Barcha maqolalar

86-91 74 0

“Китаб ғарайиб ал-фунун ва мулах ал-уюн” асарида Марказий Осиё сув манбаларининг харит

Zuxriddin Alimov

Мазкур  мақолада  XI  асрда  Мисрда  яшаган  номаълум  географ  олим қаламига мансуб “Китаб ғарайиб ал-фунун ва мулах ал-уюн” асарида акс эттирилган маълумотлар  асосида  Марказий  Осиё  ҳудудидаги  сув  манбалари  –  денгиз,  кўл  ва дарёларга таъриф берилган. Мақолада минтақанинг муҳим сув манбалири ҳисобланмиш Каспий денгизи, Иссиқкўл, Орол денгизи, Амударё, Сирдарё, уларнинг ирмоқлари ҳамда улар атрофидаги шаҳар ва марказларга берилган тавсифлар ёритилган.

22-28 77 0

“Китаб масалик ал-мамалик” асарида марказий осиё тарихий топонимияси

Ravshan Xudayberganov

Мақола Марказий Осиёнинг IX–XIII асрларда мавжуд бўлган тарихий топонимларни ўрганишда бугунги кунда мавжуд бўлган муаммоларни ёритишга бағишланган. Топонимларнинг тарихий манбалар қўлёзма ва нашрларидаги “шакл”лари атрофлича таҳлил қилинган.

86-92 74 0

“Ирқ битиг”и матншунослиги

Rixsitilla Alimuhamedov

Мазкур  мақолада  қадимги  туркий  тил  даври  ёдгорлиги  “Ирқ битиг”  таҳлил  этилган.  Унда  асарнинг  текстологик  хусусиятлари,  жумладан, асарнинг график хусусиятлар, ҳарфий белгиларнинг англатган маъноси ва асардаги айрим ибора ва жумлаларнинг талқини келтирилган.

121-136 509 0

“Жиу Танг Шу” ва “Син Танг Шу”дан Ўрта Осиё ва Хитой халқлари ўртасидаги муносабатлар ҳақида маълумот

Alisher Vohidov

Мақолада Ву-дай даврига оид «Тсзю Танг шу» («Тангнинг эски тарихи») ва «Син Танг шу» ёзма манбаларида акс этган Ўрта Осиё ва Хитой халқларининг Тан давридаги муносабатлари ҳақидаги маълумотлар ўрганилади. ("Тангнинг янги тарихи"). "Тсзю  Танг  Шу"  сулоласи  йилномаси  200  жуанни  (бўлим)  ўз  ичига  олади  ва  воқеалар ҳақида  баъзи тафсилотларни  кўрсатмасдан,  босқичма-босқич ҳикоя қилади.  Хин Танг Шу  225  жуандан  иборат  бўлиб,  бошқа  манбани  тўлдиради.  Шунингдек,  мақолада Хитой императорларининг Марказий Осиё давлатига нисбатан фаол ташқи сиёсати сабаблари  кўриб  чиқилади.  Иншолар  ҳақидаги  маълумотлардан  ташқари,  сиёсий сабабларга  кўра  ушбу  тарихий  лойиҳаларни  амалга  оширишга  муваффақ  бўлган муаллиф ва муҳаррирлар ҳақида ҳам бор. «Тсзю Танг Шу» манбасида Тан давлатининг Енисей қирғизлари ва уйғурлари билан алоқалари ҳақида кўпроқ маълумотлар берилган. Бироқ, бошқа халқларнинг маълумотлари бор, лекин улар ҳажми жиҳатидан кичикроқ. Бу муносабатлар асосан савдо, элчилик, диний ва маданий муносабатлардир. Ўрта Осиё ва  Хитойнинг  турли  минтақалари  бўйича  тарихий-географик  маълумотлар  ҳам  ўз ўрнини  топди.  Юқорида  айтиб  ўтилганидек,  "Син Танг  Шу"  эски  китобнинг  янги  ва қайта  кўриб  чиқилган  версиясидир.  Ҳар  бир  кесилган  тафсилот  ёритилган  ва тўлдирилган.  Саналар  ва  атамалар  аниқ  таърифлари  ва  таржималари  туфайли алоҳида эътиборга  лойиқдир.  Олдинги  китобдан  фарқли  ўлароқ,  "Син  Танг  Шу"  аниқ қисмларга бўлинган бўлиб, унда кўз қисиб сулоланинг воқеалари тизимли тасвирланган. Алоқа маълумотларини иккита бобда топиш мумкин, улар ҳам ички блокларга бўлинган. Енисей  қирғизлари,  уйғурлар  ва  бошқа  туркий  халқлар  ҳақидаги  маълумотлардан ташқари,  Хитойнинг  Ўрта  Осиё  халқлари  билан  ташқи  сиёсатини  шакллантиришда ҳам улкан роль ўйнаган сиси ва шивейнлар ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд.

50-63 100 0

“Жети-жарға” Қозоқ хонлиги қонунчилигининг асоси сифатида

Raxima Alimova

Мазкур  мақолада  XV  аср  70-йилларидан  XVIII  аср  30-йилларигача Қозоқ  хонлиги  сиёсий  давлат  сифатида  шаклланиши  ва  мустаҳкамланиши  даври сифатида характерланиши, бу даврнинг ўзига хос хусусияти, унинг ҳудуди, давлат тузуми,  бошқарув  шакли,  қўшни  давлатлар  билан  муносабатлари,  аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий  ҳаёти  баён  қилинади.  Қозоқ  жузларининг  мамлакат ҳаётидаги  ўрни  масаласи  қамраб  олинади.  Бу  даврда  ҳукмронлик  қилган  қозоқ хонларидан Қосимхон, Ҳақназархон, Таукехон каби хонларнинг мамлакат ҳудудини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш борасида олиб борган сиёсати таҳлил этилади.   Қозоқ хонларининг мамлакат ҳудудини кенгайтириш йўлида Ғарбий Еттисув, Шарқий  Дашти Қипчоқ,  Марказий Қозоғистон, Шимолий  Оролбўйлари,  Сирдарёнинг қуйи оқими, Қоратов ва унга туташ ҳудудларда яшовчи қабилаларни қўшиб олиш  мақсадида  олиб  борган  муваффақиятли фаолиятлари  баён  қилинади.  Қозоқ хонларининг Мўғулистон хони Султон Саидхон, Бухоро хони Абдуллахон, Нўғой ва Сибирь  хонликлари  билан  муносабатлари  ҳам  тадқиқот  доирасига  тортилган. Жунғор хонлигининг Қозоқ хонлиги ҳудудларига шафқатсиз ҳарбий босқинлари ва уларга қарши қозоқ аҳолисининг курашлари ёритилган. Қозоқ хонлигининг ташкил топиши ва сиёсий тузумнинг ўзгариши билан қозоқлар жамиятини бошқаришни ташкиллаштириш зарурати мамлакатнинг қонунчилик асосларини мустаҳкамлашни тақозо қилганлиги, давлат ва жамият эҳтиёжларидан  келиб  чиқиб, қонунларнинг  тузилиши  учун  вужудга  келган шарт-шароит ва бу жараён XVII аср мобайнида давом этганлиги ҳамда Таукехон даврига келиб “Жети-жарға”нинг қонунлар тўплами шаклига етказилиши кўриб чиқилади. Қозоқ хонлигининг маъмурий, фуқаролик, жиноий, солиқ тизимларини ўз ичига олган қонунлар тўплами “Жети-жарға” тузилишининг объектив ва субъектив сабаблари, ўша даврдаги тарихий шарт-шароит, унда жиноятга қўлланилган жазо турлари  таҳлил  қилинади  ҳамда  ҳужжатнинг  жамият  ҳаётида  тутган  ўрни тўғрисида маълумот берилади. Қозоқ хонлиги ҳудудида жиноят ишларини юритиш тартиби “Жети-жарға” нормалари  билан  белгиланганлиги,  хонликда  содир  этилган  жиноятлар  тўғрисидаги ишларни юритиш ушбу ҳужжатга мувофиқ олиб борилганлиги, Қозоқ хонлиги жамиятидаги жиноий-ҳуқуқий нормалар, шахсга нисбатан жиноий жавобгарлик, мулкка  нисбатан  жиноят,  ахлоқ  қоидалари  ва  оилавий  ҳуқуқий  муносабатлар масалаларини  ўзида  мужассам  қилган  қонуний  ҳужжат  ҳисобланган  “Жетижарға”да содир этилган жиноятларга жавобгарлик нормалари баён этилади.

86-101 97 0

“Девону луғати-т-турк”даги мақолларнинг мавзуий гуруҳлари

Iqboljon Mirzaaliev

Туркий  халқларнинг  XI  аср  ёзма  манбаларидан  бўлган  Маҳмуд Кошғарийнинг  “Девону  луғати-т-турк”  асари  туркшуносликда  муҳим  аҳамиятга эгадир.  У  ўз  даврининг  тили,  адабиётини  ўзида  мужассам  этган  филологик  асар саналади.  Мазкур  асарнинг  топилиши  туркий  халқлар  адабиётида,  хусусан,  халқ оғзаки  ижодида  муҳим  манбалардан  саналади.  Чунки  унда  туркий  халқларнинг  энг қадимги халқ оғзаки ижоди намуналари ўрин олган. Буларга халқ қўшиқлари, мақоллар, иборалар киради. Айниқса, асар матнида келтирилган мақоллар ўта муҳимдир. Туркий халқлар оғзаки ижодида, хусусан ўзбек халқ мақоллари бир неча бор таҳлил остига олинган, тадқиқот ишлари олиб борилган ҳамда мавзуий гуруҳлаштирилганига қарамай,  қадимги  туркий  мақоллар  устида  жиддий  тадқиқотлар  ҳали  амалга  оширилмаган.  Хусусан,  “Девону  луғати-т-турк”даги  мақоллар  мазуий  гуруҳлаштирилган бўлса-да,  уларни  ҳозирги  замон  талабларига  кўра,  тўғри  қўлёзма  асосида  ўқиб гуруҳлаштирилмаган  эди.  Мазкур  мақолада  мақолларнинг ана  шу  хусусиятлари  очиб берилган. “Девону луғати-т-турк”даги мақоллар асарнинг ўзбекча таржимасида (“Девону луғотит турк”. Индекс-луғат, Тошкент, 1967)  келтирилган  эди.  Бизнинг берган тавсифимиз ундан фарқ қилади. Биз ўз мақоламизда “Девону луғати-т-турк” асарининг профессор Қ.Содиқов томонидан 2017 йилда чоп этилган нашридан фойдаландик. Шу билан бирга, мақолада қадимги туркий мақоллардаги синонимия, мавзу тематикаси  масалалари  ёритилган.  Фикрни  исботлаш  учун  “Девону  луғати-т-турк”дан мақоллар  келтирилган.  Мақолларнинг  мавзу  кўлами,  маъноси  таҳлил  этилган.  Таҳлиллар асосида хулосалар чиқарилган.

59-64 56 0

“Девону луғати-т-турк”даги жангнома шеърлар таснифи

Govxar Rahmatova

Мазкур мақолада Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғати-т-турк” асарида келтирилган жангнома руҳдаги шеърий парчалар тематик таснифланиб, уларнинг семантик маънолари очиб берилган.

72-76 77 0

“Девону луғати-т-турк” қўлёзмасида ишлатилган ҳарфий ишоратлар ва айрим сўзларнинг ўқилиши масаласив

Qosimjon Sadiqov

“Девону  луғати-т-турк”  (“Туркий  сўзлар  девони”)  асарининг  ягона қўлёзмаси  бор.  Унда  туркий  мисолларнинг  тўғри  ўқилишини  таъминлаш  учун  диакритик белгилар изчил қўйиб борилган. Муҳими шундаки, айрим ўринларда муайян ҳарф устига ва остига  бирйўла  икки  хил  ҳаракат:  fatḥa  ва  kasra, ẓamma ва kasra ёки бир ҳарф устига остин-устун  fatḥa  ва ẓamma қўйиб кетилган. Мақолада ана шу имло хусусияти ва унинг фонологик жиҳатлари тўғрисида сўз боради.

95-98 107 0

“Девону луғати-т-турк” қўлёзмасига хос хусусиятлар

Rustamiy Salimaxon
Мақолада Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғати-т-турк” асари қўлёзмасига хос хусусиятлар баён қилинган ва асарнинг арабча матнини тиклашда Аҳмад Рифъат таҳрирлари кўрсатилган.
61-64 69 0

“Девони жалилий” тавсифи ва шеърларидан намуна

Salimaxon Fayziyeva
Мақолада ТошДШИ ҳузуридаги Шарқ қўлёзмалар маркази асосий фондида сақланаётган Жалилий девонининг тавсифи келтирилиб, унинг шеърларидан намуналар илк бор илмий истифодага киритилмоқда. Ижодкор таржимаи ҳолига тегишли деб тахмин қилинган маълумотларнинг қиёсий талқини тақдим этилган.
77-80 83 0

“Бир минтақа – бир йўл” дастури доирасида ўзбек тили тадқиқи

Adolat Ablajon, Feruza Hasanova

“Бир минтақа – бир йўл” стратегик дастурининг ҳаётга тадбиқ этилиши билан бирга, Марказий Осиё давлатлари тили тадқиқи нафақат чет эл илм аҳлининг, балки Хитой олимларининг ҳам диққатини жалб этмоқда. Мазкур мақола орқали Хитой Халқ Республикасида ушбу йўналишдаги тадқиқотлар, ўзбек тили бўйича ҳориждаги илмий тадқиқотларнинг олиб борилиш жараёни ва тадқиқот натижалари, Ўзбекистон ва ХХРдаги тадқиқотларнинг илмий моҳияти, ХХРда олиб борилаётган тадқиқотларнинг йўналиши ва ҳар икки давлат олимларининг илмий ҳамкорлиги имкониятлари ҳақида фикр билдирилган.

158-164 82 0

“Бағрикенглик” категориясининг методологик аспектлари

Umidjon Kushaev

Мақолада  “бағрикенглик”  замонавий  фалсафанинг  мустақил  категорияси  сифатида  таҳлил  қилинган.  Бағрикенгликнинг  мураккаб  ва  серқирра мазмуни  ушбу  йўналишдаги  илмий  қарашларнинг  қиёсий  таҳлили  орқали  очиб берилган. Бағрикенглик ва тоқатлилик ўртасидаги диалектик алоқадорликка доир тавсифларнинг мазмуни ойдинлаштирилган. Бағрикенг хулқ-атворнинг намоён бўлиш шакллари ажратиб кўрсатилган. Бағрикенглик ахлоқий мажбурият сифатида асосланган.

34-49 59 0

“Бадоеъу-л-васат” девонининг текстологик тадқиқига доир

Zilola Namozova

Тадқиқотнинг кириш қисмида Навоий  лирикасининг ХХ асрда текстологик  ўрганилиши  натижасида  илк  тўлиқ  нашрнинг  яратилиши,  унинг  кейинги нашрлар  ривожидаги  ўрни  кабилар  келтириб  ўтилади.  Шу  билан  бирга,  Алишер Навоий лирик меросини матншунослик нуқтаи назардан ўрганишда профессор Ҳамид Сулаймоннинг  катта  жонбозлик  кўрсатгани,  олим  яратган  илк  нашрда  бир  қатор ютуқлар билан бирга, нуқсонларнинг учраши, бунинг сабаблари кўрсатилади. Нашрлардаги  тафовутларнинг  ортиб  бориши,  нашрларнинг  ўзгаришга  учраб бориши, бунинг туб илдизини аниқлаш ва муаммога ечим излаш мақсад қилиб қўйилган. Нашрлараро  тафовутларни  аниқлашда  қиёсий,  тарихий-қиёсий,  анализ  ва синтез, конкретлаштириш методларидан фойдаланилган.  Тадқиқотнинг  натижа  қисмида  Навоий  куллиёти  таркибига  киритилган  “Ба-доеъу-л-васат” девонининг бугунгача яратилган 4 муҳим нашри ўртасидаги мавжуд тафовутлар аниқланган. Бугунги кунгача яратилаётган нашрлар ХVI аср қўлёзмасига муқояса  қилган  ҳолда  текширилган  ва  натижада,  бугунги  кунгача  яратилаётган нашрларнинг тўла мукаммал эмаслиги аниқ фактлар асосида далилланган. Бунинг туб илдизи  эса  танқидий  матннинг  яратилмаганлиги,  Ҳамид  Сулаймон  томонидан яратилган йиғма матн эса бундай вазифани бажара олмаётгани таъкидланган.  “Бадоеъу-л-васат”  девонининг  нашрлари  Ҳамид  Сулаймон  томонидан  фойдаланилган  XVI  асрда  кўчирилган  қўлёзмалардан  бири  билан  қиёсланган  ва  улар ўртасидаги  жиддий  тафовутлар  аниқланиши  билан  бирга,  кичик  асар  мазмун, шакли  ёки  ҳар  иккисига  бўлган  таъсирини  инобатга  олган  ҳолда  классификацияланган ва таҳлил қилинган.  Тадқиқотнинг хулоса қисмида Ҳамид Сулаймон томонидан қўлёзмалар тўпланиб,  танқидий  ёндашилган  бўлса-да,  олимнинг  бошлаган  ишлари  вафоти  сабабли якунланмай  қолгани,  натижада,  куллиётнинг  танқидий  матни  вазифасини  илк тўлиқ нашр бажариб келаётгани баён қилинган. Бугунги кунда барча соҳалар кенг ривож  топаётган  даврда,  нашрларни  қайта  мукаммаллашган  шаклини  яратиш масаласи  пайдо  бўлгани  хулоса  сифатида  берилган.  Ушбу  муаммоларнинг  ягона ечими эса олим бошлаган танқидий матн яратиш масаласини ҳал этиш, бунда эса Ҳ. Сулаймон тўплаган тажрибалардан фойдаланиш таъкидланган.

97-104 77 0

“Адолат манзили” романининг туркча таржимасидаги персонажлар портрети

Xayrulla Xamidov

Одил  Ёқубовнинг  аксарият  асарлари  ўзбек  адабиётининг  энг  сара  асарлари  сифатида дунёнинг  бир  қанча  тили,  жумладан  турк  тилига  ҳам  таржима  қилинган.  Бугунги  кунга  қадар  адиб асарларидан айримларининг таржималари илмий тадқиқ этилган ва асарларнинг илмий ўрганилиши долзарб аҳамият касб этади. Бир тил оиласига мансуб, урф-одати, миллий анъаналари бир-бирига яқин ўзбек ва турк тиллари орасида амалга оширилган таржималар ҳақида сўз юритилганда, вазият анча ўзгаради. Чунки, бу икки  тил  орасида  таржима  қилишнинг  афзалликлари  билан  бир  қаторда  айрим  ўнғайсизликлари, мураккабликлари ҳам борлиги сир эмас. Ўзаро яқин икки тил орасида амалга оширилган бадиий таржимада портрет тавсифларининг берилиши масаласини ўрганишга бағишланган мазкур мақолада қўйилган илмий муаммо таниқли сўз устаси, атоқли ўзбек адиби Одил Ёқубовнинг ўтган асрнинг 80-йилларида халқимиз бошига тушган “ўзбек иши” мавзусидаги “Адолат манзили” романининг турк тилига таржимаси мисолида кўриб чиқилади. Тадқиқот мавзусини танлашда сўнгги йилларда ўзбекчадан туркчага бадиий таржиманинг долзарб муаммоларига бағишлаб ёзилган илмий ишларнинг камлиги, давр тақозоси билан бу борада амалга оширилиши керак бўлган ишлар анча кўплиги инобатга олинди. Таржимада портрет тавсифининг қандай берилганлигини  аниқлаш  таржиманинг  сифати,  бадиий  қиммати  ва  таржимон  маҳорати  қирраларини ўрганишда  асосли  хулосалар  чиқаришга  имкон  беради.  Ушбу  мақолада  чиқарилган  хулосалар келажакда амалга ошириладиган амалий таржима ишлари учун услубий кўмак бўлади, деган умиддамиз.

98-116 430 0

“Temurnoma”dagi obrazlar tavsifi va evolyutsiyasi

Ilhom Sayitqulov

Temurnoma”ning jangnomasi tasvirlanayotgan voqelik va qahramonlarning tarixiy asosi mavjud bo‘lib, unda bosh qahramon sifatida buyuk bobokalonimiz Sohibqiron Amir Temur asos qilib olingan. “Temurnoma”da Amir Temur bilan bog‘liq tarixiy haqiqatlar xalq badiiy tafakkuri hosilasi o‘laroq Sohibqiron obrazi timsolida xalqona talqin qilingan. Xususan, bu talqinlar Amir Temurning tug‘ilishi, ma’lum vaqt otasidan ayro yashashi, yoshligida “sir” ko‘rsatib, telbaliklar qilishi, balog‘atga yetib qahramonliklar ko‘rsatishi, yerning olti tomoni – Shimol, Janub, G‘arb, Sharq, osmon va yer osti bilan aloqa bog‘lashi, eng muhimi, uning doimiy ravishda pir va eranlar homiyligida bo‘lishi tasvirlarida aks etadi. Tadqiqotning obyekti sifatida “Temurnoma: Amir Temur Ko‘ragon jangnomasi” tanlangan. Tadqiqot mavzusini yoritishda tasniflash, tavsiflash, tarixiy-qiyosiy va funksional tahlil usullaridan foydalanilgan.

63-84 296 0

“Majolis un-nafois”ning yettinchi majlisida zikr etilgan devon sohiblari

Gavharoy Murodova

Ushbu maqolada “Majolis un-nafois”da nomi qayd etilgan temuriy devon sohiblari haqida ma’lumot berilgan. Jumladan, Shoh G‘arib Mirzo, Xalil Sulton, Saydi Ahmad Mirzo, Sulton Mas’ud Mirzolar o‘z davrining go‘zal va boshqa davrlarga o‘rnak bo‘ladigan adabiy muhit yaratganlari, ilm-fan homiysi bo‘lganlari, ijodkor sifatida mumtoz adabiyotning turli xil janrlari va vaznlarida ijod qila olganlari fikrimizning tasdig‘i sifatida keltirilgan.
Bundan tashqari, o‘z davri ijodkori uchun mas’uliyatli vazifalardan biri bo‘lgan devon tartib bergan ijodkorlarning she’riyati mavzu ko‘lami,
devonning fanga aniqlanganidan tashkil topgan janrlar va bizga noma’lum bo‘lgan devonlarni topish zaruriyati to‘g‘risida atroflicha fikr yuritilgan.

130-134 51 0

“Ipak yo‘lining iqtisodiy kamari” strategiyasi konsepsiyasi: maqsadi va uni amalga oshirish bosqichlari

Zou Jinjian

Мақолада “Ипак йўли иқтисодий камари” ҳақида сўз юритилиб, унинг халқаро  муносабатлардаги  иқтисодий  глобаллашув  даражасидаги  ўрни  ва  аҳамияти очиб берилади ҳамда унинг мақсад ва амалга оширилиш босқичлари кўрсатиб берилади.

117-128 3015 0

“Alpomish” dostonining o‘rganilishi

Umarjon Kodirov

Maqolada “Alpomish” dostonining o‘rganilish tarixi xususida so‘z boradi. Shuningdek, ushbu dostonning turli xalq baxshilaridan yozib olingan variantlari, ulardagi umumiy va o‘ziga xos jihatlar tadqiq qilingan. Ushbu dostonning, Bulung‘ur dostonchilik maktabining atoqli namoyandasi Fozil Yo‘ldosh o‘g‘lidan yozib olingan varianti eng mukammal va eng badiiy jihatdan barkamoli ekanligi, binobarin, ushbu variant bo‘yicha olib borilgan ko‘plab tadqiqotlarga asos bo‘lganligi xususida fikrlar bayon qilingan. Shuningdek, maqolada ushbu doston bo‘yicha mashhur rus olimi V.M.Jirmunskiyning tadqiqotlari ham tahlil qilingan. “Alpomish” dostoni bo‘yicha amalga oshirilgan ishlar uch yo‘nalishga bo‘lib tekshirilgan. Birinchi bosqichda dostonning xalq baxshilaridan yozib olinish jarayoni, qachon, qaysi baxshidan, kim tomonidan yozib olinganligi, shu yozib olingan nusxa nashr qilingan bo‘lsa, kim tomonidan nashrga tayyorlanganligi, nashr qilinmagan bo‘lsa, qo‘lyozmasi qaysi xazinada saqlanayotganligi xususida ma’lumotlar berilgan.

102-107 153 0

Ҳофизи Абрунинг “Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий” асари темурийлар даври тарихига доир манба сифатида

Farrux Avazov

Ушбу  мақолада  Амир  Темур  ва  Шоҳрух  Мирзо  бошқарув  даврига оид  энг  муҳим  манбалардан  ҳисобланган,  Темурийлар  даврининг  машҳур  тарих-чиларидан бири Ҳофизи Абру ва унинг “Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий” асари, шунингдек,  ушбу  асарнинг  қўлёзма  нусхалари  ва  чоп  этилган  нашрлари  хусусида маълумотлар берилади.

217-227 59 0

Ҳофиз Хоразмийнинг Иброҳим Султонга марсияси

Jaloliddin Jo'raev

Мақола туркий адабиётнинг таниқли вакилларидан бири Ҳофиз Хоразмий томонидан темурийлар сулосаси вакили, адабиёт ва санъат ҳомийси, 20 йил давомида Форс вилоятини бошқарган Иброҳим Султон вафоти муносабати билан ёзилган марсияга бағишланган.

67-70 83 0

Ҳофиз хоразмий девонининг анқара нашри

Mo'minjon Sulaymonov
Бу мақолада Ҳофиз Хоразмий девонининг профессор Ражеп Тўпарли томонидан амалга оширилган Анқара нашри ҳақида фикр юритилади. Нашрнинг ютуқ ва камчиликлари таҳлилга тортилиб, илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган.
114-120 85 0

Ҳофиз таниш ал-бухорийнинг “Абдулланома” асарида мовароуннаҳр тавсифи

Raxima Alimova

Мазкур  мақола  XVI  асрда  яшаб  фаолият  юритган  тарихчи  Ҳофиз  Таниш  ал-Бухорийнинг Марказий Осиё ва Хуросоннинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётига оид маълумотларга  бой  бўлган  “Абдулланома”  (“Шарафномайи  шоҳий”)  асарида  Мовароуннаҳр тавсифига оид маълумотлар таҳлилига бағишланган. Мовароуннаҳрнинг тарихий географик жойлашиши,  унинг  машҳур  шаҳарлари,  Абдуллахон  томонидан  Мовароуннаҳрда  қурдирилган  кўплаб масжид, мадраса, хонақоҳ ва бошқа қурилишлар тўғрисидаги маълумотлар ўрганилади.

84-95 108 0

Ҳозирги хитой тили феъл сўз туркумига оид сўзларда конверсия

Sabohat Xoshimova

Мазкур  мақола  ҳозирги  хитой  тилида  конверсия  ёрдамида  ҳосил бўладиган  лексик  бирликларнинг  парадигмасига  бағишланган,  бунда  сўзларнинг асоси сифатида феъл туркумига оид сўзлар хизмат қилади. Тилшуносликда конверсия транспозициянинг кўринишидан биридир. Агар транспозиция лексик-морфологик ўзгариш билан боғлиқ бўлса ва бунинг натижасида олдин лексик бирликка хос бўлмаган  сўз  ўзгариш  парадигмаси  вужудга  келса,  бошқа  синтактик  белгилар намоён бўлса - бу хилдаги транспозиция морфологик транспозиция  ёки конверсия деб аталади. Конверсия турли хил дунё тилларида кенг тарқалган, бунда мазкур ҳодиса  а)  қайси  сўз  туркумларини  ўзаро  боғлаши  ва  деривацияни  қайси  турига таяниши, б) конверсия натижасида қандай морфологик парадигмалар ҳосил бўлиши  билан  боғлиқ  бўлади.  Конверсия  натижасида  ҳосил  бўлган  сўзлар  ўхшаш негизларга эга, аммо шакллари билан фарқ қилади. Турли тилларда конверсиянинг семантик моделлари тўғрисидаги савол ҳали етарлича ўрганилмаган.  Ушбу  мақолада  ҳозирги  хитой  тили  феъл  сўз  туркумига  оид  сўзларда  конверсия ҳодисасининг  қуйидаги  олтита  шакллари  мавжудлиги  аниқланди,  булар:  [феъл→от], [феъл→сифат], [феъл→ҳисоб сўз], [феъл→боғловчи], [феъл→кўмакчи] ва [феъл-от-равиш]. Ҳозирги  хитой  тилида  конверсиянинг  субстанцивация  кўринишидан  ташқари адвербализация, вербализация ва адъктивизация кўринишлари ҳам кенг тарқалган. Конверсияни  кенг  тарқалган  ҳодисалардан  бири  бўлишига  қарамасдан,  мазкур ҳодиса хитой тили грамматикасига, сўз ясалишига оид бўлган куплаб ўқув дарслик, қўлланма  ва  илмий  асарларда  тилга  олинганлигига  қарамасдан  мазкур  ҳодиса алоҳида ракурс сифатида кўриб чиқилмаган. Изланишларимиз натижасида айтиш мумкин-ки, конверсия ҳозирги хитой тили лексикасини бойишига хизмат қилади ва алоҳида тадқиқ қилиниши лозиим бўлган мавзулардан бири бўлиб ҳисобланади.

79-85 84 0

Ҳозирги хитой тили неологизмлари ясалишида «族 zú» аффиксининг роли

Shaxnoza Muhamedjanova

Мазкур  мақола  ҳозирги  хитой  тили  аффиксация  усулида  «族zú» аффиксининг ўрнини аниқлашга бағишланади. Маълумки, тил лексик фонди тилнинг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда четдан тайёр лексик  бирликларни ўзлаштириш  орқали  мутассил  бойиб  боради.  Табиийки,  хитой  тили  ҳам  бундан мустасно  эмас.  Тилда  қайси  усулнинг  маҳсулдор  бўлиши  тилнинг  қатор хусусиятларига боғлиқ бўлади. Хитой тилида аффиксация маҳсулдорлиги жиҳатидан сўз қўшиш (композиция) усулидан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. Айтиш жоизки, аффиксациянинг хитой тили  сўз  ясалишида  роли  кун  сайин  ортиб  бормоқда.  Шу  боисдан  мазкур  сўз ясалиш  усулида  кун  сайин  янги  аффиксал  бирликлар  кашф  этилмоқда.  Хитой тилида  аффиксация  усули  сермаҳсул  усул  сифатида  намоён  бўлиши  билан  бир қаторда аффиксал бирликлар, яъни сўз ясайдиган ярим аффикс, тўлиқ аффикслар миқдори ҳам ортиб бормоқда. Ҳозирги  хитой  тили  неологизмларнинг  ясалишида  муҳим  роль  ўйнаётган аффикслардан  бири 族zú  ҳисобланиб,  у  хитой  тилида қатор  янги  сўзларни  ясашда иштирок этмоқда. Бу сўзларнинг аксарияти от туркумига мансуб бўлиб, маълум бир характерга эга бўлган қатлам ёки ижтимоий гуруҳни кўрсатиш учун хизмат қилади. 族 zú иштирокида ясалган сўзлар кўпроқ ижтимоий мансублик ёки ижтимоий ҳаётдаги роли,  вазифаларига  кўра  умумлаштириб  маълум  бир  гуруҳ  шахсларига  нисбатан қўлланадиган сўзларни ясашда иштирок этади. Лекин бизнинг фикримизча, 族 zú кўпроқ тўлиқ аффиксал бирлик эмас, балки ярим  аффикс ҳисобланади. Чунки  族 zú иштирокидаги сўзлар ясалаётганда ўзининг асл маъноси, яъни гуруҳ ёки жамоа маъноларини тўлиқ  йўқотмаган.  Бу  сўзлар  қандайдир  гуруҳ  ёки  синфга тегишлиликни  ифодалайди. Тил лексикаси каби унинг морфем бирликлари ҳам мутассил бойиб боради. Дунё тилшунослигида кузатилаётган тенденциядан ортда қолмаган ҳолда хитой тилида ҳам аффиксация усули сўз ясалишида борган сари фаол иштирок этмоқда, шу боис тилда мавжуд аффиксал бирликлар ҳам сон жиҳатдан ортиб бормоқда.

69-79 81 0

Ҳозирги хитой ва япон тилларида мин даври кишилик олмошларининг қўлланиши

Samida Mustafoyeva

Кишилик  олмошлари  тилда  қатор  хусусиятларига  кўра  аҳамиятли ҳисобланади. Кишилик олмошларининг стилистик  функцияси айниқса муҳим. Бундан ташқари кишилик  олмошлари  миллий  маданият,  ижтимоий-сиёсий ҳаёт, фалсафий қарашларни  ҳам  акс  эттиргани  боис  алоҳида  тадқиқот  объекти  бўладиган  сўзлар сирасига киради. Қолаверса, кишилик олмошлари сўзловчининг суҳбатдошига муносабати,  ижтимоий  мавқеи,  ҳаттоки,  диний  ва  фалсафий  қарашларини  ҳам  намоён этади.  Шу  боис  Мин  даври  романлари  (XIV-XV  асрлар),  хусусан,  давр  насрининг дурдона асраларидан бўлмиш “Уч шоҳлик” романида қўлланган кишилик олмошларининг тадқиқи давр лексикасининг хусусиятларини кўрсатиш билан бир қаторда, ушбу туркум  сўзларнинг  диахрон  ва  синхрон  аспектда  тадқиқ  қилиниши  хитой  тили лексикасининг тараққиёт динамикаси юзасидан ҳам айрим хулосаларни беради. Япон тили  кишилик  олмошларининг  таҳлилини  амалга  ошириш  орқали  Мин  даври романларининг  синосфера  ҳудудидаги  бошқа  тиллар  лексикасига  таъсири  юзасидан хулосаларни олиш мумкин.