Barcha maqolalar

160-164 130 0

Тажрибавий бактериал транслокацияда микроорганизмлар унишини баҳолаш

К Сувонов
Тажриба динамикасида тажрибавий ўткир ингичка ва йўғон ичак тутилишида бактериал транслокация интенсивлигини баҳолаш учун ичакдаги микроорганизмларнинг мезентериал лимфатик
тугунлар, жигар, талоқ, ўпка, портал ва периферик қон, перитонеал экссудатдан униш фоизини
тажриба муддатларига боғлиқ ҳолда ўрганиш бўлди. Аниқланишича, бунда бактериал транслокация
интенсивлиги турли муддатларда (24, 48, 72 соат) бир биридан ишонарли фарқ қилди, интенсивлик
мезентериал лимфа тугунлари ва жигарда талоқ ва ўпкага нисбатан яққолроқ намоён бўлди.
Мезентериал лимфа тугунлари ва жигардан микроорганизмлар униш фоизи бактериал транслокация интенсивлигини баҳолаш учун тажрибавий микробиологик мезон сифатида тавсия этилди
1-89 98 0

Структура, биологическая активность антимикробных пептидов NIGELLA SATIVA и создание фармацевтической композиции на их основе

Юлия Ощепкова

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Доривор воситалар ишлаб чиқаришда асосий йўналиш маҳаллий ўсимлик хом ашёларидан олинадиган биологик фаол моддалар асосида янги фармацевтик препаратлар яратиш ҳисобланади.
Ўзбекистоннинг бой ўсимлик ва ҳайвонот олами тиббиёт ва кишлок хўжалигида фойдаланиладиган кимматли биологик фаол моддаларнинг потенциал манбаси бўлиб ҳизмат қилади. Махаллий ўсимликлар орасида айиқтовондошлар — Ranunculaceae оиласига мансуб бўлган седана — Nigella sativa L. ўсимлиги доривор хусусиятга эгалиги билан дикқатни ўзига тортади. Седана Nigella sativa уруғи юқори самарали сийдик, сафро ҳайдовчи, енгил ич сурувчи ва иммуностимуллаш воситалари сифатида кўплаб касалликларда кўлланилади. Шунга ўхшаш унинг айрим компонентлари организмдаги нейрогуморал ва гистамин бузилиши билан боғлиқ турли дерматологик касалликларни даволашда жуда яхши натижа беради. Дерматологияда атопик дерматит, идеосинкразияда кўлланилади, тери иммунитетини тиклайди, кучли антиоксидант таъсир кўрсатади, терида кон тўпланиш жараёнини бартараф этади.
Антимикроб фаоллик намоён қилувчи янги табиий бирикмаларни аниқлаш тиббиётда инфекция ва замбуруг касалликлари терапиясида доривор воситалар компонентлари сифатида жуда катта амалий аҳамият касб этади. Антимикроб оксил ва пептидларни тиббиёт соҳасида қўллаш анъанавий қўлланиладиган антибиотиклар ва антимикотикларга мукобил бўлади. Маълумки, сўнгги ўн йилликда тиббиёт амалиётида антибиотиклардан кенг фойдаланиш натижасида микроорганизмлар томонидан уларга нисбатан чидамлилик ортиб бораётганлиги кузатилмокда. Натижада ҳозирги кунда фойдаланилаётган кўплаб антибиотикларга чидамли штаммлар пайдо бўлди. Бу жиҳатдан антимикроб оксиллар ва пептидлар жуда ҳам истикболли ҳисобланади, чунки улар кенг спектрда самарали ва тез таъсир килади, салбий оқибатлар келтириб чиқармайди.
Седана уруғи кимёвий таркибини ўрганиш соҳасидаги тадкиқотлар етарли даражада кенг. Уруг таркибидаги липидлар, углеводлар, фенол бирикмалар ажратилган ва тавсифланган, бирок пептидлар ҳали тавсифланмаган, шунинг учун седана уруғининг янги юқори фаолликка зга бўлган антимикроб пептид ва оксилларини атрофлича ўрганиш истикболли йўналиш ҳисобланади, шу каби янги бирикмаларни аниқлаш, ажратиб олиш биоорганик кимё ва тиббиёт сохасидаги долзарб масалалардан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2006 йил 14 июлдаги ПҚ 416-сон «Маҳаллий дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-кувватлаш чора тадбирлари тўғрисида»ги карорида ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади седана уруғидан цистеин тутган индивидуал пептидларни ажратиш усулларини ишлаб чиқиш, улардан тиббиётда фойдаланиш имкониятларини аниқлаш ва улар асосида фармацевтик композиция яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор седана Nigella sativa уруғи ва нишлари таркибидаги катион пептидлар ажратиб олинган ва тавсифланган;
седана уруғидан молекуляр массаси 9602 Да га тенг бўлган, таркибида 8 цистеин қолдиқлари тутган янги липид ташувчи оқсил Ns-LTPIhhht бирламчи тузилиши аниқланган ва BLAST маълумотлар банкида рўйҳатга олинган; 6 та янги пептид (Ns-Dl, Ns-D2, Ns-Wl, Ns-W2, Ns-Nl ва Ns-Gl) ажратиб олинган ва батафсил тавсифланган;
5485 Да ва 5498 Да молекуляр массага эга бўлган 2 та гомологик пептид Ns-Dl ва Ns-D2 фитопатоген замбуруғларига нисбатан юқори ингибирлаш фаоллигига эга эканлиги аникланган;
молекуляр массалари 5143 Да 5070 Да га тенг бўлган ва таркибида 8 та цистеин қолдиғи тутган пептидлар Ns-Wl ва Ns-W2 бошокли ўсимликлар у-пуротионинларга гомолог экани исботланган;
молекуляр массаси 5696 Да га тенг бўлган таркибида 8 та цистеин колдиги тутган пептид Ns-Nl ўрнатилган N охирги аминокислота кетма кетлиги бўйича аналоги мавжуд эмаслиги аникланган;
молекуляр массаси 2794 Да бўлган таркибида 6 та цистеин колдиги тутган ажратилган пептид Ns-G 1 цистеинга бой пептидларнинг янги синфига тегишли эканлигини ва молекуляр массаси ва цистеин колдиклари сони бўйича маълум антимикроб пептидлар орасида аналоги мавжуд эмаслиги аникланган;
илк бор уруг ва ниш таркибидаги пептидларнинг солиштирма спектр анализлари асосида седана ниши таркибида уругида мавжуд бўлмаган молекуляр массаси 9086 Да га тенг бўлган липид ташувчи оқсиллар синфига мансуб Ns-LTP2 оксили ва В-тип дефензинларига мансуб 10 та пептид борлиги исботланган.
ХУЛОСАЛАР
1. Седана Nigella sativa уруғи ва нишидан кислотали экстракция ва комплекс хроматографик усуллар - аффин, эксклюзион, юкори самарали суюқлик хроматографияси усулларини ўз ичига қамраган индивидуал антимикроб пептидларни ажратиб олиш усули ишлаб чикилди.
2. Седана уруғидан молекуляр массаси 9602 Да бўлган, таркибида 8 та цистеин колдиги тутган янги липид ташувчи оксил Ns-LTPl ажратиб олинди, унинг липид ташувчи оқсиллар синфига мансублиги асосида бирламчи тузилиши аниқланди. Ns-LTPl р86527 идентификация рақами билан EMBL маълумотлар базасида кайд этилди. Турли гурух фитопатогенларига нисбатан биологик фаоллиги аникланди; Ns-LTPl оксилининг мембрана ўтказувчанлигига таъсири ясси бислой фосфолипид мембраналари билан фиксация потенциали усули ёрдамида ўрганилди. Олинган натижалар асосида LTP нинг фунгитоксиклик механизмларидан бири аникланди.
3. Иккита гомологик пептидлар Ns-Dl ва Ns-D2 ажратилди, уларнинг тўлик аминокислота анализи ўрганилди дефензинлар синфига мансублиги исботланди, Brassicaceae оиласи пептидлари билан гомолог эканлиги кўрилди. Дефензин Ns-D2 энг юкори антифунгал ва антимикроб фаоллик намоён килди. Дефензин Ns-D2 3.4 мкг/мл концентрацияда B.sorokiniana замбуруғ конидияси плазматик мембранасини бузади.
4. Молекуляр массаси 5696 Да га тенг бўлган, таркибида 8 та цистеин тутган янги пептид Ns-Nl ажратиб олинди. Қисман N-охирги аминокислота кетма кетлигини аниклаш асосида ушбу пептиднинг маълум пептидлар билан гомологи мавжуд эмаслиги аникланди. EMBL маълумотлар базасига ушбу пептидни Ranunculaceae оиласи гомологик каторига кайд килиш учун талабнома берилди.
5. Молекуляр массаси 5070 Да га тенг бўлган бошоқли ўсимликлар у-пуротионинлар янги пептид Ns-Wl ажратилди. Қисман N-охирги аминокислота кетма кетлиги аникланди ва EMBL маълумотлар базасига кайд этиш учун талабнома берилди.
6. Илк бор седана уругидан таркибида 6 та цистеин тутган ва ички ва занжирлараро дисульфид боглар билан богланган иккита полипептид занжиридан тузилган пептид Ns-Gl ажратиб олинди. Пептид кам учрайдиган тузилишга эга ва маълум катион пептидлар орасида аналоги мавжуд эмас.
7. Седана нишидан 9086 Да молекуляр массага эга бўлган липид ташувчи оқсил Ns-LTP2 ва В-тип дефензинларига мансуб 10 та пептид ажратилди, уларнинг молекуляр массалари ва молекуладаги цистеин сони аникланди.
8. Седана уруги ёги ва пептидлар суммаси асосида «СЕДАНИЛ» малҳами рецептураси ишлаб чиқилди. Ўтказилган фармакологик синовлар натижасида ушбу малҳам яраларни битиришда юкори фаолликка эга эканлиги аникланди.
9. «Седана Nigella sativa уруги», «Полипептидлар комплекси» ва «Фармацевтик композиция»га вактинчалик фармакологик мақола лойиҳалари тайёрланди.

1-78 42 0

Стресснинг ривожланишида митохондриялар функциясининг бузилиши ва уни антигипоксантлар билан коррекциялаш

Гаффуржон Абдуллаев

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда организмдаги физиологик-биокимёвий жараёнларга сурункали эмоционал стресснинг хужайра, мембрана ва молекула даражадаги таъсир механизмларини аниклаш ва стресснинг олдини олиш дунё олимларининг олдида ўз ечимини кутиб турган долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бутун жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра ер шари ахолисининг 80 % стресс таъсирида сурункали чарчаш синдроми касаллигига дучор бўлмокда. Европа иттифоқига аъзо давлатларнинг 147 млн. ишчилар сонидан 40 млн.ни стрессдан азият чекишмокда ва бу жамиятга 19 млрд.доллар зарар келтирмокда1.
Мустақиллик йилларида халкимизнинг турмуш даражасини янада юксалтириш борасида соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислох килиш хамда соглом турмуш тарзини шакллантиришга алохида эътибор каратиб келинмокда. Мазкур йўналишда амалга оширилаётган дастурий чора тадбирлар баркамол авлодни тарбиялашда, ахолини саломатлигини янада тиклашда ўз самарасини бермокда.
Бугунги кунда жаҳонда турли табиатга эга бўлган стрессларнинг организм аъзо ва тўқималарига таъсир механизмини «in vitro» ва «in vivo» шароитида физиологик, биохимик, биофизик, мембрана ва молекула даражаларида аниклаш ҳамда турли биологик фаол моддаларни ва дори воситаларини организмга таъсир механизмини аниклаш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Стресснинг организмга салбий таъсирларини коррекциялаш бўйича тадкикотларни амалга оширишда эмоционал стрессларда организм аъзо ва тўкималарининг хужайра, органелла ва мембраналарида пайдо бўлган ўзгаришларни бир-биридан фарклаш; ўткир ва сурункали стресс таъсирини ўхшашлиги, ёки бир-биридан фаркини кўрсатиш; антигипоксант ва антиоксидантлик хусусиятига эга бўлган моддаларнинг таъсирини аниклаш; стрессни даволашда фойдаланаётган дори воситаларини организмга ижобий таъсири билан бирга салбий таъсир механизмларини исботлаш кабилар долзарб масалалалардан хисобланади. Узбекистан Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғлиқни саклаш тизимини ислох килишни янада чукурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2014 йил 1 августдаги ПҚ-2221-сон «2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги давлат Дастури тўғрисидаги»ги қарорлари, Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 416-сон «Маҳаллий дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида»ги карорларида хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқотида олинган илмий натижалар муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади сурункали эмоционал-оғрик стресси ривожланиш динамикасида ок каламушлар организмидаги газ-кислород алмашинуви, бош мия, буйрак усти безлари ва тимусдаги айрим физиологик кўрсаткичларининг ўзгариши, энергетик ва липид алмашинуви, липолитик ферментлар фаоллигининг ва ЛПО жараёнларининг ўзгаришини, уларнинг танасига катацин ва бензонал киритилганда кандай ўзгаришларга учрашини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
сурункали эмоционал-оғриқли стресс таъсирида турли аъзолардаги хужайра ва митохондрия мембраналарининг структура ва функцияларининг бузилишлари хавотирланиш, резистентлик ва холсизланиш босқичларида бир-биридан фарқланишининг молекуляр механизмлари аниқланган;
стресснинг хавотирланиш боскичида фосфолипазаларнинг гидролитик фаолликларига нисбатан трансфераза фаолликларини кучайиши липид ва фосфолипидларнинг микдорини, “ионоқатлам”ларни мембранада кўпайишига ва ҳужайрадаги метаболизм кучайишига олиб келиши исботланган;
стресснинг хавотирланиш боскичида ҳужайрада катехоламин ва адениннуклеотид (АД) ларнинг синтезининг кучайиши митохондрияларда нафас олиш ва оксидланишли фосфорланиш ҳамда организмда газ-кислород алмашинувининг ошишига боғликлиги аниқланган;
фосфолипазаларнинг трансфераза фаолликларини ошиши хужайранинг структура ҳамда функцияси, митохондрияда АТФ синтези, организмда газ-кислород алмашинувининг соғлом ҳайвонлардаги кўрсатгичларга якинлашишига олиб келиши резистентлик босқичида содир бўлиши исботланган;
стресснинг холсизланиш боскичида фосфолипазаларнинг гидролитик фаолликларини ошиши хужайраларда фосфолипидлар синтезини секинлаштириши натижасида мембраналарда “монокатлам”ларни хосил бўлишини, митохондриянинг ички мембранасидан цитохром с нинг чиқишининг кучайиши аниқланган;
катацин ва бензонал хайвонлар организмига киритилганда, сурункали эмоционал-оғрикли стресс таъсирида хужайра ва митохондриялардаги энергия ва липид алмашинувидаги ўзгаришларни меъёрга яқинлашиши ёки тенглашиши исбот килинган.
ХУЛОСА
1. Сурункали эмоционал-оғриқ стрессида хавотирланиш боскичида каламушларнинг газ-кислород алмашинуви, тимус ва буйрак усти безлари массаси ошиб кетади. Резистентлик боскичида аста-секинлик билан бошланғич даражага қайтса, ҳолдан тойиш босқичида сезиларли даражада пасайиб кетади.
2. а) Хавотирланиш боскичида бош мия тўқимасида адреналин микдори ортиб кетади. Хавотирланишнинг илк боскичида норадреналин микдори ошиб, унинг охирига борганда пасайиб кетади. Резистентлик боскичида катехоламинлар микдори камайиб, ҳолдан тойиш боскичида яна ошиб кетади; б) хавотирланиш боскичида буйрак усти безларида катехоламинлар микдори, асосан адреналин микдори ошса, резистентлик боскичида меъёр кўрсаткичга якинлашади, холдан тойиш боскичида эса камайиб кетади.
3. Хавотирланиш боскичида АТФ микдори ва бош мия, тимус, буйрак усти безларида ва жигарда аденин нуклеотидларининг умумий микдори ортса, резистентлик боскичида аста-секинлик билан меъёр кўрсаткичларга якилашади. Холдан тойиш босқичиа эса камайиб кетади. Бу холат АТФнинг ички митохондриал микдори регулятор эканлигини ва у транслоказа билан Н - АТФ-синтаза фаоллигини назорат килишини англатади.
4. Хавотирланиш боскичида бош мия ва жигар тўқималарида митохондрияларнинг нафас олиш ва оксидловчи фосфорланиш функцияси ортади. Резистентлик боскичида оксидловчи фосфорланишнинг «енгил» узилиб қолиши кузатилса, ҳолдан тойиш босқичида нафас олиш ва АТФ синтези пасайиб кетади.
5. Хавотирланишнинг бошланишида митохондриянинг ички йўлида НАД.Н оксидланиши тезлашади, кейинчалик, бирозгина секинлашади, резистентликда секинлаши тезлаша бошлайди, холсизланишда сезиларли даражада секинлашади; ташқи йўлдаги оксидланиш хавотирланишда ўзгармайди, резистентликда тезлаша бошлайди, холсизланишда тезлашиш сезиларли кучаяди. Бу эса цитохром с ни ички мембранадан чикиши бошланишини, холсизланишда эса тезлашишини кўрсатади.
6. Стресснинг боскичларидан катьи назар турли органларнинг тўқималарида холестерин, ЭЁК ва ЛФХ микдорлари ортади, ФИ эса камаяди; фосфолипидларнинг бошка фракциялари хавотирланиш боскичида ортади ёки ўзгармасдан колади, резистентлик боскичида эса камаяди.
7. Стресснинг боскичларидан катъи назар, бош мия ва жигар митохондрияларида фосфолипаза А2, лизофосфолипаза А] ва фосфолипаза Д гидролитик фаолликлари ортади.
8. Стресснинг боскичларидан катъи назар турли органларнинг тўқималарида ва митохондрияларида ЛПО ошади.
9. Катацин ва бензонални хайвонлар организмига киритилиб уларга стресс берилганда юқорида санаб ўтилган кўрсатгичларни четга огиши сезиларли даражада секинлашиб соғлом ҳайвонлардаги кўрсатгичларга яқинлашади.

1-24 47 0

Соя шротининг sp-2 протеини, унинг рак шишига қарши фаоллигини ўрганиш

Юлиана Береснева

Тадқиқот объекти. Тадқиқот объекти сифатида соя шротидаги протеин sp-2 оқсил комплекси хисобланади.
Ишнинг мақсади. Соя шротидан протеин sp-2 оқсил комплексини тозалаб олиш, унинг физик-кимёвий таснифларини ва ракка карши махсус фаоллигини АКАТОЛ штаммларида, меланома В-16 ва сут бези ракларида тадқик қилиш.
Тадқиқот методлари. Колонкали хроматография услублари, электрофорстик тадкиқотлар, аминокислота таркиби ва N-охирги аминокислота қолдиқларини ўрганиш, |4С - тимидиннинг боғланиши бўйича радиомстрик тахдиллар, имунногистокимёвий таҳлиллар, микроскопия, имуннофермент таҳлил, ПЦР тахлил.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги. Соя шротидан биринчи марта протеин sp-2 оқсил комплекси тозалаб олинди ва унинг физик-кимёвий хусусиятлари ўрганилди. Ажратиб олинган тоза оксил оқсиллар комплексидан иборат бўлиб, унинг асосий компонентининг молекуляр огирлиги 30 кДа, изоэлектрик нукталари р! -3,8; 3,9 ва 8,2 га тенг. Аминокислота таркиби эса Ala, Arg, Asp, Vai, His, Glu, Gly, He, Leu, Lys, Met, Pro, Ser, Tyr, Thr, Phe дан иборат. N-охирги аминокислота қолдиқлари: треонин, глицин, серин, пролин, валин, sp-2 оқсилини in vitro ва in vivo шароитларда ракка қарши юқори фаоллиги кўрсатилди.
Амалий аҳамияти. Узбекистан Рсспубликаси патент идорасига патент олиш учун талабнома топширилди (№ IAP 20080420) «Усимлик хом ашёси шротидан оқсил комплсксини ажратиб олиш усули». Олинган натижалар табиий оқсилларнинг рак ҳужайраларига қарши самаралари ва таъсир механизмлари бўйича фундаментал билимларни кенгайтиришга хизмат қилиши мумкин, рак ҳужайраларига карши курашда даволашнинг янги стратсгияларини тушунишга имкон бсради, соядан ажратилган оксиллар асосида рак шишига карши янги прспаратларни яратиш имконини очади.
Натижаларнинг татбиқ этилиши. Тадкикотлардан олинган натижалар асосида sp-2 оқсили рак шишига карши восита сифатида таклиф этилган. Амалий тадқиқотлар бўйича бажарилаётган ФА-А11-Т174 «Соя шротидан рак шишига қарши оқсил прспаратини яратиш ва махаллий хом-ашёдан юкори тозаликдаги ферментларни ажратиш» лойихаси доирасида дори шаклининг яратиш, зарурий МТҲ ва препарат субстанцияси ВФМ лойиҳасини тайёрлаш ва УзР ССВ ҳузуридаги фармқўмитага топшириш ишлари олиб борилмокда.
Қўлланилиш сохаси: табиий ва физиологик фаол моддалар кимсси, тиббиёт.

217-218 90 0

Проблемы образования и перспективы переработки отходов газохимических коплексов

Шодияхон Азимова , Шухрат Расулов

С развитием современного производства, с его масштабностью и темпами роста все большую актуальность приобретают проблемы разработки и внедрения безотходных технологий. Скорейшее их решение в Республике Узбекистан и в ряде развитых стран рассматривается как стратегическое направление рационального использования природных ресурсов и охраны окружающей среды.

198-201 191 0

Остеобластик хужайра дифферонини шаклланиши

А Юлдашев, А Махмуров, М Юлдашева
Ҳужайра биологиясини ўрганишнинг замонавий усуллари, қон илдиз ҳужайралари ва бириктирувчи тўқималар ҳақида тушунчаларни чуқурлаштириш туфайли уларнинг келиб чиқиши ва фарқланиши ҳақидаги билимлар сезиларли даражада бойитилди. Бироқ, шунга қарамай, улар гистогенетик қаторлар ёки ҳужайрали дифферонлар бўйича назарий қоидаларни ҳисобга олган ҳолда тизимлаштириш ва тушунишни ва диффероннинг замонавий мезонларини ишлаб чиқишни талаб қилади [1, 3, 6].
1-23 101 0

Орол бўйи зонаси чўл тупроқлари ва тузга чидамли ўсимликлар ризосфераси микроорганизмлари

Рохила Жураева

Тадқиқот усули: чўл зонаси тупроқлари ва чўл ўсимликлари ризосфераси, гало ва термотолерант бактериялар
Ишнинг мақсади: шўрланган чўл экотоплари микроблар хилма хиллигини ўрганиш, юкори биотехнологии потенциалга эга бўлган галотолерант ва термотолерант бактерияларини ажратиб олиш ва ўрганиш.
Тадқиқот методлари: анъанавий микробиологии усуллари (Егоров, 1995; Гусев и Минеева, 2006; Добровольская, Скворцова и Лысак, 1989), биокимёвий (Есикова и др., 2002; Егоров, 2003).
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: илк бор Оролкум, Қизилқум ва Устюрт платоси табиий чўл шароитида гало- ва термотолерант бактериялар тарқалиши, учраши, доминантлик таркиби ўрганилди. Шўрга чидамли ўсимликлар ризобактериясидан микроб хилма хиллиги аниқланди.
Жанубий Оролбўйи табиий шўрланган субстратларидан 1152 та тупрок изолятлари гало- ва термотолерант бактериялари ажратиб олинди. Улардан 27 экстремофил бактериялари танлаб олинди ва идентификация килинди, ҳамда Bacillus circulans 600, В. circulans 608, В. muciloginosis 334, Halobacteriaceae оиласига оид 301 штамм маҳсули ўрганилди. Экстремофил бактерия ўсиши ва ривожланиши учун озука муҳити ва ўстириш шароити танлаб олинди. Экстремофил бактерия метаболита чўл ўсимлик уруғларини униши ва ўсиш тезлигини ошириш кузатилди.
Илк бор Ўзбекистонда махаллий гало- ва термотолерант бактерияларнинг тўплами яратилди ва сақлаш йўлга қўйилди.
Амалий ахамияти: илк бор Ўзбекистонда Жанубий Оролбўйи худуддлари чўл ва чўллашган биотопларидаги микроб хилма-хиллигини аниқлаш, ҳамда ушбу худудга хос бўлган гало ва термотолерант бактерияларни ажратиб олиш ва ўрганиш. Олинган назарий маълумотларни олий ўкув юртларида қўлланмалари таркибига киритиш мумкин.
Тадбик этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: ажратиб олинган экстремофил бактерияларни Ўзбекистоннинг шўрланган худудларида яйловларни кайта тиклашга қўллаш мумкин.
Қулланиш сохаси: фундаментал ва амалий микробиология, биотехнология, қишлок хўжалиги.

1-91 91 0

Онкологик касалликларни даволашда соядан олинган оқсил препаратининг биологик фаоллиги

Фазил Ибрагимов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда онкологик касалликлар профилактикаси ва даволаш долзарб бўлганлиги сабабли ўсимлик ва хайвон хом ашёсидан олинадиган табиатан биологик бўлган янги доривор воситалар яратилмокда. Жаҳон согликни сақлаш ташкилоти статистик маълумотларига кўра онкологик касалликлар билан касалланиш яқин 20 йилда ўртача икки баробарга кўпаяди1.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буён маҳаллий ўсимликлар хомашёси асосида онокологик касалликлар терапиясида қўлланиладиган юкори самарали препаратлар яратиш ва аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлаш йўналишларида кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилди ва муайян натижалар қўлга киритилди. Саратон касаллигини профилактика қилиш, хавфли ўсмаларни эрта аниқлаш ва ўсмага қарши янги доривор воситаларни яратиш бўйича изланишларни алохида таъкидлаш мумкин.
Бугунги кунда дунёда ўсма касалликлари этиологияси ва патогенезининг механизмларини аниклаш, ўсмага қарши қўлланиладиган кимёвий ва нурли терапиядан келиб чиқадиган оғир оқибатларни бартараф этувчи янги препаратларни ишлаб чиқиш масаласи долзарб бўлиб колмокда. Биологик фаол бирикмалар асосида онкологик патологияларни профилактика қилиш ва даволаш учун янги дори воситаларини яратиш, ўсмага карши фаол бирикмаларнинг таъсир механизмларини исботлаш, антиметастатик самара берувчи оқсил табиатли препаратларни ишлаб чиқиш, ўсмага қарши таъсирни кучайтирадиган ҳамда апоптозни чакирувчи омилларни аниклаш, эндоген ҳимоя механизмларини фаоллаштирадиган ва даволаш натижаларини яхшилайдиган ўсмага карши табиий препаратларни ишлаб чикиш кабилар долзарб масалалалардан ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чоралари тўғрисида» Қарори ва Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 91-сон «Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади соядан оксид комплексы ажратиш, унинг физик-кимёвий, фармако-токсикологик тавсифлари, саратонга қарши фаоллигини ўсманинг ҳар хил турларида in vivo, биопсия материалида кўкрак бези, эндометрия ва йўғон ичак саратонини in vitro аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
соядан оксил комплекси ажратиб олинган ва унинг физик-кимёвий, фармакологик ҳамда токсикологии хоссалари аниқланган;
оқсил 12,7-79,0 кДа молекуляр массага эга полипептидлар комплексидан таркиб топганлиги,р! -4,1; 4,2; 4,5 ва 4,7 лардаги изоэлектрик нуқтага эгалиги исботланган;
масс-спектрометрия усули билан оқсил комплексида протеазалар Кунитц ингибитори аниқланган;
оқсил комплексининг in vitro ва in vivo шароитларида хафвли ўсмага, шамоллашга қарши фаоллиги ҳамда иммунмодулловчи ва антиканцероген хоссалари аниқланган;
соя дуккакларидан олинган полипептидлар комплекси асосида «Биокор-0,2г» препарата яратилган ва унинг таблетка кўринишидаги дори шакли ишлаб чиқилган.
Хулосалар
1. Илк бор соянинг «Генетик-1» {Glycine max (L.) Mtrr) навидан молекуляр массаси 12,7-79,0 кДа бўлган, изолектрик нуктаси р! -4,1, 4,2, 4,5 ва 4,7 га тенг оқсиллар комплексидан иборат «Биокор-0,2г» препаратининг субстанцияси ажратилди, унинг таркибига кирувчи оқсиллар (Kunitz trypsin protease inhibitor, beta-amylase, bcta-conglycinin alpha prime subunit, 2,4-Dinduciblc glutathione S-transfcrase, PRIO-like protein, 24kDa protein SC24) аникланди.
2. «Биокор-0,2г» препаратининг трипсин, химотрипсин ва плазмин каби серинли протеазаларга нисбатан ингибирлаш фаоллиги кўрсатилди.
3. «Биокор-0,2г» препаратининг АКАТОЛ, АКАТОН, Меланома В-16 ва Саркома 180 каби пайвандланган ўсма штаммларида ўсмага карши фаоллиги, унинг монотерапияда пайвандланган ўсма штаммларида саратон тўқимасининг ўсишини 70% га секинлаштириши аникланди.
4. «Биокор-0,2г» препаратининг субстанцияси экспериментал ҳайвонлар суяк илиги хужайралари пролиферациясини ва уларнинг яшаш давомийлигини ўсма гистогенезига боғлик холда 30-49% гача ошириши аникланди.
5. «Биокор-0,2г» препарата субстанциясини 5-фторурацил билан комплекс терапияда лаборатория ҳайвонларига киритиш ўсмага қарши таъсирни ўртача 10-25% га кучайтиради ва экспериментал ўсмаларда нурли терапиянинг самарадорлигини ўртача 1,5-2,3 марта ошириш имконини беради. Тажриба ҳайвонларининг ҳаётчанлигини 30-60 % гача оширади.
6. «Биокор-0,2г» препарата субстанциясининг 5-фторурацил берилган ўсма-ташувчи ҳайвонлар иммун тизимининг қайта тикланишига ёрдам бериши, ўсмага қарши препаратларнинг даволовчи таъсирини яхшилаши ва ўсма-ташувчи ҳайвонлар иммунитетини бошкариши аникланди.
7. Сичконларга «Биокор-0,2г» препарати субстанциясини киритиш қоннинг гематологик ва морфологик кўрсаткичларини (лейкоцитлар фоиз таркибини нормаллашиши, гранулоцитлар даражасини, гемоглобин таркиби ва эритроцитлар сонининг ошиши) яхшилашига ёрдам бериши аникланди.
8. Эндометрия ҳамда йўғон ичак саратони (bcl-2 ЬКд-67нинг юкори кўрсаткичи) хавфли трансформациянинг барча боскичларида in vitro тажрибаларда «Биокор-0,2г» препарати субстанцияси кўкрак бези саратони терапиясига резистент бўлган, эстрогенлар ва прогестеронга нисбатан рецепторлари бўлмаган ўсма хужайралари пролиферациясини 50% га ингибирлаши кўрсатилди.
9. «Биокор-0,2г» препаратининг субстанцияси заҳарсиз бирикмаларнинг V- синфига кириши аникланди. Сичқонларга препаратни перорал киритишда LD50 5000мг/кг дан кўпроклиги, кумулятив таъсирга эга эмаслиги, буйрак ва жигар функцияси, шунингдек, ҳайвонлар органлари ва тўқималари патоморфологиясига заҳарли таъсир кўрсатмаслиги, юрак-томир тизими, нафас олиш ва периферик асаб тизимларга таъсир қилмаслиги кўрсатилди. Препаратининг субстанцияси лимфа органлари огирлигига, макрофаглар микдорига, суяк илиги ҳужайраларига иммунотоксик, резорбцияловчи, аллерген, эмбриотоксик, тератоген ва мутаген таъсир кўрсатмайди.
10. «Биокор-0,2г» иммуномодулятор препаратининг таблетка дори кўринишидаги дори шакли ишлаб чикилди ва онкологик касалликларни комплекс даволаш учун тавсия этилди.

1-24 52 0

Олма қурти (laspeyresia pomonella l.) ва маккажўхори парвонаси (pyrausta nubilalis hb.)нинг эстераза ферментлари ингибиторлари ва уларнинг синергетик хусусиятлари

Бахтиёр Холмурадов

Тадқиқот объекти: олма курти (Laspeyresia pomonella L.) ва маккажўхори парвонаси (Pyrausta Nubilalis Hb.) зараркунанда ҳашаротлари.
Ишнинг мақсади: олма қурти ва маккажўхори парвонаси ҳашарот-ларининг холинэстераза ва карбоксилэстсраза фсрментлари хоссаларини субстрат-ингибитор усули асосида ўрганиш, улар фаоллигига таъсир этувчи фосфорорганик ингибиторларнинг синсргетик хусусиятларини аниқлаш.
Тадқиқот усуллари: тадқикот жараснда ҳашаротлар тўкималаридан гомогенатлар тайёрлаш, фсрмснтларни субстрат-ингибитор, электрофарстик, колоримстрик ва Карновский ҳамда ингибиторларни токсикологии ва синсргетик тадқиқ қилиш усулларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: тадқиқотлар учун танланган маккажўхори парвонаси (Pyrausta nubilalis Hb.) ва олма курти (Laspeyresia pomonella L.) зараркунанда ҳашаротларининг кимёвий препарат-лар таъсирига кўниккан ва сезувчан популяцияси вакиллари организмлари тўқималарида ҳосил бўладиган ХЭ ва КБЭ ҳамда уларни ҳашаротларнинг бутун онтогенетик ривожланиш боскичларидаги фаоллик динамикаси илк маротаба ўрганилди. КБЭ фсрмснти фаоллиги асосан ҳашаротларнинг уларга қарши кўлланувчи прспаратларга нисбатан мослашган популяцияларида аникландики, бунда КБЭ ҳашаротлар организми учун ёт модда ҳисобланган инсектицидлар фаоллигига қарама-карши тарзда ҳосил бўлар экан. Шунингдек, тадқиқотлар учун танланган ҳашаротлар танасидаги ХЭ ва КБЭ фсрментлари фаоллиги ва уларнинг фаркланиш даражаси аникланди.
Амалий ахамияти: ўтказилган тадқиқотлар зараркунанда ҳашаротларга карши танлаб таъсир этувчи физиологик фаол моддаларни яратиш ва мстаболитик фсрмснтлар фаоллигини бошкариш учун илмий асосланган ишланмалар яратишда асос бўлиб хизмат килади.
Татбиқ этиш даражаси: тадкиқотлар учун танланган ҳашаротларнинг КБЭ фаоллигига қарши юкори даражада таъсир этиш хусусияти аниқланил-ган ингибиторлардан уларга карши ишлатилаётган инсектицидлар синергиста сифатида фойдаланиш мумкин. Шунингдек, диссертация иш натижаларидан олий ўқув юртларида биокимё, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва энтомология фанлари ҳамда энзимология махсус курсларини ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Қўлланиш соҳаси: биоорганик кимё, экология, энтомология ва қишлоқ хўжалиги.

1-28 58 0

Озиқ-овқат бўёқлари молекулаларининг фотоникаси

Салих Астанов

Ишнинг асосий мақсади: озиқ-овқат саноатида кенг ишлатиладиган бўёқларнинг эритмалари ва плснкаларида молекуляр ассоциация, комплекслар ҳосил бўлишини ва улар иштирокида вужудга келадиган физик жараёнларни спсктроскопик тадқик қилиш ҳамда олинган натижаларни амалиётда кўллашдан иборат. Озик-овкат санаотида ишлатиладиган бўёклар ва уларга ўхшаш моддаларнинг турли табиатли эритувчиларда кенг концентрация ва температура (4,5 - 370 К) оралигида олиб борилган спектроскопик тадқиқотлар натижалари ва уларнинг тахдили асосида куйидаги натижа ва хулосаларга эришилди.
1. Урганилган моддалар молекулалари учун экстинкция коэффициента ва оптик активлик кийматлари, флуоресценция ва фото ўзгаришларнинг квант чикишлари, асцилятор кучи, соф электрон ўтиш частоталари аникланди.
2. Молекулалар тузилиши ва эритувчи хоссаларига боглик холда моддалар ютилиши ва флуоресценция кобилиятларининг камайиши, мономер молскулаларининг спсктрига нисбатан гипсо ва батохром кенгайиш хамда гиппохром эффсктлар кузатилди. Ассоциация вақтида вужудга келадиган гипохром эффект - озиқ-овқат бўёқлар молекулаларининг уйгонган электрон сатхдарининг резонанс бўлиниши натижасида вужудга кслиши аникланди.
3. Уй ва ундан паст темпсратураларда озик-овқат бўёқлари молекулаларининг люминесценция бсрувчи ассоциатларининг ҳосил бўлиши биринчи марта кузатилган. Люминесценция бсрувчи ассоцатларнинг ютилиш ва люминесценция спсктрлари мономер полосаларига нисбатан катта тўлқин узунликда жойлашган.
4. Озиқ-овқат бўёқлари молекулаларининг мураккаб ассоциатлари уларнинг димсрларидан ташкил топганлиги аникланди. Бу агрсгатларда димер молекулаларининг текисликлари орасидаги бурчак 90° бўлиб, агрсгациянинг ўсиши йўналишидаги ўқига нисбатан 45° ли бурчак ҳосил қилади.
5. Озиқ-овқат бўёклари молекулаларининг мураккаб ассоциатлари игнасимон тузилишга эга эканлиги аникланди. Бу ассоциатлар Ернинг гравитацион майдони таъсирида маълум тартибда жойлашадилар. Ассоциацияланган молекулаларнинг релаксация вақти ва унинг характсри ассоциацияга кирувчи мономер молекулаларининг массасига боғликлиги аникланди.
6. Озиқ-овқат бўёқлари молекулаларининг ассоциатлари учун экситон ютилиш полосаларининг ўрни ва унинг ярим кенглигининг қиймати аникланди. А.С.Давидовнинг экситон назариясига асосан мономер ва димср молекулаларининг электрон ўтиш энсргияси, экстонларнинг резонанс яшаш вакти ҳамда димер элемснтар ячейкасида асосий ва уйғонган молекулаларнинг ўзаро таъсир энсргияларининг айирмаси ва бошқа физикавий параметрлар аникланди.
7. Озиқ-овқат бўёклари ва унга ўхшаш бўлган моддалар молекулалари учун уйғоган электрон энсргиясининг сарф бўлиш йўллари аникланди:
- беталаин, антоциан хосилалари учун - флуоресценция ва синглет кислород сенсибилизацияси;
- каротиноид, арилэтилен ва арилполиэнлар хосилалари учун - ички конфсрсия, изомеризация, конформация ва сенсибилизацияланган килород молекуласининг люминссцснцияси;
- флавон, дифенибутадиен ва дифснилгексатриен ҳосилалари учун -флуоресценция ва ички конверсия.
8. Антоциан, беталаин ва флавон молекулаларининг мономер ва ассоциатларини фото ва термодеструкцияси аникланган. Фотодеструкциянинг квант чикиши антоциан хосилалари молекулалари эканлиги кўрсатилган. Бўёқлар молекулаларининг фотодеструкцияси сенсибилизацияланган кислород молекуласи оркали ўтиш исботланган.
9. Турли молекулалардан ташкил топган ассоциатлар комплексларининг ҳосил бўлиши ҳамда ИК ва лазер нурлар таъсири озик-овқат бўёкларининг фото ва тсрмостабиллигини ошишига олиб кслиши аникланди. Эритмалардан молекуляр фото ва тсрмостабиллигининг ошишига эришилди, бунинг натижасида бўёқларнинг сакланиш муддати 3-4 маротаба кўпайиши аникланди.
10. Ламинар гидродинамик оқим шароитида чизиқли ва айланма дихроизм спсктрларини олиш имкониятини бсрувчи спсктрофотомстрик кюветалар ишлаб чикарилди ва патентлаштирилди.

1-45 253 0

О- карбоксиметилхитозан синтези, хоссалари ва қўлланиши

Оля Кличева

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда хитозанни (ХЗ) кимёвий, физикавий ёки ферментатив модификациялаш усуллари билан олинадиган хитозан хосилаларига катта эътибор каратилмокда. Бугунги кунда экспериментал усулларнинг ривожланиши сувда эрувчан, гидрофил, биологик фаол, экологик хавфсиз, зарарсиз ва бошқа махсус хоссаларга эга бўлган препаратлар олиш имконини бермокда.
Жаҳон миқёсида хитозан асосида ҳар хил алмашиниш даражасига ва сувда эрувчанликка эга бўлган карбоксиметилхитозан (КМХЗ) намуналарини олиш хамда уларни амалиётга жорий этиш ва кўлланилиш соҳаларини кенгайтириш мухим вазифалардан бири ҳисобланади. Шу сабабли хитозан асосида умумий алкиллаш услуби оркали олинган, биологик хоссаларга эга бўлган янги табиий полимер-карбоксиметилхитозан олишда ва синтезнинг мақбул шароитларини, кинетик параметрларини, электрон тузилиши ва физик-кимёвий тавсифларини аниклаш мухим ахамиятга эга.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, жумладан, парчаланадиган препаратларни ишлаб чикариш ва ундан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда маҳаллий хомашёлар асосида янги, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми ортиб бормокда ва ривожлантириш максадида илмий-тадқиқот ишларини юқори даражада ташкил этишга ҳамда Республика талабларини қондириш бўйича кенг чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Таъкидлаш жоизки, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун зарур микдорда экологии хавфсиз, зарарсиз бўлган табиий полисахаридлар асосида олинган биологик фаол полимер препаратларини етишмовчилиги кузатилмокда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «маҳаллий хомашёни чуқур ва қайта ишлаш негизида, экспортга мўлжалланган рақобатдош саноат маҳсулоти ишлаб чикаришни кўпайтиришни таъминлаш бўйича» вазифалар белгилаб берилган. Бу борада қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини капсулалаш ва цитрус ўсимликларига ишлов бериш жараёнида рағбатлантирувчи ва ўсишни бошкарувчи хусусиятга эга бўлган табиий полимер препарати-карбоксиметилхитозан ишлаб чикариш хажмини кўпайтириш ва уруғдорилагич сифатида кўллаш алоҳида аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантириш устувор йўналишлари тўғрисида»ги, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадкиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Bombyx mori О-карбоксиметилхитозанини синтез қилиш, карбоксиметиллаш реакциясининг хусусиятларини, молекуляр-массавий характеристикаларини хамда биологик фаолликларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмин янгилиги куйидагилардан иборат:
Bombyx mori О-карбоксиметилхитозанини синтез қилишнинг макбул шароитлари ишқор концентрацияси, алкилловчи агент нисбати, реакция ҳарорати ва давомийлигини ўзгартирган ҳолда ва кинетик параметрлари реакция тезлиги,активланиш энергияси, аникланган;
илк бор КМХЗнинг фазовий ва электрон тузилиши HyperChem 8.0 дастури ёрдамида молекуляр моделлаштириш асосида хитозаннинг О-карбоксиметиллаш реакция механизми аникланган;
О-карбоксиметилхитозан намуналарини олиш жараёнида алмашиниш даражаси ва сувда эрувчанлик хоссаларини бошқариш шароитлари асосланган;
вискозиметрия ва тезлик седиментацияси методлари орқали хитозан асосида олинган сувда эрувчан О-карбоксиметилхитозаннинг молекуляр-массавий тавсифлари исботланган;
Хулосалар
«О-карбоксиметилхитозан синтези, хоссалари ва қўлланиши» PhD диссертацияси мавзуси бўйича бажарилган илмий тадқиқотлар натижалари куйидагилардан иборат:
1. Илк бор Bombyx rnori хитозани асосида изопропил спирта муҳитида алкиллаш усули билан натрий гидрооксиди концентрацияси, ХЗ:МХСК моль нисбати, ҳарорат, реакция давомийлигини ўзгартирган ҳолда сувда эрувчан табиий биополимер- О-карбоксиметилхитозан синтез килинди. Хитозанни карбоксиметиллашда АД 0,5 дан 1,0 гача, карбоксиметилхитозан намуналарининг сувда эрувчанлиги 85 дан 92,0% гача бўлганлиги исботланди.
2. Хитозаннинг ишкорий мухитда монохлорсирка кислотаси билан таъсирининг мумкин бўлган механизми ишлаб чикилди ва карбоксиметилхитозаннинг таркиби аниқланди. О-карбоксиметиллаш реакция тезликлари 0,47-103 мол/лс дан 1,0-105 мол/лс гача бўлганлиги исботланди, вискозиметрия ва тезликли седиментация усуллари орқали карбоксиметилхитозаннинг молекуляр массаси Мп ® 65500 дан 78 900 гача бўлганлиги намоён бўлди.
3. Илк бор компьютер моделлаштириш асосида
карбоксиметилхитозаннинг фазовий ва электрон тузилиши тахдил килинди. О-карбоксиметилхитозан ҳосилалари ўз геометрик параметрлари, дипол моментлари, тепалик банд молекуляр орбитали ва пастки эркин молекуляр орбитали энергиялари, атомлардаги эффектов зарядлари ва хосил бўлиш иссиқликлари орқали аниқланди. Вакуумда AMI квант-кимёвий ҳисоблар натижасида бирикмалар структурасидаги азот атоми заряди О-КМХЗ учун -0.325 eV ни ташкил килди.
4. Карбоксиметилхитозан пахта ва сабзавот-полиз экинлари (пиёз, помидор, сабзи, лавлаги) уруғларини экиш олдидан қайта ишлашда рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган уруғдорилагич сифатида қўлланилди. Пахта уруғларини 2% концентрацияли карбоксиметилхитозан билан капсулалашда пахта ҳосилининг 1 га назорат (ишлов берилмаган) уругларга нисбатан »4,0% га ортган. Сунъий туман шароитида карбоксиметилхитозан билан ишлов берилган цитрус экинлари қаламчалари нисбатан қисқа муддатларда ривожланиши кайд этилди.

41-43 142 0

Ноходжкин лимфомаларининг рецидивловчи шакллари патогенезида яллиғланишга қарши цитокинларнинг ўрни

М Липартия
Ноходжкин лимфомалари (НХЛ) рецидивловчи формалари патогенезида цитокинлар асосий роль ўйнайди, улар турли қон хужайралари, эндотелий, бириктирувчи тўқима ва эпителий ҳужайралари иштирокида лимфа тугунлари тўқималарида организм махаллий ҳимоя реакциялари ривожланишини назорат қилади. Текширишлар В- ҳужайрали лимфоманинг рецидивли шакли билан касалланган 96 нафар болаларда алинико-лаборатор текширишлар ва кузатишлар асосида олиб борилди. Болаларнинг кўп қисми ўрта оғир даражада госпитализация қилинди. Текшириш гуруҳига НХЛ рецидивловчи формалари танланиб, табиийки булар асосан IIIA ва IIIB босқичини ташкил этди
1-23 53 0

Натрий хлорати асосида физиологик фаол ва инсектицид хусусиятга эга бўлган комплекс таъсир этувчи янги дефолиантлар олиш

Жамшид Шукуров

Тадқиқот объектлари: натрий хлорати, карбамид, натрий иккикарбамид хлорати, моноэтаноламин, сирка кислотаси, ацефат, этанол, ацетамиприд ва циперметрин.
Ишнинг мақсади: натрий иккикарбамид хлорати, моноэтаноламин, сирка кислотаси, ацефат, этанол, ацетамиприд ва циперметрин асосида физиологик фаол ва инсектицид хусусиятга эта бўлган дефолиантлар олишнинг физик-кимёвий асослаш ва дефолиантлар ишлаб чиқаришнинг энг мақбул параметрлари аникланган принципиал технологик схемасини ишлаб чикиш.
Тадқиқот усуллари: визуал-политермик, кимёвий, термогравиметрик, ИК-спетроскопик, рентгенофазавий, рентгеноструктура.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: биринчи маротаба таркибида сув, натрий иккикарбамид хлорати, моноэтаноламин, сирка кислотаси, ацефат, этанол, ацетамиприд ва циперметрин тутган ўн учта мураккаб системалардаги ўзаро эрувчанлик хақидаги маълумотлар олинди. Физиологик фаол ва инсектицид хусусиятига эга бўлган дефолиантларнинг оптимал таркиблари, компонентлари нисбатлари ва ишлаб чиқариш жараёнларини олиб бориш технологик параметрлари аниқланди.
Амалий ахамияти: физиологик фаол ва инсектицид хусусиятига эга бўлган янги дефолиантлар олишнинг технологик асослари яратилди, уларни олишнинг технологик схемаси таклиф қилинди.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: физиологик фаол ва инсектицид хусусиятига эга булган дефолиантнинг тажриба намуналари катталаштирилган лаборатория ва саноат-тажриба курилмаларида ишлаб чикилди ва технологик схемалари тавсия этилди. Тавсия этилган дефолиантлар ғўза ўсимлигига «юмшок» таъсир этиб, юкори дефолиацияловчи фаолликни кўрсатди ва инсектицид хусусиятга эга бўлиб, шира, окканот, трипс каби сўрувчи зараркунандаларни 100% йўқотди. Улар таъсирида толанинг ёпишкоқ масса билан ифлосланиши ва сифатини пасайишини олди олинади. Таклиф этилган дефолиантларни 1 га пахта майдонида кўллашдан олинадиган иқтисодий самара суюқ магний хлорати дефолиантига нисбатан 19477,9-22776,26 сўмни ташкил килади.
Қўлланиш соҳаси: қишлоқ хўжалиги

1-62 70 0

Мураккаб турлараро дурагайлаш орқали ғўзанинг кўп геномли янги дурагайларини яратиш ва хусусиятларини очиб бериш

Сайфулла Бобоев

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Бугунги кунда жахон микёсида экологик мувозанатни глобал равишда ўзгариши иктисодий тармоқларда муҳим ахамиятга эга бўлган пахтачилик соҳасига хам таъсир этиб келмокда. Дўнё микёсида асосий эътибор, ғўзанинг турли стресс омилларга табиий бардошли, хосилдор ва тола сифати юқори бўлган янги навларини яратишга каратилган. Бу эса ғўзанинг янги навларини яратишда ғўза коллекциясидаги ёввойи ва ярим ёввойи турларнинг потенциалидан селекция-генетик жараёнларда кенг маънода фойдаланишни тақозо этмокда.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, пахтачилик соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилиб, бу борада, айникса, ғўза экин майдонларини кенгайтирмаган холда ундан олинадиган хосил микдори ва сифатини оширишга алоҳида эътибор каратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, ғўзанинг тезпишар, хосилдор, юкори тола чиқими ва сифатига эга хамда экологик стресс омилларга бардошли бўлган янги навларини яратиш борасида мухим натижаларга эришилди.
Жаҳонда ишлаб чикариш талабларининг ошишига мос ғўза навларини яратишда ғўзанинг мавжуд ёввойи ва маданий турлари потенциалидан оқилона ва самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этмокда, айниқса, уларни кенг маънода турлараро дурагайлашга жалб этган ҳолда ғўзанинг генетик жиҳатдан бойитилган ноёб дурагайларини олиш, ҳозирда ишлаб чиқаришда экилаётган навлардан асосий хўжалик белгилари бўйича устун бўлган янги навларини яратишга имкон яратади. Ҳозирда ғўзанинг диплоид G.thurberi Tod.(D]), G.raimondii Ulbr.(D5), G.arboreum L. (A2), G. herbaceum L.(Ai), G.sturtii Muell (C|), G.harknessii Brang.^Di-z), G.stocksii Mast.(Ei), ҳамда G.hirsutum L. (AD)! каби маданий тетраплоид навлари иштирокида касалликларга бардошли, эртапишар, тола сифати юқори бўлган, вилтга бардошли ноёб амфидиплоидлар, рекомбинантлар, оила ва тизмалар яратилиб, маданий навлар генотипини бойитишда амфидиплоидлардан фойдаланиш йўллари ишлаб чиқилган. Бунда, ғўзанинг турли геном тузилишига эга мавжуд амфидиплоидларига маданий навларни дурагайлаш асосида янги кўп геномли турлараро мураккаб дурагайларни яратиш, уларни селекцион-генетик тадкиқотлар ва амалий селекция жараёнларида кўллаш бўйича тадқиқотларни амалга ошириш муҳим ахамиятга эга. Айниқса, турлараро мураккаб дурагайлаш услубларидан самарали фойдаланган холда мавжуд амфидиплоидларни маданий навлар билан мураккаб дурагайлаш орқали 4 ва 5 та турлар иштирокидаги янги турлараро мураккаб дурагайларни яратиш; ғўзанинг турлараро мураккаб дурагай F) ўсимликларида кузатиладиган пуштсизликлар ва унинг сабабларини аниклаш; генетик жиҳатдан бойитилган янги генотипларни яратиш; дурагайларда қимматли хўжалик белгиларнинг ўзгарувчанлиги, ирсийланиш характери ва айрим хўжалик белгилар орасидаги боғлиқликни қиёсий ўрганиш асосида ғўзанинг ноёб шакллари, оилалари, тизмалари ва навларини яратиш ва уларни ишлаб чикаришга жорий этиш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.
Узбекистан Республикасининг 2002 йил 29 августдаги 395-П-сон «Селекция ютуклари тўғрисида»ги Қонуни ва «Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 1 февралдаги ПҚ-2484-сон «Ғўза навларини жойлаштириш ва пахта хосили етиштиришнинг прогноз хажмлари тўғрисида»ги қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади ғўзанинг [(G. thurberi Tod. х G. raimondii Ulbr.) x G.arboreum L.] x G.hirsutum L. схемасидаги амфидиплоидларига G.hirsutum L. ва G.barbadense L. турларининг маданий навларини дурагайлаш ва генетик жиҳатдан бойитилган кўп геномли янги турларао мураккаб дурагайлари, оилалари ва тизмаларини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:биринчи маротаба мураккаб тузилишга эга {[(G. thurberi Tod. х G. raimondii Ulbr.J х G. arboreum L.J x G.hirsutum L.} амфидиплоидларига G.hirsutum L. ва G.barbadense L. турларининг маданий навларини дурагайлаш асосида 4 ва 5 та ғўза турлари иштирокидаги янги турлараро мураккаб дурагайлари яратилган;
оналик шаклида иштирок этган {[(G. thurberi Tod. х G. raimondii UlbrJ х G. arboreum L.J x G.hirsutum L.J амфидиплоиди иштирокида олинган турлараро мураккаб дурагай ўсимликларда (F8 гача) асосий кимматли-хўжалик белгиларнинг шаклланиши ва ўзгарувчанлиги аникланган;
яратилган янги турлараро мураккаб ва беккросс дурагайларда айрим кимматли хўжалик белгилар орасидаги ўзаро коррелятив боғлиқликлар аникланган;
турлараро мураккаб ғўза дурагайларининг хўжалик белгиларида намоён бўладиган айрим салбий коррелятив боғликликларни бартараф этиш йўли билан тезпишар, махсулдор, тола чикими ва сифати ҳамда 1000 дона чигит вазни каби белгиларнинг юкори мажмуасига эга рекомбинантлар ва оилалар ажратиб олиш имконияти асосланган;
ғўзани кўп геномли ТМДларининг белги хусусиятларини ижобий трансгрессив ўзгарувчанликка эришишида ҳамда генетик жихатдан бойитилган кимматли хўжалик белгиларнинг ижобий мажмуасига эга рекомбинантларни яратишда беккросс чатиштиришнинг аҳамияти исботланган;
ғўзанинг кўп геномли тизмаларидан хўжалик учун кимматли белгиларнинг юкори мажмуасига эга бўлган СП-1303, СП-«Камолот», С-1306 ва С-7277 янги навлари яратилган.
Хулоса
«Мураккаб турлараро дурагайлаш орқали ғўзанинг кўп геномли янги дурагайларини яратиш ва хусусиятларини очиб бериш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Турлараро дурагайлаш услубини кўллаш оркали биринчи маротаба мураккаб тузилишга эга {[(G. thurberi Tod. х G. raimondii UlbrJ х G. arboreum L.J x G.hirsutum L.} амфидиплоиди ҳамда унга G.hirsutum L. ва G.barbadense L. турларининг маданий навларини дурагайлаш асосида 46,7-55,1% чатишувчанлик билан 4 та турлар иштирокидаги ва 24,6-31,3% чатишувчанлик билан янги 5 та турлар иштирокидаги турлараро мураккаб дурагайлари синтез килинди. Чатишувчанлик даражасининг турлича бўлиши дурагайлашда 4— ва 5- бўлиб катнашган турларга боғлиқлиги билан асосланади.
2. Ғўзанинг 4 ва 5 та турлар иштирокидаги янги турлараро мураккаб дурагайларини синтез қилишда кузатиладиган турли даражадаги кийин чатишувчанлик билан ота-она шакл ва дурагайларининг соматик хужайраларидаги хромосомалар сонининг тебраниши, уларни морфологик белгиларидаги фарқи ва ўзгарувчанлиги ҳамда дурагайлашда она хужайраси микроспорогенез босқичларида кечадиган нуксонлар ўзаро боғлиқ. Ҳужайраларда хромосомаларнинг мейёрдаги конъюгацияга учраб бивалентлар ҳосил қилиши, мейознинг метафаза (Мц) ва анафаза (А//) босқичларида бузилиш ва нуксонлар табиати мейотик индексига таъсир килиб, 4- ва 5-турлар иштирокидаги ТМДларни олинишига караб кескин фаркланиши билан тавсифланади.
3. Ғўзанинг кимматли хўжалик белгиларнинг генетик жиҳатдан кенг даражадаги ўзгарувчанлигига эришиш ва ижобий белгилар мажмуасига эга бўлган рекомбинантларни ажратиб олишда оналик шаклида иштирок этган {[(G. thurberi Tod. х G. raimondii Ulbr.J х G. arboreum L.J x G.hirsutum L.J мураккаб амфидиплоиди ҳал қилувчи аҳамияти эга. Амфидиплоид иштирокидаги янги мураккаб турлараро ва беккросс дурагайларда тезпишарлик белгисининг ирсийланиши ва шаклланиши, дурагайлашда оталик сифатида катнашган маданий G.hirsutum L. ва G.barbadense L. навлари генотипига боглик равишда кечиши билан асосланади.
4. Ғўзанинг янги 4 ва 5 та турлари иштирокида олинган турлараро мураккаб ва беккросс дурагайлар авлодларида асосий хўжалик белгиларининг кўрсаткичларини яхшилашга эришиш ва барқарорлашув жараёнини қисқартиришда маданий навлар билан беккросс чатиштиришлар ўтказиш юкори самара бериши билан асосланади.
5. Ғўзанинг 4 та тури иштирокидаги амфидиплоидини G.hirsutum L. ва G.barbadense L. турларининг маданий навларини турлараро дурагайлаш асосида генетик жиҳатдан бойитилган, юкори тола сифати ва вилтга бардошлилик каби ижобий генлар мажмуасига эга бўлган янги селекцион манбалари яратилди. Ғўзанинг 4 ва 5 та турлари иштирокидаги турлараро мураккаб ва беккросс дурагайларида ижобий трансгрессия намоён бўлиши натижасида тола чиқими 40,0-45,0%, тола узунлиги 40 мм ва ундан юкори, микронейр кўрсаткичлари 3,9-4,5 ҳамда вилтга толерант бўлган рекомбинантларини олиш имкониятлари яратилади.
6. Маҳсулдорлик ва унинг асосий компонентлари бўйича [(G. thurberi Tod. х G. raimondii UlbrJ x G.arboreum L.J x G.hirsutum L. ва {[(G. thurberi Tod. x G. raimondii Ulbr-ў x G.arboreum L. 7 x G.hirsutum L.J x G.barbadense L. схемасидаги мураккаб ва беккросс (FjВС,; F|BC2) дурагайларнинг дастлабки авлодларидан бошлаб ижобий трансгрессия намоён бўлади. Дурагай ўсимликларда кўсаклар сони белгисининг ўртача кўрсаткичи ва ўзгарувчанлик даражасини ошириш учун 5 та тур, бир дона кўсакдаги пахта вазни ва 1000 дона чигит вазни белгилари бўйича эса 4 ва 5 та турлар иштирокидаги турлараро мураккаб ва беккросс дурагайлашнинг таъсири ижобий бўлганлиги кузатилади.
7. Ғўзанинг 4 ва 5 та тури иштирокидаги янги турлараро мураккаб ва беккросс F2 дурагайларида «тола чиқими ва тола узунлиги» белгилари орасидаги ўртача ижобийдан (г=+0,39) юкори ижобийгача (г=+0,62), «тола узунлиги ва микронейри» - ўртача ижобий (г=+0,55), шунингдек, «тола узунлигининг тола пишиқлиги» билан ўртача ижобий (г=+0,56 ва /-+0,50) богланиш мавжудлиги хамда турлараро мураккаб дурагайлаш асосида айрим хўжалик белгилар орасидаги тескари коррелятив боғлиқликни бузиш мумкин. Ушбу белгилар бўйича танлов ишларини корреляция коэффициентига асосланган ҳолда олиб бориш максадга мувофикдир.
8. Ғўзада турлараро мураккаб ва беккросс дурагайлаш услубини қўллаш ҳамда дурагайларнинг хўжалик белгиларида намоён бўладиган айрим салбий коррелятив боғлиқликларни бартараф этиш орқали генетик жихатдан бойитилган андоза навга нисбатан эртапишар, бир туп ўсимликдаги кўсаклар сони буйича юқори кўрсаткични намоён этган махсулдор, тола чиқими ва сифати ҳамда 1000 дона чигит вазни каби белгиларнинг юкори мажмуасига эга бўлган куйидаги: а) 100 дан ортиқ: О-355-56\07, О-553-54\07, 0-431-32\07, О-95-96Ч1, 0-86-8745, 0-131-3245, О-383-84\07, 0-429-30\07, 0-747-48\07, 0-749-50\07, 0-657/07, О-445-46\07, 0-99-100\07 ва бошқа оилалар; б): Т-1304, Т-2007, Т-1305, Т-1306, Т-100/14, Тер-81-82/15, Т-131-138/15, Т-2005, Тер-89-90/15, Т-147-156/15 каби янги тизмалари ажратиб олинди.
9. Ғўзанинг янги кўп геномли дурагайларини олинишида иштирок этган G.thurberi Tod., G. raimondii Ulbr, G.arboreum L., G.hirsutum L. ва G.barbadense L. каби ёввойи шакл ва маданий навларининг ҳар бири ўзига хос муҳим белги хусусиятга эга эканлиги аниқланди. Турлараро мураккаб дурагайлаш услубларини кўллаш оркали улардаги идивидуал белги хусусиятларни битта генотипга йигиш мумкинлиги исботланди.
10. Генетик жиҳатдан бойитилган янги оилалар куйида келтирилган белгилари бўйича: тезпишарлиги (105-110 кун) - О-355-56\07, О-553-54\07, 0-103-0441, О-483-84\07, О-323-24\07, О-571-72\07; бир дона кўсакдаги пахта вазни (7,0-7,8 г) -0-95-9641, О-451-52\07, О-355-56\07, О-553-54\07, О-431-32\07, О-ЮЗ-04\11; 1000 дона чигит вазни (130,0- 145,0 г.) - 0-136-3845, 0-134-3545, О-61-62\07, 0-13945, 0-83-8445, 0-86-8745; тола чикими (40,0 - 45,0 %) - 0-99-100\07, О-445-46\07, 0-49-50\07, 0-103-0441, О-755-56\07, 0-122-234 1, 0-131-3245, О-383-84\07; тола узунлиги (37,0-43,0 мм) -0-667-68/07, 0-83-844 5, О-235-36\07, 0-657/07, 0-749-50\07, 0-429-30\07, О-745-46\07, О-747-48\07, О-741-42\07; вилт касаллигига бардошлилик (0,5-5,4%) -О-445-46\07, О-383-84\07, 0-99-100\07, 0-103-0441, 0-749-50\07 ва 0-745-46\07 каби оилаларни генетик тадкиқотлар ҳамда селекцион жараёнларда бошлангич ашё сифатида фойдаланиш учуй тавсия этилди.
11. Тадқиқотлар давомида ғўзанинг мураккаб генетик асосга эга бўлган тизмаларидан, кимматли хўжалик белгиларнинг юкори мажмуасига эга бўлган СП-1303, СП-«Камолот», С-1306 ва С-7277 каби ғўзанинг янги навлари яратилди. Уларни тезпишарлиги, ҳосилдорлиги, юкори тола чикими, 1000 дона чигит вазни, толасининг юқори сифати ҳамда вилт билан нисбатан кам зарарланиши бўйича андоза навларга нисбатан устунлигини хисобга олган ҳолда янги истиқболли нав сифатида ишлаб чиқаришда экишга тавсия этилади.

1-82 122 0

Моносахаридларнинг айрим аминлар ва алкалоидлар билан бирикмалари синтези ва уларнинг хоссалари

Роза Ермуханбетова

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти.Ҳозиргивактда дунёкимё фани олдида турган долзарб муаммолардан бири табиий хом-ашёлардап оқилопа фойдалапиш ва улар асосида амалиётга фойдали бўлгап янги маҳсулотлар ва технологиялар ишлаб чиқаришдан иборатдир.
Бунда асосий эътибор ишлаб чиқаришни тубдан такомиллаштириб, ҳалк хўжалигини хар-хил сохаларида ишлатиладиган биологик фаол бирикмаларни ишлаб чикиб, саноатга қўллаш, импорт ўрнини боса оладиган ва валюта тсжамкор махсулотларни олишга йўналтирилган. Асосий масала кимёвий махсулотларни хажмини ошириш билан бир қаторда уларни асортиментларини кснгайтиришга ва сифатини оширишга каратилган. Бунда ҳал қилувчи рол янги қимматли махсулотларни ишлаб чиқишни максадли изланишларга йўналтирилган ҳолда синтез жараёнларини, махсулотларни ажратишнинг самарадор, усулларини ишлаб чиқишдан иборатдир.Янги технологияларни ишлаб чиқиш эса илмий асосланган, жараён механизмини ва физик ҳамдакимёвий қонуниятларни билишни такозо этади.
Ишлаб чикариш самарадорлигини оширишда фаоллик кўрсатиб келаётган корхоналарни такомиллаштириш жараёнларнинг оптимал парамстрларини танлаш технологик схема ва ускуналарини модернизация қилиш, қўшимча маҳсулот ва саноат чиқиндиларидан оқилона фойдаланиш катта аҳамиятга эга.Иктисодий ислоҳатлар ўтказилаётган ҚозоғистонРсспубликаси шароитида бу омилларнинг йигиндиси органик синтез саноатининг ривожланишида катта ахамиятга эга.
Қайд этилганлар, табиий бирикмаларнинг асосий вакиллари бўлган углсводлар ва алкалоидларга хам тегишли. Уларни амалиётда қўлланишининг истиқболли йўналишларидан бири уларни янги биологик фаол бирикмалар олишда дастлабки моддалар сифатида ишлатишдир.
Модификацияланган моносахаридларнинг ҳосилалари катта илмий ва амалий ахамиятга эта, чунки уларнинг кўпчилиги кенг спектрга эта бўлган биологик фаол хоссаларни намоён этади.Уларнинг кўпчилиги тиббиётда, жумладан, саратон ва вирус касалликларига қарши самарали прспаратлар сифатида кенг қўлланилади. Алкалоид тузилмасига йўналтирилган холда моносахарид фрагмснтининг киритилиши кўпчилик ҳолларда уларнинг кимёвий ва физик хоссаларини ўзгартириб, сувда эрувчанлигини оширади, захарлилигини камайтиради. Буларни хаммаси моносахаридларни модификациялаш синтетик кимёсига қизиқишни орттиради.
Шуни қайд этиб ўтиш лозимки, бир вактнинг ўзида таркибида углевод ва алкалоид фрагмснтларни саклайдиган бирикмаларини олиш органик синтез саноатига янги йўналишни очиб бсради.
Утказилган илмий тадқикотлар асосида хар-хил функционал гурухлари бўлган ва кенг биологик таъсир спектрга эга бўлган биологик фаол бирикмалар олишнинг оптимал шароитлари ишлаб чиқилади.
Қайд этилганлардан кслиб чикқан ҳолда моносахаридларни модификация килиш ва улар асосида биологик фаол моддаларни синтези назарий ва амалий ахамиятга эга бўлган долзарб муаммолардан ҳисобланади
Диссертация иши Қозоғистон Рсспубликаси Прсзидентининг 2005-2015 йилларга мўлжалланган«Табиий рссурслардан оқилона фойдаланиш, хом -ашё ва махсулотларни қайта ишлаш»№00512-сонлиқарорида бслгиланган вазифаларни муайян даражада бажаришга каратилган.
Тадқиқотнинг мақсади ўсимликлардан моносахаридлар ажратиб олиш,моносахаридларни кимёвий модификация килиш, улар асосида таркибида углевод, амин ҳамда алкалоид фрагмснтларини сақловчи бирикмаларни синтез қилиш ва тсхнологиясини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: полисахаридлар гидролизининг кинетикқонуниятлари ҳароратга, полисахаридларнинг эритмаси концснтрациясига, кислота табиати ва кон-центрациясига боғликлиги аникланган;
N-гликозид ва N-ксилозид ҳосилалари баъзи бир алкалоидлар асосида синтез қилиниб, уларнинг тузилиши аникланган;
тстраацетилглюкопиранозилизотиоцианатнинг цитизин, L-эфедрин ва D-псевдоэфсдрин билан таъсир рсакциялари ўрганилиб, улар асосида тиомочсвина ҳосилалари олинган;
N-алкалоид тиокарбамин кислотасининг углевод сақловчи эфирини цитизин, L-эфсдрин ва D-пссвдоэфедрин алкалоидларни триэтиламин иштирокида олтингугурт углсроди билан таъсир эттирилиб кейинчалик 1-дезокси-2,3,4,6-тстра-О-ацетил-Р-О-глюкопиранозилбромидни алкиллаб дитиоурстанлар олинган;
бирламчи алифатик, ароматик ва гстсроциклик қаторидаги аминлар асосида олтингугурт ва галоген сақловчи N-аминогликозиднинг янгиполи-функционал ҳосилалари олинган, уларнингҳосил бўлиши мумкин бўлган аномер формалари аникланган;
маҳаллий хом ашелардан таркибида бир вақтда углевод, амин ва алкалоидлар фрагментлари бўлган биологик фаол моддалар синтсзини технологик парамстрлари ишлаб чиқилган ва уларнинг қўлланиш соҳалари аникланган.
ХУЛОСАЛАР
1-Маҳаллий хом-ашс: маккажўхори сўтаси, ғўзапоя, узум новдаси, дармана ва кўкноридан моносахаридларни олиш усуллари ишлаб чиқилди ва такомиллаштирилди. Полисахаридлар гидролизини, хароратга, эритмадаги полисахариднинг концснтрациясига, кислотанинг табиатига ва концснтрациясига боғлиқлик қонуниятларининг кинетикаси аникланди. Реакция давомида сирка кислотасининг қатнашиши оралик маҳсулотларнинг хосил бўлиш жараёнининг секинрок кетишини кўрсатди.
2.Ксилит олиш мақсадида ксилозани водород билан тўйинтирилди ва ферромолибден ва ферротитан билан модификацияланган, нихоятда фаол кобальтли котишмалар ва катализаторларнинг тузилиши ўрганилди. Ксилозанинг гидрогенолиз жараснининг оптимал шароити аникланди ва катализаторнинг оптимал таркиби Cu-Al-OTi=45%-50%-5% таклиф килинди.
3. Моносахаридларни (D - глюкоза ва D - ксилоза) цитизин, L-эфсдрин ва D-псевдоэфсдрин алкалоидлар билан таъсирланиши тадқиқ килинди, натижада мое равишда N-глюкозиламинлар ва N- ксилозиламинлар олинди ва тавсифланди. N-гликозидлар карши синтез усули билан, яъни юкорида кўрсатилган алкалоидларни тстра-О-ацетил-р-В-глюкопиранозилбромид билан алкиллаб, сўнг натрий метилат таъсирида 1-(2,3,4,6-тстра-О-ацетил-р-D-глюкопиранозил) аминлар олинди.
4. Илк бор тетраацетилглюкопиранозилизоцианатни цитизин, L-эфедрин ва D-псевдоэфсдрин алкалоидлари билан таъсирланиш рсакцияси ўрганилди ва уларнинг тиомочевинали ҳосилалари олинди. ИҚ-, ЯМР спектроскопия, масс-спсктромстрия ва рентгенструктура тахдил ёрдамида уларнинг тузилиши аникланди.
5. Алкалоидлардан цитизин, L-эфедрин ва D-псевдоэфедринларни, триэтиламин иштирокида углсродолтингугурт билан таъсирида канд сакловчи N-алкалоиддитиокарбамин кислоталар эфирининг синтези амалга оширилди ва уларни 1-дезокси-2,3,4,6-тстра-о-ацетил-Р-О-глюкопи-ранозилбромид билан алкиллаб дитиоурстанлар олинди.
6. о-ва л-гидроксибснзой кислота гидразидлари асосида истиқболли бўлган биологик фаол углевод сакловчи тиоссмикарбозид хосилалари олинди ва уларнинг тузилиши ИҚ-, ’Н ЯМР спектроскопия усулларида аникланди.
7. Изланишлар давомида 33 та янги гликозидсақловчицитизин, L-эфсдрин ва D-пссвдоэфедрин алкалоид хосилалари ва бир нечта гетсроциклик аминлар синтсзи амалга оширилди. Олинган бирикмалар замонавий физик-кимсвий усулларда тахлил килинди.
8. Синтез килинган бирикмалар орасида инсектицид, фунгицид, гепатопротскторлик, микробга қарши ва бошка фаолликларга эга бўлган бирикмалар аникланди. Уларнинг баъзиларини инсектицид, афицид, бактсрияларга карши ва оксидантларга карши фаолликлари бўйича чукур биологик изланишлар олиб бориш ксраклиги тавсия этилди.
9. Изланишларнатижасида N-0- D- глюкопиранозилситизин суб-станциясини олишнинг тсхнологик схсмаси яратилди. Технологик регламент хамда тегишли мъсрий хужжатлар ишлаб чикилди.

1-48 87 0

Молекуляр намуналарнинг рутил ва иллитда адсорбцияланиш энергетикаси

Ғолибжон Долиев

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё кимё саноатда табиий газ, нефт маҳсулотлари ва ўсимлик мойларни олишда ҳамда оқава сувларни қўшимчалардан тозалашда адсорбентлардан кенг кўламда фойдаланиб келинмокда. Хусусан, махалий хомашёлардан самарали адсорбентлар олиш учун уларнинг наностуктурасини аниқлаш ва адсорбентлар юзасида борадиган адсорбцион жараёнларини таҳлил қилишни тақозо этади. Бу ўринда юқори вакуум ли адсорбцион калориметрик курилма орқали олинган натижалар муҳим аҳамиятга эга.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буен маҳаллий хомашёлар асосида кимё саноати ва озиқ-овқат маҳсулотларини тозалашда ишлатиладиган адсорбентлар олишнинг технологияларини ишлаб чиқаришда кенг қамровли чора тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Хусусан саноатда ишлаб чиқаришни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш йўлга қўйилмокда. Қайд этиш керакки, республикамиз бой хом ашё манбалари етарли бўлишига қарамай ўсимлик ёғларини ва оқава сувларини тозалашда махаллий хом-ашёлардан самарали сорбентлар олиш бугунги кун талабига тегишли равишда жавоб бермайди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи йўналишида «илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш»га қаратилган муҳим вазифалар белгилаб берилган. Бу борада, жумладан ўсимлик ёғларини ва оқава сувларини тозалашда махаллий хомашёлардан арзон, самарали сорбентлар ишлаб чиқиш технологияси ва синтез қилиш мухим ахамият касб этади.
Бугунги кунда жаҳонда сифатли адсорбентларни ишлаб чиқиш, жумладан табиий газ, нефть маҳсулотлари ва ўсимлик мойларни тозалашда ишлатиладиган адсорбентлар олиш ва уларни фаоллаштириш ва модификация қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада амалга оширилаётган илмий изланишларда юқори сифатли адсорбцион хусусиятли янги самарали адсорбентлар олиш технологиясини яратиш бугунги кунда долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Адсорбцион хусусиятлари юқори бўлган адсорбентлар олиш технологиясини ишлаб чиқишда қатор, жумладан, қуйидаги йўналишларда тегишли илмий ечимларни асослаш зарур: адсорбентлар наностуктурасини аниқлаш ва улар орасида борадиган адсорбцион жараёнларини таҳлил қилиш; қутбли сув, квадрапол углерод IV оксиди ва ароматик бензол молекулаларидан фойдаланиш орқали адсорбентларнинг кимёвий кристал тузилишини ўрганиш; адсорбцияланишда ҳосил бўлган ион-молекуляр комплексларнинг конформациясини ва адсорбцияланиш термокинетикасини аниқлаш кабилар долзарб масалалардан ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш,модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ва 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги Фармонлари ва 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3236-сон «2017-2021 йилларда кимё саоатини ривожлантириш дастури» тўғрисидаги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади юқори вакуумли адсорбцион калориметрик қурилма ёрдамида иллит ва рутилларнинг турли ҳил молекулалар билан адсорбцияланиш механизмлари, термокинетикаси ва изотермасини асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
сув, углерод IV оксиди ва бензолнинг иллитда, шунингдек сувнинг рутилда адсорбцияланишининг тўлиқ термодинамик тавсифлари (АН, ДҒ ва AS) ва изотермаси бўйича юқори даражада аниқликдаги маълумотлар олинган, ҳамда юзанинг тўлиб боришида тизимларнинг адсорбцияланиш иссиқлиги ўзгаришининг поғонали бўлиши аниқланган;
иллит юзасининг тўлиш соҳаси бўйлаб сув, углерод IV оксиди ва бензолнинг, шунингдек, сувнинг рутилда адсорбцияланиши энергетикасини диаграммалари ишлаб чиқилган;
сувнинг қутбли молекулалари таъсири остида Na+ катионлари олти ўлчамли базаль юзасида ва олти ўлчамли латераль юзаларда бўш уячаларни тўлдириш асосида, H2O/Na+ комплекслар шаклида, шунингдек, СбН6/Ма+ п комплекс ҳосил қилиб, иллитнинг базаль юзаси бўйлаб адсорбцияланиши аниқланган;
рутилда сув молекулаларининг адсорбцияланиши кимёвий боғланишлар, яъни водород ва донор-акцептор боғланишда бўлиши аниқланиб, [ПО] гранда сув молекулаларининг юти лиши 50% хемосорбцияланиш ҳамда, 50% молекуляр адсорбцияланиши асосланган.
Хулосалар
«Молекуляр намуналарнинг рутил ва иллитда адсобцияланиш иссиқлиги» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Сувнинг иллитда адсорбцияланишининг дифференциал иссиқлиги қиймати ва изотермасидан фойдаланган ҳолатда адсорбцияланишнинг мол қийматида ифодаланган дифференциал энтропия қийматини (Д5а) ҳисоблаб, Na+ катиони бил ан учта сув молекул ал ари базаль юзада H2O)S/ Na+ ва яна шунча сув латераль юзада комплекс ҳосил қилиб адсорбцияланади,
2. Сув таъсирида Na+ катион л ари иллитнинг базаль ва латераль чекка қирралари томон кўчади ва сувнинг десорбцияланишидан кейин адсорбатнинг бошланғич юзаси тўлиқ ҳолатда қайта тикланади.
3. Квадрапол молекулалар (СО2) Na-иллит билан адсорбцияланиш жараёнида базаль юзаларнинг актив марказларидаги Na+ катиони билан молекуляр адсорбцияланади. БЭТ тенгламаси асосида изотермаларни қайта ҳисоблаш натижаларида намунанинг солиштирма юзаси қиймати 99,3 м2/г га тенглиги кўрсатилди.
4. Ароматик молекул ал ар (С6Н6) базаль юзаларнинг актив марказларида жойлашган Na+ катионлари билан л-комплекс ҳосил қилиб тўлади. Мономолекуляр қаватнинг сиғими (ам) 615 мкмол/г га тенг бўлиб, энергетик константа қиймати 1,05 ни ташкил қилади.
5. Рутилда сув молекулалари босқичли адсорбцияланиб, бошланғич босқичда кимёвий боғланиш ҳосил қилиб хемосорбцияланади. Ҳар бир босқичда 40 мкмол/г сув молекулалари адсорбцияланади.
6. Рутил юзасининг (110) гранларидаги Ti4+ катиони билан сув молекуласидаги О2' аниони ўртасида донор-аксептр боғланиши юзага келади ва қолган сув молекулалари молекуляр адсорбцияланади.
7. Ушбу тадқиқот ишлари истиқболда амалга ошириладиган махаллий ҳомашёлардан самарали адсорбентлар олишда илмий асос бўлиб хизмат қилади.

121-123 297 0

Молекуляр генетик диагностика усулларидан фойдаланган ҳолда безгак чивинларининг эгизак турларини аниқлаш

Ш Жахонгиров, И Горячева, У Сувонкулов, А Фатуллаева, Ш Сайфиев
Молекуляр генетик тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики, An.artemievi. Қашқадарёнинг Шаҳрисабз вилоятидан, Хоразм вилоятининг Шовот, Қўшкўприк ва Хива вилоятларидан ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус, Қонликўл вилоятларидан тўпланган чивинлар An.martiniusga тегишли. Таққосланадиган турлар ИТС2 ҳудудида ўзига хос тузилишга эга. Умуман олганда, олинган маълумотлар икки генетик белгиларда, An.martinius ва An.artemievi безгак чивинларида сезиларли турлараро фарқларни кўрсатади.
1-25 43 0

Мирзачўлнинг айрим доминант ўсимликлари морфобиологияси ва галоаккумуляцияси

Беҳзод Адилов

Тадқиқот объектлари: Chenopodiaceae оиласидан Suaeda altissima (L.) Pall ва Atriplex tatarica L.; Fabaceae оиласидан Glycyrrhiza glabra L. ва Alhagi kirghisorum Shrenk. ўсимликлари.
Ишнинг мақсади: тупроқ шўрланишининг Мирзачўлдаги айрим доминант ўсимликларнинг морфобиологик кўрсаткичларига ва галоаккумуляциясига таъсирини ўрганишдан иборатдир.
Тадқиқот методлари: лабораториявий, морфологик, фенологик, биометрик, кимёвий ва статистик методлар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: илк бор турли шўрланиш даражаларининг Мирзачўлдаги айрим доминант галофит ўсимликларнинг морфологик кўрсаткичларига, ўсиш ва ривожланиш хусусиятларига ҳамда уруғлар унувчанлигига таъсири ўрганилди. Мирзачўлда кенг тарқалган бир йиллик - Suaeda altissima, Atriplex tatarica ва кўп йиллик - Glycyrrhiza glabra, Alhagi kirghisorum ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиш фазалари давомида улар таркибидаги богланган ва эркин туз ионларининг микдорлари ва таркиблари аниқланди. Турли хаётий шаклга эга галофит ўсимликлар ўртасида туз ионларининг органлардаги локализациясидаги фарклари ўрганилди.
Амалий ахам пяти: ўрганилган ўсимликларнинг тузга чидамлилик хусусиятларидан турли даражада шўрланган маргинал ерлар биомелиорациясида фойдаланиш учун тавсия килинади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари Сирдарё Минтакавий тадқиқот маркази (далолатнома 19.08.2010 й.) ҳамда ICARDA Минтакавий маркази томонидан (далолатнома 27.10.2010 й.) амалиётга жорий килинган.
Қўлланиш сохаси: биология, экология, қишлок хўжалиги.

1-63 232 0

Мета-, пара- алмашинган феноллар ва β - нафтол ҳосилаларини региоселектив нитрозолаш

Жалолиддин Нурмухаммадов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда жахонда иқтисодиёт тармокларини, айникса кишлок хўжалиги, курилиш, нефт-газ, тиббиёт, фармацевтика соҳаларини ривожлантиришда кенг миқёсда ишлатилаётган кимёвий маҳсулотларнинг аксарият қисми мақсадли органик синтез натижасида олинаётган моддалар бўлиб, уларга бўлган эхтиёж тобора ортиб бормокда. Бозор иктисодиётининг «талаб ва таклиф» конунидан келиб чиққан ҳолда жамиятимизда ишлатилаётган органик маҳсулотлар кўламини ошириш ва сифатини яхшилаш оркали халқимизнинг бу соҳадаги эҳтиёжларини таъминлашда органик кимё фанининг ўрни ниҳоятда катта.
Жахонда кимё саноатининг ривожланиши учун ароматик нитрозобирикмаларнинг ўрни катта бўлиб, улардан лак-буёк саноатида баркарор ранг берувчи моддалар сифатида, рангли шиша тайёрлашда ва унинг анализида, тиббиётда қимматбахо замонавий дори воситалари олишда дастлабки хом-ашё ва богловчилар сифатида, нитро-, аминобирикмалар ва аминокислоталар синтезида, курилиш материалларининг модификаторлари сифатида, коррозия ингибиторларини олишда, суюк лазер системалари ва босмахоналарда ранг берувчи бирикмалар сифатида, аналитик кимё сохасида эса заҳарли, оғир металларни сифат ва микдор жиҳатдан аниклашда кенг миқёсда фойдаланилганлиги сабабли бу соха олиб борилаётган илмий тадқиқотлар бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан буен, маҳаллий ва ярим тайёр кимёвий реагентлар асосида импорт ўрнини босувчи ҳамда экспортга йўналтирилган арзон, сифатли янги турдаги кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор берилди. Бу борада турли хил фармацевтика, кимё саноати махсулотлари ишлаб чикаришда, айниқса нодир, захарли металларни анализ килишда ва ажратиб олишда муайян натижаларга эришилди. Таъкидлаш керакки, ушбу мақсадлар учун ишлатилаётган кимматбаҳо органик реагентлар, жумладан, ароматик бирикмаларни нитрозолашда олинадиган нитрозофеноллар хам импорт моддалардан бўлиб, уларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш билан боғлиқ бўлган илмий тадқиқотлар кўламини янада кенгайтириш талаб этилмокда. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида1 «саноатни юкори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хом-ашё ресурсларини чукур қайта ишлаш асосида юкори кўшимча кийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича жадал ривожлантиришга каратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш оркали янада модернизация ва диверсификация қилишга» каратилган муҳим вазифалар белгилаб берилган. Бу борада импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтириш мумкин бўлган баъзи органик моддаларни яъни м-, п- холатлари алмашинган фенол ва 0-нафтол ҳосилаларини региоселектив нитрозолаш реакцияларини мақсадли амалга ошириш муҳим ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПК-1442 сон «Узбекистан Республикаси саноатининг 2011-2015 йилларда ривожланиш истиқболлари» тўғрисидаги,2017 йил 2 февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги Фармонлари ва мазкур йўналишга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади мета-, пара- алмашинган феноллар ва 0- нафтол ҳосилаларини региоселектив нитрозолаш реакцияларини олиб бориш ҳамда синтез килинган моддаларни ишлатилиш соҳаларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
анорганик ва органик нитрозоловчи агентлар иштирокида м- ва п-ҳолатларида -алкокси, -алкил, -галоген-, гидрокси-, нитро-, карбонил-, сульфо- ва карбоксил гуруҳлари бўлган фенол ва р-нафтол ҳосилаларини систематик тарзда нитрозолашнинг мақбул шароитлари аниқланган;
илк бор органик нитритлар иштирокидаги региоселектив нитрозолаш реакцияларининг унуми фенол ва нафтол ядросида электронодонор ўринбосарлар бўлганда анорганик нитритларга нисбатан камлиги аниқланган;
Шеффер кислотасини нитрозолаш мисолида нитрозоловчи агентларнинг фаоллик қатори (Al(NO2)3>Ba(NO2)2>NaNC>2>H3o-C4H9ONO>h3o-CsHhONO> H-C4H9ONO) яратилган;
синтез килинган о-нитрозофеноллар хозирда ишлатилаётган Ильинский реагентига нисбатан сезгирлиги юкори, аксарияти селектив реагентлар эканлиги ва d металлар билан чўкма хосил килмаслиги сабабли кўп маротаба ишлатилиши аниқланган;
илк бор р-нафтол ва унинг 6-сульфохосиласини хона хароратида нитрозолаш реакциясининг янги усули ишлаб чиқилган.
Хулосалар
1. Илк бор м- метоксифенол, м-, п- крезоллар, м-гидроксифенол, п-
хлорфенол, п-нитрофенол, (3-гидроксинафтой кислота, р-
гидроксинафтальдегид ва Шеффер кислотасининг анорганик ва органик нитритлар билан айнан о-холатга региоселектив нитрозолаш реакциялари ўтказилиб, тегишлича о-нитрозофеноллар олинди. Реакциянинг боришига ва маҳсулот унумига субстрат-реагент табиати ва микдори, гидролизланиш хусусиятлари, ҳарорат, реакция давомийлиги, нитрозоловчи агентнинг органик фазадаги эрувчанлиги таъсир килиши аниқланди. Региоселектив нитрозолаш маҳсулотларининг таркиби хроматографик анализ (ЮҚХ, КХ) ёрдамида,тузилиши эса ИҚ-, ЯМР’Н спектрлари ёрдамида исботланди.
2. (3 - нафтол ва унинг 6- сульфоҳосиласини хона ҳароратида юқори унум (97%) билан нитрозолашнинг янги усули таклиф килинди.
3. Электронодонор ўринбосарлари бўлган фенол ва нафтолларни айнан о- ҳолатга региоселектив нитрозолашда органик нитритлар иштирокида борадиган нитрозолаш реакцияларининг унуми анорганик нитритларга нисбатан пастроқ бўлиши кўрсатилди.
4. Илк бор Шеффер кислотаси мисолида органик ва анорганик нитритлар билан региоселектив нитрозолаш реакцияларида нитрозоловчи агентларнинг фаоллик қатори Al(NO2)3>Ba(NCh)2> NaNO2> uso-CjHvONO > u3o-C5HhONO> h-C4H9ONО таклиф этилди.
5. Синтез килинган о-нитрозофенолларнинг баъзи d- металларни аниқлашда ўзининг чет эл аналогларига нисбатан сезгирлиги, селективлиги ва қайта ишлатиш мумкинлиги билан устунлиги исботланди
6. Биринчи марта 3-гидрокси-4-нитрозо-2-нафтой кислота кобальт (II) ионига ўта сезгир ва селектив реагент эканлиги ва унда каучук вулканизациясини тезлатиш хоссаси борлиги аниқланди. У 121°С хароратда наирит А ва неопрен W асосидаги тўлдирилмаган резиналар аралашмасини чет эл аналогига нисбатан 5 марта тез вулканлайди ва резина сифатини яхшилайди.

1-82 116 0

Маҳаллий хомашёдан янги сорбентлар ва реагентлар асосида оқава сувларни тозалашнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш.

Шухрат Муталов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда бугунги кунда саноатни жадал ривожлантириш, экологик муаммоларни ҳал этиш, рақобатбардош ва экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқаришда замонавий технологияларни қўллаш тобора долзарб масалага айланиб бормокда. Охирги йиллар давомида янги ишланмалар оркали инновацион ёндашув асосида саноатга зарур бўлган махсулотлар ишлаб чиқариш ошмок-да. Бу технологик жараёнларда кимёвий фаол моддалар кўллаш оркали охава сувларни тозалаш учун катионит ва анионитларни яратиш, уларнинг физик-кимёвий, адсорбцион хоссаларини янада яхшилаш муҳим илмий-амалий ахамият касб этади.
Жахонда кон-металлургия ва кимё саноатида сув ресурсларининг кўп микдорда ишлатилиши, ишлаб чикаришда экологик жихатдан асосланган, кам чикитли технологияларни жорий қилиш, табиий муҳитнинг ифлос-ланишини камайтириш тадбирлари комплексини амалга оширишни талаб этади. Металлургия, кимё ва бошка саноат сохаларида саноат сувларини тозалашда хамда баъзи металл ионларини ажратишда сорбцион хусусиятли ионалмашувчи сорбентлар ва реагентлар кенг кўлланилади.
Республикада турли ассортиментдаги ионалмашувчи сорбентларга бўлган талабни ортиши сабабли уларни махаллий хомашё асосида ишлаб чиқишни жорий этишга алохида эътибор каратилган. Саноат оқава сувларини тозалаш муаммоси ҳамда сувларни деминераллаш нафақат атроф муҳитни муҳофаза килишни, балки импорт ўрнини босувчи ионалмашувчи сорбентлар ва реагентлар ишлаб чиқилиши оркали мамлакатимиз хомашё ва материал ресурсларидан янада самарали фойдаланилади.
Ишлаб чиқариш корхоналарини модернизациялаш ва реконструкция-лаш, экологик тоза ва ресурсларни тежайдиган технологияларни, шу жумла-дан кайта тикланувчан энергия манбаларини татбиқ килиш оркали атроф-муҳитга таъсирни камайтириш ва табиий ресурслардан оқилона ва комплекс фойдаланиш самарадорлигини ошириш, саноат ва ичимлик сувларини юмша-тиш усулларини такомиллаштириш, эритмалардан металл ионларини ва кимёвий бирикмаларни ажратиб олиш технологияларини яратиш, юқори сорбцион хусусиятли табиий ва синтетик сорбентлардан самарали фойдаланиш, саноатда сув ресурсларидан куп маротаба фойдаланиш имкониятларини такомиллаштириш, оқава сувларини тозалаш учун реагентлар олиш техно-логиясини ишлаб чиқиш, технологик жараёнлар ва табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий вазифаларидир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442 сон «Ўзбекистон Республикаси саноатини 2011-2015 йилларда устувор ривожлантириш ҳақида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 27 майдаги 142-сон «Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича харакатлар дастури тўғрисида»ги (2013-2017 йй.) Қарорлари хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади фурфурол асосида янги самарали ионалмашувчи сорбентлар ва саноат чикиндисидан реагентлар олиш усулларини ишлаб чиқиш ҳамда кимё ва металлургия саноати охава сувларини металл ионларидан тозалаш, деминераллаш жараёнларида қўллаш имкониятларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қўйидагилардан иборат:
фурфуролни бензогуанидин, дифенилгуанидин билан поликонденсация-лаб полифункционал кучсиз асосли, термокимёвий барқарор, танловчанлик хусусиятли, рангли металл ионлари билан комплекс ҳосил килиш хоссасига эга бўлган анионит - сорбентлар олинган;
фурфуролни акрил кислотаси билан поликонденсациялаш йўли билан монофункционал, саноат эритмаларидан рангли металл ва уранил ионларини танлаб сорбциялаш хоссасига эга бўлган карбоксил катионит - сорбент олинган;
жараённи кинетик тадқиқ килиш асосида реакциянинг тезлик констан-таси, активланиш энергияси, олинаётган сорбент хоссаларининг хароратга, бошлангич моддаларнинг концентрациясига, катализатор микдорига ва бош-ка омилларга боғликлиги аниқланган;
импорт ўрнини босувчи ионалмашувчи сорбентларнинг асосий кимёвий ва физик-кимёвий хоссаларининг (кальций, магний, мис, никель, молибден ва бошқа ионларни сорбцияси, сорбцион сигими, монофункционаллиги, функционал гурухдарнинг диссоциацияланиш даражаси) бошлангич хомашё-ларнинг кимёвий таркиби, физик-кимёвий ва адсорбцион хоссаларига корреляцией боғлиқлиги кўрсатилган;
фурфурол ва Қўнғирот сода заводи чиқиндиси асосида саноат оқава сувларини тозалаш ва юмшатишда хамда рангли металл ионларини ажратиш-да қўлланиладиган турли функционалли ионалмашувчи полимер сорбентлар ва кальций гидросиликат реагентини олиш технологияси ишлаб чикилган.
ХУЛОСА
1. Фурфуролни бензогуанидан ва дифенилгуанидин билан комплекс хосил қилиш хусусиятига эга бўлган полифункционалли кучсиз асосли анионит - сорбентлар олиш усули тавсия этилган;
2. Фурфуролни акрил кислотаси билан поликонденсациялаш йўли билан саноат эритмаларидан рангли металлар ва уранил ионларини танлаб сорбциялаш қобилиятига эга бўлган янги монофункционал карбоксил катионит - сорбент олиш усули тавсия этилган;
3. Фурфуролни ПЭПА ва бошқа мономерлар билан поликонденсацияси реакциясининг кинетик тадкикотлари асосида тезлик константалари ва реакциянинг активланиш энергияси ҳисобланган, сорбентлар олиш технологиясини реакция харорати, бошлангич моддалар концентрацияси, катализатор ва бошкаларга боғлиқлиги кўрсатилган;
4. Импорт ўрнини босувчи ионалмашувчи сорбентларнинг асосий кимёвий, физик-кимёвий параметрларини (кальций, магний, мис, молибден ва бошқа ионлар сорбцияси, алмашиш сигими кўп функционаллиги, функционал группаларни диссоцияланиш даражаси) ионалмашувчи сорбентлар олишга ярокли бўлган ҳом ашёларнинг кимёвий таркиби, физик-кимёвий ва адсорбцион хоссаларига корреляцион боғлиқлиги кўрсатилган;
5. Ишлаб чиқариш окава сувларини тозалаш учун илк бор Қўнғирот сода заводи чикиндисидан турли функционалли, хоссалари аввалдан белгиланган калций гидросиликати реагента олиш технологияси тавсия этилган.
6. Саноат сувларини самарали тозалашнинг янги реагентли усули ишлаб чиқилган, реагент сифатида 200-600 мг/л кальций гидросиликати, 100-200 мг/л алюминий сульфат коагулянта билан қўланилганда, оқава сувни тозалаш даражаси 94-98 фоизга етиши аниқланган ва усулнинг принципиал технологик схемаси тавсия этилган.
7. Олинган сорбентларни кимёвий, физик-кимёвий ва сорбцион хоссалари таҳлили асосида саноатда қўлланиш соҳалари аниқланган ҳамда уларни саноат сувларини тозалаш ва юмшатишда “Қўнғирод сода заводи” АЖ, “Бектемир спирт - экспериментал заводи” АЖ ва “Узметкомбинат” АЖда қўлланишига тавсия этилган.

1-55 67 0

Маҳаллий ризобактериялар штаммлари асосида ғўзанинг стресс шароитларга чидамлилигини оширувчи янги рақобатбардош микроб препаратларини яратиш ва уларнинг амалий аҳамиятини баҳолаш

Сайёра Муродова

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда суғориладиган ҳудудлардаги иккиламчи шўрланишга учраган майдонларнинг кенгайиши қишлок хўжалиги экинларидан олинадиган ҳосилнинг кескин камайиши тупроқ шўрланишини олдини олиш ва айникса экинларни шўрга чидамлилигини оширишда янги самарадор биотехнологик усулларни ишлаб чикишни талаб этмокда. Бу ўринда, айниқса, турли тупроқ шўрланиши шароитларида яшашга мослашган ризобактериялар алохида ахамиятга эга бўлиб, уларни ўсимликларни шўрга чидамлилигини оширишдаги биотехнологик потенциалини бахолаш ва ризобактериялар асосида рақобатбардош микроб препаратларини яратиш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
Жаҳонда қишлоқ хўжалиги ишлаб чикариши «ўсимлик-тупроқ-микроорганизм» тизимидаги ички биотик боғланишларни аниқлаш асосида микроб гурухдарини кишлок хўжалик экинлари ҳосилдорлигини ошириш, ўсимликларни ўсиши ва ривожланишини тезлаштириш ҳамда турли стресс омилларга чидамлилигини ошириш амалиётига кенг жалб этишни такозо этмокда. Айниқса, сўнгги йилларда замонавий кишлоқ хўжалиги биотехнологияси амалиётида шўрланган шароитда ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишини жадаллаштирувчи илдиз атрофи бактерияларига алоҳида эътибор каратилди. Шўрга чидамли ризобактерияларнинг стимуляторлик, фунгицидлик, бактериоцидлик ва фитостимуляторлик хусусиятлари маҳаллий ризобактерия штаммлари асосида кишлоқ хўжалиги экинларининг турли ноқулай шароитларга чидамлилигини оширувчи биопрепаратларни яратиш ва улар самарадорлигини оширишни белгилаб беради. Шунга кўра, турли шўрланиш типларида яшашга мослашган ризобактерияларнинг скрининги ва синергетик самарага эта турларининг мувофиклигини тадкиқ этиш, комплекс таъсирга эга бўлган маҳаллий ризобактериялар штаммлари асосида ўсимликларни стресс омилларига чидамлилигини оширувчи препаратлар ишлаб чикариш илмий-амалий ахамият касб этади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш учун, жумладан, ғўза экин майдонларини кенгайтирмаган ҳолда ундан олинадиган ҳосил микдори ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада, жумладан, ғўзанинг шўрланиш ва сувсизликка чидамли бўлган янги навларини яратиш соҳасида муҳим натижаларга эришилди. Шу билан бирга, республикамизнинг суғориладиган ҳудудларидаги иккиламчи шўрланишга учраган майдонларда ғўзадан юқори ҳосил олиш самарадорлигини ошириш учун, жумладан, биотехнологик-инновация усуллари оркали ғўзанинг шўрга чидамлилигини оширувчи янги рақобатбардош микроб препаратларини яратиш ва уларни амалий аҳамиятини баҳолаш бўйича илмий асосланган натижалар талаб этилмокда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида1 «... қишлоқ хўжалиги ишлаб чикаришига замонавий ресурс тежамкор агротехнологияларни кенг жорий этиш» вазифалари белгилаб берилган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш, жумладан, тупроқ шўрланиш яшашга мослашган маҳаллий ризобактериялар ва улар фаол штаммларининг биотехнологии препаратлар ишлаб чиқаришдаги потенциалини аниқлаш, ризобактериялар штаммлари асосида ғўзанинг стресс шароитларга чидамлилигини оширувчи янги рақобатбардош микроб препаратларини яратиш мухим масалалардан бири хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29-декабрдаги ПҚ-2460-сон «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий ризобактериялар штаммлари асосида ғўзанинг стресс шароитларга чидамлилигини оширувчи янги рақобатбардош микроб препаратларини яратиш ва уларнинг амалий аҳамиятини баҳолашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
скрининглар асосида ғўза ризосферасидан хлоридли ва сульфатли шўрланишга (200мМ гача) чидамли штаммлари танлаб олинган;
морфологик-културал, физиологик-биокимёвий ва 16S рРНК тахдиллари асосида шўрланишга чидамли ризобактерияларнинг маҳаллий штаммларининг Bacillus subtilis, Bacillus megaterium ва Pseudomonas stutzeri турларига мансуб эканлиги аникланган;
танлаб олинган ризобактериялар Pseudomonas stutzeri СКБ 308 штаммида 55,0 м.ж.н., Bacillus subtilis СКБ 309 штаммида 13,3; 30 ва 48,5 м.ж.н; В.megaterium СКБ 310 штаммида 23,1 м.н.ж. ҳамда ўлчамга эта йирик плазмид ДНК лари мавжудлиги аниқланган;
стресс шароитда (pH-9,0) Pseudomonas stutzeri СКБ 308, Bacillus subtilis СКБ 309ва Bacillus megaterium СКБ 310 штаммлари мос равишда 19,4±0,79; 20,7±1,01; 17,74±0,85 мкг/мл микдорда индолил-3-сирка кислотаси (ИСК) синтез қилиши очиб берилган;
Pseudomonas stutzeri СКБ 308 штаммининг кучли антагонисток фаолликка бўлган эга оралик бирикма 1-бром-2-фталимидэтан синтез қилиши аниқланган;
ризобактерияларнинг ғўза ўсимлиги билан ўзаро мутуалистик муносабатга киришишдаги синергетик механизми асосланган;
маҳаллий ризобактериялар Bacillus subtilis, Bacillus megaterium ва Pseudomonas stutzeri штаммларининг СГ ва SO42' ионларига чидамлилик ва антагонисток фаоллик механизмлари аниқланган;
«Замин-М» биопрепаратининг ғўза экинида учрайдиган асосий фитопатоген микробларга (Fusarium sp., Xanthomonas comprestris pv. malvacearum, Fusarium oxysporum f. sp. vasinfectum, Botrytis cineria ва Verticillium dahliae) қарши курашиш имконияти мавжудлиги асосланган;
комплекс таъсирга эга бўлган суюқ ва қурук холатдаги биопрепаратлар ишлаб чикариш биотехнологияси яратилган;
илк бор ризобактерияларни шўрланишга чидамли Bacillus subtilis СКБ 309, Bacillus megaterium СКБ 310 ва Pseudomonas stutzeri СКБ 308 штаммларини сақлаш, ўстириш ҳамда фойдаланиш шароитида ўзаро рақобатсиз муносабатга эга ассоциатов тузилмаси ишлаб чиқилган.
Хулосалар
«Махаллий ризобактериялар штаммлари асосида ғўзанинг стресс шароитларга чидамлилигини оширувчи янги рақобатбардош микроб препаратларини яратиш ва уларнинг амалий аҳамиятини баҳолаш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Скрининг асосида ғўза ризосферасидан ажратилган махаллий ризобактерияларнинг хлорид ва сульфатли шўрланишнинг 200 мМ гача концентрацияларига чидамли култураларни танлаб олинди.
2. Махаллий ризобактерияларни 190 дан ортик културалари орасидан 3 хили танлаб олиниб, биопрепарат ишлаб чиқариш биотехнологияси учун истиқболли деб топилди.
3. Морфологик-културал, физиологик-биокимёвий ва 16S рРНК тахлиллар култураларнинг Pseudomonas ва Bacillus туркумларига кириши ва Bacillus subtilis, Bacillus megaterium Pseudomonas stutzeri турларига мансублигини кўрсатди.
4. Плазмид ДНК сининг компонент таркибини электрофоретик таҳлиллари ризобактерияларда йирик ўлчамдаги плазмидларнинг мавжудлиги ва уларнинг Bacillus subtilis СКБ 309 штаммида 13,3; 30 ва 48,5 м.ж.н; B.megateriuni СКБ 310 штаммида 23,1 м.н.ж. хамда Pseudomonas stutzeri штаммида 55,0 м.ж.н. ўлчамга эга эканлигини исботлади.
5. Стресс шароитда (pH-9) Pseudomonas stutzeri СКБ 308, Bacillus subtilis СКБ 309 ва Bacillus megaterium СКБ 10 штаммлари учун мос равишда 19,4±0,79; 20,7±1,01; 17,74±0,85 мкг/мл га тенг индолил 3-сирка кислотасини (ИСК) синтез килади.
6. Хромато-масс-спектрометрик усул Pseudomonas stutzeri СКБ 308 штамми ИСК синтези жараёнида оралиқ бирикма сифатида купли антагонисток фаолликка эга бўлган бирикма 1 -бром-2-фталимидэтан синтез қилишини кўрсатди.
7. Чорраҳавий экиш усулида бир-бирига нисбатан ўзаро антагонисток муносабатга эга бўлмаган ризобактериялар комплекс биопрепарат ишлаб чиқариш учун танлаб олинган.
8. Биопрепарат таркибига кирувчи ризобактериялар штаммларини ўстиришнинг технологияси ва технологик шароит оптималлаштирилган (28°С хароратда 72 соат давомида пиво ачиткиси+тут меваси шираси чиқиндисидандан фойдаланиш) тавсия этилади.
9. рН-8, t-28°C, биогумус-фосфогипс-кўмир чикиндисидан иборат субстратлар ризобактерияларнинг ягона универсал озуқа муҳитида рақобатсиз муносабатда яшай оладиган ассоциатов тузилмасини шакллантириш имкониятига эга.
10. Bacillus subtilis СКБ 309, Bacillus megaterium СКБ 310 ва Pseudomonas stutzeri СКБ 308 ризобактерия штаммлари ягона озука муҳитида рақобатсиз муносабатда яшаш ва сақланиш хусусиятига эга ассоциатив тузилма шакллантиради ва улар ғўза билан ўзаро мутуалистик муносабатга киришади.
11. Ғўзанинг стресси тупроқ-иқлим шароитларига чидамлилигини оширувчи “Замин-М” биопрепарати яратилди ва у ишлаб чикаришнинг иқтисодий самарадорлиги асосида шўрланган шароитларда ғўза етиштиришда истиқболли ва рақобатбардош стимулятор биопрепарат сифатида тавсия этилади.
12. Шўрланган тупроқлар шароитида ғўза билан қисқа ротацион алмашлаб экиш тизимида фойдаланиш максадида мош ўсимлигининг “Bradyrhizobium vigna radiata L. тугунак бактериялари штаммлари асосида яратилган “Микробли ўғит” биопрепаратини янги агробиотехнология сифатида тавсия этилади.

1-39 87 0

Манзарали гулларнинг замбуруғ турлари қўзғатувчи касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари

Сурайё Мисирова

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё миқёсида, бугунги кунда, манзарали гул экинларида 1500 дан зиёд зараркунанда ва касалликлар кузгатувчи микроорганизм турларига карши кураш чоралари олиб борилмокда. Ушбу касалликларни кузгатувчи микроорганизмларнинг 92 фоизи эса замбуруг турларига тугри келади. Шунинг учун, манзарали гулларнинг замбуруг турлари кузгатган касалликларини, уларнинг биоэкологик хусусиятларини, тарқалиш қонуниятларини аниқлаш ва уларга карши кураш чораларини такомиллаштириш гулчилик самарадорлигини ошириш имконини беради.
Республикамизда гулчилик сохасини ривожлантириш борасида кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмокда. Олимларимиз томонидан Узбекистан иқлим шароити учун янги бўлган гул навларини маданийлаштириш, замбуруг турлари кузгатувчи касалликларга карши кураш чораларини ишлаб чиқиш ва бошқа омилларга бардошлиликка эришиш бўйича тадкикотлар утказилиб манзарали гулларни соглом устириш агротехникаси ишлаб чиқилди. Узбекистан Республикасини ривожлантириш-нинг 2017-2021 йилларга мулжалланган харакатлар стратегиясида ўсимлик-ларни химоя килиш, айникса гулчиликни ривожлантиришга эътибор берилган. Бу борада касаллик ва зараркунандаларга бардошли, тупроқ иқлим шароитига мос гул навларини яратиш ва манзарали гулларда замбуруг турлари кузгатувчи касалликларини олдини олиш усулларини такомиллаштириш ҳамда ишлаб чикаришга жорий этиш бўйича илмий тадқикот ишларини кенгайтириш мухим ахамият касб этади.
Ҳозирги кунда, дунёнинг ривожланган бир катар мамлакатлари, жумладан: Голландия, Англия, Франция, АҚШ да гул ўсимликларини етиштириш хамда уларнинг касалликларини аниқлаш ва кураш чораларини самарали усуллари йўлга қўйилган. Гул ўсимликларидаги Fusarium, Botrytis, Sphaerotheca, Puccinia туркумига мансуб касал кузгатувчи замбуруг турлари географик жиҳатдан жуда кенг тарқалган бўлиб, бу эса мазкур касаллик кузгатувчи замбуруг турлари иқлим шароитига караб уз шаклини ўзгартириши аникланган. Шу сабабдан, Узбекистан худудида куп экиладиган хамда маданийлаштирилган гул ўсимликларидаги касаллик кузгатувчи замбуруг турларини иқлим шароитидан келиб чикиб, уларнинг биоэкологик хусусиятлари, тарқалиш қонуниятлари ва уларга карши курашнинг самарали усулларини такомиллаштириш мақсадида тадкикот ишлари амалга оширилди.
Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида» ги 2013 йил 10 январда кабул қилинган 4-сонли карори ва «Узбекистан Республикасида ландшафт дизайнини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш туғрисида»ги 2013 йил 13-август 223-сонли мазкур карор фаолиятига тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатлардаги вазифаларни илмий жихатдан амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқнқотнинг мақсади Тошкент ва Наманган вилоятларининг очиқ дала ва иссиқхоналар шароитида ўстирилаётган манзарали гулларда энг кўп учрайдиган замбуруг турлари қўзғатувчи касалликларини аниқлаш ва уларга карши кураш чораларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотиииг илмий яигилиги қуйидагилардан иборат:
Тошкент ва Наманган вилоятлари шароитида ўстирилаётган 15 та тур гул ўсимликларидан касаллик кузгатувчи 59 та замбуруг турлари ва уларнинг 11 та форма ва 1 та вариацияси аникланган;
танланган гул ўсимликларида 81 та замбуруг турлари қузғатган касалликлар билан касалланиши исботланган;
тажрибада танланган 15 та тур гул ўсимликларда энг хавфли деб топилган фузариоз сулиш 10 та тур гулни, кулранг чириш 11 та, занг 11 та хамда ун-шудринг 6 та тур гул ўсимликларини касал л антириши аникланган;
республикамиз шароитида танланган манзарали гул ўсимликларида аникланган касалликларга карши биологик усулда Trichoderma viride замбуругини, кимёвий усулда Максим, Байлетон, Фундазол фунгицидларини қўллаш агротехник тадбирлари ишлаб чикилган.
Хулосалар
1. Тошкент ва Наманган вилоятларининг иссиқхоналари шароитида ўстирилаётган 15 та тур гул ўсимликларидан 658 та гербарий намуналари олинди ва улардан касал кузгатувчи 59 та замбуруг турларининг 11 та форма ва 1 вариацияси аникланди. Улар 4 та синф, 7 тартиб, 11 та оила ва 28 та туркумга мансублиги кайд этилди.
2. Энг кўп турларни Deuteromycotina синфига мансуб замбуруглар ташкил килди. Улар 32 тур ва 7 та формадан иборат булди. Кейинги ўринларда Basidiomycotina синфи-16 та тур, Ascomycotina-5 та тур, 4 та форма, 1 вариация, Mastigomycotina эса 5 та турдан хамда энг кам Mycelia Sterilia гурухи эса 1 та турга мансублиги аникланди.
3. Энг куп учраган замбуруглар Fusarium туркумига мансуб турлар-дан 7 та тур ва 6 та формадан иборатлиги аникланди.
4. Кулранг чириш ва доғланиш касаллигини Botrytis туркумига мансуб 6 та тур қўзғатиши кузатилди.
5. Ун-шудринг касаллигини 8 та замбуруг турлари қўзғатганлиги аникланди.
6. Занг касаллигида жами 13 та тур касал кузгатувчи замбуруг турлари аникланди.
7. Манзарали гул ўсимлигида кулранг чириш, ун-шудринг, занг ва фузариоз касалликлари энг хавфли деб топилди.
8. Тошкент ва Наманган вилоятлари шароитида устирилаётган 15 та тур гул ўсимликларида 81 та касаллик тури аникланди.
9. Гул ўсимликларида замбуруг турлари қўзғатган касалликларга карши биологик кураш усулида Trichoderma viride замбуругини энг юқори 120 кг/га га оширганда кўпроқ соғлом ўсимликлар олишга эришилди, биологик самарадорлик эса 68,6% га етди. Бу препаратни замбуруг кўзғатувчи касалликларга карши иссикхоналар шароитида гул ўсимлигини етиштириш учун тавсия этилади.
10. Илонгул, нарцис, лола гулларининг Фузариоз илдиз чириш касаллигига карши Максим, Топсин-М, Витавакс ва Барака фунгицидлари синовдан утказилганда, энг яхши натижа Максим фунгицидида кайд этилди. Илонгулнинг пиёзи Максим препарата билан 0,4 л/т меъёрда дориланганда биологик самара 85,1% гача эришилди. Максим фунгицидини гул ўсимликларидаги фузариоз касалликлари учун тавсия этилади.
11. Чиннигул каламчаларини кулранг чириш касаллигига карши дорилаш учун Фундазол 50% н.кук. (1,0 ва 2,0 кг/га) препарати яхши натижа беради. Унинг биологик самараси 86,4 ва 90,4%; Байлетонда ушбу кўрсаткич 82,7% ва 84,1%; Топсин-М да 77,2% ни ташкил килди. Чиннигулнинг кулранг чириш касалли учун Фундазол фунгициди тавсия этилади.
12. Атиргулнинг занг касаллигига карши Фундазол (1,0 ва 2,0 кг/га), Фоликур (1,0 ва 1,2 кг/га), Топсин-М (0,5 кг/га ва 1,0 кг/га) фунгицидлари кўлланилганда энг яхши натижа Фундазолда кузатилди. Унинг биологик самараси 72,1%, Фоликурда (1,2кг/га) 66,0% ва Топсин-М (1,0 кг/га) препаратида эса 59,1% гача эришилди. Атиргулда учрайдиган занг касаллиги учун Фундазол фунгициди тавсия этилади.
13. Атиргулнинг ун-шудринг касаллигига карши Байлетон 25% нам.к., Топсин-М 70% нам.к. Фоликур 25% эм.к. препаратлари кўлланилган-да яхши натижа Байлетон (1,0%) қўлланилган вариантда олинди. Бунда биологик самара 75,6%; Фоликурда (1,0%) эса 74,0% ни ташкил килди. Атиргулни ун-шудринг касаллиги учун Байлетон фунгициди тавсия этилади.

1-40 74 0

Магний ортофосфати, фторапатит ва анортит асосида биоситаллар олишнинг назарий ва технологик асослари

Мастура Арипова

Тадқиқот объектлари: Mg3(PO4)2-Ca5(PO4)3F, Mg3(PO4) -CaAbSi2Os ва Mg3(PO4)2 - Ca3(PO4)3F - CaAbSbOs тизимларининг ҳолат диаграммалари; Mg3(PO4)2-Ca5(PO4)3F, Mg3(PO4)2-CaAbSi2O8 ва Mg3(PO4)2-Ca5(PO4)3F-CaAl2Si20s тизимларида шиша ва ситаллар; ситалларнинг биомутаносиблиги; металлокерамиканинг биоситалл қопламалари; биоситаллдан суяк имплантатлар; яхлит куйма биоситалл тиш имплантатлари; ортопедик стоматология буюмларининг глазури.
Ишнинг мақсади: суяк ва тиш жаррохлиги учуй биоситалларнинг таркибларини танлаш ҳамда биомутаносиб шишакристалл моддалар синтезининг илмий асослари ва технологиясини яратиш.
Тадқиқот усули: Қаттиқ фазадаги синтез, фазовий мувозанатни аниклашнинг статик усули, кристаллооптик таҳлил, рентгенографик тахлил, электронномикроскопик тахлил, электрон-зонд микротахлил, дифференциал-термик тахлил.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Mg3(PO4)2-Ca5(PO4)3F, Mg3(PO4)2-CaA12Si2Ox ва Mg3(PO4)2-Ca5(PO4)3F-CaA12Si2Ox тизимларидаги фазовий мувозанатлар илк бор тадқиқ қилинган. Тадқиқ килинган тизимларда шиша ҳосил бўлиши ва шишаларнинг кристалланиш қобилияти аникланган. Шишакристалл материаллар таркибларининг оптимал концентрацион чегараларини аниқлашга ҳамда ситалларнинг хусусиятлари ва тузилишларини йўналтирилган равишда бошқаришни назарий асослаш ва амалда исботлашга имкон берувчи шиша ва ситалларнинг таркиб - тузилиш - хусусиятларнинг ўзаро боғлиқлиги тадқиқ килинган. Mg3(PO4)2-Ca5(PO4)3F, Mg3(PO4)2-CaAl2Si2O8 ва Mg3(PO4)2-Ca5(PO4)3F-CaA12Si2Os тизимлари асосидаги шишакристалл материалларнинг тирик организм билан мослашувчанлиги тадкик килинган. Суяк ва тиш жаррохлиги учун биоситалларни синтез килишнинг шартлари ишлаб чикилган. Металлокерамика бўйича биоситалл қопламаларни тизимли-бошкарув синтези хамда суяк ва тиш буюмлари учун глазурлар ишлаб чикилган.
Амалий ахам пяти: Ортопедии хирургия ва стоматология учун биоситалл буюмларнинг самарадор таркибларини ишлаб чиқишга имкон берувчи Мзз(РО4)2-Са5(РО4)зҒ, Mg3(PO4)2-CaAl2Si2O8 ва Mg3(PO4)2-Ca5(PO4)3F-CaAl2Si2Os тизимларидаги фазовий ўзгаришлари тартибга солиш қонуниятлари аниқланган. Суяк жаррохлиги учун зич ва говак тузилишли биоситалл буюмларни олиш технологияси яратилган. Ўзбекистонда илк бора сифати чет эл андозаларидан қолишмайдиган яхлит қуйма ва металлокерамик буюмлар - биоситалл тиш протезларининг таркиблари ва олиниш технологияси яратилган.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Бир йилдан етти йилгача кузатувда бўлган касаллар устида ўтказилган клиник тадкиқотлар Mg3(PO4)2-Ca5(PO4)3F, Mg3(PO4)2-CaAl2Si2Ox ва Mg3(PO4)2-Ca.s(PO4)3F-CaA12Si2O8 тизимлари асосидаги биоситалларни Ўзбекистон тиббиёт муассасаларининг жағ-юз жаррохлиги бўлимларида қўлланилишини ҳамда суяк жаррохлиги учун биоситалларни саноат миқёсида ишлаб чиқаришни тавсия қилишга имкон беради. “Биоситалл” биомутаносиб шишакристалл материал учун техник шартлар ишлаб чикилган бўлиб, 1-ТошДМИ “Ортопедик стоматологияси” кафедраси шароитида биоситалл тиш протезлари - яхлит куйма ва металлокерамик буюмларнинг клиник синовлари бошланган. Уларни саноат микёсида ишлаб чиқарилишга тавсия қилиш максадида маълум вақт ўтиши мобайнидаги натижаларни аниклаш, бунинг учун эса суяк-тиш жаррохлиги учун биоситалларнинг клиник синовларини давом эттириш лозим. Тавсия этилган янги таркибларни тадбиқ қилиш бир поликлиникада бир ойда 2,85 млн. сўм иқтисодий самара олишга имкон беради. Суяк жаррохлигида ишлатилишининг самарадорлиги синтез килинган биоситалларнинг юқори биомутаносиблиги, моддий имконияти етарли бўлмаган касалларни имплантат материал билан таъминлаш, ортопедик стоматологияда эса - хориждан келтирилаётган материалларни ўрнини босиши орқали амалга оширилади. Олинган натижалар ортопедик хирургия ва стоматологик тиббиёт ва сервис марказларида жорий этилиши мумкин.
Қўлланиш соҳаси: Тиббиёт.

1-61 56 0

Лактобациллаларнинг пробиотик ва бактериоциноген хусусиятлари, улар асосида ошқозон ярасига қарши восита яратиш

Шахло Миралимова

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда антибиотиклардан тиббиёт, ветеринария ва чорвачилик сохаларида давомли ва айниқса, назоратсиз фойдаланиш инсон ва хайвонларда патогенлик қилувчи бактериялар орасида дори воситаларига нисбатан хилма-хил чидамлиликнинг кенг таркалишига олиб келмокда. Айниқса, қўзғатувчиси Enterobacteriaceae, Staphylococcaceae, Pseudomonaceae, Listeriaceae каби оилаларига мансуб патоген бактериялар инфекция касалликларини даволашда антибиотиклар самарадорлигининг пасайиши ва кўп ҳолларда йўқолиши янги турдаги антимикроб таъсирга эга моддаларни ажратиб олиш ва амалий тиббиётга жорий этишнинг долзарблигини кўрсатади. Шу муносабат билан, янги бактериоциноген пробиотик микроорганизмларни қидириб топиш ва улар асосида препаратлар ишлаб чиқариш учун янги технологияларни ишлаб чиқиш микробиология, фармацевтика ва ветеринария сохаларининг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади.
Жаҳонда самарадор препаратлар асосида инфекция касалликларини даволаш ва олдини олишда антибиотикларга альтернатив манба сифати бактериофаглар ва уларнинг ферментлари, эукариот ва прокариот ҳужайраларининг пептидларига алоҳида эътибор қаратилмокда. Бу ўриндан табиий, одам ва ҳайвонлар учун физиологик фойдали бўлган микроорганизмлардан иборат пробиотиклар алоҳида жой олган бўлиб, пробиотик бактерияларнинг антимикроб потенциалга эга метаболитларини турли инфекция касалликларини олдини олиш ва даволашда кенг қўллаш муҳим аҳамиятга эта. Қуйи молекулали антимикроб пептидлар -бактериоцинлар бошқа сут ачитувчи бактериялар антимикроб метаболитларидан (сут, сирка кислотаси, водород пероксиди) антимикроб таъсирининг спецификлиги ва патоген микроорганизмларга карши юқори бактерицид фаолликка эгалиги билан ажралиб туради. Шунга кўра, бактериоцинларга ўхшаш моддаларнинг продуцентлари бўлган сут ачитувчи бактерияларини ажратиш, бактериоцин ҳосил бўлиш жараёнларини оптималлаштириш, юқори терапевтик фаолликка эта, ножўя таъсирлардан холи бўлган ва сезувчан микроорганизмларда резистентлик чақирмайдиган янги антимикроб воситаларни яратиш илмий-амалий ахамиятга эга.
Республикамиз мустақилликка эришгач маҳаллий фармацевтика саноатини ривожлантириш борасида кенг кўламдаги ислоҳотлар олиб борилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, маҳаллий микроорганизмлар штаммлари асосида пробиотик препаратлар яратиш, улардан ошқозон-ичак йўли касалликлари, хусусан диареяни даволашда кўллаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича ютуқларга эришилди. Шунингдек пробиотик штаммларини антимикроб пептид хосил қилишини аникдашга етарлича эътибор каратилмаган. Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирларида «дори воситалари ишлаб чиқариш жараёнига инновацион технологияларни янада жорий этиш учун илмий-тадқиқот ишлари ўтказилишини ташкил этиш ва дори воситаларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш» вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиккан холда, жумладан, мезофил ва термофил лактобациллаларнинг махаллий штаммларини ажратиш, лактобациллаларнинг бактериоциноген хусусиятларини аниклаш, ошқозон ярасига қарши лактобациллаларнинг бактериоциноген штамми асосида пробиотик препаратини ишлаб чиқишга қаратилган тадқиқот ишларини ташкил этиш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2006 йил 14 июлдаги ПК-416-сон «Махаллий дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-кувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, 2017 йил 7 ноябрдаги ПФ-5229-сон «Фармацевтика тармогини бошкариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади янги пробиотик препаратлар ишлаб чиқиш учуй бактериоцинларни самарали продуцента сифатида лактобацилалар имкониятини аниклашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор сут маҳсулотлари ва ферментацияланган ўсимлик субстратларидан ажратилган L. plantarum, L. rhamnosus, L. paracasei каби мезофил лактобациллалар, L. helveticus, L. delbrueckii sp bulgaricus, L. amylovorus каби термофил лактобациллалар маҳаллий штаммларининг бактериоциноген хоссалари исботланган;
лактобацилаларнинг мезофил ва термофил культуралари морфологик-культурал, физиологик-биокимёвий ва генетик хоссалари асосида идентификацияланган;
илк бор сут ачитувчи бактериялар бактериоциноген фаоллигини ошириш учун озуқа муҳитининг оптимал таркиби ва ўстириш шароитлари аниқланган ва назоратга нисбатан бактериоцинни хосил бўлишини 2,6-4,0 марта ортиши асосланган;
бактериоциноген лактобациллалар пробиотик хоссаларига кўра МУК 4.2.2602-10 мезонларга - ўт ва симулирланган ошкозон ширасига, pH нинг кислотали муҳитига чидамлилик, юқори антимикроб фаолликка, ичак ҳужайраларига адгезияланиш кобилиятига мос келиши аниқланган;
илк бор стерил ва патогенсиз сичкон моделларида in vivo шароитида L. rhamnosus 925ак бактериоцин синтезловчи штамми ва Н. pylori патогенининг ўзаро таъсири очиб берилган ва L. rhamnosus 925ак киритилганда инфекция юқтирилган сичқонлар ошқозонининг хеликобактер билан колонизацияланиши самарали пасайганлиги ва яллигланиш даражасининг камайиши аниқланган;
Хулосалар
«Лактобациллаларнинг пробиотик ва бактериоциноген хусусиятлари, улар асосида ошқозон ярасига қарши восита яратиш» мавзусидаги докторлик диссертация иши бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Илк бор маҳаллий табиий манбалардан ажратиб олинган лактобацилла штаммлари бактериоциноген хоссаларига кура скрининг килинган. Бактериоцин синтезловчи 6 та штамм - Lactobacillus plantarum (3 та штамм), L. helveticus, L. delbrueckii ва L. amylovorus ларнинг антимикроб спектри Enterococcus faecalis, Е. faecium, Listeria monocytogenes, Proteus morganii, Staphylococcus aureus, Pseudomonas aeruginosa, Serratia marcescens ва Helicobacter pylori ларни ўз ичига олади.
2. Лактобациллаларнинг пробиотик штаммлар мезонларига кўра L. rhamnosus 925ак ва L. plantarum 42 лар пробиотик штамм сифатида фойдаланиш истикболига эга.
3. Лактобациллаларнинг антимикроб ва бактериоциноген фаоллигини агардаги дог усули билан скрининглаш учун таркибидан твин-80 ва натрий ацетат чиқариб ташлаш оркали модификацияланган озука мухити тавсия этилади.
4. Озиқа муҳити таркибида L. plantarum 42 учун углевод манбаи сифатида манноза ва L. plantarum К-2 учун азот манбаи сифатида триптонни ишлатиш мақсадга мувофиқ. Бу озиқа мухити бактериоцинлар синтезини 2,6-4,0 мартагача орттиришга имкон беради.
5. E.coli нинг трансформацияланган максадли генга эга рекомбинант штаммларини амплификациялашда курилган стандарт эгри чизиққа нисбатан намунадаги glmM гени микдорини аниқлашга асосланган, хайвонлар ошкозонидаги Н. pylori ни микдорий ҳисоблаш схемаси ишлаб чикилган.
6. L. rhamnosus 925ак гнотобиотик сичконлар модели ошқозонида инфекциядан олдин бир марта киритилганда Н. pylori SS1 ни эрадикацияси кайд этилади.
7. L. rhamnosus 925ak нинг H. pylori SSI ошкозонда яллиғланиш жараёнларини бартараф этиш қобилиятига эга. Лактобациллаларни олдиндан киритиш инфекциядан кейин киритишга нисбатан самарадор бўлиб, бунда Н. pylori SS1 колонизациясини киска муддат мобайнида камайтиради.
8. Ошқозон яраларини даволашда сут ачитувчи бактерияларни прополис экстракта билан комбинацияда қўллаш юқори самарадорликка эта. 1% прополиснинг курук спиртли экстракти қўшилган L.rhamnosus 925ак, Р. aviduml микроорганизмларининг 3:1 нисбатдаги ассоциациясидан иборат янги «Лактопрополис» препарата ишлаб чиқаришга тавсия этилади.

1-67 38 0

Кўпфункционал структурантлар билан кўчма қумларни мустаҳкамлашнинг коллоид-кимёвий қонуниятлари

Шахноза Кулдашева

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда экологик ҳолатнинг ёмонлашувига сабаб бўлувчи муҳим омиллардан бири шамол таъсирида чўл ва курғоқчил ҳудудлардаги чанг ва минерал тузларни атмосфера ҳавосига кўтарилишидир. Шу сабабли, дефляция жараёнларини олдини олишда чанг ва туз зарраларини мустаҳкамловчи, шамол эрозиясини олдини олишда кўчма тупроқ ва қум юзасида мустаҳкам структура ҳосил қилиш муҳим масала ҳисобланади. Шу мақсадда, арзон, сувда эрувчан саноат чиқиндилари асосидаги сирт фаол моддалар(СФМ) каби кимёвий реагентлардан тайёрланган мустаҳкамловчи композициялар ёрдамида учувчан тузли тупроқ ва қумларни мустаҳкамлаш коллоид-кимёнинг асосий муаммоларидан биридир.
Ҳозирги пайтда жаҳонда чўл ҳудудлари кўчма кумларини мустаҳкамлаш бўйича бир қатор чора тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Ушбу вазиятни олдини олишда янги мустаҳкамловчи реагент қўшилмалар ва улар композициялари
ёрдамида кум дисперсияларини кимёвий мустаҳкамлаш орқали структурланган юза катлами ҳосил килишдан иборатдир. Тузли тупрок-кум дисперсияларини мустаҳкамловчи композициялар ишлаб чиқишда қатор, жумладан, куйидаги тегишли илмий ечимларни асослаш зарур: мустаҳкамловчи қўшилма компонентлари билан тупрок-кум заррачалари ўзаро бевосита бирикиш ҳусусиятига эга бўлишини аниклаш; мустаҳкам структура ҳосил бўлишида мустаҳкамловчи кўшимчаларнинг кум заррачаларига қўшилиш жараёнидаги структуравий-кинетик бирлик ўлчамларга боғлиқлигини аниқлаш; тупроқ-қум дисперсиялари ва мустаҳкамловчи кўшилманинг ўзаро таъсири юқори бўлса, мустаҳкамликни максимал кўтарилишининг концентрацияга боғликлигини аниқлаш.
Бугунги кунда мамлакатимизда чўл ҳудудлари кўчма тупроқ ва қумларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, уларни шамол ва сув эрозиясидан муҳофаза қилиш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар асосида назарий ва амалий натижаларга эришилди. Хусусан, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, суғориладиган ва суғорилмайдиган (лалми) ерлар тоғ, чўл ва яйловли ҳудудлари унумдорлигини ошириш ва самарали фойдаланиш, шунингдек, уларнинг мелиоратив ҳолатини, унумдорлигини ошириш бўйича олиб борилаётган изланишларни алоҳида таъкидлаш мумкин. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришга каратилган Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи ва тўртинчи йўналишларида «орол денгизи қуриб қолишининг қишлоқ хўжалиги ривожланиши хамда ахолининг ҳаёт фаолиятига салбий таъсирини юмшатиш» ва «одамлар яшашининг экологик хавфсизлигини таъминлаш, маиший чиқиндиларни кайта ишлаш комплексларини қуриш ва модернизация қилиш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш..» га каратилган муҳим вазифалари белгиланган. Бу борада саноат чиқиндилари асосида мустаҳкамловчи реагентлар композициясини яратиш ва уларни кўчма кум дисперсларини мустаҳкамлашда фойдаланишга йўналтирилган илмий тадқиқотлар муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7-февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги Фармони, 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3236-сон «2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури» тўғрисидаги Қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24-декабрдаги 363-сон «Орол денгизи бўйидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича халкаро ҳамкорлик таракқиёти» тўғрисидаги карори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади сувда эрувчан СФМ ва саноат чиқиндилари асосида олинган кўпфункционал структурантлар ёрдамида тузли тупроқ ва кўчма кумларни кимёвий котиришнинг коллоид-кимёвий қонуниятларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кўчма тузли тупроқ ва кумларни кимёвий мустаҳкамлаш учуй рсагснтлар композициясини танлашнинг коллоид-кимёвий принциплари аниқланган;
кимёвий реагентлар ва саноат чикиндиларидан ташкил топган кўпкомпонентли структурантларнинг эркин қум дисперсияларини мустаҳкамлаш механизмлари асосланган;
кўчма тузли-қум дисперсларига сувда эрувчан полимерлар билан ишлов берилганда, полимер икки ўлчамли структурадан уч ўлчамли структурага ўтиши ва сувда эримайдиган полимерларга айланиши аниқланган;
кўчма тузли тупроқ-қумларни мустаҳкамлаш учун таклиф қилинаётган усуллар асосида тупроқ-қум юза қатламининг механик мустаҳкамлиги 2,6-3,0 МПа гача ва сувга чидамли агрегатлар микдори 70-80% бўлганда фитомелиоратция жараёнини амалга оширишнинг энг макбул шароити аниқланган;
кўчма тузли тупроқларга оҳак, кул ва комплекс қўшилмалар Са(ОН)2+СДБ ва Са(ОН)2+ЭГ таъсири натижасида уларнинг «тупроқ-туз-сув-мелиорант-қўшимча» системасида сувда эрувчан тузлар билан бирикиб, тел ҳолатидаги янги маҳсулот хосил бўлиши натижасида уларнинг тупроқ зарраларида адсорбция ва адгезияга учраши юзада мустаҳкам структура хосил килиш механизми асосланган;
қўшилмалар (дарахт қипиғи, хазанг, кул ва ҳж.) дан фойдаланиш ўсимлик унишини яхшилашга ёрдам беради, шунингдек композицион қўшилмаларнинг “юмшоқ” бириктирувчи таъсирини яхшилашда ёрдам берувчи мустаҳкамловчи қобикнинг ғовак ва намлик шароитини ошириши аниқланган.
Хулоса
1. Маҳаллий сувда эрувчан сирт фаол моддалар ва кальцийга бой саноат чиқиндилари кимёвий таркибларини ўрганган ҳолда ва коллоид-кимёвий қонуниятлари асосида улар композициялари кўчма тузли тупрок ва кумларни мустаҳкамловчи реагент сифатида фойдаланишга тавсия этилди.
2. Тадқиқот килинган ҳудудларнинг шўрланган ерларини ва кўчма кумларни структурланган ҳолатга ўтказиш, улар таркибида кўшилмалар композицияси ёрдамида сувга чидамли агрегатларни (>0,2 мм) ҳосил қилиш йўли билан кўрсатилган. Сирт фаол моддалар ва улар композицияларининг тупрок қум дисперсларига структуравий таъсири ион алмашиниши ҳисобига бориши, адсорбцияланган молекулаларнинг тупроқ зарраларига бирикиши улар орасидаги водород боғланиши ҳисобига амалга ошиши исботланди.
3. Композицияларни уларнинг таркиби ва микдори бўйича бириктирувчи таъсир механизмлари, шунингдек кўчма кум ва тупроқларнинг тарқалишининг структуравий шаклланиш қобилиятига таъсири аниқланди.
4. Структура ҳосил қилувчи СФМнинг кўчма тупроқ заррачалари билан ўзаро таъсир этиш жараёни OH, NH2, СООН, СОО функционал группалар, SiO, СФМ ва тупрокдаги мавжуд бўлган катион ва анионлар иштирокини ўз ичига олади. СФМ лар билан қопланган кўчма тупрок заррачаларининг ИК-ютилиш спектрига асосланиб, СФМларнинг адсорбцияси кўчма тупрок заррачалари юза катламида водород ва ион боғлари уларнинг функционал группалари ҳисобига бориши аниқланди. СФМ билан майда тупрок зарралари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик коагуляцияси ва кристалланиш тизимини шакллантириш натижасида косил бўлган агрегатга олиб келади. Коагуляцион тузилманинг шаклланиши натижасида каттик зарраларда адсорбирланган сувда эрувчан полимерлар макромалекулалари икки ўлчамлидан уч ўлчамлига ўтади ва сувда эримайдиган полимерга айланди.
5. Кучма кум ва тупрок структурасининг мустаккамлиги ва мелиоратив моддалар мавжуд бўлган тупрок тузилмаларининг ион алмашинуви комплекслари ва уларнинг таркибидаги электролит тузлари микдорига боғлиқлиги аниқланган. СФМнинг (сувда эрувчан полимер, кимёвий реагент ва б.) кўпвалентли катионлар билан таъсирлашиб, коагуляцион структуранинг мустаҳкамлигини ошириши аниқланган. Таркибида кальций микдори, шунингдек бошқа ноорганик электролитларни ўз ичига олган композициялар силикатлар ва кальций гидросиликатлар каби полимер тузилишга эга бўлган мустаҳкамловчи моддаларининг маълум бир температура шароитида шаклланишига асосланди.
6. Тузли тупрокларга қўлланилганда Са(ОН)2+СДБ ва Са(ОН)2+ЭГ асосидаги композициянинг гел ҳосил қилувчи кобилияти исботланган, бу уларнинг таркибида ҳосил бўлган тупроқларнинг якшиланишига сезиларли таъсир кўрсатадиган тупркларнинг сувни ютиши ва намлигини саклаб колишга ёрдам бериши исботланди.
7. Кўчма тупрок-кум дисперслари мустаккамлашда СФМ эритмалари билан ишлов берилганда юзани мустаккамлаш самарадорлиги куйидаги кетма-кетликда камайган:
МПК-1> К-9> К-4 > СДБ > ЭГ > МН > АП
8. Қўшилмалар (дарахт кипиғи, хазанг, кул ва х.к.) дан фойдаланиш ўсимлик унишини яхшилашга ёрдам беради, шунингдек композицион қўшилмаларнинг “юмшок” бириктирувчи таъсирини яхшилашда ёрдам берувчи мустаҳкамловчи қобиқнинг ғовак ва намлик шароитини оширади. Бунда қўшимчалар (дарахт қипиғи, хазанг, кул ва ҳ.к.) нафақат механик мустаҳкам балки кўчма тупрокларнинг каттиқ заррачалари ва тупрокдаги полимерларга ёпишиб (адгезияга учраши) натижасида каркас ҳосил килувчи вазифасини бажаради.
9. Кўчма тузли тупрок-кумларни мустахкамлаш учун таклиф қилинаётган усуллар асосида тупроқ-қум юза қатламининг механик мустаҳкамлиги 2,6-3,0 МПа гача ва сувга чидамли агрегатлар микдори 70-80% бўлганда фитомелиоратция жараёнинини амалга оширишнинг энг мақбул шароити аниқланди.
10. Танланган структурантлар (СФМ, кимёвий реагентлар, саноат чиқиндилари асосидаги композитциялар) таъсирида мустаҳкамланган кўчма тупрок ва кум юзасида ҳосил бўлган юза мустаҳкамлигининг шамол эрозиясига нисбатан турғунлиги, кўчма кум-сув-мелиорант системасига кўшилаётган қўшимчалар (дарахт қипиғи, хазанг, кул ва ҳ.к.) хисобига ошганлиги аниқланди.
11. Олиб борилган тадкиқот ишлари натижасида таркибида туз микдори кўп бўлган кўчма тупрок ва кумларга СФМ+Са(ОН)2; СФМ+кул композитциялари, туз микдори кам бўлган кўчма тупрок ва кумларга СФМ+ЁҚ, ҳамда КГС+ЁҚ композициялари кўллаш тавсия этилди.
12. Мустаҳкамловчи кимёвий реагент композициялари билан ишлов берилган кўчма тупрок ва кумларда тузга чидамли ўсимликлар ўстириш бўйича фитомелиорация ишлари кальций мавжуд бўлган саноат чиқиндилари («Navoiyazot» АЖ ва Қўнғирот сода заводи чиқиндилари), ҳамда қўшимча (ёғоч қипиғи, хазанг ва ҳ.к), СФМ композициялари Орол бўйи, ҳамда Сурхондарё чўл ҳудудлари тупроқ-қумларида тажриба синовлари ижобий натижалар берди.