нуқсонлар, қофия турларининг назарий асослари арабий, форсий ва туркий рисолалар тадқиқи асосида ягона назарий категорияларини тақдим қилиш, жаҳон, хусусан, туркий қофия илмининг ўрганилиши долзарб масалалардан бирига айланмоқда.


Ўзбекистонда мамлакат стратегик ривожининг бош омиллари белгиланар экан, “Мана шу стратегияга мувофиқ, барча соҳа ва тармоқлар қатори маданият ва санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари равнақини янги босқичга кўтаришни биз ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз... Аввало, халқимизнинг яратувчилик даҳоси билан бунёд этилган ноёб меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, юртимиздан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва илмий-ижодий фаолияти ҳақида яхлит тасаввур уйғотиш, ёш авлодни гуманистик ғоялар, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялашдек эзгу мақсадлар кўзда тутилган”[1]. Темурийлар даврида қофия илми назарий таълимот сифатида ўзининг юксак чўққисига кўтарилди. Ушбу давр вакилларидан Шайх Аҳмад Тарозий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Фахрий Исфаҳоний, Ҳусайн Воиз Кошифий, Атоуллоҳ Ҳусайний каби ижодкорларнинг асарлари қофиянинг назарий асослари чуқур ва муфассал ёритилгани билан алоҳида аҳамиятга эга. Мазкур асарлар ҳақида ўзбек адабиётшунослигида сўнгги йилларда баъзи мақола ва тадқиқотлар яратилган бўлса-да, уларнинг ўзаро қиёсий таҳлили фундаментал тарзда ва қофиянинг унсурлари сатҳида махсус ўрганилмаган эди. Темурийлар даврига оид қофия рисолаларини ўзаро қиёсий тадқиқ қилиш адабиётшуносликнинг долзарб масалаларидандир.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертaция муайян даражада хизмат қилади.


 


1-254 143 0

Темурийлар давридаги поэтикага доир рисолаларда қофия илмининг қиёсий таҳлили

Orzigul Xamroyeva

Жаҳон адабиётшунослиги, хусусан, мумтоз шарқ адабиётшунослиги, унинг назарий асослари тадқиқи мумтоз матнлар ва уларнинг бадиий-поэтик таҳлилини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга. Шу боис мумтоз адабиётда шеъриятнинг етакчилигини, шеършунослик тарихи, вазн, қофия, шеърий нутқ, шеърнинг назарий асослари, шеърий санъатлар, шеърий шакллар каби масалалар ва уларнинг ўзига хослигини белгилаш муҳим вазифалардан бири бўлиб келмоқда.


Дунё адабиётида, шу жиҳатдан “илми адаб”,  кейинчалик “илми сегона”нинг таркибий қисмларидан бири бўлган мумтоз қофия илми назарияси, қофиянинг асосий унсурлари, таркибий қисми, қофия ҳарф ва ҳаракатлари, қофиядаги нуқсонлар, қофия турларининг назарий асослари арабий, форсий ва туркий рисолалар тадқиқи асосида ягона назарий категорияларини тақдим қилиш, жаҳон, хусусан, туркий қофия илмининг ўрганилиши долзарб масалалардан бирига айланмоқда.


Ўзбекистонда мамлакат стратегик ривожининг бош омиллари белгиланар экан, “Мана шу стратегияга мувофиқ, барча соҳа ва тармоқлар қатори маданият ва санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари равнақини янги босқичга кўтаришни биз ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз... Аввало, халқимизнинг яратувчилик даҳоси билан бунёд этилган ноёб меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, юртимиздан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва илмий-ижодий фаолияти ҳақида яхлит тасаввур уйғотиш, ёш авлодни гуманистик ғоялар, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялашдек эзгу мақсадлар кўзда тутилган”[1]. Темурийлар даврида қофия илми назарий таълимот сифатида ўзининг юксак чўққисига кўтарилди. Ушбу давр вакилларидан Шайх Аҳмад Тарозий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Фахрий Исфаҳоний, Ҳусайн Воиз Кошифий, Атоуллоҳ Ҳусайний каби ижодкорларнинг асарлари қофиянинг назарий асослари чуқур ва муфассал ёритилгани билан алоҳида аҳамиятга эга. Мазкур асарлар ҳақида ўзбек адабиётшунослигида сўнгги йилларда баъзи мақола ва тадқиқотлар яратилган бўлса-да, уларнинг ўзаро қиёсий таҳлили фундаментал тарзда ва қофиянинг унсурлари сатҳида махсус ўрганилмаган эди. Темурийлар даврига оид қофия рисолаларини ўзаро қиёсий тадқиқ қилиш адабиётшуносликнинг долзарб масалаларидандир.


 


 

60-64 99 0

Ташриъ санъатида бадиият, қофия ва вазн уйғунлиги

Orzigul Xamroyeva

Ушбу мақолада ташриъ саньатинииг ўзига хос хусусияти "илми сегона"нинг уч илми асосида тадқиқ этилади. Ташриъ санъати бадиият, қофия ва аруз вазни уйғунлиги асосида юзага чиқадиган бадиий санъатлардан бири бўлиб, мақолада бу санъат тури байтлар мисолида тадқиқ этилади. Тадқиққа Атоуллоҳ Ҳусайнийнинг «Бадойиъ Уз-Санойиъ» асори асос килиб олинган.

1-72 22 0

Тарбиявий ишлар тизимини интеграл диагностик асосда такомиллаштириш (олий таълим муассасалари мисолида)

Зиёда Азимова

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёнинг ривожланган мамлакатлари олий педагогии моделлари концептуал нуктаи назардан мақсад ва вазифалари фарқли бўлиб, бу ҳар бир давлатда мавжуд тарихий шарт-шароитлар ҳамда истикболдаги мақсадлар, миллий ва маданий турмуш тарзидаги хусусиятлар билан белгиланади. Инсониятнинг маънавий ривожланишида ҳозирги босқичида фуқароларни, хусусан талабаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг аҳамияти тобора ошмокда.
Жахонда тарбиявий ишлар тизимини интеграл диагностик асосда такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини самарали ташкил қилишга катта эътибор каратилмокда. Хусусан, талаба ёшларда хаётий зарур ижтимоий малакаларни шакллантириш, талабаларнинг маънавий маданиятини ривожлантиришнинг кўмакчи компьютерли тизими ва виртуал таълим технологияларини ишлаб чикиш, талабаларни касбий ижтимоийлаштириш омили сифатида маънавий-ахлокий компетентликни ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш каби масалалар долзарб ахамият касб этмоқда.
Мамлакатимизда жисмонан соғлом, руҳий ва интеллектуал ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содик ёшларни тарбиялаш борасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар натижасида ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлик фаолиятида самарали натижаларга эришилмокда. Амалга оширилган ишлар билан бир қаторда бугунги кунда олий таълим муассасаларида тарбиявий ишлар тизимини такомиллаштириш, унинг услубий таъминотини кенгайтириш зарурати мавжуд. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «ёшларни маънавий-маърифий юксалтириш»1 йўналиши белгиланиб, бу борада талабаларининг маънавий-ахлоқий муносабатларини интеграл диагностика воситасида ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Ёшларни маънавий-маърифий юксалтиришга каратилган фаолиятда ёшларнинг онгли фаоллашув билан боғлиқ кузатилган муаммолар талабалар маънавий-ахлокий муносабатларини ривожлантириш механизмини халқаро тажрибалар асосида такомиллаштириш, талабалар жамоасида маънавий мухит даражасини белгиловчи интеграл педагогик кўрсаткичлар таркибини аниклаштириш, маънавий-ахлокий муносабатларнинг намоён бўлиш даражаларини бахолаш имконини берувчи социометрик шкалалар ва интеграл диагностик параметрларни ишлаб чиқиш заруратини тақозо этади. Бундай ёндашув маънавий-маърифий ишларни сифат ва самарадорлик жиҳатидан янги боскичга олиб чикиши билан мазкур диссертация мавзусининг долзарблигини белгилаб беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «■Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли Фармони, 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш тўғрисидаги» ПҚ-2909-сонли қарори, 2017 йил 28 июлдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, соҳа ривожини янги босқичга кўтариш тўғрисида»ги ПҚ-3160-сонли карори, ҳамда мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида тарбиявий ишлар тизимини интеграл диагностик асосда такомиллаштириш бўйича услубий, амалий таклифлар ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларда маънавий-ахлоқий муносабатларнинг динамик хусусиятлари интеграл диагностикага асосланган тарбиявий ишлар тизимини бахолаш мезонлари ва харитаси, мулоқот майдони, шахслараро масофа шкаласи ва индекси орқали такомиллаштирилган;
талабалар жамоасидаги маънавий муҳит даражасини белгиловчи интеграл педагогик кўрсаткичлар таркиби шахслараро мулоқотда эмоционал масофанинг интеграл коэффициента таъсирини инобатга олиб аниқлаштирилган;
халқаро тажрибалардаги олий таълимда интеграллашган педагогик имкониятлар ва тарбиявий тизимнинг концептуал йўналишларини компаратив таҳлили асосида талабалар маънавий-ахлокий муносабатларини ривожлантириш механизми такомиллаштирилган;
талабаларда маънавий-ахлокий муносабатларнинг намоён бўлиш даражаларини аниқлаш оркали «маънавий бегоналашув» таҳдиди ва таъсирини тахдил килиш имконини берувчи социометрик шкалалар ва интеграл диагностик параметрлари ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасалари талабаларининг маънавий-ахлокий муносабатларини интеграл диагностика воситасида ривожлантириш модели субъектлар фаолиятига оид функциялар мазмунини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилан.
Хулоса
«Тарбиявий ишлар тизимини интеграл диагностик асосда такомиллаштириш» мавзусида олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Узбекистон Республикасининг ёшларга дойр давлат сиёсати мамлакатнинг умуминсоний маънавий хамжамиятига интеграциялашуви вазифасидан келиб чикиб, барча жабҳаларда ўз тенгдошлари билан рақобатга қодир бўлган етук шахсларни тарбиялашни талаб этади. Миллий мафкурамизнинг ижтимоий ҳамкорлик гоясини тушуниш, тушунтириш ва амалга оширилиши педагогика фанига таянади. Шунинг учун маънавий-ахлокий муносабатларга интегратив илмий-амалий йўналиш сифатида ёндашиш долзарб илмий-амалий заруратга айланди.
2. Интеграл, яхлит ёндашув ўзининг узок миллий педагогик тарихига эга. «Авесто»да инсон фазилатлари туркуми бир-бири билан чамбарчас боғлиқ, бир-бирини тўлдирувчи ва бири бирини тақозо этувчи «эзгу фикр», «эзгу сўз» ва «эзгу амал» бирлигида намоён бўлади. Шу сабабли «Авесто»
инсон маънавий такомилининг жамият ва табиатга нисбатан эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амал бирлигининг узвий боғлиқлигини ўзида мужассам этган, интеграл педагогиканинг асосий принципларини ўзида мужассам этади.
3. Маънавий-ахлокий муносабатлар манбаи сифатида Қуръони Карим ва Ҳадиси шариф хамда шариат кўлланмалари улкан ахамият касб этади. Зеро, Ислом дини ва унинг асосий манбаи хисобланган. Қуръоннинг тарбиявий моҳияти ҳакида дидактик адабиётлар мавжуд бўлиб, улар ўзида интеграл педагогик таълимий, тарбиявий жихатларига инсонни маънавий камолотга етказиш масалаларини яхлит тахдил этишда бой тарихий манбани ташкил этади.
4. Глобаллашув шароитида шахснинг ижтимоий коммуникатив кобилиятлари биринчи планга чикади. Ушбу сифатлар талаба шахси имкониятлари ва эҳтиёжларини бирликда хамда яхлитликда шаклланиши ва ривожланишини таъминловчи яхлит педагогик жараёнда шаклланади ва ривожланиб, уларнинг заминида шахснинг ижтимоий интеграциялашуви кечади ва талабаларни жипслаштириш бўйича бир тизимда тарбиявий ишлар олиб борилаётган гуруҳларда ИК кўрсаткичлари ошади.
5. Ривожланган мамлакатлар олий таълим муассасаларининг тарбиявий мақсадлари тахлили уларнинг ўзига хосликлари ва эътиборли жихатлари, ушбу тарбия тизимлари ривожининг асосий тенденциялари, максадли йўналишлари ва фаолиятининг ташкилий тарбиявий асосларини аниқлашга ёрдам берди. Солиштирма тахлил чоғида ушбу тарбия тизимларининг бозор иқтисодиёти шароитида маънавий-ахлокий муносабатларини ривожлантиришнинг фазилатлар педагогикасига хос жихатлари аниқланди. Ривожланган мамлакатлар педагогикасининг бу борадаги илмий-услубий тажрибаси ютукларидан Узбекистан олий таълим тизимида талабалар тарбиясида миллий хусусиятларни инобатга олган холда фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
6. Олий таълим муассасалари талабаларининг маънавий-ахлокий муносабатларини ривожлантиришда аник педагогик тизимли максадга эга бўлиш, интеграл диагностик ёндошиш, зарур ташкилий-педагогик шароит яратиш, технологик ва методик такомиллаштиришда аник максад, тамойиллар, мезонлар, макбул технология ва техникага эга бўлиш кутилган идентив натижаларни олишга хизмат қилади.
7. Олий таълим муассасаларида тарбиявий ишлар тизимига интеграл дианостикани жорий этиш бўйича муаллифлик ёндашуви асосида талабаларнинг маънавий-ахлокий муносабатларини интеграл педагогик назорат килишнинг назарий модели ишлаб чиқилди ва унинг самарадорлиги тажриба-синов ишларида тасдикланди.
8. «Устоз-шогирд», тьюторлик фаолиятида маънавий-ахлокий тарбия ишларини вертикал ва горизонтал интеграция тамойили асосида амалга ошириш максадга мувофик ва бунда мотивацион, шакллантирувчи, ижтимоийлаштирувчи, ўзини такомиллаштирувчи ва ўзини баҳолаш босқичларига асосий эътиборни каратиш лозим.
9. Талабаларнинг маънавий-ахлокий муносабатларини ривожлантириш ва бунда педагогик тизим ресурсларидан самарали фойдаланишда:
- талабаларга маънавий-ахлокий муносабатларнинг мазмун-мохияти, ахамияти ва педагогик фаолиятдаги ролини доимий равишда тушунтириб бориш;
-талабаларни ўрта асрлар Шарк мутафаккирларининг бой маънавий-ахлокий мероси, халқ огзаки ижоди, миллий тарбия, маънавий-ахлокий кадриятлар билан кенг таништириш;
- маънавий-ахлокий тарбия тизими субъектларини академик гуруҳ, олий таълим муассасаси маънавий мухитини согломлаштириш методлари билан куроллантириш; улар учун «Академик гуруҳларда маънавий-ахлокий муносабатларни такомиллаштириш технологиялари», «Маънавий-ахлокий тарбиянинг илгор тажрибалари», «Талаба маънавияти» курсларини жорий қилиш самарали бўлиши ўз тасдиғини топди.

3-90 148 0

Суйима Ғаниева илмий-адабий мероси: тадқиқот усуллари ва мезонлари

Soxiba Umarova

Навоийшунослик тарихида ўтган асрнинг 60-йиллари қўлёзма манбаларни ўрганиш ҳамда нашрга тайёрлаш ишларига эътибор сиёсий талаб даражасида кўтарилганлиги билан ажралади. Бу давр навоийшунослиги шоир ижодини муҳим ва долзарб муаммолар бўйича тадқиқ этиш босқичига кўтарила борди. Навоийшуносликда янгича тамойилларнинг ривож топиши шоир ижодини ўрганишда турли йўналишдаги илмий-эстетик таҳлиллар кўпая борганлиги, илмий мақола, монографиялар билан бирга илмий тадқиқот ишлари олиб борилиши кенгайганлиги ҳамда навоийшунослик ишлари кўплаб олимлар томонидан махсус тадқиқ этила бошланганлиги билан аҳамият касб этади. Ушбу монографияда навоийшунос, матншунос олима Суйима Ғаниеванинг тадқиқот усуллари ва мезонлари тадқиқ этилган.
Монография адабиётшунос олимлар, олий ўқув юртининг ўзбек филологияси талабалари, магистрантлар ҳамда Суйима Ғаниева илмий фаолияти билан қизиққан кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.

1-26 68 0

Синергетика парадигмасининг фалсафий-методологик таҳлили

Дилмурод Бозаров

Тадқиқотнинг объектлари: синергетик парадигманинг фалсафий-методологик асослари ташкил этади.
IlniHiiHi мақсади: синергетик парадигманинг фалсафий-методологик асосларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқот методлари: кузатиш, анализ ва синтез, умумлаштириш, тарихийлик ва мантикийлик, тизимли ёндашув, синергетика.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: синергетиканинг шаклланиши ва таракқиёт қонуниятлари, унинг табиий-илмий ҳамда фалсафий мазмун-моҳияти назарий-методологик жиҳатдан тахдил этилди. Синергетика доирасидаги турли тушунча, тамойиллар ҳамда концептуал ёндашувларни таҳлил қилишда мазкур масалаларга доир қарашлар киёсий ўрганилди. Ўз-ўзини ташкиллаштириш тамойилининг фалсафий-методологик таҳлилига оид ёндашувлар, ҳозирги давр табиий-илмий ва фалсафий билим соҳаларидаги масалаларни ҳал этишда синергетик парадигманинг тутган ўрнига оид ёндашувлар қиёсий тахдил қилиниб, синергетика соҳасидаги тадқиқотларнинг истиқболли йўналишлари ва улардан фойдаланишга йўналтирилган илмий-назарий хулосалар, таклиф-тавсиялар ишлаб чикилди.
Амалий ахамияти: тадкикотда ўз аксини топган хулосалар, амалий таклиф-тавсиялардан ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида синергетиканинг фалсафий масалаларига тегишли ўкув курсларини ишлаб чиқиш ҳамда ўқитиш, синергетик парадигманинг постноклассик фан ғояларини асослашдаги ўрнини рационал баҳолашда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижаларидан илмий-назарий анжуман, семинарларда ўқилган маърузаларда, ЎзМУ Фалсафа факультета талабалари билан олиб борилган маъруза ва амалий машғулотларда, нашр этилган илмий ишларда ўз ифодасини топган.
Қўлланиш (фондаланиш) сохаси: тадкикот натижаларидан илмий изланишлар олиб боришда, педагогик фаолиятда, синергетик парадигманинг фалсафий масалаларига оид мавзуларда маърузалар ўқишда, суҳбатлар ва савол-жавоб кечалари ўтказишда фойдаланиш мумкин.

675-679 127 0

Репрезентация персидской культуры в произведении Кутадгу билиг Юсуфа Хос Хаджиба

Shoira Isayeva

Данная научная статья исследует влияние персидских калек (заимствований) на содержание и структуру произведения "Кутадгу Билиг". В статье представлены результаты исследования, основанные на сравнительном анализе персидских и тюркских языков, а также на анализе сходств и различий между персидскими и тюркскими культурами. Возможными причинами использования персидских калек в "Кутадгу Билиг" считаются политические, социальные и культурные взаимодействия между тюркскими и персидскими народами в то время. Заимствования не только обогатили текст произведения, но и отражают культурные связи и взаимодействия между различными народами и языками в историческом контексте. В нашей статье мы используем фрагменты из произведения Кутадгу Билиг, переведенное на английский язык Р.Данкоффом, и на русский язык С.Ивановым.

129-134 86 0

Радикализмнинг олдини олишда жаҳолатга қарши маърифат билан курашнинг моҳияти

Нигора Юсупова
Ушбу мақолада радикализм ва экстремизм илдиз отиб бораётган бугунги кунда жамиятимизда ёшлар тарбиясида аҳамият царапина лозим бўлган энг долзарб жиҳатлар санаб ўтилган, хусусан, мафкуравий иммунитет, жаҳолатга қарит маърифат, ёшлар ўртасида таълим, меҳнат, маданиятнинг моҳиятини англаш, ёшлардаги ҳуқуқий онг ва маданиятни ривожлантириш масалалари ўрганилган.