Mualliflar

  • Абдулла Жуманов
    ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси маъсул ходими

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.mmms.69546

Annotasiya

Мамлакатимизни демократик янгилаш энг муҳим йўналишлар – қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган. Ҳар бир фуқаро Конституция ва қонунларга сўзсиз риоя қилиши демократиянинг асосий тамойилларидан ҳисобланиб, қонунларга ҳурмат, итоатгўйлик, энг аввало, ҳуқуқий маданият даражасига боғлиқ .


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

135

ОДАМ САВДОСИ ЖИНОЯТЛАРИНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИНИ

ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Жуманов Абдулла Хасанович

ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси

маъсул ходими

https://doi.org/10.5281/zenodo.14928233

Мамлакатимизни демократик янгилаш энг муҳим йўналишлар –

қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва
манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган. Ҳар бир фуқаро
Конституция ва қонунларга сўзсиз риоя қилиши демократиянинг асосий
тамойилларидан ҳисобланиб, қонунларга ҳурмат, итоатгўйлик, энг аввало,
ҳуқуқий маданият даражасига боғлиқ .

Таъкидлаш керакки, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш,

фуқароларга қонунга ҳурмат ва қонун бузилишининг ҳар қандай
кўринишига муросасизлик муносабатини сингдириш, профилактик
ишларни мувофиқлаштириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг
замонавий ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш бўйича
қонунчилик нормалари ва уларни қўллаш амалиёти билан боғлиқ
муаммоларнинг илмий ечимини топиш долзарб ҳисобланади .

Сўнги

пайтларда

мамлакатимизда

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг бугунги
янги босқичида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини
ошириш жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан бирга
бошқа давлат органлари, жамоат тузилмалари ва фуқароларнинг
иштирокини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу
борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада
такомиллаштириш

чора-тадбирлари

тўғрисида”ги

қарорида

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш
борасидаги чора-тадбирларнинг аниқ манзилга йўналтирилмаганлиги ва
уларга комплекс ёндашилмаётганлиги, ҳуқуқбузарликларнинг тизимли
равишда содир этилишига доир сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва
уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш
самарадорлиги мавжуд эмаслиги кўрсатиб ўтилди. Мазкур ҳужжатда
қонунийлик аҳволини ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича чора-
тадбирларнинг самарадорлигини атрофлича муҳокама қилиш учун
жойларда, биринчи навбатда криминоген вазият номақбул бўлган
ҳудудларда фуқароларнинг сайёр қабулларини ҳамда давлат идоралари ва


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

136

ташкилотлари вакилларининг аҳоли билан учрашувларини ташкил этиш
масалалари белгилаб берилди .

Таъкидлаш керакки, мамлакатимизда амалга оширилган суд-ҳуқуқ

ислоҳотлари билан бир қатор одам савдоси жиноятчилигининг пайдо
бўлиши натижасида юртимизда унга қарши кураш борасида муайян
ишлар амалга оширилди. Айнан шунинг учун мамлакатимиз қонун
чиқарувчи органи 1994 йилда шаҳвоний ёки бошқа масадларда
одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллашга жиноий жавобгарликни
назарда тутувчи моддани жиноят қонунига киритди. Мамлакатимиз
Конституциясининг

13-моддасида

Ўзбекистон

Республикасида

демократия умуминсоний принципларга асосланиши, уларга кўра инсон,
унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас
ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши ҳамда демократик ҳуқуқ ва
эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилиниши қатъий
белгилаб қўйилган .

Дарҳақиқат, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг олий

мақсади ҳам халқимизга муносиб турмуш шароитларини яратиш ҳамда
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдан иборат. Яъни,
Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат
қилиши керак” Одам савдосининг уюшган трансмиллий жиноий фаолият
сифатида асосий фарқ қилувчи хусусияти бўлиб, уни содир этиш
оқибатида жисмоний шахслар товарга айланадилар. Яъни одамлар сотиб
олиш ёки сотиб юбориш, ҳадя қилиш, топшириш учун объект бўлишлари
мумкин.

Бошқача

қилиб

айтганда,

улар

жонсиз

буюмларга

тенглаштириладилар. Жабрланувчилар асосан ўз юртидан бошқа
давлатларга транзит қилиш, чегаралардан ўтказиш орқали сотиб
юборилади. Кўриниб турибдики, ушбу жиноят чегара билмайди, бу
шахсларга нисбатан барча ёки айрим кўринишдаги ҳуқуқий эгалик
аломатлари амалга оширилади.

Мамлакатимиз инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган саъй-ҳаракатларга
содиқликни намоён қилган ҳолда, одам савдосига қарши курашишга
қаратилган халқаро ҳуқуқий ҳужжатларнинг қоидаларини тўла қўллаб-
қувватлаб, уларнинг деярли барчасини ратификaция қилди. Шунингдек,
мустақиллик йилларида давлатимиз хорижий давлатлар билан уюшган
жиноятчилик (хусусан, одам савдоси)нинг хавфли кўринишларига қарши
курашиш ҳақида 29 та шартнома ва келишувларни имзолади .


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

137

Одам савдоси жиноятининг махсус профилактикасига доир

фаолиятини ўрганиш асосида уни самарали ташкил этишга тўсқинлик
қилувчи муаммоларни бартараф қилиш ва янада такомиллаштириш
бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан ўқув жараёни ҳамда
ҳудуий ички ишлар органлари фаолиятда фойдаланиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев: “Асосий
қонунимизда умумэътироф этилган демократик принциплар билан бирга,
халқимизнинг бебаҳо қадриятлари ва бой давлатчилик тажрибасини
ифодалаш муҳим эди. Айнан биринчи Президентимизнинг саъй-
ҳаракатлари билан Конституциямизда “Инсон ва унинг қадр-қиммати”
деган улуғ тушунча марказий ўринга қўйилди” деб таъкидлаб
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш –
мамлакатимизда доимо асосий вазифа сифатида эътироф этиб
келинганлигини такидлаб ўтди.

Шу муносабат билан бугунги кунда бизнинг халқимизнинг

менталитетига тўғри келмайдиган одам савдоси ва ахлоқсизлик билан
боғлиқ жиноятларни олдини олиш бошқа турдаги салбий ижтимоий
иллатларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади. Мазкур
вазифаларни бажаришда тезкор-қидирув хизмати тезкор бўлинмалари
бевосита ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизмат ходимлари,
давлат органлари ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда фаолият
юритиши муҳим аҳамият касб этади.

Ана

шундай

ёндашув

туфайли

мустақиллик

йилларида

мамлакатимизда одам савдосига қарши кураш борасида кенг кўламли,
мазмун-моҳиятига кўра улкан ишлар амалга оширилди ва ҳозирги вақтда
ҳам бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. Бунинг натижаси
ўлароқ, мамлакатимизда одам савдосига қарши курашишнинг норматив-
ҳуқуқий асослари шакллантирилди. Хусусан, ривожланган демократик
мамлакатларда одам савдосига қарши кураш бўйича татбиқ этилган илғор
тажрибалар ва қонун нормаларини чуқур ўрганиш асосида 2020 йил 17
августда Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш
тўғрисида”ги (янги таҳрирдаги) қонунини қабул қилди. Ушбу Қонуннинг
мақсади одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни
тартибга солишдан иборат Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
135-моддасида одам савдоси жиноятига жавобгарлик белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддасида назарда тутилган одам
савдоси жинояти инсонларнинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

138

қарши қаратилган жиноятлардан биридир. Одам савдоси, яъни куч билан
таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларидан
фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол
қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа
шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун тўловлар ёки
манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш йўли билан одамлардан
фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки
қабул

қилиш.

Одамлардан

фойдаланиш

бошқа

шахсларнинг

фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг
ўзга шаклларини, мажбурий меҳнатни ёки хизматларни, қулликни ёхуд
қулликка ўхшаш одатларни, эрксизлик ҳолатини ёхуд инсон аъзоларини,
тўқималарини ва (ёки) ҳужайраларини ажратиб олишни англатади. Олди-
сотди тариқасидаги одам савдоси одамнинг бир шахс томонидан
бошқасига пул, моддий қимматликлар (мулк), мулкий характердаги
хизматлар, мулкий ёки пул шаклидаги қарздан воз кечиш ва ҳ.к.
сифатидаги ҳақ эвазига берилиши тўғрисида ёзма ёки оғзаки битим
тузилишини назарда тутади. Бундай кўринишдаги одам савдосида одам
қандай мақсадда сотиб олинганлиги (сотилганлиги) ҳуқуқий аҳамият касб
этмайди.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, одам савдоси билан боғлиқ

жиноятларни

ва

қидирувдаги

шахсларни

аниқлаш

ҳамда

фуқароларимизнинг ушбу жиноятлар қурбонларига айланишларини
олдини олиш борасида халқаро ҳамкорликнинг ўрни юқори.
Одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга
оширишнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
– одам ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг
дахлсизлигини таъминлаш;
– фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларда
қонунга итоаткорлик хулқ-атворини шакллантириш ва ҳуқуқбузарлик
учун жавобгарликнинг муқаррарлиги ҳиссини уйғотиш;
– фуқароларни одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий
хавфи ҳақида огоҳ этиш, шунингдек уларнинг жабрланувчига айланиши
хавфини камайтириш;
– фуқароларни одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарликлардан
ҳимояланишнинг усуллари ва воситалари тўғрисида хабардор қилиш;
– одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларга барҳам
бериш;


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

139

– одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши
сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш ва
бартараф этиш;
– одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини
олиш;
– одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил ёки
содир этганлиги учун илгари судланган шахслар билан тезкор-
профилактик тадбирларни амалга ошириш;
– жабрланган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий
мослаштириш;
– одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга
оширувчи субъектлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.
Одам савдоси жиноятининг профилактикаси бўйича фаолиятни ташкил
этиш ва самарадорлигини ошириш юзасидан бир қатор таклиф ва
тавсияларни билдириб ўтиш лозим:
– ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни
амалга ошириш. Хусусан, таълим ва тарбиянинг ҳуқуқий таркибий
қисмининг кенгайиши. Ўз ҳуқуқ ва эркинликларини билиш ёш авлоднинг
бошқаларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, шу жумладан уларнинг
ҳаёти, соғлиғи ва қадр-қимматига ҳурмат туйғусини ривожлантиришга
ёрдам беради;
– одам садосига қарши кураш субъектлари томонидан профилактик чора-
тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, хорижий тажрибани ўрганган ҳолда
такомиллаштириб бориш.