Стилистическое мастерство Захарии Тамер: особенности композиции и символического языка (на материале повести «Ранда»)

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
40-48
2
0
Поделиться
Гаипова, Ш. (2019). Стилистическое мастерство Захарии Тамер: особенности композиции и символического языка (на материале повести «Ранда»). Востоковедения, 3(3), 40–48. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15668
Шахноза Гаипова, Ташкентский государственный институт востоковедения

преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Данная  статья  посвящена  изучению  особого  литературного стиля одного из ярких представителей современной сирийской литературы – писателя  Закарии  Тамер.  В  ней  анализируется  авторский  рассказ  «Ранда»,  который ярко показывает композиционные навыки З. Тамера и символический язык, использованный в рассказе. Хотя «Ранда», созданная в форме “рассказ внутри рассказа”, напоминает сказку для детей, на самом деле это обширная литературная работа талантливого писателя, которая затрагивает важные темы общества простыми предложениями. С помощью образа маленькой девочки по имени Ранда, автор создает универсальный образ женщины и умело использует символы, чтобы показать ее роль в обществе, особенно судьбу арабской женщины через тонкие линии.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

40

ГАИПОВА ШАҲНОЗА

ўқитувчи, ТошДШИ

Закария Тамернинг услубий маҳорати:

композиция ва рамзий тил хусусиятлари

(“Ранда” ҳикояси асосида)

Аннотация. Мазкур мақола Замонавий Сурия адабиётининг ёрқин намояндала-

ридан бири бўлмиш Закария Тамернинг услубий маҳоратига бағишланган бўлиб,
унда ёзувчи қаламига мансуб “Ранда” ҳикояси таҳлилга тортилади ва шу орқали
адибнинг ўзига хос бадиий услуби, айнан шу ҳикояда қўллаган композицион уддабу-
ронлиги ва асарнинг рамзий тил хусусиятлари очиб берилади. Ҳикоя ичида ҳикоя
қолипида яратилган “Ранда” ҳикояси шаклан болалар учун мўлжалланган эртакна-
мо асарни эслатса-да, аслида моҳир ёзувчининг жамиятдаги долзарб мавзуларни
содда жумлалар ичига яширган маъно кўлами кенг бадиий асари ҳисобланади. Бош
қаҳрамон Ранда исмли қизча образи орқали муаллиф универсал Аёл қиёфасини
яратади ва унинг жамиятда тутган ўрни, айниқса, араб аёли қисмати, унинг шахс
сифатида шаклланиш жараёнларини нозик чизгилар орқали кўрсатиб беришда
рамзлардан усталик билан фойдаланади.

Таянч сўз ва иборалар: замонавий араб адабиёти, ҳикоя, рамз, рамзийлик,

жонлантириш, сюжет, композиция, бадиий асар тили.

Аннотация.

Данная статья посвящена изучению особого литературного

стиля одного из ярких представителей современной сирийской литературы – писа-
теля Закарии Тамер. В ней анализируется авторский рассказ «Ранда», который
ярко показывает композиционные навыки З. Тамера и символический язык, исполь-
зованный в рассказе. Хотя «Ранда», созданная в форме “рассказ внутри рассказа”,
напоминает сказку для детей, на самом деле это обширная литературная работа
талантливого писателя, которая затрагивает важные темы общества просты-
ми предложениями. С помощью образа маленькой девочки по имени Ранда, автор
создает универсальный образ женщины и умело использует символы, чтобы пока-
зать ее роль в обществе, особенно судьбу арабской женщины через тонкие линии.

Опорные слова и выражения:

современная арабская литература, рассказ,

символ, символика, олицетворение, сюжет, композиция, язык произведения.

Abstract.

This article is devoted to the study of the special literary style of one of the

prominent representatives of modern Syrian literature – the writer Zakaria Tamer. It
analyzes the author’s story “Randa”, which clearly shows the compositional skills of
Z. Tamer and the symbolic language used in the story. Although the “Randa”, created in
the form of a “story inside a story”, resembles a fairy tale for children, in fact it is an
extensive literary work of a talented writer that addresses important topics of society with
simple sentences. Using the image of a little girl named Randa, the author creates a
universal image of a woman and skillfully uses symbols to show her role in society,
especially the fate of an Arab woman through thin lines.

Keywords and expressions:

modern Arabic literature, story, symbol, symbolistics,

personification, plot, composition, language of the work.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

41

Мазмун ва шакл бирлиги санъат ва адабиётда алоҳида аҳамият касб этади.

Санъаткор томонидан танланган ва қамраб олинган ҳаёт материали асарнинг
мазмунини ташкил қилади

1

. Ҳаётнинг ўзида шаклсиз бирор предмет ёки воқеа

бўлмагани каби, адабиёт ва санъатда ҳам воқеа-ҳодисаларни шаклсиз тасаввур
қилиб бўлмайди. Инсон санъат ва адабиётнинг бош предметидир. Ҳар бир
ёзувчи ва шоир ўз асарида инсон ва предметлар орасидаги ўзаро муноса-
батлардан келиб чиқадиган воқеа ва ҳодисаларни тартибга солади, ҳар бир
воқеанинг бошланиш ва тугалланиш нуқталарини белгилайди. Бадиийликни
вужудга келтирувчи мавзу ва ғоя, образ ва характер, сюжет ва композиция,
бадиий тил ва услуб, тур ва жанрлар каби воситалар ҳар бир асарда бетакрор
тарзда уйғунлашиб, жонли бир вужудни – аниқ бир фарзандни дунёга
келтиради. Ёзувчи учун ҳар бир асари ҳам ўз фарзандидек азиз бўлади. Бадиий
асар – уни яратган муаллифнинг бетакрор оламидир. Шу ўринда, замонавий
Сурия адабиётининг ёрқин намояндаси З. Тамернинг бадиий олами чуқур
мулоҳаза ва мушоҳадани талаб қилади. Унинг жиддий фалсафий ўй-фикрлари
ва қарашлари рамзларга бой жумлаларда ўз аксини топади.

З. Тамернинг бевосита таҳлил қилинаётган “Ранда” номли ҳикояси ўзига

хос услубда ёзилган бўлиб, ҳар бири ўз мустақил сюжет ва композициясига,
ўз мазмун ва шаклига, мавзу ва ғоясига эга 39 та кичик-кичик ҳикоячалардан
ташкил топган. Бадиий асарнинг ғоявий-эстетик таъсири унинг турли қисм-
ларининг бир-бирига қанчалик мутаносиблигига боғлиқ экан, мазкур ҳикоя-
даги барча қисмлар ўзаро бирлашиб, ягона тўлақонли ҳикояни ташкил
этади. Қисмлар рақамлар кетма-кетлиги орқали сарлавҳа тариқасида қўйил-
ган. Ҳикояда тасвирланган барча воқеа-ҳодисалар биргина марказий образ
Ранда атрофида содир бўлади ва айнан Ранда ҳикоянинг ҳамма қисмларини
ўзаро чамбарчас боғлаб туради.

Асарнинг турли қисмлари орасидаги мутаносиблик асарнинг компози-

ция

2

сини ташкил қилар экан, у асардаги бош ғояни бошқариб туради, тас-

вирдаги меъёр ва мувофиқликни ҳам юзага чиқаради. Композиция сюжетни
ҳам, сюжетдан ташқарида қолувчи воситаларни ҳам ўзида жамлайди.
“Ранда” ҳикоясининг композицияси араб адабиётида азалдан машҳур бўлган
қолиплаш усули, яъни “ҳикоя ичида ҳикоя” услубида яратилган. З. Тамер
ҳикоянинг асосий мазмунини чиқариб беришда қўшимча воқеаларни асар
ичига киритиб, ҳикоянинг ўзига хос услубини яратади.

З. Тамер асарга фольклор мотивларидан эртак ва афсоналарни киритади,

туш элементларини ҳам ҳикоянинг баъзи бир қисмларида қўллайди.
Баҳорнинг кириб келишини ўз ҳаёлида тасаввур қилган Ранда хаёлларга
берилиб, осмонларда учиб юради.

Ҳикоянинг яна бир қисмида Ранда туш оғушида бўлиб, тушида бир под-

шоҳни кўриб, ундан қанотлар совға қилишни илтимос қилади. Подшоҳнинг

1

Qo‘shjonov M. Hayot va mezon [Life and criteria]. – T., 1974.

2

Sulton I. Adabiyot nazariyasi [Literature theory]. – T.: O‘qituvchi, 1980. – B. 188 .


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

42

қарори чиқиб, Ранда энди қанотли бўлиб, учишга тайёр турганида онаси-
нинг овози уни уйғотиб юбораркан, бу билан Тамер қизалоқнинг реал
ҳаётдан бошқа бир олис оламга учиб кетгиси келаётганини аён қилади.
Ранда ҳар томонлама романтик оламга интилаверади.

Яна бир тушида у кенг яйловда сайр қилиб юрганида оқ қуш учиб келиб, уни

ўзи билан олиб кетади. Оппоқ мамлакатга келиб, ерга қўнишаркан, қуш Рандага
бу ер мактаблардан, дарслардан, буйруқ бераверадиган ўқитувчилар ва оналар-
дан озод мамлакатлигини айтади. Ранда эса, ўз уйи ва ҳовлисини, онаси ва
яқинларини ёдга олиб, йиғлаб юборади ва уйғонади. Бундан англашиладики,
адиб Рандага Ватан туйғуси ҳақида дарс беради. Ранда ёш бола бўла туриб,
қанчалар мактабини, дарс қилишни ёмон кўрмасин, онасининг иш буюришлари
ва даккиларидан хафа бўлмасин, барибир ҳеч нимага уларни алмашмаслигини
ўзи учун кашф қилади ҳамда яна бир ҳаётий сабоқни уқиб олади.

Ана шундай тарзда, З. Тамер ўз қаҳрамонини ҳаёт йўлларидан олиб ўта-

ди, турли хил муаммоли вазиятлар қарамоғига ташлаб, ўша муаммоларни
ҳал қилиш йўлларини ҳам кўрсатиб беради. Ёзувчи ўз қаҳрамонига бефарқ
эмас. З. Тамер ижтимоий ҳимояланмаган, яшаш учун пули бўлмаган одам-
лар ҳаётига ўзининг ҳамдардлик ва илиқ муносабатини турли бадиий
усуллар орқали ифодалаш билан бирга, бу ҳис-туйғуларни ўқувчида ҳам
уйғотишга ҳаракат қилади.

Аввалига ёш болалар учун мўлжалланган бир эртакни эслатадиган бу

ҳикоя, воқеалар ривожи мобайнида жиддий ҳаётий масалаларни ўз ичига
қамраб олиб, ёш бир қизчанинг турли ҳаётий вазиятларга бўлган ўзига хос
муносабатини гўзал ва унутилмас сатрларда ифодалайди.

Ҳикоядаги воқеа-ҳодисалар ихчам ва пишиқ сюжет, кутилмаган ечим асосида

кўрсатиб берилади. Муаллиф воқеаларга аралашавермайди. Ҳикоя ичидаги
ҳикоячалар эртакнамо тарзда муаллиф томонидан сўзлаб берилади. Қаҳрамонлар
характерларининг тасвирида психологик тасвирга ортиқча ўрин ажратилмайди.
З. Тамер бош қаҳрамон Ранданинг суҳбатлари, хатти-ҳаракатлари ва руҳий-
эмоционал ҳолати, ички дунёси орқали унинг психологик портретини чизади.
Ҳикояда воқеалар ёйиқ ҳолда, қисмларга ажратилган ҳолда берилади.

Ҳикоя Ранданинг икки хил олами асосига қурилган. Бири Ранданинг

хаёлий-фантастик олами бўлса, иккинчиси эса – онаси, мактаби, дугоналари
қуршовидаги реал ҳаёт тасвири.

Ҳикоя бошдан-оёқ Ранданинг табиат билан, унинг турли унсурлари ва

ҳодисалари билан, ҳайвонот олами вакиллари, ўсимлик дунёси ва жонсиз
предметлар билан бўлган диалоги асосига қурилган. Айнан диалог ёрдамида
Ранда характеридаги ўзига хос жиҳатлар кўрсатилади. З. Тамер Рандани уни
қуршаб турган олам билан мулоқотга киргизишда жонлантиришдан самара-
ли фойдаланади. Жонлантириш – тирик нарсаларнинг хусусиятларини жон-
сиз нарсаларга нисбатан берилиши бўлиб, унинг ёрдамида бадиий асар
тилида образлилик ва ёрқинлик касб этади. “Ранда” ҳикоясида жонсиз


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

43

нарсаларнинг ҳамма-ҳаммасига жон киради. Ранда ҳақиқий оламда яшаб
туриб, сеҳрли равишда предметлар ва табиат оламини ҳис қилиб яшайди.
Ана шундай равишда, адиб Рандани бошқа болаларга ўхшамайдиган қилиб,
ноёб қобилият соҳибаси қилиб яратади.

Ёзувчининг тили унинг ҳаёт тажрибаси кўзгусидир. Асар тилининг сўз

бойлиги қанчалар катта бўлса, унда шунча кўп янгиликлар, фикрлаш учун
шунча кўп мавзу ва ғоялар бўлади, бадиий асарда акс этган ҳақиқат ва
борлиқ кўпқиррали ҳамда ранг-баранг бўлади. “Ранда” ҳикоясининг тили
содда ва равон, аммо ана шу оддийлик тагида ўта муҳим ва жуда жиддий
тагмаъно яширинган. Ҳикоя чигал ва мужмал жумлалардан ҳоли, лекин бу
билан асарнинг бадиий қийматига заррача путур етмайди. Муаллиф ортиқча
безакларга берилмасдан, майин ва мураккаб бўлмаган иборалар орқали реал
ҳаётий лавҳаларни тасвирлайди ва бу билан ўзининг моҳир сўз устаси
эканлигини кўрсатиб беради. З. Тамер бадиий тасвирий воситалаларни
ҳаддан зиёд қўлламайди. Одамга ёқадиган даражада, майин ўхшатиш ва
истиоралардан, таққослаш ва аллегориялардан ўрнида, ортиқча жимжима-
дорликка берилмаган ҳолда фойдаланади.

З. Тамер болаларга мўлжалланган кўплаб ҳикояларнинг муаллифи

бўлгани учун у болалар психологиясини яхши билган ва тушунган ҳолда
улар ҳаётига бағишлаб ноёб асарлар яратади. Адиб айнан ёш болаларни ўз
асарларининг қаҳрамонлари қилиб танлаб олар экан, улар орқали умуман
одамзот тимсолини рамзий тарзда ифода этади. Жумладан, “Ранда” ҳикояси
ҳам ёш қизчанинг ҳаёт ҳақидаги жумбоқли ўй-фикрларини, унинг пси-
хологик ҳолатларини, атроф-муҳитга бўлган муносабатини содда тилда
тасвирлаб беради. З. Тамер ҳикояда Ранданинг қувноқ кайфияти орқали ҳаёт
гўзалликларини, беғубор болалик чоғларини куйлайди, Ранда атрофида
бўлаётган воқеа-ҳодисалар орқали ҳаётнинг аччиқ ва аламли ҳақиқатини
ифода этади. Ёзувчи ёш бола нигоҳида инсониятга сир бўлган ҳар хил
масалаларни ёритишга ҳаракат қилади.

Ҳикоянинг илк сатрларидан уфуриб турган романтик кайфият, кўтаринки

руҳ секин-аста ҳикоя давомида тушкун кайфият билан ўрин алмашади.
Лекин адибнинг ўз қаҳрамонига нисбатан бўлган илиқ ва самимий муноса-
бати ҳикоя охиригача ўзгармас бўлиб қолаверади.

Ҳикоя тугунида муаллиф Рандани турли ҳаётий зиддиятларга тўқнашти-

ради, аммо Ранда ўзига бўлган ишончини ҳамиша сақлаб қолади. Ҳаттоки ўз
онаси уни тушунмаган ҳолларда ҳам Ранда болаларча беғуборлик билан
бундан хафа бўлмайди, инжиқлик қилиб, салбий хулосалар чиқармайди.
Аксинча, у билан содир бўлаётган ҳар бир воқеага ижобий томондан ёнда-
шиб, ҳаёт ўргатаётган сабоқларга қулоқ солади.

Асар охирида бутун асар давомидаги воқеаларни изоҳлайдиган, қаҳра-

мон руҳий дунёсини янги изга соладиган кутилмаган ўзгариш рўй беради ва
бу ўзгариш туфайли асардаги ҳамма воқеалар моҳияти тўлароқ очилади.
Ҳикоя ҳам воқеада, ҳам маънода катта “портлаш” билан тугалланади. Ана


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

44

шу фавқулодда юз берадиган ҳодиса китобхон руҳиятига шу оннинг ўзида
қаттиқ таъсир кўрсатади.

Ҳикоя том маънода фожеавий воқеа билан якунланади. Адиб Рандани

ҳикоя давомида ҳаёт қийинчиликларидан асраб-авайлашга қанчалик уринма-
син, аччиқ ҳаёт ҳақиқати ўзини ҳар қадамда намоён қилиб, Рандани таъқиб
қилаверади. Бу билан адиб ҳаёт қонуниятидан қочиб қутулиб бўлмаслигини
кўрсатиб беради.

Ҳикоянинг охириги 39-қисмида Ранда бевосита даҳшатли бир воқеанинг

гувоҳи бўлади. Унинг беғубор кўзлари олдида бир киши ўз синглисини пи-
чоқ билан сўйиб қўяди ва оиласи шаънини ҳимоя қилиш учун ор-номусини
йўқотган синглисига ана шундай жазо берганидан мағрурланиб, оломонга
йўналиб, қилган ишидан фахрланади.

Умрида ҳали бундай ҳолатга тушмаган Ранданинг бутун вужуди ва

қалбидаги ўзгаришларни, руҳий изтироби ва тушкун ҳолатини адиб ўта
таъсирчан иборалар ва ўхшатишлар билан тасвирлайди:

دنر عطتست مل"

ا

ضامغا عراش يف ةفقاولا

نيع

اه

خارصلا وا

احتنلاا وا

فجترت ناب تفتكا امنا ،ب

دش احير دانعب هجاوت ءارفص ةقروك

احت ادي

اهترجش نع يلختلا يلع اهرابجا لو

"

1

.

“Кўчада турган Ранда на кўзини юма олди ва на бақиришга қурби етди,

фақатгина уни ўз бандидан туширишга мажбур қилаётган шамол билан
курашаётган сариқ барг каби титрарди”.

Мазкур тасвир орқали ўқувчи кўз ўнгида ҳамиша баҳор каби гўзал ва

қувноқ, ҳечам ҳаётга бўлган ишочини йўқотмайдиган Ранда тамомила ўзгача
кайфиятда гавдаланади ва қизчанинг оғир психологик ҳолати аянчли тарзда
ўз ифодасини топади.

Бу мудҳиш воқеадан таъсирланган Ранданинг руҳий ҳолатини З. Тамер

сўнгги сатрларда биргина жумла орқали баён қилади:

"

ادنر تفتخا ذئدنع

"

2

.

“Ана шу дамда Ранда ғойиб бўлди”.

Мана шу биргина, қисқа жумлага З. Тамер не-не маъно жамлайди. Китоб-

хонни мустақил фикрлашга ундаган ҳолда, якуний хулоса чиқаришни унинг ўзи-
га ҳавола қилади. Ҳар бир ўқувчи ўз дунёқараши, ҳикояни тушуниши ва қабул
қилишига қараб Ранданинг кейинги ҳолати ҳақида ўз тахминларини билдиради.

Оламни романтик англашга хос бўлган идеал олам ва ўз шахсияти билан

фожеали ажралиш Ранда образида намоён бўлади. Романтик қаҳрамонларга
хос бўлган ҳодисаларни тушкун руҳда қабул қилиш инсонни ташқи оламдан
бутунлай узилишига олиб келади. Ранда табиатдан нажот излайди, лекин бу

1

116 .ص – .1981 .بادلآا راد تاروشنم :توريب – .صصق .رشاعلا موي يف رومنلا .رمات ايركز

[Zakariyȃ Tȃmer. An-numȗr fȋ yavmi-l-‘ȃșiri. Qisas. Bayrȗt: manșȗrȃtu dȃri-l-ȃdȃb] / [Zakariya
Tamer. Tigri na desyatiy den’]

2

Ibid.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

45

ерда ҳам унинг олий идеаллари реал ҳаётнинг мураккаб зиддиятли олами
билан тўқнашади. Барча романтик қаҳрамонлар сингари Ранда икки хил ду-
нёда яшайди: реал дунё ва табиат оғушидаги романтик дунё. Кўп ҳолларда
икки қиёфа реал ва идеал дунё келишмовчилигига олиб келади. Ёзувчи
Ранданинг бу келишмовчиликни кўтара олмаганини ўқувчига яққол етказар-
кан, унга фақат ўзининг идеал дунёси билан яшаш нақадар хавфли экан-
лигини, бу мураккаб, айни дамда, гўзал бўлган реал дунёда яшай олиш учун
ўзида куч топа олиш нақадар муҳим эканлигини кўрсатади.

Қаҳрамон икки йўл олдида: ёки уни ўраб турган воқеликка мослашиши

керак, ёки бўлмасам, ўзининг идеал дунёсида қолиши керак. Ранда қай
бирини танлагани бизга номаълум.

Ранданинг ғойиб бўлганлиги том маънода ҳам бўлиши мумкин, ёки бўл-

масам кўчма маънода тушунилиши ҳам мумкин. Ҳаётнинг бундай зулмкор-
лигини қабул қилолмаган, адолатсизликка бардош беролмаган ва реал
ҳаётнинг аччиқ ҳақиқатига рози бўлолмаган Ранда чинакамига табиат оғу-
шига ўзини бахш этган бўлиши мумкин. Бу билан эса, адиб асар бош қаҳра-
мони Ранданинг у яшаётган ҳаётий шароитга нисбатан норозилигини аён
қилади ва асарнинг бош конфликтини кўрсатиб беради.

Иккинчи талқин бўйича эса, романтик Ранда реал ҳаёт ҳақиқати олдида

таслим бўлиб, бош эгади. Яъни муаллиф бу ерда Ранданинг ва ниҳоят улғайиб,
ўз хаёлий оламини тарк этганлигини билдирмоқчи бўлган бўлиши ҳам мумкин.

Ҳикоя ана шундай сўлғин оҳангларда якунланаркан, китобхоннинг Рандага

астойдил раҳми келади. Унга нисбатан ачиниш ҳисси уйғонади. Уни ўз бағрига
босиб, таскин бергиси келади. Чунки бутун ҳикоя давомида Ранданинг гўзал
романтик оламида китобхонни ҳам кезишга мажбур этган адиб қизчани
шундай маҳорат билан тасвирлайдики, Рандага меҳр қўйиб, уни яхши кўриб
қолишликдан ўзга илож қолмайди. Ана шу биргина марказий образга З. Тамер
бутун меҳр-муҳаббати ва самимий туйғуларини сингдиради.

З. Тамернинг ҳаётни трагик тарзда қабул қилиши ва ўз китобхонлари

диққатини ҳаётнинг айнан зиддиятли ва муаммоли томонига қаратиши “Ран-
да” ҳикоясида ҳам ўз ифодасини топади. Лекин шу билан бирга, адибнинг
ҳаётнинг гўзал ва одамга ором бағишловчи қирраларини ҳам нозик ҳис
қилиб, ҳайратомуз тарзда тасвирлай олиш қобилияти соҳиби эканлигини ин-
кор этиб бўлмайди. Бежиз эмаски, унинг ижодий фаолиятини кузатиб
бораётган мунаққидлар З. Тамерни “Ҳаёт даҳшатлари ва гўзалликлари куй-
чиси” деб атайдилар. Ўз асарларида З. Тамер ўткир руҳшунос, ўз персо-
нажларининг руҳий ҳолатини тушуниб, уларнинг дардларига ҳамдардлик
билдира оладиган кузатувчан инсон сифатида намоён бўлади.

Ижодкор тафаккури борлиқни, ҳаётни, инсонни англашга, уни тасвир-

лашга ҳаракат қилар экан, чуқур мушоҳадалар ва фалсафий қарашларни
илгари суради, янги-янги бадиий ифода усулларини яратади. З. Тамер
ҳикояларига ҳам замон ва маконнинг ноаниқлиги, воқелик, образлар тизими,
ғоя ва қарашларнинг турли рамзлар билан ифодаланиши тааллуқлидир.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

46

Замонавий Ғарб адабиёти билан, ўз халқининг бой адабий мероси ҳамда

Ислом оламининг фалсафий қарашлари билан яқиндан таниш бўлган
З. Тамер ўз ижодида барча билими ва истеъдодини намоён қилади. Замона-
вий жаҳон адабиётидаги тасвир воситалари ва принципларини миллий
адабиётга мослаштирган ҳолда ўз ижодига олиб киради.

З. Тамер ҳикояларига, асосан, рамзийлик хос. Адиб рамзларни қўллаган-

да айтмоқчи бўлган гапи ёки илгари сурган ғоясини ўқувчига яққол кўрсат-
майди, балки унга ногаҳон ишора қилиб ўтади, китобхонларни мазмунни
қидиришга, маънони ахтаришга чорлайди.

“Ранда” ҳикоясида ҳам табиатни рамзлар манбаи сифатида кўрсатар экан,

унинг турли кўринишлари ва унсурларидан ўзининг ғоявий мақсадини амал-
га оширишда усталик билан фойдаланади.

Адибнинг “Ранда” ҳикоясидаги рамзлар силсиласини қуйидагича тас-

нифлаш мумкин:

1.

Табиат унсурлари ва табиат ҳодисалари рамзлари.

Уларга ҳикояда

фаол иштирок этган

қуёш ва ой, кун ва тун, булут ва шамол, денгиз ва дарё,

баҳор ва ёз, куз ва қиш фасллари ҳамда ер

образлари киради. Бунда қуёш

ёруғлик, яхши кайфият ва хурсандчилик рамзи, ой билан қуёш биргаликда Ранда
учун она ва ҳамроҳ, меҳрибонлик ва илиқлик рамзидир. Универсал равишда кун
билан тун – ёруғлик ва зулмат, булут – кўз ёшлари, хорғин ва маъюс кайфият,
шамол – енгиллик, енгилтаклик ва лоқайдлик рамзи. Тўрт фасл тўрт хил
кайфиятдаги инсон тимсоли. Ер эса инсоннинг ота-боболаридан қолган мероси
рамзидир. Денгиз эса ҳадсиз, чегарасиз само ва борлиқнинг рамзий ифодасидир.
Дарё адибнинг индивидуал дунёқарашидан келиб чиққан ҳолда жамланма ва
тўпламни акс эттиради. Бу ўринда, ҳикояда Ранданинг “дарё” сўзини талаффуз
қилганида тасаввурида пайдо бўлган лавҳа эътиборга молик:

ضكارتي سانلا مه اه و"

ن وحن نو

ا ره

و ،بهذل

لك و ،نورجاشتي

حلا يغبي مهنم

وص

ةيمك ربكا يلع ل

ليزه ،هوجولا رفض لافطا هيلإ عرهيف ،زبخ نم رهن ليخت يلإ عراست و ،ادنر بضغتف ،بهذلا نم

ضغ لحمضيف ،ماسجلاا

رهن" ةملكل ابح دادزت و ،ادنر ب

"

1

.

“Мана, одамлар тилла дарёси томон югуриб, бир-бирлари билан

олишмоқдалар, ҳар бири кўпроқ тилла олиш иштиёқида. Ранданинг жаҳли
чиқди, дарров нонли дарё тасаввур қилишга шошилди. Энди унга юзлари
бўзарган, озғин болалар югуриб кела бошлади. Ранданинг ғазаби йўқолиб,
“дарё” сўзига меҳри янада ошди”.

2.

Ҳайвонот олами ва паррандалар рамзлари.

Уларга ҳикоядаги

мит-

ти қушча, қўзичоқ, от, қарға, капалак, эшак ва мушук

образларини киритиш

мумкин. Бунда митти қушча ва қўзичоқ адибнинг шахсий рамзлари бўлиб,
улар жамиятнинг ҳимояланмаган ва ночор қатлами тимсолида намоён

1

108 .ص – .1981 .بادلآا راد تاروشنم :توريب – .صصق .رشاعلا موي يف رومنلا .رمات ايركز

[Zakariyȃ Tȃmer. An-numȗr fȋ yavmi-l-‘ȃșiri. Qisas. Bayrȗt: manșȗrȃtu dȃri-l-ȃdȃb] / [Zakariya
Tamer. Tigri na desyatiy den’]


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

47

бўладилар. От – озод ва ҳур инсон рамзи. Лекин эгарланиши биланоқ эркин-
лигини йўқотиб, қарамга айланади. Ҳикояда мушук айёрлик, уддабуронлик,
очкўзлик ва ношукрлик рамзини билдиради. Қарға – ёлғизлик, капалак эса
гўзаллик ва қувноқлик рамзидир. Эшак меҳнаткаш халқ, “қора” ишчи рамзи
сифатида ифодаланади. З. Тамер усталик билан “эшак каби ишлаш” қандай
бўлишини қуйидаги парча орқали тасвирлаб беради.:

:ادنر تلاق"

-

؟لكأت اذام

اق

:رمحلا ل

-

فنت ائيش لكا لاف ءاسملا يف اما يوشم محل يئاذغ و يولح يراطفا

ذي

تل ا

.صاخلا يبيبط تاميلع

دنر تلاق

-

؟مانت نيا و

:رمحلا لاق

-

.قدنف مخفا يق انا

:ةخبوم ةجهلب ادنر تلاق

-

!؟يب ائزاه بواجتف بيذهتب كلأسا .قلاخلاا ءيس رامح تنا

:قزنب رمحلا لاق

-

سايكلاا هذه كرهظ ياع يعض

ا نم لضفا يبواج مث ةليقثلا

تبوج

ي

"

1

.

“Ранда деди:
- Сен нима танаввул қиласан?
Эшак жавоб берди:
- Нонуштага ширинликлар танаввул қиламан, тушлик пайтида

қовурилган гўшт ейман, кечки овқат вақтида эса шифокоримнинг
айтганларини қилиб ҳеч нима емайман.

Ранда сўради:
- Қаерда ухлайсан?
Эшак деди:
- Мен энг шинам меҳмонхонада ухлайман.
Ранда хафа бўлиб деди:
- Сен – одобсиз эшак экансан! Мен сендан ҳурмат билан сўрасам, сен

менга даҳмаза билан жавоб беряпсан.

Эшак нолиб деди:
- Сен ҳам менга ўхшаб елкангга мана бу оғир нарсаларни илиб олгинда,

кейин меникидан яхшироқ жавоб бериб кўр!”

3.

Ўсимлик дунёси рамзлари.

Буларга

атиргул, бойчечак, оддий да-

рахт ва лимон дарахти киради.

Ҳикояда адиб атиргулни ўз қаҳрамони

Рандага ўхшатар экан, у гўзаллик ва беғуборлик сифатида намоён бўлади.
Бойчечак осмоннинг ердаги акси. Оддий дарахт ўз тақдиридан, қисматидан

1

106 .ص – .1981 .بادلآا راد تاروشنم :توريب – .صصق .رشاعلا موي يف رومنلا .رمات ايركز

[Zakariyȃ Tȃmer. An-numȗr fȋ yavmi-l-‘ȃșiri. Qisas. Bayrȗt: manșȗrȃtu dȃri-l-ȃdȃb] / [Zakariya
Tamer. Tigri na desyatiy den’]


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

48

норози киши бўлса, лимон дарахти “ҳамиша баҳор” типидаги очиқкўнгил,
мулойим инсон тимсолидир.

4.

Ранглар рамзлари.

Ҳикояда З. Тамер ранглар жилосига эътибори-

мизни қаратади.

Оқ ранг

поклик, тозалик, айбсизлик, беғуборлик, мувозанат

ва осойишталик, эркинлик ва куч-қудрат рамзи.

Қора ранг

дим ҳаво, тун,

ёмонлик, нохуш кайфият рамзи. Ҳикояда яна

қизил, кўк, сариқ ва яшил

ранглар

тасвирланади.

5.

Предметлар олами.

Ранданинг

қўғирчоқлари, қалам ва қоғоз.

Бу ерда

қўғирчоқлар ҳам, қалам билан қоғоз ҳам дўстлик ва душманлик, баҳс-
мунозара, можаролар рамзи сифатида гавдаланади.

Ҳикоядаги рамзлар олами уммонида жуда узоқ сузиш мумкин ва ҳар бир

рамзни хоҳлаганча талқин қилиш мумкин. Чунки З. Тамер китобхонларнинг ўз
асарлари оламига бениҳоят даражада эркин парвоз қилишини таъминлаб қўйган.

Хулоса

қилиб шуни айтиш мумкинки, З. Тамернинг “Ранда” ҳикояси

адибнинг ўзига хос услубини ёрқин кўрсатиб берувчи ноёб шаклга эга ва
рамзий тили билан китобхонлар диққатини ўзига жалб қилиб, улар эътибори
ва қизиқишига моликдир. Уни таҳлил қилиш жараёнида ҳикоядаги мавзу-
ларнинг хилма-хиллиги ва бойлиги, инсон ҳаётининг турли қирраларини
ёритиб бериши, ҳикоя рамзий тилининг ифодалилиги ва турфалиги борасида
мулоҳазалар ва фикрларни кашф қилиш мумкин.

Болалар адиби сифатида ҳам фаолият юритаётган З. Тамер ўзининг

катталар учун мўлжалланган асарларида ҳам ёш болалар образини яратади
ва улар орқали ўз яширин бадиий концепциясини ёритиб беради.

“Ранда” ҳикоясида ҳам адиб бош қаҳрамон сифатида Ранда исмли қизча-

ни танлаб олар экан, ёш қизларнинг не-не орзулар, ниятлар, гўзал хаёллар
ила ҳаётга қадам қўйиши, атрофидаги оламни ўзгача ҳис қилиб, гўзаллик-
ларга интилиб яшаши, уларнинг меҳр-муҳаббатга ташна ва диққат-эътибор-
га муҳтож эканлигини кўрсатмоқчи бўлади. Шу ўринда, З. Тамер орзу-
хаёллар оғушида яшовчи беғубор ва беозор романтик қиз образини яратади.

Ҳикояда З. Тамер романтик қатламни реалистик унсурлар орқали сиқиб

чиқариб, моҳирлик билан икки планли, икки хил дунёни ҳамоҳанг равишда
тасвир этади. Реал ҳаётда ҳам романтик хусусият барча нарса ва ҳамма
одамда бор экан, у ҳамиша инсоният борлиғининг эзгуликларини, нозик
жиҳатларини, ҳиссий томонларини намоён қилади. З. Тамер ҳам гўзаллик ва
нафосатни кўйлаш билан бирга, ҳаётда унинг акси мавжуд эканлигини
инкор этмайди.

З. Тамер ижоди Сурия халқи ҳаётидан сарчашма олиб, ўз бадиий

гўзаллигини тараққий этишда давом этмоқда. У яратган ва яратиб келаётган
асарлар ўзининг сеҳрлилиги ва ҳаётийлиги билан китобхонлар қалбини
ўзига ром этиб келмоқда.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов