Barcha maqolalar
Нақшбандия тариқатининг тасаввуф тараққиётидаги ўрни
Тадқиқот объектлари: Баҳоуддин Нақшбанд шахси, ҳаёти, мероси ва нақшбандия тариқати амалиётининг ўзига хос хусусиятлари.
Ишнинг мақсади: Баҳоуддин Нақшбанд мероси, дунёқараши ва тариқат амалиётига оид бирламчи манбалар, адабиётлар, энг сўнгги илмий тадқиқотлар натижаларини бир бутун мавзу сифатида ўрганиш ва мазкур меросдан ижобий фойдаланиш борасида назарий-амалий тавсиялар бериш.
Тадқиқот методлари: Тасаввуф мавзусидаги тадқиқотларни илмий холислик, тадрижий тарақкиёт, илмий таҳлил, тарихийлик ва мантикийлик, диалектик тамойиллар, қиёсий баҳо бериш, ягона тизимга солиш ва фалсафий умумлаштириш каби билиш методларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлиги: Тадкикотда илк марта муаллиф, тадқиқотларни умумлаштириш негизида, Баҳоуддин Нақшбанд хаёти ва таълимотини ижтимоий-фалсафий фикрлар тарақкиётидаги ўрни; нақшбандиянинг шаклланишида яссавия, кубровия тарикатларининг хал қилувчи таъсири ва тариқатнинг маънавий-ирфоний илдизлари; Бахоуддин Накшбанд мероси, дунёқараши ва тариқат амалиётининг хозирги кундаги ахволи ва илмий даражаси; Баҳоуддин Накшбанднинг фаол ижтимоий-сиёсий давлатчилик фаолияти; Нақшбандия рашҳалари ва «Дил ба ёру, даст ба кор» таълимотининг фалсафий нуқтаи-назардан таҳлили; нақшбандия тарикати амалиёти, унинг ижтимоий ҳимоя тизими каби масалалар ўрганилган.
Амалий ахамияти: Тадқиқот натижаларида накшбандиянинг Туркистон ижтимоий-фалсафий, диний-ирфоний фикрлари тараққиётидаги ўрни, таъсири ва аҳамиятини тўғри, адекват тасаввур килиш имконини беради. Нақшбандия таълимотининг меҳр-мурувватли ва фаол бўлиш каби ғояларини моҳияти, миллий қадриятларимизни қайтадан тиклаш ва тарғиб этиш ҳамда улардан амалиётда фойдаланиш имкониятлари кўрсатилган.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлигн: Мустақилликкача нақшбандия таълимоти ижтимоий-сиёсий ҳаётга стихияли, механистик татбиқ этилган. Мустақиллик туфайли тарихий меросимизни, жумладан нақшбандия таълимотини ҳаётга жорий қилишнинг реал имкониятлари яратилди. Накшбандия тариқати ғоялари юксак маънавият намунаси бўлиб, шахс ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат килади.
Қўлланиш сохаси: Диссертация хулоса ва тавсияларидан, бир катор ижтимоий фанларнинг тегишли бўлим ва бобларини ёзишда, талабалари учун дарсликлар ва қўлланмалар тайёрлашда, маъруза ва амалий машғулотларда, маънавият дарсларида фойдаланиш мумкин.
Н.А.Бердяев фалсафасида қадриятлар муаммоси
Тадқиқот объекти: Н.А.Бсрдясвнинг ижтимоий-фалсафий мороси.
Ишнинг мақсади: Н.А. Бердяев ижодидаги маънавий қадриятларни илмий-назарий жиҳатдан фалсафий таҳлил этиш.
Тадқиқот усуллари: объсктивлик, тарихийлик, мантиқийлик, ворисийлик, тизимлилик ва умумийлик, қиёсий таҳлил.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилигн: Тадқикотда Н.А.Бсрдясв фалсафий мсросида қадриятларнинг ўрни очиб бсрилди. Унинг фалсафий мсросини ижтимоий ҳодиса сифатида ўрганилиб, унинг жамият ва инсон ҳаётида тутган ўрни Ғарб ва Шарқ мамлакатлари мисолида қиёсий тахдил этилди. Мустақиллик йилларида олимнинг фалсафий мсросига бўлган муносабатлардаги ўзгаришлар Узбекистан Рсспубликаси материаллари асосида таҳлил қилинди. Мутафаккир фалсафий мсросидаги қадриятлар ўрни масаласининг ижтимоий, тарбиявий, маънавий жиҳатлари миллий истиқлол ғояси нуқтаи назаридан ёритилди.
Амалий ахамияти шундаки, ундаги фикр-мулоҳаза, ғоя, қараш ва хулосалардан баркамол авлодни тарбиялашда, ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларни шакллантиришда фойдаланиш мумкин. Шунингдек, фалсафа, сиёсатшунослик, диншунослик, маданиятшунослик фанларини ўқитишда фойдаланишлари мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: тадқикот натижалари муаллифнинг илмий конфсрснциялардаги чиқишларида, журналларда нашр қилинган илмий мақолаларида ўз ифодасини топган. Шунингдек дисссртантнинг Қарши давлат унивсрситетидаги псдагогик фаолиятида, хусусан, «Фалсафа», «Маънавият асослари», «Диншунослик», «Маданиятшунослик» каби фанларни ўқитишда қўлланилмокда.
Қўлланиш сохаси: таълим-тарбия, жаҳон фалсафий мсросни ўрганиш, қадриятларни тадкиқ этиш ва ташвикот қилиш.
Мутриб хонахароб ва унинг адабий мероси
Диссертaция мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳон халқлари матншунослигида миллий адабий меросни бирламчи манбалар асосида ўрганишга бўлган эътибор ҳар қачонгидан ҳам кучайиб бормоқда. Қўлёзма манбалар тадқиқи, қайси даврда яшаган бўлишидан қатъи назар, шоир ёки адиб асарларининг аслиятга мувофиқ (ҳеч бўлмаганда унга яқин) матнларини тиклаш имконини беради. Ишончли матнни тикламай туриб, шоир ижодини адабиётшуносликнинг назарий муаммолари кесимида таҳлил этиб бўлмайди. Дунё матншунослигида қўлёзма манбаларни қиёсий таҳлил этиш, ижодкор илмий биографиясини яратиш, бадиий асар матни тарихини ўрганиш каби илмий муаммолар устида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Улар сирасидан дунё кутубхоналари бўйлаб тарқалган Шарқ қўлёзмалари, жумладан, туркий адабиётнинг буюк намояндалари Алишер Навоий ва Бобур асарлари манбаларини ўрганиш доирасида катта тажриба, билим ҳамда материал тўпланди. Олиб борилган кенг тадқиқотлар матншуносликнинг назарий асослари яратилишига замин бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзбек матншунослиги мавжуд илмий тажрибалар негизида тараққий этиб, мумтоз адабий манбаларни ўрганиш борасида муайян натижаларга эришди ва эришмоқда. Миллий адабиёт тарихида ёрқин из қолдирган ижодкорлар адабий меросини аслият асосида тадқиқ қилиш, қўлёзма ва тошбосма манбаларни илмдаги сўнгги ютуқларга таяниб ўрганиш манбашунослик ва матншуносликнинг устувор вазифаларидандир. Негаки, “...ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилиш, кўпқиррали бу мавзуни бугунги кунда дунё адабий маконида юз бераётган энг муҳим жараёнлар билан узвий боғлиқ ҳолда таҳлил этиб, зарур илмий-амалий хулосалар чиқариш катта аҳамиятга эга” 1 . Шунга кўра, Хоразм адабий муҳити намояндаси Мутриб Хонахароб (1853-1923) лирик девони манбаларининг илмий-монографик тадқиқини амалга ошириш, шоир асарлари матн тарихини ўрганиб, илмий-танқидий матнини тайёрлаш тамойилларини ишлаб чиқиш долзарб экани аён бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПҚ–4797-сон “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони, 2017 йил 24 майдаги ПҚ–2995-сонли “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқи ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПҚ–2789-сонли “Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Мутриб хонахароб ва унинг адабий мероси
Монографияда XIX аср охири – XX аср бошлари Хоразм адабий муҳитида фаолият юритган Муҳаммад Ҳасан Мутриб Ҳожи Табиб ўғли (1853-1923) ҳаёти ва адабий мероси қўлёзма ва тошбосма манбалар асосида тадқиқ қилинган. Шоир шеърияти қўлёзмаларининг илмий-монографик тавсифи амалга оширилган. Мутриб шеърлари қиёсий-матний таҳлил этилиб, лирик асарлари матншуносликнинг матн тарихи, таҳрири ва талқини сингари назарий масалалари кесимида ўрганилган. Бирламчи манбалар асосида ижодкор лирик шеърларининг ишончли матнлари тикланган.
Монография матншунослик ва адабий манбашунослик, ўзбек мумтоз ва миллий уйғониш даври адабиёти билан қизиқувчи олимлар, тадқиқотчилар ва филолог мутахассислар учун мўлжалланган.
Мутриб ижодида Навоий анъаналари
Бадиий адабиёт ривожида ижодий анъаналарнинг урни алохида. Ижодий анъана, биринчид-». муайян даврга мансуб шоиру адибларнинг салафлар махоратидан сабок олишлари, иккинчидан, поэтик образ ва поэтик шаклларнинг янгиланиши, такомиллашувини таъмин этишига кура адабий-эсте- тик тафаккур такомилига хизмат килади. Хоразм адабий мухити намояндалари, жумладан, Мутрг шеъриятига Алишер Навоий анъаналарининг таъсирини урганиш ана шу жихатдан долзарбдир.
Мутриб девонининг кулезма манбалари
Мацолада XIX аср охири - XX аср бошлари Хоразм адабий му^итида яшаб ижод цилган шоир Мухаммад Х,асан Мутриб девонининг цулёзмаларига дойр маълумотлар тсцлил этилган. “Девони Мутриб Хонахароб” манбалари илмий тавсифи ва тадцщи асосида эътиборгамоликумумлаишалар чщарилган.
Маънавий-ахлоқий қадриятлар ва ёшлар тарбиясида уйғунлик (“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати мисолида)
Тадқиқот объекти: олий таълим муассасаларида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилотининг ёшлар тарбиясида маънавий-ахлокий кадриятлар уйғунлигини амалга ошириш жараёни.
Ишнинг мақсади: олий педагогии таълим муассасалари «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг бошланғич ташкилотларида тарбиявий ишлар мазмунини маънавий-ахлоқий кадриятлар билан уйғунлаштиришнинг илмий-педагогик асосларини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга татбиқ этишга доир илмий-методик тавсияларни яратиш.
Тадқиқот методлари: мавзуга доир фалсафий, ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий, педагогии ва психологии адабиётларни ўрганиш; илмий-назарий тахдил, педагогии кузатув; ижтимоий сўров (анкета, тест, суҳбат, интервью ва ҳ.к.); моделлаштириш; тажриба-синов; математик-статистика; натижаларни умумлаштириш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: маънавий-ахлокий кадриятлар ва ёшлар тарбиясида уйғунлик педагогии йўналишда тадқиқот объекти қилиб олинди. Маънавий-ахлоқий кадриятлар ва ёшлар тарбиясида уйғунлик илмий-назарий жиҳатдан таҳлил этилди. Ёшлар тарбияси ва маънавий-ахлоқий қадриятларнинг уйғунлиги технологияси ишлаб чикилди.
Маънавий-ахлоқий кадриятлар ва ёшлар тарбиясида уйғунликнинг мезонлари ва андозаси яратилди. Маънавий-ахлоқий кадриятлар ва ёшлар тарбиясида уйғунликнинг самарадорлигини оширишга доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилди.
Амалий ахамияти: тадкиқот ишида илгари сурилган назарий фикрлар “Педагогика”, “Педагогии маҳорат”, “Маънавият асослари” фанларини мазмунан бойитади, “Камолот” ёшлар ижтимоий харакатининг бошлангич ташкилотларида тарбиявий ишлар самарадорлигини фаоллаштиради, олий таълим муассасалари талабалари билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар самарадорлигини янада оширади.
Тадкиқотда илгари сурилган илмий-методик тавсиялар эса узлуксиз таълим тизимида маънавий-ахлоқий кадриятлар ва ёшлар тарбиясида уйгунликка доир методик манба сифатида хизмат килади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадкиқотнинг асосий ғоялари “Маънавий-ахлоқий кадриятлар ва ёшлар тарбиясида уйгунлик” номли методик қўлланма, “Халқ таълими”, “Узлуксиз таълим”, “Таълим муаммолари”, “Педагогик таълим”, “Фалсафа ва хукук”, хорижий журналлар ҳамда “Камолот” ЁИХда ташкил этилган илмий анжуманлар материаллари тўпламларида чоп этилган мақолалар воситасида оммалаштирилди.
Қўлланилиш соҳаси: тадкиқот материалларидан олий таълим тизими, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаолиятида фойдаланиш мумкин.
Маънавий маданият тизимининг фалсафий таҳлили
Тадқиқот объекти: жамият ижтимоий маънавий ҳаётининг янгиланиши, маънавий маданият ва унинг тизимини фалсафий тахлил этишдан иборат.
Тадқиқот мақсади: маънавий маданият тизими ва унинг социодинамикасининг асосий йўналишларини аниқлаб, жамиятни эркинлаштириш ва модернизациялашувида маънавий омилларнинг ролини белгилашдан келиб чикиб, фалсафий таҳлил қилиш.
Тадқиқот усули: муаммони ўрганишда тарихийлик, диалектика ва системали ёндошув, анализ ва синтез, мантиқийлик, кузатиш, қиёслаш, умумлаштириш каби илмий билиш усулларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: маънавий маданият ҳакида илмий-назарий қарашлар, ёндашувлар тахлил қилиниб, унинг тизими ва социодинамик хусусиятлари ёритилди. Мустақиллик маънавий маданияти ўзбек халкининг миллий маънавий маданият тарихий меросига асосланган, умуминсоний маънавий маданият билан узвий боғлиқликда тадқиқ қилинди.
Амалий аҳамияти: мавзудаги илмий тахдиллар, хулоса ва тавсиялардан баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказиш масалалари билан боғлиқ бўлган мутасадди муассаса ва ташкилотлар фаолиятида, жамиятимизда кенг кўламдаги ислоҳотларни амалга оширишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари илмий-назарий анжуман, семинарларда ўқилган маърузаларда ТАЙИ ва ТДШИ фалсафа бўлими талабалари билан олиб борилган амалий машғулотларда, нашр этилган ишларда ўз ифодасини топтан.
Қўлланиш сохаси: ОЎЮ, касб-хунар коллежлари, академик лицейларда “Фалсафа”, “Ижтимоий фалсафа”, “Сиёсатшунослик”, “Социология”, “Маданият назарияси ва тарихи”, “Маданиятшунослик”, “Маънавият асослари”, “Миллий гоя” бўйича назарий ва амалий машғулотларни ташкил қилишда тадкиқот натижаларидан фойдаланиш мумкин.
Матн тарихи ва унинг генезисига доир айрим мулоҳазалар
Мумтоз бадиий асарлар матни тарихини чуқур ўрганмай туриб, матншунослик илмининг тараққий этиши ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Чунки матн тарихи тушунчаси матншуносликнинг таянч назарий асосларидандир. “Матн тарихи қўлёзма манбалар генеалогиясини текширишдан муаллифнинг ва манбани кўчирган котибнинг дунёқараши ва ғоясини ўрганишгача, асарнинг юзага келишида муаллиф ижодий ниятининг рўёбга чиқишидан унинг яратилишига у ёки бу даражада алоқадор бўлган бошқа адабий ёдгорликлар билан ўзаро боғлиқ жиҳатлари тадқиқигача бўлган барча жараёнларни ўз ичига олиши” [6,9] назарда тутилса, ушбу илмий муаммони ўрганиш нечоғлиқ муҳим экани янада ойдинлашади.
Исломда оила муносабатлари маданиятини ривожлантиришининг фалсафий таҳлили
Тадқиқот объекти: оилавий муносабатлар тизими, исломий ва миллий қадриятларга асосланган оиладаги муносабатлар маданияти, оилада баркамол авлодни тарбиялаш жараёни.
Ишнинг мақсади: ислом илоҳиёти ва амалиётида оилавий муносабатлар маданиятининг генезиси, эволюцияси ҳамда ҳозирги ҳолатини маънавиятни юксалтириш контекстида илмий-фалсафий тахдил этиш оркали оилавий муносабатлар тизимига дунёвий ва диний маданият элементларини сингдириш қонуниятлари ва механизмларини илмий асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг усули: диссертацияда илмий билишнинг объективлик, тизимлилик, ворислик, қиёсий тахлил, анализ ва синтез, умумлаштириш, тарихийлик ва мантиқийлик каби методларига таянилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Оила института, оилавий муносабатлар маданияти дин фалсафаси нуктаи назаридан тахлил килинди, оиланинг жамият ва шахе маънавиятини юксалиштиришдаги роли ислом қадриятлари призмаси оркали илмий тадқиқ этилди. Глобаллашув даврининг оилавий муносабатлар тизимига кўрсатаётган таъсири, диний ақидапарастлик, «оммавий маданият» никоби остида кириб келаётган маънавий тахдидлар, ахлоксизлик рецидивлардан оила маънавиятини муҳофаза қилишнинг усул ва воситалари аниқланди.
Амалий ахамияти: «Баркамол авлод Йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни, хусусан, соглом ва мустахкам оилани карор топтириш жараёнида, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда, исломий ва миллий қадриятларни уйгунлаштириш оркали оила маънавиятини юксалтиришда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқот натижаларидан «Маданиятшунослик», «Маънавият асослари», «Оила маънавияти», «Ислом маънавияти» каби фанлар бўйича машғулотлар ўтказиш, ўқув-услубий адабиётлар тайёрлашда фойдаланилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: Ўзбекистон Республикаси «Оила» илмий-амалий маркази, «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят ва шаҳар кенгашлари фаолиятида, таълим ва тарбия муассасаларида қўлланилади.
Инсон ҳуқуқларининг ислом ҳуқуқида инъикоси
Иммануил Кант фалсафасида ахлоқий-эстетик категориялар тадқиқи
XVIII аср олмон мумтоз эстетикасининг асосчиларидан ҳисобланган Иммануил Кант (Kant / 1724-1804) ўз ижодий изланишларининг маҳсули сифатида ‘Тўзаллик ва улугворлик туйгулари устидан кузатишлар” (1764), “Соф ақлнинг танқиди” (1781), “Амалий ақлнинг танқиди” (1788), “Мулоҳаза қобилиятининг танқиди” (1796) каби йирик асарларни ёзиб қолдирган.
Жамият тараққиётидаги маънавий эҳтиёжларнинг фалсафий таҳлили
Тадқиқот объекти: маънавий эҳтиёжларнинг вужудга келиш ва шаклланиш хусусиятлари, ижтимоий ҳаётда намоён бўлиш ҳолатлари, ҳамда уларга алокадор тизимлардир.
Ишнинг мақсади: Ўзбекистоннинг демократии тараққиёти шароитида жамият маънавий эҳтиёжларининг шаклланиш тенденцияларини ўрганиш, уларнинг моҳияти, таркиби ва тизими, шунингдек, реал ҳаётда намоён бўлиш хусусиятларини ижтимоий - фалсафий таҳлил этишдан иборат.
Тадқиқот методлари: Диссертацияда илмий билишнинг объективлик, ворисийлик тамойиллари ҳамда қиёсий таҳлил, тизимлилик, умумлаштириш, тарихийлик ва мантикийлик каби усулларига таянилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлнгн: мустақил таракқиёт шароитида маънавий эҳтиёжлар тахдил объекти сифатида алоҳида илк бор ўрганилди; ривожланиб бораётган жамият таракқиётида маънавий эҳтиёжларнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий эҳтиёжлар тизими билан диалектик боғликлиги кўриб чиқилди; маънавий эҳтиёжлар жамият тараккиётида зарурий ва бойиб борувчи ҳодиса эканлиги фалсафий таҳлил этилди; жамият таракқиётида ижтимоий онг ва маънавий эҳтиёжлар диалектикаси ўрганилди; шахе, жамият, давлат маънавий эҳтиёжлари зарурий, ўзаро диалектик алоқада эканлиги ёритиб берилди; мустакил Узбекистан шароитидан келиб чиқкан ҳолда, маънавий эҳтиёжлар аҳамияти ўрганилди.
Амалий ахамияти: мутасадди ташкилотлар, муассасалар ишлаб чиқилган хулоса, тахдил, тавсиялардан, эришилган натижалардан инсон, жамият маънавий эҳтиёжларини кенг ўрганишда, жамиятда шаклланаётган маънавий омилларни инсон ва жамият манфаатлари йўлига каратишда фойдаланишлари мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: олинган натижалар нашр этилган илмий-услубий ишларда ёритилган, халқаро ва республика илмий-амалий анжуманларида маъруза қилинган, ижтимоий фанлар бўйича маърузалар тайёрлашда фойдаланилган.
Қўлланиш сохаси: тадқиқот материалларидан фалсафа, маданиятшунослик, социология, маънавият асослари, сиёсатшунослик фанларидан маърузалар ўқишда, амалий машғулотларни ташкил этишда фойдаланиш мумкин.
Жамият демократлашуви шароитида фуқаролар ҳуқуқий маданиятини такомиллаштиришнинг ижтимоий-фалсафий асослари
Тадқиқот объектлари: Жамият ҳаётини демократлаштириш шароитида фуқаролар ҳуқуқий маданиятини такомиллаштириш масалалари.
Ишнинг мақсади: демократлашув шароитида фукаролар ҳуқуқий маданиятини такомиллаштириш масалаларини концептуал-назарий, илмий-методологик нуктаи назардан тадқиқ этиш.
Тадқиқот методлари: қиёслаш, умумлаштириш, диалектик, тизимли таҳлил, анализ ва синтез, индукция ва дедукция, социологик сўров.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: демократлашиб бораётган суд-ҳуқуқ тизимига мувофиқ ҳуқуқий онг ва хукукий маданиятни такомиллаштириш масалалари илмий-методологик, ижтимоий-амалий жиҳатдан тадқик этилди; фукаролар хукукий маданиятининг такомиллашуви ҳамда ижтимоий-ҳуқуқий фаоллигининг ўсиб бориши ўртасидаги диалектик алоқадорликнинг демократик жараёнларнинг жадаллашувига таъсири масалалари ўрганиб чиқилди; сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари,оммавий ахборот воситалари демократлашувининг фукаролар ҳуқуқий маданиятини такомил-лаштиришдаги ахамияти асослаб берилди ҳамда таъсир этиш механизмлари аниқланди.
Амалий ахамияти: ундаги хулосалардан, амалий таклиф-тавсиялардан Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида, ижтимоий-сиёсий фанлар мазмунини такомиллаштиришда, Инсон ҳуқуқлари бўйича УзР Миллий Маркази, “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази, “Камолот” ЁИҲ, хукук масалалари билан шугулланувчи фукаролик жамияти институтлари фаолиятида кенг фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадкикотнинг асосий натижалари муаллифнинг илмий-назарий анжуман, семинарларда ва педагогик фаолияти давомида қилган маърузаларида, умумий хажми 3 босма табокдан ортик, нашр этилган ишларида ўз ифодасини топган.
Қўлланиш соҳаси: диссертация материалларидан, эришилган натижалардан илмий изланишларни олиб боришда, педагогик фаолиятда, фукаролар ҳукукий маданиятини такомиллаштириш масалалари билан шуғулланувчи мутасадди ташкилотлар, муассасалар, ижтимоий фалсафанинг методологик муаммолари билан қизиқувчилар фойдаланишлари мумкин.
Дaвлaт имиджининг кaтeгopиaл мoҳияти вa уни тaъpифлaшгa нисбaтaн пoлитoлoгик ёндaшyвлap
ВЛИЯНИЕ ФАРИДУДДИНА АТТАРА НА МИРОВОЗЗРЕНИЕ НАВОИ
В данной статье, опираясь на самые последние достижения Навоиведения, исследуются становление философского мировоззрения Алишера Навои, идейные истоки, которые оказали ключевое влияние на формирование его мистического (суфийского) учения. Известно, что на формирование мировоззрения Алишера Навои оказали влияние многие мыслители такие как Низами Ганджави, Амир Хосров Дехлави, Абдурахман Джами. Великий мыслитель Фаридуддин Аттор также оказал огромное влияние на становление и формирования его мировозрения. История говорит о том, что Алишер Навои будучи ребенком знал наизусть его произведение которое полностью признано суфийским по содержанию. Вся жизнь и деятельность Алишера Навои, как человека и государственного чиновника, образ мысли говорят нам о том, что он является истинным суфием по убеждению и образу жизни, сделавшим очень много для своего народа и страны. Рассмотрены многие произведения Алишера Навои и на основе анализа уточнено, что богословские труды великого мыслителя, в первую очередь, "Хамсат-уль-мутахаййирин" (Пятерица изумлений), Муножат" (Мольба к богу), "Насайим ул-мухаббат" (Веяния любви...) и многие другие, содержат аспекты, которые связаны с тасаввуф (суфизмом). Именно в них он воспевает многие понятия а именно любовь к Богу, ко всему сущему, особенно к человеку. В этом плане определено, что наибольший интерес представляет произведение Алишера Навои "Лисон ут-тайр" (Язык птиц), написанный как вариант "Речи птиц" Фаридудина Аттара на узбекском языке.
Виртуалистикада постноклассик эпистемология ғоялари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда ахборотлаштириш жараёнининг жадаллашуви “виртуалистика” деб аталган замонавий тадқиқот йўналишини юзага келтирди. XX асрнинг сўнгги ўн йиллигида шакллана бошлаган виртуалистиканинг тушунча ва тамойиллари, тадқиқот усуллари ўзининг аниқ изохдарини талаб эта бошлади. Шу сабабли фалсафада виртуалистик билимларни замонавий постноклассик фан фалсафаси нуқтаи назардан ўрганиш эҳтиёжи туғилди. Бундай тадқиқотни олиб бориш жараёнида қўлга киритиладиган натижалар, фалсафий хулосалар ижтимоий ҳаёт, мехнат ва таълим тизимларини виртуаллаштириш, унинг ижобий ва салбий жиҳатларини тадкик килишда методологик асос бўлиб хизмат қилади.
Жахонда бугунги фалсафий тадкикотларнинг таркибий қисми бўлиб кела-ётган виртуалистика ва унинг имкониятларини ҳозирги замон фан фалсафаси-нинг гносеологик қонуниятлари асосида ўрганишга зарурат кучайиб бормокда. Мазкур тадқикотда хозирги даврда вужудга келаётган мураккаб илмий-концептуал муаммоларни ечишда, ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришда, инсоннинг миллий ўзлигини англашида виртуал олам хусусиятларини эпистемологик нуқтаи назардан ўрганишнинг аҳамияти кўрсатиб берилди. Ушбу тадқиқот виртуалистика ходисасининг илмий мохиятини, категориялари ва тамойилларини фалсафий изохдашга багишланган.
Ўзбекистонда бугунги кунда жамиятни ахборотлаштириш, ахборот техно-логияларини ижтимоий ҳаёт ва ишлаб чиқаришга кенг татбиқ этиш инсон фаолиятини ҳар тарафлама виртуаллаштириш, яъни инсоннинг виртуал реал-ликлар билан кенг миқёсда мулокотга киришишига имконият яратди. Бу эса “виртуал реаллик” ва “виртуал борлиқ” муаммоларини, уларга доир тушунчалар ва тасаввурларни фалсафий таҳлил қилиш заруриятини туғдирди. Бундай ҳолатда жамиятнинг санъат ва маданият, таълим ва соғликни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, фан ва техника тизимларида, ахборот-ресурс соҳаларини виртуал-лаштириш ходисаси кучаяди, виртуал тизимлар қамрови кенгаяди. Бундай тизимлардан самарали фойдаланишда мазкур тадқиқот доирасида ишлаб чикилган тавсиялар жамиятнинг виртуаллашиш жараёнига интенсив киришиши-га оид лойиҳалар ва технологик режалар учун услубий асос ролини ўтайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида”даги Фармони (07.02.2017) 2.2.бандининг “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштиришга оид1, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 07/02-08-сон «Маданий-маърифий ва тарғибот ишларини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари режаси” (2017), хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади - виртуалистикада постноклассик эпистемологик ғояларнинг моҳияти, онтологик ва гносеологик жиҳатларини фалсафий рефлексия воситасида ўрганиш.
Тадқиқот ишининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ёшларнинг миллий ўзлигини англаши, уларга ватанпарварлик ва инсонпарварлик туйғуларини сингдириш, тарихий хотирасини уйғотишда виртуал ахборот воситалардан фойдаланишга оид тавсиялар ҳамда виртуал образ, виртуал модель, констант реаллик сингари виртуалистик тушунчаларнинг мазмунини очувчи дефинитив (таърифловчи) коидалар ишлаб чиқилган;
ёшларнинг маънавий оламини бойитишда, уларга миллий гоя ва мафкура асосларини, инновацион гояларни сингдиришда виртуалистик технологиядан фойдаланишнинг интернет, телемулоқот, интерфаол даре сингари самарали усуллари асосланган ва уларни амалга оширишга оид методологик тавсиялар ишлаб чиқилган;
виртуал кутубхоналардан фойдаланишнинг самарадорлигини оширувчи адекватлилик, образлилик, эмоционаллик сингари виртуалистик усуллар (китоблар виртуал жавонда сакланиши, кидирув системасининг мавжудлиги, виртуал каталогнинг кулайлиги) такомиллаштирилган;
эпистемология устида фалсафий рефлексия (танқидий ёндашув, қайта кўриб чиқиш, аксиологик бахо бериш, анъанавийлик ва янгиланишда гоявий ворислик механизмини тахдил килиш) амалга оширилган.
Хулоса
1. Эпистемологияда виртуаллик муаммоси масаласини тадқиқ қилиш ва унинг изланиш предметини ҳар томонлама танқидий тахдил қилиш, фундаментал тушунча ва тасаввурларни қайтадан кўриб чиқиш, ундаги назарий-ғоявий ворислик динамикасини фалсафий-тарихий, онтологик ва эпистемологик ёндашув асосида тадқиқ қилиш янги назарий-методологик ёндашувни ишлаб чиқишга олиб келади.
2. Виртуалистик ёндашув эпистемологиянинг моҳияти ва кўп қиррали томонларини мумкин қадар тўла ва бир бутун тасвирлаш имкониятни беради. Буюк аллома ва олимларнинг илмий ва ижодий изланишларини тахлил килиш буни тасдиқлайди.
3. Илмий билиш муаммосига виртуалистик ёндашув, унинг тарихий типлари ўртасидаги боғланишлар ғоявий ворисликнинг намоён бўлишини кўрсатади.
4. Ҳозирги замон фалсафада эпистемологиянинг эвристик ва инновацион жиҳатларини очиб бериш мухим роль ўйнамокда. Айникса, бу постноклассик эпистемологияда виртуалликнинг онтологик, гносеологик ва методологик муаммоларини тадқиқ қилишга тегишлидир.
5. Виртуалистика фалсафасига оид мулоҳаза предмети олам ва инсон интервалидаги муаммога чуқур кириб боришни тақозо этади. Илмий билишнинг тарихий шаклллари ўртасида гоявий ворисийлик эпистемологик ва методологик тадқикотнинг самарали бўлишини белгилайди.
6. Ижодиёт концепциясини виртуалистик назария тушунчалари ва тамойиллари нуқтаи назарда кўриб чикиш: а) янги муаммоларни кўйиш; б) ижодиёт механизмини маълум бўлмаган хосса ва кирраларини англаш имкониятини беради.
7. Ижодиётнинг виртуаллик хислатларини тадкик килиш жараёнида постноклассик эпистемология парадигмаси таркибига янги тушунча, гоя ва тасаввурлар, яъни виртуал образ, виртуал модель, виртуал креативлик, семантик виртуал ва бошқа концептуал унсурлар кириб бормокда.
8. Руҳият ва онг табиатан виртуаллик хислатига эга бўлгани боне, билишдаги субъект ва объект муносабатлари, улардаги виртуаллик ва констант реаллик нисбати ва, ниҳоятда, билиш жараёнини ўзи бевосита ва билвосита жараёнлар ва омиллар муҳитида мураккаблашиб кетган.
9. Ижодиёт циклларининг виртуаллик жиҳатларини ўрганиш билиш жараёни ва унинг боскичларини янги моделини ишлаб чиқиш имконияти ва истиқболини очиб бермокда.
10. Постноклассик эпистемология янги парадигмал мақомга эга бўлган муаммо ва уни ечишга қаратилган ёндашувга эга бўлмокда.
Бурхонуддин Махмуд Ал-Бухорийнинг “Ал-Мухит” асари ва унинг Мовароуннахр қозилигида тутган ўрни
Тадқиқот объектлари: Бурҳонуддин Махмуд ал-Бухорий ҳаёти ва бой илмий мероси ҳамда “ал-Муҳит” асарида келган “шурут” ва “ал-маҳозир ва-с-сижиллот” бўлимлари.
Ишнинг мақсади: Бурҳонуддин Махмуд ал-Бухорий ижодий фаолияти ҳамда XI-XIII асрлар Мовароуннахр козилик тизимидаги хужжатларнинг ҳолатини тадқиқ этиш. Шунингдек, манбашунослик нуктаи назаридан қози ҳужжатлари тузилишининг назарий ва амалий асосларини “ал-Муҳит” асари мисолида ўрганиш.
Тадқиқот методлари: Тарихий-таҳлилий ва қиёсий-тахдилий.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Мазкур диссертация Бурҳонуддин Махмуд ал-Бухорийнинг илмий мероси, Оли Моза оиласининг Бухородаги фаолияти хамда “ал-Муҳит” асари мисолида Мовароуннахрда амалда бўлган козилик маҳкамалари ва улар фойдаланган хужжатлар тарихи, уларнинг ёзилиш тартиби бўйича маълумот берувчи илк тадқиқот саналади. Шунингдек, тадқиқотда “ал-Мухит” асарининг ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар фонди, ал-Азҳар, Сулаймония кутубхоналарида сақланаётган, ҳали тадкиқ қилинмаган қўлёзма нусхалари хам киёсий таҳлил килинди.
Амалий ахамияти: Тадқикотда Бурҳонуддин Махмуд ал-Бухорийнинг кам ўрганилган асарлари илмий муомалага киритилди. Ўзбекистон тарихида Х1-ХШ асрлардаёқ козилик маҳкамалари орқали ижтимоий
муносабатларнинг ҳуқуқий асослари бўйича бой тажриба тўпланганлиги исботланди. Алломанинг асарларига таяниб, юртимиз тарихига оид янги илмий маълумотлар ва хулосалар берилди.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Мавзуга оид 12 та илмий мақола чоп этилди. Мамлакат микёсида 2 та ва 6 та халқаро илмий конференцияда маъруза билан иштирок этилди. Шунингдек, 2007-2008 ўқув йилида Германиянинг Фрайбург университета шарқшунослик бўлими талабаларига Марказий Осиё халқлари тарихи курсини ўқишда ва ТДШИ, ТИУ талабаларига исломшунослик фанларини ўқитишда диссертация материалларидан фойдаланилди.
Қўлланилиш сохаси: Тадкиқотдан олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида “Манбашунослик”, “Исломшунослик”, “Марказий Осиё алломалари”, “Ислом ҳуқуқи тарихи”, каби курсларда ўқув қўлланма ҳамда келгусида ислом тарихи ва ҳукукшунослиги соҳаларида амалга ошириладиган тадқиқотларда манба сифатида фойдаланиш мумкин.
Антропология ва элитология ўзаро муносабатларининг фалсафий – методологик хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда инсониятнинг учинчи минг йилликдаги тараккиёти жамият ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий - мафкуравий сохаларининг янгиланиши, одамлар дунёқарашининг ўзгариши билан бошланди. Ахборотлашган жамият деб ном олган XXI асрда файласуф олимлар томонидан олиб борилаётган тадқиқотлар марказида инсоннинг интеллектуал салохияти, элитар маданияти ва ёшлар элитасини тайёрлашга алоҳида эътибор каратилди.
Дунё хамжамияти, маънавий ресурслар ичида инсон капиталининг ўрнини алоҳида эътироф этмоқда. Зеро, 1948 йил 10 декабрда, БМТ Бош Ассамблеяси кабул килган Инсон ҳукуклари тўғрисидаги умумжахон декларациясида ахолининг аклий фаоллиги ва маънавий маданиятини юксалтириш муҳимлиги белгилаб кўйилган. Шу нуктаи - назардан, дунё илмий маконида элитар таълимни ташкил этиш, ягона таълим жараёнини шакллантириш оркали билим интеграциясига эришиш, дунёда барқарорликни таъминлаш учун юксак маданиятли, акме шахсни тарбиялаш, унинг интеллектуал салоҳиятини бупёдкорлик ишларига йўпалтириш ва иқтидорига яраша такдирлаш ишларипи такомиллаштириш борасида тадқикотлар олиб борилмоқда.
Демократах ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда интеллектуал салоҳиятни намоён қилиш учун ижтимоий - иқтисодий шарт - шароитлар яратилди, билим, маънавият ва маърифат каби қадриятлар ривожлантирилди. Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда жахон фани инновациялари ютуқларидан кенг фойдаланиш, ёшларнинг ижодий салохиятини қўллаб -кувватлаш мақсадида, 2017 йил 29 ноябрда Республика инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилди. Узбекистан Республикаси Президента таъкидлаганидек, “Бизнинг энг катта бойлигимиз бу халқимизнинг улкан интеллектуал ва маънавий салохиятидир.”1. 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштиришда, мазкур тадқиқот иши маълум даражада ўз ҳиссасини кўшади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 17 февралдаги “Фанлар Академияси фаолияти, илмий - тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорлари, 2017 йил 3 февралдаги “Махалла институтини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги, 2017 йил 16 февралдаги “Олий ўкув юртларидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги, 2017 йил 27 февралдаги “Узбекистан Республикасида фан ва техника, адабиёт санъат ва меъморчилик сохасида давлат мукофотларни таъсис этиш тўғрисидаги фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги, 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб -қувватлаш тўғрисида”ги Фармонлари, ҳамда мавзуга оид бошқа меъёрий -ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади инсоннинг ижтимоийлашуви жараёнида баркамолликнинг элитар онгдаги ифодаси, элита, элитология, элитаризмнинг ўзаро алоқаси ва фаркини асослаш
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инсон табиатидаги индивидуаллашув ва элитарлашув жараёнининг физик, кимёвий, биологик ва нейропсихологик хоссалар билан боғликлиги онто - гносеологии таҳлиллар асосида фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
инсон капитали - маънавий, маданий тарбия ва таълим жараёнида тўпланиши, бугун таълимга сафрланган сармоялар, келажакда ўз билимларини шахсий эҳтиёжлари ва жамият ривожи учун йўналтиришга кодир бўлган баркамол инсонни шаклантириш омили эканлиги илмий асосланган;
элитар маданият ва элитар таълимни такомиллаштириш, глобал таълим жараёнининг сифати ва самарадорлигини ошириш учун педагогик элитани тарбиялашнинг зарурати, тарақкиётнинг янги босқичида хусусий таълим тизимини ташкил этишнинг объектив ва субъектив имкониятлари асосланган;
антропология ва элитология тарихий жихатларининг аналогияси асосида онг элитологиясининг индивидуал характери ва миллий рухи, ёшлар интеллектул элитаси ижодий имкониятларининг эпистемологик мезони эканлиги фалсафий асосланган;
сиёсий менталитет ва ижтимоий жараёнлар диалектикасининг тахдили асосида антропо-элитологик категориялар (элита, лидер, даҳо, элитаризм, эголитаризм)нинг комил инсон гояси билан мутаносиблигини таъминлашнинг зарурати очиб берилган.
Хулоса
“Антропология ва элитология ўзаро муносабатларининг фалсафий-методологик хусусиятлари” мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Элитологияни ягона махсус фан сифатида шакллантириш учун, унинг онтологик ва антропологик жиҳатлари уйғунлигини таъминлаш мақсадга мувофиқ. Бу эса элитологиянинг методологик баъзасини мустахкамлашга кўмаклашади, унинг тушунчаларини таснифлаш имконини беради ва элитологияни ўрганишга нисбатан шаклланган номуайянликни бартараф этади.
2. Элитологиянинг атамалар тизимини аниқлашга дойр фалсафий -тарихий назарияларнинг тахдилига эътибор қаратиш лозим. Акс ҳолда, элитологиянинг фан сифатидаги мавқеига путур етади ва у бошка ижтимоий фанларга карам бўлиб қолаверади. Антропология ва элитология тарихининг яқинлиги, турли фалсафий ва илмий йўналишлар ўртасидаги ноанъанавий алоқаларни аниқлаш имконини беради.
3. Антропологик элитологиянинг ривожланиш жараёнларини тахлил қилиш, баъзи умумий қонуниятларни ажратиш зарурлигини таказо этади. Ушбу қонуниятлар назарий жихатдан муайян англаб етилган такдирда элитологиянинг ўзига хос “мезонлари” шаклланади. Улар куйидагича таърифланиши мумкин:
ҳар қандай жамиятда қуйи ва юқори табақалар, элита ва омма ўзаро муносабатда бўлади. Ҳар қандай ижтимоий тузум элитар жамият деб номланиши мумкин, чунки айнан элиталарнинг фаолияти жамиятнинг ижтимоий макомини белгилайди;
оммавийлик ва элитарлик ўртасидаги чегара ўзгарувчан ва беқарор бўлиб, бунда омма вакилларининг ўз - ўзини тарбиялаши ва ижтимоий муҳит таъсирида “элита” даражасига кўтарилиши ва айни пайтда хар кандай элита куйи даражага тушиши мумкин;
элитага ижобий таъсир этувчи элитарлашув омилининг сусайиши, «элита» макомининг йўқолишига олиб келади. Элитарлашув омили - бу элитанинг бошқа ижтимоий катламлардан ажратиш имконини берувчи энг муҳим белгисидир;
омма учун ижтимоий ташқи муҳит, элита учуй эса - шахсий фазилатлар биринчи даражали аҳамият касб этади, яъни омма учун борлик онгни белгилайди, элита учун эса - онг борлиқни белгилайди;
элитарликни аниқлаш имконини берувчи мезонлар тўплами элита типига боғлиқ. Турли типдаги элиталарни айни бир меъзон билан ўлчаш мумкин эмас. Бир турдаги элита учун элитар хусусиятга эга бўлган омил, бошқа турдаги элита учун самара бермаслиги мумкин.
Юқоридаги хулосалар элитологиянинг асосий мезонлари ҳисобланиб, улар умумий хусусиятга эга бўлади, айни ҳолат, уларнинг кўлланиш доирасини кенгайтиради.
4. Антропологик элитология сиёсий элитологияга Караганда кенгрок масалаларни акс эттиради. Жамиятдаги ижтимоий - иктисодий, маънавий жараёнларда иштирок этиб, ўзлигини сақлаб колган элита вакиллари ҳақиқий элита ҳисобланади. Элитага аник тавсифни, антропологик элитология бериши мумкин, чунки унинг тадқиқот предметини ташки омиллар эмас, ички мазмун ташкил этади.
5. Анъанавий элитология элита субъектининг мохиятига етарли даражада эътибор қаратмайди. Элитага субъект сифатида эмас, балки объект сифатида муносабат билдиради. Замонавий концепцияларда элита, бир вақтнинг ўзида ҳам обект ва хам субъект сифатида намоён бўлади.
6. Антропологик элитологияда «элита» тушунчаси шартли бўлиб, элитарликнинг ривожланишида ижобий ва салбий томонга ўзгарувчи субъектлардан ташкил топади. Элита психологияси ҳозирги замон ижтимоий фанларида ҳали чукур ўрганилмаган. Шу боне, элитологиянинг предметини ўрганиш, унинг антропологик моҳиятини ёритишдан иборат бўлади.
7. Элитологиянинг фан сифатидаги асосий мақсади - элитарликнинг барна кўринишларини ҳар томонлама ўрганиш ва тахдил қилишдан иборат. Унинг келажагини таъминлаш учун изчил назарий - методологии асосни яратиш талаб этилади.
8. Олим - ҳақиқий элитолог бўлиб у сиёсий, мафкуравий жараёнлардан йироқ. Фан ёки фалсафанинг элитар вакиллари мафкура таъсирига тушган вазиятларда, аввало, элитологиянинг ўзи ҳалок бўлган. Элитологиянинг фуқаролик жамияти шароитида фан сифатида шаклланиши, мафкуравий элитологиянинг илмий элитологияга айланиш жараёнидир.
Алишер Навоий назмий анъаналарининг Фурқат шеъриятида янгиланиши тамойиллари
Ҳазрат Алишер Навоий асарлари – миллат бадиий-эстетик тафаккурининг чўққиси. Наинки ўзбек ёки бошқа туркий халқлар адабиётида, ҳатто жаҳон адабиётида ҳам ижодий камолотнинг бунчалик юксак даражасига эришган мутафаккирни топиш қийин. Шунинг учун ҳам халафлари орасида бирор шоир ёки адиб йўқки, ҳазрат Навоий санъатхонасидан сабоқ олмаган бўлсин. Лекин буюк шоир назмий анъаналарини, муайян поэтик образ ёки рамзлар воситасида бўлса ҳам, такомилга етказган, ривожлантирган ижодкор кўп эмас. Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат лирикаси ана шундай ноёб ижод намуналари сирасига кириши билан алоҳида аҳамиятга эга.
Абу Райҳон Беруний дунёқарашида ҳинд фалсафаси муаммоларининг талқини (тарихий-фалсафий таҳлил)
Тадқиқотнинг объекта: Абу Райҳон Беруний дунёқарашида ҳинд фалсафаси муаммоларининг талкинидан иборат.
Ишнинг мақсади: Абу Райҳон Беруний дунёқарашида ҳинд фалсафаси муаммоларининг талқинига доир фалсафий-концептуал ёндошувларни бир бутун концепция сифатида тахдил этишдан иборат.
Тадқиқот методлари: кузатиш, тарихийлик-мантиқийлик, қиёсий тахдил, анализ ва синтез, умумлаштириш каби усуллардан фойдаланилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: ҳинд фалсафасини ёритилишида Беруний асарларининг ўрни аниқланиб, алломанинг ҳинд фалсафаси шаклланишининг ижтимоий-тарихий омиллари ва гоявий манбалари ҳақидаги қарашлари фалсафий жиҳатдан тахдил этилди. Шунингдек, хинд фалсафасидаги онтологик, гносеологик масалалар ва ижтимоий-ахлоқий карашлари, ижтимоий ҳаёт ва дин муносабатлари, жамиятдаги ахлокий қарашларнинг макоми тўғрисидаги гоялар киёсий тахдил қилиниб, бу борада назарий ва амалий хулосалар ишлаб чиқилди.
Тадқиқотнинг амалий ахам пяти: илмий-назарий хулосалар, амалий таклифлар, илгари сурилган гоялар, қарашлардан дарсликлар, методик қўлланма, ўкув дастурлар ва маъруза матнларини тайёрлашда хамда маданий марказларда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадкикот натижалари турли илмий-назарий ва амалий анжуманларда ўкилган маърузаларда, Ўзбекистон Милиий университета талабалари билан олиб борилган маъруза ва амалий машгулотларда ва нашр этилган илмий ишларда ўз ифодасини топган.
Тадқиқотнинг қўлланиш соҳаси: тадқиқот натижаларидан ижтимоий фан сохаларига оид тадкикот ишларида, педагогик фаолиятда, шунингдек, миллий маънавият ва таълим-тарбияни янада такомиллаштириш жараёнида кенг кўламда кўллаш мумкин.
Абу Наср алФоробийнинг эстетик қарашлари
Тадқиқот объектлари: ҳозирги давр маънавий маданияти нуктаи назаридан талқин этилган Форобийнинг фалсафий ва илмий ижоди.
Ишнинг мақсади: Форобийнинг эстетик ғоялари ҳозирги давр маънавий ҳаётнинг зарурий омили ҳамда жамиятни эстетик ва гуманистик нуктаи назардан такомиллаштиришнинг воситаси эканлигини акс эттириш ва илмий асослаб бсриш.
Тадқиқот методлари: Ишда Форобийнинг эстетик ғояларини очиб бериш мақсадида тарихийлик, мантикийлик ҳамда таққослаш методларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Форобийнинг илмий мероси эстетика назарияси нуқтаи назаридан махсус тахлил этилди; Форобий эстетикасининг Афлотун ва Арасту ғояларидан фарқи ва ўзига хослиги тахдил қилинди; Форобийнинг эстетик ғояларининг умуминсоний гуманистик қадриятлари аниқланди; Форобийнинг мусиқанинг эстетик моҳияти хусусидаги қарашлари батафсил акс эттирилди; шахс маънавиятини баркамоллаштиришда Форобий эстетикасининг ўзига хос хусусиятлари асослаб бсрилди.
Амалий ахамияти: тадқикотнинг натижалари нафақат Форобийнинг, шунингдек ўрта асрлардаги перипатетик-мутафаккирларнинг эстетик ғояларини объектив тушунишга хамда баҳолашга имкон бсради. Дисссртациянинг хулосаларидан Марказий Осиё ва Қозоғистонда эстетиканинг тарихига бағишланган асарларни ёзишда фойдаланиш мумкин, шунингдек ҳозирги давр ёшларини маънавий ва эстетик жиҳатдан тарбиялаш жараёнида фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқикотнинг натижалари педагогик ва тарбиявий ишларни юритишда ҳамда “Эстетика”, “Маданиятшунослик”, “Фалсафа тарихи”, “Маънавият асослари”, “Миллий ғоя” фанларидан маъруза ўқишда жуда муҳим ҳисобланади.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: диссертация ишида гуманитар фанлар - эстетика, этика, мусика, маънавият асослари фанлари бўйича ўкув ва методик қўлланмалар тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
«Авесто»даги фалсафий ғояларга синергетик ёндашув (онтологик ва гносеологик таҳлил)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. XXI асрда жаҳонда гуманизм, инсон қадр-қиммати, шаъни, ҳаёти, ор-номуси, дахлсизлиги ҳақидаги ғоялар энг олий қадрият даражасига кўтарилмоқда. Айни пайтда бу ғоялар уч минг йил муқаддам «Авесто»да бутуй инсониятнинг фалсафий фикрлари ривожланишига катта таъсир кўрсатган қадимий ва барҳаёт қадриятлар сифатида қайд этилган. Унда баён этилган фикрларнинг нақадар мазмундор ва кўп қиррали эканлиги бугунги кун тадқиқотчиларини ҳам ҳайратга солмокда. XX асрнинг иккинчи ярмида вужудга келган синергетик ёндашув асосида «Авесто»даги ғояларни ночизиқли тафаккур асосида қайта англаш эҳтиёжи синергетик қонуниятларнинг илдизлари анча қадимий эканлигини кўрсатмокда, хусусан, кўҳна «Авесто» сатрларида ҳам ночизиқли тафаккур куртаклари мавжуд эканлиги аниқланмоқда.
Мустақиллик йилларида маънавий ва диний-фалсафий меросимизни тиклаш масаласига мамлакатимизда жиддий эътибор қаратилди. «Биз аждодларимизнинг донишмандлик анъаналарига амал қилиб, уларнинг бунёдкор ғояларини теран англаган ҳолда, қатъий ислоҳотларни амалга оширмокдамиз, мамлакатимизнинг янги қиёфасини шакллантириш йўлидан бормоқдамиз»1. Истиқлол йиллари ЮНЕСКО иштирокида «Авесто»нинг 2700 йиллиги бўйича халқаро анжуманнинг ташкил қилиниши (2001) мазкур манбанинг халқаро нуфузини янада оширди. Хоразмда (2001) «Авесто»нинг 2700 йиллик юбилейига бағишлаб ўтказилган, Самарқандда (2014) «Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти» мавзусида ўтказилган халқаро конференцияларда маънавий меросни тадқиқ этишнинг долзарблигига алоҳида урғу берилди. «Бугунги нотинч ва тахликали замонда тараққиёт ва ижтимоий барқарорликни таъминлашда аждодларимиз қолдирган, бутун инсониятнинг маънавий бойлиги бўлган бебаҳо мероснинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир»2. Бу биздан ёшларни аждодларимиз яратган бунёдкор ғоялар таъсирида тарбиялашимизни, аждодларимиз томонидан яратилган фалсафий, тарихий асарларни янада чуқур тадқиқ этишни талаб қилади. «Авесто» асарини, айниқса, ундаги бунёдкор ғояларни янада чуқур тадқиқ этиш, бебаҳо меросимизни жамият тараққиётининг келажагига хизмат қилдириш ёшларимизни бунёдкор, ватанпарвар, инсонпарвар қилиб тарбиялашга хизмат қилади.
Жаҳонда бугунги кунда турли глобал муаммолар - экологик ҳалокатлар, терроризм, экстремизм, одам савдоси, гиёҳвандлик каби иллатлар халқаро хавфсизликка тахдид солаётган бир пайтда бунёдкор ғояларни ўзида мужассам этган, одамларни эзгуликка даъват эта оладиган, муқаддас «Авесто» китобидаги фалсафий ғояларни синергетика нуқтаи назаридан ўрганиш, ҳозирги даврдаги мураккаб илмий-концептуал муаммоларни тахлил қилишда, мафкуравий иммунитетни шакллантиришда, миллий ўзликни англашда муҳим амалий аҳамиятга эга. Мазкур асарнинг синергетик таҳлили шу чоққача амалга оширилмаган, унинг онтологик ва гносеологик қирралари очилмаган, асардаги вайронкор мафкураларни енгувчи бунёдкор ғояларнинг моҳияти ҳам ҳали батафсил ўрганилмаган бўлиб, ушбу тадқиқот бу камчиликларни муайян даражада тўлдиришга қаратилгандир.
Мазкур тадқиқот Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 6 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича “Ҳаракатлар стратегияси” тўғрисида»3даги Фармони ва «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида»ги (2017 йил 28 июль), Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (2011 йил 23 февраль) 47-сон «Номоддий маданий мерос муҳофазасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади «Авесто»даги фалсафий ғояларни синергетик қонуниятлар воситасида асослаш йўли билан унинг онтологик ва гносеологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
«Авесто»даги фалсафий ғояларнинг яхлитлик ва хилма-хиллик, оддийлик ва мураккаблик, чизиқлилик ва ночизиқлилик сингари онтологик хусусиятлари ҳамда эмпирик ва рационал даражадаги гносеологик моҳияти очиб берилган;
қадимий манбалар системасини синергетик методологиянинг тартиб ва тартибсизликнинг уйғунлиги, тараққиётнинг орқага қайтмаслиги, очиқлик ва ёпиқлиги тамойиллари нуқтаи назаридан чуқурроқ очиб бериш имкониятлари асослаб берилган;
«Авесто» фалсафий ғояларининг замонавий фалсафий қарашлар ривожига конструктив (бунёдкор) таъсири, кишиларнинг маънавий-ахлоқий ўз-ўзини ташкиллаштиришидаги ўрни юзасидан ёшларни ватанпарвар ва инсонпарвар рухда тарбиялашга оид хулосалар асосланган;
«Авесто» асаридаги инсоннинг ўзлигини англаш жараёнида маънавий ўзликни англашнинг ҳис қилиш, билиш, англаш ва фаолият кетма-кетлигида гносеологик хусусиятлари очиб берилган.
Хулоса
Тадқиқот натижасида қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Марказий Осиё халқларининг фалсафий фикрлари (кўпчилик олимларимиз зардуштийлик даври билан боғлашади) нафақат зардуштийлик давридан, балки ундан анча олдин илк политеистик ва монотеистик (тангричилик) диний эътиқодлар замирида вужудга келган. Ушбу ғоялар диний характерда ифодаланган бўлишига қарамасдан, кейинги даврларда пайдо бўлган дастлабки жаҳон дини сифатида эътироф этилаётган зардўштийлик дини ва фалсафасининг вужудга келишига асос бўлган. Зеро, муайян фалсафий асоссиз эҳтимол (зардуштийликдаги) бундай улкан фалсафа шаклланмаган бўлар эди.
2. «Авесто»нинг яратилиши Марказий Осиё халқларинигина эмас, балки бутуй дунё динлари ва фалсафасининг шаклланишига сезиларли таъсир этди. Фалсафий тараққиёт “бешиги” ҳисобланган Юнонистон, Ҳиндистон, Хитой фалсафий фикрларининг ривожланишига ҳам улкан ҳисса қўшди.
3. «Авесто», фалсафий, маънавий, маърифий, ахлоқий, сиёсий, ҳуқуқий барҳаёт ғоялари билан бугунги кун фалсафий ва илмий дунёқарашини, тафаккур тарзини шакллантириш учун кўмак бера олади. Зеро, бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси шиддат билан ўзгараётган, инсон онгини бошқаришга интилаётган турли хил оқимлар фаолияти авж олаётган бир пайтда жамиятимизда «Авесто» сингари асарлар муҳим аҳамиятга эга.
4. «Авесто»даги фалсафий гояларни тахдил этишда, ушбу фикрларни бугунги давр муҳитига мослаштиришда анъанавий тадқиқот методологиялари билан бирга замонавий фалсафий-илмий методологиялардан, шунингдек, системали, синергетик ва герменевтик ёндашувдан оқилона фойдаланиш асарнинг янги томонларини очиб беради.
5. Замонавий фалсафий методологиялар орқали «Авесто»ни тадқиқ этиш ҳамда асардаги фикрларга синергетик ёндашиш унинг ҳамма ғояларини ҳам шундайлигича ёритмасдан бугунги кун “тилини” топишга имкон беради.
6. «Авесто» ғоялари ҳам, синергетика методологияси категорияларида, жумладан, тартибсизлик, мувозанатсизлик, ночизиқлик каби ҳодисаларга жавобан, албатта, тартибот, ривожланиш, тараққиёт, илгарилаш, олга силжиш каби феноменлар мавжуд эканлигини исботлаб турибди. Шундай экан, ушбу гояларни янги усуллар, янги методологик қонуниятлар орқали таҳлил этиш юксак маънавий меросимизни янгича тафаккур орқали қабул қилишга замин ҳозирлайди.
7. «Авесто» гояларини синергетика методологияси категориялари ёрдамида таҳлил этиш, асарга шу кунгача ёндашиб келинган дуалистик қарашлардан фарқли ўлароқ, кўп томонлама, серқирра ва мураккаб томонларини ҳам очиб беради. Бу эса «Авесто» гояларини келажак авлод онги ва қалбига янада изчил, янада мустаҳкам сингдиришга энг осон усул бўлиб хизмат қилади.
8. «Авесто» бутун олам, борлиқ, коинот, қуёш ва юлдузлар туркуми, ой ва сайёралар, ернинг шарсимон шаклда эканлиги, турли табиат ҳодисалари, тоғлар, дарёлар, мамлакатларнинг географик жойлашиш ўрни хусусида фикр юритилган илк манбадирки, буни ҳеч ким инкор эта олмайди. «Авесто»да нафақат илоҳий олам, балки оламнинг турли шакллари, жумладан, моддий, маънавий, актуал, потенциал, реал, виртуал, конкрет, абстракт оламлар ҳақида ҳам фикрларнинг мавжудлиги ўзбек халқининг азалдан илм дунёси нақадар улкан эканлигини исботлайди.
9. «Авесто»ни объектив ўрганиш натижасида ўз-ўзини ташкиллаш жараёнининг илк элементлари айнан мазкур даврдан бошланиб, улар кейинги даврлар илмий билиши учун назарий асос сифатида гуманистик, диалектик, синергетик тафаккур тарзининг шаклланишига муҳим туртки бера олганини 8. «Авесто» бутун олам, борлиқ, коинот, қуёш ва юлдузлар туркуми, ой ва сайёралар, ернинг шарсимон шаклда эканлиги, турли табиат ҳодисалари, тоғлар, дарёлар, мамлакатларнинг географик жойлашиш ўрни хусусида фикр юритилган илк манбадирки, буни ҳеч ким инкор эта олмайди. «Авесто»да нафақат илоҳий олам, балки оламнинг турли шакллари, жумладан, моддий, маънавий, актуал, потенциал, реал, виртуал, конкрет, абстракт оламлар ҳақида ҳам фикрларнинг мавжудлиги ўзбек халқининг азалдан илм дунёси нақадар улкан эканлигини исботлайди.
9. «Авесто»ни объектив ўрганиш натижасида ўз-ўзини ташкиллаш жараёнининг илк элементлари айнан мазкур даврдан бошланиб, улар кейинги даврлар илмий билиши учун назарий асос сифатида гуманистик, диалектик, синергетик тафаккур тарзининг шаклланишига муҳим туртки бера олганини асослайди. «Авесто»даги ўз-ўзини ташкиллаш ғояларини гносеологик тахдил этиш, синергетик методологияга хос бўлган ушбу категорияни тарихийлик қийматини ошириш баробарида бугунги кун фалсафий фикрлари тараққиётидаги ўрнини белгилаб беради ҳамда бутун жамиятни “яратувчанлик”, “эзгулик” сифатлари билангина ўз-ўзини муносиб тарзда ташкиллашига, тартиблашига йўналтиради.
10. «Авесто»ни дунёдаги тарихий манбалар ичида онтологик, гносеологик, эпестимологик, экологик, синергетик билиш масалалари ёритилган илк манбалардан бири деб ҳисоблаш учун, тадқиқотчилар томонидан янада чуқур ўрганиш, ушбу фикрларни мантиқий асослаш ва жаҳон илмий жамоатчилигига исботлаб бериш учун синергетика методологияси муҳим аҳамият касб этади. Ҳар қандай давлат, ҳар қандай жамият ривожида, тараққиётида унинг келажагини белгилашда, албатта, тарихий, маънавий меросга эътибор қаратилади. Буюк тарих, юксак маънавий мерос фаровон келажак учун асос бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун «Авесто» сингари улкан маънавий мерос намуналарини синергетик методология асосида тахдил этиш самарали натижа беради.