95
ҚОН ГУРУҲЛАРИДА ЭРИТРОЦИТЛАРИНИНГ КОЛЛОИД
-
ОСМОТИК СТРЕССГА ЧИДАМЛИЛИГИ
Холиқулов Шохжахон Бобир уғли
Тошкент педиатрия тиббиёт институти
, 2-
педиатрия факултети
208-
гурух
.
Илмий рахбар Азизова Н.М
.
Мазкур ишда О
(I), A (II), B (III)
ва
AB (IV)
қон гуруҳлари эритроцитларда нистатин
томонидан юзага келтирилган коллоид-осмотик лизисга нисбатан резистентлиги тадқиқ
қилинган
.
А
(II)
ва АВ
(IV)
қон гуруҳлари эритроцитлари нистатин томонидан юзага келадиган
коллоид-осмотик гемолизга анча чидамлироқ эканлиги аниқланди
.
Натижалар АВ
0
тизими
бўйича турли қон гуруҳлари эритроцитларининг мембраналари ҳамда уларнинг физик-кимёвий
хоссаларида ўзига ҳослилик мавжудлигидан дарак беради
.
Тадқиқотнинг мақсади
турли қон гуруҳига оид эритроцитларнинг осмотик резистентлиги
ҳамда коллоид-осмотик стрессга чидамлилигини баҳолашдан иборатдир
.
Тадқиқот материали ва усуллари
.
Тадқиқот учун қон Республика қон қуйиш марказида
(Тошкент
,
Ўзбекистон республикаси
)
донорлардан олинди
.
Донорлар уларга тегишли биологик
материаллар тадқиқот мақсадида ўрганилишидан хабардор қилинди ва уларнинг розилиги
олинди
.
Қонни гуруҳлаш анти-А
,
анти-В
SuperOOO Hematolog
цоликлонлари моноклонал
антикорлари ва
0 (I), A (II), B (III)
стандарт эритроцитлар тўплами ёрдамида амалга оширилди
.
Тадқиқот натижалари ва уларнинг муҳокамаси
.
Тажрибада
0 (I), A (II), B (III)
ва
AB
(IV)
қон гуруҳларига тегишли эритроцитларни нистатин ёрдамида чақирилган коллоид
-
осмотик лизисга чидамлилиги ўрганилди
.
Полиен антибиотик нистатин ҳужайра
мембранасидаги стерол структураларга
,
хусусан холестерин молекулаларига юқори мосликка
эгалиги туфайли
,
ҳужайра мембраналарида сув ва ионларни ўтказадиган пораларни
(
тешиклар
)
ҳосил қилади
.
Натижада тизим оддий доннан тизимига айланиб
,
бу ҳужайранинг бўкиши ва
лизисига олиб келади
.
Натижалар қизил қон ҳужайраларининг
50 %
ли гемолизига олиб келувчи
нистатиннинг самарадор концентрацияси
(
СК
50%
) 0 (I), A (II), B (III)
ва
AB (IV)
қон гуруҳлари
эритроцитлари бўйича мос равишда
71,68 ± 3,13 (n=8), 90,9 ± 2,19 (n=7), 74,48 ± 2,02 (n=8)
ва
91,67 ± 9,03 (n=8)
мкМни ташкил этишини кўрсатди
(2-
расм
).
Бунда А
(II)
ва АВ
(IV)
қон
гуруҳлари эритроцитларининг СК
50%
кўрсаткичи
0 (I)
қон гуруҳи эритроцитлариникига
нисбатан статистик ишончли мос равишда
26,8
ва
27,9 %
га юқори бўлди
.
В
(III)
қон гуруҳи
эритроцитларининг СК
50%
кўрсаткичи
0 (I)
қон гуруҳи эритроцитлариникидан деярли
фарқланмади
.
Шундай қилиб
,
натижалар А
(II)
ва АВ
(IV)
қон гуруҳлари эритроцитлари нистатин
томонидан юзага келадиган коллоид-осмотик гемолизга анча чидамлироқ эканлигидан далолат
берди
.
Маълумки
,
А
(II)
қон гуруҳи эритроцитлари мембраналарида фақат А
-
гемагглютиногени
,
В
(III)
қон гуруҳи эритроцитлари мембраналарида эса фақат В
-
гемагглютиногени мавжуд
.
АВ
(IV)
қон гуруҳда эса ҳам А
-
ҳам В-гемагглютиногени мавжуд
.
Бундан нистатин томонидан юзага келадиган коллоид-осмотик гемолизга чидамлилик айнан А
-
гемагглютиногени томонидан асосланади
,
деган ҳулосага келиш мумкин
.
Ушбу ҳолатни аниқ
молекуляр механизмларини ўрганиш кўшимча тадқиқотлар ўтказишни тақозо этади
.
Адабиётлар рўйхати
:
1.
Рузиева
,
Н
.
Х
. "
Роль оксидантного стресса в развитие преждевременных
родов
."
МИНИСТЕРСТВО
ЗДРАВООХРАНЕНИЯ
РЕСПУБЛИКИ
УЗБЕКИСТАН
РЕСПУБЛИКАНСКИЙ
СПЕЦИАЛИЗИРОВАННЫЙ
НАУЧНО-ПРАКТИЧЕСКИЙ
МЕДИЦИНСКИЙ ЦЕНТР АКУШЕРСТВА И ГИНЕКОЛОГИИ АССОЦИАЦИЯ ВРАЧЕЙ
ЧАСТНОЙ ПРАКТИКИ УЗБЕКИСТАНА КЛИНИКА
«MAHLIYO-SHIFO» & V «MAHLIYO-
SHIFO» & V (2019): 40.