Мазкур ишда О (I), A (II), B (III) ва AB (IV) қон гуруҳлари эритроцитларда нистатин томонидан юзага келтирилган коллоид-осмотик лизисга нисбатан резистентлиги тадқиқ қилинган. А (II) ва АВ (IV) қон гуруҳлари эритроцитлари нистатин томонидан юзага келадиган коллоид-осмотик гемолизга анча чидамлироқ эканлиги аниқланди. Натижалар АВ0 тизими бўйича турли қон гуруҳлари эритроцитларининг мембраналари ҳамда уларнинг физик-кимёвий хоссаларида ўзига ҳослилик мавжудлигидан дарак беради.