Barcha maqolalar

75-80 58 0

Ҳудудларда информацион технологиялар ривожланишидаги тафовутлар

Дилорам Ташмухамедова
Мақолада дунёмиқёсида ахборот технологияларининг ривожланиши бўйича қисқача шapx келтирилган. Шунингдек, Узбекистан Республикасининг ҳудудларида ахборот технологияларининг ривожланиши бўйича таҳлил олиб борилган, мавжуд муаммолар аниқланиб тафовутлар қаиси ҳудудларда эканлиги аниқланган. Узбекистан Республикасининг 14 та ҳудуд маълумотлари асосида эконометрик таҳлил амалга оширилган. Мақола сўнггида ҳудудларда ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича таклифлар келтирилган.
1-28 56 0

Ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулқ намоён бўлишининг ижтимоий хусусиятлари

Суҳрабхон Аҳроров

Тадқиқот объекти: Узбекистан Республикаси Мудофаа вазирлиги харбий бўлинмалари оддий аскар ва сержантлар лавозимларидаги шартнома асосидаги харбий хизматчилар.
Ишнинг максади. шартнома асосидаги харбий хизматчилар шахсида девиант хулк намоён бўлиши ижтимоий-ҳарбий омиллари, мотиви ва кечиш жараёни, харбий жамоаларда девиант хулқ намоён бўлиши муаммолар ва уларни ечиш йўлларини илмий ўрганиш ҳамда унинг диагностикаси, прогнози ва профилактикасини амалга ошириш механизмини ишлаб чикиш.
Тадқиқот усули илмий далилларни умумлаштириш, алохида хо дисал арни ўрганиш, конкрет тадқиқот услубларидан: хужжатларни ўрганиш, экспертли бахолаш, социометрия методи, психологик тест-сўровномалар, харбий фаолиятни маданий, ретроспектив ва қиёсий тахлил этиш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги. Ҳарбий хизматчилар шахсида девиант хулк намоён бўлишига ижтимоий-ҳарбий омилларнинг таъсири характери турли вазиятларда ўрганилиб, унинг диагностикаси ва прогнози назарий-амалий жихатдан тизимлаштирилди, девиант хулк субъектининг назарий-социологик модели яратилиб, профилактикасига дойр амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Амалий ахамияти. Тадкиқотнинг асосий натижалари ва ҳолатлари харбий бўлинмалар кундалик фаолиятига тадбик этилиши улар жанговар қобилияти даражасини оширишга аҳамиятли тарзда кўмак берувчи хулоса ва тавсияларда акс этган. Натижалар турли тоифадаги командирлар томонидан харбий жамоаларда низомга мос тартиб интизом, соғлом ахлоқий-руҳий муҳитни, жанговар шайликни таъминлаш максадида қўлланилиб, бўйсинувчилар билан ўзаро алоқадорликни такомиллаштиришда инобатга олиниши мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги. Тадқиқот натижалари илмий-ҳарбий йиғинларда турли тоифа офицерлари эътиборига ҳавола этилиб, ҳозирда олий ҳарбий билим юртларда ҳарбий мутахасисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш предметли курсига киритилган, шунингдек тадқикот натижалари ҳарбий бошқарув органлари учун услубий тавсияларни тайёрлашда қўлланилиши мумкин.
Қўлланиш сохаси. Ҳарбий бўлинмаларда тарбиявий ишларни ташкил этиш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ҳарбий касбга танлаш, ҳарбий жамоаларни ўрганиш жараёнида фойдаланилиши мумкин.

1-47 68 0

Қуролли кучлар тизимининг феминизациялашуви: ривожланишнинг ўзига хослиги ва ижтимоий механизми (Ўзбекистон Республикаси қуролли Кучлари мисолида)

Рустамжон Самаров

Тадқиқот объекти. Ўзбекистон Республикаси қуролли Кучлари сафида шартнома асосида офицер, сержант ва оддий аскарлар таркибида щарбий хизматни Ўтаётган щарбий хизматчи хотин-қизлар.
Ишнинг мақсади. қуролли Кучлар феминизацияла-шувининг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини Ўрганиш ва щарбий хизматчи хотин-қизларнинг Ўқув-жанговар тайёргарлиги жараёнида щарбий-касбий сифатларини шакллантиришда янгича ёндашувни тадбиқ этиш, щарбий-касбий танлаш методологиясини яратиш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга дойр концепцияларни яратиш, хотин-қизларнинг қуролли Кучлар сафидаги бугунги ащволи, мавжуд муаммолари ва уларни ечиш йЎлларини ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан тадқиқ этиш.
Тадқиқот методи фалсафанинг объективлик, анализ ва синтез, тизимли ёндашиш, умумийликдан хусусийликка, воқеаларни тарихий-тадрижий ривожланишда тащлил этиш, щужжатларни Ўрганиш, контент тащлил, сущбат, кузатув, фаолият мащсулини Ўрганиш.
Эришилган натижалар ва уларнинг янгилиги. қуролли Кучларнинг феминизациялашуви жараёнига фалсафий нуқтаи назардан ёндашилди; хотин-қизларнинг щарбий фаолиятдаги иштироки этногенези Ўрганилди; щарбий хизматчи хотин-қизларнинг қадриятлари йЎналиши аниқланди; щарбий хизматчи хотин-қизларнинг хизмат фаолиятининг самарадорлигини ошириш усуллари тащлил этилди; щарбий хизматчи хотин-қизларнинг хизмат фаолияти жараёнида мавжуд бЎлган муаммолар тадқиқ этилиб, уларни щал этиш йЎллари кЎрсатиб берилди; қуролли Кучлар щарбий хизматчиларининг щарбий-касбий тарбияси концепцияси ишлаб чиқилди; щарбий хизматчиларда гендер маданиятини шакллантиришга дойр тавсиялар берилди; щарбий хизматчиларнинг мущим касбий сифатлари аниқланди; щарбий-касбий танлашнинг методологияси тавсия этилди; щарбий хизматчи хотин-қизларнинг хизмат жараёнидаги муаммоларини ечишга дойр тавсиялар ишлаб чиқилди; щарбий жамоаларни бошқаришга янгича ёндашилди.
Амалий ащамияти. Ишда эришилган натижа ва хулосалар, яратилган концепциялардан хотин-қизларнинг фаолияти билан бо\лиқ барча сощалар (хотин-қизлар қЎмиталари, мащалла жам\армаси, [дуқуқий-маърифий тар\ибот марказлари)да, щарбий таълим тизимига тегишли бЎлган муассасалардаги «Фалсафа», «Тарбиявий ишлар методикаси», «Маънавият асослари», «Ижтимоий психология ва педагогика» Ўқув курсаларида жамият ва шахе муаммолари, шахенинг ижтимоийлашувининг тавсифи, шахе ва жамоа масалаларини Ўрганишда щам қЎлланиш тавсия этилади. Шунингдек, щарбий хизматчилар шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзолари билан маънавий-маърифий, тарбиявий тадбирларни олиб бориш давомида щам фойдаланилиши мумкин. Диссертацияда Ўз ифодасини топган материаллар щарбий Ўқув юртлари учун яратилажак дарслик ва қЎлланмалар, услубий кЎрсатмалар, хилма-хил маълумотнома кабиларни юзага чиқаришда фойдаланилиши мумкин. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Кадрлар Бош Бошқармаси Касбий-психологик танлаш Маркази щамда 2000-2002 йиллар мобайнида Самарканд Олий Щарбий Автомобиль Муццандислик-қЎмондонлик Билим юрти «Ижтимоий фанлар» кафедраси(«Тарбиявий ишлар методикаси», «Фалсафа», «Ижтимоий психология» курсларини Ўқитишда)даги фаолият давомида, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигида Ўтказилган
тарбиявий ишлар бЎйича командир Ўринбосарлари билан олиб борилган семинар-тренингларда (Тошкент, 2003; Самарканд, 2003; Чирчиқ, 2004) қЎлланилган.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги. Тадқиқот натижаси ва хулосалари щамда яратилган концепциялардан хотин-қизларнинг фаолияти билан бо\лиқ сощаларда, жамият ва шахе муаммолари, шахе ижтимоийлашувининг тавсифи, шахе ва жамоа масалаларини Ўрганишда, шунингдек бевосита, қуролли Кучлар шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзолари билан маънавий-маърифий, тарбиявий тадбирларни олиб бориш давомида щам фойдаланилиши мумкин.
қЎлланиш сощаси. қуролли Кучлар тизимида маънавий-маърифий ишларни олиб бориш, щарбий таълим-тарбия, офицерлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курслари, щарбий хизматчилар щамда уларнинг оилалари билан маърифий тадбирларни Ўтказиш ва Офицерлар уйларининг фаолиятида щам фойдаланилиши мумкин.

91-94 88 0

Янги Ўзбекистонда миллий парламентаризмнинг асосий йўналишлари

Нуриддин Сотиволдиев
Сўнгги йилларда Ўзбекистон тобора янгича ривожланиш босқичига шиддат билан қадам қўймоқда. Мамлакатнинг демократии қиёфаси ўзгармокда. Иқтисодий, сиёсий, ижтимоий янгиланишлар юз бермоқда.
Асосийси, юртимизда ҳар бир шахснинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга жиддий киришилди. Хусусан, давлат органлари фаолиятининг мазмунини инсон ҳуқуқларини таъминлаш ташкил этиши, хусусий мулк даҳлсизлигини таъминлаш, сўз эркинлигини кафолатлаш каби умуминсоний қадриятлар шулар жумласидандир.
329-332 91 0

Экологик пар тияларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги ролини оширишнинг ташкилий механизмлари

Уктамжон Тилавов

Янги аср ва мингйиллик. бошланиши билан глобал экологик барқарор тараққиётда бир- бири билан узвий боғлиқ икки глобал тенденция устуворлашмоқда.

224-227 119 0

Шахснинг ҳуқуқий ижтимоийлашуви ҳуқуқий таълимни ривожлантириш истиқболи сифатида

Иброхим Атамирзаев

Узбекистонда демократии: ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти қурилишининг муҳим шартларидан бири шахснинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини ва жамиятдаги ҳар бир инсон ҳуқуқлари таъминланишининг амалий кафолатлари тизимини яратишдир.

1-44 40 0

Шахс фаолиятида касбий ва ахлоқий маданият уйғунлиги

Ёрқиной Эрназарова

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. XXI аср дунёда ҳаёт суръатларини жадаллаштириб, маданий турмушни тубдан ўзгартириб юборди. Жаҳонда рўй бераётган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий воқеалар, бир томондан, янги муносабатлар ва карашларни келтириб чиқарган бўлса, иккинчи томондан, ахлоқий маданиятни глобал инқироз ёқасига олиб келди. Касбий тайёргарлик, мутахассисликка оид маълумот ва ахборотлар кўламининг ортиши, инсон эҳтиёжларининг ўсиб бораётганлиги, янги соҳаларнинг пайдо бўлаётганлиги ҳамда касб ихтисосликларининг такомиллашиб бориши шахснинг ҳаётга муносабати ўзгараётганлиги билан характерланади.
Жахонда инновация, интеллект эволюцияси, касб ва ахлоққа оид билим маданиятнинг мухим қадрияти сифатида эътироф этилмокда. Дунёнинг Америка Қўшма Штатлари, Канада, Франция, Германия, Япония, Хитой каби ривожланган давлатларида «инсон капитали», «шахсий компетентлик», «бокий таълим», «интеллектуал маданият» йўналишлари устувор хисобланади. Бунда касбий ва ахлоқий маданиятга эга мутахассисларни тайёрлаш жамият истикболининг негизи хисобланади. Бугунги кунда ривожланган мамлакатларнинг бошқарув соҳасида олиб борилаётган илмий тадқиқот йўналишлари меҳнат бозорида ракобатбардош мутахассисларга, мал акал и кадрларга кўпроқ эҳтиёж сезмокда.
Мамлакатимизда ҳар томонлама камол топтан, юксак касб-хунар маданиятига, ижодий, ижтимоий фаолликка эта бўлган, жамият, давлат, оила олдида ўз жавобгарлигини ҳис этадиган шахсларни тарбиялаш масаласига амалга ошириладиган ислоҳотларнинг асосий мақсади ҳамда ҳаракатлантирувчи кучи сифатида каралмокда. Хусусан, Узбекистан Республикасини ривожлантириш бўйича 2017 - 2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг кабул килиниши касбий ва ахлокий маданияти уйтун ривожланган мутахассисларни тайёрлаш оркали халқнинг давлат хокимиятига бўлган ишончини мустахкамлашга эришиш, халк билан хокимият, фукаро билан мансабдор шахс ўртасидаги ахлокий муносабатни маданий жиҳатдан юксалтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганидан далолат беради.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги, 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон «Узбекистан Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонлари, 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752-сон «Коррупцияга карши курашиш тўғрисида»ги Узбекистан Республикаси конунининг коидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари, Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 октябрдаги 855-сон «Узбекистан Республикаси давлат бошқаруви органлари хайъатларининг фаолияти самарадорлигини оширишга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ҳамда мавзуга оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади шахсда касбий ва ахлоқий маданиятни уйғунлаштиришнинг миллий ва умуминсоний асосларини маданият фалсафаси контекстида очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистонда тараққиётнинг янги босқичига кўтарилиш жараёнида касбий ва ахлокий маданият уйғунлигининг антропоген, перманент, синергетик, детерминистик хусусиятлари очиб берилган;
касбий ва ахлоқий маданият уйгунлигига негатив таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этишнинг рационалистик ва праксиологик механизмлари ишлаб чиқилган;
шахс фаолиятида касбий ва ахлокий маданият интеграциясини ривожлантирувчи атрибутлар миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида такомиллаштирил ган;
шахснинг меҳнат бозори ўзгарувчан шароитларига мослашиб боришини таъминловчи концептуал акмеологик технологияларнинг инновацион, дифференциал, ёшга оид, ижтимоий ва педагогик таъсир турлари ишлаб чиқилган.
Хулоса
Шахс фаолиятида касбий ва ахлокий маданият уйғунлигини ўрганиш қатор хулосаларга келиш имконини берди:
1. Бутунги давр мутахассисидан ўз касбига муносабатни ўзгартиришни, эгаллайдиган касбини ахлокий жихатдан такомиллаштиришни талаб этади. Узбекистан мустақилликка эришган дастлабки йилларда бир боскичли олий таълим меҳнат бозори эҳтиёжларини ишлаб чиқаришдаги таркибий ўзгаришлар ва илғор халқаро тажрибани тўлиқ хажмда ҳисобга олмаслиги, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда ўкув юртлари етарлича малакага эта эмаслиги, илмий муассасалар, ишлаб чиқариш ва ижтимоий институтлар кадрларни тайёрлаш жараёнига етарли даражада кўшилмаганлиги, айникса, касб-хунар таълимининг обрўси хамда ўқитувчилар, тарбиячилар ва мураббийларнинг, илмий ва илмий-педагог кадрларнинг ижтимоий макоми пасайиб бориши натижасида таълим хизмати кўрсатиш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида қатор камчилик ва муаммолар юзага келди. Бу жараённинг такомил боскичи касбий маданиятни ахлокийлаштиришни хамда мутахассисни касбга тайёрлашда ахлоқий мезонлар устувор бўлишини таъминлашни ижтимоий заруриятга айлантиради.
2. Дунёда бозор иқтисодиёти муносабатлари, инновацион технология-ларнинг инсон фаолиятига татбиқи касбий фаолият масалаларини ўрганишни долзарб вазифага айлантирди. Шахс касбий маданиятини қиёсий таҳлил килиш, танқидий ўрганиш ва прогматик мазмунини тадқиқ этишнинг замонавий боскичи фундаментал ўзгаришлар ва тизимли ёндошув билан характерланади. Бу, аввало, кадрларни мехнат бозорининг ўзгарувчан шароитларига мослашиб боришида касбий ва ахлокий маданият уйғунлигини таъминлаш хамда касбга дойр одоб-ахлоқ меъёрларини такомиллаш-тиришнинг илмий асосларини яратишга бўлган эҳтиёжни пайдо килади.
3. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар маънавий тафаккурни ўзгартириш, ахлокий маданиятнинг принципиал масалаларини хал этиш, касбий маданиятнинг илгор анъаналарини жорий этиш хамда шахс фаолиятида касбий ва ахлокий маданият уйғунлигини мустахкамлаш учун зарур шарт-шароитлар яратди. Эндиликда глобаллашув жараёнлари мамлакатимиз босиб ўтган маданий тараққиёт йўлини чукур таҳлил килиш, маданий тафаккурни ўзгартириш, шахс фаолиятида касбий одоб мезонларига янгича ёндашув хамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чикаришни такозо этмокда.
4. Касбий камолотга эришиш шахс фаолиятининг узок муддатли даврини қамраб олиб, ижтимоий мавқе, яшаш тарзи ва авлодлар ўртасидаги анъаналарнинг давом эттирилиши билан боғликдир. Ижтимоий ҳаёт қадриятлари тизимининг ўзгариб бораётганлиги, бозор иқтисодиёти муносабатлари, ижтимоий институтларнинг жамиятдаги жараёнлар билан трансформациясининг касбий маданиятга таъсири ортиб бормокда;
5. Касбий фаолият барча сохдлар билан боғлиқ бўлиб, уларнинг айримларининг қисқариши, янги соҳалар ва касбий бандлик масалаларининг янги кўринишлари пайдо бўлиши (волонтёрлик) ўзига хос тартиб ва меъёрларни юзага келтирмокда. Бу эса уларга оид умумий одоб-ахлоқ меъёрларини ишлаб чиқишни тақозо этади.
6. Умумэтика фанининг «касб одоби» тармоги кенгайиб бораётгани бугун касбий маданият ва уни ривожлантириш масаласига янгича қараш, яъни асосий мақсад инсоннинг ўзини ўзи чукур билиши, англаши, идора қилиши, ўз-ўзини такомиллаштириш, жамият ва ўзи ўртасидаги муносабат-ларни уйғунлаштириш асосида қарашини тақозо этмокда. Профессионаллик фақат касбий маҳоратга эришишгина эмас, балки шахснинг характери, интеллектуал фазилатлари ҳамдир. Шунинг учун профессионалликка эришиш шахснинг профессионал ривожланиши билан узвий богликдир.
7. Касбий фаолиятда ҳаваскорликдан профессионалликка ўтиш жараёни, биринчидан, илмий асосланган билим ва назарияга таяниш, иккинчидан, замонавий таълим концепциялари хамда касб-хунар таълими моҳиятини ёритувчи ахборот хизматларидан хабардор бўлиш, учинчидан, ўз-ўзини тако-миллаштириш, тўртинчидан, ахлокий тамойил ва мезонларга риоя килиш, бешинчидан, асрлар синовидан ўтган анъаналаримиз, касб одоби хусусидаги мутафаккирларимизнинг бой мероси касбий фаолиятнинг замини бўлиши лозим.
8. Ўзбекистонда бозор муносабатларига асосланган хукукий-демократик давлат куриш ва фукаролик жамияти асосларини шакллантириш жараёнида жамият иқтисодиёти учун мухим хисобланаётган кичик бизнес ва тадбир-корлик сохасида хусусий тадбиркорлар, ишбилармонларнинг касбий ахлок коидаларини ишлаб чиқишни такозо этмокда. Чунки мехнат жараёнида юзага келадиган ҳолатлар касбий этиканинг шаклланишига таъсир килади. Негаки, ҳар бир касбга хос бўлган хусусиятлар мавжуд бўлиб, мехнат жараёнида инсонлар орасида юзага келаётган ахлокий муносабатлар маълум даражада ана шу хусусиятдан келиб чиқиб ўрнатилади. Бу, биринчидан, ижтимоий меҳнатга ва унинг иштирокчиларига муносабат, иккинчидан, касбий фаолият жараёнида профессионал гурухларнинг бир-бири ва жамият билан манфаат-ларининг тўкнашуви натижасида пайдо бўладиган ахлокий муносабатлардир. Бу жараёнда ҳар бир мутахассис ва жамоанинг ўзаро муносабати, мутахассиснинг касбий бурчини бажаришга ёрдам берадиган маънавий сифат ва фазилатлар, касбий ва ахлокий маданият муҳим аҳамиятга эга.

1-26 45 0

Шахс маънавий камолотида эркинлик ва ижтимоий масъулият уйғунлиги

Ихтиёр Эргашев

Тадқиқот объекти: шахс эркинлиги ва масъулиятини такомиллаштириш йўллари ва унинг миллий менталитет билан боғлиқ жиҳатлари.
Тадқиқотнинг мақсади: эркинлик ва ижтимоий масъулият тушунчасининг шахс маънавий камолотида тутган ўрни ва инсон амалий фаолиятига таъсирини аниқлаш.
Тадқиқотнинг методлари: илмий билишнинг объективлик, умумий алокадорлик тамойиллари, тизимлилик, диалектика, қиёсий тахлил, анализ ва синтез, умумлаштириш каби методларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлиги: ижтимоий-фалсафий ва қиёсий таҳлил асосида «шахс эркинлиги», «ижтимоий масъулият», «маънавий бурч ва масъулият» тушунчаларининг мохияти, генезиси, жамият тараққиётидаги ўрни илмий асослаб берилган, глобаллашув шароитида ёшларда эркинлик ва масъулият туйгусини шакллантиришиииг зарурияти очиб берилган.
Амалий ахамияти. Диссертация натижаларидан, унда илгари сурилган илмий-назарий хулосалардан шахс маънавий камолотида эркинлик ва ижтимоий маъсулият уйгунлиги масаласи билан боғлиқ фундаментал тадқиқотларни давом эттиришда фойдаланиш мумкин. Шунингдек, тадқиқотдаги таклиф-тавсиялардан олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежларида ўқитиладиган «Ахлоқшунослик» (этика) фанининг «Умумий ахлоқий тушунчалар» бобиии ўқитишда, «Ижтимоий психология асослари» фанининг, «Ижтимоий психологиянинг асосий муаммолари» ва «Ижтимоий психологияда шахс муаммоси» бобларини талабаларга тушунтиришда муҳим манба сифатида фойдаланиш мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Диссертацияда келтирилган хулоса, таклиф ва тавсиялардан Андижон Давлат Университети Фалсафа кафедрасида «Миллий гоя», “Этика”, “Эстетика” фанлари бўйича олиб борилган маъруза ва семинар машгулотларида фойдаланилди. Шунингдек муаллифнинг республика миқёсда ўтказилган конференцияларидаги маърузаларида акс этди.
Қўлланиш сохаси: тадқиқот натижаларидан илмий изланишлар олиб боришда, педагогик фаолиятда, ёш малакали кадрларнинг малакасини ошириш тизимида, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, унинг вилоят ҳамда туманлардаги бўлимларининг маданий-маърифий ва ёшлар тарбияси билан боғлиқ тадбирларини ўтказишда, мавзуга оид мавзуларда маърузалар ўқишда, суҳбатлар ва савол-жавоб кечалари ўтказишда фойдаланиш мумкин.

129-137 119 0

Шарқона тарбияни шакллантришда гендерли ёндашув

Зулфия Холматова

Узбекистонда жамиятнинг барча соҳаларида аёл ва эркаклар тенгҳуқуқлигини таъминлашни мақсад қилувчи 2020-2030 йилларда Гендер тенгликка эришиш стратегияси қабул қилинади. Стратегиядан кўзланган асосий мақсад - барча аёллар ва қизлар, эркаклар ва болалар учун уларнинг ирқи, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, ижтимоий мавқеидан қатъи назар ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳаётдаги фундаментал инсон ҳуқуқларининг таъминланишига эришиш ҳисобланади. «Мамлакатда барча соҳаларда аёл ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ва имкониятларидан фойдаланишига ҳаракат қилинмоқда. Яқинда бўлиб ўтган сайловлар мисолида ҳам буни кўриш мумкин. Ҳозирда Узбекистон соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида гендер тенглигига эришди. Бошқа йўналишларда ҳам шу натижага эришиш учун мазкур стратегия ёрдам беради»

1-62 50 0

Хорижий ва миллий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон имижини яратиш тамойиллари ва истиқболи (1991-2017 йиллар ОАВ материаллари мисолида)

Беруний Алимов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурлиги. Жахон медиа маконида мамлакатлар имижини яратишнинг асосий таркиблари, уларни муттасил такомиллаштириш технологияларини ишлаб чиқиш, PR агентлари, маркетингга бўлган эҳтиёжни янада кучайтирди. Бу борада хорижий оммавий ахборот воситаларининг объекта сифатида лидер харизмаси, халқ дипломатияси, туризм, инвестицион мухит, спорт масалаларини ахборий жараёнлар тезлашуви кесимида ёритиш муҳим аҳамият касб этади.
Жахонда мамлакат медиа имижини яратиш ва уни такомиллаштириш, ташки медиа тарғиботнинг назарий асосларини шакллантириш, бу борада аудиовизуал журналистика, интернет-газеталар, ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтган веб-сайтлар фаолиятини тадқиқ этиш, шакллантириш тамойиллари ва истикболи билан боғлиқ муаммоларни илмий асослаб бериш алохида ахамиятга моликдир. Бирок глобаллашув жараёнларида мустақиллиги ва давлатчилигидан воз кечган -хаосга айланган жамиятлар эмас, балки тўлақонли давлат сифатида шаклланган, ўз ягона қиёфаси, ўз имижи, ҳудуди, таракқиёт йўналишларини аник белгилаб олган давлатларнинг фаол ривожланишини асослаб бериш заруратини изохлайди.
2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлатиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 5.2 бўлими «Узбекистан Республикасининг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида жаҳон ҳамжамиятига холис ахборот етказиш»1 каби вазифалар белгилаб берилган. Бу, ўз навбатида медиа маконда Узбекистан мавзусининг алоҳида мавқе ва миқёсга кўтарилиши мамлакатимизнинг ташқи имижини ошириш билан боғлик илмий-амалий ва ижодий масала сифатида мутахассислар томонидан тадкиқ этилиши халқаро журналистика мезонлари кесимида ҳамда миллий қадриятларимиз билан боғлиқ ҳолда баҳо беришнинг кенг имкониятларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Узбекистан Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» (1997), «Давлат ҳокимияти ва бошкаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги (2014) конунлари, Узбекистан Республикаси Приезидентининг «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сонли карори, Узбекистан Республикаси Приезидентининг «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармонида, шунингдек, мазкур соҳага тегишли бошка меъёрий-хукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади хорижий ва миллий оммавий ахборот воситаларида Узбекистан имижини яратиш тамойилларини такомиллашти-ришдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
барқарор константа асосида мамлакат медиа имижини яратиш ва шакллантириш мезонлари тарихий, ижтимоий, сиёсий, маданий-маърифий шарт-шароитлар бўйича такомиллаштирилган;
дифференциал ёндашув асосида мамлакат медиа имижини ривожлантириш, истикболини белгилаш, конструктив механизмлари бўйича адаптация шартлари аниқлаштирилган;
Ўзбекистоннинг медиа имижига дойр ОАВ материаллари намуналари Ғарб, МДҲ ва Осиё мамлакатлари бўйича қиёсий таҳлил асосида туркумлаштирилган;
Ўзбекистон шароитида «ҳудудий имиж»нинг ўзига хослиги «ислом маданияти пойтахти», «кўҳна цивилизация бешиги», «хаво дарвозаси», «янги саноат маркази» бўйича миллий, диний, маърифий ва иқтисодий хусусиятларига кўра концептуал ёндашув асосида аниқлаштирилган.
Хулоса
Диссертация ишида амалга оширилган тадқиқотлар натижалари асосида қуйидаги илмий хулоса ва таклифлар ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқилди:
1. Мустақиллик йилларида Узбекистан Республикасининг жахон медиа маконидаги имижи ижобий томонга ўзгариши мамлакат имижига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ички ва ташқи хавф-хатарларнинг олдини олиш, жумладан, медиа макондаги уйдирма, нохолис ахборот окимларига карши кураш бўйича маълум тажрибаларга эришиш имконини беради.
2. Халкаро хамжамият, чет эл оммавий ахборот воситалари, нотижорат ташкилотлар ҳамда тадқиқот марказлари билан хамкорликда Ўзбекистоннинг демократия йўлидан бораётган, иктисодий жиҳатдан ривожланаётган суверен давлат сифатидаги образини шакллантириш тарихий ахамиятга молик салмоқли ишларни ОАВда ёритишни тизимлаштиришни тақозо этади.
3. Ёш мустақил Ўзбекистоннинг халкаро нуфузини оширишда жаҳон ахборот макони, хусусан, оммавий ахборот воситалари ҳал килувчи ахамият касб этиши республикамиз ҳақида эълон қилинган матбуот чиқишлари мамлакатимиз ва халкимиз имижини вужудга келтириш, шакллантириш ва ривожлантиришда асосий омил бўлиб қолиши юзасидан таклифлар ишлаб чиқишни талаб этади.
4. Глобаллашув шароитида дунё ахборот маконини эгаллашга уринишлар, унга мутлак эгаликка интилиш кайфиятлари якқол кўзга ташланмокда. Бунинг халкаро медиамаконда ахборотнинг монополлашувига йўл очиши, айрим холларда эса қудратли давлатларнинг эндигина мустақиллик йўлини танлаган ва ривожланаётган ёш давлатлар манфаатлари билан ҳисоблашмаган ҳолда иш тутишлари натижасида юзага келадиган, мамлакат имижига салбий таъсир этиши мумкин бўлган омилларни аниклашни тақозо этади.
5. Журналистика, PR ва рекламада мавжуд имиж назариялари бир-бирига ўхшамаса-да, аксарият ҳолатларда улар умумий мавзу, ҳудуд ёки товар қиёфаси имижи билан бевосита боғлик бўлиши хорижий медиамаконда мамлакат имижи билан узвий холатни доимий равишда мониторинг қилиш ва ахборот сиёсатига ўз вақтида ўзгартиришлар киритиб бориш зарурлигини кўрсатади.
6. Қайд этиб ўтилган назарий карашларнинг турфалигини эътиборга олган холда уларнинг маълум бир кўринишини тўғридан-тўғри қабул килиш ёки исталган шароитга тадбиқ этиш мумкин эмаслиги ҳар кандай мамлакат, айниқса, Ўзбекистон каби ривожланиш йўлидаги ёш мустақил давлатлар имижини шакллантиришда назарий ва амалий масалаларни қиёслашни талаб этади.
7. Жамоатчилик билан алоқаларнинг назарий жиҳатлари ва ҳозирги жараёнлари Узбекистан шароитида ҳам мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг муайян тизимга солинганлиги миллий мактабимиздаги жамоатчилик билан алокаларга дойр назарий масалаларнинг янада чукуррок ўрганилиши зарурлигини кўрсатади.
8. Хорижий мамлакатларнинг оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислохотларга нисбатан муносабатларнинг бир-бирига ўхшамаслиги муаммосининг тахдили, шунингдек, ушбу тадкиқот муаллифи Ватанимиз мустақиллигининг 25 Йили давомида дунёнинг 20дан ортиқ давлатларида бевосита олиб борган кузатишлари натижаси шуни кўрсатадики, Ўзбекистон ҳаётига дойр Ғарб мамлакатлари оммавий ахборот воситаларида бир томонлама танқидий материаллар, МДҲ мухбирларининг “об-ҳавога қараб” ўзгарувчан чиқишлар, Осиё давлатлари газеталарида эса асосан ижобий маколалар берилади. Чет эл ОАВдаги бу каби тенденциялар ҳамон деярли ўзгармай қолаётганлиги қайд этилган ҳолда, мазкур ҳаракатларга қарши медиа тадбирларни жорий этиш имконини беради.
9. Ҳозирги даврда жаҳон медиа маконини йирик ахборот марказлари бошкармокда. Бундай оғир шароитда ахборот таъминоти маълум мақсадга йўналтирилган ҳамда бир томонламалиги эҳтимоли юкори бўлишидан ташкари, ахборот дунё жамоатчилигига айнан ана шу ОАВ эгалари хоҳлаган кўриниш ва талкинларда етказилади. Бундай ҳолат мамлакатнинг нафақат ташқи, балки унинг ички имижига ҳам путур етказиши ушбу холатнинг салбий таъсирини миллий ОАВ ёрдамида камайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишни такозо қилади.
10. Ўтган давр мобайнида халкаро оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон имижи эволюцион тарзда ўзгарди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида мамлакатимиз жаҳон ҳамжамияти нигоҳида зеки совет тизимидан чиқкан оддий, саноати ривожланмаган республика сифатида гавдаланган бўлса, у кейинги йилларда иктисодий ва сиёсий жиҳатдан баркарор, кучли давлат мақомига кўтарилганлиги ва ушбу йўналишдаги ишларни такомиллаштиришни талаб этади.
11. Замонавий мультимедиа имкониятлари туфайли республика, вилоят ва туман газеталарининг ўқувчилар географияси бирмунча кенгайгани ҳамда босма даврий нашрларда интернет материалларидан доимий фойдаланиш кузатилмокда. Бирок, республикамизда матбуотга Караганда радио ва телевидениенинг Интернет хизматидан кўпроқ фойдаланаётганлиги газеталарнинг хам Интернетдаги фаоллигини оширишни такозо этади.
12. Веб аудитория қамрови ўзбекистонликлар қатори бошқа кардош миллат вакиллари хамда турли хорижлик қизиқувчилардан иборатлиги радиоэшиттиришларнинг Интернет оркали кенг ёйилиши, халкимизнинг бой тарихи ва маданиятини дунё миқёсида танитиш имкониятини беради.
13. uza.uz ҳамда jahonnews.uz ахборот агентликларининг сайтлари мисолида миллий ахборот сегментининг таракқиёти ҳамда истиқболи билан боғлиқ масалалар тахдили ҳамда экспертлар фикрига таянган холда айрим қўшимча технологик ва услубий ишларни, жумладан, замондошлар талаби ва дидига мое бўлган янгиланишларни амалга ошириш зарурлигини кўрсатади.
14. Ижтимоий тармоқларнинг мамлакат имижини шакллантириш, мустақил давлатимиз қўлга киритаётган оламшумул ютукларни жаҳон медиа маконига кенг тарғиб қилишдаги ўрни тобора ортиб бориши баробарида бу йўналишдаги ишларни такомиллаштириш заруратини кўрсатади.
15. Мамлакат имижини яратишда журналисток жанр, услуб, тил ва тасвир воситасида умумсамарадорликни ошириш, халкаро медиа маконда мамлакат имижини кўтариш, шакллантиришга дойр хабарларни сифатли тайёрлаш ҳар қандай муаллифдан юксак ижодий маҳоратни талаб қилади.
16. Хорижий тилларда ахборот узатаётган хар бир миллий ОАВ материалларини жанр, тил ва услуб жиҳатидан кайтадан кўриб чикиш, тахдил қилиш, хорижий тилларда сўзлашувчи муҳаррирлар хизматидан тизимли равишда фойдаланишни талаб килади.
17. Жахон медиа маконида Ўзбекистон имижи билан боғлиқ ахборотлар таркатиш, бу борадаги барча ишларни умум эътироф этилган этика ва касб этикаси меъёрлари асосида ташкил этиш зарурлиги таъкидланади.
18. Ўзбекистон жахон медиа майдонида ўзининг ижобий имижини шакллантириш учуй етарли даражадаги куч ва салохиятга эта бўлган мамлакатдир. Бинобарин, бу борадаги ишларга мавжуд ёндошувни концептуал жиҳатдан янги боскичга олиб чикадиган пайт келди. Булар давлат бошқаруви органлари, турли вазирлик ва ташкилотлар, муассасалар ахборот хизматларининг медиа макондаги мамлакат имижини шакллантиришга йўналтирилган фаолиятини қайта кўриб чиқиш, уларни баҳолаш, тегишли хулосалар хамда тажриба асосида янада фаоллаштиришни тақозо этади.

1-59 15 0

Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш асосида аҳоли турмуш даражасини ошириш истиқболлари

Юлдуз Урунбаева

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон амалиётида мамлакат аҳолисининг турмуш даражаси катор мухим омиллар уйғунлигида тавсифланувчи хизмат кўрсатиш соҳасининг кўлами, унинг муҳим макроиқтисодий кўрсаткичлардаги улуши, аҳоли жон бошига хизматларнинг ҳажми оркали аниқланади. Хизмат кўрсатиш соҳаси муайян давлат иқтисодиётига катта ижобий таъсир кўрсатади ва тўғридан-тўғри аҳоли турмуш даражасининг ошишига хизмат килади. Бинобарин, ривожланган мамлакатларда соҳанинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 74 фоизни1, умумий бандликда 70-75 фоизни ва жами корхоналар таркибида 90-95 фоизни ташкил этади2.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳасини тубдан ислоҳ қилишнинг, ўтиш даври кийинчиликларини бартараф этишда ушбу соҳадан самарали фойдаланишнинг, соҳа тармоқлари ва уларнинг таркибидаги хўжалик субъектлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг, хизматлар соҳасини устун ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Ҳозирги даврда мамлакатимизда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг назарий-методологик, услубий, иктисодий ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича қатор, жумладан, қуйидаги устувор йўналишларда тадкиқотлар олиб борилмокда: хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш ва унинг миллий иқтисодиётдаги мавқеини мустаҳкамлаш; соха тармокларини модернизациялаш ва замонавий техника ва технологияларни жорий этиш; хизмат кўрсатиш соҳасининг ижтимоий муаммоларини ҳал этишдаги ролини мунтазам равишда ошириб бориш, аҳоли истеъмоли таркибида хизматлар улушини кўпайтириш ва бошқалар.
Жаҳонда хизмат кўрсатиш соҳасини янада ривожлантириш, унинг иқтисодиётдаги улушини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини кўпайтириш асосида аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини юксалтиришга замин яратадиган замонавий илмий-тадқиқотларга алоҳида эътибор каратилмокда. Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш нуқтаи назаридан ушбу масаланинг методологик-услубий ва амалий жиҳатларининг тадкиқи бугунги кунда долзарблиги билан ажралиб туради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги 55-сон «2016-2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур тадкиқот натижалари муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш асосида аҳоли турмуш даражасини оширишга дойр илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
«аҳоли турмуш даражаси» тушунчасининг хизматларни ўзида акс эттирувчи янги тахрирдаги такомиллашган таърифи ишлаб чиқилган;
хизмат кўрсатиш соҳасида ялпи даромадларни шакллантиришни такомиллаштириш мақсадида мехнат бозоридаги вазиятни бахолашда «Меҳнат бозорининг тўйинганлик даражаси» ҳамда «Мехнат бозорида ишчи кучига бўлган талабнинг кондирилиш даражаси» кўрсаткичларини қўллаш таклиф этилган;
кам даромадли оилаларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш механизмининг самарадорлигини ошириш мақсадида давлат бюджетидан ажратилган маблағларни таксимлашда ушбу тоифадаги оилаларнинг қўшимча даромад олиш имкониятлари мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда ёндашиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
хизмат кўрсатиш сохасини ривожлантиришнинг 2018-2021 йилларга мўлжалланган илмий асосланган прогноз кўрсаткичлари аниқланиб, келажакда ахоли турмуш даражасини яхшилашда хизмат кўрсатиш соҳасининг ролини ошириш истиқболлари асослаб берилган.
Хулоса
Мамлакатимизда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш асосида аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулоса ва таклифлар берилди:
1. Жамият тараққиёти ҳозирги босқичининг ўзига хос хусусиятларидан бири - хизмат кўрсатиш соҳасининг нафақат мамлакат иқтисодий юксалиши, балки ундаги ижтимоий жараёнларни такомиллаштиришдаги роли ҳам узлуксиз тарзда ошиб бораётганлигидадир. Ушбу соха мамлакат иқтисодий салоҳияти ва қудратини жаҳон миқёсига кўтараётган ва айни бир пайтда, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини шакллантиришда фаол иштирок этаётган ҳамда уни оширишда юкори самара бераётган соҳадир. Шу жиҳатдан ушбу соҳа билан боғлиқ муаммоларни тадқиқ килиш, уларнинг бозор талабларига жавоб берадиган мажмуавий ечимларини топиш ва амалиётга самарали жорий этиш бугунги куннинг, айниқса, истиқболда аҳоли турмуш даражасини оширишнинг стратегик аҳамиятга эга ўта долзарб масалаларидан бири сифатида қаралмоғи лозимдир.
2. «Хизмат» ва унта тааллуқли бўлган «хизмат кўрсатиш», «сервис» ҳамда «ахоли турмуш даражаси» каби тушунча ва иқтисодий категорияларнинг мохиятини очишда айнан хизмат кўрсатиш соҳаси билан ахоли турмуш даражаси ўртасидаги ўзаро чамбарчас боғлиқлик ва узвий алоқадорликни акс эттириш ўта муҳим хисобланади ва ушбу зарурият постиндустриал жамиятнинг мазмун-мохиятидан келиб чикади. Ушбу нуқтаи назардан келиб чиккан холда, «хизмат - бу ахоли, давлат ва жамият эҳтиёжларини максимал даражада қондиришга йўналтирилган, аҳоли турмуш даражасининг (барча табакаларининг маданий хордиқ чиқаришига, соғлиғига, илмий салоҳиятига, кайфиятига, ҳар кунлик рўзғор ташвишлари учуй сарфлайдиган қимматли вақтларининг тежалишига) юксалишига кўмаклашадиган жараёндир», «ахоли турмуш даражаси - кенг камровли ижтимоий-иқтисодий категория бўлиб, у ахолининг моддий ва маънавий неъматлар, турли-туман хизматлар билан таъминланганлик даражаси (истеъмол хажми) хамда кулай ва хавф-хатарсиз ҳаёт кечириш учун зарур шароитларнинг мавжудлигини ифодалайди», деган таърифлар берилди.
3. Хизмат кўрсатиш сохасининг табиати ўта мураккаб бўлиб, унинг ахоли турмуш даражасига таъсири йўналишлари, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини такомиллаштиришдек муҳим муаммони ҳал этишда тутган ўрни бекиёс ва у бир неча йўналишларда намоён бўлади. Тадкиқотлар жараёнида улардан энг муҳимлари назарий жиҳатдан асослаб берилди: ахолининг хизматларга бўлган эҳтиёжларини ва талабларини қондириш, аҳолининг истеъмол харажатларини тежаш ва бўш вақтини қўпайтириш; аҳолининг бўш вактидан самарали фойдаланиш учун шароит яратиш; аҳоли бандлигини ошириш ва даромадларини кўпайтириш.
4. Хизмат кўрсатиш соҳасининг аҳоли турмуш даражасига таъсирини баҳолаш муҳим. Ушбу максадда аҳолининг хизматлардан фойдаланиш даражасига караб тўрт гуруҳга таснифланди ва унинг ҳар бир табақасига мос келадиган хизмат турлари ва бошка кўрсаткичлар аниқланди. Оила даромадлари қанча юқори бўлса, уларнинг истеъмолида хизматларнинг, айниқса, юкори сифатли пулли хизматларнинг хам улуши шунча юқори бўлади. Аксинча, эҳтиёжманд оилаларнинг истеъмолида моддий неъматлар устунлик қилади, пулли хизматлар чекланган микдорда истеъмол қилинади. Сўров натижалари ҳам юқори турмуш даражаси тоифасидаги оилаларда биз танлаган 57 турдан иборат барча хизматлардан 50 туридан (87,7 фоиз), эҳтиёжманд оилаларда эса уларнинг 12 туридан (21,0 фоиз) фойдаланганлигини кўрсатди. Хизматлардан фойдаланиш индекси = (50-12) / (57-12)=0,84.
5. «Юқори турмуш даража», «тўқ турмуш даража», «ўрта», «эҳтиёжманд турмуш даража» каби иқтисодий терминларнинг мазмун-моҳияти, шаклланиш жиҳат ва йўналишлари, хусусиятлари, ўрни ва аҳамиятининг илмий-назарий қирралари тадкик этилиб, ушбу нуқтаи назардан келиб чикқан ҳолда, «Юқори турмуш даража - инсон шахс сифатида ҳар томонлама камол топиб, ўзининг (юқори сифат) ноз-неъмат ва барча хизматларга бўлган талабларини хеч қандай чекловларсиз тўла кондириш имкониятига эта бўлиш», «Эҳтиёжманд турмуш даража - инсон барча ноз-неъматларни яшаш минимуми даражасида истеъмол қилиши, уларнинг истеъмоли таркибида давлат томонидан кўрсатиладиган бепул хизматларнинг улуши бошка гурухдарга нисбатан сезиларли даражада юқори бўлишини англатади» деган таърифлар берилди.
6. Ахоли турмуш даражасини оширишга дойр муаммоларни хал этишда айнан эҳтиёжманд ҳолатда ҳаёт кечираётган оила қатламлари (Самарканд вилояти бўйича эҳтиёжманд оилалар сони 8111тани ташкил этган ҳолда нафака олувчилар сони 55433тани ташкил этган) аниқланди. Масалага бундай ёндашув катор афзалликларга эта бўлиб, жумладан ижтимоий хизматларни кўрсатиш механизмини такомиллаштириш асосида кам даромадли оилаларнинг турмуш даражасини яхшилашга ажратилган молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини (натижада, эхтиёжманд оилалар (11087 киши) сонини 20 фоиз мақбуллаштириш ҳисобига 2017 йилда моддий ёрдам 90,0 млн.сўм, 2 ёшгача нафақа 322,6 млн. сўм, 14 ёшгача нафака 227,2 млн.сўм жами 639,9 млн.сўм бюджет маблаглари иқтисод килиш имконини берди) оширишга хизмат килди.
7. Кейинги йилларда Ўзбекистонда ва жумладан, Самарканд вилоятида хизматлар ҳажми тез суръатлар билан ўсиш тенденциясига эга. Факат 2010-2016 йиллар мобайнида хизматларнинг хажми Республикада 32466,8 млрд. вилоятида эса 1694,1 млрд, сўмдан 6060,0 млрд, сўмгача, ёки қарийб 3,6 баробарга кўпайди. Бунинг натижасида шу давр мобайнида ахоли жон бошига хизматлар хажми хам кескин ошди.
8. Республикада ва унинг минтакаларида хизматлар хажмининг жадал суръатлар билан кўпайиб борганлиги, айниқса, хизматлар умумий хажмида меҳнатни кўп талаб киладиган хизмат турлари улушининг ўсиш тенденцияси мавжудлиги ишсизликни пасайтириш ва ахоли бандлигини таъминлашга катта ижобий таъсир кўрсатган. 2010-2016 йиллар мобайнида республикада доимий ахоли сони 10,3 фоизга, иктисодиётда банд бўлган ахоли сони
14.4 фоизга ўсган бўлса, хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлганлар сони 11,9 фоизга кўпайди. Таҳлил натижалари айнан шундай ижобий жараёнлар Самарканд вилоятида хам мавжудлигини кўрсатди.
9. Хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган ахоли сонидаги микдор ўзгаришлар билан бир каторда, бандларнинг малакавий таркибида жиддий сифат ўзгаришлар содир бўлмокда. 2016 йилга келиб уларнинг тармокда банд бўлган ахоли сонидаги улуши молия ва суғурта хизматлари соҳасида
44.5 фоизни, тижорат хизматларида 43,7 фоизни, халк таълими хизматларида 47,2 фоизни, ахборотларни етказиш хизматлари сохасида эса 62,8 фоизни ташкил этди. Хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган ахоли малакавий таркибида кечаётган бундай ўзгаришлардан бизнинг хулосаларимиз шундан иборатки, улар, бир томондан, хизматлар сифати ва самарадорлигининг ошиши ва ахоли турмуш даражасига ижобий таъсирининг кучайишига сабаб бўлса, иккинчи томондан, шу соҳада банд бўлганларнинг ўртача иш хаки ва даромадларини кўпайтиради (демак, уларнинг ҳам турмуш даражаси ошади).
10. Самарканд вилояти ялпи ҳудудий махсулотида хизматларнинг улушига барча омиллар ичида учтаси нисбатан кучли таъсир кўрсатган: хизматлар хажмининг 1 фоизга ошиши ялпи худудий махсулотда хизматлар улушининг 0,004 фоизга ошишига, ахолига пулли хизмат кўрсатишнинг 1 фоизга ошиши унинг 0,012 фоизга ошишига, хизмат кўрсатиш соҳасига йўналтирилган инвестицияларнинг 1 фоизга ошиши эса натижавий кўрсаткичнинг 0,003 фоизга кўпайишига сабаб бўлган.
11. Самарканд вилоятида хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиш истиқболлари жуда кенг. Вилоятда хизмат кўрсатиш соҳасида яратилган ялпи ҳудудий махсулот хажми 2017 йилга нисбатан 2021 йилга бориб карийб 1,4 мартага кўпайиши мумкинлиги прогноз килинди. Вилоятда хизмат кўрсатиш соҳаси истиқболларини аниқлашда корреляцион-регрессион таҳлил натижалари ҳамда ушбу вилоятда хизмат кўрсатиш соҳасида яратилган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини келажакда республика бўйича эришилган ўртача кўрсаткичлар даражасига етказиш имкониятлари борлиги асос килиб олинди.
12. Хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган аҳоли сони ва уларнинг иқтисодиётда банд бўлганлар умумий сонидаги улуши соҳада яратиладиган янги иш ўринлари сонининг мунтазам равишда ошиб бориши ҳисобидан таъминланади. Натижада Самарканд вилоятида 2021 йилгача 5100 та янги иш ўринлари яратилиши лозимлиги ҳисоб-китоблар ёрдамида асослаб берилди.

337-341 74 0

Фуқаролик жамиятини шакллантириш шароитида тарихий ва маънавий ҳаёт

Санобар Тураева

Мамлакатимизнинг мустақил тараққиёт йўлига чиқиши ҳаётимизнинг барча яъни ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий соҳаларида улкан ўзгаришларни амалга оширишга замин бўлди.

282-285 69 0

Фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида ёшлар ҳуқуқий тарбияси ва ҳуқуқий таълимини ривожлантириш масалалари(хориж тажрибаси мисолида)

Иброхим Атамирзаев , Хумоюн Нуриддинов , Хусниддин Турдалиев

Ҳозирги даврда ўсиб келаётган авлоднинг муаммоларини ўрганиш, тахлил қилиш ва шу асосда уларнинг ечимини топиш эҳтиёжи тобора ортиб бормоқда.Ёшлар жамият ҳаётининг муҳим субъекта эканлиги боне, уларнинг ижтимоий сифатларини жамиятнинг шакл шамойилига қараб тавсифлаш мумкин. Бу ўринда ёшлар таркибида ўқувчи ва талабалар алоҳида кўзга ташланади, уларнинг ижтимоий ҳолати ёки эгаллаётган касблари билан тавсифланади. Ёшларга дойр сиёсат йўналиши бир қанча ривожланган давлатларда XX аернинг 60-70 йилларида мустақил соҳа сифатида шаклланди.

1-42 49 0

Фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида аёллар фаоллигини ошириш муаммолари (ижтимоий-фалсафий таҳлил)

Абира Ҳусейнова

Тадқиқот объектлари: Ўзбекистон аёлларининг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маданий ҳаётдаги иштироки, фаолияти.
Ишнинг мақсади: Узбекистан Республикасида фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида аёллар фаоллигини ошириш масалаларини ижтимоий-фалсафий таҳлил этиш.
Тадқиқот методлари: илмий билишнинг диалектик, тарихийлик, мантикийлик, анализ ва синтез, комплекс ёндашув, ретроспектив таҳлил, сўровнома, интервью, суҳбат, кузатиш, қиёсий тахдил, контент-анализ усуллари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: фуқаролик жамиятининг тушунчаси ва социогенези, аёлларнинг ижтимоий фаоллигини оширишнинг омиллари таҳлил этилган. Феминизм фалсафанинг аёллар масаласини, ижтимоий фаоллигини ўрганишга қаратилган назарий қарашлар, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги давлат ва жамиятни бошқариш институтлари демократлашувининг асоси ва кўрсаткичи эканлиги очиб берилган. Ижтимоий-иқтисодий ислохотларнинг самарали ҳал этилиши аёлларнинг фаоллигига боғлиқлиги, фукаролик жамиятида маънавий-маданий ва ижтимоий-ахлоқий қадриягларнинг шаклланиши аёлларнинг фазилатлари, интеллектуал салоҳияти ва сиёсий-ҳуқуқий маданиятига боғлиқлиги асосланган.
Амалий ахамияти: Диссертация хулосалари ижтимоий-фалсафий қарашларни, аёл ва жамият, гендер фалсафаси, феминизм ҳақидаги таълимотларни бойитади. Улардан аёлларнинг фаоллигини оширишга қаратилган чора-тадбирларда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган амалий тавсиялар, якуний хулосалар Бухоро вилояти ҳокимлиги фаолиятида, Бухоро шахар хотин-қизлар қўмитаси, Фуқаролик жамиятини ўрганиш института Бухоро минтақавий ахборот тахлил маркази, Бухоро вилояти ИИБ «Одам савдосига қарши кураш» бўлимида, Бухоро вилояти «Истиқболли авлод» марказида, «Махалла» хайрия жамғармаси Бухоро вилоят бўлимларида «Аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш», «Ахлоқ-одоб доирасидаги хуқуқбузарликларнинг олдини олиш», «Одам савдосига қарши кураш» мавзуларида ўтказилган тадбирларда, ходимларнинг назарий билимлари ва касбий маҳоратини оширишда, норматив-хуқуқий хужжатлар ишлаб чиқиш ва таҳлил қилишга жорий этилган.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: илмий тадқиқот ишлари, хотин-қизлар ташкилотлари, сиёсий партияларнинг аёллар қанотлари, ННТлар, ўзини ўзи бошкариш органларининг диний-маърифат ва ахлоқий тарбия масалалари бўйича фаолияти.

66 0

Фуқаролик жамиятида ижтимоий шерикчиликнинг ривожланиш механизмлари

Энахон Нишанбаева

Фукаролик жамиятининг умумий тан олинган тамойилларидан бири ижтимоий шсрикчилик ҳисобланади. Дарҳақиқат, тадқиқотимиз объекта сифатида олинган ижтимоий шерикчилик муаммосининг концентуал тахдили шуни курсатадики, хорижий мамлакат олимлари томонидан ижтимоий шсрикчиликнинг шаклланишини назарий-мстодологик тушунишнинг гснсзиси ва детерминацияси жуда чукур ишланган. Бирок ҳанузгача ижтимоий шерикчиликнинг мазмун-моҳиятини ягона тушунчаси мавжуд эмас.

1-36 69 0

Фуқаролик жамиятига оид замонавий концептуал дискурснинг асосий йўналишлари (ижтимоий – фалсафий таҳлил)

Журабек Мавлонов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда юз бераётган глобаллашув ва ахборотлашув жараёнлари фукаролик жамиятига дойр янги парадигмаларни шакллантиришни тақозо этмокда. Уз навбатида, фукаролик жамияти институтларининг трансформацияси ижтимоий муносабатларни янада демократлаштириш, фукаро ва давлат ҳокимияти органлари ўртасида конструктив мулокотни шаклланишига олиб келмокда. Лекин, фукаролик жамиятининг айрим институтлари демократия никоби остида жаҳон ҳамжамиятининг ижтимоий баркарорлигига тахдид солмокда. Шу боне, жахон илмий жамоатчилиги томонидан фукаролик жамиятига оид янги парадигма ва универсал моделларни яратиш борасида кенг кўламли тадқикот ишлари олиб борилмокда.
Мустакиллик йилларида Ўзбекистонда демократии ислоҳотларни амалга ошириш, фукаролик жамияти барпо этиш ва унинг ролини янада мустаҳкамлаш каби мухим стратегик вазифаларни бажариш кун тартибига кўйилди. Фукаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришга оид мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий база яратилди, кўп партиявий тизим шакллантирилди, фуқароларнинг ҳуқуқий ва сиёсий онги тубдан ўзгарди, махалла ноёб фукаролик жамияти института сифатида жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинди, жамоат ташкилотларнинг давлат ахамиятига молик карорларни кабул килиш жараёнидаги иштирокининг механизми яратилди.
Дунёда демократик жамиятнинг асосий кўрсаткичларидан бири давлат ва фукаролик жамияти ўртасидаги конструктив мулоқотни ривожланганлиги хисобланади. Бу ўз навбатида илмий жамоатчилик томонидан конструктив мулоқот метод ва технологияларини ишлаб чиқишни тақозо этади. Шунинг учун хозирги кунда ривожланган мамлакатларда фаолият олиб бораётган аксарият тадқиқот марказлари эътиборини фукаролик жамияти институтлари ва давлат ҳокимияти органлари мулоқотининг самарадорлигини оширишга қаратган. Ўзбекистонда жамиятни модернизациялаштириш, давлат ва фуқаролар ўртасидаги демократик муносабатларни ривожлантиришга алоҳида эътибор каратилмокда. Айнан шунинг учун 2017 йил Ўзбекистон Республикаси Президента томонидан «Халк билан мулокот ва инсон манфаатлари Йили» деб эълон килинди. Бу эса ўз навбатида, мазкур сохадаги халқаро тажрибани чукур ўрганиш, миллий ва умуминсоний анъаналарни ўзлаштириш, илғор жаҳон халқларининг ютуқларидан самарали фойдаланиш асносида фукаролик жамиятини такомиллаштиришнинг оптимал йўллари ва усулларини излаб топишни заруратга айлантирмокда. Шу боис, бугунги кунда жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини оширишга каратилган илмий тадқиқотларни олиб бориш муҳим аҳамият касб этмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 23 июндаги ПҚ-107-сон «Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2017 йил 27 мартдаги ПҚ-2851-сон «Фукаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил института фаолиятини такомиллаштириш бўйича кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони ҳамда мавзуга оид бошқа норматив-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади фукаролик жамиятига оид замонавий концеп-туал дискурс доирасида шаклланган илмий ёндашув ва назарияларни ижтимоий-фалсафий жиҳатдан умумлаштириш ҳамда Ўзбекистонда фукаролик жамияти институтларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсияларни асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор «фуқаролик жамиятига оид концептуал дискурс», «фуқаролик жамиятининг ахборот парадигмаси» тушунчаларининг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари очиб берилган;
фуқаролик жамиятига оид концептуал дискурс доирасидаги замонавий ижтимоий-фалсафий ғоя ва қарашларга дойр глобаллашув ва ахборотлашув парадигмалари ишлаб чикилган;
норматив-меъёрий ҳужжатларни муҳокама қилиш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини кенгайтириш, фуқароларнинг демократик тафаккурини юксалтириш, ижтимоий муносабатлар тизимидаги муаммолар мониторингини ўтказиш тўғрисидаги фалсафий асосланган таклифлар ишлаб чикилган;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошкариш институтлари фаолиятини оптималлаштиришга оид инновацион механизмлар (замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш, ижтимоий шериклик тўғрисидаги меморандумлар тузиш, ахоли билан ишлаш PR-технологияларини жорий қилиш) ишлаб чиқилган.
Хулоса
Тадқиқот натижасида қуйидаги хулосага келинди:
1. Фуқаролик жамияти давлат ва жамиятга нисбатан фуқаролар ўзаро муносабатларининг яхлит мажмуи бўлганлиги боне унта нисбатан ягона таърифни қўллаб бўлмайди. Фукаролик жамияти ҳодисасининг тадқиқи ушбу соҳадаги концептуал ва амалий муаммоларнинг турли-туман эканлигини исботлади. Фуқаролик жамиятининг вужудга келиш ва ривожланиш жараёнларини ўрганишда илмий холисликни кучайтириш учун фуқаролик жамиятининг институционал ва ноинституционал унсурлари моҳияти хамда қонуниятларини талқин килишда илмий парадигмаларнинг ўзгариб туришига асосланган ёндашув таклиф этилди.
2. Фуқаролик жамиятининг дастлабки тарихий илмий парадигмаси сифатида антик даврдаги тасаввурларни келтириш мумкин. Фуқаролик жамиятини шаркда ахлоқий-маънавий, ғарбда ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий хусусиятга эга деб қараш шаклланган. Бу эса фуқаролик жамиятининг шарқона ва ғарбона антик парадигмалари шаклланишига замин ҳозирлаган. Ўрта асрларда ижтимоий-фалсафий қарашлардаги диний меъёрларнинг ҳукмронлиги фуқаролик жамиятининг моҳияти ва мазмунига сезиларли таъсир кўрсатган. Хусусан, христиан ва ислом динларидаги ғоя ва қарашлар фукаролик жамиятининг диний парадигмаси шаклланишига асос бўлган;
3. Янги давр мутафаккирларининг фуқаролик жамияти тўғрисидаги ижтимоий-фалсафий тасаввурлари демократиянинг концептуал-амалий воситалари шаклланиш жараёнига катта таъсир кўрсатган. Айнан шу даврда ижтимоий оламнинг давлат - фукаролик жамияти сифатида идрок этилишини таъминлаган бундай институтларнинг яхлит концепцияси шакллана бошлади. Бунинг оқибатида у фукаролик жамияти назариясининг мумтоз парадигмаси деб юритила бошланди.
4. Фукаролик жамиятининг функционал ўзига хосликларига карамасдан, унга тегишли шахсий эҳтиёжлар, манфаатлар ва мақсадларни кондириш фақат давлат томонидан кафолатланади. Шу боис, замонавий дунёда давлат ва фукаролик жамиятининг диалектик ўзаро алоқаси ҳамда боғлиқлиги кузатилмокда. Бу нафакат ижтимоий шериклик тизимининг вужудга келиши ва ривожланиши, балки фукаролик жамиятининг давлат бошқаруви самарадорлигига ижобий таъсирини хам таъминлайди.
5. Ўзбекистондаги «Купли давлатдан купли фукаролик жамияти сари» тамойилини амалга ошириш амалиёти демократия ва фукаролик жамияти ижтимоий ҳаётнинг чукур диалектик алоқа ва ўзаро боғлиқ хусусиятга эга бўлган турли ходисалари эканлигини кўрсатмокда. Аммо факат демократик шароитлардагина фукаролик жамияти самарали фаолият кўрсатиш ва турли ижтимоий кучларнинг талабларини бирлаштириш имкониятига эга.
6. Глобаллашув шароитида фукаролик жамияти тушунчасининг анъанавий асосларини ўзгариш жараёни замонавий ижтимоий муносабатларнинг мухим жихатидир. Бу фукаролик жамиятининг янги -глобаллашув парадигмаси вужудга келаётганлигидан дарак беради.
7. Ахборот-техник таракқиёт ҳамда турли ижтимоий тармокларнинг вужудга келиши фукаролик жамиятининг институционал ва ноинституционал таркибий қисмларининг кучайишига олиб келмокда. Бугунги кунда ахборот маконига кириш имкониятига эга бўлган кишиларнинг муайян гурухи жамиятдаги ижтимоий-сиёсий вазиятга жиддий таъсир ўтказиши мумкин. Бу эса ахолининг тарихий, ижтимоий-иктисодий ва ментал хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда фукаролик жамиятининг ахборот парадигмасини ишлаб чиқишни тақозо этмокда.

184-186 112 0

Ўрта Осиё аҳолисида ҳарбий санбат билими ғоялари вужҳдга келишининг ижтимоий-иқтисодий омиллари

Сардорбек Нурметов

Урта Осиёнинг қадимги дунёсида турмуш тарзини олиб борган аҳолининг турли тарихий давр ва унинг турли босқичларида ҳарбий санъатнинг вужудга келиши, шаклланиши ва ривожланиш тарихини ўрганиш тарих фани олдида турган долзарб вазифалардан биридир. Айниқса Ватанимиз мустақилликка эришганидан кейин миллий армиянинг ташкил этилиши ва унинг янги жамият пойдеворини қуриш ва уни мустаҳкамлаш каби вазифаларни бажаришда аждодларимизнинг ҳарбий санъат соҳасида эришган ютуқларига назар ташлаш муҳим аҳамият касб этади.

310-315 136 0

Укрепление регионального и международного сотрудничества в целях обеспечения безопасности, стабильности в Центрально-Азиатском регионе

Шукритдин Пахрутдинов , Комил Авазов

Вступлением человечества в новую стадию развития цивилизации, которое обострило проблемы его выживания. Это связано с рядом глобальных проблем, порожденных современностью или унаследованных от прошлого. По своему характеру глобальные проблемы современности различны: от угрозы ядерной войны, экологической катастрофы и до различных эпидемии. От растущего раскола мира на «богатые» и «бедные» страны до перспективы истощения традиционных и необходимости поиска новых источников энергии.

1-43 123 0

Ўзбекистонда парламент назорати институтини демократлаштириш жараёни

Атабек Хасанов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан маълумки, мамлакатни демократлаштириш жараёнида парламент халқ вакиллиги ва конун чиқарувчи орган сифатида фаолият юритади. Шу билан бирга, у назорат вазифаларини хам бажаради. Назорат функцияси — парламентнинг энг мухим ва масъулиятли вазифаларидан биридир. У замонавий парламентаризм тамойилининг ижтимоий-сиёсий хаётда қўлланишига хизмат қилади. Парламент назорати — қонунларнинг ҳаётга изчил татбик этилишини, инсон ҳукуқ ва эркинликлари ҳимоясини, давлатда конунийликнинг мустаҳкамланиши ва давлат бошкарувининг самарадорлигини таъминлайди.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда демократах тамойиллар асосида фаолият юритадиган парламент шакллантирилди. Ўтган давр мобайнида парламентами миллий хусусиятлар, орттирилган тажриба ҳамда ривожланган давлатлар амалиётига таянган ҳолда самарали натижаларга эришди. Хусусан, туб ислоҳотлар сифатида Олий Кенгаш ўрнига Олий Мажлис ташкил этилди ҳамда бир палатали парламентдан профессионал икки палатали парламентга ўтилди. Айни пайтда парламентнинг мустақил хокимият сифатидаги макомини янада ошириш, унинг ижро ҳокимияти билан ўзаро мувозанатини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш долзарб аҳамият касб этмокда. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг биринчи йўналишида парламент назоратини кучайтириш устувор вазифалардан бири экани белгилаб берилди1. Бугунги кунда давлат ҳокимияти органларини демократлаштириш ва модернизациялашнинг янги даври бошланди. Бунда «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халкимизга хизмат қилиши керак» деган ҳаётий тамойил давлат бошқарувининг муҳим мезони сифатида амалиётда жорий этилди. Бу борада мамлакатимизда парламент назорати институтини демократик тамойиллар ва қадриятлар асосида янада такомиллаштириш билан боғлиқ жараёнларни тадқиқ қилиш муҳим вазифалардан бири хисобланади.
Дунёдаги турлича бошқарув тизими ва шаклга эга бўлган давлатларда хам парламент томонидан ижро ҳокимиятини тизимли назорат килишни демократик принцип даражасига кўтариш муҳим хисобланади. Шу билан бирга, давлат ва жамият бошкарувида парламент назоратининг амалий ифодасини таъминлаш борасида кўплаб илмий тадкиқотлар олиб борилмоқда. Ушбу тадкикотларда назоратнинг мазкур института туфайли давлат ва жамият манфаатларининг уйғунлашуви билан бирга, ҳукумат иш фаолиятининг самарадорлиги хам ортиши устувор муаммолар сифатида кўтарилмоқда. Бунда турли давлат дастурларининг амалга оширилишидаги изчиллик таъминланишига ҳам жиддий эътибор қаратилади. Ўзбекистонда ҳам мазкур жараёндаги фаолиятни самарали ва тизимли ташкил қилиш, истикболларини белгилаш зарурати ушбу диссертация мавзусининг долзарблиги ва аҳамиятини белгилаб беради.
Ушбу диссертация «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги (2011), «Парламент назорати тўғрисида»ги (2016) қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли Фармони (2017), шунингдек, соҳага оид бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилади.
Тадқнқотнинг мақсади мамлакатимизда парламент назорати институтами демократии тамойиллар ва қадриятлар асосида такомиллаштириш билан боғлиқ жараёнларни тадқиқ қилишдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги куйидагиларда кўринади:
фукароларнинг конун лойиҳалари муҳонамаларида фаол иштирок этиши ва конунлар ижросини доимий кузатиб боришга асосланган парламент назорати самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган;
парламентга такдим этилган конун, қарор ва давлат дастурлари ижроси тўғрисидаги маълумотларнинг холислиги ва ишончлилигини мустақил эксперт хулосалари асосида экспертизадан утказиш парламент назоратининг самарали механизми эканлиги асосланган;
парламент назорати институтининг демократии тамойиллар асосида шаклланиши ва ривожланишининг босқичлари, принциплари, назарий-концептуал асослари сиёсатшунослик фанининг ўрганиш объекти нуқтаи назаридан тизимли равишда очиб берган;
Ўзбекистонда демократии ислохотларни чукурлаштириш жараёнида парламент назорати института фаолиятини жамоатчилин назорати билан уйғунлаштириш, уни таномиллаштириш бўйича таилиф ва тавсиялар ишлаб чииган.
Хулоса
Хорижий давлатлар ва Узбекистонда парламентнинг ривожланиши парламент назоратини таҳлил қилиш, бу соҳадаги миллим тажриба ва анъаналарни тадқиқ этиш куйидаги хулосаларни илгари суриш имконини берди:
1. Ўзбекистонда ҳукукий давлат барпо этиш шароитида давлат ҳокимиятининг учта тармоғи бир-биридан мустакил, бир-бирига масъул, бир-бирини назорат қила олиш ваколати ва кобилиятига эта бўлгандагина, давлат ҳокимияти органлари халққа амалда ва кафолатли хизмат килиши мумкин.
2. Тадкикотдаги парламент назоратининг ривожланиши ва амал килиши жараёнлари таҳлили кўрсатишича Қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг бошка ҳокимият тармоқлари, айниқса, ижро этувчи ҳокимият билан ўзаро тенглиги, уларнинг бир-бирларидан мустақиллиги, парламент назоратининг ижро ҳокимиятининг самарали хамда тўлақонли ишлашида муаммолар мавжуд ва уларнинг ечимларига дойр хулоса ҳамда тавсиялар шакллантирилди.
3. Узбекистонда парламентнинг давлат бюджетини кабул қилиш ва унинг ижросини назорат этиш ҳамда бошқа молиявий назорат билан боғлиқ бўлган мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш ва ижтимоий сиёсатни амалга ошириш кафолати сифатида намоён бўлиши бир катор омилларда муҳим ўрин тутди. Ижро этувчи хокимият устидан парламент назоратини амалга ошириш ваколатларининг берилиши сиёсий тизимда ҳокимиятларнинг учга бўлиниш принципини, уларнинг ўзаро бир-бирларини «тийиб» туриш, ўзаро мувозанати нисбатларини тургун ва барқарор саклаб туришга дойр ривожланган мамлакатлар тажрибаси хамда миллий анъаналар уйгунлиги асосида шаклланганлиги ва у баркарор равишда ишлайдиган принципга айланишига манба бўлиб хизмат килади.
4. Миллий қонунчиликда акс этган парламент назоратининг мухим шакли — парламент сўрови Қонунчилик палатаси, шунингдек, куйи палата депутати давлат хокимияти ва бошкаруви органларининг мансабдор шахсларига, уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуктаи назарини баён килиш талаби билан парламент сўрови юбориш шаклида амалга оширилади. Ислоҳотларни янада чукурлаштириш жараёнида ушбу ҳуқуқнинг кенгайиб бориши ва парламент назоратининг бошқа шакллари самарали тарзда кўлланилиши мумкинлиги хали бу соҳадаги амалиётни яна демократлаштириш зарурати мавжудлигини кўрсатади;
5. Ҳозирги даврга келиб, Узбекистонда конун чиқарувчи ҳокимиятнинг бошқа хокимият тармоқлари билан ўзаро мувозанатни таъминлаши, хокимият тармоқларининг ўзаро бир-бирларини «тийиб» туриши ҳукукий асосларининг кабул қилиниши муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, 2016 йилнинг 11 апрелидан бошлаб кучга кирган Узбекистан Республикасининг «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонунда қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг ривожланган мамлакатларга хос бўлган парламент назоратини амалга ошириш учун барча зарур бўлган ҳуқуқий асосларни ўзида мужассамлаштирди;
6. Юртимизда парламентни ислоҳ этиш, уни демократлаштириш ва янада такомиллаштиришни самарали олиб боришда мамлакатда парламент назоратининг қуйидаги асосий тамойилларининг роли янада ортиб боради: конун устуворлиги тамойили; холислик тамойили; мустакил фаолият юритиш тамойили; муаммони ҳар томонлама ва тўлиқ қамраш тамойили; назоратни амалга оширишда салоҳиятлилик тамойили; ҳамкорлик тамойили; ошкоралик тамойили; миллий-маънавий қадриятларга таяниш тамойили; бир-бирларининг таъсир кучларини англаган тарзда тийиб туриш тамойили.
7. Омбудсман институтининг халқаро меъёрлар ва тажрибалар асосида тўлақонли фаолият юрита бошлаши икки палатали профессионал парламент ташкил топиши билан алоқадорликда ўрганиш лозим. Ушбу институтни инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга дойр конунлар ижроси устидан парламент назоратини амалга ошириш фаолиятини янада самарали ташкил этиш борасида назарий муаммолар тизимлаштирилди.

1-28 59 0

Ўзбекистонда миссионерлик ҳаракатининг ижтимоий-фалсафий таҳлили

Соҳиба Яздонова

Тадқиқот объектлари: миссионерлик билан шуғулланаётган ижтимоий, диний ташкилот ва секталарнинг фаолиятини ижтимоий-фалсафий, илмий-назарий тахлил қилиб, объектив ва субъектов омилларини аниклаш.
Ишнинг мақсади: Миссионерлик фаолияти пайдо бўлиши, унинг шаклланишидаги шарт-шароитлар, бошқа мамлакатларга тарқалиши ва Ўзбекистонга кириб келишининг объектив, субъектов омиллари, ижобий, салбий таъсири муаммоларини илмий, фалсафий тахлил ва тадқик этиш.
Тадқиқот методлари: - тарихийлик, ворисийлик, мантиқийлик, объективлик, анализ, синтез, тизимли функционал ёндошув, киёсий таҳлил, социодинамик кузатув, прогнозлаш каби методологик тамойилларга таянилиб, қўйилган муаммонинг мазмунини очиш учун манбалар, статистик маълумотларни тахлил қилиш усулларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Миссионерлик тушунчасининг фалсафий моҳияти очиб берилиб, унга янги таъриф берилди ва унинг вужудга келиши узок даврларга бориб такалиб, унинг асл мақсади динни тарғиб қилиш эмас, балки сиёсий хавфли муаммо ва бурилишларни юзага келтириш, халкаро дипломаток алокаларга путур етказиш эканлиги илмий асосланди. Ёшларимиз уларнинг ғаразли тузоқлари таъсирига тушиб қолмасликлари учун бегона, ёт мафкураларга карши чора тадбир ва ғоявий тарғибот, тарбия воситалари ишлаб чиқилди.
Амалий аҳамияти: диссертацияда ишлаб чикилган илмий хулоса ва тавсиялардан олий ўкув юртлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, ўз-ўзини бошкариш органлари ва нодавлат ташкилотлар хафли диний тахдидларни олдини олиш тўғрисидаги маърузаларда фойдаланишлари мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлигн: тадқиқот натижаларидан олий таълимда ўқитиладиган «Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий маърифий асослари», «Маънавият асослари ва диншунослик», «Динлар тарихи» ва бошқа ижтимоий гуманитар фанларни ўқитишда, оммавий ахборот воситалари ходимлари, маҳаллалар иш фаолиятида фойдаланишган.
Қўлланиш сохасн: Диссертация натижаларидан ўкитувчилар, коллеж, лицей ва олий ўкув юртларида маънавият дарслари, маданиятшунослик фанлари бўйича ўқув-услубий қўлланма сифатида фойдаланишлари мумкин.

1-60 210 0

Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларни ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари

Одил Мусаев

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугун дунёдаги полиэтникдир. Полиэтниклик билан бирга миллатлараро
давлатларнинг 90 фоиздан ортиғи мультикультурализмни шакллантириши муносабатларда зиддиятли ҳолатларни келтириб чикармокда. Бунга Англиядаги Ольстер, Франциядаги Корсика, Испаниядаги Каталония, Италиядаги Жанубий Тиролия, Бельгиядаги Фламандия, Хитойдаги Уйғур автоном тумани ва Тибет, Болгариядаги турклар, Туркиядаги курдлар, Украинада Донецк ҳамда Луганск муаммолари жамиятнинг этник асосда бўлинишига ва давлатларда сепаратизмнинг кучайишига сабаб бўлаётгани мисолдир. Шу боис дунёда кечаётган глобаллашув ва интеграция жараёнларини, полиэтник жамиятлардаги социал вазиятларни, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш масалаларини ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан ўрганиш долзарб аҳамият касб этмокда.
Мустақиллик йилларида кўпмиллатли Ўзбекистонда миллатлараро тотувликни таъминлашнинг комплекс чора-тадбирлари ишлаб чиқилди. Хусусан, Республика байналмилал маданият маркази (1992), Республика миллий ғоя ва мафкура маркази (1996), Республика Маънавият тарғибот маркази (1998), Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қошида Миллий маданиятларни ривожлантириш бўйича координацион кенгаш (1997), Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатлар бўйича қўмита (2017) тузилди. Узбекистан Марказий Осиёдаги республикалар халклари ва этник гуруҳлари билан кардошлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун «Туркистон - умумий уйимиз» дастурини ишлаб чикди ва уни амалга ошириш учун Тошкентда Марказий Осиё маданияти Ассамблеяси ташкил этилди (1996). Алматида Узбекистан, Қозоғистон, Қирғизистон республикалари ўртасида «Абадий дўстлик» шартномаси (1998) имзоланди. Бу мамлакатимизда яшовчи барча миллат вакилларига ўз миллий урф-одатлари, тили, маданияти, қадриятларини тиклаш, ўз тарихий ватанлари билан алоқалар ўрнатиш ва ривожлантиришга кенг имкониятлар яратди.
Дунёнинг демократок давлатлари конунларида турли миллат хамда элат вакилларининг бир хил хукук ва эркинликларга эта эканлиги белгилаб куйилган. Шунинг учун миллатлараро муносабатларни ривожлантириш, турли миллат вакиллари ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фукаролик жамияти институтлари, жумладан, жамоат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, фукароларнинг маънавиятини янада юксалтириш, полиэтниклик шароитида миллатлараро тотувликни таъминлаш муаммоларини тадкик этиш фалсафа фанининг энг муҳим масалаларидан биридир. Кўпмиллатли Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларни ривожлантириш, миллатлараро зиддият ва ихтилофларни консенсус асосида хал этиш, турли миллат вакилларининг манфаат ва эҳтиёжларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда мавжуд муаммоларнинг илмий ечимларини топиш талаб этилмокда.
Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралдаги «Узбекистан Республикасида жамоат ташкилотлари тўғрисида»ги, 1992 йил 2 июлдаги «"Узбекистан Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги, 1994 йил 5 майдаги «Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида»ги, 1995 йил 21 декабрдаги «Давлат тили тўғрисида»ги (Янги тахрир), 1998 йил 1 майдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги, 1999 йил 14 апрелдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошкариш органлари тўғрисида»ги (Янги тахрир) қонунлари, "Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 22 майдаги «Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ва 2017 йил 7 февралдаги «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармонлари хамда мавзуга оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларни ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини очиб бериш ҳамда полиэтниклик шароитида миллатлараро тотувликни таъминлаш, полиэтник жамиятларда ижтимоий-сиёсий баркарорликни мустаҳкамлаш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
полиэтниклик шароитида миллий сиёсат концепциясини яратиш ижтимоий зарурат эканлиги илмий асосланган ва унинг асосий тамойиллари (мультикультурализм, толерантлик, плюрализм, тент ҳукуқлилик) такомиллаштирилган;
давлат ва фуқаролик жамияти институтлари, ўзини ўзи бошқариш органларининг этномуносабатларни ривожлантириш механизмлари (эмпирик, стратегии, тизимлилик) ишлаб чиқилган;
этномаданий плюрализм ва этносиёсий парадигма миллатлараро муносабатларни ривожлантиришнинг ижтимоий, сиёсий, ҳукуқий негизи эканлиги илмий асосланган;
миллий мафкурадаги тенг ҳукуқлилик, толерантлик, этноплюрализм, мультикультурализм гояларининг миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаши илмий асосланган;
миллий маданий марказларнинг этномуносабатларни консолидациялаштирувчи конструктив институтлар сифатидаги ижтимоий мақомини (қўмита ёки вазирлик даражасида) ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларни ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Бугун миллатлараро муносабатларни рационал бошкариш ва йўлга қўйиш глобал муаммолардан бирига айланган. Мазкур муаммога рўпара келмаётган китъа, ўлка, давлат йўқ. Тоталитар давлат - СССРнинг таназзулга учраши эса миллатлараро муносабатларни кескинлаштириб, баъзи давлатларда фукаролараро низоларни келтириб чиқарган. Бунта коммунисток мафкура олиб борган ғайримиллий сиёсат сабаб бўлган. Айрим халкларга миллий хусусиятлар ўрнига «байналмилал», аслида эса руслаштиришдан иборат урф-одат, расм-русмлар кириб кела бошлаган. Бирок, шунта қарамасдан, ўзбек миллати ўз миллийлигини сақлаб кола олган. Этномаданий қадриятларнинг мустаҳкамлиги, азалдан бошка халқлар билан хамкорликда, тинч-тотув яшашга интилиши, юксак маънавий фазилатлари ўзбек халкининг бошқа миллат, халқлар билан аҳил, инок, ижтимоий барқарорликда ҳаёт кечиришига имкон бермокда.
2. Узбекистан Республикасида ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий, маданий соҳаларда кенг ислохотлар олиб борилмокда, бозор муносабатларини янада такомиллаштириш, уни жаҳонда тўпланган илғор тажрибаларга таянган холда, миллий имкониятлар, хусусиятлар асосида янада ривожлантириш имконияти вужудга келган. Иктисодий сохада бозор муносабатларининг такомиллаша бориши, ижтимоий-сиёсий сохада ислоҳотларнинг амалда ижобий натижаларга эришуви, ҳукук сохасида инсон эрки, ҳуқуқини таъминлаш кафолатларининг яратилиши, жамият маънавий-руҳий мухитидаги покланиш - буларнинг барчаси юртимизда миллатлараро муносабатларни такомиллаштириш, миллий тотувликни карор топтириш учун зарур шарт-шароитлар яратади.
3. Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларни ўрганиш бўйича жамиятшунос, файласуф олимлар олдидаги муаммолар тўғрисида фикр юритадиган бўлсак, аввало шуни таъкидлаш керакки, ҳануз айрим тадқиқотлар тавсифий характер касб этмокда. Илмий-фалсафий мазмунда бажарилган ҳар кандай тадкикот муайян бир амалий аҳамиятга эга бўлиши ва унинг натижаларидан жамият ҳаётининг барча жабҳаларида рационал фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки айнан истиқлол шарофати билан миллатлараро муносабатлар масаласида тубдан янгиланган, моҳиятан ўзгача, янги этносиёсий парадигма яратилди, у миллий тараққиётнинг имманент қонунларига, умуминсоний кадриятларга мувофиқ келади.
4. Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни ривожланти-ришнинг муҳим шарти ўзбек халкининг юксак маънавияти, этномаданиятидир. Ўзбек этномаданияти кўп асрлар давомида, интеграция, кўчишлар, савдо-сотиқ, фан, маданият соҳасидаги алокалари давомида шаклланди, тарих синовларидан ўтди, миллатни шакллантирди. Унга бағрикенглик, инсонпарварлик, қўни-қўшнилар билан инок яшаш, зулмни, адолатсизликни қоралаш, интеграция ва инновацияга мойиллик хосдир.
5. Ўзбекистонда янги этносиёсий парадигма барча объектив ҳамда субъектив сабабларни эътиборга олади, жахондаги ривожланган, полиэтник мамлакатлардаги тажрибаларга, улардаги позитив анъаналарга таянади. Мазкур парадигманинг мохиятини полиэтник шароитда миллатлараро тотувликни таъминлаш механизмларини ўрганиш, татбик этиш ташкил қилади. Шу билан бирга, у тарихий-ижтимоий, сиёсий тажрибага таянади ва функцияларини миллий демократик тарақкиёт мақсадидан олади. Миллатлараро муносабатларни ривожлантиришга нодавлат ташкилотлари, фукаролик институтлари, ўзини ўзи бошқариш органлари, ижтимоий ҳаракатлар ва уюшмалар катта ҳисса кўшиш имкониятига эга.
6. Миллатлараро муносабатларни ривожлантириш этносиёсатда миллийлик ва байналмилалликнинг нисбатини тўғри олиб боришни такозо этади. Шўроларнинг миллий сиёсатдаги энг катта хатоси мазкур нисбатни мутлақ бузиб, уни синфийлаштирганида эди. Мустақиллик миллийлик ва байналмилалликнинг маданият сохасидаги нисбатига хам янгилик киритди, яъни маданият хам шаклан, хам мазмунан миллий бўлиши лозим. Аммо этномаданият байналмилаллик тамойилларига таянгандагина равнақтопади.
7. Мамлакатимизда истиқомат қилаётган миллатлар, халкларнинг қўлга киритган энг муҳим ютуқларидан бири - уларнинг миллий ўзлигини англаши ва миллий маданиятини ривожлантириш имконига, ҳукуқига эга бўлганидир. Натижада, республикамизда 137 МММ ташкил топган. Бугун улар этномаданий плюрализм, миллатлараро муносабатларни ривожлантириш-нинг муҳим институтларига айланган.
8. Узбекистан Республикасининг янги этносиёсий парадигмаси махсус ўрганилиши лозим. Ундаги миллий демократик таракқиётга мувофиқ келадиган ўзига хосликлар, имманент хусусиятлар глобал ривожланишга хизмат килади, шу тариқа Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини янада оширади.

1-26 71 0

Узбекистонда жамоатчилик фикри миллатлараро муносабатларни ривожлантириш омили сифатида

Марифат Ганиева

Тадкикот обьектларн: Ўзбекистонда турли миллатларнинг этник идентификация жараёни ва фукаролик жамиятини барпо этишнинг замонавий боскичидаги миллатлараро муносабатлар.
Ишнинг макса ди: жамоатчилик фикринининг ўз вазифаларини бажариши концепциясини ишлаб чикиш ва Ўзбекистон жамиятида миллатлараро муносабатларнинг характери ва мазмунига таъсирини тахлил килиш.
Тадкикот методлари: Ишда сиёсий. ижтимоий-иктисодий ва тарихий ёндошувларнинг компаратив методлари, сўров. интервью каби эмпирик тадкикот методлари, жамоатчилик фикри мониторинги, эмпирик тадкикот натижаларини тахлил килишнинг статистик усулларидан фойдаланнлдн.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: тадкикотда мазкур муаммога замонавий вокеликни инобатга олган холда тамойилан янгича ёндошилган. жамоатчилик фикрининг социал институт сифатида вазифаларини бажариши сифатини бахолашнинг янги мезонлари, Ўзбекистонда миллатлараро хамкорлик самаралорлигини ошириш йўналишлари ишлаб чикилган.
Амалий ахамиягн: тадкикот натижаларидан давлат ва жамоатчилик ташкилотлари томонидан миллатлараро муносабатларни бошқаришни мукаммаллаштиришда, шунингдск этносоциал тадкикотларнинг сифатини таъминлашда фойдаланиш мумкин.
Татбик этиш даражаси ва иктисодий самарадорлигн: социологик тадкикот нагижалари Узбекистан Миллий унивсрситетида. ЮНИСЕФ ва Республика болалар ижгимоий мослашуви Маркази таълим-тарбиявий ишларига, шунингдек “Нжтимоий фикр” Жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг давлат ва жамоат ташкилотлари буюртмалари асосида ўтказилгаи катар фундамснтал, амалий ва инноваиион тадкикотлариви ишлаб чикиш ва амалга ошириш амалиётига жорий этилган.
Қўл.таниш (фойдаланиш) сохаси: тадкикот нагижалари регионал ва махаллий маъмурий тизимларда миллатлараро муносабатларни тартибга солиш сохасила бошкарув масалаларини хал ггишда. шунингдек фан вл гаьли.м мажмуасида илмий зсос сифатида хизмат кплиши мумкин

1-56 60 0

Ўзбекистонда давлат ва жамият ҳаётининг демократлашуви жараёнида ижтимоий ҳамкорлик тизимини ривожлантириш омиллари

Тасполат Матибаев

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги глобаллашув жараёнларининг чуқурлашиши шароитида дунёнинг қатор мамлакатлари ижтимоий ҳамкорликка оид давлат сиёсатини ишлаб чиқиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмокда. Шунингдек, ҳукумат ва фукаролик сектори ўртасидаги шериклик тўғрисида битимлар, баёнотлар, меморандумлар, хартиялар ва стратегиялар, ижтимоий шерикликнинг субъектлари, принциплари, йўналишларининг аник инструментлари, шу жумладан, молиялаштириш, томонлар масъулияти масалаларига алохида эътибор қаратилмокда.
Жаҳон илғор тажрибаси кўрсатадики, бошқарув органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва тижорат тузилмалари хамкорлигининг турли шаклларини кўллаш, умумманфаатларга хизмат килувчи шерикликни амалга ошириш демократик тараққиётнинг самарали йўлидир. Бугун таракқий топган мамлакатларда ижтимоий хамкорликни янада ривожлантириш, ундаги оптималлаштириш жараёнларига, манфаатлар мувозанатини таъминлашда консенсусга эришишнинг адаптацион ва контракцион усулларидан фойдаланиш мухим ахамият касб этмокда.
Мамлакатимиз мустакилликка эришгач, ижтимоий хамкорлик борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Икки палатали миллий парламент, кўп партиявийлик тизими, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи миллий марказ, Омбудсман, ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат ташкилотлари, бизнес ва тадбиркорлик ассоциациялари ташкил этилди. Маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ўсиб келаётган ёш авлодни турли кўринишдаги тахдидлардан химоя килишда фукаролар йигини ва ички ишлар органлари ўртасидаги ҳамкорликнинг самарали тизими шакллантирилди. Узбекистан Республикаси Конституцияси асосида демократик талабларга жавоб берадиган, фукаролик жамияти институтларининг эркин ривожланишини таъминлашга каратилган 250 дан ортиқ қонун ҳужжатларини мужассам этган салмоқли ҳукукий база яратилди. Бугунги кунда мамлакатимизда жамият ҳаётининг турли соҳаларида 9 мингга яқин нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолият кўрсатмокда. Лекин, шу билан бирга, ижтимоий ҳамкорлик тизимида муҳим аҳамият касб этувчи давлат билан халқ, жамият ўртасидаги мулокот етарли даражада эмас эди. Шу маънода 2017 йилнинг «Халк билан мулокот ва инсон манфаатлари Йили» деб эълон қилиниши, 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида давлат бошқаруви органларининг куйи бўғинлари фаолиятини тубдан яхшилаш, уларнинг халқ билан доимий мулоқотини таъминлаш, бу борада самарали ижтимоий хамкорлик механизмини мустахкамлаш устувор вазифа сифатида белгилаб қўйилгани, «Халк давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат килиши керак»1 тамойилининг давлат ва жамият ҳаётини демократлаштириш жараёнларига жорий этилиши ижтимоий ҳамкорлик тизимини ривожлан-тириш муаммоларини жиддий тадқиқ этишни тақозо килмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги (2013), «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги (2014), «Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги (2014), «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги (2016) қонунларида, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февраль ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги, 2017 йил 8 сентябрь ПФ-5185-сон «Узбекистан Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонларида ҳамда мавзуга оид бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда давлат ва жамият ҳаётининг демократлашуви жараёнида ижтимоий ҳамкорлик тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
"Узбекистан жамиятида ижтимоий иштирок, ижтимоий шериклик, ижтимоий ҳамкорликдан иборат ўзига хос муносабат шаклларининг амал қилиши очиб берилган;
фукаролик жамиятини барпо этиш жараёнида социал муносабатлардаги гомеостазис (мувозанат) ва социостазис (ўзини ўзи тартибга солиш) механизмлари воситасида ижтимоий ҳамкорликнинг таъминланиши исботланган;
Ўзбекистонда шаклланаётган ўрта мулкдорлар қатлами таъсирида ижтимоий ҳамкорлик тизимининг ривожланиш тенденциялари аниқланган;
давлат ва жамият ҳаётининг демократлашуви ижтимоий ҳамкорлик моделлари (бипартизм, трипартизм, полипартизм)нинг шаклланишига, улар ўз навбатида демократик бошқарувнинг амал қилишига таъсир этиши социологик тамойил экани асосланган;
жамият ҳаётида ижтимоий ҳамкорлик тизимини издан чиқарувчи салбий ижтимоий феноменлар (бюрократия, коррупция, уюшган жиноятчилик) ва бузғунчи ғоялар (диний экстремизм ва терроризм) таъсирининг олдини олиш мақсадида фуқароларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг таъсирчан медиа воситаларини кўллаш усуллари такомиллаштирилган.
Хулоса
«Ўзбекистонда давлат ва жамият ҳаётининг демократлашуви жараёнида ижтимоий хамкорлик тизимини ривожлантириш омиллари» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган назарий ва эмпирик тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосаларга келинди:
1. Бугун дунёда бир томондан, глобаллашув юз бераётган, иккинчи томондан, молиявий-иқтисодий инкироз давом этаётган мураккаб бир даврда, ижтимоий баркарорликни таъминлаш, давлат ва жамият хаётининг демократлашуви жараёни давлат бошқарувида ижтимоий хамкорликни мустаҳкамлашга боғликдир. Бунда давлатнинг ўзи хамкорлик намуналарини кўрсатиб, бош ислоҳотчилик вазифасини тўлиқ бажариши, Ҳаракатлар стратегиясини босқичма-босқич амалга ошириши зарур.
2. Узбекистан жамиятида ижтимоий хамкорлик ўзига хос тарзда уч босқичда намоён бўлади. Ҳамкорликнинг биринчи кўриниши ижтимоий иштирок бўлса, кейингиси ижтимоий шериклик, юқори босқич эса ижтимоий ҳамкорликдир. Буларнинг самарали равишда амал килиши ўзбек халқининг тарихи, анъаналари, урф-одатлари, кадриятлари ва менталитет хусусиятлари билан узвий богликдир.
3. Марксизм фалсафасига кўра, тараккиётнинг манбаи карама-карши томонлар ўртасидаги курашдан иборат. Бу карама-каршилик бир томоннинг иккинчи томон устидан инқилоб орқали эришадиган ғалабаси билан ҳал этилади. Бундан фаркли равишда, муроса фалсафаси жамиятда карама-карши манфаатларни уйғунлаштириш, ижтимоий зиддиятлар ва низоларни тинч йўл билан хал этиш, инсонларни муросаи мадорага келтириш гояларини илгари суради. Шу боис ушбу мураккаб боғланишларни таъминлашда, айниқса, иктисодий ислоҳотлар, сиёсий модернизациялашув, маънавий кадриятлар узвийлиги, мавжуд меъёр ва мезонлар трансформациясида баркарорлик қоидаларига таяниш талаб этилади.
4. Давлатимизнинг қонунларида ижтимоий меҳнат соҳасида ходим, иш берувчи, касаба уюшмалари ва давлатнинг шериклик муносабатларининг ҳуқуқий базаси социал ҳаётдаги кўплаб муаммоларни ечишга хизмат қилади. Мазкур муносабатларни асосий ҳуқукий актлар, ижтимоий шериклик қоида ва меъёрларини жорий қилиш механизмлари, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мувофиклаштиради. Ўзбекистоннинг ҳуқукий давлат сифатида демократлашуви ижтимоий ҳамкорликни ва унинг асосий шакли -ижтимоий шерикликни ташкил этишда бош омил бўлмокда.
5. Жамият ҳаётидаги турли хил қарама-қаршилик, зиддият ва низоларни тинч йўл билан ҳал этиш учун томонларнинг бир-бирига ён босиши, муроса йўлини тутиши талаб этилгани боис манфаатдор тарафлар битимга келишининг асосини тенг ҳуқуқлилик ва тент шартларга амал қилиш ташкил этади.
6. Давлат ва жамият ҳаётининг демократлашуви ижтимоий хамкорлик моделлари (бипартизм, трипартизм, полипартизм)нинг шаклланишига, улар ўз навбатида демократах бошқарувнинг амал қилишига таъсир этиши социологик қонуниятдир.
7. Ижтимоий хамкорлик субъектлари - фукаролар, бизнес тузилмалари, нодавлат ташкилотлар, давлат органлари фаолиятини қонун асосига қўйиш, уларнинг ўзаро муносабатларида тенг ҳуқуқлиликни таъминлаш оркали оптималлаштириш пировардида ҳуқукий давлат ва фукаролик жамиятини барпо этишга мустаҳкам замин яратади.
8. Жамиятда ижтимоий ҳамкорликни таъминлашда ижтимоий адолат, ижтимоий ҳимоя, ижтимоий барқарорлик, ижтимоий масъулият асосий демократии мезонлар бўлиб хизмат қилади.
9. Жамият ҳаётида ўзаро хамкорлик ижтимоий адолат қоидаларини хаётга реал жорий килишда фаолият юритаётган бизнес тузилмалари, жамоат ташкилотлари, сиёсий партияларнинг низомларида ҳам назарда тутилиши ва амалга оширилиши максадга мувофиқ.
10. Жамият ҳаётида бугунги кунда учраб турадиган протекционизм, бюрократизм, боқимандалик, мулкий жиҳатдан кескин табақалашув каби ижтимоий адолатсизлик кўринишларини бартараф этиш мақсадида фукаролик ва демократик институтлар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошкариш органлари, жамоат ташкилотларининг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига эришиш лозим.
11. Тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида «меҳнат», «мулк», «фойда» тушунчаларини кенг тарғиб этиш, айниқса, ёшлар дунёқарашида янгича иқтисодий тафаккурни шакллантиришга алоҳида аҳамият қаратиш муҳимдир. Шу билан бирга уларнинг ҳаётда ўз йўлларини топиб олиши, шахсий ва ижтимоий мавкега эришуви, карашлари, интилиш ва қизиқишларини қўллаб-кувватлаш зарур.
12. Жойларда меҳнат биржалари билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари ярмаркаларини тизимли ташкил этиш, вактинча ишсиз юрган ёшларни доимий ёки мавсумий иш ўринлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Шунингдек, Узбекистан ёшлар иттифоқи кенгаши иштирокида ёшларга касб-ҳунар ўргатиш, уларни тўгаракларга, ижтимоий аҳамиятли масалаларни тарғиб этиш марказларига фаол жалб этиш муҳим.
13.Ошкоралик ижтимоий хамкорлик учун қулай муҳит яратиши боне нодавлат ОАВ сонини кўпайтириш, бунда фукаролик позициясини билдиришга кенг имконият яратиш давр талабидир.
14. Турли миллат вакиллари ўртасидаги ўзаро муносабатларда зиддиятли ҳолатларнинг олдини олиш максадида батрикенглик ва ижтимоий адолат ғояларининг устуворлигига эришиш лозим.

1-28 49 0

Ўзбекистонда бюджет ва тўлов - шартнома шаклларида таълим бериш тизими самарадорлиги (социологик таҳлил)

Орзиқул Ҳакимов

Тадқиқот объектлари: Узбекистан Республикаси олий таълим муассасаларида давлат гранти ва тўлов-шартнома шаклида ўқитишнинг ҳозирги ҳолати ва тадрижий ривожи жараснлари, мамлакатимиздаги олий таълим олишнинг яхлит тизими тадқикот объсктини ташкил этади.
Ишнинг мақсади: мамлакатимизни модернизациялаш шароитида олий таълим тизимида жорий қилинган тўлов-шартнома шаклининг моҳиятини илмий таҳлил этиш орқали мазкур таълим мсханизмининг аҳоли ижтимоий-иқтисодий ҳамда интеллектуал ҳолатига кўрсатаётган таъсирини социологик тадқиқ этиш илмий асосланган хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот методлари: тадқиқот ўтказишда мавзуга доир хужжатларни ўрганиш, кузатиш, интервью ва анкета усули каби эмпирик-социологик усулларга таянилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: олий таълим тизимида давлат гранти ва тўлов-шартнома шаклининг қўлланилишидаги муҳим жиҳатлари, муаммолари тахлили амалга оширилди, самарадорлик жихатдан мукаммаллашган тўлов-шартноманинг математик модели яратилди кўллаш тамойиллари ишлаб чикилди.
Амалий аҳамияти: олий таълим педагогикаси, психология ва социология фанлари ривожида мавжуд назарий қоидалардан таклиф этилаётган математик модул асосида умумлаштириш, амалий тажрибаларни таснифлаш каби мақсадида фойдаланиш мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: Дисссртацияда кслтирилган илмий хулосалардан Абдулла Қодирий номидаги Тошкент Давлат маданият института “Касбий-педагогик таълим” факултетларида, “Хорижий мамлакатларда таълим тизими” фани ва Жиззах политехника институтида “Социология” курсининг “Таълим социологияси” мавзусини ўрганиш жараёнида фойдаланиш мумкин.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: тадқиқот натижаларидан илмий изланишларни олиб боришда, педагогик фаолиятда, назарий хулосалар ва амалий тавсияларни рсспубликадаги тегишли вазирликлар тасарруфидаги университет, институт, акадсмияларнинг илмий тадкиқот ишларида қўллаш мумкин.

1-31 59 0

Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизими: ҳолати, шаклланиш жараёни, ривожланиш истиқболлари (1991-2010 йиллар. жанубий вилоятлар мисолида)

Фахриддин Ёрматов

Объект исследования: объектом исследования является политика, проводимая правительством нашей страны по сильной социальной защите населения.
Цель исследования: состоит в научном исследовании и анализе формирования системы социальной защиты населения в Узбекистане в годы независимости, а также работы, проведенной государством и спонсорскими организациями по материальной поддержке малообеспеченных, нуждающихся граждан (на примере южных областей).
Методы исследования: при осуществлении исследования применялись методы историзма, научности, систематизации собранных материалов, комплексного обобщения, сравнительно-исторического подхода, периодичности, объективизма.
Полученные результаты и их новизна: на основе различных архивных материалов, текущих и статистических сведений в диссертации комплексно изучена система социальной защиты населения в Узбекистане на примере Сурхандарьинской и Кашкадарьинской областей; проведено обобщение и систематизация большого объема собранных материалов, анализировано своеобразие социальной защиты населения в оазисах.
Практическая значимость: результаты исследования и обобщенные материалы диссертации могут быть применены в системе образования, в процессе занятий, при создании спецкурсов, а также материалы работы могут быть использованы при написании соответствующих разделов истории Узбекистана.
Степень внедрения и экономическая эффективность: результаты исследования нашли свое отражение в выступлениях диссертанта на 19 научных конференциях и в 5- научных статьях.
Область применения: результаты исследования могут быть использованы при подготовке и написании научных трудов, учебников и методических пособий, раскрывающих сущность периода независимости в истории Узбекистана, а также в вузах при чтении спецкурсов о периодах независимости.