MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
36
ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИНИНГ ЁШЛАР ЎРТАСИДА
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ БАРВАҚТ ПРОФИЛАКТИКАСИНИ
АМАЛГА ОШИРИШДАГИ ИШТИРОКИ
Ураков Джахонгир Ражабович
Тошкент давлат юридик университети
мустақил изланувчиси
ORCID: 0000-0003-0078-2463
udjahongir@gmail.com
https://doi.org/10.5281/zenodo.15023720
Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш,
уларнинг қонуний манфаатларини муҳофаза этиш, энг асосийси, баркамол,
ватанпарвар авлодни тарбиялаш масаласи давлат сиёсати даражасига
кўтарилган. Ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш борасида мустаҳкам
ҳуқуқий база яратилгани самарали ижтимоий ҳимоя тизимини жорий
этиш ҳамда ёшларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлашда муҳим омил
бўлмоқда.
Давлатимиз
раҳбари
Олий
Мажлисга
Мурожаатномасида
таъкидлаганидек, “ёшларимиз ўз олдига катта марраларни қўйиб, уларга
эришишлари учун кенг имкониятлар яратиш ва ҳар томонлама кўмак
бериш – барчамиз учун энг устувор вазифа бўлиши зарур. Шундагина
фарзандларимиз
халқимизнинг
асрий
орзу-умидларини
рўёбга
чиқарадиган буюк ва қудратли кучга айланади” [2].
Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2024 йил 1 апрелда
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 36 миллион 963 минг кишидан
ошган.
2024 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 5 ёшгача бўлган
гўдаклар сони 4,4 миллион нафар, 5–13 ёшдаги болалар 6,1 миллион
нафар, 14–30 ёшлар оралиғидаги ёшлар сони 9,6 миллион нафарни ташкил
этган.
Мамлакатда 31–59 ёшли ўрта ёшдагилар энг кўп – 13,2 миллион киши,
60 ва ундан катта ёшдаги кексалар сони 3,5 миллион нафарга яқинлашган
[4]. Бу статистик маълумотлардан англашимиз мумкинки, мамлакатимиз
аҳолисининг 26 фоизини 14–30 ёш оралиғидаги ёшлар ташкил этади.
Ушбу кўрсаткичнинг ўзиёқ масала нечоғли долзарб аҳамиятга эга
эканидан дарак беради. Бу жараёнда ота-она, қариндошлар, маҳалла-кўй,
таълим муассасалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари,
умуман, кенг жамоатчилик зиммасига улкан масъулият юкланади.
Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда
ҳам давлатнинг жиддий ва муҳим масаласи ҳисобланиб келинган. 2017-
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
37
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида Ўзбекистоннинг
жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш
борасидаги мақсадлари аниқ ва равшан баён этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелда
“Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни
модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли
ҳимоясини
таъминлашда
прокуратура
органларининг
ролини
кучайтириш тўғрисида”ги ПФ–5019-сон Фармони қабул қилиниб, унда
жамиятда қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда демократик, ижтимоий-
иқтисодий
ислоҳотларни
рўёбга
чиқаришга,
инсон
ҳуқуқ
ва
эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонунларнинг
сўзсиз ижро этилиши устидан самарали назоратни амалга ошириш орқали
“Халқ манфаатларига хизмат қилиш” прокуратура органларининг устувор
вазифаси этиб белгиланди ва профилактика тадбирларининг, айниқса
вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги тадбирларнинг таъсирчанлигини,
ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини ўз
вақтида аниқлаш ҳамда бартараф этишни таъминлаш прокуратура
органларининг эътибор марказидаги асосий масалалардан бири сифатида
қайд этилди [1].
Ф.Ҳ.Раҳимовнинг қайд этишича, “Прокурорлар қонунни қабул
қилишдан кўзланган мақсадни тўлиқ англаб етишлари, унинг ижросини
назорат қилишлари катта аҳамиятга эгадир. Чунки, ҳар бир қонуннинг
мақсад, моҳияти унинг ҳаётдаги ўрнини эгаллаши муҳимдир” [5].
Б.Х.Пўлатовнинг фикрича, “Прокуратура органлари фаолиятининг
асосий йўналишлари тушунчасини англашда, асосан, аниқ фаолият
ёрдамида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи
прокурорлар қонун ижроси устидан назоратни амалга ошириш орқали,
прокурорлик назоратидан кўзланган мақсадга эришиш, уларга
юклатилган вазифаларни бажариш, қонун бузилиши ва жиноятчиликка
қарши курашиш борасида тадбирлар ўтказиш тушунилади” [6].
Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга
ошириш, улар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш бутун жамиятнинг вазифаси ҳисобланади. Инсон ҳуқуқлари
умумжаҳон декларацияси фуқароларни, шу жумладан ёшларни ҳуқуқлари,
эркинликлари, қонуний манфаатлари ҳимоясини белгилаб берган асосий
халқаро ҳужжат бўлиб, унда ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий,
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
38
ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқларига оид халқаро нормалар
мустаҳкамланган.
Ҳуқуқшунос олим А.Саидовнинг фикрига кўра, бугунги
кунда
Марказий Осиё мамлакатларида истиқомат қиладиган жами
аҳолининг қарийб ярмини ёшлар ташкил этади.
Бу муҳим омил, бир
томондан, ана шу кўпсонли навқирон инсонларнинг ҳуқуқларини янада
тўла таъминлаш чораларининг долзарблигини билдирса, иккинчи
томондан, баркамол ёш авлод куч-шижоати, билими ва салоҳиятини
тараққиёт, барқарорлик ҳамда бунёдкорлик фаолиятига йўналтириш
алоҳида аҳамият касб этишини англатади [7].
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил
5 март куни бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш миллий
кенгашининг
кенгайтирилган
йиғилишида,
“Ислоҳотларимиз
натижадорлиги аввало, садоқатли, фидойи ва коррупцияга тоқатсиз янги
авлодга бевосита боғлиқ. Бу ишда фикри тоза ёш авлодни тарбиялаш
устувор вазифага айланиши шарт” [3], – деб таъкидлаган эди.
Шуни қайд этиш лозимки, Давлатимиз Раҳбари томонидан
таъкидланган садоқатли, фидойи ва коррупцияга тоқатсиз, фикри тоза
ёшларни тарбиялаш барчамизнинг устувор вазифамиз бўлиб, ёшлар
таълим-тарбияси
мамлакатимиз
ривожи
ва
ислоҳотларимиз
натижадорлигида муҳим аҳамият касб этади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шу жумладан прокуратура,
жамоатчилик вакиллари, фуқаролар ёшлар ҳуқуқлари, эркинликлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда қонунчилик ҳужжатларига
таянади ва унда белгиланган ваколатлар доирасида тегишли вазифаларни
ижро этиш чораларини кўради.
Юқоридаги фикр мулоҳазалар, таҳлилларга асосланиб,
ёшлар
ҳуқуқлари ҳимоясига оид қонунчилик ҳужжатлари ижроси
деганда
–
ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни амалга оширувчи ҳамда
унда иштирок этувчи органлар ва муассасалар, ҳокимлар ва бошқа
мансабдор шахслар томонидан ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва
қонуний манфаатлари ҳимоясини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларнинг мажбурийлигини улар томонидан тан олиш ва
қонунчилик ҳужжатларига қатъий амал қилган ҳолда унинг ижросини
сўзсиз таъминлаш тушунилади.
Прокуратура органларининг
ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини
амалга
ошириш
борасидаги
фаолияти
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
39
умумэътироф этилган – инсонпарварлик, ёшларнинг ҳуқуқлари,
эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва ҳурмат қилиш,
оилани қўллаб-қувватлаш принциплари асосида амалга оширилиши
керак
.
Прокуратура органларининг ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини амалга ошириш билан боғлиқ вазифалари ва
функциялари
унинг
ходимларидан
мазкур
йўналишда
касбий
маҳоратларини доимий ошириш учун қўшимча чоралар кўришни талаб
қилади.
Сноски/Иқтибослар/References:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги
“Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни
модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли
ҳимоясини
таъминлашда
прокуратура
органларининг
ролини
кучайтириш
тўғрисида”ги
ПФ–5019-сон
Фармони.
https://lex.uz/uz/docs/3177796
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий
Мажлисга
Мурожаатномаси.29.12.2020
йил.
https://president.uz/uz/lists/view/4057
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 5
март куни бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш миллий
кенгашининг
кенгайтирилган
йиғилишидаги
маърузаси.
https://kun.uz/kr/news/2025/03/05/prezident-amaldorlarning-hashamat-va-
dabdabaga-intilishini-korrupsiyaning-ildizi-deb-atadi
4. Ўзбекистон аҳолисининг жинси ва ёш гуруҳлари: демографик
кўрсаткичлар
қандай?
https://daryo.uz/k/2024/05/28/ozbekiston-
aholisining-jinsi-va-yosh-guruhlari-demogra fik-korsatkichlar-qanday
5. Рахимов Ф.Ҳ. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат
томонидан назорат қилиш тўғрисида“ги қонунларнинг бажарилишини
таъминлашда прокурор назорати // Қонунларнинг бажарилиши устидан
прокурор назорати. (Илмий-амалий тўплам). – Тошкент, “Ўқитувчи”, 2000.
– Б. 20.
6. Пўлатов Б.Х. Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари // Суд ва
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар. Адвокатура. Дарслик. Муаллифлар
жамоаси. –Тошкент, 2024. – Б. 115.
7. Саидов А. “Ёшлар ҳуқуқлари: имкониятлар ва ҳимоя қилиш
механизмлари.
2023 йил. http://insonhuquqlari.uz/uz/news/m11583