MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
129
КОМПЛАЕНС НАЗОРАТ (COMPLIANCE CONTROL) ТИЗИМИНИНГ
ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМЛАРИНИНГ ХУЛҚ-АТВОРИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШДАГИ АҲАМИЯТИ
Ҳ.Г.Азизов
Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академияси мустақил изланувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.13980130
Transparency International халқаро ташкилоти коррупциянинг
қуйидаги таърифини ишлаб чиқди ва ўз фаолиятида қўллаб келмоқда:
«Коррупция, бу – мансабдор шахснинг шахсий бойлик орттириш
мақсадида зиммасига юклатилган ваколатларни суистеъмол қилиши» .
ХХ асрнинг 90-йилларида МДҲ мамлакатлари бошдан кечирган ўтиш
даврида партиявий назорат тизимининг емирилиши зарур ҳуқуқий база
ва ҳуқуқий маданият билан қўллаб-қувватланмаган янги иқтисодий
тизимга тез ўтиш содир бўлди, бу эса коррупциянинг гуллаб-яшнаши учун
қулай шароит яратди. Ҳамма нарсага рухсат берилганлик, ҳамма нарсани
сотиб олиш мумкин бўлган «ёввойи» бозор ҳодисаси давлат лавозимлари
ва уларга хос бўлган ваколатларнинг ҳам олди-сотди предметига
айланишига олиб келди . Коррупция давлат амалдорлари билан ўзаро
муносабатларнинг самарали усулларидан бири бўлиб чиқди. Натижада
коррупция Совет жамиятидаги бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик
методи коррупцияни озиқлантирди.
Унинг оқибати 1991-2016 йилларда ҳам таъсирини ўтказмай
қолмади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси боис, Ўзбекистон
Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш
тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Мазкур қонуннинг 3-моддасида илк
маротаба қуйидаги тушунчага норматив таъриф берилди: “Коррупцияга
оид ҳуқуқбузарлик — бу коррупция аломатларига эга бўлган, содир
этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган
қилмиш” мазмунидаги ойдин талқин этилганлигини қайд этиш мумкин.
“Коррупция аломатларига эга бўлган”, жумла орқали мазкур аломатларни
Ўзбекистон
Республикасининг
Жиноят
Кодексининг
тегишли
моддаларида ифода этилган. Булар: 205, 206, 207, 208, 209, 210, 211, 212,
213 ва ҳ. моддалардир.
Коррупциянинг ўзаро розилик (муроса) асосида содир этилиши
унинг яшовчанлигини оширади.
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
130
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида коррупция ўта
хавфли ҳодиса сифатида келтирилади. Ва бу тасодиф эмас. Бошқа
мамлакатлар қатори Ўзбекистонда ҳам амалдорлар орасида узоқ вақтдан
бери мавжуд бўлган «пора» ва порахўрлик анъаналари кенг тарқалган эди.
Бироқ, бугунги кунда коррупциянинг тарқалиши билан боғлиқ вазият
сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилди. Коррупция жамиятининг
барча жабҳаларига кириб борди ва давлат институтларининг фаолиятига
ҳақиқатан ҳам ҳалокатли таъсир кўрсатмоқда.
Ўзбекистонда 2023 йилда мансабдорлик жиноятлари натижасида 1 трлн.
546 млрд. сўм зарар етказилган . Коррупцияни идрок этиш индекси (CPI)
да Ўзбекистон 2023 йилда дунёнинг 180 давлати орасида 121-ўринни
эгаллаган. Ушбу ҳолатлар республикамизда коррупция билан боғлиқ
аҳвол жиддийлигича қолаётганлигини кўрсатади. Шу боис, Президент
ҳужжати билан мамлакат ривожланишининг бугунги босқичида
коррупция Ўзбекистон давлати ва жамияти тараққиёти учун энг жиддий
хавф-хатарлардан бири эканлиги қайд этилди .
Халқаро тажрибада бу каби профилактик воситалардан бири коррупцияга
қарши мувофиқлик “комплаенс-назорат” (compliance control) тизими деб
ном олади.
“Комплаенс” тушунчаси (инг. сompliance - мувофиқлик) қонунда
белгиланган қоидаларга мувофиқ ҳаракат қилиш (инглиз. compliance is an
action in accordance with a request or command, obedience) маъноларини
англатади, “комплаенс назорат” деб эса, компаниянинг белгиланган талаб
ва қоидаларга мувофиқ ўз фаолиятини ташкиллаштиришидан иборат
бўлган хизмат ҳисобланади.
Халқаро ҳужжатларда комплаенс назорат тизимини жорий этишга оид
стандарт ва тавсиялар берилганлигини қайд этиш зарур.
1- Жадвал
БМТнинг “Коррупцияга қарши конвенция”сида комплаенс назорат
тизимини жорий этишга оид стандарт ва тавсиялар:
№
Янги жиноят турлари мазмуни
Моддалар
Хусусий сектор
12-модда
Хусусий секторда пора эвазига
оғдириш
21-модда
Хусусий секторда мулкнинг талон-
торож қилиниши
22-модда
Миллий органлар ва хусусий сектор
ўртасидаги ҳамкорлик
39-модда
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
131
БМТнинг “Коррупцияга қарши конвенция”сининг юқорида қайд
этилган қатор моддаларида коррупция хавфларини аниқлаш, уларни
олдини олишнинг қатор профилактик чоралари амалга ошириш бўйича
тавсиялар келтирилган.
2017 йил 2 февралда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга
қарши кураш тўғрисида”ги Қонунининг ижроси асосида қабул қилинган
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2752-сонли Қарори билан
тасдиқланган “2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши
курашиш Давлат дастури”нинг 33 ва 36-бандлари хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятида коррупцияга қарши қонунчиликка фаолиятини
ташкил этадиган ички назорат механизмларини такомиллаштириш, иш
юритиш одоби қоидалари ўрнатиш каби чораларни ўз ичига қамраб
оладиган коррупцияга қарши чора-тадбирларни қабул қилиш йўли
коррупцияга қарши курашишнинг самарали механизмларини жорий этиш
назарда тутилади.
Коррупцияга қарши курашишда алоҳида аҳамият касб этадиган
мазкур тушунча дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019
йил 27 майдаги ПФ-5729-сонли “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга
қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Фармони асосида қабул қилинган “2019-2020 йилларда
коррупцияга қарши курашиш Давлат дастури”нинг (Бу коррупцияга
қарши курашишнинг мамлакатимиздаги иккинчи Давлат дастури эди –
Муаллиф) 21-бандида устав жамғармасида давлат улуши бўлган
ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш чораларини кучайтириш
мақсадида коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорат тизимини
жорий этиш ва унинг самарадорлигини тизимли мониторингини амалга
ошириш вазифаси белгиланди.
Коррупцияга қарши курашиш “комплаенс назорат” тизими айнан шу
ном билан мазкур ҳужжатда биринчи марта акс этди. Мазкур ҳужжат
асосида 2019 йилдан бошлаб БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда
самарали, ҳисоб берувчи ва ошкора бошқарув институтлари орқали
коррупцияга карши курашиш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида
масъул идоралар билан ҳамкорликда ва фаолиятларининг ўзига хос
жиҳатларидан келиб чиқиб, устав жамғармасида 100% ёки 50% дан юқори
бўлган давлат улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамиятлари ва давлат
ташкилотлари, шунингдек, ташқи бозорларда фаолият юритадиган ёки
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
132
чет эллик шериклари бўлган йирик компанияларда тажриба лойиҳа
тариқасида коррупция хавфларни аниқлаш ва уларни олдини олиш
бўйича комплаенс назорат тизимини жорий этиш вазифаси белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 17 февралдаги 72-Ф-сон Фармойишига кўра, давлат
ташкилотларида коррупцияга қарши “комплаенс-назорат” тизимини
жорий этишнинг устувор вазифаларидан бири этиб, коррупция хавф-
хатарларини ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг
оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни
бартараф этиш ҳамда уларни минимум даражага тушириш белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 06 июлдаги
“Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сон Қарорига кўра:
2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотлари,
шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида мавжуд штат бирликлари
доирасида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга
қўйилиши белгиланди.
Шунингдек, коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари сифатида
коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб
ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл
қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни
шакллантириш чораларини кўриш учун масъул эканлиги белгиланди.
Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари коррупцияга қарши ички
назорат тузилмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва озод этиш
бўйича Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
мажбурий тартибда келишиш тартиби жорий этилди.
Агентлик томонидан ташкилотларда жорий қилинаётган коррупцияга
қарши ички назорат тузилмалари фаолиятини тартибга солишга
қаратилган ҳуқуқий асос ишлаб чиқилди. Қайд этиш керакки, Ўзбекистон
Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги таркибида
“Коррупцияни олдини олиш ва комплаенс назорат тизимини жорий этиш
бошқармаси” фаолияти йўлга қўйилган. “Коррупцияни олдини олиш ва
комплаенс назорат тизимини жорий этиш бошқармаси” фаолиятининг
дастлабки ишларидан бири –“Коррупцияга қарши ички назорат
тузилмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш
тўғрисида”ги Намунавий Низом бўлиб, Ўзбекистон Республикаси
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
133
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2021 йил 6
сентябрдаги 27-сон буйруғи билан тасдиқланган бўлиб, Адлия
вазирлигидан давлат рўйхатидан ўтказилган. Рўйхат рақами: 3319.
Ички ишлар органларида интизомий кенгашларнинг ташкил этилиши
ходимларда коррупцияга қарши хулқ-атворни шакллантиришда ички
(комплаенс) назорат тизими фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга
олиб чиқди.
Жумладан, комплаенс назорат тизими ходимларнинг хулқ-атворига
нисбатан ҳам коррупцияга қарши курашишга оид маълум талабларни
белгилайди. Дунё мамлакатларида Корпоратив этика кодекси (Code of
Ethics), Совғалар олиш ва бериш сиёсати (Gift policy), Ҳуқуқбузарлик
тўғрисида хабар бериш сиёсати (Whistleblowing policy), Порахўрлик ва
коррупция сиёсати (Whistleblowing policy), Жиноий даромадларни
легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш
сиёсати (Fight against Money Laundering and Terrorist Financing),
Маълумотларнинг хавфсизлиги сиёсати, Манфаатлар тўқнашуви сиёсати
(“Хитой деворлари” сиёсати “Chinese Walls”) каби коррупцияга қарши
курашиш сиёсатини ифодаловчи ички меъёрий ҳужжатлардаги талабларга
амал қилмаганлик учун ходимга интизомий жавобгарлик қўлланилиши
талаб этилади.
Таъкидлаш керакки, аксарият хорижий давлатларда “комплаенс-назорат”
тизими алоҳида қонун ҳужжати билан тартибга солингани аҳамиятга
моликдир.
Мисол учун, АҚШда “Хорижда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги
Акт” (Foreign Corrupt Practices Act, 1977); “Сарбейнз-Оксли Акти” (Sarbanes-
Oxley Act, 2002), “Додд-Франк Акти” (Dodd -Frank Act, 2010) номли қонун
ҳужжатлари фикримиз исботи бўла олади.
Булар натижасида АҚШ бозорида иштирок этувчи ҳар қандай корпорация
ва компаниялар ўз таркибида “комплаенс-назорат” тизимини жорий
этиши ва давлат хизматчиларининг ахлоқ кодексини қабул қилиши шарт
этиб белгиланди.
Словения амалиётида “комплаенс-назорат” хизматининг жорий этилиши
давлат секторига кадрларни танлаш жараёнлари максимал шаффоф
механизмлар асосида ўтишига имкон берган ва коррупцияга оид
ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришнинг мукаммал тизими яратилган.
Қайд этиш керакки, Ички ишлар вазирининг 2022 йил 7 июндаги 135-
сонли фармойишига асосан Республика ички ишлар органларида “Темир
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
134
интизом ва ҳалоллик – муваффақият калити” шиори остида “Интизом
ойлиги ўтказилди”.
Давлат ва жамият олдида турган кўплаб масалаларни ечишда ушбу соҳа
эгаларининг масъулияти, ҳалоллиги ва билими ҳал қилувчи аҳамият касб
этади. Замонавий профессионал юристларни тайёрлаш юридик фан
алифбосини ўргатиш ёки содда қилиб айтганда, юридик таълимдан
бошланади. Ҳар бир жамиятда мавжуд ҳуқуқий манзара, энг аввало,
юридик мактабда олинган юридик таълимнинг сифати ва стандартини акс
эттиради.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида таълим ва малака ошириш
тизимини такомиллаштириш мақсадида 2021 йилда Давлат бошқаруви,
Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги академиялари ва Тошкент
давлат юридик университетида талабалар ва давлат хизматчилари учун
алоҳида фан модуллари ташкил этилди. Коррупцияга қарши таълим
ходимларда коррупцияга қарши хулқ-атворни шакллантиришда муҳим
рол ўйнайди.
Тошкент давлат юридик университетида 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб,
магистратура босқичида 70420126 - “Коррупцияга қарши курашиш ва
комплаенс назорати” бўйича алоҳида магистратура мутахассислиги
очилиб, мазкур мутахассислик ўқув режасига “Иқтисодий ҳамда
коррупцион
жиноятларни
квалификация
қилиш
муаммолари”,
“Коррупцияга қарши курашиш: умумназарий масалалар”, “Коррупцияга
қарши курашишда “комплаенс-назорати” тизими” номли 5 та фан
модуллари тасдиқланиб, ўқув машғулотлари олиб борилмоқда.
Талабаларни коррупция муаммоларини тадқиқ қилишга йўналтириш
мақсадида 2021-2022 ўқув йили учун бакалавр таълим йўналишлари учун
тасдиқланган ўқув-режасида жиноий одил судлов факультети 4-босқич
талабалари учун бир семестрга мўлжалланган “Коррупцияга қарши
курашиш ва “комплаенс-назорат” номли фан модули киритилди.
ИИВ Академиясида коррупцияга қарши курашиш бўйича таълим беришга
масъул шахсларнинг малакасини ва касбий тайёргарлигини ошириш ва
баклавриат ҳамда магистратура талабаларининг ўқув режаларига
ўқитилиши мажбурий бўлган “Коррупцияга қарши курашиш асослари” (42
соат), “Коррупцияга қарши курашни ташкил этиш” (64 соат), “Коррупцияга
қарши курашиш ва комплаенс назорати” (84 соат) каби ўқув дастури ва
фан соатлари киритилди.
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
135
Академия профессор-ўқитувчилари томонидан коррупцияга қарши
курашиш илмий-методологик асосларини такомиллаштириш мақсадида
“Ички ишлар органларида Коррупциянинг олдини олиш ва ходимларда
коррупцияга қарши хулқ-атворини шакллантириш” йўналишида қатор
ўқув-услубий қўлланма, дарсликлар чоп этилиши ҳамда илмий
тадқиқотлар олиб борилиши йўлга қўйилди. ИИВ Академиясининг
Маънавият ва маърифат марказида “Коррупцияга қарши курашиш
бурчаги” ташкил этилди.
Бош прокуратуранинг Ҳуқуқн муҳофаза қилиш академияси томонидан
вазирлик ва идораларнинг коррупцияга қарши курашиш ва “комплаенс-
назорат” тизимига масъул бўлган ходимлари учун “Коррупцияга қарши
курашиш бўйича самарали идоравий чора-тадбирлар ташкил этилишини
таъминлаш” мавзусидаги қисқа муддатли масофавий ўқув курслари ишлаб
чиқилиб, Академиянинг ахборот-ўқув платформасига жойлаштирилди.
Демак, комплаенс назорат (compliance control) тизимининг Ички ишлар
ходимларининг хулқ-атворини шакллантиришда максимал шаффоф ва
очиқлик муҳитини яратишда аҳамияти беқиёс.
Коррупция чегара билмас бўлиб, барча давлатлар ва жамиятнинг барча
қатламларига салбий таъсир этади. Уни анъанавий таълим усуллари
билан тўғирлаб бўлмаслиги сабабли, ушбу глобал ҳодисага қарши курашда
янгича ва яхлит ёндашув талаб этилади. Бу ёндашув халқаро ҳамкорлик,
билим ва тажриба алмашиш, ўзаро қўллаб-қувватлашга асосланган бўлиб,
Академия мандатининг асосий жиҳатини ташкил этади. Академия ҳамкор
давлатлар билан коррупцияга қарши кураш бўйича тренинглар
уюштиради, халқаро тадбирларда тегишли мутахассис ёки экспертларни
жалб қилган ҳолда иштирок этади.
Дунёнинг бир қатор давлатларида коррупцияга қарши кураш соҳасида
билим берувчи академиялар мавжуд. Улардан бири Коррупцияга қарши
кураш халқаро академияси (International Anti-Corruption Academy (IACA))
ҳисобланади . 2011 йил 8 март куни ташкил этилган ушбу халқаро
муассасанинг қароргоҳи Австриянинг Лаксенбург шаҳрида жойлашган.
Лаксенбург Мёдлинг тумани таркибига киради. Аҳолиси 2742 нафар.
Академия стандартлаштирилган ва якка тартибдаги таълимни, академик
даражалар дастурларини, диалог ва кўришиш имкониятларини ҳамда
коррупцияга қарши тадбирларни таҳлил қилиш маркази ва қиёсий таҳлил
бўйича методикани тақдим этади. У коррупцияга қарши кураш бўйича
таълим ва тадқиқотларда янги ва яхлит ёндашувни, жамиятнинг барча
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
136
қатламларидаги амалиёт учун антикоррупцион тренинг, шунингдек
техник таъминот, манфаатдор тарафлар учун кенг кўламда ёрдам беради.
Ички ишлар органларида комплаенс назорат (compliance control)
тизимининг жорий этилиши тизимда меритократия, яъни хизмат
пиллапояларида кўтарилишида муносибларни танлаш механизмини
ишлашига олиб келади. Меритократия,– (лот. meritus (“муносиб”) ва
қад.юн. kràtoç (“ҳокимият, бошқарув”) – раҳбарлик лавозимларини
ижтимоий келиб чиқиши ва моддий ҳолатидан қатъи назар, жуда
лаёқатли кишилар Ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш,
ходимларнинг хизмат поғоналари бўйича кўтарилишини назарда тутувчи
меритократия тамойилини қўллаш, “ўқув карьера модели”ни жорий этиш,
меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тизими, ижтимоий кафолатлар, кадрларни
рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш каби ислоҳотларни янада изчил
давом эттириш истиқболдаги вазифалар ҳисобланади, деб ўйлаймиз.
Ички ишлар органларида комплаенс назорат (compliance control)
тизимининг жорий этилиши шахсий таркиб орасида фаворитизм ва
непотизим (айрим ходимларни яқин олиш, қўллаб-қувватлаш ва
маҳаллийчилик, таниш-билишчилик) каби салбий омиллари сабабли
айрим ходимлар назорат қилинмаслиги ва таъсир чоралар қўлланишига
тўсқинликлар бўлишини аниқлайди ва олдини олади.
Ички ишлар органларида комплаенс назорат (compliance control)
тизимининг жорий этилиши шунингдек, шахсий таркиб орасида хизмат
вазифалари, хизмат ҳамда хизматдан ташқари фаолиятида одоб-ахлоқи ва
интизомига қўйиладиган талабларни бажармаётган, кун ўтсин каби
қабилда хизмат қилаёттган ходимларнинг самарасиз фаолиятига чек
қўяди. Ўз хизмат вазифаларини виждонан бажараётган ҳамда буни акси
бўлаган ишламаётган ходимлар бирдек асоссиз рағбатлантиришларнинг
олди олинади. Молиявий таъсир чораларини қўллайди.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши
курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сон қонунида коррупцияга қарши
“комплаенс-назорат” тизимининг муҳим таркибий элементларидан бири
бўлган давлат хизматчиларининг коррупция ҳолатлари ҳақида хабар
бериш
мажбурияти
белгилангани
ҳамда
коррупцияга
оид
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар қилувчи шахсларни ва
уларнинг яқин қариндошларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ алоҳида
нормалар билан мустаҳкамланганини инобатга олиб, Ички ишлар
органлари ходимларига хабар бериш сиёсатининг мазмун-моҳиятини
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
137
қонун йўли билан англатиш ва уларда кучли фуқаролик позициясини
мустаҳкамлашга оид маънавий маърифий машғулотлар сериясини ташкил
этиш албатта зарурлигини таъкидлаймиз.