MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
210
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТУВЧИ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНИНГ ВАЗИФА
ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
Халилов Дониёр
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ўқитувчиси
Сайдуллаев Рамазонбек Истам ўғли
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси курсанти
https://doi.org/10.5281/zenodo.14024375
Ҳозирда
жиноят
ва
жиноят-процессуал
қонунчилигини
такомиллаштириш ва либераллаштириш, алоҳида жиноий қилмишларни
декриминаллаштириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тартибини
инсонпарварлаштириш қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ
тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларидан бири
сифатида белгиланиб, бу соҳани тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб
этмоқда.
Шу боис, жазони ижро этиувчи органлар турларига назар солсак:
1. Жарима жазосини ижро этувчи Бош прокуратура ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюроси ҳақида сўз юритсак.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2024 йил 18
майдаги “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2023 йилдаги
фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида”ги СҚ-910-IV-сон қарорида
келтиришича Вилоятда прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси
томонидан ижрода бўлган 395,6 млрд сўм 3 ойдан ортиқ вақт давомида
ундирилмаган.
Мажбурий ижро бюросининг фаолияти натижасида жорий йилнинг
июнь сентябрь ойларида 5 триллион 400 миллиард сўм қарздорлик
ундирилди. Унинг 3 триллион 400 миллиард сўми электр энергияси, 2
триллион сўми табиий газ ҳисобига тўғри келади.
Жисмоний ва юридик шахслар билан олиб борилаётган
тушунтириш-тарғибот ишлари бундай натижаларга эришиш имконини
бермоқда. Ўтган даврда давлат бюджетига 171 миллиард сўм зарар
етказиши мумкин бўлган 182 жиноий ҳолат аниқланган ва уларга
нисбатан тегишли чоралар қўлланилган.
Шундай ижобий ишлар амалга оширилган бўлсада ушбу ташкилот
қуйидаги муаммоларга учрамоқда:
биринчидан, ижролар ўз вақтида самарали таъминланмагани бу
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро
бюроси ижрода бўлган банклар фойдасига ундирув билан боғлиқ ишлар
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
211
ижросини
таъминлаш
чораларини
кучайтирлмагани
борасида
Юртбошимиз томонидан этироз бўлди;
иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюросининг ходимлари содир этилган холатлар юзасидан
кабинетда ўтириб ахоли муаммолари ўрганмасдан фаолият олиб
боришмоқда;
учинчидан, Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси
ходимлари иш фаолиятини ундурувларни ерга тушиб хал қилмаганлиги
боис ундурувлар профилактика инспектори чекига тушиш холлари учраб
турибди ту эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29
ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини
тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-27-
сон Фармонининг 4-иловаси қоидалари бузилишига олиб келинмоқда.
2. Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро
этиш ички ишлар органлари пробация хизматига юклатилган.
Маълум қилинишича, 2023 йилда 83 763 нафар шахс ички ишлар
органларининг пробация назоратида турган бўлса, 2024 йилнинг 9 ойида
бу кўрсаткич 86 226 нафарни ташкил этган, яъни 2024 йилда бундай
шахслар 2463 тага кўпайган.
2023 йилда маъмурий назоратда турган 4167 нафар шахс судлар
томонидан ўрнатилган тақиқ (чеклов)ларга риоя қилмагани учун уларга
биринчи маротаба маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. 2024
йилнинг 9 ойида 3153 нафар шахсга маъмурий баённомалар тузилган.
Айнан шу тоифадаги шахслар судлар томонидан белгиланган тақиқ
(чеклов)ларга бир неча бор риоя қилмаганлиги учун 2023 йилда 717
нафар ва 2024 йилнинг 9 ойида эса 637 нафар шахс Жиноят кодексининг
226-моддаси
(Маъмурий
назорат
қоидаларини
бузиш)
бўйича
жавобгарликка тортилган .
Айнан шу тоифадаги шахслар судлар томонидан белгиланган тақиқ
(чеклов)ларга бир неча бор риоя қилмаганлиги учун 2023 йилда 717
нафар ва 2024 йилнинг 9 ойида эса 637 нафар шахс Жиноят кодексининг
226-моддаси
(Маъмурий
назорат
қоидаларини
бузиш)
бўйича
жавобгарликка тортилган.
Қайд қилинишича, бугунги кунда суд томонидан белгиланган чекловлар
ва мажбуриятларга риоя этмаётган пробация назоратидаги шахслар
томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилаётгани туфайли, шу жумладан
оғир ёки ўта оғир жиноятларнинг олдини олиш бўйича тезкор ҳамда
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
212
таъсирчан чоралар кўрилишини таъминлаш мақсадида ички ишлар
органлари пробация бўлинмалари ходимларига қўшимча ваколатларни
бериш зарурати юзага келмоқда. Шу боис Ички ишлар вазирлиги
томонидан назорат остида турган махсус тоифа шахслар ўртасида қонун
устуворлигини таъминлаш, уларда қонунга итоаткор хулқ-атворни,
инсонга, меҳнатга, ижтимоий турмуш қоидалари ва анъаналарига ҳурмат
муносабатини шакллантириш мақсадида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 206-
моддаси санкция қисмига амалда бўлган жарима жазосидан ташқари
маъмурий қамоқ жазоси ҳам киритилмоқда.
Пробация бўлинмалари ходимларининг назорати остидаги шахс
томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда уни ҳудудийлик
жиҳатдан яқин орада жойлашган таянч пункти профилактика
инспекторининг
олдига
олиб
бориб,
маъмурий
баённома
расмийлаштириш керак. Бу пробация ходимининг иш самарадорлигига
салбий таъсир кўрсатиб, ортиқча вақт сарфланишига сабаб бўлмоқда.
Шу боис ушбу муаммони хал этиш мақсадида фикримизча, “Ўзбекистон
Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 206 ва
248-моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун
ишлаб чиқиш зарур.
3. Озодликдан маҳрум қилиш заоларни ижро этувчи муассасалар турлари.
Жиноят-ижроия кодексининг 45-моддасида (Жазони ижро этиш
муассасаларининг турлари) иккинчи қисми қуйидаги баён этилган. Яъни
Жазони ижро этиш муассасалари жумласига қуйидагилар киради:
жазони ижро этиш колониялари, шу жумладан даволаш ҳуқуқи асосидаги
колониялар;
тарбия колониялари;
турмалар;
маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналар».
Шу вақтгача жазони ижро этиш муассасаларига қуйидагилар кирган:
жазони ижро этиш колониялари;
тарбия колониялари;
турмалар.
Дунёда жиноятчилик профилактикаси муаммоси тобора глобал ва долзарб
аҳамият касб этиб бормоқда. Хусусан, БМТнинг Жиноятчиликни олдини
олиш ва одил судлов бўйича 13-Конгрессида ушбу масала миллий,
минтақавий ва халқаро миқёсда шахс, жамият ва давлат ҳаётининг энг
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
213
долзарб муаммоларидан бири эканлиги қайд этилган. Жиноий
жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш билан бир қаторда
тайинланган жазони ижро этишнинг оқилона йўлга қўйилиши
жиноятчиликни профилактика қилишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Шу муносабат билан халқаро ҳамжамият томонидан барча давлатларда
пенитенциар тизимни замонавий таҳдидлар ва талабларни инобатга олиб
ислоҳ қилиш зарурати мавжудлиги таъкидланмоқда. 2016 йилда жаҳон
миқёсида 11 млн.га яқин шахс озодликдан маҳрум қилиш жазосини
ўтаётганлиги, 2017 йилда ушбу кўрсаткич 2000 йилга нисбатан 20 фоизга
ошганлиги, сўнгги пайтда жаҳоннинг йирик давлатларида рецидив
жиноятчилик 50 фоизни ташкил этаётганлиги ҳақидаги далиллар жазони
ижро этиш муассасалари фаолиятини ислоҳ қилиш, маҳкумлар ёки жазони
ўтаб чиққан шахслар томонидан янги жиноят содир этилишини олдини
олишнинг янги чоралари ва янада самарали механизмини ишлаб чиқиш,
бу соҳада профилактик чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратиш
зарурати мавжудлигидан далолат беради.
Жаҳонда пенитенциар тизим профилактик функцияси самарадорлигини
оширишнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш асосида мазкур тизимни
такомиллаштириш, ҳар бир жазо турини ижро этишда профилактик
таъсир чораларни яхшилаш, маҳкумларнинг хулқ-атворини тузатишга
халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементациясини
кучайтириш, маҳкумлар ёки жазони ўтаб чиққан шахслар томонидан
қайта жиноят содир этилишининг олдини олишнинг янги профилактик
чоралари ва янада самаралироқ механизмини ишлаб чиқиш, пенитенциар
тизимда профилактик функция самарадорлигини ошириш мақсадида
норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, тизимлаштириш, ҳуқуқни
қўллаш амалиётини яхшилаш, шунингдек ҳуқуқий тартибга солиш
йўналиш ва истиқболларини тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мустақиллик йилларида республикамизда пенитенциар тизимни тубдан
ислоҳ қилиш ва уни халқаро стандартларга мослаштиришга алоҳида
аҳамият берилиб, қатор мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилди,
мазкур соҳа муайян даражада ривожлантирилди, хусусан, жазони ижро
этишда асосий эътибор профилактик функция самарадорлигини ошириш,
озодликдан маҳрум қилишга муқобил жазоларни кенгроқ қўллаш, жазони
ўташ шароитларини тубдан яхшилаш, жазонинг репрессив мақсадлари
ўрнига тарбиявий ишларни татбиқ этиш, жазони ўтаб чиққан
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
214
шахсларнинг ижтимоий мослашув жараёнини назоратга олишни тартибга
солувчи ҳуқуқий база яратилди.
Бугунги кунда мамлакатимизда 54 та жазони ижро этиш муассасалари
мавжуд. Шундан 18 таси ёпиқ турдаги, 25 таси манзил колония ва 11 таси
тергов ҳибсхонларидир. Ички ишлар вазирлиги тақдим этган
маълумотларга кўра, жазони ижро этиш тизимида 22 мингдан ортиқ,
шундан 7 мингдан ортиғи манзил колонияда, 14 мингдан ортиқ
маҳкумлар ёпиқ турдаги колонияларда жазо муддатини ўтамоқда.
Таъкидлаш жоиз, 2020 йил 1 август ҳолатига кўра, АҚШда ҳар юз минг
одамдан 639 нафари, Россияда 340 нафари, Туркияда 335 нафари,
Беларусда 343 нафари, Ўзбекистонда 68 нафари жазони ижро этиш
муассасаларида жазо муддатини ўтамоқда. Шунингдек, жазо муддатини
ўтаётган
маҳкумларни
сақлаш
шароитларининг
шаффофлигини
таъминлаш ҳамда қийноқ ва жисмоний тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ
салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тизимдаги 54 та жазони
ижро этиш муассасалари 3 280 дона замонавий видеокузатув мосламалари
билан жиҳозланган.
Шундан, 2 203 таси жазони ижро этиш муассасаси яшаш саҳнига, 432 таси
ишлаб чиқариш саҳнига, 645 таси ташқи маъмурий ҳудудга ўрнатилган.
Ўзбекистоннинг
мазкур
рўйхатдаги
кўрсаткичи
70
поғонага
яхшиланишини кўрсатади. Ҳозирда ИИВ Жазони ижро этиш департаменти
тасарруфида 43 жазони ижро этиш муассасаси ва 11 тергов ҳибсхонаси
мавжуд. Муассасаларнинг 18 таси ёпиқ турдаги колония ва 25 таси
манзил-колония ҳисобланади. Жазони ижро этиш тизимидаги
колонияларнинг сиғимига нисбатан сақланаётганлар кўрсаткичи 56,4
фоизни ташкил қилмоқда .
Жазони ижро этиш департаменти тизимидаги ишлаб чиқариш
бўлимларидан 21 таси саноат ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Шундан
15 таси ёпиқ турдаги ЖИЭКлар, 6 таси манзил-колониялар.
Жазони ижро этиш колонияларида 26 017 нафар маҳкумлар жазо
муддатини ўтаётган бўлиб, уларнинг 22 114 нафари, яъни 85 фоизи
меҳнатга лаёқатли ҳисобланади.
Меҳнатга лаёқатли маҳкумларнинг 16 364 нафари, яъни 74 фоизи
ижтимоий-фойдали меҳнатга жалб этилган, 5750 нафари (26 фоизи) иш
билан таъминланмаган.
Ёпиқ турдаги жазони ижро этиш колонияларидаги меҳнатга лаёқатли 13
928 нафар маҳкумларнинг
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
215
8 774 нафари ёки 63 фоизи иш билан таъминланган.
Манзил-колонияларидаги меҳнатга лаёқатли 8 186 нафар маҳкумларнинг
7 590 нафари ёки 91 фоизи иш билан таъминланган.
Меҳнатга лаёқатсиз маҳкумлар сони
3 903 нафарни ташкил этади.
Даволаш ва махсус тартибли колонияларда 1591 нафар,
Касаллар 479 нафар,
Карантин 432 нафар,
Ногиронлар 394 нафар,
60 ёшдан ошганлар 949 нафар,
Интизомий бўлимда 58 нафар,
Меҳнатга лаёқатли маҳкумларнинг тўлиқ иш билан бандлигини
таъминлаш мақсадида, янги ишлаб чиқариш цехларини ташкил этишга,
маҳаллий тадбиркорларни кенг жалб қилишга алоҳида эътибор қаратиб
келинмоқда.
Бундан ташқари, жазони ижро этиш муссасаларида хизмат қилаётган
психолог ходимларни маҳкумларнинг руҳий ҳолатини ўрганиш ҳамда
уларга психологик ёрдам кўрсатиш юзасидан етарли билим ва
тажрибасини шакллантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий
университетида ўқитиш чораларини кўриш. асосан, психологларни
ўқитишга 2023 йил харажатлар сметаси 140 млн сўмдан ортиқ маблағ
ажратилган.
Буларнинг мазмун-моҳиятида маҳкумларнинг ҳақ-ҳуқуқларига қатъий
риоя этилиши назарда тутилган бўлиб, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати
ҳурмат қилинишини таъминлаш, ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этиш,
шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга қаратилган комплекс чоралар
кўриш, жиноят-ижроия қонунчилигини, шу жумладан озодликдан маҳрум
этиш жойларида маҳкумларни сақлаш шарт-шароитларини янада
инсонпарварлаштиришни
назарда
тутувчи
қонунчиликни
такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси билан
ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни
содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган
шахсларнинг сайловда иштирок этиши бўйича чекловни бекор қилиш,
қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий
ўтган маҳкумларни афв этиш ишлари амалга ошириб келинмоқда.
Шунингдек, мамлакат Президенти Ш.М.Мирзиёев 2020 йил 29-декабрдаги
Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида қуйидагиларни
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
216
таъкидлаган эди: “Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя
қилиш, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар янги
йилда ҳам изчил давом эттирилади. Жумладан, халқаро стандартлардан
келиб чиқиб, 25 та манзил-колония босқичма-босқич қисқартирилади.
Бундан буён биринчи марта озодликдан маҳрум этилган шахсга берилган
жазо енгилроғи билан алмаштирилса, у манзил-колонияга ўтказилмасдан,
тўғридан-тўғри пробация назоратига олинади.
Мазкур енгиллик натижасида ҳозирда жазо ўтаётган 6 минг нафар шахсга
ўз маҳалласи назорати остида оиласи бағрида бўлиш имконияти
яратилади. Шу билан бирга, жазони енгилроғи билан алмаштириш ва
шартли озод қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш ваколати жазони
ижро этиш муассасаларидан янги ташкил этиладиган инсонпарварлик
комиссияларига
ўтказилади.
Ушбу
ўзгаришлар
натижасида
маҳкумларнинг ҳуқуқларига оғишмай риоя этиш, уларнинг шаъни ва
қадр-қимматини ҳурмат қилиш янги босқичга кўтарилди, десак хато
қилмаган бўламиз.
Шу билан бирга, жиноят-ижроия амалиётини ўрганиш маҳкумларнинг
ҳуқуқларига риоя этиш, шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишини
таъминлаш, келгусида уларни жамиятга ижтимоий мослаштириш учун
ахлоқан тарбиялаш ва меҳнатга ўргатишнинг шаффоф ва янада самарали
ҳуқуқий механизмларини жорий этиш зарурлигидан далолат бермоқда.
Таъкидлаш жоизки, биргина Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги (2018 йил 7 ноябрь ПҚ 4006-сон) қарорида мана
шу соҳадаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиб, жиноят-ижроия
қонунчилигини такомиллаштиришни назарда тутилган. Мазкур қарор
билан “2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси жиноят-ижроия
қонунчилигини
такомиллаштириш
концепцияси”
маъқулланди.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексида жиноят-ижроия
қонун ҳужжатлари ушбу кодексдан, шунингдек унга мувофиқ қабул
қилинадиган бошқа қонун ҳужжатларидан ташкил топиши белгиланган
(1-м. 1-қ.). Шу ўринда “бошқа қонун ҳужжатлари” тушунчаси норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларнинг барча турларини қамраб олади.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар
тўғрисида”ги (2012 йил 24 декабрь, ЎРҚ-682-сон) қонунига кўра: –
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари қуйидагилардир:
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
217
Ўзбекистон
Республикасининг
Конституцияси,
Ўзбекистон
Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва
идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг қарорлари (5-м.);
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қонун ҳужжатларидир ва улар Ўзбекистон
Республикасининг қонун ҳужжатлари мажмуини ташкил қилади (6-м. 1-
қ.);
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари қонунлар
ҳужжатларидир (6-м. 2-қ.);
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
қарорлари,
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда
қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қонун
ости ҳужжатларидир (6-м. 3-қ.).
Таҳлилларга асосланган ҳолда жазони ижро этиш соҳаси қонун ости
ҳужжатлари билан тартибга солиниши мақсадга мувофиқ эмас, деган
хулосага келиш мумкин. Чунки, қонун ости ҳужжатларининг юридик кучи
қонунларга нисбатан паст бўлганлиги боис, амалиётда уларни қўллашда
қатор қийинчиликлар юзага келмоқда.
Ваҳоланки, жазони ижро этиш фаолияти, хусусан маҳкумларни қайта
ижтимоийлаштириш ишлари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар
билан узвий ҳамкорлик қилишни тақозо этади. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
“Жиноят-ижроия
қонунчилигини
тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (2018 йил 7 ноябрь ПҚ-
4006-сон) қарори билан маъқулланган “2019–2021 йилларда Ўзбекистон
Республикаси
жиноят-ижроия
қонунчилигини
такомиллаштириш
концепцияси”да турлича талқин қилинадиган ёхуд уларни қўллаш бўйича
тушунтириш беришни талаб этадиган нормалардан воз кечиш,
шунингдек, қонун нормаларини тўғридан-тўғри қўллаш амалиётига тўлиқ
ўтиш назарда тутилган (1.2- банди), жиноят-ижроия қонунчилигида
фойдаланиладиган атама ва тушунчаларнинг ҳуқуқий маъносини аниқ
ифодалаш ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш (1.3-банди), жиноят -
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
218
ижроия қонунчилигидаги ҳуқуқий бўшлиқ ва зиддиятларни бартараф
этиш (4- банди) назарда тутилган.
Концепцияда 1997 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг
Жиноят-ижроия кодекси қонун устуворлиги ва жавобгарликнинг
муқаррарлиги принципини таъминлаш, маҳкумларнинг ҳуқуқлари,
эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш,
улар томонидан қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш
мақсадида тарбиялаш ва ахлоқан тузатиш учун ҳуқуқий пойдевор бўлиб
хизмат
қилганлиги,
жазони
ижро
этиш
тизимида
таълим
муассасаларининг фаолияти тубдан ислоҳ қилинганлиги, маҳкумларни
ўқитиш жараёнига инновацион педагогик технологиялар жорий
этилганлиги, биринчи навбатда, вояга етмаганлар ва касб-ҳунарга эга
бўлмаган маҳкумларни касбий тайёрлаш механизмлари қайта кўриб
чиқилганлиги каби бир қатор ижобий ишлар санаб ўтилган.
Хулоса ўрнида таъкидлаш керакки, юқорида санаб ўтилган норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасида маҳкумларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини таъминлаш, уларни ахлоқан тузатиш, жиноий
фаолиятининг олдини олиш, шунингдек, бошқа шахслар томонидан
жиноят содир этилишига чек қўйишнинг самарали тизимини яратиш учун
мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлди.