MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
46
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИДА
КИБЕРХАВФСИЗЛИК ФАОЛИЯТИНИ РАКАМЛАШТИРИШНИНГ
ВУЖУДГА КЕЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ
Тўрақулов Авазбек Абдулхонович
ИИВ Академияси магистратураси тингловчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.12577589
Замонавий рақамли технологиялар ва ахборот-коммуникация
тизимларининг барча соҳаларда қўлланиши ҳозирги давр талабларидан
биридир.
Мамлакатимизда
жаҳон
киберхавфсизлик
фаолиятини
ракамлаштириш маконининг инфратузилмаси ва ахборот-компьютер
тармоғига мос келувчи миллий тизимни бошқариш механизмини
самарадорлигининг муҳим омили ҳисобланади. Буларнинг барчаси анча
мураккаб ва айни пайтда республикамиз ҳаётида ечими зарур бўлган
долзарб масала бўлиб, ҳозирги вақтда олиб борилаётган ташкилий ва
бошқа ўзгаришларни амалга оширишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.
Давлатимизнинг
киберхавфсизлик
фаолиятини
ракамлаштириш
йўналишлари Республикамизнинг бир қатор қонунлари, Президент
фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида ҳам ўз аксини
топмоқда.
Асрлар давомида инсониятнинг табиатнинг ўзлаштириш борасидаги
тажриба ва билимларни тўплаш ахборотни ўзлаштириш билан биргаликда
кечади. Шунинг учун аввало, замонавий технологиялар ва ахборот-
коммуникация тизимида киберхавфсизлик фаолиятини ракамлаштириш
томонларини ўрганиш учун унинг вужудга келиш ва ривожланишга назар
солишимиз лозим бўлади.
“Ахборот” сўзи лотинча “informatio” сўзидан олинган бўлиб,
“тушунтириш”, “бирор нарсани баён қилиш” ёки “бирор нарса ёхуд ҳодиса
ҳақидаги маълумот” маъносини англатади.
1
Инсон яшайдиган дунё турли моддий ва номоддий объектлар,
шунингдек, улар ўртасидаги ўзаро алоқа ва ўзаро таъсирлардан, яъни
жараёнлардан ташкил топган. Сезги аъзолари, турли асбоблар ва ҳоказолар
ёрдамида қайд этиладиган ташқи дунё далиллари маълумотлар деб
аталади. Маълумотлар аниқ вазифаларни ҳал этишда зарур ва фойдали деб
топилса, ахборотга айланади.
Шунингдек, кундалик турмушда ахборот деганда атроф-муҳитдан
сезги аъзолари орқали қабул қилиб, англаб олинадиган ҳар қандай
1
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ахборот технологиялари ўқув
қўлланмаси 5-б.
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
47
маълумот тушунилади. Ахборотларнинг киберхавфсизлик фаолиятини
ракамлаштириш орқали бу жараённинг бешта муҳим хоссага эга
бўлишидир
2
. Булар ахборотни яратиш, қабул қилиш, сақлаш, ишлов бериш
ва узатиш хоссаларидир.
Ахборотдан
фойдаланишда
киберхавфсизлик
фаолиятини
ракамлаштириш
бўйича
имконияти
ва
самарадорлиги
унинг
репрезентативлиги,
мазмундорлиги,
етарлилиги,
актуаллиги,
ўз
вақтидалиги, аниқлиги, ишонарлилиги, барқарорлиги каби асосий
истеъмол сифат кўрсаткичлари билан боғлиқдир. Яъни:
- киберхавфсизлик фаолиятини ракамлаштиришда ахборотнинг
репрезентативлиги – объект хусусиятини адекват ифода этиш мақсадида
уни тўғри танлаш ва шакллантириш билан боғлиқдир;
- киберхавфсизлик фаолиятини ракамлаштиришда ахборотнинг
мазмундорлиги – семантик (мазмунли) ҳажмини ифода этиш;
- киберхавфсизлик фаолиятини ракамлаштиришда ахборотнинг
етарлилиги – қарор қабул қилиш учун минимал, лекин етарли таркибга
(кўрсаткичлар жамланмасига) эга эканлигини билдиради. Тўғри қарор
қабул қилиш учун етарли бўлмаган, шунингдек, ортиқча бўлган ахборот
ҳам фойдаланувчи қабул қилган қарорлар самарадорлигини камайтиради;
- киберхавфсизлик фаолиятини ракамлаштиришда ахборотнинг
актуаллиги – ахборотдан фойдаланиш вақтида унинг бошқариш учун
қимматлилиги сақланиб қолиши билан белгиланади ва хусусиятлари
ўзгариши динамикаси ҳамда ушбу ахборот пайдо бўлган вақтдан буён ўтган
вақт оралиғига боғлиқ бўлади;
- киберхавфсизлик фаолиятини ракамлаштиришда ахборотнинг
вақтидалиги – унинг аввалдан белгилаб қўйилган вазифани ҳал этиш вақти
билан келишилган вақтдан кечикмасдан олинганлигини билдиради;
- киберхавфсизлик фаолиятини ракамлаштириш ахборотнинг
аниқлиги – олинаётган ахборотнинг объекти, жараён, ҳодиса ва
ҳоказоларнинг реал ҳолатига яқинлиги даражаси билан белгиланади;
- киберхавфсизлик фаолиятини ракамлаштиришда ахборотнинг
ишонарлилиги – ахборотнинг реал мавжуд объектларни зарур аниқлик
билан ифода этиш хусусияти билан белгиланади;
2
Полещук Д. Г.
Уголовно-правовая охрана информационной безопасности (на примере отдельных
аспектов охраны кибербезопасности и защиты информации ограниченного распространения):
Автореф… дис. канд. юрид. наук. - Минск, 2020. –32
с.
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
48
- ахборотнинг барқарорлиги – ахборотнинг асос қилиб олинган
маълумотлар аниқлигини бузмасдан ўзгаришларга таъсир қилишга
қодирлигини акс эттиради.
3
Маълумки, жамият ривожлангани сари иқтисодиёт, фан, техника,
технология, маданият, санъат, тиббиёт кабиларнинг турли масалалари
ҳақидаги мавжуд маълумотлар, ахборот захираларидан фойдаланишни
ташкил этиш интеллектуал ва иқтисодий ҳаётга тобора кўпроқ таъсир
кўрсатади. Демак, киберхавфсизлик фаолиятини ракамлаштиришда
ахборот жараёнлари кўриниб турибдики кўп қиррали жараён эканлиги аён
бўлмоқда.
Ахборот технологиялари туфайли инсоннинг фаолияти, унинг
кундалик мулоқот соҳаси дунё цивилизацияси ишлаб чиққан тажриба,
билим ва маънавий қадриятларни жалб этиш ҳисобига чиндан ҳам беҳад
кенгаймоқда. Бу эса ўз навбатида, жамиятнинг юқори даражада
ахборотлашган бўлишини талаб этади
4
.
Киберхавфсизлик фаолиятини ракамлаштиришда ахборотлашган
жамият ҳақида олимлар турлича фикр юритадилар
5
. Масалан, хориж
олимлари фикрича, киберхавфсизлик фаолиятини ракамлаштиришда
ахборотлаштирилган жамиятда компютерлаштириш жараёни одамларга
ишончли ахборот манбайидан фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий
соҳаларда
ахборотни
қайта
ишлашни
юқори
даражада
автоматлаштиришни
таъминлаш
имконини
беради
6
.
Жамиятни
ривожлантиришда
эса
ҳаракатлантирувчи
куч
киберхавфсизлик
фаолиятини ракамлаштириш билан бевосита боғлиқ.
Ахборотлашган жамиятнинг моддий ва технологик негизини
киберхавфсизлик фаолиятини ракамлаштириш бўйича ахборот техникаси
ва ижтимой тармоқлари, ахборот технологиялари, телекоммуникация
алоқалари асосидаги турли хил тизимлар ташкил этади.
Киберхавфсизлик фаолиятини ракамлаштиришда ахборотлашган
жамият-жамиятнинг кўпчилик аъзолари ахборот, айниқса, унинг олий
3
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ахборот технологиялари ўқув
қўлланмаси Б.7.
4
Матчанов А.А.
Жиноят содир этган шахслар қидирувини такомиллаштиришнинг жиноят-
процессуал ва криминалистик жиҳатлари: Юрид. фан. док-ри. (DSc). дис. … автореф. – Т., 2019. – 65
б.
5
Анорбоев А.У
Кибержиноятчилик, унга қарши қарши курашиш муаммолари ва киберхавфсизликни
таъминлаш истиқболлари. Монография– Т.: Миллий Гвардия институти, 2020. – 324 б.
6
Расулев А.К.
Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга қарши курашишнинг
жиноят-ҳуқуқий ва криминологик чораларини такомиллаштириш. Юридик фанлар бўйича докторлик
монография автореферати. – Т.: 2018 й., – 5 б.
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
49
шакли бўлмиш билимларни ишлаб чиқариш, сақлаш қайта ишлаш ва
амалга ошириш билан банд бўлган жамиятдир.
7
Ахборотлашган жамиятга ўтишда компютер ва телекоммуникация
ахборот
технологиялари
негизида
киберхавфсизлик
фаолиятини
ракамлаштириш масаласи юзага келади.
Ҳозирги пайтда у ёки бу мамлакат XXI асрда муносиб ўрин эгаллаши
ва
бошқа
мамлакатлар
билан
киберхавфсизлик
фаолиятини
ракамлаштириш
ахборот
тизимлари
талабларига
мослаштириши
кераклиги равшан бўлмоқда.
Бизнинг республикамиз ҳам мустақиллик туфайли ахборотлашган
жамият томон киберхавфсизлик фаолиятини ракамлаштириш кириб
бормоқда. Бу масала ҳозирда мамлакатимиз Президенти ва Республика
ҳукуматининг диққат марказида биринчи масалалар қаторида турибди
8
.
Шунингдек,
киберхавфсизлик
фаолиятини
ракамлаштиришда
ахборот тизимларининг автоматлаштирилган ва автоматик турлари
маълум бўлиб, автоматлаштирилган ахборот тизимида бошқариш ёки
маълумотларни қайта ишлаш функцияларининг бир қисми автоматик
равишда, қолгани эса инсон томонидан бажарилади, автоматик ахборот
тизимида эса бошқариш ва маълумотларни қайта ишлашнинг барча
функциялари техник воситаларда, инсон иштирокисиз амалга оширилади
(масалан, технологик жараёнларни автоматик бошқариш).
Киберхавфсизлик фаолиятини ракамлаштиришда қўлланиш соҳасига
қараб, ахборот тизимларини қуйидаги синфларга ажратиш мумкин бўлади:
- илмий тадқиқотларни автоматлаштириш ва бошқариш;
- лойиҳалаштиришни автоматлаштириш;
- ташкилий жараёнларни бошқариш;
- технологик жараёнларни бошқариш
9
.
Жумладан, киберхавфсизлик фаолиятини ракамлаштиришда илмий
ахборот тизимлари илмий ходимлар фаолиятини автоматлаштириш,
статистик ахборотни таҳлил этиш, тажрибаларни бошқариш учун
мўлжалланган.
7
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ахборот технологиялари ўқув
қўлланмаси 8-б.
8
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ахборот технологиялари ўқув
қўлланмаси 11-б.
9
Анорбоев А.У
Кибержиноятчилик, унга қарши қарши курашиш муаммолари ва киберхавфсизликни
таъминлаш истиқболлари. Монография– Т.: Миллий Гвардия институти, 2020. – 324 б.
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
50
Лойиҳалаштиришни автоматлаштиришнинг ахборот тизимлари янги
техника (технология) ишлаб чиқарувчилар ва лойиҳачи маҳандислар
меҳнатини автоматлаштириш учун мўлжалланган.
Ташкилий бошқарувни ахборот тизимлари шахслар функцияларини
автоматлаштириш
учун
мўлжалланган
бўлиб,
киберхавфсизлик
фаолиятини ракамлаштириш ёрдамида бошқаришнинг ахборот тизимлари
киради.
Технологик жараённи бошқаришнинг ахборот тизимлари турли
технологик жараёнларни автоматлаштириш учун мўлжалланган.
Дастлабки ахборот тизимлари 1950 йилларда пайдо бўлган бўлиб, бу
йилларда маош ҳисоб-китобларини қайта ишлаш учун мўлжалланган ва
электромеханик
бухгалтерлик
ҳисоблаш
машиналарида
амалга
оширилган.
10
Шу ўринда киберхавфсизлик фаолиятини ракамлаштиришга тўхталиб
ўтсак, ахборот технолгияларининг пайдо бўлиши тарихи қадимги
замонларга бориб тақалган бўлиб, унинг биринчи босқичида, ҳисоблаш
амалларини бажариш учун оддий таёқчалар ва тошлардан фойдаланилган.
1617 йили ихтиро этилган Джон Непернинг логарифмик принципда
ишловчи таёқчаси ҳисоблаш амалларини бажаришни енгиллаштиришда
муҳим қадамлардан саналади.
Кейинчалик Генри Бриггс биринчи маротаба ўнлик логарифмлар
жадвалини тузди. Бу жадвал ёрдамида ҳисоблаш амалларини бажариш
бирмунча осонлашди. 1851-1854 йиллар орасида француз Амедей
Маннхейм логорифмик линейкани ихтиро этди. Ундан XX асрнинг
ўрталаригача, яъни электр токи ёрдамида ишловчи арифмометрлар пайдо
бўлгунига қадар аналитик ҳисобларни бажаришда фойдаланиб келинди.
Сонларнинг йиғиндисини ҳисоблаш имкониятига эга бўлган биринчи
механик машина 1642 йили француз физик олими Блэз Паскаль томонидан
ратилди. 1673 йили немис олими Готфрид Вильгельм Лейбниц эса механик
ҳисоблагични ихтиро қилди. Бу машина аввалгиларига қараганда анча
мукаммал бўлиб, иккилик саноқ системасида қўшиш, айириш, кўпайтириш,
бўлиш ва квадрат илдиз чиқариш амалларини бажара оларди.
1822 йилда инглиз математиги Чарльз Бэббиджнинг дастур ёрдамида
бошқариладиган аналитик машина лойиҳаси ҳисоблаш машиналарининг
яратилишида муҳим қадамлардан бири бўлди. Аммо ўша даврларда техник
10
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг
Замонавий ахборот технологиялари асослари ўқув қўлланмаси 28-б.
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
51
имкониятлар чегараланганлиги туфайли Бэббидж ўз лойиҳасини тўлиқ
амалга
ошира
олмади.
Кейинчалик
мазкур
лойиҳа
ҳисоблаш
машиналарининг яратилишида асосий тамойил бўлиб хизмат қилди.
XIX асрнинг 80 йиллари охирида АҚШлик Герман Холлерит
перфокартага туширилган маълумотларга автоматик ишлов берувчи
статистик табулятор яратди. Бундай табуляторларнинг яратилиши
рақамли аналитик ҳисоблаш машиналарининг янги синфини ишлаб
чиқаришда илк қадам бўлди.
Шунингдек, Ч.Бэббидж ва Г.Холлеритларнинг ихтироларидаги
ғоларга асосланган ҳолда Гарвард университетининг профессори Говард
Эйкен
1937-1943 йиллар давомида электромагнит реле асосида ишловчи “МАРК-
1” ҳисоблаш машинасини ихтиро этди. Тахминан шу вақтнинг ўзида АҚШда
таниқли математик Джон фон Нейман иштирокида Пенсильван
университетининг ходимлари Джон Мочли ва Проспер Эккертлар
томонидан ҳисоблаш машинасининг электрон лампалар ёрдамида амалга
оширилиши мумкинлигининг назарий ва техник асослари яратилди.
Бундай ҳамкорлик натижасида 1946 йили дунёда биринчи электрон
ҳисоблаш
машинаси
ENIAC яратилди. Бу ихтиро биринчи авлод ҳисоблаш машиналари, яъни
компьютерларнинг яратилишида дастлабки қадам бўлган десак муболаға
бўлмайди. Шундан сўнг, 1959 йили Роберт Нойспластинадаги
транзисторларни маълум схема бўйича улаш усулларини ихтиро қилди ва
бундай кўринишдаги электрон схемалар интеграл схемалар ёки чиплар деб
юритилди. Шу билан 1968 йили Burroughs фирмаси интеграл схемалар
асосида биринчи компьютерни яратди. Шундай қилиб, учунчи авлод
компьютерлари пайдо бўлишида элемент база асосини интеграл схемалар
ташкил этди.
70 йилларнинг ўрталарига келиб тўртинчи авлод компьютерлари
яратилиб,
197
йили
INTEL
фирмаси
8
битли
INTEL-8008
микропроцессорини яратди ва 1975 йили шу микропроцессор асосида
биринчи шахсий компьютер Альтаир-8008 юзага келди. 1984 йили Microsoft
фирмаси Windows операцион тизимининг биринчи намунасини яратди.
Windows операцион тизиминингяратилишини амеркаликлар ХХ асрнинг
энг буюк кашфиётлари сифатида эътироф этдилар.
11
11
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг
Замонавий ахборот технологиялари асослари ўқув қўлланмаси 36-б.
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
52
Ахборот
технологиялари
киберхавфсизлик
фаолиятини
ракамлаштириш, ахборот тизимлари билан чамбарчас боғлиқ бўлиб,
юқорида баён қилинганидек, ахборот тизими аниқ бир объект учун
яратилади. Самарали ахборот тизимларини бошқариш, амалий соҳалар
даражалари ўртасидаги фарқларни, шунингдек, ташқи ҳолатларни
эътиборга олади ва бошқариш функциясини самарали амалга ошириш учун
зарур бўлган ахборотнигина беради.
Ахборот технолгиялари компьютерда сақланувчи маълумотлар
устидан
турувчи
турли
мураккаблик
даражасидаги
амалларни
бажаришнинг аниқ регламентли қоидаларидан ташкил топган бўлади.
Ахборот
тизими
функцияларини
унга
йўналтирилган
ахборот
технологияларини билмасдан туриб амалга ошириб бўлмайди.
Шу мақсадда, умуман олганда замонавий ахборот технологиялари
таркибига компьютер техникаси, дастурий ва телекоммуникация
воситаларини қўллаган ҳолда фойдаланувчининг фаол иштирокида амалга
ошириладиган юқори даражадаги дўстона интерфейсли ахборот
технологиялари киради.
Демак, киберхавфсизлик фаолиятини ракамлаштиришда замонавий
ахборот технологиялари деганда, нафақат компьютер техникаси ва унинг
дастурий таъминотидан фойдаланиш, балки, масофага ахборот узатиш
(телекоммуникация) воситалари ҳамда тизим билан фойдаланувчи
орасидаги бевосита интерактив мулоқот қилиш имконияти (дўстона
интерфейс) ҳам мавжуд бўлиши тушунилади.
Жумладан
киберхавфсизлик
фаолиятини
ракамлаштиришда
замонавий ахборот технологиялари қайта ишланадиган ахборотнинг
турига қараб фарқланади, масалан, маълумотлар устида ҳисоблаш
амалларини бажариш, катта ҳажмдаги ахборот массивларига ишлов бериш
каби амалларни бажариш учун алгоритмик тизимлардан, маълумот
базаларини бошқариш тизимларида ёки жадвал процессорларидан
фойдаланилади
12
. Шу ўринда, замонавий ахборот технологиялари
ахборотни қайта ишлаш жараёнлари ҳақидаги замонавий тасаввурларни
акс эттирувчи анча кенг тушунчадир.
Бошқарув фаолиятидаги технологияларни функционал вазифасига
қараб қуйидаги турларга бўлиш мумкин бўлади: маълумотларга ишлов
бериш технологиялари; бошқарувдаги технологиялар; ташкилотни
12
М.В.Арзамасцев.
К вопросу об уголовно-правовой классификации киберпреступлений. –М.:
Уголовное право. Актуальные вопросы права и отраслевых наук: 1(3)/2017. – С. 12.
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
53
автоматлаштирувчи технологиялар; қарор қабул қилишни қўллаб
қувватлаш технологиялар.
Шунингдек,
киберхавфсизлик
фаолиятини
ракамлаштиришда
бошқарувдаги технологияларни мақсади дейилганида ташкилотнинг қарор
қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ходимларининг ахборотга бўлган
эҳтиёжларини қондиришдир. Уларга етказиб берадиган ахборотлар
ташкилотнинг ўтмиши, бугуни ва истиқболи ҳақидаги маълумотни
сақлайди. Бу ахборот доимий ёки махсус бошқарув ҳисоботлари турлари
кўринишида бўлади. Бошқарув назорати даражасида қарор қабул қилиш
учун
ахборотлар
агрегатлашган
кўринишда
бўлиб,
улардаги
маълумотларнинг ўзгариш тенденциялари, юзага келган четга чиқиш
сабаблари ва уларни ҳал этиш имкониятлари кўриниб турган бўлиши
лозим.
Киберхавфсизлик фаолиятини ракамлаштиришда ИИО қарорлар
қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизимлари ва уларга мувофиқ ахборот
технологиялари эса асосан амеркалик олимларнинг саъй ҳаракати билан
70-йиллар охири 80-йиллар бошида юзага келди. Бунга шахсий
каомпьютерлар, амалий дастурлар стандарт пакетларининг кенг
тарқалганлиги, шунингдек, сунъий интелект тизимларини яратишдаги
муваффақиятлар имкон яратди.
Киберхавфсизлик фаолиятини ракамлаштиришда ИИОда қарорлар
қабул қилишни қўллаб-қувватлаш ахборот технологияларининг асосий
хусусиятлари-инсон ва компьютер ўзаро алоқасини ташкил этишнинг
сифат жиҳатидан яхши услубидир. Улар бир нечта моделни ўз ичига олган
кучли таҳлилий аппаратга эга бўлиб, натижаларини башорат қилиш
мураккаб бўлган вазифаларга йўналтирилгандир. Қарорлар қабул қилишни
қўллаб-қувватлаш технологиясидан бошқаришнинг исталган даражасида
фойдаланиш мумкин.
Юқоридагиларни таҳлил қилган ҳолда хулоса ўрнида шуни айтишимиз
лозимки, киберхавфсизлик фаолиятини ракамлаштиришда ИИО тизмида
замонавий технологиялар ва компьютер коммуникация тизимларининг
барча соҳаларда қўлланиши давр талаби бўлган, Давлатимизнинг бу
борадаги
фаолият
йўналишлари
юқорида
айтиб
ўтилганидек
Республикамизнинг бир қатор қонунлари, Президент фармонлари ва
Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида ҳам ўз аксини топган. Хусусан,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 ноябрьдаги
“Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
54
қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган
ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чоралари тўғрисида”
ПҚ-381-сон Қарори
13
киберхавфсизлик фаолиятини ракамлаштиришнинг
ва замонавий технологиялардан фойдаланишнинг миллий тизимини
шакллантириш ва ҳаётининг барча соҳаларида замонавий ахборот
технологияларини,
компьютер
техникаси
ва
телекоммуникация
воситаларини оммавий равишда жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш,
фуқароларнинг ахборотга ортиб бораётган талаб-эҳтиёжларини янада
тўлиқроқ қондириш, жаҳон ахборот ҳамжамиятига кириш ҳамда
кенгайтириш учун қулай шарт-шароитларни яратишга қаратилган бўлиб,
Қарорда
киберхавфсизлик фаолиятини
ракамлаштириш ахборот-
коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда уларнинг
замонавий тизимларини жорий этиш биринчи галдаги энг муҳим
вазифалар сифатида эътироф этилган ва замонавий технологияларни
жорий этиш юзасидан илк қадамлар ташланиши бошланган десак
муболаға бўлмайди. Ушбу жараён ИИО тизимига ҳам ўз таъсирини
кўрсатмоқда.
13
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган
ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чоралари тўғрисида” 2023 йил 30 ноябрьдаги
ПҚ-381-сон қарори. – https://old.lex.uz/docs/6681111