Barcha maqolalar
Эффективное обучение языкам в условиях цифровизации образования. Инновации и трансформации
В статье рассматриваются вопросы интеграции цифрового обучения в процесс преподавания русского языка. Выделены преимущества цифрового подхода к процессу обучения и подготовки специалистов. Проведен анализ актуальной нормативной базы. Предложена методика рационального использования ресурсов образовательного учреждения в рамках цифровизации образования.
Этнография, этнология ва антропология ихтисослиги бўйича ―ХIХ – ХХ аср бошларида Жанубий Ўзбекистон ҳудудида этник ҳолат (Сурхон-Шеробод водийси материаллари асосида)
Тадқиқот объекти: ўзбек халқи таркибидаги субэтник компонентларнинг ўзига хос этник хусусиятлари, уларнинг шаклланиши ва этник тарихи масалаларини Сурхон-Шеробод водийси материаллари асосида тадқиқ этиш.
Ишнинг мақсади: Этнографик материаллар асосида Сурхон-Шеробод водийси аҳолиси этаик таркибининг хусусиятлари, уруғларга бўлиниш тизими, унинг тарихий динамикаси ва генезиси, турли этник компонентларнинг ўзаро этник-маданий муносабатлари, минтақадаги хўжалик-маданий типларнинг этник жараёнларда акс этиши механизми ва ўзига хос этник дифференциациясини тахдил этиш, унинг ўзбек халқи этник тарихидаги ўрни ва аҳамиятини аникдаш.
Тадқиқот усуллари: тарихийлик тамоили, киёсий-тарихий тахлил ва ҳудудий-муаммовий-хронологик, интервью, шахсий кузатув ҳамда оғзаки тарих каби тадқиқот усулларидан кенг фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилигн: Сурхон-Шеробод водийси аҳолисининг этник таркиби, жумладан, ўзбек халқи этник таркибида яққол ажралиб турувчи этник компонентларнинг, турли этнонимлар, лаҳжа ва диалектларнинг сакданиб қолганлиги ва хўжалик-маданий хусусиятлари этнографик материаллар асосида бошқа минтақалар билан қиёсий тартибда аникланди. Шунингдек, ўрганилган даврда минтақанинг этник ва маданий чегаралари кўп томонлама ўзгарувчан ва ўтказувчан характерга эга эканлиги, хўжалик-маданий типларнинг таъсирида ахолининг турмуш тарзидаги фаркдар, этнонимларга эгалиги ва этник дифференциациясини узок вакд сакданиб колиши тахдил этилди.
Амалий ахамияти: тадқикотнинг натижалари ва хулосалари ўзбек халқининг этник тарихини этниклик, этник-маданий идентиклик билан боғлиқ ҳолда ўрганишда ҳамда хўжалик-маданий типлар таъсирида ўтроқ ва ярим ўтрок ахолининг ассимиляция жараёнларини тадкиқ этишда мухим илмий-амалий аҳамият касб этади.
Татбиқ этиш даражасн ва нқтисодин самарадорлиги: диссертация мавзуси юзасидан жами бўлиб 17 та илмий мақола эълон килинган. Жумладан, республика илмий журналларида 3 та, 14 та - республика ва халқаро илмий анжуманларда хамда “Ziyonet” Интернет порталининг сайтида эълон килинди.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: ўзбек халкининг шаклланиши ва этник тарихи борасида комплекс тадқиқотлар олиб боришда, Олий ўқув юртларида «Этнология» мутахассислиги бўйича махсус курс ва амалий машғулотлар ўтишда, бакалавр ва магистрлар учун ўқув-услубий кўлланмалар ва дарсликлар яратишда, миллий-этник муносабатлар, этник-маданий алоқаларни ўрганишда фойдаланилиши мумкин.
Эстетическое воспитание какважный фактор духовного развития учащихся
В статье рассматривается эстетическая составляющая воспитания в ее основном смысле для формирования духовной культуры человека.
Эрон-афғон филологияси кафедрасининг юз йиллиги: ўтмиши, ҳозири ва келажаги
Эрон яҳудий жамияти: Эрон Ислом Республикаси режими остида мавжудликнинг иккиланиши
Эроннинг яҳудийлар жамоаси бугунги кунда Яқин Шарқдаги энг йирик жамоадир. Ушбу минтақадаги кўплаб бошқа яҳудий жамоалари асрлар давомида мусулмонлар ва яҳудийлар ўртасида яшашнинг рамзи бўлган ўз ҳаётларини тугатдилар. Аммо, Эрон Ислом Республикасида яҳудийлар ҳозирги кунда ҳам мавжуд ва турли хил ҳисоб-китобларга кўра 16-18 минг кишидан иборат. Яқин Шарқ исломлаштирилишидан олдин ҳам Эрон яҳудийлар жамоасининг энг муҳим марказларидан бирига ҳисобланарди. Ислом даврида мусулмон бўлмаган озчиликларнинг аҳволи умумий мусулмон ҳуқуқий меъёрлари асосида белгиланишш бошланди. Эронлик яҳудийларнинг аҳволи кескин равишда ўзгарди. Сафавийлар (1502-1736) даврида шиялик Эроннинг давлат дини деб эълон қилинди. Кажар ҳукмронлиги даврида (1796-1925) диний ва ижтимоий чекловлар кунлик ҳақиқат бўлиб қолди. 20-аср Эрон яҳудийлари учун чинакам инқилобий бўлиб чиқди. 1905-1911 йиллардаги конституциявий инқилоб Эрон парламентида вакиллик ҳуқуқини олган барча динларнинг, шу жумладан яҳудийларнинг тенглигини эълон қилди. Аммо Эрон яҳудийлари учун мамлакатни бутунлай исломлаштириш сиёсати ва янги тузилмаларни тубдан қайта қуриш билан бошқариладиган янги шартларга мослашиш қийин бўлиши аниқ эди.
Эрон элчиси сафарномасида Бухоро амирлиги расмий қабул маросимлари
Тарихдан маълумки, ҳар бир давлатнинг давлат бошқаруви расмий жараёнларида ўзига хос анъалари мавжуд бўлиб, бу ҳолат дипломатик муносабатлар, хусусан, расмий қабулларда яққол кўзга ташланади. Расмий қабул маросимлари ҳақида қатор тарихий манбалар маълумот бериб ўтган. Хусусан, Бухоро амирлигида бўлган Эрон элчиси Аббосқулихон ўз сафарномасида расмий қабул маросимларида иштирок этувчи амалдорлар, элчиларни қабул қилиш тартиби ҳақида тўхталиб ўтади.
Эрон таълим тизими: тарихи, ривожланиш босқичлари ва ўзига хос хусусиятлари
Ушбу мақолада муаллиф минтақада ўз ривожланиш тарихига эга бўлган Эрон давлатининг таълим тизими, унинг тарихий босқичлари ва ўзига хос жиҳатларини турли манбалар таҳлили асосида ёритиб беришга ҳаракат қилган. Муаллиф асосан хорижий манбалардан фойдаланган ҳолда Эроннинг таълим тизимида турли даврларда амалга оширилган ислоҳот ва модернизация ишларини ҳаққоний тарзда таҳлил қилишга ҳаракат қилди. Эрон давлати ҳаётида 1979 йилда содир бўлган инқилоб жуда муҳим ўрин эгаллайди. Шу сабабли мақолада таълим тизими икки даврга: инқилобга қадар ва инқилобдан кейинги ҳолатлар бўйича солиштириб ўрганилди. Натижалар турли жадваллар асосида аниқ очиб беришга ҳаракат қилинди. Таълим тизими мактабгача таълим, ўрта мактаб, профессионал мактаб ва ундан кейинги таълим босқичларига бўлинган тарзда ёритиб берилди. Ҳар бир босқичда амалга оширилган ислоҳотлар қисқа, аммо мазмунли равишда ёритиб берилди. Ислоҳотларнинг натижалари таҳлил қилинган ҳолда хулосалар ишлаб чиқилди. Эрон давлатида таълим тизимининг ўзига хос томонлари аниқланди ва Ўзбекистон шароитида ҳам улардан фойдаланиш истиқболлари кўриб чиқилди. Таълим тизимидаги гендер жараёнларига ҳам эътибор берилган ҳолда, мактабдаги иккига бўлиб ўқитиш тизимининг самарали томонлари ҳамда камчиликлари очиқланди. Мамлакатда инқилобдан кейинги ўзгаришлар, таълим тизимининг исломийлаштирилиши ва унинг таълим сифатига таъсири очиб беришга ҳаракат қилинди. Хулоса қисмида таҳлил жараёнида олинган натижалар тизимлаштирилди ва тартибланди. Ўзбекистон шароитида бу давлатнинг таълим тизимининг қайси жиҳатларини амалиётга олиш мумкинлиги таклифлари бериб ўтилди. Муаллиф мақолани ёзишда қиёсий таҳлил, статистик маълумотлардан фойдаланиш каби усуллардан фойдаланган ҳолда ўз хулосаларини ишлаб чиқиш ва далиллашга ҳаракат қилди.
Эрон Ислом Республикаси таълим тизимининг хусусиятлари: ҳолати ва ривожланиш истиқболлари
Мақола Эрон Ислом Республикаси таълим тизимининг тарихий эволюцияси ва ривожланишини таҳлил қилиш йўлидаги уринишдир. Шу билан бирга 1979 йилда Эронда амалга оширилган “ислом инқилоби”дан кейинги бу соҳага оид жараёнларни ёритишга ҳам урғу берилиб, масала олий ўқув юртларининг ЭИРнинг ҳозирги ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва ролига эътибор қаратиш кесимида қараб чиқилди
Эрон Ислом Республикаси ички ва ташқи сиёсатида диний уламоларнинг роли
Мақолада Ислом инқилоби ва монархия тузуми ағдарилганидан сўнг Эрондаги ижтимоий-сиёсий ҳаётда ислом динининг ўрни ёритилган. Зеро, шиа уламолари давлат тепасига келганида ислом динининг сиёсий ва мафкуравий соҳаларга таъсири ошди.
Эрон ва Афғон тилшуносларининг грамматик асарларида сўз туркумлари таснифи масаласи
Эрназар элчи мадрасаси тарихидан
Ўзбекистон тарихан бой маданият маркази, дунё илм фан ўчоқларидан бири бўлиб келган. Мутахассислар томонидан Марказий Осиё минтақасида хонликлар даври (XVI-XIX асрлар) турғунлик, тараққиётдан ортда қолиш, илм-фан ривожидан тўхташ даври сифатида баҳоланади. Аммо, ушбу даврда ҳам мамлакат ривожи, унинг дунё билан савдо-иқтисодий алоқаларини қайта йўлга қўйиш борасида ҳаракатлар бўлган. Шундай уринишлардан бири элчи Эрназар Мақсуд ўғли томонидан амалга оширилган. Шунингдек, Марказий Осиё хонликларида мадраса таълими ривожланишдан тўхтамаган эди. Ҳукмдорлар, йирик амалдорлар, савдогарлар ва катта сармоя эгалари ўз ҳисобидан мадрасалар ва масжидлар қурдирган ҳамда унда таълим ва илмни ёйиш ишларига ҳомийлик қилганлар. Элчи ва йирик савдогар Эрназар Мақсуд ўғли ҳам ўз олдига шундай эзгу мақсадларни қўйган эди.
Эрдона даврида қўқон хонлиги ва хитой ўртасидаги муносабатлари
Ушбу мақолада ўзбек давлатчилигида ўз ўрнига эга бўлган Қўқон хонлигининг Хитойнинг ҳукмрон сулоласи манжурлар империяси (1644–1911) билан дастлабки сиёсий-дипломатик алоқалари 1759 йилнинг ўрталаридан, яъни Қўқон ҳукмдори Эрдона даври (1753–1763)дан бошланганлиги ҳақида сўз боради. Эрдонанинг кучли дипломатик қобилияти туфайли икки давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар ривожланган. Ушбу масалани ўрганиш Ўзбекистон тарихи учун муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Энергетика хавфсизлигинингхалқаросиёсий муаммолари
Мазкур мақолада бугунги энергетик вазият ва халқаро энергетика хавфсизлигини таъминлаш масалалари, замонавий босқичда энергетика хавфсизлиги муаммоларининг хусусиятлари ва унинг халқаро муносабатларга таъсири, энергетика хавфсизлигини таъминлашнинг сиёсий-ҳуқуқий, институционал асослари, давлатларнинг энергетика ҳамкорлиги ва дипломатияси, энергия ресурслари манбаларини диверсификациялаш масалалари, бугунги кунда энергетика хавфсизлиги олдида турган долзарб масалалар ёритилган. Шунингдек, яқин ўн йиилликларда халқаро майдонда кечадиган энергетик вазият борасида таҳлилий прогнозлар келтирилган.
Электронное портфолио студентов как один из ключевых способов повышения качества образования в современных вузах
Преимущества использования электронного портфолио в качестве инструмента оценки заключаются в том, что оно способствует обучению на протяжении всей жизни, поскольку оно помогает собирать, контролировать и изучать опыт обучения студентов, с его помощью преподаватели и студенты могут улучшить метапознание, передать истинную концепцию или новую информацию и использовать анализ данных (Chang, Chou & Liang, 2018); студенты могут использовать мультимедийные артефакты, включая видео и аудио, чтобы сделать портфолио более интересным; кроме того, электронное портфолио более практично по сравнению с обычными методами, потому что оно хранится на флэш- или виртуальных накопителях и не требует большого пространства (Mohamad, Embi & Nordin, 2016)
Электрон ўқув адабиёти яратиш – Ўзбекистонда инновацион таълим тизимини шакллантиришнинг муҳим омили сифатида
Ушбу мақолада иқтисодиёт бўйича электрон дарслик яратиш ўқитиш жарёнида инновацион технологиялардан фойдаланишнинг энг илғор воси-таларидан бири эканлиги асослаб берилган, уни шакллантиришнинг асосий тамойиллари ёритилган. Айни пайтда “Ташқи иқтисодий фаолият асослари” номли электрон дарслик яратиш бўйича инновацион лойиҳанинг мақсад, вазифалари ва босқичлари тўғрисида маълумот берилган.
Электрон архивнинг ўзига хос хусусиятлари
Ўзбекистоннинг мустақиликка эришганидан сўнг, архив иши соҳасида амалга оширилган ислоҳотларни ва тарихни ёритишда архив манбаларини қўллаш, тасвирий ва аудиовизуал материалларнинг тарихий манба сифатидаги ахамиятини ўрганиш масалаларига эътибор кучайди
Экологик муаммолар ва унинг инсоният ҳаётига таҳдиди
Учинчи минг йилликнинг бошланиши муҳим икки тамойил билан характерланади. Биринчидан, ҳозирги цивилизация глобал экологик муаммолар (иқлим ўзгариши, озон қатлами емирилиши, ичимлик суви ифлосланиши ва етишмаслиги, ўрмон ва тупроқ инқирози, биохилма-хиллик қисқариши, ортиқча ҳажмдаги чиқиндилар ҳосил бўлиши ҳамда уларни зарарсизлантириш муаммолари ва бошқалар) билан тўқнаш келди
Шҳт доирасида Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама маданий дипломатияси
Дипломатия фаолиятида замонавий моделнинг ривожланиши учун кенг қамровлилик етакчи ўрин тутади. Халқаро муносабатлар тизимида уни ҳаракатга келтирувчи куч эса, кўп томонлама келишувлар орқали мувозанатни сақлаш бўлган. Ушбу модель шаклланишининг ёрқин мисоли сифатида 1648 йилдаги Вестфал тинчлик шартномасини кўрсатиш мумкин. Мувозанат тамойили доимо ҳаракатдаги фаолият сифатида талқин қилинган. Бунда гап, бир тарафдан, бузилган кучлар мувозанатини кўп томонлама дипломатик форумлар чақириб, мувозанатга эришиш йўллари тўғрисида тадбирлар ташкил қилиш назарда тутилса, бошқа тарафдан, эришилган мувозанатни сақлаб қолиш тўғрисидаги масала муҳим ўрин эгаллайди. Мавжуд ёки кучли таҳдиднинг бир давлат ёки давлатлар гуруҳи томонидан қайтарилиши турли кўп томонлама дипломатиянинг вазифаси бўлган. Масъулият ва давлатлар тенглигига таянадиган халқаро муносабатлар мувозанатлашган тизимининг ташкил қилиниши бугунги кунда ҳам кўп томонлама дипломатиянинг энг долзарб вазифаси ҳисобланади. Бугунги кўп томонлама дипломатия халқаро муаммолар ечимида бир қанча давлатлар ёки давлатлар фуқаролари гуруҳларининг манфаатларини илгари сурадиган қўшма инструментлар ҳисобланган халқаро институтлар фаолиятида акс этмоқда. Мазкур мақолада Ўзбекистон ва ШҲТ маданий-гуманитар ҳамкорлиги, бу борадаги кўп томонлама дипломатия, Ўзбекистоннинг ташкилот доирасида мазкур соҳа ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида сўз юритилади.
ШҲТ доирасида кўп томонлама маданий-гуманитар дипломатиянинг ўзига хос жиҳатлари
Бугунги кунда Ўзбекистон жаҳонга кенг очилиб бормоқда. Ҳар қандай давлатнинг тараққиёт омилларидан бири жаҳон майдонида муҳим ташкилотлар доирасида ўз ўрнини топиши билан боқлиқ. Ўзбекистон минтақа ва жаҳон мамлакатлари билан фаол алоқалар ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик жараёнларини жадаллаштиришда турли хил дипломатик механизмларни амалга ошириб келмоқда. Мамлакатимиз учун жуда муҳим бўлган шундай ташкилотлардан бири Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳисобланади. ШҲТга аъзо мамлакатларнинг халқлар ўртасидаги бой тарих ва яқин маданий алоқалари ташкилот доирасидаги кенг маданий –гуманитар ҳамкорликни олдиндан белгилаб беради. Айнан шу маънода юз йил олдин ШҲТ давлатлари маконини қадимий Ипак йўли йўналишлари боғлаб турганлигини тилга олиш ўринлидир. Шунингдек, ХХI асрга келиб Евроосиё минтақаси мамлакатлари глобаллашув шароитида қадимий анъаналарни тиклаган ҳолда иқтисодий, маданий ҳамда гуманитар алоқаларни янгича ривожлантиришга ҳозир эканликларида чуқур рамзий маъно бор. Жаҳонда юз бераётган айрим сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар фақат давлатлараро ҳам-корликни халқ дипломатияси тамойилларига мослаштиришни тақозо этмоқда. Ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш, икки томонлама бойиш ҳамда маданиятларни яқинлаштириш ШҲТ маконидаги халқларнинг анъаналари ва одатлари тўғрисидаги ахборот ва билимларни тарқатиш учун мустаҳкам ижтимоий асосни яратган ҳолда маданий – гуманитар соҳадаги ҳамкорлик ривожланиш томон юксалиб борувчи мойилликка эга. Ўзбекистон азал-азалдан ШҲТ макони халқлари билан этник, лисоний, диний ва бошқа ришталар орқали чамбарчас боғланган. Айни шу алоқаларни боғловчи кўприк вазифасини Ўзбекистон замини бажарган. Шу боисдан Ўзбекистон ташқи сиёсатининг энг муҳим йўналишлари ШҲТга аъзо давлатлар билан ҳамкорликка асосланади. Шу боисдан ушбу ташкилотда барча соҳалар бўйича Ўзбекистоннинг ролини янада ошириш имкониятлари долзарб масалалар-дан бири ҳисобланади. Мазкур мақолада Ўзбекистон ва ШҲТ маданий-гуманитар ҳамкорлиги, бу борадаги кўп томонлама дипломатия, Ўзбекистоннинг ташкилот доирасида мазкур соҳа ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида сўз юритилади.
Шюан Зангнинг “Да Тан си юй цзи” номли асарининг рус тарихчилари томонидан ўрганилиши
Mазкур мақолада муаллиф илк ўрта асрларда Марказий Осиё минтақасига ташриф буюрган будда роҳиби Сюан Цзаннинг “Да Тан сиюй цзи” асари ва ушбу манбадаги Марказий Осиё тарихига оид бошқа манбаларда эквиваленти бўлмаган маълумотларни таҳлил қилган. Ушбу мақолада илк ўрта асрлар Марказий Осиё тарихининг долзарб муаммоларидан бири қаламга олинган. Маълумки, илк ўрта асрларда Марказий Осиё минтақасига ташриф буюрган будда роҳибларининг саёҳатномалари, уларда келтирилган маълумотлар араб-форс манбаларида ҳали мавжуд бўлмаган ҳамда нисбатан қоронғуроқ даврни ўз ичига олади ва мақола ушбу бўшлиқни тўлдиради. Айниқса, улар орасида Сюан Цзаннинг “Да Тан шиюй жи” асари алоҳида ажралиб туради. Бундан келиб чиққан ҳолда, мазкур мақола ҳозирги кунга қадар нашр этилган ишларга қўшимча материал бўлиб хизмат қилади.
Шоҳрух Мирзонинг илмий ва ижодий қарашлари
Ушбу мақолада Шоҳрух мирзо хукмронлиги даврида маданий тараққиёт ва ободончилик ишларига доир айрим фикр-мулоҳазалар билдирилган. Шунингдек, унинг маданий жараёнлардаги шахсий иштироки ва ҳомийлик фаолияти манбалар ҳамда илмий адабиётлар асосида таҳлил қилинган.
Шоислом Шомуҳамедов ва форс адабиётини ўрганиш муаммолари
Устоз Шоислом Шомуҳамедовнинг илмий-ижодий фаолияти кенг қамровли бўлиб, этиборингизга ҳавола этилаётган ушбу мақолада фақат форс адабиётини ўрганиш муаммоларига бағишланган асарларига қисқача тўхталиб ўтилди ва устознинг ушбу фаолиятга кириб келишлари, форс мумтоз адабиётига бўлакча меҳр қўйганларининг сабаблари, давр муҳити ҳақида маълумотлар берилди. Устоз баракали ижодий фаолият олиб борганлари мақолада кенгроқ ёритилди.
Шоирнинг рубоийчилик санъатидаги ўрни
Шин Кёнг Сукнинг “Онамни паноҳингда асра” романида хан категориясининг берилиши
Корейс адабиёти шарҳи шуни кўрсатадики, энг олижаноб фазилатлар, энг юксак, энг эзгу хислатларга эга бўлган қаҳрамонларнинг ижтимоий аҳволи, уларнинг жамиятда эгаллаб турган мавқелари, мақомларига мувофиқ келмас эди. Улар ўз ҳаётларида кўп нарсадан маҳрум этиладилар, қувғин, қатағонларга дучор бўладилар, таҳқирланадилар, қашшоқликда турмуш кечирадилар. Шунга қарамасдан, ўрта асрларда яратилган қиссаларда қаҳрамонлар ёлғончи дунёнинг кулфатларидан тушкунликка тушмайди, пессимизмга берилмайди. Бу эса ўша даврда яратилган асарларнинг муҳим хусусияти ҳисобланади. Жумладан, болаликдан ўз ақли билан ҳаммани лол қолдирган Хон Кил Дон паст табақадан етишиб чиққани учун турли қувғин ва камситишларга тоқат қилишга мажбур бўлади. Шунга ўхшаш туйғуларни бошқа бир қисса қаҳрамони – табиатан одобли ва андишали қиз бўлган Чхунхян ҳам ҳис этади. Аслзода бўлишига қарамай, худди шундай қисматга «Хинбу ҳақида қисса қаҳрамони ҳам дучор бўлади. Мазкур қаҳрамонларнинг фаолияти мисолида яхшилик ва ёмонлик тушунчаларининг бадиий талқини аниқ кўзга ташланади. Айни ҳолда корейс адабиётида бутун корейс маданиятининг тадрижий асоси сифатида қараладиган хан категорияси амал қилади. Бу категорияга кўра, инсонни шахс сифатида белгилайдиган бош омиллар бу итоаткорлик, кўнгли очиқлик, некбинликдир. Ўрта асрларда яратилган қиссаларда етакчилик қилувчи хан категорияси замонавий романнавис, аёл адиба Шин Кёнг Сукнинг “Онамни ўз паноҳингда асра” романида ҳам кўзга ташланади. Романнинг сюжет чизиғи шундай: асар хотираси сустлашиб қолган онанинг Сеул поезди бекатида адашиб қолиши билан бошланади, тинч-осуда яшаётган оиланинг бошига кутилмаганда катта кулфат ёғилади. Чунки она умри бино бўлиб ҳеч кимга, ҳатто фарзандларига ҳам оғирлиги солмаган, бирор маротаба соғлиғидан шикоят қилмаган, ҳаётидан бирор кимса нолимаган, уй-рўзғор ишларини бекаму-кўст бажариб юрган. Романда конфликт онанинг фарзандларининг ўзи орзу қилганидек улғайиб, мактабни муваффақиятли тугатиб, танлаган касбларининг етук мутахассиси бўлиб етишганида, жумладан, қизининг жаҳонга машҳур ёзувчи бўлиб етишишида, қишлоқдаги оғир меҳнатдан қутулиб, шаҳарда яшай бошлаганида ўз ечимини топади. Аммо адиба романи қаҳрамони – онани бахтсиз қилиб қўйдим, деб ўйлайди. Аслида она бошқаларга, эрига, қайн укасига, фарзандларига, қўшнининг тирик етим болаларига, меҳрибонлик уйи болаларига бахт улашиб яшади. Мана бу романнинг лейтмоти ҳисобланади.
Шимолий Бақтриянинг тарихий географияси
Қадимги Бақтриянинг ҳудудий жойлашуви ҳамда географик чегаралари масалаларига қизиқиш XIX асрдаёқ бошланган эди. Ўша вақтда австриялик шарқшунос В.Томашек мил.авв. IV асрга оид бақтриялик зодагон – Сизимитр қўрғонининг Бойсун тоғидаги Темир дарвоза (Дари Оҳанин) атрофида жойлашганлиги хусусида тахмин юритиб: «...Сизимитр қўрғонининг Бақтра вилояти таркибига кириши бизни таажжублантирмаслиги керак; худди кейинчалик Тухара вилояти Темир дарвозадан бошланганидек, қадимги замонларда Бақтра сатраплиги Оксдан шимолга ёйилган бўлиши ва дарё вилояти Тармидани довоннинг қўшни дарвозалари билан бирга ўз ичига қамраб олган бўлиши керак» [1, Б. 27], деган хулосага келган эди. Бу ғояни археология маълумотлари асосида XX асрнинг 50-йилларида М.М. Дьяконов ривожлантирди ва анча кенгайтирди, шунингдек, у биринчи бўлиб «Шимолий Бақтрия» тушунчасини илмий муомалага киритди[2, Б. 128; 3,Б. 22].