MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
65
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ТАЛОНЧИЛИК
ЖИНОЯТЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ
ЭТИШ
Жураев Элмурод Эркинович
ИИВ Академияси магтратура тингловчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.12606983
Ўзбекистон Республикасида 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган
референдумда умумхалқ овоз бериш йўли билан янги таҳрирдаги
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди. Ушбу
Конституциянинг
53
моддасига
асосан
инсоннинг
ҳуқуқ
ва
эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади эканлиги, давлат
инсон ва фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган
ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаши устувор йўналиш сифатида
белгилаб қўйилди.
Бундан ташқари, янги таҳрирдаги Конституциянинг 65 моддасида
Фуқаролар
фаровонлигини
оширишга
қаратилган
Ўзбекистон
иқтисодиётининг негизини хилмахил шакллардаги мулк ташкил этиши,
Ўзбекистон республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги
ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилинишиниг таъминланиши белгиланди. Ҳар
қандай мамлакатнинг ижтимоий қадриятлари тизимида бевосита
шахснинг манфаатлари, яъни ҳаёти, соғлиғи, шаъни, қадр-қиммати ва
эркинликлари билан бир қаторда, мулкий ҳуқуқларини ҳам ҳимоя қилиш
асосий вазифалардан ҳисобланади. Чунки бозор иқтисодиётига асосланган
ижтимоий ҳаётнинг бирор-бир соҳаси ёки тармоғини шахснинг мулкий
ҳуқуқларисиз тасаввур қилиш қийин. Ижтимоий манфаатлар тизимида
шахснинг мулкий ҳуқуқлари энг муҳим манфаатлар сифатида баҳоланади,
мулкий ҳуқуқларга тажовуз қилиш бевосита шахсга тажовуз қилиш билан
тенг ҳисобланади. Бу вазифаларни қачонки қонунларни ҳурмат қилиш ҳар
бир кишининг кундалик шахсий эътиқодига айланган такдирдагина
амалга ошириш мумкин бўлади.
Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг
энг кўп содир этиладигалари бу мулкий турдаги жиноят бўлиб, уларни
камайтириш, олдини олиш уларга қарши курашиш бўйича давлат
томонидан алоҳида эътибор ва зарур чоралар кўрилишини талаб қилади.
Иқтисодиётнинг асоси саналувчи мулк шакллари бир хил шаклда
ривожланиши учун қонун уларни ўз таъсир доирасига олиши лозим.
Фуқаролик кодексининг 167-моддасида белгилаб қўйилганидек, мулк
хусусий мулк ва оммавий мулкка каби шаклларга бўлинади. Ижтимоий
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
66
муносабатларни тартибга солишга қаратилган турли хилдаги норматив-
ҳуқуқий
ҳужжатлар,
норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларнинг
тизимлаштирилган шакли –кодекслар ҳар иккала мулк шаклига эгалик
қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш ва шу жараёнда юзага келувчи
низолар ва қонунбузарлик ҳолатини қатъий тартибга солишга хизмат
қилади. Шу жумладан, Жиноят кодекси II қисмнинг III бўлими Х боб (164-
169-моддалар)и йуқорида тилга олинган мулк шаклларини талон-тарож
қилишга қаратилган ижтимоий хавфли қилмишларни ўз ичига қамраб
олган. Ушбу талон-тарож жиноятлари орасида биз тўхталиб ўтишимиз
жоиз
бўлган
талончилик
жинояти
бошқа
ижтимоий
хавфли
қилмишлардан ўзининг бир қатор хусусиятларига кўра фарқланади.
Дастлаб талончиликнинг ижтимоий хавфлилиги хусусида фикр
юритадиган бўлсак, бунда у ижтимоий хавфли қилмишни содир этувчи
томонидан ўзганинг мулкига очиқ тажовуз қилинишида, шу билан бирга
ўрнатилган тартибни, ҳуқуқий ва ахлоқий қоидаларни ва жамият
қадриятларини ошкора менсимаслик билан амалга оширилишида
ифодаланади.
Шу ўринда талончилик жиноятни фош этишда ушбу жиноятга қарши
курашишда ички ишлар органлари асосий субъект сифатида иштирок
этади. МДҲ давлатларининг талончилик жиноятини фош этиш фаолияти
ўрганилганида
Беларус,
Қирғизистон,
Қозоғистон,
Тожикистон,
Туркманистон, Россия Федерацияси каби давлатларнинг ички ишлар
(политсия) тезкор хизмат ходимлари томонидан, биринчи навбатда,
тезкорқидирув тадбирларини самарали ташкил этиш ва ўтказишга; зарур
тергов ҳаракатларини ўтказишга; олинган маълумотларни синчковлик
билан текширишга; жамоат жойлари ва бошқа жойларда ўрнатилган
юқори мегапикселли видеокузатув мосламаларининг тезкор хотирасида
мавжуд аудио- ва видеоёзувлардан унумли фойдаланишга; талончилик
жинояти содир этилиш вақтида шоҳид ёки гувоҳ бўлиб қолган шахсларни
аниқлаш орқали уларнинг муҳим кўрсатмаларидан фойдаланишга; ички
ишлар (политсия), жамоат хавфсизлиги тизимида фаолият кўрсатаётган
бошқа хизматлардан олинган тезкор маълумотлардан фойдаланиб, мазкур
жиноят ўз вақтида, иссиғида самарали фош этилишга катта эътибор
берилиши ўрганишлар жараёнида аниқланди
1
.
Талончилик жиноятини фош этишда хорижий давлатларнинг
миллий қонунчилиги асосида қандай тезкор-қидирув тадбирлари амалга
1
https://www.bbc.com/news/world-asia-37218033. (мурожаат вақти: 15.05.2024 й.)
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
67
оширилиб, айбдор шахсларга нисбатан жиноят қонунчилигига биноан
тайинланадиган жиноий жазо чоралари кўрилишини таҳлил қиламиз.
Жумладан, Беларус Республикасида талончилик жиноятини фош этишда
полиция органларининг тезкор бўлинма ходимлари томонидан тезкор
қизиқиш уйғотувчи шахсларга нисбатан тезкор сўров, маълумотлар
тўплаш, кузатув, намуналар йиғиш, предмет ва ҳужжатларни тадқиқ этиш,
шахснинг айнанлигини аниқлаш, овоз назорати, телекоммуникация
тармоқлари орқали назорат қилиш, тезкор киритиш, тезкор эксперимент
каби тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилади
2
Қирғизистон Республикасида талончилик жиноятини “иссиқ изи”дан
фош этиш борасида полиция тизимидаги тезкор бўлинма ходими
томонидан тезкор қизиқиш уйғотувчи шахсларга нисбатан фуқароларни
сўров қилиш; маълумотлар тўплаш; нарса ва ҳужжатларни текшириш;
шахснинг айнанлигини аниқлаш; бинолар, иншоотлар, транспорт
воситаларини текшириш; тезкор эксперимент, тезкор кузатув; тезкор
киритиш; тезкор аниқлов; алоқанинг техник каналларидан ахборот олиш;
телефон сўзлашувларини эшитиш; абонентлар ва абонент қурилмалари
ўртасида боғланишлар ҳақида ахборот олиш тезкор-қидирув тадбирлари
ўтказилади
3
Қозоғистон Республикасида талончилик жиноятини содир этишда
тезкор қизиқиш уйғотувчи шахслар билан тезкор сўров ўтказиш ва
улардан маълумотлар олиш; шахснинг айнанлигини аниқлаш; фуқаролар
билан ошкора ва ноошкора усулларда ҳамкорлик қилиш; талончилик
жинояти содир этишни режалаштириб юрган жиноий гуруҳ ичига
ходимларни киритиш; замонавий махсус техника воситаларидан
фойдаланиш; талончилик жиноятини содир этишда гумон қилинаётган
шахсни алоҳида белгилари бўйича излаш ва қидириб топиш; қидирув
итларидан фойдаланиш тезкорқидирув тадбирлари ўтказилади.
Тожикистон Республикасида талончилик жиноятини иссиғида фош
этишда полиция органларининг тезкор бўлинмалари томонидан тезкор
2
Закон Республики Беларусь от 15 июля 2015 г. № 307-З «Об оперативно-розыскной
деятельности» // https: // kgb.by/ ru/ zakon. (мурожаат вақти: 28.01.2024 й.). Инструкция о
порядке заполнения регистрационных карточек единой государственной системы
регистрации и учета правонарушений", утвержденная Постановлением Министерства
внутренних дел Республики Беларусь 31.03.2007 Н 82. Официальный сайт МВД республики
Беларусь https: // www. mvd. gov.by/ru/законодательство / Постановление министерства
внутренних дел РБ/2007/72437 (мурожаат вақти: 29.01.2024 й.).
3
Закон Кыргызской Республики от 16 октября 1998 г. № 131 «Об оперативно-
розыскной деятельности» // http://cbd.minjust. gov.kg. (мурожаат вақти: 20.03.2024 й.).
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
68
сўров; маълумотлар тўплаш; солиштириб кўриш учун намуналар йиғиш;
шахсий изқуварлик; тезкор кузатув; тезкор киритиш; тезкор эксперимент;
бинолар, иншоотлар, транспорт воситаларини тезкор текшириш;
алоқанинг техник каналларидан тезкор ахборот олиш; телефон
сўзлашувини эшитиш каби тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилади
4
.
Россия Федерациясида талончилик жиноятини фош этишда сўров
(махсус суҳбат) ўтказиш; маълумотлар тўплаш; нарсалар ва бошқа тезкор
қизиқиш уйғотувчи ҳужжатларни текшириш; бинолар, иншоотлар,
транспорт воситаларини тезкор текшириш; тезкор кузатув; шахснинг
айнанлигини аниқлаш; телефонлар ва бошқа телекоммуникация
қурилмаси орқали сўзлашувни эшитиш; алоқанинг техник каналидан
ахборот олиш каби тезкорқидирув тадбирлари ўтказилади.
Хитой Халқ Республикасида талончилик жиноятини иссиғида фош
этишда жамоат хавфсизлиги хизматлари ходимлари томонидан
тезкорқидирув тадбирлари ўтказилиб, асосан ҳудудларда етарли
миқдорда
ўрнатилган
кузатув
мосламаларининг
хотирасидаги
видеоёзувлардан, гувоҳларнинг аниқ кўрсатмаси ҳамда ашёлар, нарсалар
ва шахсга оид маълумотлар базасидан фойдаланиб, талончилик жинояти
самарали фош этилади.
Р.Н.Рахимхўжаев ва Ф.Ю.Тўйчиевнинг фикрича, талончилик
жиноятини фош этишнинг хорижий тажрибасини таҳлил қилиш асосида
ИИО тезкор бўлинмаларининг амалий фаолиятига қуйидагиларни татбиқ
этиш тавсия этилади:
биринчидан,
талончилик
жиноятини
фош
этишда
Хитой
тажрибасига асосланиб, ашёлар, нарсалар ва шахсга оид тезкор
маълумотлар базасини яратиш лозим. Бунинг учун ИИВ Ҳуқуқий
статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар маркази, ИИВнинг барча соҳавий
хизматлари, шунингдек Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари
агентлиги ва бошқа давлат органларининг маълумотлар базасини
ИИОнинг тезкор бўлинмалари махсус хизмат компьютерлари билан
интеграциялаш;
иккинчидан,
талончилик
жиноятини
фош
этишда
МДҲ
давлатларининг илғор тажрибаси асосида ИИО тезкор бўлинмаси
ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор-қидирув
фаолияти тўғрисида”ги қонунининг 14, 15, 16-моддалари талаби асосида
4
Закон Республики Таджикистан от 25 марта 2011 г. № 687 «Об оперативно-
розыскной деятельности» // URL: http://www.adlia.tj. (мурожаат вақти: 02.05.2024 й.).
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
69
мантиқий кетма-кетликда сўров, маълумотлар тўплаш, шахснинг
айнанлигини аниқлаш, нарса ва ҳужжатларни текшириш каби дастлабки
тезкор-қидирув тадбирларини, шунингдек тезкор кузатув, тезкор
киритиш, тезкор эксперимент ҳамда прокурор санкциясида асосида
амалга ошириладиган кейинги махсус тезкорқидирув тадбирларини
амалга ошириш
5
Назаримизда, юқоридаги ҳуқуқшунос олимларнинг фикрлари мутлақо
тўри фа талончилик жиноятини очишда ички ишлар органлари тезкор
бўлинмалари ўрини қандай эканлигини ёритиб берган.
5
Рахимхўжаев Р. Н., Тўйчиев Ф. Ю. Жамоат жойларида содир этилган талончилик
жиноятини фош этишда хориж тажрибаси //Лучшие интеллектуальные исследования. – 2024.
– Т. 23. – №. 3. – С. 125-133.