Авторы

  • Абдурауф Абдурашидов
    Тошкент давлат юридик университети Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.mmms.52777

Аннотация

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев айтганларидек,  “Ёшлар –халқимизнинг асосий таянчи ва суянчи”. Кенг кўламли ислоҳотларимизнинг самарали амалга оширишида улар ҳал қилувчи бўлиб майдонга чиқмоқда. Ҳозирги глоббалашиётган замон ва таҳликали вазиятда биз вояга етмаганлар билан мунтазам равишда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик профилактикасини олиб боришимиз зарур.


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

25

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ТОМОНИДАН СОДИР ЭТИЛГАН

“ЎҒРИЛИК” ЖИНОЯТИНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ

Абдурашидов Абдурауф Абдурашидович

Тошкент давлат юридик университети

Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси

Е-mail: abdurashidovabdurauf1991@gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.14048806

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев айтганларидек, “Ёшлар

–халқимизнинг

асосий

таянчи

ва

суянчи”.

Кенг

кўламли

ислоҳотларимизнинг самарали амалга оширишида улар ҳал қилувчи
бўлиб майдонга чиқмоқда. Ҳозирги глоббалашиётган замон ва таҳликали
вазиятда биз вояга етмаганлар билан мунтазам равишда жиноятчилик ва
ҳуқуқбузарлик профилактикасини олиб боришимиз зарур. Сабаби вояга
етмаганлар давлат ва жамиятнинг келажакдаги пойдевори ҳисобланади.
Мамлакатимизда вояга етмаганларнинг таълим-тарбия масалаларига
катта эътибор каратилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
ходимларини ҳам мазкур жараёнга жалб қилишда кўплаб ижобий
ишларни амалга оширмокда. Лекин шу билан бирга вояга етмаганлар
иштирокида содир қилинаётган жиноятлар сони камаймаётгани ачинарли
ҳолдир. Яьни вояга етмаганлар иштирокида содир қилинаётган
жиноятлар бўйича статистик маьлумотларга мурожаат қиладиган бўлсак,
мазкур ҳолат юзасидан ҳам кўплаб ишларни амалга ошириш лозимлигига
амин бўламиз.

Маълумки, жиноят содир этилиш вақтида ҳали 18 ёшга тўлмаган

шахслар вояга етмаган деб эътироф этилади. Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексининг 169-моддасида ўғрилик тушунчаси берилган бўлиб,
унга биноан, ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда
талон-торож қилишдир. Ўғриликда айбдор ҳуқуққа хилоф ва яширин
равишда, яъни бошқа шахслардан яширин ҳолда мулкдорнинг хоҳиш-
иродасига қарши ўзганинг мулкини ўзлаштиради ва уни ўзининг мулки
сифатида тасарруф эта бошлайди.

Ўғрилик жиноятининг объекти ўзганинг мулкидир. Мулк сифатида

фақатгина ихтиёрий ҳолатдаги ва шаклдаги, иқтисодий қийматга эга
бўлган товар-моддий бойликлар, шунингдек, бошқа турдаги мулк нархини
акс эттирувчи пул ҳисобланиши мумкин. Вояга етмаганлар томонидан
ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш ёки ўғрилик энг
кенг тарқалган жиноятлардан биридир.


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

26

Биз вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган “Ўғрилик”

жиноятини таҳлил қилиб уларнинг келиб чиқиш сабабларига тўхталдик.

Хусусан, ўғрилик жинояти (2021-2023 йилларнинг январь-декабрь

ойлари учун) қуйидаги рақамларда ўз аксини топган.
2021 йилда ўғрилик – 1 230 та, 2022 йилда 1 581 та, 2023 йилда
1 602 тани ташкил этган .

Мазкур жиноятлар “Ўғрилик” жиноятининг келиб чиқиш

сабабларини таҳлил қилишда бир нечта ижтимоий, иқтисодий ва психо-
социологик омиллар асосий рол ўйнайди деб ҳисоблаймиз. “Вояга
етмаганлар томонидан содир этилган ўғрилик” жинояти махсус ёшлар,
айниқса,

муайян

социал

муҳитда

ва

муаммоли

ҳолатларда

тарбияланаётган ёшлар орасида кўпроқ учрайди.
Бу жиноятнинг келиб чиқиш сабабларини кўриб чиқишимиз мумкин:
1. Иқтисодий омиллар: Камбағаллик ва ресурсларнинг етишмаслиги –
Камбағал оилаларда тарбияланаётган ёшлар ўзларини жамиятнинг
иккинчи даражали аъзоларидек ҳис қилишлари мумкин, бу эса уларни
ёмон йўлларга боришга чорлайди. Агар оила молиявий муаммоларга дуч
келса, уларнинг фарзандлари таълим, бошқа ижтимоий ёрдам
ва имкониятлардан маҳрум бўлиши мумкин.
Шунингдек, кам таъминланган оилалардаги муаммолар – ўғрилик
жинояти кўпинча кўчадаги ёшлар томонидан содир этилади. Бу оилаларда
таълимсизлик, ишсизлик ва молиявий ёрдам етишмаслиги туфайли
кўчадаги жиноий гуруҳларга жалб қилиниши мумкин.
2. Ижтимоий ва психологик омиллар: Низоли ва муаммоли оила муҳити –
Аниқ оилавий тарбиянинг йўқлиги ёки оилавий низолар, аёлар ёки
ота-оналарнинг болаларга қаратган эътибори камайиши ёшлар учун
ўткир стресс ҳолатларига сабаб бўлиши мумкин. Бу ёшларнинг руҳий
ҳолатини бузади ва уларнинг жиноий ҳаракатларни қилишга ундайди.
Таълимнинг

паст

даражаси:

Мактабдаги

муаммолар,

таълим

берувчиларнинг малакаси ёки таълим тизимининг заифлиги ҳамда
тарбиявий ишлар мунтазам йўлга қўйилмаганлиги ёшларнинг ўзини
салбий тутишига
ва жиноятга қўл уришга олиб келиши мумкин.
3. Технологик ва жамиятнинг мураккаблашуви: Технологияларнинг
салбий таъсири – Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали жиноий
гуруҳлар ёшларни ўзларига жалб қилиш, уларни “мода” бўлган


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

27

жиноятларга уюштириш ёки уларни жиноятчиликка олиб келиши
мумкин.
4. Гуруҳ ва таъсирлар: Гуруҳ босими – Ёшлар кўп ҳолларда жиноий
гуруҳларга аъзо бўлиб, унга қўшилишга ўтади. Улар кўпинча ўзгаларнинг
тасирига тушишади ва гуруҳга мослашади.
Қариндошлар ёки оила аъзоларининг жиноят содир этиши:
Агар ёшлар оилада ёки кенг қўшниларда жиноятчилик билан боғлиқ
таъсирларга дуч келса, бу уларнинг жиноятга олиб келиши мумкин.
5. Психологик омиллар: Руҳий ҳолат – Вояга етмаганлар орасида
депрессия, ўзига ишончнинг камлиги ёки оиладаги катта стресслар
жиноят қилишга сабаб бўлиши мумкин.
Одатланган қийналиш ва эътибор етишмаслиги – Ёшлар орасида ёшлик
давридан қийинчиликлар билан ўсиш уларнинг жиноятлар содир
этилишига олиб келиши мумкин.
Хулоса ўрнида, ўғрилик жиноятининг келиб чиқиши кўп ёшлар орасида
жамиятнинг ижтимоий муаммолари, иқтисодий ҳолат, оилавий аҳвол
ва психологик омиллар билан боғлиқ деб ҳисоблаймиз. Бу омиллар
туфайли, ёшларнинг жиноятларни содир этиш эҳтимоли ошади. Мазкур
жиноятни камайтириш учун давлат ва жамият юқоридаги омиллар бўйича
ишлаши ва ҳар томонлама ижобий ислоҳотлар қилиши зарур.
Таълим тизимида тарбиявий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни
самаралари йўлга қўйиш, шунингдек ҳуқуқбузарликларни олдини олиш
бўйича профилактик тадбирларни кучайтириш, ўқувчиларни дарсдан
кейинги бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун қизиқарли ўқув ва
касбга йўналтирилган тўгараклар фаолиятини мунтазам йўлга қўйиш.
Ишлаш истагини билдирган вояга етмаганларни иш билан таъминлаш
учун “ягона электрон платформа” яратиш керак деб ҳисоблаймиз.
Таълим

тизимида

вояга

етмаганлар

билан

ишлаш

бўйича

психологларнинг фаолиятни доимий ҳамда самарали ишлашини йўлга
қўйиш керак деб ҳисоблаймиз.