Туризм как приоритетное направление экономики стран Ближнего и Среднего Востока

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
135-142
1
2
Поделиться
Абдуллаев, Р. (2019). Туризм как приоритетное направление экономики стран Ближнего и Среднего Востока. Востоковедения, 3(3), 135–142. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15677
Равшан Абдуллаев, Ташкентский государственный институт востоковедения

доктор экономических наук, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье на основе данных, отражающих долю индустрии туризма в мировой экономике, а также её ускоренное развитие в последние годы, обоснованы  важная  роль  и  актуальность  данной отрасли в  развитии  экономики Узбекистана.  Вместе  с  этим,  сделан  анализ  нынешнего  состояния  и  тенденций развития индустрии туризма в странах Ближнего и Среднего Востока, а также раскрыты её место, роль и приоритетное значение в национальных экономиках. Показаны  факторы,  влияющие  положительно  или  отрицательно  на  развитие данной  отрасли  в  Турции,  которая  находится  наряду  с  передовыми  странами мира и считается лидером среди стран региона и  в других не арабских странах, как Иран и Израиль. В статье приведены в виде  таблицы экономические показатели: статистические данные по количеству туристов, прибывающих в страну, доходу  от  туризма  и  доли  в  ВВП,  отражающие  состояние  международного туризма. Эти данные по развита туризма в странах Ближнего и Среднего Востока сопоставлены с показателями ведущих по этой отрасли стран мира. Особо отмечено первостепенное значение мира и спокойствия, общественно-политической  стабильности  в  стране.  Изложены  также  важность  развития  туризма  в Узбекистане и его прогнозы на ближайшую перспективу.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

135

И

£

ТИСОДИ

±

Т

ВА ХАЛЈАРО МУНОСАБАТЛАР //

ЭКОНОМИКА И МЕЖДУНАРОДНЫЕ ОТНОШЕНИЯ //

ECONOMY AND INTERNATIONAL RELATIONS

АБДУЛЛАЕВ РАВШАН

иқтисод фанлари доктори, профессор, ТошДШИ

Туризм Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари

иқтисодиётининг устувор йўналиши сифатида

Аннотация. Ушбу мақолада жаҳон иқтисодиётида туризм индустриясининг

ҳиссаси ва унинг сўнгги йилларда жадал суръатлар билан ривожланаётгани ҳақидаги
маълумотлар асосида мазкур соҳанинг Ўзбекистон иқтисодиётини юксалтиришда
ҳам муҳим роль ўйнаши ва долзарб эканлиги ёритиб берилган. Шу билан бирга Яқин ва
Ўрта Шарқ мамлакатларида туризм индустриясининг ҳозирги ҳолати ва ривож-
ланиш тенденциялари таҳлил қилинган ҳамда унинг миллий иқтисодиётлардаги ўрни,
роли ва устувор аҳамияти очиб берилган. Туризм бўйича илғор давлатлар сафида
турувчи ва минтақа давлатлари ичида эса пешқадам ҳисобланган Туркия ҳамда бошқа
ноараб давлатлардан бўлган Эрон ва Исроилда мазкур соҳанинг ривожига ижобий ёки
салбий таъсир этувчи омиллар кўрсатиб берилган. Мақолада халқаро туризм
ҳолатини акс эттирувчи иқтисодий кўрсаткичлар, яъни мамлакатларга ҳар йили
ташриф буюрадиган сайёҳлар сони, туризмдан келадиган даромад ва унинг ЯИМ даги
ҳиссаси бўйича статистик маълумотлар жадвал шаклида келтирилган. Яқин ва Ўрта
Шарқ мамлакатларидаги туризм ривожи ушбу соҳадаги жаҳоннинг илғор мамлакат-
лари кўрсаткичлари билан қиёсланган. Туризм ривожи учун биринчи навбатда, энг
муҳим омил – бу мамлакатдаги тинчлик-хотржамлик ва ижтимоий-сиёсий барқарор-
лик эканлиги алоҳида таъкидланган. Шунингдек, туризмни ривожлантириш Ўзбекис-
тон учун ҳам аҳамиятга молик экани ҳамда унинг яқин истиқболдаги прогноз
кўрсаткичлари баён этилган.

Таянч сўз ва иборалар: Туризм индустрияси, Жаҳон саёҳат ва туризм Ҳайъати

(WTTC), ЯИМ да туризм ҳиссаси, экотуризм, тиббиёт туризми, когнитив туризм,
конгресс туризми, зиёрат туризми, овчилик туризми, таълим туризми, шоптур,
қишлоқ туризми, циммерами.

Аннотация. В данной статье на основе данных, отражающих долю индустрии

туризма в мировой экономике, а также её ускоренное развитие в последние годы,
обоснованы важная роль и актуальность данной отрасли в развитии экономики
Узбекистана. Вместе с этим, сделан анализ нынешнего состояния и тенденций
развития индустрии туризма в странах Ближнего и Среднего Востока, а также
расскрыты её место, роль и приоритетное значение в национальных экономиках.
Показаны факторы, влияющие положительно или отрицательно на развитие
данной отрасли в Турции, которая находится на ряду с передовыми странами
мира и считается лидером среди стран региона и в других не арабских странах,
как Иран и Израиль. В статье приведены в виде таблицы экономические показа-


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

136

тели: статистические данные по количеству туристов, прибывающих в страну,
доходу от туризма и доли в ВВП, отражающие состояние международного
туризма. Эти данные по развтию туризма в странах Ближнего и Среднего Вос-
тока сопоставлены с показателями ведущих по этой отрасли стран мира. Особо
отмечено первостепенное значение мира и спокойствия, общественно-политичес-
кой стабильности в стране. Изложены также важность развития туризма в
Узбекистане и его прогнозы на ближайшую перспективу.

Опорные слова и выражения: индустрия туризма, Мировой Совет по путешес-

твиям и туризму (WTTC), доля туризма в ВВП, экотуризм, медтуризм, когнитив-
ный туризм, конгресс-туризм, паломничество туризм, охотничий туризм, образо-
вательный туризм, шоптуры, сельский туризм, циммерами.

Abstract. Based on data reflecting the share of the tourism industry in the world

economy, as well as its accelerated development in recent years, this article substantiates
the important role and relevance of this industry in the development of the economy of
Uzbekistan. Along with this, an analysis is made of the current state and development
trends of the tourism industry in the countries of the Near and Middle East, and its place,
role and priority importance in national economies are disclosed. Factors are shown
which influence positively or negatively on the development of this industry in Turkey,
which is among the leading countries of the world and is considered a leader among the
countries of the region and other non-Arab countries, like Iran and Israel. In the article,
economic indicators, such as statistics on the number of tourists arriving in the country,
tourism income and shares in GDP, reflecting the state of international tourism are given
in table form. These data on the development of tourism in the countries of the Near and
Middle East are compared with the indicators of the leading countries of the industry in
the world. The paramount importance of peace and tranquility, social and political
stability in the country is especially noted. Also, the importance of tourism development
in Uzbekistan and its forecasts for the near future are outlined.

Keywords and expressions: Tourism industry, World Travel and Tourism Council,

share of tourism in GDP, eco-tourism, medical tourism, cognitive tourism, congress
tourism, religious tourism (pilgrimage, ziyarat), hunting tourism, educational tourism,
shopping tourism, village tourism.

Жаҳон иқтисодиётида туризм индустрияси сўнгги йилларда нисбатан жадал

суръатларда ривожланаётган соҳалар сирасига киради. Халқаро саёҳат ва туризм
Ҳайъати (WTTC) маълумотларига кўра, асримиз бошидан ҳозирги кунга қадар
дунё бўйича хорижий туристлар сонининг йиллик ўсиш суръати ўртача 5
фоиздан зиёд бўлса, туризмдан келадиган даромад, яъни валюта тушумлари эса
ўртача 14 фоиздан ошиб бормоқда.

1

Жаҳонда туризм аҳамиятининг тобора ортиб

бориши, аввало, унинг миллий даромадлардаги улушининг кўпайиши ва биноба-
рин, унинг иқтисодиётларда устувор аҳамият касб этиши билан изоҳланмоқда.

Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш, соҳага инвестициялар жалб этиш,

янги иш ўринлари яратиш, кадрлар салоҳиятини ошириш, пировардида, ту-
ризмни иқтисодиётнинг локомотив соҳаларидан бирига айлантириш масаласи

1

WTTC статистик маълумотлари асосида


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

137

бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан саналади. ”Бизда туризм кўпинча
қадимий шаҳарларимиз, тарихий-маданий ёдгорликлар доирасида чекланиб
қолмоқда. Ваҳоланки, мамлакатимизнинг бетакрор табиати, миллий қўриқхона-
лар, тоғли ҳудудларда туризмни ривожлантириш учун катта салоҳият мавжуд.
Айниқса, тиббиёт туризми, зиёрат туризми ва экотуризмни ривожлантириш
нафақат иқтисодиёт, балки ижтимоий соҳалар ривожига ҳам катта туртки
беради”.

1

Бундан ташқари, халқаро майдонда когнитив туризм, конгресс туриз-

ми, овчилик туризми, таълим туризми, шоптур, қишлоқ туризми каби туризм-
нинг яна бошқа жозибадор турлари жадал суръатларда оммалашиб бормоқда.

Дунё харитасида каттагина ҳудудни эгаллаган Яқин ва Ўрта Шарқ

мамлакатлари(ЯЎШМ) Шимолий Африка, Арабистон ярим ороли ва Форс
кўрфазида жойлашган араб давлатлари ҳамда Туркия, Эрон ва Исроил каби
ноараб давлатлардан иборат. Ушбу мамлакатларнинг аксарияти нафақат иқти-
содий жиҳатдан, балки туризм нуқтаи назаридан ҳам ниҳоятда жозибадор
ҳисобланади. Иқтисодий жиҳатдан жозибадорлиги уларнинг аксариятида
углеводород қазилма бойликлар захирасининг мавжудлиги бўлса, туристик
нуқтаи назардан эса мазкур минтақа мамлакатларининг, деярли, барчаси денгиз
соҳилларида жойлашганлиги ва бой тарихий- маданий ёдгорликларга эга
эканлиги билан ажралиб туради.

Мазкур минтақа давлатларида туризм индустриясининг ривожланиши ва

ундан келаётган даромадларнинг ортиб бориши мазкур давлатлардаги ижти-
моий ва иқтисодий муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлиб хизмат қил-
моқда. Хусусан, туризм индустриясининг шаклланиши ва такомиллашиб бори-
ши, янги иш ўринларининг яратилиши, тарихий-маданий ёдгорликларнинг
қайта тикланиши ва экологик мувозанатни сақлашга эътиборнинг кучайиши
шулар жумласидандир.

Ўзининг бой тарихи, юксак маданияти ва гўзал табиати ила Туркия азалдан

сайёҳлар эътиборини қозонган мамлакатдир. Зангори денгиз соҳиллари, яшил
ўрмонлар, қорли тоғлар, меҳмоннавоз аҳоли ва бетакрор турк таомлари ушбу
мамлакатни тавсифловчи хислатлар сирасига киради. Ёзги таътил оммавий
марказларига Анталия, Алания, Мармарис, Бодрум, Фетхие ва Каш киради.
Истанбул ва Анталия хорижий туристларни қабул қилувчи асосий шаҳарлардан
ҳисобланади. Ҳозирда мамлакатнинг барча туристик имкониятларини янада
кенгроқ тарғиб қилишни назарда тутувчи «Турк туристик секторига янгича
нигоҳ» лойиҳаси доирасида янгича инновацион дастурлар қўлланмоқда. Шу
билан бир қаторда, Туркия бугунги кунда тиббиёт муассасалари, уларнинг
савияси ва даволаш сифати бўйича Европада 4-ўринда туради. Хусусан,
пластик хирургия, офтальмология, стоматология ва бошқалар ривожланган.
Мамлакатга даволаниш ниятида, ҳатто, Буюк Британия, Франция, Германия,

1

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатно-

масидан, 28.12.19й.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

138

Бельгия, Голландия, шунингдек, Миср, Ливия ва Сурия каби мамлакатлардан
кўплаб мижозлар ташриф буюрмоқда.

ЯЎШМ ичида Туркия давлати мамлакатга ташриф буюрган сайёҳлар сони ва

даромади бўйича пешқадамлик қилиб келмоқда. 2017 йил маълумотларига кўра,
Туркия дунё бўйича Франция (86,9 млн. киши), Испания (81,8 млн. к.), АҚШ
(76,9 млн. к.), Хитой (60,7 млн. к.), Италия (58,3 млн.к.) дан кейинги 6-ўринда
(37,6 млн. к.) туради. Мазкур мамлакатларнинг халқаро туризмдан кўрган
даромади, мос равишда, 69,9 млрд., 68,4 млрд., 251,4 млрд., 32,6 млрд., 44,5 млрд.
ва 31,9 млрд. АҚШ долларини ташкил этди. Аслида Туркияга келган сайёҳлар
сони бўйича рекорд кўрсаткич – 39,8 млн. киши 2014 йилга тўғри келади. Бироқ,
2015 йилдаги содир этилган терактлар туфайли ушбу кўрсаткич 2016 йилда
23,3% га камайиб, 30,3 млн. кишига тушиб қолди. Мутаносиб равишда, туризм
соҳаси 2014 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти(ЯИМ)нинг 12,2 фоизини
ташкил этган бўлса, кейинги йилда 11,1 фоизга тушди ва 2016 йилда бирмунча
кўтарилиб, 11,6 фоизни ташкил этди. Дунё бўйича халқаро туризм жаҳон ЯИМ
ининг 12 фоизини ташкил этишини инобатга оладиган бўлсак, Туркия давлати
иқтисодиётида ҳам туризм устувор соҳа эканлигига амин бўламиз.

Исроилда туризм давлат бюджетининг асосий қисмини ташкил этади. 2017

йилда мамлакатга 3,6 млн. сайёҳ ташриф буюрган бўлса, ундан келган даромад
7,6 млрд.долларни ва ЯИМдаги ҳиссаси эса 6 фоизни ташкил қилди. Уч денгиз
соҳиллари, диний зиёратгоҳлар, даволаниш курортлари ва мўътадил иқлим
Исроилдаги туризмнинг жозибадор жиҳатларидандир. Шунингдек, сўнгги
пайтларда мамлакатда туризмнинг рекреацион тури (инсон ўзининг жисмоний
ва руҳий ҳолатини қайта тиклаши) ҳамда қишлоқ туризми кенг тус олмоқда.
Хусусан, шаҳарнинг шовқин - сурони ва оғир ҳавосидан йироқда, тинч ва
осуда, мусаффо ҳаводан нафас олган ҳолда, циммерами - қишлоқ уйчаларида
тунни ўтказиш нафақат исроилликлар, балки хориждан келган сайёҳлар ора-
сида ҳам тобора оммалашиб бормоқда.

Зиёрат туризми деб ном олган туризмнинг дииний йўналиши Исроилда

нисбатан кўпроқ сайёҳларни ўзига жалб қилади. Боиси, мамлакатга ким,
қаердан ва қандай иш билан ташриф буюрмасин, уч иброҳимий динлардан
бирининг вакили бўлади. Улар албатта, ўз динига мансуб бўлган муқаддас жой
ва ибодатхоналарни зиёрат қиладилар. Бундан ташқари, Баҳаи динининг асос-
чиси бўлмиш Саййид Али Ширози мақбараси ҳам Исроилнинг Хайфа шаҳрида
жойлашган. Умуман олганда, мамлакатга туристларнинг 63 фоизи Европадан,
25 фоизи Шимолий ва Жанубий Америка, 18,9 фоизи АҚШ ва 16,8 фоизи
Россиядан ташриф буюради. Ҳозирда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 6 фоизи,
яъни 195 минг киши туризм соҳасида банд.

1

Минтақанинг яна бир ноараб мамлакати ҳисобланган Эрон ўзининг бой тари-

хи, меъморий обидалари, мўътадил иқлими, денгиз соҳиллари ва ўзига хос
таомлари билан сайёҳларни ўзига чорлайди. Ўтган асрнинг 70 йилларига қадар

1

Туризм в Израиле/ru.wikipedia.org


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

139

туризм Эронда жадал ривожланиб келган. Бироқ, 1979 йилдаги ислом инқилоби-
дан кейин ушбу соҳа инқирозга юз тутди. Шариат талабларига биноан кўплаб
тақиқлар сйёҳлар оқимини кескин қисқартирди. Бундан ташқари, туризм ривожига
АҚШ нинг узоқ йиллик иқтисодий санкциялари ҳам салбий таъсир кўрсатди

1

.

Мазкур муаммоларга қарамай, Эрон йилига 4-5 млн. сайёҳларни, асосан,

Туркия, БАА, Саудия Арабистони ва бошқа қўшни давлатлардан қабул қилди.
2017 йил маълумотларига кўра, мамлакатга 4,9 млн. киши ташриф буюрган,
туризмдан кўрилган даромад 3,9 млрд. доллар, унинг ЯИМ даги ҳиссаси эса 7,3
фоизни ташкил этган. Ҳозирда сайёҳлик визаси муддати 15 кундан 1 ойгача
узайтирилган ва туристларга бошқа кўплаб қулайликлар яратилган

2

.

Жадвал 1.

Халқаро туризм бўйича асосий кўрсаткичлар

3

№ Мамлакат

Йиллар Туристлар

сони, млн
киши

Даромад,
млрд $

ЯИМдаги
улуши, %

1

Франция

2017

86,9

69,9

8,9

2

Испания

2017

81,8

68,4

14,9

3

АҚШ

2017

76,9

251,4

7,7

4

Хитой

2017

60,7

32,6

11,0

5

Италия

2017

58,3

44,5

13,0

6

Туркия

2017

39,8

38,8

12,2

2016

30,3

26,8

11,1

2017

37,6

31,9

11,6

7

Саудия Арабистони

2017

16,1

14,8

9,4

8

БАА

2017

15,8

20,0

11,3

9

Баҳрайн

2017

11,4

3,8

9,7

10

Тунис

2018

8,3

1,3

8,0

11

Миср

2010

14,0

14,5

15,2

2017

8,2

8,6

11,0

12

Марокаш

2017

11,35

9,09

8,3

13

Иордания

2017

3,8

5,54

9,3

14

Эрон

2017

4,9

3,9

7,3

15

Исроил

2017

3,6

7,6

6,0

16

Ўмон

2017

2,4

2,7

6,6

17

Қатар

2017

2,3

15,7

10,0

18

Жазоир

2017

2,2

0,2

6,8

19

Кувайт

2017

0,4

0,64

0,5

1

40 лет под санкциями: как живут в Иране // "Вести.Экономика", 5.10.2019

2

Iran issues 30-day visas for tourists from 180 countries. Ministry of Foreign Affairs of

Iran (14 февраля 2016).

3

Международный туризм knoema.ru маълумотлари асосида тузилган


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

140

20

Яман

2015

0,37

0,12

5,2

21

Ўзбекистон

2005

0,3

2017

2,7

0,8

2,8

(прогноз)

2025

7,0

2,0

Дунё бўйича
(прогноз)

2020

1600,0

12,0

Туризм бўйича халқаро ташкилот WTTC маълумотларига кўра, 2024

йилга келиб, Эронда туризм соҳаси мамлакат ЯИМ и га 8,9 млрд. доллар
ҳисса қўшади.

Туризм индустрияси Миср Араб республикаси, Тунис, Марокаш, Иордания

ва Бирлашган араб амирликлари (БАА) да иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари-
дан ҳисобланади. Умуман олганда, Миср қадимдан 7 мўжизанинг бири бўлмиш
– эҳром(пирамида)лари билан жаҳонда маълум ва машҳур. Доимий равишда
туризм Миср давлат сиёсатининг устувор йўналиши бўлиб келган ва миллий
иқтисодиётнинг стратегик соҳаси сифатида мамлакатга валюта тушумларини
таъминлаб берувчи Сувайш каналидан кейинги 2-асосий манба ҳисобланади.

2017 йилда Мисрга ташриф буюрган сайёҳлар сони – 8,2 млн. киши, ундан

келган даромад – 8,6 млрд. доллар ва унинг ЯИМ даги улуши эса 11% ни таш-
кил этди. Охирги 10 йил ичида энг юқори кўрсаткич 2014 йилда, мос равишда,
14 млн. киши, 7,9 млрд. доллар ва 9,1% даражасида қайд этилган эди. Бироқ,
мамлакатдаги беқарор сиёсий вазият туризм ривожига салбий таъсир ўтказди
ва мос равишда, 5,2 млн. киши, 3,3 млрд. доллар ва 7,3% ни ташкил этди

1

.

Худди шундай «Араб баҳори» туфайли Иордания ҳам 2 млрд. доллардан

зиёд талофат кўрди. 2010 йили ушбу мамлакатга 8 млн. сайёҳ ташриф буюриб,
7,6 млрд. доллар фойда келтирган эди. 2017 йилда мос равишда 3,8 млн. киши
ва 5,54 млрд. долларни ташкил этди.

Марокашда туризм жуда яхши ривожланган бўлиб, боиси унинг Шимолий

Африкадаги сиёсий жиҳатдан энг барқарор ва тинч мамлакат эканлиги ҳамда
Атлантика океани соҳилларида жойлашган мафтункор курортларга эгалигидир.
Марокаш ҳукумати 1985 йилда Туризм вазирлигини таъсис этган бўлиб, ўша
даврда йилига 1-1,5 млн. сайёҳ Франция, Испаниия, Англия, Германия каби
Европа мамлакатларидан келар эди. 2008 йилга келиб сайёҳлар сони 8 млн.
кишига етди. Шундан 3,8 млн. киши чет элда истиқомат қилувчи марокаш-
ликлар ва 20% дан зиёди эса французлар бўлган ва бундан келган даромад 7,5
млрд. долларни ташкил этган. 2017 йилда эса бу кўрсаткичлар мос равишда
11,35 млн. киши ва 9,09 млрд. долларни ташкил этди. Мамлакат валюта тушум-
лари ҳажми бўйича туризм фосфат ўғитлар экспортидан кейинги иккинчи
ўринда туради. Мамлакатда «VISIO-2010» туризмни ривожлантириш страте-
гияси ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра яқин келажакда сайёҳлар сонини 10 млн.
кишига ва туризмнинг ЯИМ даги улушини 20% га етказиш кўзда тутилган.

1

https://media.unwto.org/ru/press-release/2011-06-02/turizm-osnovnoi-faktor-vosstanovleniya-ekonomiki-egipta


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

141

Тунисга 2018 йилда жами 8,3 млн. сайёҳ ташриф буюрган ва даромади 1,3

млрд.доллар ва ЯИМ даги улуши эса 8% ни ташкил этди. Шуни ёдга олиш
жоизки, Бардо музейи ва Суссе отелида терактлардан сўнг, сайёҳлар сони
кескин камайиб кетган эди. Бироқ, ҳукумат томонидан хавфсизлик чоралари
кўрилгач, 2017-2018 йиллар давомида сайёҳлар сони яна 23% га ошди.

Халқаро туризм Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) иқтисодиётига 2018

йилда 20 млрд. доллар даромад келтирди. Бу эса ўтган йилга нисбатан 5% га
кўпроқ демакдир. Мазкур мамлакатда туризмнинг шопинг, когнитив ва бошқа
кўнгилочар турлари нисбатан кўпроқ ривожланган. Халқаро туризм ташкилоти
прогнозига кўра эса 2028 йилда ушбу кўрсаткич 29,5 млрд. долларга етар экан.
Ҳозирги кунда бу ерда туризмнинг ЯИМ даги улуши – 11,3% ни ташкил этиб,
мазкур соҳада 380 минг киши иш билан банд. 2017 йилда Дубайга ташриф
буюрган сайёҳлар сони 15,8 млн. кишини ташкил этган бўлса, 2020 йилда бу
кўрсаткич 20 млн. кишига етиши кутилмоқда.

Баҳрайнга 2017 йилда 11,4 млн. сайёҳ келган ва мамлакат бундан 3,836

млрд. доллар даромад кўрган. Бу эса ЯИМ нинг 9,7% га тенг бўлган. Худди шу
йили ушбу кўрсаткичлар Қатар давлати бўйича, мос равишда, 2,3 млн. киши,
15,7 млрд. доллар ва 10% ни ташкил этган.

ЯЎШМ да туризм индустрияси ривожидаги тенденциялар таҳлили шундан

далолат берадики, минтақа бўйича, умуман олганда, халқаро туризм нисбатан

жадал суръатлар билан ривожланган. Мазкур соҳанинг асосий индикаторлари

сифатида олиб қаралган мамлакатга ташриф буюрган сайёҳлар сони, ундан

келган даромад ва ушбу даромаднинг ЯИМ даги ҳиссаси минтақа мамлакат-

ларида турлича ўзгарган.

Таҳлиллардан кўриниб турибдики, ижтимоий-сиёсий вазият тинч мамлакат-

ларда туризм анча барқарор ривожланган ва сайёҳлар сони муттасил ошиб
борган. Бироқ, ижтимоий-сиёсий вазият беқарор ва нотинч давлатларда туризм
талофат кўрган. Хусусан, Миср Араб республикаси ва Тунисда рўй берган
«араб баҳори» оқибатида сайёҳлар сони кескин камайиб кетган. Шу каби, 2015
йили Туркияда содир этилган терактлар бир йил ичида сайёҳлар сонини,
қарийб, чорак бааварга қисқартириб юборди.

Аксинча, Баҳрайн, БАА ва Марокаш каби сиёсий барқарор ва тинч мамла-

катларда туризм мунтазам ўсиш тенденциясига эга бўлган ва ҳозирда ҳам
ривожланишда давом этмоқда.

Ўзбекистонда ҳам сўнгги йилларда туризм ривожига алоҳида эътибор қара-

тилмоқда. 2019 йил 28 декабрида Олий Мажлисга қилинган Мурожаатномада
Президентимиз томонидан Вазирлар Маҳкамасига 2019-2025 йилларда Туризм-
ни ривожлантириш миллий концепциясини ишлаб чиқиш ва унинг ижросини
таъминлаши вазифаси юклатилди. Шу асосда 2025 йилда юртимизга ташриф
буюрадиган хорижий сайёҳлар сонини 7 миллион нафарга, туризм экспортидан
келадиган йиллик даромадни эса 2 миллиард долларга етказиш кўзда тутилмоқда.

1

1

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатно-

масидан, 28.12.19й.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

142

Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари туризм индустриясининг ҳозирги ҳолати

ва унинг миллий иқтисодиётларда тутган ўрни ва ролини жаҳоннинг илғор
мамлакатлари билан қиёсий тарзда очиб беришга қаратилган таҳлилларимиз
қуйидаги хулосаларни қилишимизга асос бўлади:

Биринчидан,

ЯЎШМ аксарият давлатларида (сиёсий нотич давлатлардан

ташқари) туризм индустрияси жаҳонда мазкур соҳадаги ривожланиш тенден-
циялари билан ҳамоҳанг равишда ривожланиб бормоқда.

Иккинчидан,

Туркия ва Форс кўрфази араб давлатларида эса туризм дунё

бўйича ўртача кўрсаткичдан бирмунча юқори суръатларда шиддат билан ри-
вожланмоқда.

Учинчидан,

туризм индустрияси минтақанинг аксарият давтлатларида

миллий иқтисодиётниинг устувор йўналиши ҳисобланади ва ЯИМ га сезиларли
ҳисса қўшади.

Тўртинчидан,

ҳукумат томонидан халқаро туризмни ҳар томонлама қўл-

лаб-қувватлаш, инфратузилмани мунтазам равишда такомиллаштириб бориш,
инвестицияларни кенгроқ жалб қилиш каби чора-тадбирларнинг амалга ошири-
лиши соҳа ривожига ижобий таъсир ўтказади.

Бешинчидан

, мамлакатдаги ижтимоий - сиёсий барқарорлик, тинчлик –

хотиржамлик ва хавфсизлик туризм ривожи учун бирламчи, энг муҳим омил
ҳисобланади.

Олтинчидан,

Ўзбекистон учун эса ЯЎШМ лари туризм индустриясини

ривожлантириш тажрибасидан унумли фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

МУҲАММАДСИДИҚОВ МУҲАММАДОЛИМ

Сиёсий фанлар доктори, ЎХИА

Африка араб давлатларида сиёсий-ижтимоий

ва иқтисодий муаммоларнинг ислом

сиёсийлашувига таъсири

Аннотация. Мақолада сиёсийлашган исломнинг араб давлатларидаги модерниза-

ция жараёнларига, ижтимоий-сиёсий ва геосиёсий жараёнларга таъсир даражаси
аниқланди. Беқарорлик ўчоғига айланаётган Африка араб давлатларида рўй бераётган
сиёсий воқеликларни, диний муносабатларни тартибга солишнинг илмий асосларини
яратиш заруратини ўрганади. Шу нуқтаи назардан Шимолий Африка ва Яқин Шарқ-
даги сиёсий жараёнларни тадқиқ этилган. Ижтимоий-сиёсий трансформация жа-
раёни минтақадаги Тунис, Миср, Ливия ва Форс кўрфазидаги бошқа мамлакатларга ўз
таъсирини кўрсатди.

Ижтимоий-сиёсий трансформация тўлқини 2010 йил декабрь ойида Тунис ва

Жазоир давлатларида бошланиб, “Араб баҳори” воқеалари мураккаб ички вазиятга
қаршилик ҳаракати эканлиги, бу ҳодисаларни ҳаракатга келтирувчи ички ва ташқи
сабаблар мавжудлигини исботлаш мазкур мақоланинг мақсади ҳисобланади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов