Barcha maqolalar

139-145 670 0

“ЯГОНА ДАРЧА” ТАМОЙИЛИ КОНЦЕПЦИЯСИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЎЗИГА ХОС МУҲИМ ЖИҲАТЛАРИ “ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ” АЖ МИСОЛИДА

Салай Маткаримов, Умсун Ирисметова, Сардорбек Ахмедов
Мақолада транспорт логистика соҳасида инвестицион жозибадорликни ошириш, инвесторлар сафини кенгайтириш, хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатдор ҳамкорликни амалга ошириш мақсадида “Ягона дарча” тамойили асосида юк эгаларига юк ташиш жараёнида хизмат кўрсатишни электрон тарзда тақдим этишга қаратилган автоматлаштирилган ахборот тизимининг ишлаб чиқилиши юзасидан амалга оширилган ишлар батафсил баён этилган.
1-81 161 0

“Тико” ва “Дамас” автомобилларининг ички ёнув двигателларини ташхислаш

Нурилло Икромов

Мавзунинг долзарблиги. Узбекистан мустақил бўлгач, жадал ривожланиш, давлат ва ижтимоий ҳаётининг барча сохаларини тубдан ўзгартириш, бозор муносабатига ўзига хос йўл танлаб, босқичма-босқич ўтиш тамойилини тутди.
Халқ хўжалигининг барча тармоқлари фаолияти янги босқичига ўтишни ўзаро манфаатдорлик, ташқи иқтисодий алоқалар асосида кўрмокда. Хорижий мамлакатлар билан иктисодий ва сиёсий алокаларнинг жадал ривожланаётган шу даврида республика автотранспорт сохаси тараққиёти мухим ахамиятга эта.
Давлатимиз рахбарияти ва президентимиз автомобилсозликни ривожлантириш ва транспортдан самарали фойдаланиш масалаларига катта эътибор бермокдалар.
Шу мақсадда Республикамизда бир катор автомобил компаниялари барпо қилиниб, уларнинг ишга туширилиши Узбекистан халқининг мухим ютукларидан биридир. Андижоннинг Асака шаҳрида "УзДЭУ авто Со" компаниясида сигил автомобилларнинг ишлаб чиқарила бошлаши Узбекистан аҳолисининг транспорт мустақиллигига эришишига олиб келибгина колмай, Республикамизни автомобил ишлаб чикарувчи стакчи давлатлар билан бир қаторда туришига имкон яратади. Албатта, бундай холат, бир томондан аҳолининг моддий, маданий бойлигини оширади, унинг транспорт воситаси хизматига бўлган талабини кондириб, турмуш фаолиятида бир катор кулайликлар яратса, иккинчи томондан снгил автомобилларга техник хизмат кўрсатиш (ТҲК), таъмирлашлар, ёнилғи- мойлаш махсулотлари, эҳтиёт қисмлари ва бошқалар билан таъминлаш каби бўлган ишларга эхтиёж орттиради.
ТҲК ва таъмирлаш ишларини бажариш учун автомобил эксплуатацияси давридаги умумий харажатлар ичида асосий кисмини, яъни 90 % га якинини ташкил этади. Мсхнат сарфини олиб ҳарасак, автомобилнинг хизмат даврида ТҲК ва таъмирлаш ишлари учун кстган меҳнат сарфи 96,5... 98,5 % ташкил этади.
Демак, автомобилларни самарали ишлатиш учун автомобилларни мунтазам равишда ташхислаш ва ўз вактида носозликларни бошланишидаёк бартараф этиш ксрак бўлади. Ватанимизда ишлаб чиқарилаётган автомобилларимиз жахон бозорида ўз ўрнига эга бўлиши учун уларнинг конструкцией ва эксплуатацион ишончлилиги халқаро стандартларга тўла жавоб берадиган даражада бўлиши зарур.
Республикамиз худуди ўзига хос иқлим ва йўл шароитларига эга бўлганлиги сабабли, автомобилларнинг эксплуатацией ишончлилиги мўтадил иқлим ва йўл шароитига нисбатан бир капча пасаяди, чунки Ватанимиз худуди қуруқ иқлим шароити, то\ли зоналари, чўл зоналаридан иборат бўлганлиги, хаво босими ва хароратининг ксскин ўзгариши ва энг асосийси хаво таркибида чанг миқдорининг кўплигидир. Чанг таркибидаги абразив зарралар автомобил деталлари ейилишини жадаллаштиради ва бунинг оқибатида уларнинг эксплуатацион ишончлилиги пасаяди. Шунингдек, абразив зарралар сую клик ва хаво билан бирга ишчи органлар ичига тушиб, уни ишдан чиқишини тезлаштиради. Шундай килиб Республикамиз иқлим ва йўл шароитида “Тико”, “Дамас” ва “Матиз” автомобилларининг эксплуатацион ишончлилигини таъминлаш учун махсус тадқиқот ишларини амалга оширишни такозо этади.
Рсспубликамизда автомобиллар ишончлилигини тадқикотлаш ишлари талаб даражасида эмас, чунки автомобил ишлаб чикариш мустақиллик даврига тў\ри келиб, энди ривожланмоқда. Рсспубликамизда бир қатор олимлар бу йўналишда илмий-тадқиқот ишлари олиб боришган ва олиб бормокдалар. Булардан: академик О.В.Лебедсв, профессор С.М.Қодиров, К.Х.Махкамов, доцент Я.П.Назаркулов, аспирант Б.Қаюмов, магистрант О.Эргашев ва бошқаларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Бу сохадаги мавжуд илмий изланишлар натижалари замонавий автомобиллар, жумладан, “Тико”, “Дамас” ва “Матиз” автомобиллари эксплуатацион ишончлилигини бахолашда етарли имкон беради. Лскин ушбу автомобиллар ИЁДларини ташхислаш бўйича етарли маълумотлар камлик қилади, шунингш учун бу борада илмий-тадқиқот ишларини тезлаштириш зарур.
Тадқиқотнинг максади ва вазифалари. Ушбу илмий тадқиқот ишларини бажаришдан максад, Узбекистан Республикасининг иқлим ва йўл  шароитларини хисобга олган холда, “Тико”, “Дамас” ва “Матиз” автомобилларининг ИЁДларини ташхислаш бўйича маълумотлар тўплаш ва унга таъсир этувчи етакчи омилларни аниқлаш асосида илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдир. Бу изланиш ва тавсияларнинг умумий мазмуни ва йўналиши қуйидагилардан иборат бўлади:
1. Узбекистоннинг турли иқлим ва йул шароитларида “Тико”, “Дамас” ва “Матиз” автомобиллари ИЁДларининг ишдан чикиши ва унинг сабабларини аниқлаш.
2. “Тико”, “Дамас” ва “Матиз” автомобилларининг ИЁДларини ташхислаш йўллларини аниклаш.
3. “Тико”, “Дамас” ва “Матиз” автомобилларининг ИЁДларини ташхислаш эвазига автомобилларнинг ёнил\и тсжамкорлигини ошириш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Изланиш ва тажрибалар шуни кўрсатдики, шу пайтгача автомобил ИЁДлари бирор носозликка учраб, улар тўхтаб қолганда, ишлаганда ҳам ночор ишлаганда, ёки улардан бирор бир ўзгача шовқин эшитилгандагина уларга ташхис қўйилар эди. Дархақиқат, уларни носозликка учрашининг бошланғич босқичларида ташхислаб ўтирилмас эди, балки навбатдаги ТҲКда рсжалаштирилган ишларни бажариш билан кифояланар эди. ТҲКларда эса ташхислаш рсжалаштирилмаган эди. Мазкур магистрлик дисссртациясининг илмий янгилиги- автомобил ИЁДлари ишлатилаётган, ёки уларга навбатдаги ТҲК пайтларида келгусида авж олиши кутилаётган носозликларни бошлангич боскичларидаёк аниқлаб бсришга мўлжалланган замонавий электрон ташхислаш воситасининг конструкциясини яратилиши ва унинг ёрдамида ИЁДда содир бўлаётган кимёвий ва иссиқлик жараёнларининг миқдорий катталикларини аниқлаш имкониятини мужассам этишдир.
Диссертация ишининг илмий янгилиги қуйидаги натижаларда акс этади:
Ҳозирги мавжуд ташхислаш воситалари замонавий автомобиллар учун тўғри келмайди, бунинг сабаби- улар асосан ИЁД бирор носозликка учрагандан сўнг уни аниклаш учун қўлланилади. Мазкур магистрлик дисссртациясининг вазифаси- ИЁДларини ишлатиш мобайнида ишончлилигини тадқиқотлаш, таҳлил этиш ва бошкариш учун ташхислашнинг янги самарали усул ва техник воситаларини топишдир.
ИЁДларининг ишончлилик кўрсаткичларини, иш жараёнида носозликка учрашини физик ва тасодифий хусусиятларини ташхислаш эвазига уларнинг кўрсаткичларини дунё ва Европа андозаларига етказиш Узбекистан автомобилсоз олимларнинг асосий мақсадидир.
Мазкур магистрлик дисссртацияси хам шу асосий мақсадни рўёбга чикаришга бир оз бўлсада ҳисса қўшишга бағишланган бўлиб, бунда бажариладиган ишларнинг асосий мақсади ва вазифалари қуйдагилардан иборатдир:
Енгил автомобиллар ИЁДларига ТҲК ва уларни таъмирлаш даврийрилигини оширишда ташхислаш усул ва воситаларининг ахамиятини
аниқлаш.
Носозликка учраган ИЁДини ташхислаш воситалари ва усулларини тахлил қилиш.
Ишлатилаётган ИЁДини ташхислаш воситалари ва усулларини тахлил қилиш.
Замонавий сигил автомобиллар ИЁДлари учун янги ташхислаш воситалари ва усулларини топиш.
Мавжуд ва янги ташхислаш воситалари ва усулларини ўзаро тақкослаш.
«Узавтотсххизмат» х/ж учун янги ташхислаш воситалари ва усуллари бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

185-191 159 0

Ҳарбий соҳада вақт қаторини интеллектуал таҳлил қилиш ва башоратлаш модели

Sherzod Yo'ldoshev
Мазкур ишда урушни башоратлашнинг молиявий вақт қатори интеллектуал таҳлил қилиш мисолида кўриб чиқилган бўлиб, иқтисодий секторни ривожлантириш ва даромад олиш мақсадида маблағни инвестициялаш ғояси келажакдаги мувафаққиятларни башорат қилиш ғоясига асосланади.
59-62 116 0

Электронно-микроскопическая характеристика тироцитов щитовидной железы в динамике постнатального роста в условиях хронической интоксикации

N Zokirova, K To'xtaev
Актуальность проблемы. Все более широкое использование различных химикатов в быту и сельском хозяйстве вновь придало проблеме изучения их неблагоприятного влияния на организм человека и животных чрезвычайно актуальный характер. За последние два десятилетия установлена большая группа химикатов, оказывающих токсическое действие преимущественно на эндокринную систему, прежде всего, на гипоталамо-гипофизарно-тироидную ось [3,4].
101-105 140 0

ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ АЙЛАНИШ ТИЗИМЛАРИНИНГ ТАЪМИНОТЛАРИ

Баҳодир Мўминов, Адилбек Даулетов
Маколада электрон жужжат айланиш тизимларининг таъминотга куйилган талаблари келтирилган. Ташкилотда кулланиладиган электрон жужжат айланиши тизими унга куйиладиган барча талабларга жавоб бериши, ташкилий, хукукий, техник, математик ва дастурий, эргономик, кадр, лингвистик, хавфсизлик каби таъминотларининг
имкониятлари хакида маълумот келтирилган.
133-136 169 0

ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИКЛАР ТУЗИЛМАСИ, УНИ ЯРАТИШ АЛГОРИТМИ ВА МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИ ИНФОЛОГИК МОДЕЛИ

Жавлон Гулямов, Файзулла Рахимов
Маколада электрон дарслик тушунчаси, тузилмаси,
афзалликлари ёритилган. Шунингдек, электрон дарсликни яратиш алгоритми келтирилган. Электрон дарслик компонентлари тах,лил килинган.
60-63 83 0

Шиналарнинг қолдиқ ресурсини башорат (прогноз) қилиш

Saydulloxon Akbarov , Javohir Kudratov, Maxmudjon Melibaev

Ушбу мақолада пневматик шиналарнинг колдик метрологик ўлчаш кийматлари колдик ресурсини бошорат килиш усуллари ёрдами аниклаш хакидаги маълумотлар батафсил ёрилган.

4-7 73 0

Шаҳар кўчаларидан ёмғир сувларини четлатишдаги ёғин сарфини ҳисоблашга доир

Абдуқаҳҳор Туляганов, Alimardon Esirgapov

Мақолада шаҳар кўчаларидан сувларни четлатишда сув сарфини қийматини ҳисоблаш  тенгламаси келтирилган. Тенгламага кирувчи ўзгарувчан параметларни Ўзбекистон шароити учун аниқлаш усуллари ёритилган

154-158 98 0

ШАХСНИ ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШ КЎП ПОҒОНАЛИ БИОМЕТРИК ТИЗИМИДА БЕЛГИЛАР ФАЗОСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИ

Собиржон Раджабов
Ушбу мақолада шахсни юз тасвири асосида идентификациялаш масаласини кўп поғонали биометрик тизим орқали ҳал этишда юз тасвирларидан белгилар ажратиб олиш ва белгилар фазосини шакллантиришнинг баъзи усуллари тавсифи келтирилган.
1-46 74 0

Ўзгарувчан ўзаро таъсир коэффициентли ер ости полимер қувурларининг сейсмодинамикаси

Неъматилла Нишонов

Диссертация мавзусииииг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда қувурлар орқали маҳсулот етказиб бериш самарали усуллардан хисобланиб, ишлаб чиқариш инфраструктурасининг ривожланишида алоҳида аҳамиятга эга. Ҳозирги вақтда газ, сув таъминоти, канализация, нефт маҳсулотларини етказиб беришда ва агрессив грунтларда полимер қувурларидан кенг кўламда фойдаланилмоқда. Шу жиҳатдан полимер қувурларнинг агрессив муҳитларда коррозия таъсирига чидамлилиги, узок муддат фойдаланилиши, вазнинипг енгиллиги, курилиш суратини ва ўтказиш имкониятини юқорилиги, жумладан табиий шароитга ва зилзилага турғунлиги сабабли улардан кенг кўламда фойдаланилмоқда. Хорижий давлатларда ер ости полимер қувурларидан амалиётда фойдаланиш ва уларнинг кучли зилзилалардаги ҳолати бўйича етарлича тажриба орттирилган, шунинг учун уларнинг сейсмик хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жаҳонда ер ости қувурларини сейсмик мустаҳкамлигини оширишга, сейсмик кучларнинг таъсирини ва улар таъсирида юз бериши мумкин бўлган шикастланишларни камайтиришга катта аҳамият берилмоқда. Бу борада, жумладан қувур тизимларига зилзила ва портлашлар таъсирини дифференциал баҳолаш мезонлари ҳамда сейсмик таъсирлардаги ер ости полимер кувурларининг шикастланиш даражасини прогнозлаш ва таснифлаш, грунтнинг турли намланиш даражасида “иншоот-грунт” тизимидаги ўзаро таъсир кучини аниқлаш, турли кўринишдаги сейсмик таъсирларда ўзгарувчан ўзаро таъсир коэффициентли ва ихтиёрий йўналишдаги сейсмик юкланишлар таъсиридаги ер ости полимер кувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини сонли ҳисоблаш услубларини ишлаб чиқиш каби йўналишларда максадли илмий изланишларни амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Республикамиз мустақилликка эришгач қурилаётган ер ости иншоотларининг зилзилабардошлигини ошириш ҳамда сейсмик хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор каратилди. Бу борада, жумладан ер ости иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини оширишга ва юз бериши мумкин булган шикастланишлар даражасини пасайтиришга эришилди. Шу билан бир каторда сейсмик худудларда ер ости кувурларини бир жинсли булмаган грунт шароитларида курилиши, уларнинг мустаҳкамлигини ошириш учун бўлиши мумкин булган сейсмик таъсирларга ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш талаб этилмокда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «... аҳолининг коммунал-маиший хизматлар билан таъминланиш даражасини ошириш, энг аввало, янги ичимлик суви тармоқларини куриш, ... кишлок жойларда тоза ичимлик суви билан таъминлашни тубдан яхшилаш, ...»* вазифаси белгилаб берилган. Мазкур вазифани амалга ошириш, жумладан кувур тизимларига зилзила таъсирини дифференциал баҳолаш мезонларини ишлаб чикиш, грунтнинг намланганлигини ҳисобга олувчи қувур ўқи бўйлаб ўзгарувчан ўзаро таъсирини аниқлаш, ўзгарувчан ўзаро таъсир коэффициентам ер ости полимер қувурларининг кучланганлик деформацияланганлик ҳолатини сонли ҳисоблаш услубларини такомиллаштириш масалалари муҳим аҳамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги», 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон «Фавкулотда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари, 2017 йил 9 августдаги ПҚ-3190-сон “Узбекистан Республикаси худуди ҳамда аҳолининг сейсмик хавфсизлиги, қурилиш зилзилабардошлиги ва сейсмология сохасида илмий тадқикотлар ўтказишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Қарори ва Вазирлар Махкамасининг 2007 йил 3 апрелдаги 71-сон «Фавқулодда ҳолатларини прогноз қилиш ва олдини олиш бўйича Давлат дастури»ги карори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадкиқотнинг мақсади структураси бир жинсли бўлмаган грунтларда жойлашган ўзгарувчан ўзаро таъсир коэффициентам ер ости полимер кувурларини сейсмик кучлар таъсиридаги кучланганлик ҳолатини баҳолаш услубини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадкиқотнинг ил мий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қувур тизимларига зилзила ва портлашлар таъсирини дифференциал баҳолаш мезонлари, сейсмик таъсирлардаги ер ости полимер кувурларининг шикастланиш даражаси прогнозлаш ва таснифлаш услублари ишлаб чиқилди;
грунтнинг намланганлигини ҳисобга олувчи қувур ўқи бўйлаб ўзгарувчан ўзаро таъсир коэффициента аниқланди;
ўзгарувчан ўзаро таъсир коэффициентли ер ости полимер кувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилди;
ихтиёрий йўналишдаги сейсмик юкланишлар таъсиридаги ер ости полимер кувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилди.
Хулоса
«Ўзгарувчан ўзаро таъсир коэффициентам ер ости полимер кувурларининг сейсмодинамикаси» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижалари асосида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Ер ости кувурларини зилзила оқибатлари тахлили асосида таснифланди, солиштирма зарарланиш критерияси аникланди ва сейсмик таъсир интенсивлигига боғлиқ ҳолда бўлиши мумкин бўлган бузилишларни ва зарарланишларни олдиндан аниклаш услуби ишлаб чиқилди. Ер ости кувурларини зилзиладаги холатига атрофидаги грунтнинг физик-механик хоссалари, кувурнинг материали, геометрик ўлчами ва кувурнинг конструктив хусусияти, кўмилиш чуқурлиги, сейсмик тўлқин фронтини кувурнинг бўйлама ўки йўналишига боғликлиги аниқланди.
2. Полимер қувурни атрофидаги грунт билан бўйлама ўзаро таъсир коэффициентининг грунт намлигини ўзгаришига боғлиқлиги ва юкланиш тезлигининг таъсири тадкикотлари бўйича бир қатор тажрибалар ўтказилди. Аналитик назарий формулалар асосида, ер ости кувурининг атрофидаги грунт билан ўзаро таъсир параметрларини аниклаш бўйича назарий-экспериментал тадкикотлар ўтказилди.
3. Қувурнинг грунт билан ўзаро таъсирини ўзгарувчан коэффициентини қуриш методикаси ишлаб чиқилди. Полимер қувурларда ўтказилган тажрибавий тадкикотлар асосида кувурнинг бўйлама ўқи бўйлаб намликни ўзгаришини туртта холати учун координата бўйича ўзгарувчан ўзаро таъсир коэффициентини таркалиш графиги курилди.
4. Кувурнинг турли чегаравий шартлари учун ўзгарувчан ўзаро таъсир коэффициентли ер ости полимер кувурларининг бўйлама тебраниш масаласи ечилган ва кувурнинг ўки бўйлаб намлик тарқалишининг тўрт хил конунияти кўриб чикилди. Чегаравий шартларни, грунт шароити, яъни намланиш даражаси ва унинг режимининг кувур узунлиги бўйича ўзгаришини хисобга олиб полимер кувурларини кучланганлик-деформацияланганлик холати аниқланди.
5. Кучланиш ва деформация орасидаги богликлик Абел типидаги наслий камсингуляр ядроли Больцман-Вольтеррнинг наслий назарияси бўйича интеграл модел кўринишида олинди. Динамик таъсирларда ер ости полимер кувурларининг бўйлама тебраниши масаласи ечилди. Кувур материалининг эластик ковушкоклик хоссасини хисобга олиш кучланиш кийматларини вакт бўйича камайишига олиб келди.
6. Ихтиёрий йўналишдаги сейсмик юкланишларда ер ости полимер кувурларини бўйлама ва кўндаланг тебранишларининг биргаликдаги тенгламалари келтириб чикарилди. Марказий чекли айирмалар усули асосида масаланинг хисоблаш схемаси ишлаб чикилди. Ер ости полимер кувурларининг сейсмик юкланишларни турли қонуниятларидаги бўйлама ва кўндаланг тебранишларининг биргаликда ечишдан олинган натижалар тахлили шуни кўрсатадики, полимер кувурнинг эластик ковушкоклик хоссаси сейсмик таъсирни сўнишига олиб келади, бу эса уз навбатида солиштирма бузилишлар камайишига ва шунингдек бу иншоотларни мустахкамлиги ва тургунлигини ортишига олиб келади.
7. Бажарилган тадкикотлар асосида кувурнинг чегаравий шартлари ва грунт шароитининг бир жинсли бўлмаганлиги хисобга олиниб, полимер кувурларига сейсмик таъсирларни камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чикилди.


 

226-230 155 0

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини молиялаштириш: замонавий ҳолати, муаммолари ва такомиллаштириш йўллари

Гулбахор Таженова
Кишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини ривожлантириш Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини оширишнинг зарурий шартларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган Стратегиясида 2030 йилга қадар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти ҳажмини кескин ошириш, яъни 20 млрд. АҚШ долларига етказиш вазифаси қўйилган[1]. Бу эса, ўз навбатида, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш заруриятини юзага келтиради. Ушбу мақолада республикамизда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган муаммолар аниқланган ва уларни ҳал қилишга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган.
1-24 70 0

Ўзбекистон Республикаси ҳудудини автомобиллар харакат шароити бўйича туманлаштириш

Аслидин Ўроқов

Тадқиқот объектлари: умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тармоғи.
Ишнинг мақсади: автомобиль йўлларида ҳаракат шароитининг қулайлиги ва хавфсизлигини ҳамда йўллардан самарали фойдаланишни таъминлаш учун республика ҳудудини автомобиллар ҳаракат шароити бўйича туманлаштириш.
Тадқиқот методлари: эксперимент-тадқиқот ва йўлларни туманлаштириш услубларидан, транспорт оқими назарияси, математик статистика, математик моделлаштириш, эҳтимоллик назариясидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: автомобиллар ҳаракат шароити назарий асосланди ва биринчи марта ҳаракат шароитини баҳолашда тизимли ёндашилди; транспорт оқимининг ўзгариш қонуниятлари аникланди; ҳаракат шароитини баҳолаш ва йўлларни туманлаштириш услублари яратилди.
Амалий ахамияти: автомобилларни ҳаракат шароитини комплекс баҳолашда, йўл шароитини яхшилашда, ҳаракат хавфсизлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чикишда фойдаланилади.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлнги: тадқикотнинг асосий натижалари 6 та соха меъёрий хужжатларига ва «Автомобиль йўлларидан фойдаланиш» фанидан маърузалар матнига киритилди.
Қўлланиш сохаси: умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида.

1-22 35 0

Тоғ шароити учун автопоезднинг эксплуатацион параметрларини асослаш (Қамчиқ довони мисолида)

Шаукат Хакимов

Тадқиқот объектлари: «Қамчик» довони, тоғ шароитида фойдаланилаётган автопоездлар.
Ишнинг мақсади: тоғ шароитларида автопоездлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.
Тадқиқот усули: автомобиллар эксплуатацией хусусиятлари назариясининг асосий қоидалари, синов тадқиқот ҳамда математик моделлаштириш ва дастурлаш услубларидан фойдаланилган. Назарий тадқиқотлар натижалари тоғ шароитада синов-тажриба оркали текширилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: йўлнинг бўйлама қиялигини аниқлаш услуби; солиштирма унумдорлик бўйича автопоездларнинг тоғ шароитида фойдаланишга мосланганлик даражасини таққослаш имконини берувчи автопоезднинг тот маршрута бўйлаб ҳаракатланиш математик модели; “Қамчиқ” довони мисолида автопоездлардан тоғ шароитида фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар.
Амалий аҳамияти: тадқиқот натижаларини амалиётга қўллаш эксплуатация шароити учун юқори самара берувчи автомобил ёки унинг конструктив параемтрларини танлаш; автопоезд унумдорлигини ошириш ва фойдаланиш сарф-харажатларини камайтириш имконини беради.
Татбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: тадкиқот натижалари «УЗБЕКНЕФТЕГАЗ» Холдинг Компанияси Фаргона нефтни кайта ишлаш заводи «Автонефттранс» АТЖсида, «Ангрен Логистика Маркази» ЁАЖида ишлаб чиқаришга татбиқ этишга кабул килинган. Шунингдек тадкикот натижаларидан “Транспорт воситаларининг тузилиши ва назарияси” фанлари дастурига киритилган.
Тадқиқот натижаларини ишлаб чиқаришга жорий килишдан кутилаётган иктисодий самара бир автопоезд учун бир йилда ўртача 13 400 000 сўмни ташкил этади.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: Автомобил транспорти.

1-24 40 0

Тоғ ва тоғ олди шароитларида газбаллонли автомобиллар двигателларининг эксплуатацион кўрсаткичларини яхшилаш

Азамат Исомухамедов

Тадқиқот объектлари: тоғ ва тоғ олди шароитларида эксплуатация қилинаётган сикилган табий газда ишлаш учун қайта жихозланган юк автомобилларининг двигателлари.
Ишнинг мақсади: тоғ олди ва тот шароитларида ГБА двигателларининг кувватини камайишини олдини олувчи автоматик тизимларни қўллаш ёрдамида самарали фойдаланиш сохасини кенгайтириш.
Тадқиқот усули: ЭХМда амалга оширилган, математик аппаратнинг регрессион анализи ёрдамида назарий тадкиқотлар ўтказиш, лаборатория-йўл ва эксплуатацией синовларни бажариш орқали.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнликлари: ўтказилган изланишлар ва амалий тахлил натижалари асосида тог олди ва тоғ шароитларида СТГ да ишлайдиган двигателларни кувватини пассайишини олдини олиш учун қўшимча хаво бериш ва ёнилғини ростлаш ёрдамида, ҳаво ва ёнилғи оқими тавсифини бошкариш усули илмий асосланди.
Амалий ахамияти: изланишлар натижасида газбаллонли автомобил двигателларининг кувват-тежамкорлик кўрсаткичлари бахоланди. Ташқи омилларни хисобга олган холда газ двигателлари кувватини пассайишини олдини олиш усули ишлаб чиқилди. Тог олди ва тог шароитларида ишлаётган газ двигателларнинг кўрсаткичларини тўғрилаш коэффициентлари тавсия этилди.
Тадбиқ этиш даражаси: диссертация ишининг натижалари республикамиз автокорхоналарида, хамда “ИЁДларни ишлатиш ва синаш” йўналиши бўйича таълим олаётган ТАЙИ магистрантлари ўкўв жараёнига тадбик этилган. Қўлланиш сохаси: Автомобилсозлик ва автомобил транспорти.

121-128 174 0

ТИМСОЛЛАРНИ ТАНИБ ОЛИШДА БЎСАҚАВИЙ ҚИЙМАТЛАРНИ ҲИСОБЛАШ АЛГОРИТМИ

Ahram Nishonov, R Beglerbekov, X Abduraimov
Мақолада информатив белгилар фазосида синфлаштириш масаласини ечиш учун яқинлик функция қийматлари Фишер функционали элементларидан фойдаланилган ҳолда аниқланади. Объект ва унинг белгилари мажмуалари қанчалик чуқур ўқитилса, натижа шунчалик муваффақиятли бўлади. Бу ерда функционал компоненталари вектор кўринишида эмас, балки матрица кўринишида ифодаланади. Ўқув танланмаси ҳар бир объекти алоҳида ўқитилгандан сўнг тимсолларни таниб олиш масалаларида асосий масалалардан бири бўлган бўcақавий қиймат матрицаси элементлари ҳисобланади. Ҳар бир синф объектлари учун бўсақавий қиймат алоҳида ҳисобланган. Мақолада бўсақавий қийматларга асосланган ҳолда объектларнинг муҳимлик даражалари аниқланган.
163-165 123 0

Тиббиёт тасвирларини сегментлаш алгоритмлари

Ahmad Hoshimov, Avazbek Karimov
Ушбу ишда инсон қорин бўшлиғи тасвирларини сегментлаш усуллари ҳақида тўхталиб ўтилган бўлиб, уларнинг турлари ҳамда фойдаланиш ҳолатлари келтирилган. Ҳозирги кунда тиббиёт тасвирлари учун кўп қўлланилаётган сегментлаш усуллари таҳлил қилинган.
1-21 52 0

Тескари нишабликдаги напорли тизимларда дарё чўкиндиларини гидротрнспорти

Қудратжон Рахимов

Тадқиқот объектлари: окимчали аппаратларнинг чўкиндиларни узатувчи напорли тизимлари.
Ишнннг мақсади: Дарё чўкиндиларининг тескари нишабликдаги қувурлардаги транспортами тадқиқоти ва сув ҳавзаларида чўкиб қолган чўкиндиларнинг гидротранспорта бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот усули: Ишни бажаришда суюқлик оқимининг напорли қувурлардаги ҳаракати назарияси, суюқлик тешик ва найчалардан окиб чиқиши қонуниятларидан ва тажриба натижаларини қайта ишлаш учун математик статистика формулаларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: - напорли тизимларда икки фазали оқим ҳаракати назарияси асосида тескари нишабли кувурларда дарё чўкиндилари ҳаракатининг математик модели ишлаб чиқилди;
- тескари нишабли қувурларда чўкиндиларни узатиш жараёнига оқим энергиясининг таъсири аниқланди;
- тескари нишабли қувурларнинг лойка ўтказиш қобилияти аниқланди;
- сув ҳавзаларини лойқадан тозалаш учун ишлаб чиқилган оқимли инжекторнинг гидравлик параметрлари асосланди. (Патент № FAP 004900);
- тескари нишабликдаги напорли кувурларда чўкиндилар ҳаракатини гидравлик ҳисоблаш методикаси ишлаб чиқилди.
Амалий аҳамияти: -тадқиқот натижаларидан қувурларнинг чўкиндиларни ўтказиш қобилиятини баҳолашда ва ва иқтисодий самарадорлигини оширишда бевосита фойдаланиш мумкин;
- тадкиқот натижалари икки фазали оқимларнинг кувурлардан узатишда янги энергия тежовчи технологияларни ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин;
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Ишнинг натижалари “Сувсоз” Унитар корхонасига карашли Бозсув сув олиш иншоати тиндиргичларида, Қарши “Сувоқова” корхонасида сув таъминоти тизимидаги тиндиргичларнинг ишини яхшилаш ва ушбу йўналишда кадрлар тайёрлаш учун ўкув жараёнида фойдаланилди.
Иқтисодий самарадорликга сув ҳавзаларини чўкиндилардан тозалашда энергиянинг тежалиши ҳисобига эришилади.
Қўлланиш сохаси: Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, лойиҳа ташкилотлари, Сув омборларини эксплуатация қилиш бошқармалари, Насос станциялари бошқармаси, сув таъминоти ва канализация тизимлари, ўкув жараёни.

176-180 160 0

ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИДА ЮКЛАРНИ ТАШИШДА ЮК ЖЎНАТУВЧИЛАРНИНГ БУЮРТМАНОМАЛАРИГА МУВОФИҚ АМАЛГА ОШИРИШ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИ

Мухамадазиз Расулмухамедов, Дилмурод Эгамбердиев
Мақолада ҳисоб-китоб картасини расмийлаштириш ва унгача бўлган жараёнлар кетма-кетлиги ёритилган. Шунингдек, ҳисоб- китоб картасининг веб-дастурини яратиш учун фойдаланилаётган дастурлар ва дастурлаш таъминотлари келтирилган.
181-184 1196 0

ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЗАХИРАЛАРИ ТАҲЛИЛИ ВА ДИНАМИКАСИ

Мунаввара Юлдашева, Ботир Хўжаев
Мазкур мақолада янги меъёрий ҳужжатлар асосида темир йўл транспорти корхоналарида ишлаб чиқариш захираларилари ҳисобини ташкил қилиш, унинг ўзига хос хусусиятлари, хусусан, юк, йўловчи, багаж ва почта ташиш таннархида ишлаб чиқариш захиралари харажатларининг динамикаси, сарфланган маблағларнинг ўзгариши илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада ишлаб чиқариш захираларининг таркибий тузилиши, ташиш таннархида тутган ўрни, уларнинг таъминоти, фаолият турлари, моддий ресурсларни меъёр даражасида сарфлаш чоралари масаласи ҳам ёритилган.
1-21 92 0

Темир йўл транспорти электр таъминот қурилмаларини бошқариш тизимлари учун кўп чегарали ток трансформаторлари

Ширинова Лейла

Тадқиқот объекти: Кўп чегарали ток трансформаторлари (ТТ).
Ишнинг максади: темир йўл транспорта қурилмаларини бошкариш тизими учун функционал имкониятлари кенгайтирилган ва динамик хоссалари яхшиланган кўп чегарали ТТ ларни яратиш ва тадқиқ этиш.
Тадқиқот усули: электр ва магнит занжирлари ва электромагнит майдон, хатоликлар назариялари; датчикларни излаб конструкциялашнинг энергоинформацион усули ва компьютер ёрдамида қўлланиладиган параметрик структура схема(ПСС) аппарата ҳамда экспериментал усуллар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: УзР патентлари билан ҳимояланган, кенгайтирилган функционал имкониятли ва яхшиланган динамик хоссали кўп чегарали ТТ янги конструкциялари ва уларнинг математик модели; ўткинчи жараёнларда кўп чегарали ТТ ишлаганда хатоликни камайтириш усули яратилди.
Амалий ахамиятн: яратилган кўп чегарали ТТ сезгирлиги кенг функционал имконият ва ўткинчи жараёнда ишлаганда нисбатан юкори аниқликга эга. Ишлаб чикилган математик моделлар кўп чегарали ТТ конструкцияларини лойихалаш поғонасида уларни статик ва динамик режимлар учун тадкик этиш имконини беради.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган Кўп чегарали ТТ “Ховост” электр таъминот дистанциясига қарашли “Транспорт” тортувчи нистанциясида жорий этилди. Иқтисодий самарадорлик бир йилда 5,3 млн. сўмни ташкил этди.
Қўлланиш сохаси: тадқиқотлар натижасидан темир йўл транспорта ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқларидаги электр таъминот курилмаларини бошқариш тизимиларида қўлланиши мумкин бўлган кўп чегарали ТТнинг янги конструкцияларини яратишда кенг фойдаланиш мумкин.

1-22 52 0

Темир йўл транспорти электр таъминот қурилмаларини бошқариш тизимлари учун кўп чегарали ток трансформаторлари

Бахтиёр Хушбоков

Тадқиқот объекти: Кўп чегарали ток трансформаторлари (ТТ).
Ишнинг максади: темир йўл транспорта қурилмаларини бошкариш тизими учун функционал имкониятлари кенгайтирилган ва динамик хоссалари яхшиланган кўп чегарали ТТ ларни яратиш ва тадқиқ этиш.
Тадқиқот усули: электр ва магнит занжирлари ва электромагнит майдон, хатоликлар назариялари; датчикларни излаб конструкциялашнинг энергоинформацион усули ва компьютер ёрдамида қўлланиладиган параметрик структура схема(ПСС) аппарата ҳамда экспериментал усуллар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: УзР патентлари билан ҳимояланган, кенгайтирилган функционал имкониятли ва яхшиланган динамик хоссали кўп чегарали ТТ янги конструкциялари ва уларнинг математик модели; ўткинчи жараёнларда кўп чегарали ТТ ишлаганда хатоликни камайтириш усули яратилди.
Амалий ахамияти: яратилган кўп чегарали ТТ сезгирлиги кенг функционал имконият ва ўткинчи жараёнда ишлаганда нисбатан юкори аниқликга эга. Ишлаб чикилган математик моделлар кўп чегарали ТТ конструкцияларини лойихалаш погонасида уларни статик ва динамик режимлар учун тадкик этиш имконини беради.
Татбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: ишлаб чикилган Кўп чегарали ТТ “Ховост” электр таъминот дистанциясига карашли “Транспорт” тортувчи нистанциясида жорий этилди. Иктисодий самарадорлик бир йилда 5,3 млн. сўмни ташкил этди.
Қўлланиш сохаси: тадқиқотлар натижасидан темир йўл транспорта ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқларидаги электр таъминот курилмаларини бошкариш тизимиларида кўлланиши мумкин бўлган кўп чегарали ТТнинг янги конструкцияларини яратишда кенг фойдаланиш мумкин.

1-22 121 0

Темир йўл крестовиналари ишчи юзаларини юқори мустаҳкамликдаги қотишмалар билан тиклаш технологиясини ишланмаси ва асосланиши

Татьяна Моржанова

Тадқиқот объекти: қотишмалар: 110Г13Л пўлат, ОМГ-Н котишма (электрод), ПП АН-105 қотишма (сим), ЦНИИН-4 котишма (электрод).
Ишнинг мақсади: ишчи юзаси қопламаси учун юқори легирланган матсриалларнинг оптимал таркибини аниклаш ва структураси, хусусиятини ўрганиш ҳамда крсстовиналарни юкори физик-механик хусусиятлари ва сйилишга чидамлилик хусусиятларини таъминловчи стрслкали ўтказма крсстовиналарининг фойдаланишдаги мустаҳкамлигини ошириш.
Тадқиқот методлари: тиклашда юкори мустаҳкамликдаги қотишмаларнинг структураси ва хусусиятларини назарий ва экспсриментал ўрганиш, мсталлографик текширувлар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: «Fe-Cr-Mn» учламчи диаграммани тскшириш асосида, котишмада «дельта-фсррит» ажралиши шароитлари яратилган бўлиб, бу унинг эластиклигини ошириш ҳамда сриқ ҳосил бўлишини камайтириш имконини бсрди. Олиб борилган тадкикотлар асосида стрслкали ўтказма крсстовиналари ишчи юзасида юқори физик-мсханик хусусиятлар ва сйилишга чидамлилигини таъминловчи юкори мустаҳкамликдаги қотишмалар билан тиклашнинг оптимал технологик рсжимлари ишлаб чиқилган. Олиб борилган комплекс тадқиқотлар асосида мураккаб едирилган юзаларни тиклаш мстодикаси ишлаб чиқилган ва таклиф этилган.
Амалий аҳамияти: «Узбекистан темир йўллари» ДАТК ва МДҲ бошқа темир йўллари корхоналари стационар шароитларида кўпэлсктродли усулда крсстовиналарни кавшарлаш тсхнологик жараёнини ишлаб чикилди.
Қўлланиш соҳаси: стрелка ўтказгичлар крсстовиналарини тиклаш билан шуғулланувчи «Узбекситон темир йўллари» ДАТК, Россия ва МДҲ бошқа давлатлари корхоналари; халк хўжалигининг турли соҳаларидаги илмий-тадқиқот ташкилотлари.

1-48 42 0

Тезюрар дизелда иссиқликдан зœриšишни пасайтириш ҳамда унинг иқтисодий ва экологик кўрсаткичларини яхшилашнинг илмий асослари

Мадаминджан Арипджанов

Тадқиқот объектлари: бир цилиндрли тезюрар дизел, поршсн, гильза, иссиқликдан химояловчи керамик деталлар.
Ишнинг мақсади: иссикликдан химояловчи керамик деталлар кўллаб иссиқлик йўқотишлари камайтирилган транспорт дизелини яратишнинг илмий асосларини ишлаб чикиш ва амалистга жорий этиш.
Тадқиқот услуби: тадқиқотларни ўтказишда назарий ва экспсриментал усуллардан фойдаланилди. Назарий тадкиқотлар поршсн ва гильзанинг иссиқликдан зўриқиш ҳолатининг уч ўлчовли модели ҳамда дизел иш жараёнининг бир ва кўп зонали моделларига асосланган. Экспсриментал тадкиқотлар 96x120 мм ўлчамли бир цилиндрли тезюрар дизел ҳамда моторсиз иссиқлик стендида чет эл ва ватанимизда ишлаб чиқарилган замонавий ўлчов аппаратлари базасида ўтказилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
- дизелнинг йиғма даталлари учун нитрид крсмнийли кукунни синтсзлаш, майдалаш ва аралашма тайёрлаш, прссслаш ва механик ишлов бсришни ўз ичига олган иссиқликдан химояловчи деталларни тайёрлаш технологияси ишлаб чикилди; нитрид кремний асосида юқори физик-механик хусусиятларга эга бўлган Si3N4 - SiC - ZrO2 - Y2O3 кукунли композициянинг оптимал кимёвий таркиби олинди; ушбу кукунли композициядан тайёрланган иссикликдан химояловчи деталларни поршен ва гильзага ўрнатиш уларнинг умумий температура даражасини пасайтириб бир текис температура майдонини таъминлаш имконини яратди;
- ишчи жисм томонидан рсал тсрмик чсгаравий шартларни ҳисобга олган ҳолда базавий ва иссикликдан ҳимояланган поршсн ва гильзаларнинг иссиқликдан зўриқиш ҳолатини тадқикот килиш учун уч ўлчовли моделлар ишлаб чиқилди;
- хавонинг оний ортиқлик коэффициснтининг ёқилғи узатиш қонунига боғлиқ ҳолда ўзгаришини ҳисобга олган ҳамда иссиқлик ажралиб чиқиш тезлигини аниқлаш учун асос сифатида фойдаланиладиган дизел иш жараёнини бир зонали модели ва хисоблаш алгоритми ишлаб чиқилди;
- эксперимент йўли билан олинган реал индикатор диаграммалардан фойдаланишга асосланган тезюрар дизелнинг сниш камсрасида иссиқлик ажралиб чикиш тезлигини аниклашнинг ҳисоб-экспсримент методи ишлаб чиқилди;
- цилиндр радиуси ва тирсакли валнинг айланишлар частотасига боғлиқ ҳолда иш жисми уюрма ҳаракатининг тангенциал тезлигини ҳисоблашнинг ярим эмпирик формуласи олинди;
- ёқилғи бсвосита пуркаладиган дизеллар иш жараёнининг кўп зонали модели таклиф этилди. Ушбу модел цилиндрдаги газнинг локал ностационар темпсратуралари қийматларини аниклашга ҳамда азот оксидларининг зонал ва умумий қийматларини режим ва конструктив омилларга боғлиқ ҳолда ҳисоблашга имкон бсради.
Амалий ахамияти:
- поршснли двигателларнинг иш жараёни ва иссикликдан зўриқиш ҳолатини моделлаштиришни комплекс ҳолда кўриб чиқиш, иссиқлик йўқотишлари камайтирилган двигателлар имконияти ва истиқболларини баҳолаш учун амалий аҳамиятга эга бўлган ёндошувни ифодалайди;
- иссиқлик йўқотишлари камайтирилган дизелларни лойиҳалаш ва оддий дизелларни иссиклик йўкотишлари камайтирилган дизелларга ўтказишнинг ҳисоб-назария асослари ривожлантирилди;
оддий ва иссиқлик йўқотишлари камайтирилган дизелларни лойиҳалаш, такомиллаштириш ва модернизация қилиш масалаларини амалиёт учун старли даражадаги аниқликда счиш ва математик моделларни жорий этиш имконини бсрувчи алгоритм ва дастурлар ишлаб чиқилди;
- поршсннинг иссикликдан зўрикиш ҳолатини экспсримснтал тадқиқот қилиш методи ишлаб чиқилди; тезюрар дизелларнинг иш жараёнини тадкиқот килиш учун автоматлаштирилган ўлчов комплсксига эга бўлган экспериментал стенд яратилди.
Тадбиқ этнш даражаси ва иктисодий самарадорлиги:
- ишлаб чиқилган дизслнинг йиғма деталлари учун иссикликдан ҳимояловчи нитрид крсмнийли қисмлар тайёрлаш тсхнологияси, дизслнинг иш жараёни ва цилиндр-поршсн гуруҳи деталларининг иссикликдан зўриқиш ҳолатини ҳисоб-экспсриментал тадқикот қилиш методлари, ҳамда иссиқлик йўқотишлари камайтирилган дизелларни лойиҳалаш ва яратишда конструктив ва созлаш коерсаткичларини танлаш бўйича амалий таклифлар «УзДЭУАвто» ЁТАЖ, «Самарканд автомобил заводи» МЧЖ ва «Узавтосаноат» АК да жорий килиш учун кабул килинди;
- диссертация натижалари ТАИИ ва МАЙИ (ДТУ) да ўкув жараёнига жорий этилган ва «Ички ёнув двигателларининг назарияси ва тузилиши» курсини ўкитишда қўлланилмокда.
Қўлланиш сохаси: автомобилсозлик, двигателсозлик, илмий-тадкиқот ишлари ва oesyB жараёни.

46-49 135 0

Таълим 3d моделларни яратиш, solidworks дастуридан фойдаланиш

M Rasulmuhamedov, A Asimov, N G'afforov

Ушбу мақолада таълим тизимида 3D технологияларини қўллаш,  рақамли  технологияларни  жорий  этиш  ҳамда  3D  ресурсларидан фойдаланиб  ўқувчи-талабаларга  индивидуал  ёндашиш  орқали  ўқитиш сифатини  ошириш  ва  эришиш  мумкин  бўлган  натижалар  тўғрисида таҳлилий маълумотлар келтирилган.

158-163 113 0

ТАШИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШГА ДОИР ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШНИ SMART-ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ АСОСИДА ТАШКИЛЛАШТИРИШ

Толаниддин Нурмухамедов, Тохир Худайбергенов
Ушбу мақолада ташишни ташкил этиш ва бошқариш жараёнларидаги инновацион фаолиятдаги смарт-технологиялари ҳамда ҳудудий транспорт тизимларини бошқариш моделлари ва муаммолари ўрганил-ган. Шунингдек, касб таълимнинг инновацион фаолиятини ривожлантириш йўллари ёритилган рақамли технологияларни жорий этиш ҳамда SMART ресурсларидан фойдаланиб , ўқувчи-талабаларга индивидуал ёндашиш орқали ўқитиш сифатини ошириш ва эришиш мумкин бўлган натижалар тўғрисида таҳлилий маълумотлар келтирилган.