MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
163
ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ ФАОЛИЯТИНИ
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА НОРМАТИВ ҲУҚУҚИЙ
ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Боборахимов Аброр Бахрамович
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Олий таълимдан кейинги
таълим факультети мустақил изланувчиси
Махаммаджонов Нурфайз Русулжон ўғли
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
3-босқич курсанти
https://doi.org/10.5281/zenodo.14195391
Кейинги йилларда мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашиш
ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича кенг кўламли ислохатлар
амалга оширилмоқда.
Мазкур ислохатлар доирасида аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини
таъминлаш ҳамда жамоат хавфсизлиги маданиятини шакллантириш
бўйича ижобий натижаларга эришилмоқда.
Шу билан бирга мазкур ислохатлар доирасида амалга оширилаётган
ишлар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш,
шунингдек фуқароларга юксак ҳуқуқий онг ва қонунга ҳурмат туйғусини
сингдириш борасидаги ҳуқуқий механизмларни янада такомиллаштириш
зарурлигини кўрсатмоқда.
Профилактика инспекторлари фаолиятини ижтимоий ҳуқуқий
ҳимоясини самарали ташкил этиш учун уларнинг фаолиятини ҳуқуқий
таъминлаш,
уларни моддий жиҳатдан рағбатлантириш тизимини
такомиллаштириш, ёш ходимларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг
муаммоларини ҳал этишда ёрдам кўрсатиш ҳамда қўшимча имтиёзлар
бериш чораларини ишлаб чиқиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан
биридир. Ана шундай долзарб муаммолардан бири ижтимоий ҳимоя,
ижтимоий ёрдам масалалари қонуности ҳужжатлари орқали тартибга
солишдан қонунлар воситасида тартибга солишга ўтишдан иборат .
Бугунги кунда профилактика инспектори фаолиятини ҳуқуқий
таъминлаш масалаларини амалга ошириш жараёнида бир қатор
муаммолар мавжуд:
Биринчидан
, профилактика инспекторлари фаолиятини ҳуқуқий
таъминлаш масалалари яхши йўлга қўйилмаган. Мисол учун,
профилактика инспекторларининг вилоят, шаҳар, туман ИИБлари ҳамда
вилоят, туман, шаҳар ҳокимиятлари ва бошқа соҳавий хизмат ходимлари
билан ҳамкорлиги тула йўлга қўйилмаганлиги;
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
164
Иккинчидан
, ходим касал бўлиб қолганда ёки хизмат пайтида
меҳнатга яроқсиз бўлиб қолганда ходимга ҳуқуқий-ижтимоий жиҳатдан
ёрдам кўрсатиш масаласида муаммолар мавжуд. Мисол учун, хизмат
пайтида шифохонага тушганида унга ишлатиладиган дорилар
шифохонада йўқ эканлиги яъни уни сотиб олиш учун катта миқдорда
маблағ кераклигини шифокорлар маълум қилишади. Оилада дори-дармон
сотиб олиш учун маблағ етишмайди;
Учинчидан
, профилактика инспекторларини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя
қилиш тизими яхши шаклланмаган.
Тўртинчидан
,
профилактика
инспекторлари
томонидан
қўлланиладиган таъсир чораларининг кам аҳамиятга эга эканлиги хамда
айрим холларда фуқароларнинг профилактика инспектори қонуний
талабларига бўйсунмаслиги холлари кузатилиб турибди;
Бешинчидан
, маҳалла ҳудудида хизмат олиб бораётган ходимларнинг
етарли даражада ахборот технологиялари билан таъминланмаганлиги
сабабли
ўз
вақтида,
керакли
маьлумотни
олишнинг
иложи
бўлмаётганлиги;
Олтинчидан
, профилактика инспекторлари томонидан юритилаётган
“Профилактик ҳисоб” йиғма жилдлари, хамда профилактик ҳисобда
турувчи шахслар билан ишлаш жараёнида, фуқаролар белгиланг вақтда
Маҳалла ҳуқуқ тартибот масканларига, профилактик сухбатдан утиш учун
келмаётганлиги, ходимларнинг қонуний фаолият олиб боришига бир
қатор тўсқларни вужудга келтирмоқда, шу сабабдан профилактика
инспектори ваколатига ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тегишли
тартибда чора кўриб, ўзининг ваколати доирасида қонуний қарор қабул
қилиш ҳуқуқини бериш мақсадга мувофиқ бўлар эди
Еттинчидан
, Ўзбекистон Республикаси Мамурий жавобгарлик
тўғрисидаги Кодексда белгиланган, маҳалла ҳудудида кўплаб учрайдиган,
“Тухмат”, “Хақорат” “Майда безорилик” каби ҳуқуқбузарликлар юзасидан,
профилактика инспекторларининг ўзи қонуний қарор қабул қилиш
ваколатини беришлик мақсадга мувофиқ бўлар эди;
Саккизинчидан
, хозирги кунда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
соҳаси Ички ишлар органлари тизимида энг қуйи соҳа сифатида қаралиб,
ушбу соҳада хизмат ўтаётган ходимлар фаолиятининг ҳуқуқий химоясига
этиборни инобатга олиб, ушбу соҳани жиноят хуқуқбузарликларнинг
олдини олиш учун хизмат қиладиган янги бир тизимга айлантириш.
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
165
Тадқиқот
натижалари
шуни
кўрсатмоқдаки,
профилактика
инспекторлари лавозимида хизмат қилаётган ходимларнинг кўпчилигини
ёшлар ташкил этади.
Шу боисдан бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда айтиш
керакки,
профилактика
инспекторларининг
ижтимоий
ҳуқуқий
ҳимоясининг механизмини ишлаб чиқиш лозим. Бунда, биринчи галда
профилактика хизматлари тизимида фаолият олиб бораётган ходимларни,
айниқса ёшларни шахсий уй-жой билан таъминлаш, хизмат олиб бориш
фаолиятининг натижаларига қараб бир ойлик маош ҳисобида ҳар чоракда
рағбатлантириб бориш ҳамда қўшимча имтиёзлар бериш тизимини
яратиш лозим.
Ички ишлар органларининг фаолиятини такомиллаштириш борасида
қуйидаги масалаларга алоҳида аҳамият бериш зарур:
1)
мамлакатимизда
жамоат
тартиби
ва
хавфсизликни
таъминлашга қаратилган ички ишлар органлари фаолиятини янада
такомиллаштириш бўйича бошланган тизимли ишларни изчил давом
эттириш ва чуқурлаштириш;
2)
ички ишлар органлари ишидаги қонунийликни янада
мустаҳкамлаш, ички ишлар органи ходимлари фаолиятида учраб
турадиган коррупция, расмиятчилик, тўрачилик, лоқайдлик каби салбий
ҳолатларга тубдан барҳам бериш, ходимлардан, аввало, ўзининг
ишчанлик, ахлоқий ва профессионал тайёргарлиги бўйича ички ишлар
органи ходими деган юксак унвонга нолойиқ кишилардан халос этиш
борасидаги ишларни кучайтириш;
3)
ички ишлар вазирлиги органларининг моддий-техник
базасини янада мустаҳкамлаш, улар фаолиятига замонавий ахборот-
коммуникация технологиялари ва компьютер техникасини жорий этиш,
маълумотлар банкини шакллантириш ва ундан тезкор фойдаланиш
борасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратиш;
4)
профилактика инспекторларининг малакаси ва профессионал
маҳоратини ошириш, уларда юксак профессионализм, хушмуомалалик,
одамлар орасига кириб бориш, ёшлар қалбига йўл топа билиш, оила ва
мактаб ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатиш каби асосий хусусиятларни
шакллантириш;
5)
ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишга
қаратилган аниқ мақсадли ишларни янада кучайтириш.
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
166
Профилактика
инспекторларининг
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
субъекти
сифатида
ҳуқуқбузарликлар
профилактикасининг сабаб ва шароитлари, бошқа детерменантларни
аниқлаш
ва
уларни
бартараф
қилиш,
таъсирини
йўқотиш,
кучсизлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. Ушбу
таърифда жиноятларнинг сабаб ва шароитларини аниқлашга ва бартараф
этиш, имкон қадар уларнинг таъсирини йўқотиш, борди-ю батамом
йўқотиш имкони бўлмаса, унда имкон қадар кучсизлантиришга доир
профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш мумкин.
Профилактика ишини аҳоли, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш
органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқин
ҳамкорликда
ташкил
этиш,
ушбу
ишни,
биринчи
навбатда,
ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишни таъминлашга, жамиятда
ҳуқуқий онг тва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга, фуқароларга қонунга
ҳурмат ва қонун бузилишининг ҳар қандайц кўринишларига
муросасизлик муносабатини сингдиришга қаратиш каби масалаларга
норматив ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш ва бу орқали фаолият
самарадорлигини
ошириш
орқали
эришилади.
Профилактика
инспекторларининг зиммасига юклатилган мажбуриятларни талаб
даражасида бажарилиши учун шахсий жавобгарликини кучайтириш, шу
жумладан ўзларининг фаолияти ҳақида жамоатчилдик олдида тизимли
равишда ҳисобот беришларини йўлга қўйиш, уларнинг аҳолини ташвишга
солаётган муаммоларга юзаки муносабатда бўлиш ҳолатларига чек қўйиш
қонунчилигимиз нормалари орқали тартибга солинган ва мустаҳкамланга
ҳисобаланади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Huquqbuzarliklar profilaktikasi samaradorligini oshirishda “Smart mahalla”
mobil axborot tizimidan foydalanishni takomillashtirish: O‘quv qo‘llanma. /
Masʼul muharrir: T.B.Mamatqulov, Q.A.Saitqulov., B.F.Alimov, A.B.Boboraximov,
A.R.Abdug‘ofarov, Q.M.Ochilov., .– T.: O‘zbekiston Respublikasi IIV Akademiyasi,
19.08.2023y. – 56 B.
2. Boboraximov A. B. Ichki ishlar organlari va fuqarolarning o‘zini-o‘zi
boshqarish organlari hamkorligini “Xavfsiz mahalla” tamoyili asosida samarali
tashkil etish mexanizmlari //Journal of new century innovations. – 2022. – T. 19.
– №. 1. – S. 99-107.
3. Boboraximov A. B. Ichki ishlar organlari profilaktika inspektorlarining
“surunkali alkogolizm, giyohvandlik yoki zaharvandlikka mubtalo bo‘lgan
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
167
shaxslar” ni majburiy davolashga yuborish faoliyati //o‘zbekistonda fanlararo
innovatsiyalar va ilmiy tadqiqotlar jurnali. – 2023. – T. 2. – №. 23. – S. 334-338.
4. Boboraximov A., Qavomov A. Huquqbuzarliklar profilaktikasida “Ijtimoiy
profilaktika” tushunchasi va uni amalga oshirishdagi chora-tadbirlar tizimi
//Aktualniye voprosi obespecheniya prav jenщin i predotvraщyeniya nasiliya V
semye V Uzbekistane. – 2024. – T. 1. – №. 1. – S. 34-38.