Barcha maqolalar

44-47 64 0

Ҳуқуқбузарликларнинг сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш масалалари

M Toshxo‘jayev

Бугунги кунда ҳар қандай ҳуқуқбузарликни тор маънода ҳуқуқий ҳодиса сифатида тушунишдан воз кечилиб, унинг ижтимоий ҳуқуқий ва руҳий ҳодиса сифатида эътироф этилиши натижасида ҳуқуқбузар-ликнинг қилмишига нисбатан янгича илмий нуқтаи назардан ёнда- шиш юзага келди.

22-26 87 0

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишдаги муҳим йўналишлар

Salimjon Shavmanov

Ўзбекистон Республикаси Президентди Шавкат Мирзиеёв: “Биз “Адолат – қонун устуворлигида” деган тамойил асосида жамиятимизда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган ишларимизни жадал давом эттирамиз. Бу борада ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилади

73-75 317 0

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида уюшмаган ёшлар тушунчасининг назарий-ҳуқуқий таҳлили

Sh G‘ofurov
Мақолада «ёшлар», «уюшмаган ёшлар» тушунчалари илмий жиҳатдан таҳлил этилган ҳамда юридик адабиётлар ва қонунчиликни ўрганиш асосида «уюшмаган ёшлар» тушунчасига муаллифлик таърифи берилган. Мазкур таърифни қонунчиликка киритиш зарурати асослантирилган.
29-33 108 0

Ҳуқуқ-тартибот органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги: асосий принциплари ва шакллари

B Latipov

Мақолада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг самарали алоқаларини йўлга қўйишда улар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик принциплари ва шаклларини илмий-назарий ҳамда амалий жиҳатдан таҳлили амалга оширилган. Таҳлил натижасида муаллиф томонидан тегишли таклиф ва хулосалар ишлаб чиқилган.

139-141 66 0

Ҳужжатларнинг техник-криминалистик тадқиқотларини ўтказишда далилий аҳамиятига эга ҳолатларни аниқлаш

B Zarifov

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, «бугунги кунда ички ишлар идораларининг фаолияти самарадорлигини ошириш ва уларни мустаҳкамлаш борасида юксак малакали, профессионал кадрлар тайёрлаш масаласи муҳим аҳамият касб этади...» 53 . Шу жиҳатдан ҳужжатларнинг техник-криминалистик экспертизаси ва ҳужжатлар тадқиқотларининг натижалари кўрилаёт- ган жиноят иши бўйича исботлов ва қидирувга оид маълумотларнинг манбаларидан бири ҳисобланади. Ҳужжатларнинг реквизитлари ва материаллари, шунингдек уларнинг тайёрлашда ишлатилган техник воситалар ўрганилар экан эксперт, кўрилаётган жиноят иши доира- сида ҳужжатнинг қалбакилаштириш ҳолати ва усулларини аниқлаш билан чегараланиб қолмайди. Экспертиза хулосалари турлича маълумотлар, масалан, тахминий ижрочи ёки жиноятчининг тусмол қилинаётган касби, полиграфия, қоғоз ишлаб чиқариш соҳасидаги махсус билимлари даражаси ёки жиноятчиларни қидирув фаолиятини мақсадга йўналган тарзда олиб боришга имкон берувчи бошқа шарт шароитлар ҳақидаги маълумотларга эга бўлиши мумкин. Турли ҳуж- жатлардаги қалбакилаштириш белгиларини аниқлаш зарурати даст- лабки давлатлар вужудга келиши билан мавжуд бўлган, масалан ҳали қадимги Рим давлатида ҳужжатларнинг қалбакилаштирилганлик бел-гиларини аниқлашга ихтисослашган махсус мутахассислар фаолият юритган. Ўша даврларда қалбаки ҳужжатларни аниқлаш мақсадида ҳужжатлардаги ёзувлар билан бирга ҳужжатнинг турли реквизитлари текширила бошланган. Ҳужжатларни турли жиноят ишлари бўйича тадқиқотлари машҳур криминалист олим Е.Ф. Буринский номи билан боғлиқ. Айнан Е.Ф.Буринский томонидан турли қалбаки ҳужжатлар- даги «қўшиб ёзиш», «тозалаш ва ўчириш»лар, муҳр ва штампларнинг акслари, матннинг бажарилган вақтини аниқлаш ва бошқа шу кабиларни аниқлаш мақсадида тадқиқотлар ўтказилган ва ижобий натижаларга эришилган.

204-226 70 0

Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ жиноятларда объектив белгиларининг жиноий-ҳуқуқий хусусиятлари

Обид Алимов

Мақолада ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш жиноятининг ижтимоий хавфлилиги, мазкур турдаги жиноятнинг объектив белгилари, хусусан, ушбу турдаги жиноятларнинг объекти ва объектив томон белгилари бир қатор олимларнинг илмий хулосалари, хорижий давлатлар қонунчилиги асосида очиб беришга ҳаракат қилинган.

75-77 70 0

Ҳокимият вакилига ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатганлик учун жиноий жавобгарлик

Н Мирзоитов

Ҳозирги кунда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилинишини таъминлаш, фуқаролик жамияти қуриш, ўз йўлини танлаган хар қандай давлатнинг ажралмас белгиси бўлиб ҳисоблана- ди. Унинг амалга оширилиши шахснинг, ҳуқуқ-тартибот ҳамда жиноятчиликка қарши кураш соҳасида давлат ва унинг органлари билан вужудга келадиган муносабатларини, инсоннинг ҳаёти учун жуда муҳим бўлган соҳаларига аралашувлардан сақланишини таъминлашга қаратилган.

135-138 43 0

Қўлёзмаларнинг эркак ёки аёл томонидан бажарилганлигини аниқлаш методикаси

I Shaymanov

Маълумки, дастхатнинг ўзида уни бажарган шахс тўғрисида маълумот мавжуд. Хатни бажариш жараёнида ёзувчининг руҳияти, анатомик-физиологик ва бошқа ўзига хосликлар акс эттирилади. Бу маълумотларни шарҳлаб бериш ва дастхат бўйича шахс тўғрисидаги маълумотларни олиш хатшунослик экспертизасининг вазифаларидан биридир.

28-33 77 0

Ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг хусусиятлари ва хориж тажрибаси

Sh Musayev

Пировардида ярашув институти халқимизга хос бўлган кечиримлилик, инсонпарварлик, бағрикенглик каби азалий қадриятларимизни ўзида мужассам этган ҳолда кечира олиш, мeҳр-oқибaт кўрсатиш, кaттaлaрга ҳурмат, кичикларни иззат қилиш, қaрдoшлик, дўстлик, қўшничилик ришталарини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Мазкур институтни қўллаш шартлари ва асосларининг янада такомиллаштирилиши жиноий жавобгарликдан озод қилинган шахслар сони кенгайиб боришига, шунингдек жиноят қонунчилигининг вазифаларини самарали амалга оширишга хизмат қилиши билан шартланади.

301-313 64 0

Экстремизм ва экстремистик фаолиятнинг назарий тушунчалари

Тимур Исмаилов

Ушбу мақолада “экстремизм” ва “экстремистик фаолият”нинг атамалари, уларнинг келиб чиқиш тарихи ёритилган бўлиб, мазкур атамаларнинг моҳиятини тўлиқ акс эттириш мақсадида экстремизм турларининг таснифлари илмий таҳлил қилинган. Шу билан бирга, давлат ушбу ҳодисаларга қарши курашиш учун амалга ошираётган чораларга эътибор қаратилган ва экстремизмга қарши курашнинг асосий йўналишлари қайд этилган.

87-91 80 0

Эксперт-криминалистнинг тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирларидаги иштироки

G Hamdamova

Ички ишлар органларининг асосий вазифалари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилишдан, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашдан, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасидан иборат.

3-15 308 0

Эксперт хулосасининг юридик табиати: таҳлил ва мулоҳазалар

Муродқосим Эшназаров

Эксперт хулосаси экспертиза тергов ҳаракати жараёнида чиқариладиган ва далил манбаси ҳисобланган муҳим процессуал ҳужжат ҳисобланиб, эксперт зарур текширишларни ўтказиб бўлганидан кейин ўз номидан ёзма хулоса тузади ва уни имзолаб тасдиқлайди.

66-69 341 0

Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик устидан прокурор назоратининг ҳуқуқий асослари

R Gafurov
Мақолада экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик устидан прокурор назоратининг ҳуқуқий асослари таҳлил қилинган ҳамда унинг ўзига хос жиҳатлари ва вазифалари кўриб чиқилган.
30-34 73 0

Цифровое производство по уголовным делам: неизбежный тренд или теоретическая утопия?

M Lavnov, N Ovchinnikova

В современных условиях, деятельность правоохранительных органов, ведущих борьбу с преступностью должна быть не просто качественной, а максимально эффективной. Такая эффективность невозможна без использования новейших достижений науки и техники. При этом, нельзя не отметить, что внедрение в уголовный процесс результатов научно технического прогресса поднимает целый пласт проблем, затрагивает различные аспекты: организационный, криминалистический, правовой и нравственнопсихологический33 34 35. Охватить весь комплекс проблем, связанных с цифровизацией уголовного судопроизводства в рамках одной статьи, конечно, не представляется возможным. В этой связи можно определить цель данной работы, как выявление тех сфер уголовного процесса, затрагиваемых цифровизацией, которые существенным образом могут повлиять на фундаментальные основы судопроизводства.

14-18 65 0

Цифровое правосудие по уголовным делам: ближайшее или отдаленное будущее

D Chistilina

Вопрос о цифровизации правосудия в научных кругах обсуждается все чаще, причем от дискуссий по поводу необходимости данного шага перешли к обсуждения конкретных механизмов, которые могут облегчить работу, а иногда и заменить правоприменителя.

54-57 65 0

Цифровизация уголовного судопроизводства в контексте идеи повышения его транспарентности и эффективности

N Spesivov

Становление и развитие уголовного процесса непосредственно связаны с преобразованиями социальных отношений конкретного исторического периода. Если XVIII - XIX века для ведущих государств мира знаменуемы промышленной революцией, и как следствие развитием правового регулирования общественных отношений, то сегодня смело можно утверждать о цифровой трансформации разных сфер общественный отношений, в том числе и уголовно-процессуальных. Результаты научно-технических достижений позволили говорить об электронной информации и электронных носителях информации. Идея цифровой трансформации уголовного судопроизводства полностью коррелирует с генеральной линией повышения транспарентности деятельности государственных органов, обозначенной в Указе Президента РФ «О Стратегии развития информационного общества в Российской Федерации на 2017 - 2030 годы»1, а также в «Едином плане по достижению национальных целей развития Российской Федерации на период до 2024 года и на плановый период до 2030 года»

61-65 100 0

Цифровизация уголовного судопроизводства

D Suyunova

Внедрение в судебную деятельность информационнокоммуникационных технологий не явилось новшеством, когда стало известно о пандемии COVID-19, как о глобальном вызове всему мировому сообществу. К этому времени суды многих государств, в том числе Узбекистана, использовали в уголовном судопроизводстве опыт проведения судебного разбирательства в режиме видеоконференцсвязи (ВКС), автоматического распределения дел, закрепления хода и результатов следственных действий аудио-, видеозаписями, опубликования судебных решений в сети Интернет, направления исполнительных документов на принудительное исполнение в электронном формате и др.

131-135 74 0

Хорижий мамлакатлар жиноят-процессуал қонунчилигининг тафтиш институтига оид нормалари таҳлили: таҳлил ва мулоҳазалар

Лазизжон Баракаев

Германия Жиноят-процессуал кодексида [1] ҳам тафтиш институтига алоҳида эътибор берилган.
Ушбу кодекснинг 53-моддасига кўра, ўз хизмат вазифаларидан келиб чиқиб, гувоҳлик кўрсатувларини беришдан бош тортиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасига адвокатлар, нотариуслар, аудиторлар, тафтишчилар ва бошқа шахслар киради.

46-50 76 0

Хорижий давлатлар жиноят процессида ҳимоячи ваколатлари

Ф Мирзаев, А Юлдошбеков

Барчамизга маълумки, мамлакатимиз жиноят ва жиноятпроцессуал қонун ҳужжатларида унинг нормаларини такомиллаштиришга, жиноят процессига жалб этиладиган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини сўзсиз таъминлаш мақсадида илғор халқаро стандартлар ва хорижий амалиётни имплементация қилишга қаратилган сезиларли ўзгаришлар юз берди.

146-148 55 0

Хатшунослик экспертизаларини амалга оширишда ўзгартирилган ёзувлар тадқиқоти

У Вўриев

Ўзбекистон Республикаси суд ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади давлат органлари фаолияти- да қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, жамоат ва давлат хавфсизлигини таъминлашдан иборат. Одил судловни амалга ошириш, жиноятларни тез ва тўла очиш, жиноят содир этган ҳар бир шахсга адолатли жазо берилиши, айби бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслиги ва ҳукм қилинмаслиги учун айбдорларни фош этишда ҳамда қонунларнинг тўғри татбиқ этилишини таъминлашда ички ишлар органлари- нинг эксперт криминалистика хизмати ҳам муҳим аҳамиятга эга.

73-77 96 0

Фуқаролик қонунчилигида ҳуқуқ-тартибот асослари тушунчаси ва моҳияти

Komil Sindarov, Qodirbek Musayev

Ушбу мақолада фуқаролик қонунчилигида ҳуқуқтартибот асослари тушунчаси, илмий адабиётлардаги ҳуқуқшунос олимларнинг ушбу йўналишдаги турли фикр-мулоҳазалари илмийназарий жиҳатдан таҳлил этилган

212-216 65 0

Фуқароларнинг сайловга оид ҳуқуқларини маъмурий судларда ҳимоя қилиш мехнизмини такомиллаштириш муаммолари

К Ражабова

Маълумки, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишда қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш энг муҳим вазифа бўлиб, ушбу жараёнлар давомида мустақил суд тизимининг ўрни ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш, судни том маънода “Лдолат қўрғони”га айлантириш зарур. Зеро адолат халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаёти бош мезони, инсонпарварликнинг асосий манбаидир

1-65 26 0

Фуқарοлик муοмаласида кοнфиденциал ахбοрοтдан фοйдаланиш ва уни ҳимοя қилиш

Наргиза Раимοва

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Сўнгги пайтда халкаро иктисодий ва технологик ҳамкорликнинг глобаллашуви, тадбиркорлик субъектлари орасида ракобат кучайиши ва бунинг оқибатида тижорат жосуслигининг янада ортиши жараёнида конфиденциал тижорат ахборотини ҳукукий тартибга солишнинг ахамияти ортмокда. Хусусан, дунёда 2017 йилда ОАВ томонидан 934 та корхоналарнинг конфиденциал ахбороти чикиб кетиши ҳолатлари кайд этилиб ва эълон килинган бўлиб, бу ҳолатлардан келиб чиққан яққол зарар 37,8 миллиард долларни ташкил этиб, бу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан 16 % га ошган1. Шу муносабат билан, ривожланган бозор иктисодиётига эга бўлган давлатларда конфиденциал тижорат ахбороти муомаласи билан боглик хукукий муносабатларни хукукий тартибга солиш сохасида норматив-хукукий хужжатлар кабул килинмокда, хусусан БМТнинг Халкаро савдо ҳуқуқи бўйича комиссияси - ЮНСИТРАЛ томонидан «Электрон савдо тўғрисида»ги Намунавий конун ишлаб чикилган, халкаро савдо ривожланиши йўлида тўсикларни камайтириш ва интеллектуал мулк ҳукукларини муҳофаза килишга кўмаклашиш максадида Халкаро савдо ташкилоти томонидан (ХСТ) интеллектуал мулк ҳукуқларининг савдо жиҳатлари бўйича Келишув имзоланган (ТРИПС).

34-37 71 0

Фош етилмаган жиноятларни тергов қилиш хусусиятлари

A Madraimov

Жиноят содир этилиб, уни содир этган шахс номаълум бўлса, бу жиноят фош этилмаган жиноят ҳисобланади. Жиноятчиликка қарши кураш олиб борувчи органлар фаолиятининг ташкилий шаклларини такомиллаштириш билан боғлиқ соҳалар ичида очилмаган жиноятлар бўйича ишларни тергов қилиш устидан идоравий процессуал назоратни келтириш мақсадга мувофиқ. Жиноят содир этган шахс номаълум бўлганда, яъни ЖПКнинг 364-моддасининг 1-бандида кўрсатилган асослар бўйича тўхтатилган жиноят ишлари ҳозирги пайтда йилдан-йилга рўйхатга олинган жиноятлар ичида кўпайиб бормоқда. Демак, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жиноятларни очилиши билан боғлиқ фаолияти самарадорлиги айнан шу кўрсаткич билан чамбарчас боғлиқ бўлганлиги сабабли, бу ҳолат терговчиларнинг фаолиятида ҳам, айниқса жиноятларни очилишини ташкил этувчи рақамларга ҳам бевосита таъсир кўрсатади, чунки бу рақамлар улар томондан тегишли қарорлар қабул қилишда юзага келади. Таъкидлаш жоизки, терговчи жиноятларни очиш функциясини амалга ошириб, тегишли процессуал ҳаракатларни амалга оширади ва бу ҳаракатлар инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларига тегишли бўлиши мумкин, бу эса дастлабки тергов даврида шахснинг ҳуқуқларини таъминлашда алоҳида эътиборни қаратилишини талаб этади. Ўтган йилларнинг очилмаган жиноятлар очиш фаолияти терговчи ва суриштирувчи органга тегишли бўлиб бунда шахснинг ҳуқуқларига сезиларли дара- жада таъсир кўрсатилади. Маълумки, ички ишлар органлари шахс ҳуқуқлари ва эркинликларини, жамоат тартиби ва фуқаролар хавф- сизлигини ҳимоя қилишнинг ишончли гарови бўлиши лозим.

70-79 86 0

Ўткир чандиқли ичак тутилишини жарроҳлик даволашида лапароскопик амалиётнинг ўзига хослиги

Сайфиддин Баймаков, Мирхаким Пулатов, Шараф Бабакулов, Шерзод Болтаев, Сейдамет Юнусов

Режали ва ургент жарроҳликда миниинвазив хирургик амалиётлар кенг тарқалган. Бугунги кунда қорин бўшлиғи аъзоларининг ургент абдоминал жарроҳлигининг 10% ўткир ичак тутилишига тўғри келади. Ўткир чандиқли ичак тутилишида видеолапаросокпияни қўллаш ичакнинг мотор функциясининг эрта тикланишига, беморни эрта даврда фаоллаштириш ёрдам беради.