ПОРЧА СОКА В ОВОЩНЫХ КУЛЬТУРАХ НА ТЕРРИТОРИИ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН И ИХ МЕТОДЫ БОРЬБЫ

Тип источника: Журнал
ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
30
10
Поделиться
Умаров, Б., & Тўраханова, Ф. (2022). ПОРЧА СОКА В ОВОЩНЫХ КУЛЬТУРАХ НА ТЕРРИТОРИИ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН И ИХ МЕТОДЫ БОРЬБЫ. Медицина и инновации, 1(4), 63–65. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/medicine_and_innovations/article/view/254
Б Умаров, Ташкентский государственный стоматологический институт

доцент

Ф Тўраханова, Ташкентский государственный стоматологический институт

ассистент

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Аннотация: В статье представлены результаты экспериментов на овощных культурах, таких как помидоры, огурцы и капустные растения. В нем была представлена информация об основных видах и вреде тли. Представлена биологическая эффективность химических веществ пиретроидной группы, применяемых для борьбы с тлей.

Похожие статьи


background image

63 

 

13.Хайдарова  Д.К.,  Хайдаров  Н.К.,  Маджидова  Ё.Н.,  Ходжаева  Д.Т.  Влияние 

различных типов лечения на холинергическую и FAS – опосредованную систему у больных 
хронической  ишемии  мозга  с  умеренными  когнитивными  расстройствами.  Научно 
практический журнал, Неврология. – Ташкент, 2015. – №2. – С. 46-47. 

 

 

 

УДК 63.632.951  

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХУДУДИДА САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИДА 

ШИРАЛАРНИНГ ЗАРАРИ ВА УЛАРГА 

ҚАРШИ КУРАШ УСУЛЛАРИ 

 

Б.А.Умаров, Ф.М.Тўраханова 

 

Тошкент Давлат стоматология институти доценти

 Б.А.Умаров.

 Ўзбекистон Республикаси 

Тошкент шаҳар Олмазор тумани Шифокорлар-2/63. 

botirumarov64@gmail.com

 

Тошкент Давлат стоматология институти ассистент,

 Ф.М.Тўраханова

 

Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳар Яншнобод тумани, Бешариқ кўчаси, 4 тор, 3 уй  

feruzazub@mail.ru

 

 

Аннотация: Мақолада сабзавот экинларидан помидор, бодринг ва карам ўсимликларида 
ўтказилган  тажриба  натижалари  келтирилган.  Унда  зарар  келтирадиган  шираларнинг 
асосий  турлари  ва  зарари  ҳақида  маълумот  берилди.  Шира  турларига  қарши  курашда 
қўлланиладиган  пиретроидлар  гуруҳига  кирувчи  кимёвий  препаратларнинг  биологик 
самарадорлиги 

ёритилган. 

Калит сўзлар:

 

сабзавот, шира, препарат, пиретроид, вариант, иқтисодий миқдор мезони, 

биологик самарадорлик.  

 

DAMAGE OF JUICE IN VEGETABLE CROPS IN THE TERRITORY OF THE 

REPUBLIC OF UZBEKISTAN AND THEM 

METHODS OF FIGHTING 

 

Associate Professor of the Tashkent State Institute of dentistry, 

 B.A.Umarov.

  

63apartments, building 2, Shifokorlar street, Almazar district, Tashkent,  Uzbekistan. 

botirumarov64@gmail.com

 

Tashkent State Institute of Dentistry assistant,

 F.M.To'raxanova 

 

3 house, Besharik street, Yanshnabad district, Tashkent, Uzbekista

feruzazub@mail.ru

 

 

Abstract: The article presents the results of experiments on vegetable crops as tomato, cucumber 
and  cabbage  plants.  It  provided  information  about  the  main  types  and  harm  of  aphid.  The 
biological  efficacy  of  chemicals  of  the  pyrethroid  group  used  for  the  fight  against  aphids  is 
presented.  
Key words:

 

vegetable, aphids, drug, pyrethroid, variant, economic quantity, biological efficiency.  

Тадқиқотнинг  долзарблиги:

  Ўзбекистонда  Республикасида 

114  минг  гектарда 

ортиқроқ сабзавот ва картошка 

экинлари, шундан Ўзбекистонда ҳар йили ўртача 70-80 минг 

гектардан ортиқроқ ер майдонга сабзавот экинлари экилиб, ундан юқори ҳосил етиштириш 
учун меҳнат қилинади. 

Лекин  сабзавот  экинларидан  юқори  ва  сифатли  ҳосил  олишда  бироз  муоммалар 

мавжуд.  Чунки  Республикамизда  ҳар  йили  сабзавот  экинларидан  етиштириладиган 
ҳосилнинг 20-30 фоизига зарарли ширалар томонидан зарар келтирилади.  


background image

64 

 

Ширалар сўрувчи зараркунандалар ҳисобланиб, баҳорда ўртача бир кеча кундуздаги 

ҳаво ҳарорати 10°C дан кўтарилганда қишловдан чиқиб, дала четларидаги бегона ўтларда 
1-2  чи  авлодлари  ривожланади  ва  даладаги  маданий  экинлар  униб  чиққандан  кейин 
ширалар  тудасида  қанотлилари  пайдо  бўлиб  (тарқатувчилари),  улар  экинзорларга  учиб 
ўтади  ва  тирик  туғиш  йўли  билан  кўпайиб  ривожланади.  Улар  ўсимлик  баргининг  орқа 
томонига  жойлашиб,  ўсимлик  клеткасидаги  ширани  сўриб  озиқланади.  Зарарланган 
барглар пастки томонга буралиб, шаклини ўзгартади ва ўсимлик ўсишдан орқада қолади.  

Ширалар  ўсимликга  фақат  озиқланиш  орқали  зарар  келтириб  қўймасдан,  улар 

ўзларидан ажратиб чиқарган ширали суюқлиги билан барг бетини ифлослайди. Натижада 
ўсимликда мода олмашиниш жараёни бузилади. Бу эса ўз навбатида ўсимликнинг нормал 
ўсиб  ривожланишига  салбий  таъсирини  кўрсатади.  Ёзнинг  чилласи  (июнб,  июль,  август 
ойлари)да ҳаво ҳароратининг кутарилиши шираларнинг ривожланишига салбий таъсирини 
кўрсатади. Шунинг учун зараркунанда ёзнинг иссиқ кунларида ёзги диапаўзага киришга 
мажбур бўлади. Август ойи охири ва сентябрьдан бошлаб уларнинг ёппасига ривожланиши 
давом эттирилади.  

Тадқиқотнинг  ишлаб  чиқаришдаги  аҳамияти.  Ўзбекистон 

Республикасининг 

айрим  худудлари  шароитида  сув  муаммоси  билан  боғлик  табиий  иқлим  шароитининг 
ўзгариши  сабабли  қишлоқ  хўжалик  экинларини  экиб,  парваришлашда  ва  унинг  зарарли 
организмларига қарши курашда бир қанча муаммолар келиб чиқди. Сабзавот экинларида 
зараркунандаларга қарши кучли таъсир қилувчи комплекс кимёвий препаратларни қўллаш 
миқдорини  чеклаш  натижасида  зараркунандаларнинг  тарқалиши  ва  зарари  йилдан  йилга 
ортиб  бормоқда.  Айниқса,  кейинги  йилларда  шира  турларининг  сабзавот  экинларига 
кўплаб тарқалиши ва катта зарар келтириши аниқланмоқда. Шунинг учун шираларга қарши 
ҳозирги  замон,  атроф  мухитга  кам  таъсир  қилувчи  2  чи  гуруҳ  пиретроидларидан 
фойдаланиш мақсадга муввафиқ бўлади.  

Тадқиқотнинг  изланиш  объекти  ва  методикаси. 

Олиб  борилган  тадқиқот 

ишларининг изланиш объекти бўлиб, бодринг, помидор ва карам экинлари; уларда зарар 
келтирадиган  зараркунандалардан:  полиз,  беда;  урик-қамиш  ва  карамда  карам  шираси; 
қарши  кураш  воситаларидан:  57%  эм.к.  фуфанон  (0,4-0,6  л/га),  эталон  учун  25%  эм.к. 
циракс (0,6-л/га) препаратлари ишлатилди. 

Сабзавот экинларида шираларнинг ҳисобга олиш методикаси билан, шираларнинг 

иқтисодий зарар келтириш миқдор мезони препаратларни қўллаш усуллари методикалари 
ёрдамида ўтказилди.  

Тадқиқотнинг натижалари. 

Шираларга қарши кураш чора-тадбирларини ишлаб 

чиқиш  мақсадида  сабзавот  экинларида  учрайдиган  шираларнинг  турларини,  улардан 
тарқалиши ва зарари бўйича устин турларини, усимликдаги зичлигини ва зарар келтириш 
даражасини  урганиб  чиқдик.  Натижада  сабзавот  экинларидан  –  бодринг  ва  помидорда 
полиз,  беда  ва  урик-қамиш  ширалари  ҳамда  карамда  карам  ширасининг  ёппасига 
ривожланиши ва зарар келтириши аниқланди. 

Полиз ширасининг бодрингда ўртача бир зарарланган баргдаги сони 50-донадан 500 

донагача кўпайиши, карамда эса карам ширасининг ўртача 1 зарарланган ўсимликдаги сони 
150 донадан 800-1000 донагача ривожланиши аниқланди. Полиз шираси тушган бодринг 
ўсимлигининг  баргларига  озуқа  етишмасдан  бурилиб,  кейинчалик  қуриб  ерга  тўкилади. 
Ўсимликдан 

олинадиган 

ҳосил 

миқдори 

камаяди, 

олинган 

ҳосил эса сифатсиз бўлади.  

Далада  шираларнинг  ёппасига  кўпайган  вақтида  уларнинг  сонини  камайтириб 

турувчи табиий энтомофагларнинг кучи етмай қолади. Шу сабабли шираларга қарши кураш 
олиб боришга туғри келади. Бу муаммони ҳал этишда бодрингда полиз ширасига қарши 
ҳозирги замон  пиретроидларидан,  уларнинг  орасида  танлаб  таъсир  қилувчи  ва  комплекс 
таъсир этувчи инсектицидлардан фойдаланиш мақсадга муввофиқ бўлади. 

Сабаби  сабзавот  экинларида  бу  препаратлардан  57%  эм.к.  фуфанон  препаратини 

тажрибада синаб кўрганимизда, гектарига 0,6 литр миқдорига 400 литр сувга аралаштириб 


background image

65 

 

ишлов  берилган  вариантда  98%  биологик  самара  бериши  кузатилди.  Препаратнинг 
зараркунандага  таъсири  ишлов  берилгандан  кейин  1,  3,  7  ва  14  чи  кунларда  аниқланди. 
Тажрибамизда препарат сепилганга қадар ширалар сони ўртача 1 зарарланган ўсимликда 
50  донадан  300  донани  ташкил  қилган  бўлса,  ишлов  берилгандан  кейин  биологик 
самарадорлик 98% ни ташкил қилди. Эталонда эса бу кўрсаткич 92% атрофида бўлди.  

Демак, юқорида кўрсатилган препарат билан июнь ойининг биринчи 10 кунлигида 

ўсимликнинг  ғунчалаш  даврида  шираларнинг  энди  кўпайиб  бошлаган  вақтида  ўртача  1 
зарарланган  ўсимликда  20-25  дона  danadan  туғри  келганда  бир  марта  пиретроидли 
препаратлар  билан  ишлов  бериш  натижасида  сабзавот  экинларни  шираларнинг  ёппасига 
ўрчиб  зарар  келтиришининг  олди  олинади  ва  ҳосилни  сақлаб  қолишга  мумкинчилик 
яратилади.  

Тадқиқотнинг хулосаси:  

1. Полиз шираси сабзавот экинларига июнь ойининг иккинчи декадасидан бошлаб тушади 
ва ёппасига кўпайиб ривожланади.  
2.  Полиз  шираси  бодринг  ўсимлигини  битта  баргида  ўртача  50  донадан  500  данагача 
кўпаяди.  
3. Зараркунандага қарши ўсимликнинг ғунчалаш даврида 57% эм.к. фуфанон препаратини 
гектарига  0,6  литр  миқдорида  400  литр  сувга  оралаштириб  қўллаганда  98%  биологик 
самарадорликга эришилади. 
 

 Литература/References: 

1.  Торениязов  Е.Ш.,  Хўжаев  Ш.Т.,  Холмуродов  Э.А.  Ўсимликларни  ҳимоя  қилиш.  ‒ 
Тошкент: Фан ва технологиялар нашриёти, 2018. ‒ Б.643-644.  
2.  Торениязов  Е.Ш.,  Ешмуратов  Э.Г.,  Бауетдинов  Б.О.  ва  бошқ.  Ўзбекистон  шароитида 
сабзавот-полиз  экинларининг  асосий  зараркунандаларига  қарши  кураш  тадбирларини 
ўтказиш усуллари // Республика илмий-амалий конф. матер. I-қисм. ‒ Самарканд, 2015. – 
Б.242- 45.  
3.  Утепбергенов  А.Р.,  Панаева  Б.  Сабзавот-полиз  экинларида  учрайдиган  сурувчи 
зараркунандаларнинг турлари ва уларга қарши кураш усулларини қўллаш // Тошкент давлат 
аграр университети Нукус филиали Респ. конф. матер. ‒ Нукус: FARMA PRİNT NUKUS, 
2018. ‒ Б.66-67.  
4.  Танский  В.И.  Экономические  пороги  вредоносности  насекомых  и  их  роль  в  защите 
растений // Инф. бюлл. ВПС МООБ. ‒ 1981. ‒ №10. ‒ С. 46-86.  
5. Успенский Ф.М. Определение численности вредителей хлопчатника // Методика полевых 
и вегетационных опытов с хлопчатником. ‒ Ташкент: УзНИХИ, 1973. ‒ С.162-174.  
6. Хўжаев Ш.Т. Инсектицид, акарицид, биологик фаол моддалар ва фунгицидларни синаш 
бўйича услубий кўрсатмалар II-нашр. ‒ Тошкент: «KOHI-NUR» МЧЖ босмахонаси, 2004. 
‒ Б.22-24. 
7.

 

Умаров Б.А. «Изучение уровня медицинской активности сельского населения». Молодой 

учёный (международный научный журнал). №5. Часть 1. Ст. 64-66. Беларусия. 2018г 

 8. Л.А.Пономарева., Б.М.Маматқулов., Б.А.Умаров

 

«Проблемы ответственности врача по 

взаимоотношенных  с  онкологическими  больными»  Биомедицинская  этика:  Проблемы  и 
перспективы. Международной конференции. МГМИ. Минск, 2000.-с.143-144. 
9.  Mirkhamidova  S.  Rustamova  Kh.,  Umarov  B.,  Kamilova  D.,  Pakhrudinova  N  «The  Role  of 
Nurses  in  Organizing  HIV  Prevention  Work  in  Educational  Institutions»  Annals  of  R.S.C.B., 
ISSN:1583-6258, Vol. 25, Issue 2, 2021, Pages. 3079 – 3091. 

 

 
 
 

Библиографические ссылки

1орениязов Ь.Ш., Хужаев Ш.1., Холмуродов Э.А. Усимликларни химоя килиш. -Тошкент: Фан ва технологиялар нашриёти, 2018. - Б.643-644.

Торениязов Е.Ш., Ешмуратов Э.Г., Бауетдинов Б.О. ва бошк. Узбекистон шароигида сабзавот-полиз экинларининг асосий зараркунандаларига карши кураш тадбирларини утказиш усуллари // Республика илмий-амалий конф, матер. 1-кисм. - Самарканд, 2015. -Б.242- 45.

Утепбергенов А.Р., Панаева Б. Сабзавот-полиз экинларида учрайдиган сурувчи зараркунандаларнинг турлари ва уларга карши кураш усулларини куллаш И Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали Респ. конф, матер. - Нукус: FARMA PRINT NUKUS, 2018.-Б.66-67.

Танский В.И. Экономические пороги вредоносности насекомых и их роль в защите растений II Инф. бюлл. ВПС МООБ. - 1981. - №10. - С. 46-86.

Успенский Ф.М. Определение численности вредителей хлопчатника// Методика нолевых и вегетационных опытов с хлопчатником. - Ташкент: УзНИХИ, 1973. - С. 162-174.

Хужаев Ш.Т. Инсектицид, акарицид, биологик фаол моддалар ва фунгицидларни синаш буйича услубий курсатмалар П-нашр. - Тошкент: «KOHI-NUR» МЧЖ босмахонаси, 2004. - Б.22-24.

Умаров Б.А. «Изучение уровня медицинской активности сельского населения». Молодой учёный (международный научный журнал). №5. Часть 1. Ст. 64-66. Беларусия. 2018г

Л. А.Пономарева., Б.М.Маматкулов., Б. А.У мэров «Проблемы ответственности врача по взаимоотношенных с онкологическими больными» Биомедицинская этика: Проблемы и перспективы. Международной конференции. МГМИ. Минск, 2000.-е. 143-144.

Mirkhamidova S. Rustamova Kh., Umarov В., Kamilova D., Pakhrudinova N «The Role of Nurses in Organizing HIV Prevention Work in Educational Institutions» Annals of R.S.C.B., ISSN: 1583-6258, Vol. 25, Issue 2, 2021, Pages. 3079 -3091.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана